ch
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

前往频道在 Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

显示更多

📈 Telegram 频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 的分析概览

频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 46 379 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 1 200,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 614

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 46 379 名订阅者。

根据 21 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 7 115,过去 24 小时变化为 4 560,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 15.68%。内容发布后 24 小时内通常能获得 12.21% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 7 281 次浏览,首日通常累积 5 669 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 113

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

凭借高频更新(最新数据采集于 22 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

46 379
订阅者
+4 56024 小时
+7 0337 天
+7 11530 天
帖子存档
Учта жўра ичиб олгандик мусиқани баланд қўйганча машинани учиртириб ҳайдаб кетарканмиз тоғни қайтиш йўлида кийим боши қон бўлган ёшгина чиройли қизни кўриб қолдик.Жўрам бу қизни олиб оламиз деди йўқ десам унамади.Қиз машина тўхтагач ҳайрон қараб тураркан нариги жўрам уни мажбурлаб машина ўтирғизди.Қизни кимлигини билмай бекор ўтқиздик дедим ичимда аммо шу пайт қизни қўлидан тутган жўрам бақирди - у жиннихонадан қочган экан устидаги жиннихона кийими.. Қиз ғалати илжайди... ВА ҚЎЛИ БИЛАН...😱

#ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: #Назли 68 Матлуба, тоғораларни тўғрилаб, Зулфиқорнинг бир аммасини ёнига олиб яна Жамила аянинг уйига киришга шошилдилар. Хушкайфиятда кутиб олинган икки аёлни меҳмонхона томон олиб кетдилар. Жамила ая қариндошларига хабар бергани сабаб ёрдам беришга барча яқинлари келгандилар. София эрта тонгдан ўқишим дея уйдан чиқиб кетган, бугун бўладиган ишлардан бироз ҳаяжонда эди. Бир зумда ҳаёти ҳал бўлиб кетаётгани-ю, ўшанда Зулфиқорнинг айтган гаплари ёлғон эмаслигини билди. Қанчадан қанча йигитлар севаман, ўлдим-куйдим дея қанча қизни алдайди, София ҳам Зулфиқорни шундай деб ўйлаганди адашган экан. Икки томоннинг розилиги ила нон синдирилди, икки ёшга бахт-соадат тиладилар. — Жамила аяжон, энди тўйни қачонга қиламиз? Матлуба атрофдагиларга бир назар солиб қўйди. — Қизим, ўқишини тугатиб олаверсин. — Тугашини кутиб ўтирамизми? Келаётган баҳорда қилиб юборамиз. Нима дейсиз? — Майли, сизлар нима десангиз шу. — Унда биз ҳам маслаҳатлашиб тўй кунини айтамиз. Муборак бўлсин. Ҳаммаси бир-бирини табриклаб хурсандчилик қилдилар. — София, қара қўшни йигит яна келибди, қўлида гуллари бор. Софиянинг дугонаси университет биноси ёнида турган йигитни кўрсатди. — Бугун унаштирилдик... София уялибгина айтди. — Нимага менга айтмадинг? Шунча вақт мендан яшириб юрдингми? — Йўқ, яхши кўраман деб юрганди, ишонмагандим, совчи юборганди уйдагилар рози бўлдилар. — Табриклайман дугонажон, бахтли бўл. Унда ёнига туш, дарсимиз тугади-ку. — Озгинадан кейин тушаман. Машинаси ёнида турган йигитга бир қараб қўйди. Кутубхонага топширадиган китобини бериб чиққунча анча вақт ўтиб кетди. — Ассалому алайкум. Йигитнинг ёнига борди. — Ваалайкум ассалом, сени кутиб сочим оқарди, бунча қолиб кетдинг? Зулфиқор машинасига қўйган гулни олди. — Майли, кутишга арзигулик қизсан. Булар сенга. — Раҳмат. София гулларни кўриб хурсанд бўлди. Зулфиқор атрофга бир назар солиб эшикни очиб берди. — Олдига ўтираманми? Очиқ турган эшик томон қаради. — Албатта, ўтир. Орқада ўтиришингга асос йўқ. Анча йўл юришгач шинамгина бир кафега кирдилар. Одамлар кам, Зулфиқор аввалдан тайёрлатиб қўйган хонага кирдилар. София хонанинг чиройли безатилганини кўриб беихтиёр табассум қилди — Ёқдими? — Албатта. Стулга ўтирди. Офитсант буюртма қилинган нарсаларни олиб келгач хонани тарк этди. Зулфиқор чўнтагидан кичик қути чиқарди, стол устида турган Софиянинг қўлларидан ушлаб узукни тақди. — Сен шу вақтгача қанчасини рад этганингга афсуслантирмайман. Мени танлаб, менга рози бўлиб, ҳаётингни мен билан давом эттиришни танлаганинг учун ҳеч афсуслантирмайман. Менга вафоли умр йўлдош бўлишга, қийин кунларда ёнимда бўлишга Аллоҳнинг берган умрининг қолганини мен билан ўтказишга тайёрмисан? Қизнинг қўлидан маҳкам ушлади. София бундай тафтни биринчи бор ҳис қилгани сабаб ҳаяжондан юрак уриши тезлашди. Зулфиқорнинг кўзларига бир қараб тасдиқ ишорасини қилиб бошини қимирлатиб  қўйди.

