ch
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

前往频道在 Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

显示更多
5 561
订阅者
-724 小时
-917
-35730
帖子存档
Кўз остида қора доғлар пайдо бўлишининг 8 та сабаби Кўз остида қора доғларнинг ҳосил бўлиши фақат уйқусизлик, чарчоқ ва ёш билан боғлиқ эмас. Қора доғларнинг турли сабаблари бор. Яхшики, бу сабабларнинг кўпчилигини осонгина йўқ қилиш орқали кўз остидаги қора доғлардан халос бўлишнинг иложи бор, деб ёзади "Дарё" нашри. Ёнбошлаган ҳолда ёки қорин билан ухлаш Етарлича ухласангиз ҳам, эрталаб кўзгуда “нотаниш панда”ни кўряпсиз. Бунга сабаб нима? Нотўғри ҳолатда ёнбош ёки қорин билан ухлаш. Чалқанча ухлашни ўрганинг. Эрталаб юзингиз шишиб кетгандек кўринса, кўзларингиз атрофида чизиқлар пайдо бўлса, бошингизни баланд кўтариб туриши учун катта ёстиқ сотиб олинг. Ultraбинафша нурдан зарарланиш Агар ултрабинафша нурларидан ҳимояланмаган ҳолда кўчага чиқишга одатланган бўлсангиз, кун келиб кўзлар пастида қора доғлар пайдо бўлишини кутинг. Бу ерда оддий пигментация ишини бажаради, бошқа ҳеч нарса. Туз ёки кофеинни кўп истеъмол қилиш Тушлик пайтидаги жуда шўр таомлар эрталаб уйғонганда кўзларингиз остида сезиларли қора қопчалар пайдо қилади. Чунки буйраклар тун бўйи фавқулодда ҳолат режимда ишлаган бўлади. Худди шу таъсир кофеиннинг кучли дозаларини истеъмол қилишганда сезилади. Тўғри танланмаган косметика Ҳа, ҳа, албатта, косметика юздаги камчиликларни ёпиб кўрсатиши керак, фақат у тўғри танланган бўлсагина фойдали. Пардозлаш сумкасидаги бирон бир маҳсулот сизга мос келмаса, терида тирналиш хусусияти ва ҳатто, қорайиши сезилиши мумкин. Бундан ташқари, қора доғлар нафақат сизга мос келмайдиган тери маҳсулотларидан, балки сифатсиз туш ёки кўз қаламидан ҳам пайдо бўлиш эҳтимоли йўқ эмас. Кўзни кўп ишқалаш одати Кўзларни қанчалик тез-тез ишқаласангиз ёки қичисангиз, қора доғлар пайдо бўлиш хавфи шунчалик юқори бўлади. Бирор сабабга кўра кўз атрофида қичишиш ва тирналиш хусусиятини ҳис қилсангиз, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилинг, балки, кўз инфекцияларидан бирининг белгисидир. Компьютерда узлуксиз ишлаш Компьютер қаршисида кўп вақт ўтиришга тўғри келса, бу кўз атрофида жойлашган қон томирлар юкини кўпайтиради, натижада улар кенгаяди. Шу боис уларнинг ёнидаги тери қуюқроқ рангда кўринади. Бунга йўл қўймаслик учун имкон қадар тез-тез кичик танаффуслар қилинг: камида ярим дақиқа. Кўзларингизга дам олиш ва тикланиш имкониятини беринг. Суюқликни ушлаб туриш Кўзлар остида қора доғлар пайдо бўлишининг энг кенг тарқалган сабаби танадаги суюқликнинг нормал айланишининг бузилишидир. Бунга гормонлар билан боғлиқ муаммолар, мунтазам шўр таомлар истеъмоли, буйрак, қалқонсимон без, юрак фаолиятининг бузилиши, ҳатто, об-ҳавонинг ўзгариши ҳам сабаб бўлиши мумкин (масалан, нам иссиқлик кўз остида қора доғлар пайдо бўлиши учун жуда қулай шароит). Аллергия Кўз остидаги қора доираларнинг яна бир сабаби — умумий аллергия. Биринчидан, беморлар кўпинча қичишиш ёки қуруқликдан халос бўлиш учун кўзларини ишқалайдилар, иккинчидан, аллергия хуружи пайтида организм кўп миқдорда гистаминлар ишлаб чиқаради, бу қон томирларни, жумладан кўз остида жойлашган майда капиллярларни кенгайтиради. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Қон босими нега “ўйнайди”? 🩺 Айрим кишиларда кўпинча қон босими кескин пасайиб, баъзан кўтарилиб кетади. Ҳар икки ҳолатда ҳ
❓Қон босими нега “ўйнайди”? 🩺 Айрим кишиларда кўпинча қон босими кескин пасайиб, баъзан кўтарилиб кетади. Ҳар икки ҳолатда ҳам инсон ўзини ёмон ҳис қилади. Бунга эса одатда қон томирларининг кенгайиши ёки торайиши сабаб бўлади. 🤦🏻‍♂️ Қолаверса, меъёрдан кўп қаҳва ичиш, стресс ва ортиқча ақлий юкламали иш, сурункали уйқусизлик, эндокрин ўзгаришлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, психо-эмоционал бузилишлар ва об-ҳаво ўзгариши ҳам қон босимининг тез-тез “ўйнаши”га олиб келиши мумкин. 🤰🏻Аёлларда ҳайз олди синдроми, ҳомиладорликнинг муайян босқичлари, гормонал ўзгаришлар ва нотўғри овқатланиш сабабли бундай ҳолат кузатилади. 👨🏻‍⚕️Шу боис, аввало, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Мутахассис томонидан тайинланадиган диагностик текширувлар эса бундай беқарорликнинг асл сабабини аниқлашга ёрдам беради. 🔍 Манба:«Соғлом ҳаёт»

