ar
Feedback
Qashqadaryo 24/7

Qashqadaryo 24/7

الذهاب إلى القناة على Telegram

Қашқадарё вилоятига оид энг тезкор янгиликларни биринчи бўлиб ёритиб борадиган канал. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @KOMILJONOVHUSAN га ёзинг.

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Qashqadaryo 24/7

تُعد قناة Qashqadaryo 24/7 (@qarshiliklar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 21 172 مشتركاً، محتلاً المرتبة 10 949 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 3 764 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 21 172 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 10 سبتمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 0، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -3، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 32.11‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 27.27‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 6 798 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 5 773 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 28.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Қашқадарё вилоятига оид энг тезкор янгиликларни биринчи бўлиб ёритиб борадиган канал. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @KOMILJONOVHUSAN га ёзинг.

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 11 سبتمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

21 172
المشتركون
-324 ساعات
+887 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
أرشيف المشاركات
Йирик лойиҳалар юзасидан хорижлик инвесторлар билан мулокот ўтказилди Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Хитойнинг «China State Co
+5
Йирик лойиҳалар юзасидан хорижлик инвесторлар билан мулокот ўтказилди Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Хитойнинг «China State Construction Engineering Corporation Ltd.» компанияси вакиллари билан видеоконференция шаклида мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида Самарқанд–Қашқадарё йўналишида, Тахтиқорача довони орқали ўтувчи туннелни ўз ичига олган пулли автомобиль йўли қуриш, шунингдек, А380, А378 ва Д150 автомобиль йўлларини реконструкция қилиш лойиҳалари муҳокама қилинди. Шунингдек, лойиҳа доирасида зарур ҳолларда давлат-хусусий шериклик механизмларидан фойдаланиш, муҳандислик-қидирув ишларини бошлаш ҳамда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Хитой компанияси мутахассисларини Қашқадарё вилоятига таклиф этиш ва икки томонлама ишчи гуруҳ тузиш бўйича таклиф билдирилди. Томонлар лойиҳани амалий босқичга олиб чиқиш ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. https://t.me/qarshiliklar

От оламан деганлар учун ушбу пост Қорабайир зотига мансуб отлар сотилади. Манзил: Қарши тумани. Тел рақам: 939066637 https://
+5
От оламан деганлар учун ушбу пост Қорабайир зотига мансуб отлар сотилади. Манзил: Қарши тумани. Тел рақам: 939066637 https://t.me/qarshiliklar

Кўкдала туманида мини технологиялар ярмаркаси ўтказилди Президентимиз томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари
+9
Кўкдала туманида мини технологиялар ярмаркаси ўтказилди Президентимиз томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг даромад манбаларини кўпайтириш борасида банклар ва масъул ташкилотлар зиммасига муҳим вазифалар юклатилган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, 2026-йил 11-сентябрь куни Кўкдала туманида туман ҳокимлиги, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ҳамда Қашқадарё вилояти «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» ҳамкорлигида «Мини технологиялар ярмаркаси» ташкил этилди.
Ярмаркада саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида 70 дан ортиқ замонавий мини-ускуналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари намойиш этилди. Тадбир давомида ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, тадбиркорлар, ёшлар ҳамда ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган фуқароларга замонавий ускуналар харид қилиш учун имтиёзли кредит ва лизинг имкониятлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Кўкдала тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, туман ҳокимлиги ҳамда «Бизнесни ривожлантириш банки» ҳамкорлигида ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида фуқароларга мавжуд бўш иш ўринлари, ишга жойлашиш имкониятлари ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича маълумотлар тақдим этилди. Мазкур тадбирлар аҳолини иш билан таъминлаш, янги даромад манбаларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва қўшимча иш ўринлари ташкил этиш учун муҳим амалий имконият яратди.
 https://t.me/qarshiliklar