​​❤️@Kuynavobot orqali yuklab olindi🚀 📥

✒️​​Бахиллик хорлик келтиради... Ҳикоя қилинишича, эр ва хотин товуқ гўштидан тайёрланган таомни **** ўтиришганда, тўсатдан эшик тақиллаб қолибди. Иштаҳасини бузиб, бемаврид эшикни қоққан кишидан жахли чиққан хонадон соҳиби эшик қоққан кишини койиб, қувиб юборди. Кунлар ўта бошлади, ҳалиги кишининг турмуши кун сайин қийинлаша борди, кўп ўтмай бор бойлигидан ажралиб қолди. Ҳатто, ейишга таом ҳам тополмай, охир оқибат аёли билан ажрашиш даражасигача етиб борди. Аёли бошқа кишига турмушга чиқиб кетди. Кунларнинг бирида, аёл турмуш ўртоғи билан собиқ турмуш ўртоғи сингари пиширилган товуқ гўштидан истеъмол қилиб турганда, бир киши эшикни тақиллатди. Шунда хонадон соҳиби келган сўровчига таомни бериб юборишини аёлига буюрди. Аёл уйдан ташқарига чиқиб, сўровчига таомни берди ва таажжубда қолди, чунки сўровчи ўзининг биринчи турмуш ўртоғи эди. Сўнгра, аёл йиғлаган ҳолда қайтиб келди. Ундан турмуш ўртоғи йиғисининг сабабини сўраганида, аёл тиламчи унинг биринчи турмуш ўртоғи эканини ва у билан турмушида худди шундай воқеа содир бўлганида, тиламчини койиб, қувиб солганини айтиб берди. Шунда эри аёлига қараб, нимага таажжубланасан, Аллоҳ номи билан қасам ичаманки, мен эринг ҳайдаб солган тиламчи бўламан. Қиссадан ҳисса шуки, саховат соҳиби иззат-ҳурматда ва бахиллик соҳиби хор бўлур. Ҳазрат Али каррамоллоҳу важҳаҳу айтганларидек, «Бойлик эҳсон қилинса – иззат, беркитилса хорлик келтиради».

Зубайр эндигина йигирма тўрт ёшга кирган бўлсада ҳануз уйланмаган йигит эди. Қўлида бизнеси бор, ҳамма нарсаси жойида бу йигитни кўнглини ҳеч қайси қиз ололмаётганди. Бир пайтлар қашоқлиги учун уни турткилаган амакилари ва бувиси ҳозир Зубайр дейишса қучоқ очиб қутиб олишади.. Ҳануз эсида ушанда Зубайр эндигина иккинчи синф эди. Ушанда қувноқ ҳолда онаси тикиб берган оқ формани кийиб мактабига кетаётганди, йўл йўлакай "бувимга ҳам кўрсатаман" деб бувисини хонасига кирди-ю ҳаётнинг илк зарбаларини ана ушанда олди. Ушанда бувиси...

#ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: #Назли 67 Зулфиқор уйига келгач ширин хаёлларга берилди. Софиянинг гаплари-ю, унинг ҳар бир ҳаракатини эслаб ўзгача ҳаяжон босарди. — Зулфиқор, ўғлим нима бўлди? Эртага яна чиқаман, ишқилиб ижобий жавоб эшитаманми? Холаси Зулфиқорнинг мамнун юз-кўзига қараб хурсанд бўлди. — ИншаАллоҳ холажон, яхши жавоб оласиз. Софиянинг уятдан пастга қараб туришини эслаб сочини тўғрилаган бўлди. — Розимисан? — Билмадим... эшикка етиб келишгач бўлган суҳбатни эсларкан Софиянинг ҳаяжон билан айтган сўзларидан Зулфиқор унинг рози эканлигини билиб турарди. Холасига шу сабабдан ишонч билан гапирди... — Қизим, нима бўлди? Жамила ая София келишига савол берди. Софиянинг қўлидаги гулларга қараб кулиб қўйди-да — Розимисан? -деди. — Билмадим, бувижон ҳалиям ўйлаяпман. — Зулфиқор яхши йигит. Холаси яна келса розимиз дейман. Аданг ҳам бобонг ҳам рози. София юзлари қизарганча хонасига кириб кетди. 🍃🍃🍃   — Қизим, оёқларинг? Дилдора ишдан келиб Маҳлиёнинг бармоқларини эркин ҳаракат қилдираётганини кўриб шошиб қолди. — Ойижон, қаранг қимирлаяпти, энди менам юра оламанми? — Албатта, қизим, юра оласан. Дилдора Маҳлиёнинг оёқларини силади. Кўзларидан дувуллаб оқаётган ёшларини артиб қизининг юз-кўзидан ўпди. Дилдора кечги овқат учун нон қолмагани сабаб дўконга чиқди. Нонга қўшиб турли нарсалар олди-да, энди уйига кираман деганда бир овоз сабаб тўхтади. — Сиз? Нимага келдингиз? — Дилдора, ярашайлик. Уст-боши кир бўлиб бир аҳволда турган Жамшидга қараб Дилдора ғалати бўлди. — Сиз билан ажрашдик. Ярашиш ҳақида ўйламанг! — Дилдор... Жамшид Дилдоранинг қўлларидан тутди. — Маҳлиёдан ҳам кечирим сўрайман, ярашайлик, илтимос. — Йўқ, дедим. Дилдора қўлини тортиб олди. — Сизни кечирмайман. — Дилдор... Жамшид ер муштлаганча қолди. — Кечагина қизларни йўлига солиб юрган эркакка нима бўлди? Арзимаган вақт мобайнида шу кўйга тушдими? Ҳайронман. Қилган ишларига жазо. Аллоҳ мениям, униям жазолаяпти. Қизим учун ҳам энди ярашмайман, ҳеч ким билан турмуш ҳам қурмайман. Маҳлиё оёққа туриб кетса бўлди. Қолган ҳеч нарса керакмас. Дилдора уйига етиб чиққунча хаёлидан кўп нарсани ўтказди. Қизининг бармоқларини бемалол ҳаракатлантираётганини ўйлаб ҳамма ёмонликлар ёдидан чиқди.

