ar
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

الذهاب إلى القناة على Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Segment.uz

تُعد قناة Segment.uz (@segmentuz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 70 803 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 704 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 987 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 70 803 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 29 يونيو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 55، وفي آخر 24 ساعة بمقدار 52، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 18.52‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 12.99‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 13 117 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 9 200 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 30 يونيو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

70 803
المشتركون
+5224 ساعات
+97 أيام
+5530 أيام
أرشيف المشاركات
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

❗️Нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган мутахассисларга ипотека кредити берилади Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, Ўзбекистон ҳудудида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жой сотиб олиш учун БҲМнинг 2 150 бараваригача 10 йил муддатга ҳар ойда қайтариш шарти билан кредит ажратилади. Кредит тижорат банки ҳисобидан йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади. Кредит олувчи ЯИДХП (my.gov.uz) орқали давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Кредит олувчига кредит, у қуйидаги шартларнинг барчасига жавоб берганда ажратилади: ▫️ Ўзбекистон фуқароси бўлганда; ▫️ кредит олиш учун ариза билан мурожаат қилган кунда 35 ёшдан ошмаганда; ▫️ кредит олувчи ушбу халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан эълон қилинган рейтингда юқори 100 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганда; ▫️ кредит олувчининг хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганлиги ҳақидаги дипломи белгиланган тартибда нострификация қилинганда. Бунда кредит сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 80 фоизидан ошмаслиги лозим. Telegram | Instagram | Facebook

Pepsi Qorni och qolganlar va o‘zgacha taassurotlar uchun turli taomlarni tatib ko‘rib, mazalisini topadiganlar uchun. Pepsi t
Pepsi Qorni och qolganlar va o‘zgacha taassurotlar uchun turli taomlarni tatib ko‘rib, mazalisini topadiganlar uchun. Pepsi tanlaydiganlar uchun. Pepsi bilan mazaliroq❤️ Batafsil #reklama tezkor.go.link

⚡️ Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг ғолиби бўлди Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг 13-турид
⚡️ Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг ғолиби бўлди Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг 13-турида нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнади ва мусобақада муддатидан олдин ғалаба қозонди. 20 ёшли Синдаров шахмат тожи учун расмий даъвогарга айланди ва жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукеш билан тўқнаш келади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Энди пенсиядан кредит ушлаб қолинса ҳам фуқаронинг қўлида камида яшаш учун етарли пул қолдириш мажбурий бўлади Охирги пайтларда айрим ҳолатларда пенсиядан кредит тўловлари ушлаб қолингандан кейин одамлар қўлида жуда кам пул қолаётгани сабаб бу масалага чеклов киритиляпти. Янги тартибга кўра, эндиликда пенсиядан кредит ушлаб қолинган тақдирда ҳам фуқаронинг қўлига тушадиган пул энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлишига йўл қўйилмайди, яъни пенсияни тўлиқ кредитга ечиб олиш амалиёти чекланади. Бунинг мазмуни шундаки, кредит бўлса ҳам, инсон қўлида камида кундалик яшаш учун маблағ қолдириш мажбурий қилинади. Қонун лойиҳаси Сенатга юборилди. Telegram | Instagram | Facebook

Тошкентда янги ўқув йилидан урбанизация, кадастр ва геодезия соҳасида кадрлар тайёрлайдиган, ўзини ўзи молиялаштирувчи олийго
Тошкентда янги ўқув йилидан урбанизация, кадастр ва геодезия соҳасида кадрлар тайёрлайдиган, ўзини ўзи молиялаштирувчи олийгоҳ фаолияти йўлга қўйилади. Бу ерда ўрта бўғин кадрлари учун техникум ҳам бўлади — Президент Telegram | Instagram | Facebook

1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daroma
1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi Batafsil #reklama partner.yandex.com