🍗 Товуқ шўрва - грип ва шамоллашда энг фойдали таом ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰 Товуқ шўрва грип ва шамоллаш аломатларини
🍗 Товуқ шўрва - грип ва шамоллашда энг фойдали таом ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰 Товуқ шўрва грип ва шамоллаш аломатларини енгиллаштиришга ёрдам беради ва соғайишни тезлаштиради. 🍖 Оғиз орқали қабул қилинганда, товуқ шўрваси шиллиқ секрецияси ортишининг олдини олади ва шу тариқа юқори нафас йўлларининг грип аломатларини енгиллаштиради. ✔️ Агар сиз шўрвага саримсоқ пиёз қўшсангиз, бу иммунитетни мукаммал даражада оширади, сиз бу орқали ажойиб комбинацияга эришган бўласиз. ✔️ Шунингдек, табиий йогуртдан ҳам фойдаланиш тавсия этилади. У организмга инфекцияга қарши курашишга ва интоксикацияни енгишга ёрдам берадиган фойдали бактерияларни ўзида сақлайди. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

Ўзбекистонлик ошпазлар қардош турк халқи учун ош тайёрламоқда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси кўмагида Туркиянинг зилзиладан жабрланган ҳудудлар аҳолиси учун иссиқ таом тайёрлаб, етказиб бериш ишлари ташкил этилмоқда. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

