ch
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 749 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 705,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 989

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 749 名订阅者。

根据 27 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -140,过去 24 小时变化为 -45,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.16%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.61% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 849 次浏览,首日通常累积 9 631 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 28 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

70 749
订阅者
-4524 小时
+337
-14030
帖子存档
Эндиликда Шоҳимардон қишлоғи ёки Сўх туманига дам олишга борувчилар чегара постларидан куннинг исталган вақтида ўтишлари мумкин. Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» чегара божхона пости, ушбу постнинг Шохимардон қишлоғига кириш қисмида жойлашган «Оқ-Қия» божхона пункти ҳамда «Сўх» чегара божхона пости 24 соатлик иш режимига ўтди. Бунга қадар ушбу божхона масканлари соат 06-00 дан 22-00 га қадар хизмат олиб борилган. Ушбу тартиб жорий йилнинг 1 октябрига қадар амал қилади. Telegram | Instagram | Facebook

Tikkuriladan Rang-barang yashang! Batafsil #reklama tikkurila.kz
Tikkuriladan Rang-barang yashang! Batafsil #reklama tikkurila.kz

❗️Ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашув таъминланади Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 июлдан ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашувни таъминлаш бўйича қуйидаги тартиблар жорий этилади: ▪️ суҳбат босқичида бериладиган саволлар (топшириқлар) давлат органининг расмий веб-сайтида камида 1 ой олдин эълон қилинади, 1 ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади; ▪️ ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар белгиланмайдиган лавозимлар рўйхати ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан кўпи билан 2 йил умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар қўйиладиган лавозимлар рўйхати белгиланади. Шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий касблар реестри (Реестр) шакллантирилади. Реестрга киритилган касбларга ўқиган ёшларнинг касбий кўникмаларини баҳолаш – миллий сертификациялаш тизими жорий этилади. Замонавий касблар бўйича миллий сертификат олган қуйидаги тоифадаги ёшларнинг харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади: ▫️ Ижтимоий реестрга киритилган давлат таъминотидаги оилалар ва камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқиш ва имтиҳон харажатлари; ▫️ “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиҳон топшириш харажатлари. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашувда: — Биз бу кунларни бутун халқимиз, футбол ишқиб
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашувда: — Биз бу кунларни бутун халқимиз, футбол ишқибозлари билан 34 йил кутдик. Шу маънода, футболчиларимизни Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очган замонамиз қаҳрамонлари деб айтсак арзийди. Чунки улар ҳар бир ўйинга юқори тайёргарлик кўриб, юксак масъулият, ватанпарварлик руҳи билан фақат ғалаба учун майдонга тушди. Халқимизга олам-олам қувонч бағишлади. Тўғрисини айтсам, мундиал йўлланмаси қўлга киритилган куни кўзимга уйқу келмади. Барча юртдошларимиз каби мен ҳам ич-ичимдан қувондим, байрам қилдим. Фурсатдан фойдаланиб, майдонда жасорат ва маҳорат кўрсатган футболчиларимизга, уларни тарбиялаб, вояга етказган ота-оналари, устоз ва мураббийларига ташаккур изҳор этаман. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга таълим кредити ажратилади Қарорга кўра, 2027 йил 1 апрелдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга давлат органлари ва ташкилотларига ишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади. 2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларни касбга ўқитишга жалб этилган педагогларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай асосида иш ҳақи тўланади. 2026 йил 1 майдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларни, шунингдек, аскарларни ҳарбий қисмларда касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. 2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

🏦APEX BANK va Biznesni kafolatlash milliy kompaniyasi o‘rtasida "Portfel kafolati" bo‘yicha Bosh kelishuv imzolandi Mazkur h
+4
🏦APEX BANK va Biznesni kafolatlash milliy kompaniyasi o‘rtasida "Portfel kafolati" bo‘yicha Bosh kelishuv imzolandi Mazkur hamkorlik tadbirkorlar uchun bank moliyalashtiruvidan foydalanish imkoniyatlarini yanada kengaytirishga, xususan, garov ta’minoti yetarli bo‘lmagan hollarda qo‘shimcha qo‘llab-quvvatlash mexanizmlarini yaratishga qaratilgan. Hamkorlik doirasida APEX BANK yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda ayollar tadbirkorligi loyihalari bo‘yicha kreditlarda yuzaga keladigan ta’minot tanqisligini kompaniya tomonidan taqdim etiladigan kafolatlar hisobidan qoplash imkoniyatiga ega bo‘ladi. Bu esa tadbirkorlarga biznesini rivojlantirish va faoliyatini kengaytirish uchun zarur moliyaviy resurslardan foydalanish imkonini beradi. Hamkorlikning muhim afzalliklaridan yana biri — Bank kapitaliga tushadigan yuklamaning kamayishidir. Amaldagi shartlarga muvofiq, tadbirkorlik subyektlariga ajratilgan 15 mlrd so‘mgacha bo‘lgan kreditlar bo‘yicha kompaniya tomonidan taqdim etilgan kafolatlar kapital yetarliligi ko‘rsatkichini hisoblashda 50 foizlik tavakkalchilik darajasiga ega aktiv sifatida e’tiborga olinadi. Bu esa kapitalni yanada samarali boshqarish va biznesni moliyalashtirish hajmini kengaytirish imkonini beradi. Telefon: 1881 Sayt: apexbank.uz Instagram: @apexbank.uz

Линекс болалар учун - қабзият ва коликка қарши Қабзият ва коликда ичак микрофлорасини меъёрлаштиришга ҳамда ошқозон-ичак фаолиятидаги бузилишларни тузатишга ёрдам беради Saytga kirish Nojoʻya taʼsirlari mavjud. Shifokor bilan maslahatlashing. #reklama apteka.uz

“Сифатли давлат бошқаруви” дастури ғолиблари эълон қилинди Танловда 40 та республика идораси ва уларнинг ходимлари иштирок эт
+2
“Сифатли давлат бошқаруви” дастури ғолиблари эълон қилинди
Танловда 40 та республика идораси ва уларнинг ходимлари иштирок этди.
Ташкилотлар кесимида натижалар: ▪️ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича энг намунали вазирлик — Адлия вазирлиги; ▪️Ресурсларни бошқариш бўйича энг намунали вазирлик — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги; ▪️Давлат хизматларини кўрсатишдаги энг намунали вазирлик — Ички ишлар вазирлиги. Ходимлар кесимида натижалар: ▪️ Энг намунали раҳбар ходим — Тоғ-кон ва геология вазирлиги бошқарма бошлиғи Мақсуд Болибеков; ▪️ Энг намунали маъмурий ходим — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўлим бошлиғи Фазлиддин Мўминов; ▪️ Энг намунали мутахассис ходим — “Ўзатом” агентлиги бош мутахассиси Шохмирзо Умаров; ▪️ Энг намунали аёл ходим — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Умматой Йўлдошева; ▪️ Энг намунали истеъдодли ёш ходим — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лойиҳа офиси раҳбари Акбархон Собирхонов; ▪️ Инсон ресурслари бўйича энг намунали ходим — Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Мирсаид Рахматов. Шавкат Мирзиёев барча ғолибларнинг лавозимларини бир поғона кўтариб, раҳбар кадрлар захирасига киритишни таклиф қилди. Telegram | Instagram | Facebook

Бугун Шавкат Мирзиёев "Сифатли давлат бошқаруви" дастурининг ғолибларини мукофотлаш ҳамда Миллий китобхонлик ҳаракатига старт бериш маросимларида иштирок этади. Шунингдек, БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтади. Куннинг иккинчи ярмида президент футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига тантанали кузатиш маросимида иштирок этади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Бугун Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири мунос
+1
❗️Бугун Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан, 22 май куни соат 16:00 дан 21:00 гача Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. ⛔️ Ҳаракат чекланиши мумкин бўлган йўналишлар: Чўпонота кўчаси: Чилонзор кўчасидан Қатортол кўчасигача. Чилонзор кўчаси: КХАЙдан Чўпонота кўчасигача. Бунёдкор 2-даражали йўли: КХАЙдан Чўпонота кўчасигача. Себзор ва Бунёдкор кўчалари: Нурафшон кўчасидан Ислом Каримов кўчаси орқали Иккинчи Қатортол кўчасигача. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади Бу йил Қурбон ҳайити 27 май – чоршанба кунига тўғ
❗️Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади Бу йил Қурбон ҳайити 27 май – чоршанба кунига тўғри келмоқда. Шу муносабат билан Президент фармонида барча учун 2 кун (пайшанба-жума) қўшимча дам олиш куни ва яна 6 кунликлар учун эса шанба ҳам дам олиш куни, деб эълон қилинган. Натижада иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун дам олади. ▪️ 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити; ▪️ 28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни; ▪️ 29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни; ▪️ 30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни; ▪️ 31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни. ℹ️ Асос: 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармони. Telegram | Instagram | Facebook

Repost from N/a
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingiz
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingizni ulang va brendlar bilan daromad toping. 💰 🔗 Ilovani yuklab oling → #reklama · Magfi Ads

❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар (2886-12, 08.05.2026й) киритилди. Қоидаларга киритилган ўзгаришлар билан, жорий йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилди. Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди. Қоидаларга бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган ва 9 августдан кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook

1 июндан бошлаб қурилиш соҳасида давлат буюртмачилари ходимларининг маоши уч баравар оширилади Бу ҳақда Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. Унга кўра: ➖ Жорий йил 1 июндан бошлаб давлат буюртмачилари фаолияти тўлиқ KPI'га боғланиши, ходимларнинг ойлиги 3 карра оширилиши белгиланди; ➖ Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш учун объект қийматининг 5 фоизигача маблағ берилади, муаллифлик назорати учун эса алоҳида шартнома асосида тўлов қилинади; ➖ Энди техник назорат ёки муаллифлик назоратчиси масъул бўлган объектда қўпол қоидабузарлик аниқланса, пудрат корхонаси билан бирга назоратчиларга ҳам қатъий чора кўриш зарурлиги қайд этилди. Лойиҳачининг “Шаффоф қурилиш”даги рейтинги ҳам пасайтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkent - Seul 2,6 mln so'mdan! 2 ta 23 kg bagaj. ✅Seul yorqin taassurotlar uchun, Centrum Air esa qulay va foydali parvoz u
Toshkent - Seul 2,6 mln so'mdan! 2 ta 23 kg bagaj. ✅Seul yorqin taassurotlar uchun, Centrum Air esa qulay va foydali parvoz uchun. Toshkent - Seul yo'nalishida maxsus taklif amal qiladi: 2 ta 23 kg bagaj ❤️ ✨Chiptalarni sayt orqali bron qiling. Narxlar — 2,6 mln so'mdan. Bandlash #reklama centrum-air.com

Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Жумладан, оғир ва ногиронликни келт
Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Жумладан, оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиёти ўтказиш, 2,3 минг нафар онкологик, гематологик ва онкогематологик ташхиси қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, даволаш ва жарроҳлик амалиётлари, шунингдек, камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётларини ўтказиш харажатларини қоплаш кўзда тутилган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. 8 минг нафардан зиёд етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандларининг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилади. 500 та масжидда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида замонавий таҳоратхоналар қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш, шунингдек, жойлардаги қабристонларни обод қилиш ишлари амалга оширилади. Давлат таъминотидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат тўпламлари билан таъминланади. Мазкур чора-тадбирлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбари Ҳаж сафарида бўлиб турган ўзбекистонликларнинг саломатлиги ва кайфияти, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради. Telegram | Instagram | Facebook

Бугун – пайшанба, вазирлик ва идораларда Ёшлар куни. Сиз фаолият юритаётган ташкилотда раҳбарият ёшлар билан мулоқот ўтказдими?
Anonymous voting

Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, сенатор Турсинхан Худайбергенов «Фи
Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, сенатор Турсинхан Худайбергенов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди. Telegram | Instagram | Facebook