❗️Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб қурилиш соҳасида давлат буюртмачилари ходимларининг маоши уч баравар оширилади Бу ҳақда Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. Унга кўра: ➖ Жорий йил 1 июндан бошлаб давлат буюртмачилари фаолияти тўлиқ KPI'га боғланиши, ходимларнинг ойлиги 3 карра оширилиши белгиланди; ➖ Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш учун объект қийматининг 5 фоизигача маблағ берилади, муаллифлик назорати учун эса алоҳида шартнома асосида тўлов қилинади; ➖ Энди техник назорат ёки муаллифлик назоратчиси масъул бўлган объектда қўпол қоидабузарлик аниқланса, пудрат корхонаси билан бирга назоратчиларга ҳам қатъий чора кўриш зарурлиги қайд этилди. Лойиҳачининг “Шаффоф қурилиш”даги рейтинги ҳам пасайтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Шавкат Мирзиёевга ёзган хатидан: — Остонага қайтгач, эришилган ва тасдиқланган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатингизнинг турли соҳалардаги фойдали тажрибасини ҳисобга олиш бўйича аниқ топшириқлар бердим. “Тоза ҳаво” қўшма ташаббусига алоҳида аҳамият бераман. Ишончим комилки, биз қўйган вазифаларнинг сифатли бажарилиши Қозоғистон – Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилигини янги чўққиларга олиб чиқишга хизмат қилади. Қозоғистон учун катта маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган архив материалларини тақдим этганингиз учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бу ҳаракат Сизнинг бағрикенглигингиз ва қозоқ халқига бўлган илиқ муносабатингиз, қардош мамлакатларимиз тарихини муносиб эътироф этишингиздан далолат беради. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Зарарни қопламагунча фирибгарларни жазодан эрта озод қилиш тақиқланиши мумкин Бу кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодекси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганлик, фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва жиноят туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган шахс жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинмаслигини назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, Жиноят кодекси коррупцияга оид жиноятлар атамаси билан тўлдирилиб, у билан 19 та турдаги жиноий қилмишлар коррупцияга оид жиноятлар ҳисобланиши белгиланмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to
Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра: ➖ Иккиламчи ижарага олган ижарачилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги канал, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш белгиланган майдонларида ва муддатларда мақбул экин экилмаганлиги БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги юқорида келтирилган майдонларда: ➖ ҳар йили 1 майгача мақбул экин экилмаган ер участкаси ва уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги ахборотни давлат солиқ органларига реал вақт режимида, электрон шаклда тақдим этиши шартлиги кўзда тутилди. Мазкур ахборотга асосан ер участкасининг мақбул экин экилмаган қисми учун жорий йилги ер солиғи ставкаси 3 баравар миқдорда оширилган ҳолда ҳисобланиши белгиланди. Telegram | Instagram | Facebook

Аҳоли мурожаатларининг назорати кучайтирилади: янги тартиб тасдиқланди Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан: Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади, бунда кўриб чиқилиши белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар ижро учун автоматик юқори турувчи давлат органига ўтади; Виртуал қабулхона ахборот тизимида мурожаатларни қабул қилишда улар “шошилинч”, “одатий”, “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларига ажратиш амалиёти йўлга қўйилади, назоратга қайтарилган мурожаатлар 3 иш куни ичида юқори турувчи органлар томонидан қайта ўрганиб чиқилади; аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини Қонунчилик палатаси ва Сенатда, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эса тегишлича Сенатда ёки маҳаллий кенгашларда ҳар чоракда камида 1 марта эшитиб бориш тартиби жорий қилинади; давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ҳудудда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ёритади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларнинг кўриб чиқилишига оид эътирозларни ўрганиб боради ва бу улар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларида акс эттирилади. Telegram | Instagram | Facebook

1 апрелдан ҳайдовчиларга жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади 2026 йил 1 апрелдан махсус автоматлаштирилган фото ва в
1 апрелдан ҳайдовчиларга жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади 2026 йил 1 апрелдан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳам ҳайдовчиларнинг жарима баллари ҳисобида инобатга олинади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга таълим кредити ажратилади Қарорга кўра, 2027 йил 1 апрелдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга давлат органлари ва ташкилотларига ишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади. 2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларни касбга ўқитишга жалб этилган педагогларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай асосида иш ҳақи тўланади. 2026 йил 1 майдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларни, шунингдек, аскарларни ҳарбий қисмларда касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. 2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook

Urganchdan Toshkentga parvoz — 480,000 so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Urganchdan Toshkentga 480,000 so'mdan boshlang
Urganchdan Toshkentga parvoz — 480,000 so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Urganchdan Toshkentga 480,000 so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi. To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, qulay jadval va zamonaviy Airbus samolyotlari. Tezkor onlayn bron qilish va yo‘lovchilarni 24/7 qo‘llab-quvvatlash. Aviachiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling — tez, qulay va xavfsiz. ✨ Yo‘l kam vaqt olsa, sayohat hayotning bir parchasiga aylanadi. Har bir reysda zamonaviy samolyotlar, g‘amxo‘rlik va ishonch. Biz bilan qoling va mamlakat bo‘ylab Centrum Air qanotlarida parvoz qiling. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

❗️ Жорий йил 1 октябрдан молиявий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантирувчи янги ва ягона тартибни жорий этиш таклиф қили
❗️ Жорий йил 1 октябрдан молиявий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантирувчи янги ва ягона тартибни жорий этиш таклиф қилинди. Унга кўра, тадбиркорлик субъекти ваколатли органнинг қарори топширилган кундан бошлаб бир ой ичида жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод этилади. Шунингдек, жаримани олти ой давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратиш назарда тутилмоқда. Бунда қарор топширилганидан сўнг бир ой ичида жарима суммасининг олтидан бир қисми тўланса, мазкур тартиб автоматик равишда амал қилади. Бизнес-омбудсман томонидан юритиладиган “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланилган молиявий жарималарнинг электрон реестрини жорий этиш таклиф қилинди. Ваколатли органларнинг қарорлари қабул қилинганидан кейин электрон рақамли имзо билан мазкур тизимга киритилиши шарт бўлади. Ахборот тизимига киритилмаган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланмаган қарорлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ҳамда улар асосида жарима ундирилмайди. Telegram | Instagram | Facebook

35 доллар эвазига божхонадан олиб ўтилаётган сумкадан синтетик наркотиклар топилди. Божхонадан бегоналарнинг нарсасини олиб ўтманг! Telegram | Instagram | Facebook

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази расман «Энг йирик ислом цивилизацияси музейи» сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази расман «Энг йирик ислом цивилизацияси музейи» сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Ушбу марказ ўзининг улуғвор меъморий кўрсаткичлари билан ажралиб туради: ҳудуд майдони — 10 гектар, бинонинг узунлиги — 161 метр, кенглиги — 118 метр, гумбазнинг баландлиги — 65 метр, хоналарнинг умумий майдони эса қарийб 50 минг квадрат метрни ташкил этади. Айнан шу хусусиятлар жаҳон рекордига асос бўлди. Президент ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуа нафақат меъморий обида, балки ислом илмий ва маданий меросини дунёга танитувчи энг йирик платформага айланди. Шунингдек, у «Туркий дунёнинг энг яхши музейи» деб ҳам эътироф этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги навбатдаги «Очиқлик индекси» натижаларини эълон қилди. Унга кўра, «Навоий КМК» АЖ, «Ўзбек
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги навбатдаги «Очиқлик индекси» натижаларини эълон қилди. Унга кўра, «Навоий КМК» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Ўзавтосаноат» АЖ энг юқори натижа қайд этди. Энг паст натижалар Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти ҳокимликларига тегишли. Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz - إحصائيات وتحليلات قناة تيليجرام @segmentuz