Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 749 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 705,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 989 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 749 名订阅者。
根据 27 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -140,过去 24 小时变化为 -45,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.16%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.61% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 849 次浏览,首日通常累积 9 631 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 749
订阅者
-4524 小时
+337 天
-14030 天
帖子存档
70 732
Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади
Шу йилнинг 1 сентябридан давлат буюртмаси асосида кино яратишда тарғибот ва реклама харажати учун фильм бюджетининг 30 фоизигача маблағ ажратилади, харид шартномаларини экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинади. Шунингдек, хорижий компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулот яратиш билан боғлиқ фаолияти солиқлардан озод қилинади.
Давлат буюртмаси асосида яратилган фильмлар намойишидан тушган маблағнинг 50 фоизи продюсер ва ижодий гуруҳга қўшимча рағбат сифатида берилади.
Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказиладиган “Олтин ҳумо” миллий кино тақдимотининг нуфузини янги босқичга кўтариш мақсадида ҳар йили 5 миллиард сўмдан ажратилади.
Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар ҳалигача эскича бошқарув ва самарасиз назорат тизимидан воз кеча олмаётгани қайд этилди. Шу боис, соҳада ижодий эркинлик ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида ушбу комиссия ва кенгашлар фаолияти бутунлай тугатилади.
Энди кинонинг ҳар бир жанри ва мавзусидан келиб чиқиб, ўша соҳа мутахассисларидан иборат ҳақ тўланадиган эксперт гуруҳлари ташкил қилинади.
Бунда Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси томонидан тавсия этилган мутахассислар эксперт гуруҳлари таркибига киритилади. Мутасаддиларга кино соҳасида замонавий ва шаффоф тизимни йўлга қўйиш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 732
Президент Шавкат Мирзиёев маданият, санъат ва адабиёт намояндаларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди.
Шунингдек, учрашувда қатор янгиликлар эълон қилинди:
➖ Театр, кино, рақс, опера, фолклор, эстрада, академик ва миллий чолғу, тасвирий ва амалий санъат каби 21 та йўналиш бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилади. Ҳар йили “Миллий ижодкорлар қурултойи” ўтказилади. Бу 21 та ижодий бирлашманинг ўзига хос йиллик ҳисоботи бўлади.
➖ Юқори натижа кўрсатган, асарлари оммалашган ва унвондор санъаткор ҳамда ёзувчи/шоирларга йил давомида ҳар ой 5 млн сўм қалам ҳақи, Ўзбекистон бўйлаб самолёт, поезд ва жамоат транспортида бепул юриш, тиббий марказларда бепул даволаниш ва бошқалар.
➖ 1 сентябрдан бошлаб республика танлови ғолибларига 100 млн сўм, нуфузли халқаро танлов совриндорларига эса 300 млн сўмгача мукофот берилади ва иштирок этиш харажатлари тўлиқ қопланади. Уларнинг устоз ва мураббийларининг ойлик маошига 100 фоизгача устама тўланади. Бундай имтиёз ва енгилликлар хусусий ижодий гуруҳларга ҳам татбиқ этилади.
➖ Эндиликда ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходими ва рассомларга уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.
➖ Ижодий ташкилотлар, маданият ва санъат муассасаларига бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган соҳа вакиллари ҳам кўп. Бугундан бошлаб уларга уй-жой ижараси учун Тошкент шаҳрида ойига 2,5 млн сўмгача, вилоятларда 1,6 млн сўмгача харажатини қоплаб бериш йўлга қўйилади.
➖ Ашула ва рақс ансамблларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 сентябрдан бошлаб улардаги барча ходимларнинг иш ҳақи 2 карра оширилади.
➖ Рақс усталарига пенсия учун талаб этиладиган рақс стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилиб, қолган 5 йилини балетмейстер, репетитор ва педагог сифатида давом эттиришига рухсат берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 732
1 daqiqada tushum, 24/7 — O'zbekistonda ilk bora
⚡InfinBANK O‘zbekistonda birinchi bo‘lib terminal orqali tushumni atigi 60 soniyada — 24/7 rejimida, dam olish va bayram kunlarisiz — hisobga o‘tkazishni yo‘lga qo‘ydi.
Karta orqali savdo amalga oshirildi — pul allaqachon hisobingizda.
Hatto tunda ham. Hatto dam olish kunlari ham.
Endi 2–3 kunlik kechikishlar va kassadagi uzilishlar yo‘q. Tushum xaridlar, yetkazib beruvchilar bilan hisob-kitoblar va boshqa to‘lovlar uchun darhol foydalanishga tayyor.
✅ Zamonaviy POS-terminallar ijaraga taqdim etiladi.
👌 Ulanish — atigi 1 ish kunida.
📊Amaliyotlar ustidan real vaqt rejimida to‘liq nazorat.
InfinBANK — biznesni boshqarishda yangi tezlik.
Batafsil
#reklama 16+
infinbank.com
70 732
❗️Илмий даражалар беришда чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Президент фармони (ПФ–98-сон, 26.05.2026 й.)га кўра, илмий даражалар беришда 2027 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар бекор қилинади:
🔹 чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш, мустақил изланувчилар бундан мустасно;
🔹 Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш;
🔹 диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш;
🔹 ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш;
🔹 диссертация авторефератини чоп этиш;
🔹 диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш;
🔹 Олий аттестация комиссиясининг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш;
🔹 ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқлаш;
🔹 таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш.
2027 йил 1 январдан илмий даража берувчи илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 732
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат ходимлари билан соҳани янада ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган учрашув ўтказади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари иштирокида маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 732
PEPSI bilan sen oʻyindasan
PEPSI xarid qiling, qopqoqdagi kodni ro‘yxatdan o‘tkazib, ismingiz tushirilgan 12-o‘yinchi futbolkasini yoki 12 ta avtomobildan birini yutib oling.
Batafsil
#reklama 16+
70 732
❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар (2886-12, 08.05.2026й) киритилди.
Қоидаларга киритилган ўзгаришлар билан, жорий йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилди.
Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди.
Қоидаларга бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган ва 9 августдан кучга киради.
Telegram | Instagram | Facebook
70 732
❗️ Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–95-сон, 19.05.2026 й.) қабул қилинди.Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан: ➖ текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки асословчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади; ➖ солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчиларга аниқланган хавфлар тўғрисида хабарнома юбориш тизими жорий этилади. Бунда аниқланган камчиликлар 1 ой ичида бартараф этилган тақдирда, солиқ текширувлари ўтказилмайди; ➖ янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига уларнинг ихтиёрига кўра дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизмати “Soliq-servis” АЖ томонидан бепул амалга оширилади. 2026 йил 1 августдан солиқ органларининг мижозларга йўналтирилганлик индекси жорий этилади. Бунда солиқ тўловчилар томонидан: ▪️ солиқ хизматларидан фойдаланиш имконияти ва қулайлиги, шунингдек, солиқ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини; ▪️ солиқ мажбуриятларини бажариш учун сарфланадиган вақт ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини баҳолаш имконияти яратилади. Telegram | Instagram | Facebook
70 732
🔥 HAVAL x ISHONCH — oila uchun ikki karra sovg‘a! 🎁
✨ Qulay safarlar uchun yangi avtomobil
✨ Uyingiz uchun texnika va elektronika
25-maydan 14-iyungacha istalgan HAVAL avtomobilini xarid qiling va ISHONCH do‘konlari uchun 10 000 000 so‘mlik vaucher yutib olish imkoniyatiga ega bo‘ling 💥
Batafsil ma'lumot uchun:
📞 +998712878888
🌐 haval.uz
70 732
❗️2026 йил 1 сентябрдан олий таълим ташкилотларида “Олийгоҳлар – стартаплар генератори” дастури амалга оширилади. Бунда:
▪️ олий таълим ташкилотларида IT-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари жорий этилади;
▪️ талабалар учун нуфузли халқаро акселераторлар ва университетлар билан стажировка ва алмашинув дастурлари йўлга қўйилади;
▪️ олий таълим ташкилотларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига инкубация марказлари ва талабалар акселераторлари орқали ҳар бир лойиҳага 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда ўз маблағларини инвестиция қилиш ҳуқуқи берилади;
▪️ талабалар акселераторларида “стартап менежер” ва “стартап трекер” лавозимлари кўзда тутилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 732
70 732
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 732
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 732
❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 732
Президент фармони билан кичик бизнес учун катта енгилликлар берилади:
➖ 1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилишга рухсат берилади.
