ch
Feedback
IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

前往频道在 Telegram

📈 Telegram 频道 IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti 的分析概览

频道 IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (@cyber_102) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 89 503 名订阅者,在 技术与应用 类别中位列第 1 413,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 718

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 89 503 名订阅者。

根据 09 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 375,过去 24 小时变化为 71,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 22.74%。内容发布后 24 小时内通常能获得 15.29% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 20 331 次浏览,首日通常累积 13 669 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 6

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
O'zbekiston Respublikasi IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti rasmiy kanali. https://www.youtube.com/@cyberpolice_uz https://www.instagram.com/iiv_kiberxavfsizlik_markazi https://www.facebook.com/share/1Afaca9GtF/?mibextid=wwXIfr

凭借高频更新(最新数据采集于 10 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 技术与应用 类别中的关键影响点。

89 503
订阅者
+7124 小时
-5197
-1 37530
帖子存档
#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси 🇺🇸 Америка дунёни лол қолдиришда давом этмоқда. "META" компанияси томонидан янги гуманоид роботлар ишлаб чиқарила бошлади. Тўлиқ сунъий интеллект орқали ишловчи роботлар инсон томонидан амалга ошириладиган кўплаб фаолиятларни бажара олади. У вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзи қарор қабул қилиши ҳам мумкин. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Сунъий_интеллект_технологияси 🇨🇳 Хитой келажак учун робототехника соҳасини ривожлантирмоқда Келажакда завод ва фабрикаларда роботлар ишлаши мумкин. Роботлар арзон ишчи кучи сифатида баҳоланмоқда. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #стоп_фейк_кибержиноятлар ⚠️ "Ғилдиракни айлантир ва пул мукаффотларини қўлга кирит!" Инстаграм орқали яна фейк хабарлар т
🛡 #стоп_фейк_кибержиноятлар
⚠️ "Ғилдиракни айлантир ва пул мукаффотларини қўлга кирит!"
Инстаграм орқали яна фейк хабарлар тарқатилмоқда. "Ғилдиракни айлантир ва пул мукаффотларини қўлга кирит!" деилади хабарда. Бундай мазмундаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди. Фирибгарлар ўз ёлғонларини "Click" тўлов тизими номидан фойдаланишмоқда.
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.S. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Қизиқарли_маълумот Хитойликлар роботга велосипед ҳайдашни ўргатишди — у ўз мувозанатини ушлаб туриб, педалларни бошқара олади. "Lingxi Х2" роботидан уй ишларида ёрдамчи, дўконларда сотувчи ва масофадан бошқариладиган аватар сифатида фойдаланишни режалаштиришмоқда. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Рақамли_технология_тарихи Дроннинг яратилиш тарихи 1907 йил дунёдаги биринчи квадрокоптер (дрон) ихтирочи ака-ука Жак ва
🛡 #Рақамли_технология_тарихи Дроннинг яратилиш тарихи 1907 йил дунёдаги биринчи квадрокоптер (дрон) ихтирочи ака-ука Жак ва Луи Бреге томонидан мунозарали Нобел мукофоти совриндори профессор Чарлз Ричет билан ҳамкорликда яратилган. Шубҳасиз ҳаяжонли бўлса-да, у баъзи катта чекловларга эга эди. Бошқариб бўлмаган, уни тўртта одам ушлаб туришни талаб қилади ва биринчи парвозида ердан атиги икки фут кўтариларди. Буни билармидингиз? 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Ҳамкорлик_меморандуми
Икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://www.youtube.com/watch?v=yRLH0L5ZYwY 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #IT_соҳасидаги_янгиликлар СМАРТ КЎЗОЙНАК Ушбу кўзойнак бир вақтнинг ўзида смартфон вазифасини ҳам бажара олади. Сунъий интеллектни қўллаб-қувватловчи кўзойнак орқали чет тилларидаги китобларни ҳам мутолаа қилишингиз мумкин. Кўзойнак китобларни бир тилдан иккинчисига реал вақтда таржима қилиб бериши мумкин. Кўриниш жиҳатидан бошқа кўзойнаклардан катта фарқ қилмаса ҳам, имконият жиҳатидан сезиларли даражада устун. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Мутахассис_тавсияси Ўзбекистонда киберхавфсизликни таъминлаш – давр талаби таҳлил ва тавсиялар ——— Батафсил қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞 https://youtu.be/m8JHX9MLpMQ?si=vhhMIFkdJVVyWZyh 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Кибержиноят 📍Хоразм вилояти