БАРЧАСИ НАФСИМ ТУФАЙЛИ ЁШ ХОТИНГА УЙЛАНГАНИМДАН БОШЛАНДИ...💔😨 — Ерёнғоқ есангиз, чиндан ўласизми?? — деди хотиним бирга ойқатланаётганимизда. Хотиним тайёрлаган коктейлни ичарканман, жавоб бердим: — Аввалига бироз йўталаман, кейин томоғим ишиб кетади. Кейин нафас олишим қийинлашади... Шундай қилиб мен... Тўсатдан йўталишни бошладим: — Нафас... нафас ололмаяпман... Дориларим қаерда?! Доримни бериб юбор, илтимос... 😨 Хотиним ўрнидан секин туриб, мен томонга келди ва сирли жилмайди: — Нима бўлди? Ўзингизни ёмон ҳис қилаяпсизми? Даҳшат тўла нигоҳим билан стаканга қарадим... СТАКАНДА..😱😭

#ИЗТИРОБ (ЎГАЙ_ОНА 2) МУАЛЛИФ: #Назли 66 — Бу қиз қаерда қолди? Соатига қараб қўйди. Узоқдан келаётган қизни кўриб қўлидаги гулни у ер-бу ерини тўғрилади. — Ассалому алайкум. — Ваалайкум ассалом, бу сенга. Зулфиқор ўзини эркин тута бошлади. София ўйланиб туриб гулларни олди. — София, ниятим жиддийлигини биласан, деярли бир йилдан бери сенга айтиб келаман, ўқишинг тугашини кутдим. Мени танийсан, биласан, ёшлигимиздан бирга катта бўлдик. Деярли ҳаётимиз ҳам бир хил кечган. Сени алдаш ёки бошқа ниятим йўқ. Келажагимизни бирга давом эттиришни истайман. Менам сени танийман, сенам мени танийсан. Сенга баъзи йигитларга ўшаб осмондаги ойни олиб бераман демайман. Қўлимдан келадиган ҳамма ишни қилишга тайёрман. Иккимиз ҳам кемтик қалб билан катта бўлдик. Ўша кемтик жойни бирга бўлиб тўлдирайлик. — Менам сизга осмондаги ойни олиб беринг демайман. Шунчаки мениям ўша кемтик қалбимга даво бўлолсангиз, бўлди. Бирор ишни қилолмасам онанг йўқ-да ўргатадиган дейилган таъна тошлардан ҳимоя қилолсангиз бўлди. — София, айтдим-ку сенга қўлимдан нима келса қиламан. Ўқишни тугатиб ол. Кейин тўй қиламиз. — Ишлашимга рухсат берасизми? — Фарзандлик бўлгунимизча майли. Ундан кейин ишлашни хаёлингга ҳам келтирма. Мени ёмон деб ўйлама. Мен истагамим фарзандларимиз билан кўп вақт ўтказиш. Сен ишда, мен ишда бўлсак фарзандимизга ким меҳр беради? Уйда ҳамма шароитингни қилиб бераман. Онлайн дарс ўтишни истайсанми, нима қилишни истасанг уйда қиласан. Бироз айланишгач иккиси ҳам уйи томон кетди... София Зулфиқордан бундай гаплар кутмаганди, уни доим асабий, жаҳли чиқиб юрганда кўргани сабаб бошқача деб ўйларди. Энди эса фикрлари бутунлай ўзгариб кетди.

Repost from N/a
Sayohatchilar Bilishi Kerak Bo‘lgan Yashirin Yo‘nalishlar Va Maslahatlar! 🗺️🧭 Kamroq budjet bilan ko‘proq qanday sayohat qi
Sayohatchilar Bilishi Kerak Bo‘lgan Yashirin Yo‘nalishlar Va Maslahatlar! 🗺️🧭 Kamroq budjet bilan ko‘proq qanday sayohat qilish mumkin? 💸 Dunyoning eng qiziqarli, xavfli va sehrli joylarida nimalar bo‘lyapti? Madaniyat turlaridan tortib tabiat mo‘jizalarigacha sayohatga oid hamma narsa shu yerda. Yangi yo‘nalishlarni o‘tkazib yubormaslik uchun hoziroq kuzating! 📸🚗 🔗 Bosing Va Obuna Bo‘ling! #reklama · Sayohat Olami