➖ 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорлик субъектларига ихтиёрий равишда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади.
Ушбу тартибда ҚҚС ставкаси товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича барча айланмаларга нисбатан 6 фоиз этиб белгиланади, фойда солиғи ставкаси 0 фоиз этиб белгиланади ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
➖ Умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ ҳудудлардан фойдаланишда тўланадиган ижара тўлови миқдори Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқланадиган ер солиғининг бир баравари миқдорида белгиланади.
➖ 2027 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилади ва унинг ставкаси БҲМнинг 10 фоизи миқдорида белгиланади.
➖ 2027 йил 1 январдан бошлаб кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилотлар ва солиқ маслаҳатчиларини жалб қилиш харажатларини икки баравар оширган ҳолда чегиришга рухсат берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 732
Beeline'dan sovg'alar vaqti
✨Bonus va sovg‘alaringiz allaqachon hambi ilovasida sizni kutmoqda
Batafsil
#reklama 16+
beeline.uz
70 732
70 732
Олий аттестация комиссияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридан Фанлар академияси тизимига ўтказилди — Президент фармони
“Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Фармонда белгиланишича, Олий аттестация комиссияси раиси Фанлар академияси президенти тавсиясига кўра Президент Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга белгиланган тартибда тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Олий аттестация комиссияси раиси 5 йил муддатга тайинланади ва айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ раислик лавозимига тайинланиши тақиқланади.
Олий аттестация комиссияси Раёсати таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, бунда ҳар 2 йилда Раёсат аъзоларининг учдан бир қисми ва 6 йилда Раёсат таркиби тўлиқ янгиланади, Раёсатга раҳбарлик қилувчи Олий аттестация комиссияси раиси бундан мустасно.
Олий аттестация комиссияси раиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Фанлар академияси вице-президентига тенглаштирилади.
Олий аттестация комиссияси ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларига тенглаштирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 732
❗️Илмий даражалар беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш ва диссертация ҳимояси ҳақида эълон бериш каби талаблар бекор қилинмоқда
Президент фармони билан, 2027 йил 1 январдан бошлаб илмий даражалар беришда қуйидаги тартиблар бекор қилинади:
🔹 чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш (мустақил изланувчилар бундан мустасно);
🔹 Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш;
🔹 диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш;
🔹 ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш;
🔹 диссертация авторефератини чоп этиш;
🔹 диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш;
🔹 ОАКнинг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш;
🔹 ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини ОАК томонидан тасдиқлаш;
🔹 таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш. Бунда илмий даража тўғрисидаги ҳужжат унинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўғридан-тўғри тан олинади.
2027 йил 1 январга қадар ОАК томонидан диссертация ҳимояси тўғрисида эълон берилган ва диссертация ҳимоясини ўтказган изланувчиларга илмий даражалар мазкур фармон кучга киргунга қадар амалда бўлган тартибга мувофиқ берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 732
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва эътибори билан Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд оилалар, бемор болалар ва ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак кўрсатиш эзгу анъанага айланди.
Хусусан, Президент қарорига мувофиқ:
— Оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда. — 2,3 минг нафар онкологик, гематологик ва онкогематологик ташхиси қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, даволаш ва жарроҳлик амалиётлари, шунингдек, камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётларини ўтказиш харажатлари қоплаб берилмоқда. — 8 минг нафардан зиёд етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандларининг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилмоқда. — 500 та масжидда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида замонавий таҳоратхоналар қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш, шунингдек, жойлардаги қабристонларни обод қилиш ишлари амалга оширилмоқда. — Давлат таъминотидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат тўпламлари билан таъминланмоқда.Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 690 миллиард сўм маблағ ажратилди. Telegram | Instagram | Facebook
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
