Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 749 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 705,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 989 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 749 名订阅者。
根据 27 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -140,过去 24 小时变化为 -45,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.16%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.61% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 849 次浏览,首日通常累积 9 631 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 749
订阅者
-4524 小时
+337 天
-14030 天
帖子存档
70 730
PEPSI bilan sen oʻyindasan
PEPSI xarid qiling, qopqoqdagi kodni ro‘yxatdan o‘tkazib, ismingiz tushirilgan 12-o‘yinchi futbolkasini yoki 12 ta avtomobildan birini yutib oling.
Batafsil
#reklama 16+
70 730
❗️Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга таълим кредити ажратилади
Қарорга кўра,
2027 йил 1 апрелдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга давлат органлари ва ташкилотларига ишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларни касбга ўқитишга жалб этилган педагогларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай асосида иш ҳақи тўланади.
2026 йил 1 майдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларни, шунингдек, аскарларни ҳарбий қисмларда касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.
2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 730
❓Қайси ҳолатда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланади?
Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Кредит ташкилотларидан кредит олган шахсларнинг хорижга чиқишига ўз-ўзидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди.
Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиши эса суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда, узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда вақтинча чекланиши мумкин.
Бундай ҳолатда давлат ижрочиси:
➖ ундирувчининг аризасига кўра
➖ ёки ўз ташаббуси билан
қарздор жисмоний шахснинг хорижга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинча қўйилган чекловларни my.gov.uz портали ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текширишлари мумкин.Telegram | Instagram | Facebook
70 730
Qorni bezovtami?
Laktidiar- Ichak mikroflorasini qo‘llab-quvvatlash uchun probiotik suspenziya.
• Antibiotiklar sababli kelib chiqgan diareani oldini olish va davolashda
• Dieta buzilishi sababli mikroflora muvozanati buzilganda
• Infeksion diareada mikroflora balansini tiklash
5 ml mini-flakon
Qulay. Oson. Ishonchli.
Sotib olish
Dori vositasi hisoblanmaydi.
#reklama
pharmaclick.uz
70 730
❗️Президент қарори:
2026 йил 1 августдан туман фермерлари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига аъзолик бадаллари тўланганлиги ҳамда пахта ва ғалла етиштиришидан қатъи назар 2 йил давомида бепул хизмат кўрсатилади.
2026 йил 1 июлдан ёшлар ташкил этган тадбиркорларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига (электр энергияси, ичимлик суви ва оқова сув тармоғи) улаш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатларининг кўпи билан БҲМнинг 10 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 730
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 730
❗️Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак
Уйларда шовқин даражаси белгиланган санитария меъёрларидан ошмаслиги шарт.Уйлар (зинапоялар, лифтлар, чиқинди камераси, чиқиндиларни тўплаш мосламалари ертўлалари ва бошқалар), туташ ҳудудлар заруратга кўра, бошқариш органи томонидан дератизацияланиши, дезинсекция ва дезинфекцияланади. Уйларнинг ертўла қисмидаги қувурларда авария ҳолати юзага келиши натижасида сув ёки оқова сув тўпланиб қолса бошқариш органи 24 соат мобайнида ертўладаги сув ва оқова массаларини чиқариб юбориши лозим. Ҳафтада 1 марта кўп квартирали уйларнинг лифт хоналарини тозаланади ҳамда лифт ускуналари доимий техник мониторинг қилинади. Қуйидагилар тақиқланади: ➖ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни балконлар ва лоджияларга ўрнатиш; ➖балконларда оғир буюмларни сақлаш; ➖балконлар ва лоджияларнинг фасад (ташқи) қисмларида кир, кийим-кечак, гилам ва бошқаларни осиб қўйиш (ички қисми бундан мустасно); ➖уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда, зинапояларда, чердакларда, ертўлаларда, шунингдек умумий фойдаланишдаги ошхоналарда, балконларда ва лоджияларда сақлаш; ➖кириш йўлакларининг зинапоя майдонларида ва зинапояларнинг остида ёнувчи материалларни сақлаш; ➖умумий иссиқлик параметрларига таъсир кўрсатувчи қайта режалаштириш (реконструкция) ишларини амалга ошириш, қўшимча иситиш юзаларига (иситилмайдиган юзалар) иссиқлик ускуналарини ўрнатиш, шунингдек, умумий мулк таркибига кирувчи иссиқлик тизимларига ўзгартириш киритиш. ➖автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар усти, хиёбонлар, болалар майдончалари, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади. Telegram | Instagram | Facebook
70 730
hambi'da sovrinlar mavsumi
30 maygacha hambi ilovasida "Sovrinlar mavsumi" yutuqli o‘yini bo‘lib o‘tmoqda ✨
Barchasi oddiy:
• Vazifalarni bajaring
• Imkoniyatlarni qo‘lga kiriting
• Qimmatbaho sovrinlarni yutib oling
💰 Sovrinlar jamg‘armasi:
Super sovrin — Kia Sonet avtomobili
Yandex Stansiya Layt 2 — 5 dona
Samsung Galaxy Buds 4 — 3 dona
Samsung Galaxy A06 — 2 dona
Aksiya barcha mobil operatorlari mijozlari uchun amal qiladi 📱
Batafsil
#reklama 16+
m.hambi.uz
70 730
70 730
1500+ aʼzoga ega Telegram kanal bilan daromad
Yandex Reklama tarmogʻi bilan monetizatsiyani ulasangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi
Batafsil
#reklama 16+
partner.yandex.com
70 730
Мирвоҳид Азимов ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
М.Азимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Telegram | Instagram | Facebook
70 730
❗️Тадбиркор жариманинг ярмини бир ойда тўласа, қолганидан озод қилинади
Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 октябрдан ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:
▪️ ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;
▪️ қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
70 730
❗️ Бугун барча ходимлар камида 1 соат вақтли кетиши мумкин
Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Эртага 27 май — Қурбон ҳайити байрами, яъни ишланмайдиган байрам. Шу боис бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.
❗️Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 730
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan
VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Sinab koʻrish
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
70 730
❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 730
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 730
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 730
❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 730
1500+ aʼzoli Telegram kanalingiz bilan pul toping
Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi
Batafsil
#reklama 16+
70 730
Илм-фан соҳасида катта янгиликлар: Докторантлар стипендияси оширилади, бюрократия эса қисқаради
Президент Шавкат Мирзиёев илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Асосий ўзгаришлар ва янгиликлар:
➖ Стипендиялар оширилади: Сунъий интеллект, яшил энергия, тиббиёт ва озиқ-овқат хавфсизлиги каби устувор йўналишлардаги докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади.
➖ Бюрократия 50% га қисқаради: Диссертация ҳимояси жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади. Кўп сонли ҳужжатлар чоп этиш ва авторефератларни катта миқдорда тайёрлаш каби ортиқча талаблар бекор қилинади.
➖ ОАК тизими ўзгаради: Олий аттестация комиссияси фаолияти Фанлар академияси тизимида ташкил этилади ва илмий кенгашлар рейтинги юритилади.
➖ Амалий докторантура: Эндиликда PhD илмий даражасини реал иқтисодиёт корхоналари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар доирасида “Лойиҳа доирасида илмий даража” ҳамда “Амалий докторантура” дастурлари йўлга қўйилади.
➖ Халқаро кенгаш: Хориждаги ватандош олимларни жалб этган ҳолда Илм-фан маслаҳат кенгаши ташкил этилади.
Президент ушбу таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди.
Telegram | Instagram | Facebook
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