ОТА 1988 йил 8,2 балл куч билан юз берган зилзила Арманистонни кунпаякун қилиб юборай деди. У атиги 4 дақиқа ичида 30 000 дан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Ана шу даҳшатли дақиқаларда ҳаёти хавфсизлигига ишониб степанакертлик бир киши хотинини уйда қолдирди. Ўғлидан хабар олиш учун мактабга югурди. Аммо мактаб ўрнида ҳосил бўлган вайрона тепаликка дуч келди-ю даҳшатдан қотиб қолди. Шунда тўсатдан хаёлига қачонлардир ўғлига берган ваъдаси тушди: – Қандай ходиса юз бермасин, мен албатта, сенга ёрдамга етиб келаман! Отанинг кўзи ёшга тўлди. У вайронага тикиларкан, бирор чора, нажотни кўрмади, лекин хаёлида ўғлига берган ваъдаси чарх ураверди. У ўғлини ҳар куни мактабнинг қаерига етаклаб борганини эслашга уриниб, бинонинг ўнг томонидаги бурчакда жойлашган синфни чамалаб топди. Ва харобани ковлашга тушди. Бу орада бошқа ўқувчиларнинг ҳам қайғуга ботган ота-оналари етиб келишди. Улар алам билан: – Ўғлим! Қизим! – деб фарёд уришди. Баъзи ота-оналар: – Энди кеч! – Аллақачон ҳалок бўлишган! – Биз энди уларга ёрдам беролмаймиз! – Уйга кетдик! – деб қайғуга ботишди. Боланинг отасига ҳам: – Ақл билан иш тутинг, уриниш бефойда. – деб маслаҳат беришди. Шундай тасалли билан унга яқинлашган ҳар бир кишидан боланинг отаси бир нарсани сўрарди: – Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз! – у шундай дерди-ю, қўли ишдан тўхтамасди. Ишонч билан тошларни кўчириб, вайронани очиб борар, бу ҳаракати билан ўзини тобора ўғлига яқинлашаётгандай ҳис қиларди. Шу чоқ ўт ўчирувчилар командири келиб ҳаммани ҳайдай бошлади: – Ҳозир ҳаммаёқни олов қоплайди, портлаш юз бериши ҳам мумкин. Сиз ўзингизни хавфга қўйманг. Уйга кетинглар. Бу ерни тозалашни ўзимиз уддалаймиз. Боласини қутқаришга уринаётган ота пинагини ҳам бузмай ишини давом эттираркан саволини такрорлади: – Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз? Атрофни қўриқлаётган милиционер ҳам танбеҳ беришни унутмади: – Бу телбалик, бунақада бошқаларнинг ҳаётини ҳам хавфга қўяпсиз, уйингизга боринг бу ишни бизга қўйиб беринг. Ота мелиционерга юзланди: – Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз? Йўқ бўлса, ишимга аралашманг! – Милиционер, бунга гапириш бефойда деган фикрда ундан йироқлашди. Ота эса бутун иродасини, кучини ишга солиб, харобани ковлашда давом этди. У ўғлининг тирик ёки ўликлигини ўз кўзи билан кўришни истарди. Орадан 8 соат, 12 соат, 24 соат … 36 соат ўтди. Ниҳоят 38 соат деганда у улкан бетон бўлагини сураётиб ўғлининг овозини эшитди. – Арманд! – ўғлини чақирди ота. – Дада! Бу сизми, дада! Қўрқманг, мен тирикман. Келишингизни билардим. Мен бошқа болаларга ҳам, ҳавотирга тушманглар, дадам бизни қутқаради, дедим. Ахир сиз менга “Нимаики юз бермасин мен албатта ёрдамга етиб келаман”, деб сўз бергансизку, дада. – У ерда нима бўляпти? Аҳволингиз қалай? – сўради ота ўзини йиғидан аранг босиб. – Ўттиз учта боладан 14 тамиз қолдик. Биз ҳаммамиз очмиз, иссиқлаб кетяпмиз, ҳаво етишмаяпти, қўрқяпмиз, дада! Ҳаммамиз сизни кутдик. Бино қулаганда биз девор четига туриб олдик, у бизни қутқариб қолди. – Бўлақол ўғлим, чиқ тезроқ, кутяпман, – деди ота сўнгги бетон қолдиғини сураркан. – Йўқ дада, аввал бошқа болалар чиқсин. Мени қутқаришингизга ишонаман. Нима юз бермасин, сиз бари бир ёрдамга келасиз, – ўғлининг овозида ишонч ва фаҳр оҳанглари жаранглади... Мақсуд Жонихонов Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Варикозда спорт билан шуғулланиш мумкинми? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔹 Касаллик жисмоний машқларни тўхтатиш учун сабаб эма
Варикозда спорт билан шуғулланиш мумкинми? ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔹 Касаллик жисмоний машқларни тўхтатиш учун сабаб эмас. Аммо қоидаларга риоя қилиш муҳимдир: ✔️ Оғирлик кўтариш билан машғул бўлманг: штанга кўтариш, юк билан чўзиш, вертикал оёқли машиналарда машқ қилиш - бу машқлар заифлашган қон томирларига салбий таъсир қилади; ✔️ Варикоз томирлари билан машғулотдан олдин қизиб олиш айниқса муҳимдир. Бу жароҳатлар хавфини камайтиради, мушаклар қизийди ва машқ қилишга тайёр бўлади ва машқларнинг ўзи секин ва ўлчовли, тўсатдан ҳаракатларсиз бажарилиши керак. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

Невролог доимий уйқусизликнинг сабабларини айтди Хуррак отиш, невроз, шунингдек, депрессив ҳиссий ҳолатлар ва стресс доимий у
Невролог доимий уйқусизликнинг сабабларини айтди Хуррак отиш, невроз, шунингдек, депрессив ҳиссий ҳолатлар ва стресс доимий уйқусизликка олиб келиши мумкин. Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди, Исроилнинг “Хадасса” клиникасининг Сколководаги филиали невропатологи Антон Тихоновский маълум қилди. Унинг таъкидлашича, баъзида уйқусизлик стресс таъсирида бўлган соғлом одамларда бўлиши мумкин, бироқ гиперсомния асаб бузилиши, нарколепсия ва бошқа касалликлар туфайли келиб чиқиши мумкин. Шифокорнинг фикрига кўра, бу ҳолат кўпинча ёмон туш кўриш, уйқу пайтида нафас олишнинг бузилиши ёки хуррак отиш оқибатида юзага келади, дейилади iz.ru сайтида.