Мана бундай ишлар - улуғ ишларда! Чироқчи туманидаги Пахтаобод маҳалласи аҳолисининг 20 йиллик орзуси амалга ошди Маҳалладаги 180 га яқин аҳоли хонадонига маҳаллий буджет ҳисобидан ажратилган маблағ эвазига 3 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида хонадонларга тоза ичимлик суви кириб борди. https://t.me/qarshiliklar

Кунига 100 тонна қизил булғор қалампири ва 100 тонна қизил сабзи сотиб оламиз Қарши шаҳрининг «Буюк Турон» МФЙ ҳудудида жойла
+2
Кунига 100 тонна қизил булғор қалампири ва 100 тонна қизил сабзи сотиб оламиз Қарши шаҳрининг «Буюк Турон» МФЙ ҳудудида жойлашган «Қашқадарё» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида, йилига 250 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қиладиган «WOSUNE FOOD INGREDIENTS KARSHI» МЧЖ дан эълон! Ушбу корхона вилоятимиз аҳолиси томонидан етиштириладиган қизил булғор қалампири ва қизил сабзини ҳар бирини кунига 100 тоннадан сотиб олишга тайёр. Маҳсулотингиз борми? Унда бозор қидириб овора бўлиб юрманг, кўтарасига сотинг! Алоқа учун: +99877-450-15-55 Дониёр +99893-349-33-80 Шокир. Эндиям томорқангиздан фойдаланарсиз, мана Сиз учун тайёр бозор топиб қўйдик. Доимий, барқарор ва пули кафолатланган! https://t.me/qarshiliklar

Қашқадарё вилояти 856 нафар талабанинг контракти учун қарийб 3,8 миллиард сўм маблағ. https://t.me/qarshiliklar

Бугун Қарши шаҳрининг айрим ҳудудлари электр таъминотида узилишлар кузатилади Қарши 220/110/35/6кв нимстанциясидан чиқувчи Ойбек ҳаво электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли соат 10:00 дан 17:00 гача Ойдин, Араловул, «Янги турмуш«, Кат МФЙ электр таъминотида узилишлар бўлади. Марказий 110/6 кв нимстанциясидан чиқувчи Шаҳар2 ҳаво электр узатиш тармоғида тамирлаш ишлари олиб борилиши сабабли соат 10:00 дан 17:00 гача Кунчиқар, Маҳаллот МФЙ электр таъминотида узилишлар бўлади. https://t.me/qarshiliklar

Янги деҳқон бозори ҳам битиб қолибди Вилоят ҳокими топшириғи ва Қарши шаҳри ҳокими бошчилигида (цум йўли) Фурқат кўчасида аҳо
+2
Янги деҳқон бозори ҳам битиб қолибди Вилоят ҳокими топшириғи ва Қарши шаҳри ҳокими бошчилигида (цум йўли) Фурқат кўчасида аҳолига ва савдогарларга қулайлик яратиш мақсадида деҳқон бозори қурилди. https://t.me/qarshiliklar

+2
Қашқадарёни яшилликка буркаймиз Муротжон Азимов бугун Ғузор тумани ҳудудида ўрмон хўжалиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. https://t.me/qarshiliklar

Shahrisabz, Ucell Music Fest’ni qarshi ol! 13-sentyabr kuni “Ucell Music Fest” shahrimizni musiqa, yorqin chiqishlar va bayra
Shahrisabz, Ucell Music Fest’ni qarshi ol!   13-sentyabr kuni “Ucell Music Fest” shahrimizni musiqa, yorqin chiqishlar va bayramona kayfiyatga to‘ldiradi!   Bir sahnada Benom guruhi, Shahriyor Rep, Shohruh Ergashev, Fazliddin Abduvohidov, Saidahmad Umarov, Bobur Ikromov va DJ Say Mee o‘z chiqishlarini namoyish etadilar. Kecha boshlovchisi — Oybek Teshaboyev.   Oqsaroy saroyi yonidagi amfiteatrda uchrashamiz. Boshlanish vaqti — 19:00.   Butun oilangiz bilan tashrif buyuring va Ucell’ning 30 yilligiga bag‘ishlangan katta musiqa bayramining bir qismiga aylaning!   Kirish bepul.

Президент Фармонига мувофиқ тадбиркорларга 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти берилади ⏺Президентимиз томонидан Хоразм в
Президент Фармонига мувофиқ тадбиркорларга 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти берилади ⏺Президентимиз томонидан Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда эълон қилинган имтиёзлар ПФ-177-сонли фармон билан амалиётга жорий қилинди. Жумладан, ✅84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва  8 000 гектар ер участкаси савдога чиқарилади; 👀85 та давлат иштирокидаги корхона тугатилади ёки қайта ташкил этилади; 🍑умумий қиймати 100 трлн сўмлик активлар савдога чиқиб, йил охиригача камида 14 трлн сўм тушум кутилмоқда; ✅илгари сотилмаган 84 та объект 1 миллион сўмдан бошланадиган нархда қайта аукционга қўйилади. ⏺Тадбиркорлар учун асосий енгилликлар: 🗓Фармонга кўра, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олишда аванс тўлови 15 фоиз миқдорида ва уни тўлаш муддати 30 календарь кун этиб белгиланади ҳамда қолган суммани қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади. 📈Сотиб олиш тўловлари БҲМининг 23 000 бараваридан юқори электрон онлайн аукцион, танлов ва биржа савдоларида сотилган давлат активлари ҳамда БҲМнинг 8 000 бараваридан юқори қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича: ➕100 фоиз тўловни 6 ой давомида тўлаган харидорга жами суммага нисбатан 25 фоиз чегирма қўллаш; ➕50 фоиз тўловни 6 ой давомида тўлаган харидорга қолган суммани фоизсиз 7 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш; ➕35 фоиз тўловни 3 ой давомида тўлаган харидорга қолган суммани фоизсиз 5 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;
🔃Давлат активлари учун тўловнинг камида 50 фоизини тўлаган харидорларга уларни реконструкция қилиш (янгидан қуриш учун бузиш) ва таъмирлаш ҳуқуқи берилади. ⬇️Давлат активлари очиқ электрон онлайн аукцион ва биржа савдоларида 3 ой давомида сотилмаганда уларнинг бошланғич нархи қолдиқ (баланс) қиймати ёки соф активлари миқдоридан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади. ↔️3 ой ичида сотилмаган активларга нарх босқичма-босқич пасайтирилади, «гибрид аукцион» механизми қўлланилади. 📄Ер участкалари энди тайёр техник шартлар ва рухсатномалар билан - «тайёр пакет» тарзида сотилади. 🚪Йирик олий таълим муассасалари ва тиббиёт марказлари ҳам босқичма-босқич тижоратлаштирилиб, хусусий инвесторлар жалб этилади. 🔄Давлат активлари 2 ой давомида сотилмаганда, Давлат активларини бошқариш агентлигига уларни лотларга бўлган ёки бирлаштирган ҳолда қайта савдога чиқариш ваколати берилади.
https://t.me/qarshiliklar

Президентимиз томонларидан кеча ўтказилган йиғилишда Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, вилоятда олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди. https://t.me/qarshiliklar

Arzimagan pulga sifatli texnikalar! 😉 Sifatdan voz kechmay, narxdan yutish mumkin! texnomart’da ishonchli va sifatli texnika
Arzimagan pulga sifatli texnikalar! 😉 Sifatdan voz kechmay, narxdan yutish mumkin! texnomart’da ishonchli va sifatli texnikalarni qulay narxlarda xarid qiling 🛍 Uyga kerakli texnikani bugunoq tanlang va boshlang‘ich to‘lovsiz, o‘ttiz olti oyga bo‘lib to‘lash imkoniyati bilan xarid qiling! 📆 Aksiya muddati: 11–14-sentabr ⚡️ Shoshiling, mahsulotlar soni cheklangan 📞71-209-99-44 Batafsil ma’lumotni texnomart’ning rasmiy saytida topishingiz mumkin!

Ҳозирги сиёсатни тушунмайдиган раҳбарлар ишдан, албатта, кетади — Шавкат Мирзиёев Давлат раҳбарининг қайд этишича, ҳар бир ҳудудга иқтисодий комплексдан 2 нафардан, жами 28 нафар раҳбар бириктирилибди. https://t.me/qarshiliklar

Қашқадарё вилояти судлари раҳбарияти томонидан Муборак туманида сайёр қабул ўтказилди. https://t.me/qarshiliklar

YANGI XUSUSIYLASHTIRISH IMKONIYATI: BOSHLANG‘ICH NARXI 1 MLN SO‘MDAN BO‘LGAN AKTIVLARNI SOTIB OLING! Tadbirkorlar uchun auksi
YANGI XUSUSIYLASHTIRISH IMKONIYATI: BOSHLANG‘ICH NARXI 1 MLN SO‘MDAN BO‘LGAN AKTIVLARNI SOTIB OLING! Tadbirkorlar uchun auksion savdolariga qulay narxlarda aktivlar chiqarildi. Har bir obyekt haqida batafsil ma’lumotni quyida ko‘rsatilgan havolalar orqali olishingiz mumkin. __ НОВАЯ ВОЗМОЖНОСТЬ ПРИВАТИЗАЦИИ: ПРИОБРЕТАЙТЕ АКТИВЫ СО СТАРТОВОЙ ЦЕНОЙ ОТ 1 МЛН СУМОВ! Для предпринимателей на аукцион выставлены активы по выгодным ценам. Подробнее с каждым объектом можно ознакомиться по ссылкам, указанным ниже. ___ NEW PRIVATIZATION OPPORTUNITY: PURCHASE ASSETS WITH A STARTING PRICE FROM UZS 1 MILLION! Assets at attractive prices are now available for entrepreneurs through auction. You can find more information about each asset through the links provided below. 1. Toshkent shahri 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 3. Andijon viloyati 4. Buxoro viloyati 5. Jizzax viloyati 6. Qashqadaryo viloyati 7. Navoiy viloyati 8. Samarqand viloyati 9. Sirdaryo viloyati 10. Surxondaryo viloyati 11. Toshkent viloyati 12. Fargʻona viloyati 13. Xorazm viloyati https://t.me/qarshiliklar

Куҳсорликлар: «Энг олис тоғ йўллари асфальт бўлишини ким ўйлабди дейсиз...» — Ким ўйлабди дейсиз, туман марказидан 70–80 километр олисда жойлашган ушбу тоғ йўлларига асфальт ётқизилиб, равон йўл бўлишини?! Бугун бу эзгу ишлар кўз ўнгимизда амалга ошмоқда. Албатта, бундай бунёдкорлик ва халқимиз фаровонлигига қаратилган ишларнинг бошида турган Муҳтарам Президентимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз. Юртимиз тинч, эл-юртимиз фаровон бўлсин! — Китоб тумани, Куҳсор маҳалласи аҳли. https://t.me/qarshiliklar

Косон туманида «Агробанк» АТБ Бошқаруви вакиллари ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари томонидан маҳаллалардаги тадбиркорлар фаол
+3
Косон туманида «Агробанк» АТБ Бошқаруви вакиллари ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари томонидан маҳаллалардаги тадбиркорлар фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганишлар давомида тадбиркорларнинг мавжуд таклиф, муаммолари, ташаббуслари ва фаолиятини кенгайтириш имкониятлари, шунингдек, қўшимча захиралардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур ишлар орқали тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни молиялаштириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. https://t.me/qarshiliklar

Насафнинг голидан болажонлар хурсанд. https://t.me/qarshiliklar

Кун фотоси Ҳокимбува электрокарда Қамаши тумани Чим маҳалласини айланмоқда. https://t.me/qarshiliklar
Кун фотоси Ҳокимбува электрокарда Қамаши тумани Чим маҳалласини айланмоқда. https://t.me/qarshiliklar