⚠️ Жиноятга жазо муқаррар
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://youtu.be/Yyw9NVScVDI?si=PBPmQeM1iFuJZHT_ 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Кун_дайжести 📣📣📣 ⭕️ Макрон: Францияда сунъий интеллектни ривожлантириш учун 109 млрд евро сарфланади. ⭕️ "HDM" компанияси
#Кун_дайжести 📣📣📣 ⭕️ Макрон: Францияда сунъий интеллектни ривожлантириш учун 109 млрд евро сарфланади. ⭕️ "HDM" компанияси "AmpedBuds" ни тақдим қилди. Эндиликда қулоқчинлар смартфонингизни қувватлантиради. ⭕️"DeepSeek" очиқ манбали "3FS" сунъий интеллектини ўргатиш серверлари учун файл тизимини яратди. ⭕️Германия ва Голландиялик ўқитувчилар сунъий интеллект таълим тизимига хавф туғдиради деб ҳисоблашмоқда. ⭕️"Anthropic" компанияси илғор сунъий интеллектни қўллаб-қувватловчи гибрид фикрлаш моделини тақдим этди. ⭕️"TikTok" болалар маълумотларидан фойдаланишни текширди. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #стоп_фейк_кибержиноятлар ⚠️ Такроран "APK" вирус таркалмокла!!! Ушбу хабарни яқинларингизга 📤📤📤📤 Телеграм мессенжери
🛡 #стоп_фейк_кибержиноятлар
⚠️ Такроран "APK" вирус таркалмокла!!! Ушбу хабарни яқинларингизга 📤📤📤📤
Телеграм мессенжери орқали яна фейк хабарлар тарқатилмоқда. Хабарда сизнинг номингизда жарима мавжудлиги ҳақида ёзилади. Ҳар бир кечиктирилган кун учун жарима суммаси ортиб бориши, агар тўлов амалга оширилмаса, ҳуқуқий чора кўрилиши ҳақида айтилади. Бундай мазмундаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди. "MIBJarimaMalumot" деб номланган "APK" илова юборилади. Бу иловани очманг. Буларнинг барчаси фирибгарларнинг иши. Уларнинг мақсади сизнинг пулларингизни ўзлаштириш.
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Қизиқарли_маълумот Механик соатларнинг яратилиш тарихи Механик соатлар Европада 1280-1320 йилларда пайдо бўлган. Йўқ, алб
🛡 #Қизиқарли_маълумот Механик соатларнинг яратилиш тарихи Механик соатлар Европада 1280-1320 йилларда пайдо бўлган. Йўқ, албатта, бу умуман вақтни ўлчаш учун биринчи қурилма эмас. Қадимги юнонлар ва хитойликлар сув соати моделларини бундан ҳам олдинроқ ясашган. Аммо Италияда ихтиро қилинган тишли ғилдиракли қочиш механизми, арқонга туширилган оғирлик туфайли ҳеч қандай суюқликсиз ишлайдиган тўлиқ механик соатни яратишга имкон берди. Шундан сўнг, бутун хонани эгалламайдиган ва қишда музламайдиган хронографлар ясаш мумкин эди. Ҳозирги кунга келиб, ақлли соатларнинг яратилиши эса, бевосита рақамли технологиялар соҳаси билан боғлиқ. Замонавий соатлар нафақат вақтни, балки, эгасининг қон босимидан юрак уришигача ҳисоблаш имконига эга. "Smart" соатлар телефон вазифасини ҳам бажармоқда. Буни технология соҳасининг юксалиши дейишимиз мумкин. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Кун_тарихи #Буни_биласизми 📆 15 март 1968 йил 15 март куни франциялик дастурчи Ксавье Леруа туғилган. У Франция давлат илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими. Леруа 1987 йилда Париждаги "Ecola Normale" институтига қабул қилинган. У математика ва информатика фанларини ўрганган. 1989 йилдан 1992 йилгача Жерар Юэ раҳбарлигида компьютер фанлари бўйича докторлик диссертациясини тамомлаган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Cryptoprices 📈📉 ⏳15.03.2025 / 09:00 💎 BNB - 593.49 $ (+1.86 %) 📈 💎 Bitcoin - 84.490,57 $ (+3.30 %) 📈 💎 BitcoinCash - 332.90 $ (+1.74 %) 📈 💎 Ethereum - 1.920,71 $ (+1.85 %) 📈 💎 Solana - 135.12 $ (+8.53 %) 📈 💸 TON - 2.94 $ (+5.33 %) 📈 💎 XRP - 2.42 $ (+6.05 %) 📈 💎 Arbitrum - 0.36 $ (+4.18 %) 📈 💎 Filecoin - 2.90 $ (+3.98 %) 📈 💎 EOS - 0.50 $ (+0.04 %) 📈 Нархлар "Uznex" ва "Coinpay" каби расмий биржалардан олиниб, маълумот тариқасида берилмоқда! Қийматнинг ўсиш-камайиш кўрсаткичи 14.03.2025 йил ҳолатига нисбатан олинган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Қизиқарли_маълумот #Факт 😷 Компьютер вируси тарихи Дунёдаги биринчи компьютер вируси "Creeper" деб номланиб, 1971 йилда яра
#Қизиқарли_маълумот #Факт 😷 Компьютер вируси тарихи Дунёдаги биринчи компьютер вируси "Creeper" деб номланиб, 1971 йилда яратилган. У фақат "I'm the creeper, catch me if you can!" деган хабарни кўрсатган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

❗️❗️❗️📤📤📤📤 Кибержиноятларга қарши курашиш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз Пойтахтимизда жойлашган Кўкча масжидида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов томонидан "Кибержиноятлардан огоҳ бўлинг" мавзусида жума маърузаси ўқилди. Унда фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун ҳушёр бўлиш лозимлиги таъкидланди. Фирибгарлик ва бировларнинг пулларини ўзлаштириб олиш динимизда қораланган амаллардан эканлигига алоҳида урғу берилди. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Машҳурлар_ҳаётидан 🇺🇸 Бизнинг сирли қаҳрамонимиз "C" дастурлаш тилининг яратувчиси Деннис Ритчи эди. У дастурлаш соҳасида
#Машҳурлар_ҳаётидан 🇺🇸 Бизнинг сирли қаҳрамонимиз "C" дастурлаш тилининг яратувчиси Деннис Ритчи эди. У дастурлаш соҳасида самарали фаолият юритган ва "UNIX" операцион тизимини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшган. Бу ишлари унинг илгари тугатилмаган фаолиятларига ёрдам берди. "С" дастурлаш тилини яратганлиги унга катта машҳурлик келтирган. №1 №2 *Ушбу лойиҳа мақсади... 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

❗️❗️❗️📤📤📤📤 ⚡️ Телеграмда такроран вирус тарқалмоқда! ⚠️ Фирибгарлар Сизнинг ҳиссиётларга таяниб, қарор қилишингизга ундай
❗️❗️❗️📤📤📤📤 ⚡️ Телеграмда такроран вирус тарқалмоқда!
⚠️ Фирибгарлар Сизнинг ҳиссиётларга таяниб, қарор қилишингизга ундайди.
Телеграм мессенжерида "танишлар ўлими" ҳақидаги хабарлар ёзилган файл тарқатилмоқда. Хабарда зарарли дастурларни ўрнатишни бошлайдиган "APK" файллари мавжуд. Телеграмингизга келган хар бир файл маълумотларни текширинг. ⭕️ Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади. ⏺️Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг. ⏺️Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг. ⏺️Мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Ҳудудлар_куни 📍Тошкент вилояти
⚠️ "Дипфек"ларни аниқланг ва улардан ҳимояланинг
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://youtu.be/w-hZrfkT_OY?si=_h03wep3n8GCnGkS 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Тарғибот_тадбирлари Оммалашиб бораётган кибержиноятлар Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси 66454 ҳарбий қисмида "Оммалашиб бораётган кибержиноятлар" мавзусида Миллий гвардия ходимлари иштирокида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди. Унда сўнгги вақтларда оммалашиб бораётган кибержиноятлар турлари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, фуқароларнинг банк пластик карталаридан пулларини ечиб олиш, вирусли иловалар тарқатиш билан боғлиқ ҳолатларга урғу берилди. Кибержиноятлардан сақланиш учун ҳушёрликни йўқотмаслик ва киберсаводхонликни ошириш устувор вазифа эканлиги таъкидланди. Тадбир иштирокчиларига фейк хабарларнинг турлари ва уларни аниқлаш бўйича тушунчалар берилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди. Манзилли тарғибот тадбирлари давом этади. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram