Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 799 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 741,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 987 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 799 名订阅者。
根据 03 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 139,过去 24 小时变化为 -10,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.43%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.18% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 052 次浏览,首日通常累积 9 333 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 04 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 799
订阅者
-1024 小时
+127 天
+13930 天
帖子存档
70 795
Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бунгача у Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 795
❗️Антибиотиклар, синтетик антибактериал ҳамда гормонал дори воситаларини электрон рецепт асосида бериш тартиби 2025 йил 16 декабрдан кучга кирган бўлиб, ҳозирда мазкур дори воситалари амалда ушбу тартиб асосида электрон рецепт орқали бериб келинмоқда — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Telegram | Instagram | Facebook
70 795
Нефть-газ соҳасидаги коррупцион хавфларни олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” тузилмасида раиснинг алоҳида ўринбосари лавозими киритилиб, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати ташкил этилди.
Тизимдаги ҳар қандай ноқонуний ҳолатни тезкор аниқлаш ва олдини олиш бўйича самарали тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 795
AVO platinum kredit kartasini ilovada oching!
✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta.
AVO ilovasida kredit karta oching va 100 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰
Oʻrnatish
#reklama
avo.uz
70 795
❗️Қишки “перевод” учун аризалар қабули давом этмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 578-сон қарори (13.09.2025 й.) билан тасдиқланган низомга мувофиқ, баҳорги семестр учун ОТМ талабалари ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатига ўзгартириш киритилган.Энди ариза топшириш муддати ҳар йили 10 январдан 20 январгача (20 январь куни ҳам) давом этади. 2 та узрли сабабга кўра республикадаги бир ОТМдан иккинчисига ўқишни кўчириш ёки ўқишни тиклаш бўйича аризалар transfer.edu.uz сайти ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали онлайн қабул қилинади. Талаб этиладиган ҳужжатлар: ➖академик маълумотнома ёки транскрипт нусхаси; ➖ўқишни кўчириш сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар. Муҳим эслатмалар: ▪️ Баҳорги семестр олдидан бир ОТМдан бошқасига “ўқишни кўчириб тиклаш” бўйича аризалар қабул қилинмайди; ▪️ Ариза топшириш жараёнида киритилаётган маълумотлар ва юкланадиган ҳужжатларни юборишдан олдин диққат билан текшириб чиқиш сўралади. Сабаби ариза юборилгандан сўнг уни таҳрирлаш имкони мавжуд эмас. Аризалар белгиланган тартибда ОТМлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 21 январдан 10 февралгача кўриб чиқилади ва натижаси юзасидан талабгорларга маълум қилинади. ❗️Маълумот учун, ўқишни кўчиришга асос бўлувчи 2 та узрли сабаб мавжуд. Булар: ▪️ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга; ▪️ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида). Telegram | Instagram | Facebook
70 795
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan
VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Sinab koʻrish
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
70 795
❗️2026 йил 1 мартдан бошлаб йилига икки маротаба энг яхши сунъий интеллект лойиҳаларини жорий этган вазирлик ва идоралар ўртасида “Сунъий интеллект бўйича энг яхши лойиҳа” танлови ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 795
❗️ 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 795
70 795
“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади — Президент қарори
2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.
Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 795
❗️Президент фармони:
2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
➖ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;
▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:
➖ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 795
❗️Талабалар учун тўлов-контрактни тўлаш муддати 31 январгача узайтирилди
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2025/2026 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2026 йил 31 январга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
Бунда:
▪️ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдорида;
▪️ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.
❗️Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
70 795
SHARQ BAHORI. Kelajak shu yerda yashaydi
Kim Yangi Toshkentning qoq markazida yashashni istamaydi? 15%’dan boshlab boshlang’ich to’lov. 20 yilgacha muddat.
Batafsil
#reklama 16+
sharqbahoriuylari.com
70 795
❗️2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Президент ва номли давлат стипендияларига талабгорлар тест синовларида қатнашади
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.Унга кўра, Президент ва номли давлат стипендияларига талабгорлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида (ҳудудлар бўйича) ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тиллар бўйича махсус тест синовларини топширишлари белгиланди. Бунда тест синовлари бўйича ўтиш баллининг қуйи чегараси тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ҳисобланади. Жорий ўқув йили учун номли давлат стипендиялари танловларининг ОТМ босқичидан муваффақиятли ўтиб, ҳужжатлари республика босқичига юборилган талабаларга махсус тест синовлари ўтказилмайди. Янги тартиб эса 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилади.
Мазкур талабаларнинг ҳужжатлари ва эришган натижалари аввал белгиланган баҳолаш мезонлари асосида кўриб чиқилади.Telegram | Instagram | Facebook
70 795
❗️2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Президент ва номли давлат стипендияларига талабгорлар тест синовларида қатнашади
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.Унга кўра, Президент ва номли давлат стипендияларига талабгорлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида (ҳудудлар бўйича) ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тиллар бўйича махсус тест синовларини топширишлари белгиланди. Бунда тест синовлари бўйича ўтиш баллининг қуйи чегараси тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ҳисобланади. Жорий ўқув йили учун номли давлат стипендиялари танловларининг ОТМ босқичидан муваффақиятли ўтиб, ҳужжатлари республика босқичига юборилган талабаларга махсус тест синовлари ўтказилмайди. Янги тартиб эса 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилади.
Мазкур талабаларнинг ҳужжатлари ва эришган натижалари аввал белгиланган баҳолаш мезонлари асосида кўриб чиқилади.Telegram | Instagram | Facebook
70 795
Ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қандай мақсадлар белгиланмоқда?
Эълон қилинган Стратегия лойиҳасида ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида 2030 йилга қадар қуйидаги мақсадларга эришиш кўзда тутилган.
▪️ Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган 86 минг нафар ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш.
▪️ Хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлашга қаратилган 2+6 дастури орқали 100 минг нафар ёшларни жалб этиш.
▪️ “Ибрат фарзандлари” лойиҳасини оммалаштириш ва 3 миллион нафар ёшларни хорижий тилларни бепул (онлайн) ўрганишларини ташкил этиш.
▪️ Ҳар йили 500 нафаргача истеъдодли ёшлар ва иқтидорли мутахассисларни хорижнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш.
▪️ Ёшларнинг ишсизлик даражасини 15 фоиздан 11 фоизга камайтириш.
▪️ 400 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этишга эришиш.
▪️ IT соҳасида 300 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаш.
▪️ “Бир миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида ҳар йили 15 минг нафар энг иқтидорли ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлаш.
▪️ “Мутолаа” лойиҳаси орқали китобхонлик маданиятини оммалаштириш ва 4,2 миллион нафар ёшларни қамраб олиш.
Telegram | Instagram | Facebook
70 795
❗️“Ташаббусли бюджет” бўйича муҳим хабар!
Президент қарори (ПҚ–264-сон, 29.08.2025 й.)га кўра:
2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.
Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.
2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.
Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 795
Бугун ижтимоий тармоқларда бир қатор чегара божхона постларининг тугатилаётганига доир нотўғри хабарлар тарқалди.
Аслида, президентнинг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250 сон Фармони билан 6 та божхона пости ва пунктида синов тариқасида 2026 йил 31 декабрга қадар автотранспорт воситаларининг кўздан кечируви чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Бу ушбу божхона постлари тугатилишиги англатмайди. Аксинча, бир бирини такрорловчи функцияларнинг қисқартирилиши ҳисобига айрим божхона назорати тартиб-таомиллари чегара қўшинларига ўтказилишини англатади.
Ушбу чегара божхона постлари ўз фаолиятини давом эттиради.
Telegram | Instagram | Facebook
70 795
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:
▪️ мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда ҳужжатларни мажбурий тарзда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси текширувидан ўтказиш;
▪️ сертификатлаш органларида белгиланган тартибда даврий баҳолаш ўтказмасдан туриб Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан уларни электрон тизимдан узиб қўйиш;
▪️ мувофиқлик сертификати беришни рад этиш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлмаганда ҳамда хорижий давлатлар маълумотлари асосида маҳсулотларни сертификатлаш жараёнига чеклов ва тақиқ ўрнатиш.
Telegram | Instagram | Facebook
70 795
Бухорода мансабдор шахс номидан сохта аккаунт очиб, бошқа бир мансабдорни 8 млн сўмга чув туширган шахс ушланди
Муқаддам бир неча бор судланган шахс 2025 йилнинг декабрь ойида Телеграмда вилоятдаги ташкилот раҳбарларидан бирига тегишли фотосуратдан фойдаланган ҳолда унинг номидан сохта аккаунт очган.
У ушбу аккаунтдан бир қатор корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарларига гўёки “хизмат топшириғи” мазмунидаги хабарлар юбориб, улардан пул сўрайди. Унинг гапларига ишонган раҳбарлардан бири банк картасига 8 млн сўм ўтказиб беради.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билам жиноят иши қўзғатилди.Telegram | Instagram | Facebook
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
