Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 803 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 704,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 987 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 803 名订阅者。
根据 29 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 55,过去 24 小时变化为 52,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.52%。内容发布后 24 小时内通常能获得 12.99% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 117 次浏览,首日通常累积 9 200 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 30 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 803
订阅者
+5224 小时
+97 天
+5530 天
帖子存档
70 810
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan
VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Sinab koʻrish
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
70 810
❗️Нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган мутахассисларга ипотека кредити берилади
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, Ўзбекистон ҳудудида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жой сотиб олиш учун БҲМнинг 2 150 бараваригача 10 йил муддатга ҳар ойда қайтариш шарти билан кредит ажратилади.
Кредит тижорат банки ҳисобидан йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади. Кредит олувчи ЯИДХП (my.gov.uz) орқали давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Кредит олувчига кредит, у қуйидаги шартларнинг барчасига жавоб берганда ажратилади:
▫️ Ўзбекистон фуқароси бўлганда;
▫️ кредит олиш учун ариза билан мурожаат қилган кунда 35 ёшдан ошмаганда;
▫️ кредит олувчи ушбу халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан эълон қилинган рейтингда юқори 100 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганда;
▫️ кредит олувчининг хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганлиги ҳақидаги дипломи белгиланган тартибда нострификация қилинганда.
Бунда кредит сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 80 фоизидан ошмаслиги лозим.
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
Pepsi
Qorni och qolganlar va o‘zgacha taassurotlar uchun turli taomlarni tatib ko‘rib, mazalisini topadiganlar uchun. Pepsi tanlaydiganlar uchun. Pepsi bilan mazaliroq❤️
Batafsil
#reklama
tezkor.go.link
70 810
⚡️ Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг ғолиби бўлди
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг 13-турида нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнади ва мусобақада муддатидан олдин ғалаба қозонди.
20 ёшли Синдаров шахмат тожи учун расмий даъвогарга айланди ва жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукеш билан тўқнаш келади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
❗️Энди пенсиядан кредит ушлаб қолинса ҳам фуқаронинг қўлида камида яшаш учун етарли пул қолдириш мажбурий бўлади
Охирги пайтларда айрим ҳолатларда пенсиядан кредит тўловлари ушлаб қолингандан кейин одамлар қўлида жуда кам пул қолаётгани сабаб бу масалага чеклов киритиляпти.
Янги тартибга кўра, эндиликда пенсиядан кредит ушлаб қолинган тақдирда ҳам фуқаронинг қўлига тушадиган пул энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлишига йўл қўйилмайди, яъни пенсияни тўлиқ кредитга ечиб олиш амалиёти чекланади.
Бунинг мазмуни шундаки, кредит бўлса ҳам, инсон қўлида камида кундалик яшаш учун маблағ қолдириш мажбурий қилинади.
Қонун лойиҳаси Сенатга юборилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
Тошкентда янги ўқув йилидан урбанизация, кадастр ва геодезия соҳасида кадрлар тайёрлайдиган, ўзини ўзи молиялаштирувчи олийгоҳ фаолияти йўлга қўйилади. Бу ерда ўрта бўғин кадрлари учун техникум ҳам бўлади — Президент
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad
Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi
Batafsil
#reklama
partner.yandex.com
70 810
❗️Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб қурилиш соҳасида давлат буюртмачилари ходимларининг маоши уч баравар оширилади
Бу ҳақда Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Унга кўра:
➖ Жорий йил 1 июндан бошлаб давлат буюртмачилари фаолияти тўлиқ KPI'га боғланиши, ходимларнинг ойлиги 3 карра оширилиши белгиланди;
➖ Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш учун объект қийматининг 5 фоизигача маблағ берилади, муаллифлик назорати учун эса алоҳида шартнома асосида тўлов қилинади;
➖ Энди техник назорат ёки муаллифлик назоратчиси масъул бўлган объектда қўпол қоидабузарлик аниқланса, пудрат корхонаси билан бирга назоратчиларга ҳам қатъий чора кўриш зарурлиги қайд этилди. Лойиҳачининг “Шаффоф қурилиш”даги рейтинги ҳам пасайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Шавкат Мирзиёевга ёзган хатидан:
— Остонага қайтгач, эришилган ва тасдиқланган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатингизнинг турли соҳалардаги фойдали тажрибасини ҳисобга олиш бўйича аниқ топшириқлар бердим. “Тоза ҳаво” қўшма ташаббусига алоҳида аҳамият бераман.
Ишончим комилки, биз қўйган вазифаларнинг сифатли бажарилиши Қозоғистон – Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилигини янги чўққиларга олиб чиқишга хизмат қилади.
Қозоғистон учун катта маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган архив материалларини тақдим этганингиз учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бу ҳаракат Сизнинг бағрикенглигингиз ва қозоқ халқига бўлган илиқ муносабатингиз, қардош мамлакатларимиз тарихини муносиб эътироф этишингиздан далолат беради.
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
❗️ Зарарни қопламагунча фирибгарларни жазодан эрта озод қилиш тақиқланиши мумкин
Бу кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодекси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганлик, фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва жиноят туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган шахс жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинмаслигини назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда.
Шунингдек, Жиноят кодекси коррупцияга оид жиноятлар атамаси билан тўлдирилиб, у билан 19 та турдаги жиноий қилмишлар коррупцияга оид жиноятлар ҳисобланиши белгиланмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar
Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin.
Sinab koʻrish
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
70 810
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра:
➖ Иккиламчи ижарага олган ижарачилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги канал, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш белгиланган майдонларида ва муддатларда мақбул экин экилмаганлиги БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги юқорида келтирилган майдонларда:
➖ ҳар йили 1 майгача мақбул экин экилмаган ер участкаси ва уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги ахборотни давлат солиқ органларига реал вақт режимида, электрон шаклда тақдим этиши шартлиги кўзда тутилди. Мазкур ахборотга асосан ер участкасининг мақбул экин экилмаган қисми учун жорий йилги ер солиғи ставкаси 3 баравар миқдорда оширилган ҳолда ҳисобланиши белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
Аҳоли мурожаатларининг назорати кучайтирилади: янги тартиб тасдиқланди
Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади, бунда кўриб чиқилиши белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар ижро учун автоматик юқори турувчи давлат органига ўтади;
Виртуал қабулхона ахборот тизимида мурожаатларни қабул қилишда улар “шошилинч”, “одатий”, “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларига ажратиш амалиёти йўлга қўйилади, назоратга қайтарилган мурожаатлар 3 иш куни ичида юқори турувчи органлар томонидан қайта ўрганиб чиқилади;
аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини Қонунчилик палатаси ва Сенатда, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эса тегишлича Сенатда ёки маҳаллий кенгашларда ҳар чоракда камида 1 марта эшитиб бориш тартиби жорий қилинади;
давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ҳудудда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ёритади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларнинг кўриб чиқилишига оид эътирозларни ўрганиб боради ва бу улар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларида акс эттирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
1 апрелдан ҳайдовчиларга жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади
2026 йил 1 апрелдан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳам ҳайдовчиларнинг жарима баллари ҳисобида инобатга олинади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
❗️Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга таълим кредити ажратилади
Қарорга кўра,
2027 йил 1 апрелдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга давлат органлари ва ташкилотларига ишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларни касбга ўқитишга жалб этилган педагогларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай асосида иш ҳақи тўланади.
2026 йил 1 майдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларни, шунингдек, аскарларни ҳарбий қисмларда касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.
2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
Urganchdan Toshkentga parvoz — 480,000 so'mdan!
❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Urganchdan Toshkentga 480,000 so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi.
To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, qulay jadval va zamonaviy Airbus samolyotlari.
Tezkor onlayn bron qilish va yo‘lovchilarni 24/7 qo‘llab-quvvatlash.
Aviachiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling — tez, qulay va xavfsiz.
✨ Yo‘l kam vaqt olsa, sayohat hayotning bir parchasiga aylanadi.
Har bir reysda zamonaviy samolyotlar, g‘amxo‘rlik va ishonch.
Biz bilan qoling va mamlakat bo‘ylab Centrum Air qanotlarida parvoz qiling.
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
70 810
❗️ Жорий йил 1 октябрдан молиявий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантирувчи янги ва ягона тартибни жорий этиш таклиф қилинди. Унга кўра, тадбиркорлик субъекти ваколатли органнинг қарори топширилган кундан бошлаб бир ой ичида жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод этилади.
Шунингдек, жаримани олти ой давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратиш назарда тутилмоқда. Бунда қарор топширилганидан сўнг бир ой ичида жарима суммасининг олтидан бир қисми тўланса, мазкур тартиб автоматик равишда амал қилади.
Бизнес-омбудсман томонидан юритиладиган “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланилган молиявий жарималарнинг электрон реестрини жорий этиш таклиф қилинди.
Ваколатли органларнинг қарорлари қабул қилинганидан кейин электрон рақамли имзо билан мазкур тизимга киритилиши шарт бўлади. Ахборот тизимига киритилмаган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланмаган қарорлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ҳамда улар асосида жарима ундирилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
70 810
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази расман «Энг йирик ислом цивилизацияси музейи» сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
Ушбу марказ ўзининг улуғвор меъморий кўрсаткичлари билан ажралиб туради: ҳудуд майдони — 10 гектар, бинонинг узунлиги — 161 метр, кенглиги — 118 метр, гумбазнинг баландлиги — 65 метр, хоналарнинг умумий майдони эса қарийб 50 минг квадрат метрни ташкил этади. Айнан шу хусусиятлар жаҳон рекордига асос бўлди.
Президент ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуа нафақат меъморий обида, балки ислом илмий ва маданий меросини дунёга танитувчи энг йирик платформага айланди. Шунингдек, у «Туркий дунёнинг энг яхши музейи» деб ҳам эътироф этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 810
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги навбатдаги «Очиқлик индекси» натижаларини эълон қилди. Унга кўра, «Навоий КМК» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Ўзавтосаноат» АЖ энг юқори натижа қайд этди.
Энг паст натижалар Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти ҳокимликларига тегишли.
Telegram | Instagram | Facebook
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
