Qashqadaryo 24/7
前往频道在 Telegram
Қашқадарё вилоятига оид энг тезкор янгиликларни биринчи бўлиб ёритиб бориладиган канал. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @KOMILJONOVHUSAN га ёзинг.
显示更多📈 Telegram 频道 Qashqadaryo 24/7 的分析概览
频道 Qashqadaryo 24/7 (@qarshiliklar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 845 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 11 086,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 861 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 845 名订阅者。
根据 04 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 69,过去 24 小时变化为 18,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 32.65%。内容发布后 24 小时内通常能获得 26.29% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 6 808 次浏览,首日通常累积 5 482 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 28。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Қашқадарё вилоятига оид энг тезкор янгиликларни биринчи бўлиб ёритиб бориладиган канал.
Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @KOMILJONOVHUSAN га ёзинг.”
凭借高频更新(最新数据采集于 05 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
20 845
订阅者
+1824 小时
+417 天
+6930 天
帖子存档
20 845
❗️Энди давлат тиббиёт муассасасида камида 15 йил ишлаган шифокор ва фармацевтларга ипотека асосида олинадиган уйнинг бошланғич бадалининг 25 фоизини давлат қоплаб беради.
Аризалар 4 июлдан бошлаб my.gov.uz ёки Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.
https://t.me/qarshiliklar
20 845
#Xushxabar Ulgurmaganlar uchun Манзилларимиз 👈
🤩 FAQAT 5-6-7 IYUL idea’da ko'plab texnikalar oyiga 99 000 so'mdan!
🟢 SAMSUNG Galaxy A17 (6/128) - 99 000 so'm oyiga
🟢 Redmi Note 14 (6/128) - 99 000 so'm oyiga
🟢 43" ARTEL SMART TV (A43NFCH001) - 99 000 so'm oyiga
🟢 211" PREMIER Sovutkichi (PRM211TFD/W) - 99 000 so'm oyiga
🟢 211" Konnen Sovutkichi (KNTFDF211/W) - 99 000 so'm oyiga
🟢 ARTEL Gaz Plitasi (Apetito00GV1ГК) - 99 000 so'm oyiga
🟢 6KG LORETTO avtomat (6007BLDCW) - 99 000 so'm oyiga
🟢 Juda ko'p texnikalar aksiyada*
📞 Telefon: 712307799 | Chat Shaxnoza
👉 Manzillarimiz👉 Локациялар
☑️ Boshlang'ich to'lovsiz va kafillarsiz
* Barcha texnikalar rasmiy kafolatga ega, soni cheklangan va narxlar o'ttiz olti oyga ko'rsatilgan
👉RASMIY KANAL | Instagram | 📍Do'konlarimiz
20 845
+9
Балиқчилик соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида вилоятдаги балиқчилик хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда ҳудудларда балиқчилик тармоғини ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва соҳада учраётган муаммолар танқидий таҳлил қилинди. Шунингдек, балиқчилик хўжаликлари раҳбарларининг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Вилоят ҳокими соҳада белгиланган кўрсаткичлар ижросини таъминлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, янги лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Йиғилиш давомида туман ва шаҳар ҳокимларига ҳам аҳоли мурожаатлари билан ишлаш сифатини янада ошириш, ҳар бир мурожаатни манзилли ва ўз вақтида ҳал этиш, шунингдек, Президентимиз томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан қатъий топшириқлар берилди.
https://t.me/qarshiliklar
20 845
Қарши шаҳрининг айрим ҳудудларида айни дамда электр тармоғидаги носозлик туфайли узилишлар кузатилмоқда
Масъуллар билан ҳозир боғланиб вазиятга аниқлик киритдик, энг узоғи бугун соат 16:00 гача носозлик бартараф этилиб, электр таъминоти тикланади.
https://t.me/qarshiliklar
20 845
+2
Муротжон Азимов бугун Шаҳрисабз туманидаги олис Ғелон қишлоғи аҳолиси билан мулоқот қилди
Учрашувлар давомида маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, “маҳалла еттилиги” фаолияти самарадорлиги, фуқароларнинг мурожаатлари ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллий туризм соҳаси вакиллари ҳамда тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиб, ҳудуднинг бой туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, янги туристик йўналишларни ривожлантириш ва бу борада давлатимиз томонидан амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида маълумот берилди.
Мулоқотлар давомида аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
https://t.me/qarshiliklar
20 845
+1
Қарши шаҳрининг айрим ҳудудларида свет йўқ. Ерни тагидан ўтган тармоқдаги носозликни топишни ўзи бир машаққат. Лекин, айни дамда шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари носозликни топишиб, авариявий ҳолатни бартараф қилишмоқда.
https://t.me/qarshiliklar
20 845
Деҳқонобод тумани. Дўконхона қишлоғи.
Дам олиш кунлари қаерга боришни биласиз энди.
https://t.me/qarshiliklar
20 845
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида содир этилган ЙТҲ ҳақида маълумот
2026-йилнинг 03-июль куни соат 14:30 ларда Шаҳрисабз тумани 70В010 автомобиль йўлининг 22 кмда, ҲОWО русумли юк транспорт воситасининг тормоз тизимида юзага келган носозлик сабабли, ўзи билан бир қаторда ҳаракланиб кетаётган жами 9 та; 2 та Лаcэтти, Траcкер-2, Нехиа-1, Нехиа-3, Матиз, Дамас, Спарк транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашувдан зарбидан сўнг Нехиа-1 ҳайдовчиси йўлнинг четки қисмидаги пиёдани туртиб юборган.
Пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
https://t.me/qarshiliklar
20 845
Аукцион
Китоб тумани ҳудудларидан бўш ер майдонлари аукционга чиқарилади.
https://t.me/qarshiliklar
20 845
“ҚАШҚАДАРЁ СТАРТАП ЛИГАСИ” ҲУДУДИЙ СТАРТАП ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
Вилоят ҳокимининг 2026 йил 22 июндаги тегишли фармойиши билан ҳудудда барқарор стартап лойиҳалар экотизимини шакллантириш, стартап лойиҳаларни ғоядан масштаблаштириш ва инвестиция босқичига олиб чиқиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишнинг инновацион ечимларини излаб топиш мақсадида ўтказилаётган танловда қатнашиш учун аризалар 15 июлга қадар tanlov.qashqadaryo.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.
Танлов низомида белгиланганидек, совриндорлар биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин, шунингдек, келиб тушган стартапларнинг йўналиши, долзарблиги ва хусусиятидан келиб чиқиб, бештагача махсус номинация асосида тақдирланади.
Бунда, ғолиблар диплом, кубок ёки статуетка ҳамда мос тарзда 50, 30, 20 миллион сўм маблағ билан рағбатлантирилиши; номинациялар учун 10 миллион сўмдан мукофот берилиши кўзда тутилган.
https://t.me/qarshiliklar
20 845
Бугун бепул концерт Қарши шаҳрида
Қашқадарёда «Давлат Хавфсизлик хизмати раиси кубоги» футбол мусобақаларининг вилоят босқичи якунига етди!
Шу муносабат билан бугун 3-июль куни, соат 18:30 да, Қарши шаҳридаги Ёзги амфитеатрда вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ҳамда катта шоу гала-концерт бўлиб ўтади.
Гала концерт меҳмонлари Анвар Ғаниев, Дилфуза Рахимова, Шохруҳхон, Жасур Мавлонов ҳамда Қашқадарё филормонияси хонандалари
Кириш мутлақо БEПУЛ!
https://t.me/qarshiliklar
20 845
«Облгаи» бошлиғи Ойбек Муродов ва бошқа мутасаддилар вилоят ҳокими топшириғига кўра йўллар ҳолатини ўрганишмоқда
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор профилактик тадбирлари доирасида Қашқадарё вилояти Транспорт прокуратураси, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда вилоят Автомобиль йўллари бошқармаси раҳбарлари иштирокида вилоят ҳудудидаги йўл инфратузилмасини яхшилаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган ўрганиш ишлари олиб борилди.
https://t.me/qarshiliklar
20 845
+2
Стратегик шерик—Грузиядан қандай натижалар билан қайтяпмиз?
Ўзбекистон инвестиция, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бизга шундай интервью берди:
«…70 та савдо ва инвестиция лойиҳаси бўйича келишувга эришилди, уларнинг умумий қиймати қарийб 1 миллиард доллар.
Бу беш йўналишдаги лойиҳалар:
Логистика. Грузия биз учун Ғарб бозорларига чиқиш йўлидаги муҳим транспорт хаби. Поти эркин иқтисодий зонасида савдо-логистика ва ишлаб чиқариш маркази ташкил этилмоқда — омборлар, шоурум, кўргазма майдони ва ишлаб чиқариш зонаси. Бу ерда тадбиркорларимиз тўқимачилик, озиқ-овқат, маиший техника маҳсулотларининг якуний босқичини амалга ошириб, уларни учинчи давлатларга Поти орқали экспорт қилади.
Қишлоқ хўжалиги. Сурхондарёда грузин компаниялари билан зайтун етиштириш ва зайтун мойи ишлаб чиқариш пилот лойиҳаси амалга оширилди — натижа яхши ва энди майдон 2000 гектаргача кенгайтирилади. Шунингдек, чорвачилик ва аквакультура учун озуқа ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиё хаби ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
Фармацевтика. Грузия компаниялари ҳозирда йилига 50 миллион долларлик маҳсулот етказиб бермоқда. Энди уларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Туризм. Грузиянинг бой тажрибасидан фойдаланиб, бир қатор компаниялар мамлакатимизда меҳмонхона, туристик мажмуа ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга тайёр.
Энергетика ва электротехника. Грузия йилига 1 миллиард доллардан ортиқ кабель, трансформатор ва бошқа электротехника маҳсулотларини импорт қилади — бу тадбиркорларимиз учун катта бозор имконияти.
Лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма инвестиция фонди ташкил этилади. Алоҳида ҳамкорлик дастури қабул қилинди — унда савдо, инвестиция ва транспорт йўналишлари бўйича аниқ келишувлар белгиланган.
Октябрь ойида Грузияда навбатдаги ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва биринчи марта ҳудудлараро форум ўтказилади, унда вилоят ҳокимлари ва тадбиркорлар иштирок этади.»
https://t.me/qarshiliklar
20 845
#Xushxabar Манзилларимиз 👈
❗️🔥 FAQAT 1 KUN! ERTAGA
❗️🔥 FAQAT 4-IYUL idea’da Konditsionerlar va juda ko'p texnikalar oyiga 99 000 so'mdan!
📞 Telefon: 712307799 | Chat Shaxnoza
🔻🔥 99 000 so'm oyiga - 12" PREMIER Invertor Konditsioner (12COSPAINVW)
🔻🔥 99 000 so'm oyiga - 262 Litr KATTA KÖNNEN Sovutkichi (KNBFLF262W)
🔻99 000 so'm oyiga - 211" PREMIER Sovutkichi (PRM211TFD/W)
🔻99 000 so'm oyiga - SAMSUNG Galaxy A17 (6/128)
🔻99 000 so'm oyiga - Redmi Note 14 (6/128)
🔻99 000 so'm oyiga - Honor X7D (6/128)
🔻99 000 so'm oyiga - 43" ARTEL SMART TV (A43NFCH001)
🔻99 000 so'm oyiga - ARTEL Gaz Plitasi (Apetito00GV1ГК)
🔻99 000 so'm oyiga - SHIVAKI Gaz Plitasi (6400Geco ГПСерый)
🔻99 000 so'm oyiga - 6KG LORETTO avtomat (6007BLDCW)
🔻Juda ko'p texnikalar aksiyada*
🟢 Manzillarimiz👉 Локациялар
☑️ Boshlang'ich to'lovsiz va kafillarsiz
* Barcha texnikalar rasmiy kafolatga ega, soni cheklangan va narxlar o'ttiz olti oyga ko'rsatilgan
👉RASMIY KANAL | Instagram | 📍Do'konlarimiz
20 845
+6
Устоз! Сиз ҳамиша қалбимизда мангу қоласиз!
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фотомухбири, вилоятнинг энг катта расмлар архиви эгаси, соҳа фидойиси - Муродулло ака Комилов бугун вафот этдилар.
Жанозалари 3 июль куни, Қарши шаҳри, Кўкгумбаз масжиди, жума номози вақтига.
Уйларининг локацияси
https://t.me/qarshiliklar
20 845
Оғир жудолик
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фотомухбири, вилоятнинг энг катта расмлар архиви эгаси, соҳа фидойиси - Муродулло ака Комилов бугун вафот этди.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзиямизни билдирамиз.
1956-2026.
Жаноза соати 12:30 да. Қарши шаҳри, «Танхо» супермаркетидан кирилганда, кўчанинг охири.
https://t.me/qarshiliklar
20 845
Президент Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон – Грузия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон етакчисига ушбу мукофотни Грузия президенти Михаил Кавелашвили топширди.
Турли йилларда мазкур юксак мукофот билан Буюк Британия қироличаси Елизавета II, Иордания подшоҳи Абдулла II, Германия канцлери Герхард Шрёдер, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев ва бошқалар тақдирланган.
https://t.me/qarshiliklar
20 845
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузия пойтахти Тбилисига келди.
Грузия биз учун янги ҳамкор ва яхшигина бозор. Логистика бўйича келишувлар бўлса керак. Европа бозорига маҳсулотларимиз кириб бориши учун муҳим ташрифлардан бири бу.
https://t.me/qarshiliklar
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
