ch
Feedback
IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

前往频道在 Telegram

📈 Telegram 频道 IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti 的分析概览

频道 IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (@cyber_102) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 89 503 名订阅者,在 技术与应用 类别中位列第 1 413,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 718

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 89 503 名订阅者。

根据 09 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 375,过去 24 小时变化为 71,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 22.74%。内容发布后 24 小时内通常能获得 15.29% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 20 331 次浏览,首日通常累积 13 669 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 6

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
O'zbekiston Respublikasi IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti rasmiy kanali. https://www.youtube.com/@cyberpolice_uz https://www.instagram.com/iiv_kiberxavfsizlik_markazi https://www.facebook.com/share/1Afaca9GtF/?mibextid=wwXIfr

凭借高频更新(最新数据采集于 10 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 技术与应用 类别中的关键影响点。

89 503
订阅者
+7124 小时
-5197
-1 37530
帖子存档
#Cryptoprices 📈📉 ⏳14.03.2025 / 09:00 💎 BNB - 582.65 $ (+0.99 %) 📈 💎 Bitcoin - 81.791,20 $ (-2.23 %) 📉 💎 BitcoinCash - 327.20 $ (-5.35 %) 📉 💎 Ethereum - 1.885,89 $ (-0.20 %) 📉 💎 Solana - 124.50 $ (-0.56 %) 📉 💸 TON - 2.79 $ (+2.50 %) 📈 💎 XRP - 2.28 $ (+1.79 %) 📈 💎 Arbitrum - 0.35 $ (+0.67 %) 📈 💎 Filecoin - 2.79 $ (+0.32 %) 📈 💎 EOS - 0.50 $ (+0.93 %) 📈 Нархлар "Uznex" ва "Coinpay" каби расмий биржалардан олиниб, маълумот тариқасида берилмоқда! Қийматнинг ўсиш-камайиш кўрсаткичи 13.03.2025 йил ҳолатига нисбатан олинган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

"HTTP" нимани англатади?
Anonymous voting

#Кибержиноят 📍Қарақалпақстан Республикасы
⚠️ Социал тармақлардағы ҳәр бир мағлыўматты тексериң.
Төмендеги силтеме арқалы тамаша етиң👇 🎞https://youtu.be/I0JqRnKTwkc?si=m2R9Nn-3aRy4VSm9 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Тарғибот_тадбирлари Оммалашиб бораётган кибержиноятлар Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик м
+9
🛡 #Тарғибот_тадбирлари Оммалашиб бораётган кибержиноятлар Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси 66454 ҳарбий қисмида "Оммалашиб бораётган кибержиноятлар" мавзусида Миллий гвардия ходимлари иштирокида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди. Унда сўнгги вақтларда оммалашиб бораётган кибержиноятлар турлари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, фуқароларнинг банк пластик карталаридан пулларини ечиб олиш, вирусли иловалар тарқатиш билан боғлиқ ҳолатларга урғу берилди. Кибержиноятлардан сақланиш учун ҳушёрликни йўқотмаслик ва киберсаводхонликни ошириш устувор вазифа эканлиги таъкидланди. Тадбир иштирокчиларига фейк хабарларнинг турлари ва уларни аниқлаш бўйича тушунчалар берилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди. Манзилли тарғибот тадбирлари давом этади. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси 🇰🇷 Эндиликда сизнинг ўринингизга барча юмушларни роботлар бажариши мумкин. Сунъий интеллект технологияси асосида ишловчи роботлар куйидаги қулайликлар яратиши мумкин. 1. Инсон саломатлиги учун зарарли бўлган соҳаларда роботлар ишлаши мумкин. 2. Оддий уй ишларида сизга тайёр кўмакчи бўла олади. 3. Зерикганингизда сизга яхши суҳбатдош бўлиши ҳам мумкин. Ақлли роботларнинг яна қандай қулайликлари бор? Изоҳларда фикрингизни ёзиб кетинг! 👇 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Фейк_хабарлар #стоп_фейк Инстаграм орқали яна бир ёлғон хабар фаол тарқатилмоқда. "Енгил шартларни бажара олганларга 18 м
+1
🛡 #Фейк_хабарлар #стоп_фейк Инстаграм орқали яна бир ёлғон хабар фаол тарқатилмоқда. "Енгил шартларни бажара олганларга 18 млн. сўм берамиз" дейилади хабарда. Бундай мазмундаги хабарларга ишонманг. Бу фирибгарларнинг иши бўлиши мумкин. Сизга юборилган хабарларнинг рост ёки ёлғон эканлигини текшириб кўришга одатланинг. Алданиб қолманг! "Енгил шартлар"ни бажариш эвазига сиз пул олишингиз эмас, аксинча пулингиздан айрилиб қолишингиз мумкин. Ушбу хабарларга ёзилган "изоҳлар" билан танишиб чиқсангиз, хабарнинг ёлғон эканлигини билиб олишингиз мумкин.
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#IT_термин ❔ Диққат, савол: 🔴"SMS" нима? ________________ ✅ Жавоб: ✅ "SMS" - "SMS" (Short Message Service) - бу мобил теле
🛡#IT_терминДиққат, савол: 🔴"SMS" нима? ________________ ✅ Жавоб: ✅ "SMS" -
"SMS" (Short Message Service) - бу мобил телефонлар орқали қисқа матнли хабарлар юбориш учун мўлжалланган хизмат. "SMS" орқали 160 та белгигача матн юбориш мумкин.
"SMS" 1980 йилларнинг охирида ишлаб чиқилган. Биринчи "SMS" хабари 1992 йилда юборилган, у "Merry Christmas" деб ёзилган эди. 2000 йилларда "SMS" оммалашиб, мобил алоқа воситаларидан бири бўлди. "SMS" хабарлар мобил телефонлар орқали, ҳар икки телефоннинг мобил тармоғи орқали юборилади ва қабул қилинади. Улар асосан матнли маълумотларни, шунингдек, баъзи телефонлар орқали расмлар, овозли хабарлар ёки видео файлларни узатиш имконини беради. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Тарғибот_тадбирлари Киберсавонхонликни ошириш устувор вазифа Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда "Киберсаводхонликни ошириш устувор вазифа" мавзусида банк ходимлари иштирокида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Унда сўнги вақтларда авж олаётган фирибгарлик турлари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, фуқароларнинг банк пластик карталаридан пулларини ечиб олиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига урғу берилди. Банк ва мижозлар ўртасидаги ҳамкорликлар ва хавфсизлик талабларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бундай тарғибот тадбирларидан кўзланган асосий мақсад, юртдошларимизни кибержиноятлардан огоҳлантириш ва уларнинг киберсаводхонлигини оширишдан иборат. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Cryptoprices 📈📉 ⏳13.03.2025 / 09:00 💎 BNB - 576.92 $ (+5.34 %) 📈 💎 Bitcoin - 83.653,48 $ (+1.62 %) 📈 💎 BitcoinCash - 345.70 $ (+2.83 %) 📈 💎 Ethereum - 1.889,60 $ (+0.75 %) 📈 💎 Solana - 125.20 $ (+1.83 %) 📈 💸 TON - 2.73 $ (+4.05 %) 📈 💎 XRP - 2.24 $ (+3.11 %) 📈 💎 Arbitrum - 0.34 $ (+4.26 %) 📈 💎 Filecoin - 2.78 $ (+1.98 %) 📈 💎 EOS - 0.50 $ (+3.72 %) 📈 Нархлар "Uznex" ва "Coinpay" каби расмий биржалардан олиниб, маълумот тариқасида берилмоқда! Қийматнинг ўсиш-камайиш кўрсаткичи 12.03.2025 йил ҳолатига нисбатан олинган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

Three Arrovs Сapital (TAC)нинг cармоя фаолияти ва ютуқлари "TAC" дастлабги йилларида "Bitcoin" ва "Ethereum" каби Крипто-акти
Three Arrovs Сapital (TAC)нинг cармоя фаолияти ва ютуқлари "TAC" дастлабги йилларида "Bitcoin" ва "Ethereum" каби Крипто-активларга катта миқдорда сармоя киритган. 2017 йилда "Bitcoin" нархининг кескин кўтарилиши компанияга йирик даромад келтирган бўлса, 2020 йилда "Ethereum" ва "Bitcoin"нинг яна бир марта қайд этилган рекорд нархлари туфайли уларнинг активлари 10 миллиард АҚШ доллардан ошиб, дунёнинг энг йирик крипто-фондларидан бирига айланган. Сармоя Портфели ва Стратегияси: • DeFi (Марказлаштирилмаган Молия) ва NFT (Ноаниқ Алмашинув Токенлари) соҳаларига катта эътибор қаратган. BlockFi (Крипто-кредитлаш), Deribit (опционлар биржаси), Avalanche (тезкор блокчейн) каби лойиҳаларга миллионлаб доллари инвестиция қилган. • 2021 йилда эса янги авлод блокчейн платформалари (Aаve, Synthetix, Polkadot) билан ҳамкорликни кучайтирган. 2022 йил июнь ойида Three Arrows Capital (TAC) Британия Виржин оролларидаги судга банкротлик тўғрисида ариза топширди. Фонднинг молиявий инқирози 2022 йил май ойида "Terra" (LUNA) экотизимининг қулаши билан бошланган. "Terra" алгоритмик стабил валютаси "UST" ва унинг маҳаллий токени "LUNA"даги кескин пасайиш "TAC"нинг катта сармояларини йўқотишига олиб келди. Бундан ташқари, "Bitcoin", "Ethereum" ва бошқа йирик криптовалюталарнинг нархлари кескин пасайгани фонднинг активлари қийматини янада туширди. "TAC" юқори левераж ва қарзларини қоплай олмаслиги туфайли банкротга бўлди. Шундан сўнг, фонднинг активлари ликвидация қилиниб, қарздорликларни қоплаш учун сотилди. "Voyager Digital", "Celsius Network" каби йирик крипто-активлар билан шуғулланувчи компаниялар "TAC"нинг асосий қарздорлари қаторига кирди. Бу воқеа крипто-активлар саноатида рискларни бошқариш ва молиявий барқарорликнинг аҳамиятини кўрсатиб берди. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Мутахассис_тавсияси ❗️❗️❗️‼️‼️‼️📤📤📤📤 Телеграмда янги вирус тарқатилмоқда 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Кибержиноят 📍Навоий вилояти
⚠️ Сохта савдо.
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://youtu.be/rUnK3BfwVHs?si=SQGdcCwcpVZZqKwI 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Машҳурлар_ҳаётидан 🇺🇸 У ўзининг энг машҳур иши — "C" дастурлаш тилини яратиши билан танилган. 1972 йилда ишлаб чиқилган "C
#Машҳурлар_ҳаётидан 🇺🇸 У ўзининг энг машҳур иши — "C" дастурлаш тилини яратиши билан танилган. 1972 йилда ишлаб чиқилган "C" дастурлаш тили, дунёдаги энг кенг тарқалган ва фаол қўлланиладиган дастурлаш тилларидан бири бўлди. Унинг иши "UNIX" операцион тизими учун асосий тил бўлиб, компьютер фанлари, операция тизимлари ва дастурлаш соҳасидаги инқилобий ўзгаришларга олиб келди. У дунёдаги кўплаб дастурлаш муҳитларига таъсир қилди. №1
Давоми жума куни...
*Ушбу лойиҳа мақсади... 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар ⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк! Телеграм ва инстаграм орқали "TEMU"да онлайн ишлаб пул топинг
🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар
⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
Телеграм ва инстаграм орқали "TEMU"да онлайн ишлаб пул топинг деган мазмундаги ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. Бир қарашда ҳақиқатдек кўринади, бироқ бу фирибгарларнинг иши. Сизга гўёки "рўйхатдан ўтиш" учун ҳавола юборишади. Бу ҳаволага кирманг. Чунки шу йўл билан фирибгарлар сизнинг қурилмангизга уланиб олиш хавфи бор. Эълонга диққат билан эътибор қилсангиз ёлғон эканлигини ажратиб олиш қийин эмас. Чунки улар сиз билан фақат телеграм орқали мулоқотга киришади. Фирибгарлар ўз мақсадларига эришганидан сўнг, сизни осонгина блоклаб қўйишади. Сизга ишлаш таклифи билдирилса, имкон қадар иш берувчи билан юзма-юз кўришиб гаплашинг. P.S. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Қизиқарли_маълумот Микротўлқинли печ Самолёт муҳандиси Перcи Лебарон Спенсер (1894–1970) ошхонани коинотга олиб чиқди. 1945-
#Қизиқарли_маълумот Микротўлқинли печ Самолёт муҳандиси Перcи Лебарон Спенсер (1894–1970) ошхонани коинотга олиб чиқди. 1945-йилда у кутилмаган кашфиёт қилди. Радарнинг асосий элементи бўлмиш чўнтагидаги магнетрон ёнида турган шоколад барги эриб кетди. У магнетронга маккажўхори доналарини қўйди ва маккажўхори ёрилиб, бодроққа (popcorn) айланди. Икки йил ўтгач, "Raderange" микротўлқинли печи пайдо бўлди ва унинг кичикроқ модели 1967 йилда ошхоналарга кириб борди. 📱 Telegram |📱 Youtube |📱 Instagram

🛡 #Тарғибот_тадбирлари Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда манзилли тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан яна бири Тошкент Давлат Стоматология Институти ва "Тошкент Механика Заводи" АЖда бўлиб ўтди. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Cryptoprices 📈📉 ⏳12.03.2025 / 09:00 💎 BNB - 547.67 $ (+2.68 %) 📈 💎 Bitcoin - 82.320,46 $ (+3.42 %) 📈 💎 BitcoinCash - 336.20 $ (+0.90 %) 📈 💎 Ethereum - 1.875,62 $ (+1.00 %) 📈 💎 Solana - 122.95 $ (+2.13 %) 📈 💸 TON - 2.62 $ (+3.56 %) 📈 💎 XRP - 2.17 $ (+6.05 %) 📈 💎 Arbitrum - 0.33 $ (+2.83 %) 📈 💎 Filecoin - 2.72 $ (+3.89 %) 📈 💎 EOS - 0.48 $ (+3.66 %) 📈 Нархлар "Uznex" ва "Coinpay" каби расмий биржалардан олиниб, маълумот тариқасида берилмоқда! Қийматнинг ўсиш-камайиш кўрсаткичи 11.03.2025 йил ҳолатига нисбатан олинган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Мутахассис_тавсияси Рақамли саводхонлик ва фирибгарликнинг янги турлари ҳақида мутахассис маслаҳати ——— Батафсил қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞 https://youtu.be/xSuzmXe0XrA?si=x1vr_mocaPRz2s5k 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Кибержиноят 📍Сурхондарё вилояти
⚠️ "Ютуқли" ўйиндан ютқазаётганлар.
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://youtu.be/xUia0K2pKTE?si=dbkE8df85hMrtcu7 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram