Iffatli ayol
前往频道在 Telegram
1 913
订阅者
-624 小时
-77 天
-4830 天
帖子存档
1 913
ҲАЙИТ КУНИ АРШНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ВОҚЕА.
(Азиз диндошим Аллох йулида сизларга илиндим албатта укинг),
Жаноби пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Хайит намозини ўқиб чиқаётганларида кўчани чеккасида ерга қараб йиғлаб ўтирган 4 ёшлардаги етим болани кўрдилар. Бошқа болалар туяларга миниб, ота-оналари қўлларида ширинлик тутган кунда ҳалиги бола ғамгин эди.
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шу болани олдига бордилар ва сўрадилар:
– Нима учун йиғлаяпсан, эй бола?
– Мен етимман ё Расулуллоҳ. Менинг отам ҳам, онам ҳам, ака-опаларим ҳам йўқ.
Жаноб пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бағирларига босиб, пешонасини силаб:
– Ёшликда мен ҳам етимликда ўсдим, катта бўлгач қавмим мени сиғдирмай бошқа шаҳарга ҳижрат қилдим,–дедилар.
Яна боладан сўрадилар:
– Сен ота-оналик, ака-укалик бўлишни ҳоҳлайсанми?
–Албатта ҳоҳлайман.
Мен ҳам бошқа болаларга ўхшаб ўйнашни ҳоҳлайман.
Расуллулоҳ болани қўлларидан ушлаб, уйларига олиб бордилар ва болага дедилар:
– Мен Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сени отанг бўлай. Оиша онанг бўлсин.
Али сенинг аканг-у, Хасан-Хусанлар уканг бўлсин.
Фотима сенинг опанг бўлсин.
Бола хурсанд бўлди.
Ювинтириб, бироз нарса бериб, қорниларини тўйдиргандан кейин
бола айтди:
– Мен ҳам болаларга ўхшаб кўчага чиқиб ўйнагим келяпти.
Расуллулоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) болани қўлларидан ушлаб кўчага ўйнатгани олиб чиқдилар. Бошқа болаларни кўрган ҳалиги норасида:
– Эй, отажон.
Анави болаларни қаранг, улар ота-оналар туяга миндириб қўйибдилар. Мени ҳам ота-онам бўлганида туяга миндирардилар, –деди.
Расуллулоҳ муборак қўлларини ерга қўйиб, тиззалари билан юриб,
етим хурсанд бўлсин деб Мадина кўчаларида елкаларига миндириб юрдилар. Бола яна атрофга болачаларига қараб:
– Ё Расуллулоҳ, ану болаларнинг туяларининг оғзида жилови бор экан. Менинг туямнинг жилови йўқ-ку! –деди.
Расуллулоҳ муборак саллаларини пешини олиб, оғзиларидан ўтказиб, елкаларидан ошириб, болага бердилар.
У бўлса гоҳ-гоҳида оёғини силкитиб қўярди, жиловни тортарди.
Баъзи туяларнинг овоз бериб “ афф-афф ” дейдиган одати бор эди. Ҳалиги бола Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га:
– Эй, отажон, буларнинг туясини қаранг , овоз бериб, “афф-афф” дейди. Нега меники аффламайди, –деди.
Шунда Жаброил амин (а.с) келиб:
– Ё, Ҳабибуллоҳ! Аллоҳ сиздан рози бўлди. Етимни хурсанд қилдингиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амр қилдики, “Жамики умматимни гуноҳини авф қил” дея икки бор “афф-афф” денг.
Ҳабибимиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) икки бор “афф-афф” деганларида, ҳазрат Жаброил (а.с) айтдилар:
– Эй, Муҳаммад учинчи авфни айтманг.
Арши аъло ларзага тушди. Учинчи авфни қиёматга қолдиринг...
https://t.me/iffatli_ayol
1 913
Эркак киши топганини кўчага сарфлашдан қўрқиши керак, чунки унинг сарфлаган пулларида оиласининг ҳаққи бор!
Барча эркакларга юборинг.
https://t.me/iffatli_ayol
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