📍Ақл тишларнинг алоҳида вазифаси бор ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰Одатда чайнов мушаклари ақл тишлари атрофида унинг илдизла
📍Ақл тишларнинг алоҳида вазифаси бор ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰Одатда чайнов мушаклари ақл тишлари атрофида унинг илдизларига бириккан ҳолатда жойлашади. Шунга кўра, ақл тишларнинг вазифаси юмшоқ танглай ва чайнов мушакларига мустаҳкам таянчни таъминлашдир. 🦷 Ақл тиши олиб ташланганда юмшоқ танглай мушакларининг осилиб қолиш хавфи мавжуд. Бу жараён, ўз навбатида, кучли хуррак отиш ва юқори нафас йўллари бекилиб қолиши хавфини туғдиради. Одам чуқур уйқу вақтида бўғилиб қолса, яъни юмшоқ танглай мушаклари осилиб, юқори нафас йўлини бекитиб қўйса, нафас олишга имкон бермайди. ❗️Шунинг учун, юқорида санаб ўтилган ортодонтик кўрсаткичларга кўра, бутун дунё стоматологик амалиётида ақл тишларни олиб ташлаш (қатъий кўрсатма бўлмаса) тақиқланади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

📍Зайтун мойи юрак ва саратон касалликларига қарши восита ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰Зайтун мойи юрак-қон томир касалликлар
📍Зайтун мойи юрак ва саратон касалликларига қарши восита ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰Зайтун мойи юрак-қон томир касалликлари, айниқса юрак хуружи ва инсульт, шунингдек, саратон касалликларининг олдини олиш учун табиий воситадир. 🔶 Бунинг сабаби зайтун мойида рекорд миқдордаги oмега-3 моно тўйинмаган ёғ кислоталари борлигида, улар қон томирлар деворига атеросклеротик плакчалар пайдо бўлишига тўсқинлик қилади ва ҳатто мавжуд бўлганларини йўқ қилади. 🔶 Бундан ташқари, зайтун мойидаги ноёб таркибли кислота саратон ҳужайралари фаолиятини тўхтатадиган генни рағбатлантиради. Шунга кўра, онкологик касалликлар, хусусан, аёлларда кўкрак бези саратони ривожланиш хавфи камаяди. 📌 Кунига икки ош қошиқ зайтун мойи истеъмол қилишга ўрганинг (салатлар, шўрвалар, гарниерлар таркибига қўшинг) ва юрагингиз соат механизми каби ишлайди. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

Организмни тозаловчи 5 та маҳсулот Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Газли ичимликлар саломатлигингизга жиддий таъсир қилишини биласизми? Газлик ичимликлар сочни тез тўкилишига, кам қонлик ва қариш жараёнини тезлаштирар экан

🍎 Қуритилган олманинг фойдали хусусиятлари ✍️ Терапевт Анвар Исроилов: ✅ Энг бой кимёвий таркибга эга бўлганлиги сабабли олм
🍎 Қуритилган олманинг фойдали хусусиятлари ✍️ Терапевт Анвар Исроилов: ✅ Энг бой кимёвий таркибга эга бўлганлиги сабабли олмани қуритиш организм учун жуда кўп фойдали хусусиятларни сақлаб қолади: 📌 қон айланиш, асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимларига ижобий таъсир кўрсатади; 📌 жигар тўқимасини фойдали микроэлементлар билан тўйдиради; 📌 ичак перисталтикасини рағбатлантиради; 📌 метаболизмни тезлаштиради; 📌 сийдик тизими ва жигар фаолиятини нормаллаштиради; 📌 йўғон ичакнинг яллиғланиши учун тавсия этилган қабзиятдан халос бўлишга ёрдам беради; 📌 юмшоқ ва мушак тўқималарини, эпидермисни тиклашга ёрдам беради; 📌 қондаги ёмон холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради; 📌 остеопорознинг ажойиб профилактикаси ҳисобланади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

#Долзарб #Билиб_олинг ⁉️Совуқда бош кийимсиз юришнинг қандай зарарлари бор? Шифокор бундай ҳолатларда турли хил касалликлар келиб чиқишини маълум қилди. Яқинларга ҳам етказинг Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg