ch
Feedback
IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

前往频道在 Telegram

📈 Telegram 频道 IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti 的分析概览

频道 IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (@cyber_102) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 89 503 名订阅者,在 技术与应用 类别中位列第 1 413,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 718

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 89 503 名订阅者。

根据 09 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 375,过去 24 小时变化为 71,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 22.74%。内容发布后 24 小时内通常能获得 15.29% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 20 331 次浏览,首日通常累积 13 669 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 6

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
O'zbekiston Respublikasi IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti rasmiy kanali. https://www.youtube.com/@cyberpolice_uz https://www.instagram.com/iiv_kiberxavfsizlik_markazi https://www.facebook.com/share/1Afaca9GtF/?mibextid=wwXIfr

凭借高频更新(最新数据采集于 10 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 技术与应用 类别中的关键影响点。

89 503
订阅者
+7124 小时
-5197
-1 37530
帖子存档
#Кун_дайжести 📣📣📣 ⭕️ Учар автомобиллар ишлаб чиқарилиши бошланди. ⭕️ Японияда кексаларга ғамхўрлик қилувчи роботлар яратил
+1
#Кун_дайжести 📣📣📣 ⭕️ Учар автомобиллар ишлаб чиқарилиши бошланди. ⭕️ Японияда кексаларга ғамхўрлик қилувчи роботлар яратилди. ⭕️ АҚШ разведкаси раҳбари Буюк Британиянинг "Apple" маълумотларига махфий талаби ҳақида айтмади. ⭕️ "Alexa" илғор суҳбатдош сунъий интеллекти билан янгиланди. ⭕️ "Nokia" компаниясининг "Infinera" шартномаси Европа иттифоқи томонидан маъқулланди. 📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram

🛡 #Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар Ижтимоий тармоқларда "Aloqabank орқали йиллик 3% кредит олинг" деган мазмундаги ё
🛡 #Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар Ижтимоий тармоқларда "Aloqabank орқали йиллик 3% кредит олинг" деган мазмундаги ёлғон хабар тарқатилмоқда. Афсуски, содда инсонлар осонгина ишониб қолишмоқда. Бундай мазмундаги хабарларни интернет орқали қабул қилган бўлсангиз, катта эҳтимол билан бу фирибгарларнинг ишидир. Сизга юборилган хабарларнинг рост ёки ёлғон эканлигини текширишга одатланинг. Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг. Яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг!
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #IT_фактлар #Бу_факт Интернетнинг яратилиши. 1836 йилда телеграф ва 1876 йилда телефон ихтиро қилинганидан бери одамлар ин
🛡 #IT_фактлар #Бу_факт Интернетнинг яратилиши. 1836 йилда телеграф ва 1876 йилда телефон ихтиро қилинганидан бери одамлар интернет ихтиросига интила бошлаган. Ҳарбий мақсадларда компьютер орқали алоқани ривожлантириш АҚШ президенти Эйзенхауэр томонидан таклиф қилинган. 1957 йилда Совет Иттифоқи томонидан биринчи сунъий йўлдош учирилганидан сўнг, "ARPA" илғор тадқиқот лойиҳалари агентлиги ташкил этилиб, СССР дунё космик саноатини ривожлантиришга ундаган бир пайтда, америкаликлар компьютер технологияларини тараққий эттиришга қарор қилишди. 1962 йилда ҳарбийлар манфаатини кўзлаб, компьютер технологияларини тадқиқ қилиш лойиҳасига интернет асосчиларидан бири доктор Ликлайдер раҳбар этиб тайинланган. Айнан Ликлайдер АҚШ Мудофаа вазирлигининг биринчи компьютер тармоғи – "ARPANET"нинг ривожланишига асос солган ва 7 йил ўтгач, тармоқдаги биринчи “суҳбат” қайд этилган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Кун_тарихи #Буни_биласизми 📆 11 март 1. 1890 йил 11 мартда америкалик дастурчи Вэнивар Буш туғилган. Аналог компьютерлар ишлаб чиқарувчиси, методист ва илмий тадқиқотлар ташкилотчиси сифатида танилган. 2. 1915 йил 11 мартда америкалик дастурчи Джозеф Карл Робнетт Ликлайдер туғилган. У "ARPANET" тармоғининг яратувчиларидан бири. 3. 1966 йил 11 мартда британиялик дастурчи Дэвид Джонс туғилган. У 2002 йилда "Realtime Worlds" компаниясига асос солган. У видеоўйинлар яратган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Cryptoprices 📈📉 ⏳ 11.03.2025 / 08:50:00 💎 BNB - 533.39 $ (-5.04 %) 📉 💎 Bitcoin - 79.600,00 $ (-3.29 %) 📉 💎 BitcoinCash - 333.20 $ (-8.06 %) 📉 💎 Ethereum - 1.857,11 $ (-10.05 %) 📉 💎 Solana - 120.38 $ (-5.49 %) 📉 💸 TON - 2.53 $ (-5.74 %) 📉 💎 XRP - 2.05 $ (-6.03 %) 📉 💎 Arbitrum - 0.32 $ (-9.59 %) 📉 💎 Filecoin - 2.62 $ (-9.15 %) 📉 💎 EOS - 0.46 $ (-7.04 %) 📉 Нархлар "Uznex" ва "Coinpay" каби расмий биржалардан олиниб, маълумот тариқасида берилмоқда! Қийматнинг ўсиш-камайиш кўрсаткичи 10.03.2025 йил ҳолатига нисбатан олинган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Сrypto_info Three Arrows Capital (TAC)нинг Сармоя, Фаолияти ва Ютуқлари. Three Arrows Capital дастлабки йилларида "Bitcoin
🛡#Сrypto_info Three Arrows Capital (TAC)нинг Сармоя, Фаолияти ва Ютуқлари. Three Arrows Capital дастлабки йилларида "Bitcoin" ва "Ethereum" каби крипто-активларга катта миқдорда сармоя киритган. 2017-йилда "Bitcoin" нархининг кескин кўтарилиши компанияга йирик даромад келтирган бўлса, 2020-йилда "Ethereum" ва "Bitcoin"нинг яна бир марта қайд этилган рекорд нархлари туфайли уларнинг активлари 10 миллиард АҚШ долларидан ошиб, дунёнинг энг йирик крипто-фондларидан бирига айланган. Сармоя, Портфели ва Стратегияси:DeFi (Марказлаштирилмаган Молия) ва NFT (Ноаниқ Алмашинув Токенлари) соҳаларига катта эътибор қаратган. • BlockFi (крипто-кредитлаш), Deribit (опционлар биржаси), Avalanche (тезкор блокчейн) каби лойиҳаларга миллионлаб доллар инвестиция қилган. • 2021-йилда эса янги авлод blokcheyn платформалари (Aave, Synthetix, Polkadot) билан ҳамкорликни кучайтирган. Давоми бор...
⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.
🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Кибержиноят 📍Бухоро вилояти
⚠️ Кибер талончи қўлга олинди.
Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇 🎞https://youtu.be/KMxPgHTqrbY?si=uyu5Y9IZpFlxQ9Oi 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Машҳурлар_ҳаётидан 🇺🇸 У 1941 йилда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида туғилган. Унинг ота-онаси математик ва муҳандис бўлиб, уларнин
#Машҳурлар_ҳаётидан 🇺🇸 У 1941 йилда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида туғилган. Унинг ота-онаси математик ва муҳандис бўлиб, уларнинг илмга бўлган қизиқиши қаҳрамонимиз фаолиятига катта таъсир кўрсатди. У Гарвард университетида таҳсил олган, у ерда компьютер фанлари ва муҳандислик таълими билан шуғулланган.
Давоми чоршанба куни...
*Ушбу лойиҳа мақсади... 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

"Windows" операцион тизими қайси компания томонидан яратилган?
Anonymous voting

🛡#Тезкор_фейк_хабарлар ❗️❗️❗️ 📤📤📤📤
⚠️ Тўланмаган нақд пулни қайтариб олинг мазмунида ёлғон хабар тарқатилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ижтимоий тармоқларда "Тўланмаган нақд пулни қайтариб олинг" деган ёлғон хабар тарқатилмоқда. Унда инсонларнинг пуллари қайтариб берилаётганига ишонтириш мақсадида сохта платформада сохта маълумотлар келтирилган.
Платформага кирар экансиз, анкетани тўлдиришингиз сўралади. Бу анкетани тўлдирманг. Сиз пулларингизни қайтариб ололмайсиз, аксинча фирибгарлар Cизнинг пулларингизни ўзлаштириб олишади. Хабарнинг рост эканлигига ишонтириш мақсадида фирибгарлар сохта аккаунтлар орқали изоҳлар ёзиб қолдиришган.
P.S. Унутманг текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар Ижтимоий тармоқларда яна бир ёлғон хабар тарқатилмоқда. Уйда ўтириб, интернет орқа
🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар Ижтимоий тармоқларда яна бир ёлғон хабар тарқатилмоқда. Уйда ўтириб, интернет орқали "Кунига 3 млн. сўм топинг" дейилган мазмундаги хабарлар ёлғон. Фирибгарлар содда инсонларнинг ишончига кириш орқали, уларни чув тушириб келишмоқда. Осон даромад топиш орзусида юрганлар эса, фирибгарларнинг асосий нишонига айланиб қолмоқда.
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#IT_термин ❔ Диққат, савол: 🔴"DNS" нима? ________________ ✅ Жавоб: ✅ DNS - бу интернетдаги домен номларини "IP"-манзилларг
🛡#IT_терминДиққат, савол: 🔴"DNS" нима? ________________ ✅ Жавоб: ✅ DNS - бу интернетдаги домен номларини "IP"-манзилларга айлантириш учун ишлатиладиган тизим. "DNS" 1983 йилда Пол Мокапетрис томонидан ишлаб чиқилган ва бу интернетнинг ривожланишида муҳим рол ўйнаган. Аввалига домен номлари, файллари қўлда бошқарилган эди, аммо "DNS" тизими уни автоматиклаштирди. Фойдаланувчи домен номини киритганда, "DNS" серверлари бу номни маълум бир "IP"-манзилга айлантириб, фойдаланувчининг тўғри манзилга уланишини таъминлайди. Бу жараён жуда тез ва автоматик амалга оширилади. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Кун_тарихи #Буни_биласизми 📆 10 март 1. 1959 йил 10 мартда америкалик дастурчи Уолтер Брайт туғилган. У "Digital Mars" компаниясига эгалик қилади. Уолтер Брайт биринчи стратегик ўйинлардан бири бўлган "Empire" компьютер ўйинининг муаллифи сифатида ҳам танилган. 2. 1973 йил 10 мартда германиялик дастурчи Георг Греве туғилган. У 2001 йилда "Европа эркин дастурий таъминот жамғармаси"га асос солган. У дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 3. 1876 йил 10 март куни Александр Белл биринчи телефон қўнғироғини амалга оширган. Сиз бу инсонни биринчи телефон ихтирочиси сифатида танийсиз. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Кун_тарихи #Буни_биласизми 📆 10 март 1. 1959 йил 10 мартда америкалик дастурчи Уолтер Брайт туғилган. У "Digital Mars" компаниясига эгалик қилади. Уолтер Брайт биринчи стратегик ўйинлардан бири бўлган "Empire" компьютер ўйинининг муаллифи сифатида ҳам танилган. 2. 1973 йил 10 мартда германиялик дастурчи Георг Греве туғилган. У 2001 йилда "Европа эркин дастурий таъминот жамғармаси"га асос солган. У дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 3. 1876 йил 10 март куни Александр Белл биринчи телефон қўнғироғини амалга оширган. Сиз бу инсонни биринчи телефон ихтирочиси сифатида танийсиз. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Cryptoprices 📈📉 10.03.2025 / 08:50:00 💎 BNB - 567.12 $ (-4.91 %) 📉 💎 Bitcoin - 83.034,25 $ (-3.52 %) 📉 💎 BitcoinCash - 385.85 $ (-4.53 %) 📉 💎 Ethereum - 2.079,59 $ (-2.83 %)📉 💎 Solana - 128.36 $ (-8.15 %) 📉 💸 TON - 2.7 $ (-9.40 %) 📉 💎 XRP - 2.2 $ (-5,98 %) 📉 💎 Arbitrum - 0.36 $ (-7,69 %) 📉 💎 Filecoin - 2.91 $ (-7.03 %) 📉 💎 EOS - 0.50 $ (-43.18 %) 📉 Нархлар "Uznex" ва "Coinpay" каби расмий биржалардан олиниб, маълумот тариқасида берилмоқда! Қийматнинг ўсиш-камайиш кўрсаткичи 08.03.2025 йил ҳолатига нисбатан олинган. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#IT_термин ❔ Диққат, савол: 🔴"GIF" нима? ________________ ✅ Жавоб: ✅GIF — рақамли тасвирлар форматидан бири бўлиб, қисқа а
🛡#IT_терминДиққат, савол: 🔴"GIF" нима? ________________ ✅ Жавоб: ✅GIF — рақамли тасвирлар форматидан бири бўлиб, қисқа анимацияларни ёки статик расмни сақлаш учун ишлатилади. "GIF" форматининг ўзига хослиги шундаки, у бир нечта тасвирни бирлаштириб, қисқа анимациялар яратиш имконини беради. "GIF" формати 1987 йилда Стивен Уилхайт томонидан "Compuserve" компаниясида ишлаб чиқилган. Бу формат ўз вақтида интернетдаги расм ва анимацияларни тез юклаш ва кўрсатиш имконини берди. "GIF" файлида бир нечта тасвир бир-бирининг орқасидан жойлашади ва улар тез-тез алмашиб туради, бу эса анимация ҳосил қилади. "GIF" файлида расм ва анимация ўртасида ажратиш қийин, чунки у фақат 256 рангдан фойдаланади. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси 🇨🇳 Хитой кўчаларида 5D экранлар ўрнатилмоқда. P.S: Сизнингча Хитой нечанчи асрда яшаяпти? Изоҳларда фикрингизни ёзиб кетинг. 👇 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡 #Сунъий_интеллект_технологияси "Microsoft" компанияси томонидан яратилган янги чип квант ҳисоблашда инқилоб қилиши мумкин. Видео орқали батафсил танишиб олинг. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар ⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк! Телеграм мессенжери орқали яна бир ёлғон хабар тарқатилмоқда.
🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар
⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
Телеграм мессенжери орқали яна бир ёлғон хабар тарқатилмоқда. "Мусулмонларнинг қарзларини тўлашда ёрдам бераман" деган мазмундаги хабарларнинг аксарияти аслида ёлғон. Фирибгарлар бу йўл орқали, кўплаб содда инсонларни чув тушириб келишмоқда. Уларнинг асл мақсади инсонларга ёрдам бериш эмас, балки уларнинг пулларини ўзлаштиришдир. Фирибгарлар сизга ҳавола жўнатишлари мумкин. Улар юборган ҳавола аслида вирусли илова бўлиб, шу орқали фирибгарлар сизнинг қурилмангизга уланиб олишади. Сизга юборилган шубҳали ҳаволаларга асло кирманг. Яқинларингиз ва ўзингизни кибержиноятлардан асранг!
❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram