гаплашиб юрагимда қанақадир илиқлик пайдо бўлди. Айтишича онаси оламдан ўтганига анча йил бўлган экан. Улар аввалига дадасини уйланишини, онасини ўрнига хеч кимни қўйишмаслигини ҳоҳлашган. Энди қиз турмушга чиқиб , ўғил уйланиб рўзғор нималигига ақллари етиб, дадаси ҳам иссиқ жон, хар доим хам хабар ололмаймиз уйламасак бўлмайди дейишган. Уйга бориб дадасига мен ҳаққимда айтган. Бўлажак турмуш ўртоғим мени кўргани ишхонамга келган. Мен у кишини танимай, бемор деб ўйлабман. Суҳбат давомида ўзини таништириб "Агар сиз рози бўлсангиз қизларинггизга оталик қилардим. Ўзим тўйларида бош бўлардим. Ёлғизлик жудаям қийин экан, буни сизга айтмасам ҳам ўзингиз яхши биласиз. Умримизни қолганини ширин турмуш билан давом эттирсак нима дейсиз?." ~ деди. Бу инсонни ёши мендан анча катта бўлгани билан ёшига нисбатан анча ёш, бақувват кўринарди. Уст боши ҳам тоза озода... Болалари унга ғамҳўр эканлиги шундай билиниб турарди.
Мен уларга турмушга чиқишга рози эканлигимни айтдим.
Укаларим ҳам "Опа , қачон келсангиз уйимизни тўри сизники. Сизга ҳам умр йўлдош керак , қизлариз хали ёш, уларга дада керак " дейишди. Мен турмуш қуришга рози бўлдим. Бизни ёшда қандай тўй бўларди... Айтишадику "Бир сўм пул, бир калла қанд ва битта мулла вассалом" ~ деб. Мана шунақа оддий тўй бўлди. Икки қизим олдимда дастёр, шу ерда мактабга боришяпти. Кундошимнинг жойлари жаннатда бўлсин илойим. Болаларини шундай тарбиялаганига мингдан минг рахмат деб дуо қиламан. К,изи менга синглимдак , сирлашамиз, дардлашамиз. Ўғли одобли, келин билан болаларини олиб бизни тез тез йўқлаб туришади. Қизларим хам янги опа ва акалари билан тез чиқишиб кетишди. Болаларини роса яхши кўришади. Умр йўлдошим ҳам яхши инсонлар.
Хўжайнимнинг кенжа ўғлини биргалашиб уйладик. Уйга янги келин келиб уйимиз яна ҳам файизли бўлиб кетди. Вақт соати келиб Аллоҳ бизга қиз фарзанд берди. Келиним иккимиз бирин кетин жижиладик. У қиз ўғиллик бўлди, мен қизлик. Қайнона келин бир туғса ажойиб бўлар экан. Келинимнинг ўғлига яъни неварамга Абдуллоҳ деб исм қўйдик. Мен қизалоғимга Гулчеҳра деб кундошимни исмини қўйдим. Уларни руҳлари шод бўлсин деб. Уйимиз чақалоққа тўлиб оиламдагиларни қувончи чексиз. Қайнона келин аҳил иноқмиз, аҳиллигимизга кўз тегмасин илоҳим. Иккаламиз чой ичиб ўтирсак икки қизим икки бешикни тебратиб укаларига қарашади. Ажойибу ғаройиб бахт эгасига айланганман...
*.. *.. *.. *.. *.. *.. *
Мен турмушга чиқиб, Ҳайрулло укам болали бўлганигами, ё ёшларни ҳаётига ҳаваси келганиданми онамни яна эрга теккиси келиб, бир чолга тегиб бир ҳафта яшаб яшамай тугунини кўтариб қайтиб келибди. Уйга борганимда бу янгиликни эшитиб онамдан қаттиқ ранжидим ва олдиларига кириб бу иши яхши эмаслигини айтиб "Энди ёш бола эмассиз, қуда андалик бўлгансиз... эшитган қулоқ нима деб ўйлайди? Бизни уятга қўйманг, қудаларингиз эшитса шарманда бўламизку... Эрга тегишга тегибсиз, нега яшамасдан дарров қайтиб келдингиз? Одам деган бир ҳафтага ҳам эрга тегадими? Келинни олдида сал уялсангиз бўларди" ~ дедим. "Сен менга ақл бўлма, қандоқ яшашни ўзим биламан. Менга эналик қилма хўпми? Сен менимас, мен сени туққанман. Так што малчи... Қудаларинггам, сен ҳам капейкасанлар. Сенларни гапинг мени п**имга. Сенга эрга тегиш мумкину менга мумкинмасми? Мен билан ҳеч кимни иши йўқ, сен ўз ҳаётингдасан, Оташ кўчадан нари келмайди. Ҳайри бўлса хотин боласини олиб эрта кунда хонасига кириб гумдонлашади. Нима бир ўзим ёлғиз ўтираманми? Мени ҳолимдан ҳеч биринг ҳабар олишмасанг. Онам боридия деб ўйлашмасанг... Мениям одамларга ўхшаб яшагим келади. Мендан ҳамманг меҳрингни қизғонишасан. Холасам яна эрга тегаман билдингми... Энди бойроғини топиб тегаман... Ҳа бир ҳафтага эрга тегсам нима бўлибди а? Зато икта янги кўйлакли бўлиб олдим."
Онамни бу гапларидан кейин нима дейишни ҳам билмай қолдим. Уялмасдан худди кийими йўқ одамдай "Зато икта янги кўйлакли бўлиб олдим" ~ деганига чидамай йиғладим. Аччиқ қилиб "Билганинггизни қилинг унда." ~ деб кўз ёшларимни артиб олдиларидан чиқдим. Укамларга онамга қаттиқ гапирмасликларини тайинладим. Онамга эътиборлироқ бўлишиб нима егиси келса олиб келиб беришларини