Овсиним билан бир кунда тўйимиз бўлди.Онам қанчалик қаршилик кўрсатмасин қуда тараф кўнмади.Онамнинг айтишича қўш келинларда
Овсиним билан бир кунда тўйимиз бўлди.Онам қанчалик қаршилик кўрсатмасин қуда тараф кўнмади.Онамнинг айтишича қўш келинларда бахт фақат бир кишининг бошига қўнаркан.Бу гапларга ишонмасдим аммо тўйимиздан бир йил ўтиб мен фарзандли бўлганимда овсинимни ўзгара бошлаганини сездим.Айниқса қайнона- қайнотам боламни эркалаганида..Бир куни овсиним фарзандимга ўзи қараб туришини мен бемалол овқат қилишимни айтди.Боласи йўқ бўлгани учун чақалоқ соғинган деб боламни бериб чиқиб кетдим орадан бир соат ўтгандан кейин хонага қайтиб не кўз билан кўрайки овсиним чақалоқни...😱😱😱

Сени ҳар ўйлаганим учун битта китобни олганимда эди, Искандариянинг кутубхонасидан ҳам катта кутубхона барпо бўларди! "Сенга аталган мактуб"дан

Инсоннинг ичида ўзиданда кучлироқ бир нарса бўлади... Уни йилларки йиллар, асрлар силсиласи ҳам ўзгартира олмайди... Бу қобилият ҳар кимда ҳар хил Кимдадир ширин таомлар пишириш, кимдадир ёзиш, кимдадир ўз севган машғулотига муккасидан кетиш Кимдадир чойхўрлик, кимдадир муҳаббатга ошно бўлиш, кимдадир шунчаки мағрурлик, кимдадир ҳаддан ташқари ўзини севиш, кимдадир китоб тўплаш ёки ўқиш... Буни характер дейдими ёки одатлар ёки хобби... Лекин инсон ҳамиша ўзини хотиржам ҳис қилиши учун ўша машғулотини қилиши керак, ўшанда фикрлари жамланиб дунё рангларини ўзи истаганидек кўра олади Хайрли тонг ўз хоббиси бўлганлар Менюда бугун қаҳва, албатта қаҳвахўрлар учун🤗

40 КИЛОГА 1 ОЙДА ОЗДИМ😱 "Озиш учун оч қолиш керак" деган гапга энди ишонмайман! Мен овқатланиб туриб ҳам 40 кг га озишга эри
40 КИЛОГА 1 ОЙДА ОЗДИМ😱 "Озиш учун оч қолиш керак" деган гапга энди ишонмайман! Мен овқатланиб туриб ҳам 40 кг га озишга эришдим. Спортга вақтим йўқ эди, лекин натижамдан ҳамманинг оғзи очилиб қолди. 🔥 Сир нимада? Ҳаммаси биз ҳар куни кўрадиган битта маҳсулотда! Мен қандай озганимни бу ерда ўқинг:👇👇👇👇 https://tabobat.org/linyforte/?r=3 .

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 185-қисм Дилёра бош эгиб ōтираверди. Ойисининг насихатлари, таъналари тугагач шундай деди - Ойи сизга айтгандимку мени Гōзал опам қоялар орасига яшириб кетгандан кейин ортимдан дарров эшон одам жōнатиб қидиртирди. Энди топиб олишди деб турганимда мени кōрган йигит устимга қоп ташлаб мени борлигимни яширди деб.. - Хōш?! - Óша йигит Мухиддин экан. - Буни ōзи айтдими?! Шуни айтиб менга тегасан деб сени мажбурлаяптими?! - Йōқ...ойи. У умуман бу ҳақда гапиргани йōқ. Óзим комада ётганимда эсладим. У Гōзал опамга ҳам Хоқонинг хонасини бузиб киришга, қочишимизга ёрдам берган... Салтанат опа индамай туриб кетди. Дилёра ҳам энди турмоқчи эди телифони жиринглаб қолди. Рақамни таниб юраги гуппилаб уриб кетди. Аста ойисининг хонасига мōралаб кейин балконга чиқди. - Ало... -Ассалому алайкум... -Яхшимисиз Дилёра, сизни безовта қилмадимми?! - Йōқ...кеч бōлганда нега телифон қиляпсиз? - Овозингизни эшитгим келди... Дилёра кулиб юборди. Ва айни дамда онаси ортида эканини билмасди. Салтанат опа эса қизига термулиб қолди. Уни узоқ йиллардан буён бундай чин қалбдан кулганини кōрмаганди....

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 184-қисм. Шу куни Тоҳиров ва Гулизар Салтанат опани кōндиролмай кетишди. - Биз яна келамиз опа, Дилёра билан бафуржа гаплашиб бир қарорга келиб жавобини айтарсиз! - деди Тоҳиров ҳайрлашиш олди. Кечда хаяжон билан совчилик натижасини билиш учун унга қōнğироқ қилган йигитга нима дейишини билмай каловланди - Ҳали шошилма Мухиддин. Қизни онаси ёлğиз аёл. Хали ōйлаб кōрай деяпти...-деди мужмал қилиб. Мухиддин ҳам иш ōхшамаганини сезиб гапни қисқа қилиб телифонни ōчирди. 🌹🌹🌹 -Келиб келиб ōзинга шу болани тенг кōряпсанми қизим? - Салтанат опа меҳмонлар кетиши билан гап бошлади-қара қамалиб чиққан экан, камига ōша эшон деган маразни малайи бōлган. Уям майли ота онаси ҳам йōқ экан. Худо билади бирорта яқини борми йōқми? Одамни яхши куни бор ёмон куни бор қизим. Инсонга ҳар доим яқинлари керак бōлади. Нима эрта тōй марака қилсанг уччаламиз шōппайиб ōтирамизми?! Бизда ҳеч ким йōқ, униям ҳеч кими йōқ. Нима ōлсамам жанозамни икковинг ёлğиз ōтгазасанми?!

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 183-қисм Салтанат опанинг тунд юзи қизи қōлида гул камига бармоğида узук билан келганидан кейин янада тундлашди. Дилёрага эшиттириб баланд овозда гапирди - Эшитиб олинг Зафаржон. Мен қизимни қамалган камига кōча кōйда зōравонлик қилиб юрадиган йигитга бермайман! - Опаа Мухиддинжон жуда яхши йигит, ахир ким бу ҳаётда адашмабди дейсиз. Адашган одамни яхши гапириб, ёрдам бериб тōğри йōлга бошлаш керак, кōксидан итарсангиз ёмон бōлаверадида. - Гулизар мени бировни яхши бōлиши учун ёлğиз қизимни қурбон қилолмайман. Буни ҳам келиб келиб шу йигитни топганини қаранг. Ундан Авазжон минг марта яхши эди. Дилёра охири гапга аралашишга мажбур бōлди - Ойи у уйланмаган йигит эди. Унга ōзимни тенг кōролмасдим, қолаверса у мени ōтмишимни билмасди турмуш қилмаган ёш қиз деб ōйлаганди... - Ажрашганман деганингдан кейин ҳам уйланмоқчи бōлдику! - Ойи...агар ҳақиқатни билганда юзимга ҳам қарамасди. Ундан ташқари у уйланиб қишлоğига кетиб бōлди. Бу гаплардан нима фойда?

🔠🔠🔠🔠🔠 🔻Qaddi qomatingizdan kõnglingiz tõlmayaptimi? 🔻Anchadan buyon qabziyat bezovta qilayaptimi? 🔻Hech sababsiz asab
+1
🔠🔠🔠🔠🔠 🔻Qaddi qomatingizdan kõnglingiz tõlmayaptimi? 🔻Anchadan buyon qabziyat bezovta qilayaptimi? 🔻Hech sababsiz asabiylashmoqdamisiz? 😢Tõxtang yetar.Sizdek gõzalga bu yarashmaydi.Navbatdagi soĝlom hayot nomli marafonim 😊😊 🔣🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠start Marafonda -Dorilarsiz,😊 -Ozdiruvchi choylarsiz 😊 soĝlom vazn tashlaysiz.😊 😶😊 Oylik 😊😊 ming 😶😊 Oylik 😊😊 ming 😶😊 Oylik 😊😊😊 ming Birinchi toʻlov qilgan 20 kishi uchun bu narx.❤️❤️❤️ MUROJAAT UCHUN🔽🔽🔽🔽 https://t.me/+P8pgFpEHcy80YjUy https://t.me/+P8pgFpEHcy80YjUy https://t.me/+P8pgFpEHcy80YjUy

. 📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌 #JAHOLATNING_SONGGI_QURBONI Muallif: Nurfariz Qurbonova

#SubhanAlloh Хадича онамизга нега Жаноза намози ўқилмаган? Ҳадича онамиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) га "Мен қабрд
#SubhanAlloh Хадича онамизга нега Жаноза намози ўқилмаган? Ҳадича онамиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) га "Мен қабрдан қўрқяпман, менга кафанлик қилиб ўз тўнингизни ишлатинг" дейдилар. Пайғамбаримиз рози бўладилар. Шу пайт Жаброил алайҳиссалом Жаннатдан Aллоҳ томонидан ҳадя этилган 2- кафанликни олиб тушадилар. Аммо Ҳадича онамизга жаноза намози ўқилмай кўмилади. Жавобини ўқиш

✒️​​Шунақаси ҳам бўлади. Қимматбаҳо кўйлак кийган гўзал аёл ўз руҳшуноси ёнига келиб, ҳаёти мазмунсиз, ўзи эса тушкунликда эканлигини айтибди. - Мен ҳозир Меридан, қандай қилиб бахтга эришгани ҳақида айтиб беришини сўрайман. Сиздан ягони илтимосим, диққат билан тингланг. Руҳшунос офис полини тозалаб юрган аёлни чақирди, қайтиб бадавлат аёлни ёнига ўтирди. Қари фаррош аёл супургисини йўлакда қолдириб, келиб стулга ўтирди ва ўз ҳикоясини сўзлаб берди: - Турмуш ўртоғимни саратон олиб кетди, 3 ой ўтиб ягона ўғлим автоҳалокатда вафот этди. Менинг ҳеч кимим қолмади... Менинг ҳеч нарсам қолмади... Мен ухлай олмас эдим, томоғимдан овқат ўтмасди. Мен ортиқ ҳеч кимга табассум қилмай қўйдим. Ҳатто ҳаётимга қасд қилиш ҳақида ўйлардим. Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтар чоғим кичкина мушукча ортимдан эргашди. Мушукчага раҳмим келди. Ташқари совуқ эди, мушукни уйга киргизишга қарор қилдим. Унга сут бердим, мушукча товоқчани тозалаб қўйди. Сўнг келиб оёқларимга суйкалди, шу он мен неча ойлардан буён илк маротаба табассум қилдим. Шунда ўйлаб қолдим: агар кичкинагина мушукчага берган ёрдамим мени табассум қилдира олган бўлса, балки бошқа инсонларга хизмат қилиш менга бахт олиб келар. Эртасига мен ширинликлар пишириб, бемор ётган қўшнимдан ҳол аҳвол сўрашга чиқдим. Ҳар куни мен бошқа инсонларга нимадир қилишга ҳаракат қилардим. Уларни бахтли кўриш мени жуда бахтли қилар эди. Бугунги кунда мендан яхшироқ ухлайдиган инсонни билмайман. Мен бошқаларга бахт бериш орқали ўз бахтимни топдим. Ҳикояни эшитган бой аёл йиғлаб юборди. У пул билан сотиб олиш мумкин бўлган барча нарсага эга эди, лекин пул билан сотиб бўлмайдиган нарсалардан айрилганди. Ҳаётнинг гўзаллиги сен қанчалик бахтли эканлигингда эмас, сен сабабли қанча инсонларнинг бахтли эканлигида. Бахт бу манзил эмас, БАХТ бу саёҳат. Бахт бу эртанги кун эмас, БАХТ бу бугун. Бахт бу боғлиқлик эмас, БАХТ бу қарор. БАХТ Нима-бу БИЗНИНГ Соглигимиз. Dilfuza Kobulova ༺🌺༻🌸༺🌺༻