SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
前往频道在 Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
显示更多5 575
订阅者
-1124 小时
-977 天
-36530 天
帖子存档
❗️Тадқиқот: Қандли диабетни овоз орқали аниқлаш мумкин
🖥 Канадалик олимлар қандли диабет касаллигини овоз орқали аниқловчи дастур яратди.
♻️ Механизмнинг ишлаш тамойили оддий. Бир киши маълум давр оралиғида бир хил иборани такрорлаб, ўз товушини ёзиб олади. Шундан сўнг аудиодаги индивидуал физиологик параметрлар сунъий интеллект томонидан таҳлил қилинади.
📊 Ушбу тадқиқот учун Америка диабет ассоциацияси кўрсатмаларига мувофиқ, жами 267 нафар киши — қандли диабетга чалинмаган 79 аёл ва 113 эркак ҳамда ушбу касаллик ташхиси қўйилган 18 аёл ҳамда 57 эркак жалб қилинди.
🗣 Иштирокчилар 2 ҳафта давомида кунига 6 маротабадан маълум бир иборани талаффуз қилиб, ўз смартфонларига ёзиб олди. Натижада 18 минг 465 та аудиоёзув пайдо бўлди.
📈 Сунъий интеллектнинг бу борадаги имкониятларини баҳолаган тадқиқотчилар соғлом ва бемор инсонларнинг овоз параметрлари бир-биридан кескин фарқланишини аниқлади.
🔬 Маълум бўлишича, бу жараёнда 14 та акустик хусусият беморнинг қандли диабетга чалинганини ифодалайди.
‼️ Мутахассислар фикрича, янги дастурнинг овоз орқали касалликка ташхис қўйиш аниқлиги эркакларда 89 фоиз, аёлларда эса 86 фоизни ташкил этмоқда.
Манба
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
📌 Кейинги бир неча ўн йил ичида ортиқча вазн ва семизлик муаммоси бутун дунёда кучайиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, жисмоний фаоллик камлиги туфайли йилига 5,3 миллион киши ҳаётдан кўз юмади.
📊 Қолаверса, 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Энг ёмони, бу дард нафақат катталар, балки болалар ва ўсмирлар орасида ҳам ўткир масалага айланиб бормоқда.
❓Хўш, ушбу муаммонинг олдини олиш учун мамлакатимизда қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеороликда шу ҳақда сўз юритилади.
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
📌Ўт пуфаги — овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладиган тошларга ўз вақтида эътибор бермаслик, жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
🩺 — Ўт пуфаги жигарга бириккан кичик қопча, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Махсуд Нишонов. — У ўзида сафро йиғиб, овқатланиш пайти бу суюқликни 12 бармоқли ичакка ҳайдаб беради. Сафро эса танамизга озиқ-овқат билан кирадиган ёғларни қайта ишлаш ва ичак микрофлорасини меъёрлаштиришга ёрдам берувчи мураккаб суюқликдир.
✅ Агар у димланса ёки таркиби ўзгарса, ўт йўлларида турли нохушликлар юзага келиши ва тош пайдо бўлиши мумкин.
🔴 Бу касалликдан кўпроқ аёллар ва ортиқча вазнли инсонлар азоб чекади. Шунингдек, ўтириб ишлашга одатланган одамларда ҳам мазкур хасталик кўп кучрайди. Сабаби, улар танасида бундай носоғлом ҳаёт тарзи туфайли моддалар алмашинуви сусаяди.
🥘 Қолаверса, пала-партиш овқатланадиган, ёғли ва таркибида холестерин миқдори юқори бўлган егуликларни хуш кўрувчилар ҳам асосий хавф гуруҳига киради. Чунки уларда кўпинча овқат ҳазм қилиш жараёни бузилади.
🖇 Ўнг қовурға остидаги оғирлик, оғизда аччиқ таъм сезиш, кўнгил айниши ўт пуфагида тош борлигидан огоҳ этувчи энг асосий белги ҳисобланади. Баъзида тош ўт қопидан чиқиб, сафро йўлида туриб қолса, бу хуружга олиб келиши ҳам мумкин.
❇️ Яъни ўнг қовурға ости ёки қориннинг юқори қисмида, шунингдек ўнг елка, қўл ёки куракда қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Бундай вазиятда оғизда аччиқлик кучайиб, кўнгил айнийди.
📌 Ўт пуфагини даволаш усулини танлаш клиник белгилар ва тиббий таҳлил натижаларига боғлиқ. Беморга жарроҳлик муолажаси ёки касалликни бартараф этиш учун литолитик усуллар етарли эканини фақат шифокор ҳал қилади.
▶️ Ушбу хасталикни жарроҳлик амалиётисиз даволаш мумкин, албатта. Бунинг учун ўт пуфагидаги тошлар ҳажми 1 см.дан кам бўлиши лозим. Ана шунда ўт пуфаги ва унинг каналларини сақлаб қолиш мумкин. Бунинг учун махсус дори препаратлари ва тошларни махсус муолажа ёрдамида парчалаш усули қўлланилади.
Бу каби даво йўли фақат кичик ҳажмли тошларнигина эритиб юборади, холос. Қолаверса, сафро таркибини меъёрлаштиради.
‼️ Агар тошлар ҳажман катта ва ўт пуфагининг аксарият қисмини эгаллаган бўлса, кўп марталик хуружлар юз берса,ушбу тана аъзоси ўз вазифасини бажара олмаса ҳамда даволаш чоралари наф бермаса, операцияга мурожаат қилинади.
Манба
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Бош мия ўсмалари қанчалик хавфли?
🤕 Бош мия — инсон организмининг барча ҳаётий функциялари – фикрлаш, сўзлаш ва тана ҳаракатини бошқаришга масъул энг мураккаб тана аъзоси. Шу сабабдан унда пайдо бўладиган ҳар қандай ўзгариш бутун тана фаолиятига таъсир этади. Айниқса, мия ўсмалари жиддий асоратларни келтириб чиқариши билан хавфли.
❓Хўш, бош мия ўсмаси қандай касаллик? У қайси белгилар билан намоён бўлади?
✅ Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори Улуғбек Асадуллаев жавоб берди.
— Марказий асаб тизимида бирламчи пайдо бўладиган бош мия саратони кам учрайдиган хасталик, — дейди мутахассис. — У одатда болаларда кўпроқ кузатилади. Кейинги даврда ушбу хасталик билан кўпроқ кичик ёшдаги
🦠 Бош мия ўсмалари ривожланишининг асосий сабаби ташқи омиллар — радиация, кансерогенлар, гормонал бузилиш, вирусли инфекциялар ҳисобланади. Улар орасида ягона исботланган сабаби радиациядир. Ушбу қўзғатувчилар ҳужайралардаги генлар шикастланишини келтириб чиқаради ва уларнинг мутациясига олиб келади.
🥡 Бундан ташқари, ҳужайраларнинг ёмон сифатлига айланишига шакар ўрнини босувчи модда (аспартам), пластмасса ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кучсиз ширин ҳидли рангсиз газ (хлорли винил), мобиль телефонларнинг электромагнит радиацияси ва юқори кучланишли электр узатиш линиялари ҳам сабаб бўлади. Шунингдек, айрим ўсма турлари генетик аномалиялар билан ҳам боғлиқ.
🫢 Мия саратонининг энг кенг тарқалган белгиси бош оғриғидир. У касалликнинг эрта босқичларида дастлабки сигнал сифатида хизмат қилади. Оғриқ эрталаб, уйғонгандан сўнг, бошни эгиш вақтида ва кескин ҳаракатлар қилишда ҳосил бўлади. Вақт ўтиши билан у доимий тус олиб, ушбу аломатга кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари қўшилади.
🧑🏻🦯Қолаверса, зараланиш қисмига қараб бемор юз нервлари, бутун танаси, оёқ-қўллари сезгирлигининг йўқолиши, бош мия ички босимининг ортиши, кўз қорачиқларининг кенгайиши, ғилайлик, хотиранинг пасайиши, руҳият ва мувозанатнинг бузилиши, кескин озиш каби қатор белгилар кузатилади.
📌 Бош мия саратонини қанчалик самарали бартараф этиш ўсманинг босқичи, тури, жойлашган ўрни ва беморнинг ёшига боғлиқ.
‼️ Даволаш жараёнларининг муваффақияти эса икки омил — ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйиш билан ўлчанади. Шу боис юқоридаги каби салбий ўзгаришлар кузатилганда, дарҳол шифокорга мурожаат қилиши лозим.
Манба
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Жигар учун фойдали сабзавотли ичимлик
✔️ Жигар учун ҳақиқий шифобахш симузи тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
🔸 3 та сабзи;
🔸 2 та яшил олма;
🔸 1 дона лавлаги;
🔸 яримта лимон (пўстлоғи олинган);
🔸 бир бўлак янги занжабил илдизи;
🔸 яшил салат ёки исмалоқнинг бир жуфт барги;
🟢Тайёрланиши:
▪️ Барча сабзавотларни ювиб, тозалагандан кейин блендерда майдаланг.
▪️ Концентрланган сабзавотли ичимликка 2 стакан сув қўшинг. Уни истакка қараб салқин ҳолда истеъмол қилинг ва ортиқчасини музлаткичда сақланг!
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Зайтун мойи - эркаклар фойдали
🫒 Эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ атеросклероз ва шунга ўхшаш юрак-қон томир касалликларидан азият чекишади.
🫒Шунинг учун эркаклар учун бу касалликлар хавфини камайтирадиган озиқ-овқатларни ўз таомномасига киритиш жуда муҳим ва зайтун мойи улардан биридир.
🫒 У омега-3 ёғ кислоталарини ўз ичига олади, улар эса қон томирлари деворларидаги холестерин бирикмаларини эритади.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Қизамиқ қандай касаллик ва у қайси йўллар билан юқади?
❓Хасталик асосан неча ёшда учрайди?
❓Қизамиққа қарши эмлаш қанчалик самарали?
❓Вакцинация ўтказилмаган тақдирда касаллик қандай хавфли асоратларга олиб келиши мумкин?
📌 Ушбу саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабеков жавоб берди.
Манба
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Маккажўхори бўтқаси - организм учун фойдали маҳсулот
✅ Аввало, маккажўхори бўтқаси таркибида толанинг юқорилиги туфайли овқат ҳазм қилишни нормаллаштиришга ёрдам беради ва ичакларда муҳим озиқ моддаларнинг сўрилишини яхшилайди.
✔️ Муҳим жиҳати шундаки, маккажўхори донларида глютенин мавжуд эмас, шунинг учун уни турли касалликлар билан оғриган беморларнинг рационига киритиш мумкин.
🔻 Ушбу таомни мунтазам истеъмол қилиш тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.
💢 Маккажўхори бўтқасини рационга киритиш иммунитет тизимига фойдали таъсир кўрсатиши исботланган.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Жигар учун фойдали сабзавотли ичимлик
✔️ Жигар учун ҳақиқий шифобахш симузи тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
🔸 3 та сабзи;
🔸 2 та яшил олма;
🔸 1 дона лавлаги;
🔸 яримта лимон (пўстлоғи олинган);
🔸 бир бўлак янги занжабил илдизи;
🔸 яшил салат ёки исмалоқнинг бир жуфт барги;
🟢Тайёрланиши:
▪️ Барча сабзавотларни ювиб, тозалагандан кейин блендерда майдаланг.
▪️ Концентрланган сабзавотли ичимликка 2 стакан сув қўшинг. Уни истакка қараб салқин ҳолда истеъмол қилинг ва ортиқчасини музлаткичда сақланг!
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Зайтун мойи - эркаклар фойдали
🫒 Эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ атеросклероз ва шунга ўхшаш юрак-қон томир касалликларидан азият чекишади.
🫒Шунинг учун эркаклар учун бу касалликлар хавфини камайтирадиган озиқ-овқатларни ўз таомномасига киритиш жуда муҳим ва зайтун мойи улардан биридир.
🫒 У омега-3 ёғ кислоталарини ўз ичига олади, улар эса қон томирлари деворларидаги холестерин бирикмаларини эритади.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Қизамиқ қандай касаллик ва у қайси йўллар билан юқади?
❓Хасталик асосан неча ёшда учрайди?
❓Қизамиққа қарши эмлаш қанчалик самарали?
❓Вакцинация ўтказилмаган тақдирда касаллик қандай хавфли асоратларга олиб келиши мумкин?
📌 Ушбу саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабеков жавоб берди.
Манба
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Маккажўхори бўтқаси - организм учун фойдали маҳсулот
✅ Аввало, маккажўхори бўтқаси таркибида толанинг юқорилиги туфайли овқат ҳазм қилишни нормаллаштиришга ёрдам беради ва ичакларда муҳим озиқ моддаларнинг сўрилишини яхшилайди.
✔️ Муҳим жиҳати шундаки, маккажўхори донларида глютенин мавжуд эмас, шунинг учун уни турли касалликлар билан оғриган беморларнинг рационига киритиш мумкин.
🔻 Ушбу таомни мунтазам истеъмол қилиш тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.
💢 Маккажўхори бўтқасини рационга киритиш иммунитет тизимига фойдали таъсир кўрсатиши исботланган.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Кун давомида етарли даражада сув ичмаслик, ўрнига доимий равишда газли ичимликлар (Кола, пепси, энергетиклар) ичиб юрадиган одамни буйраги экан. Тошга тўлиб кетиб бавил қилолмай қолибди
Кола, Пепси, энергетикларни канда қилмайдиган танишларга юборамиз
Кальцийга бой маҳсулотлар саратон хавфини камайтиради
🥛Кальцийга бой овқатлар ва тола ошқозон-ичак саратони ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.
🥚 Буни америкалик олимларнинг статистик ҳисоб-китоблари тасдиқлайди, улар кунига тахминан 1200 мг кальций истеъмол қилган беморлар ўсимта касалликларидан 25 фоиз камроқ азият чекишини кўрсатди.
✔️ Бунинг сабаби шундаки, кальций саратон ҳужайраларининг фагоцитоз механизмларини тартибга солади, шунинг учун у саратоннинг олдини олиш воситаси ҳисобланади.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Ўлимдан бошқа барча дардга шифо
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).
Қора седана уруғи ошқозон, юрак, кўз, нафас олиш йўллари, астма, бронхит, жигар ва буйраклар дисфункцияси, бош ва тиш оғриқлари, шамоллаш, кўнгил айниш, қусиш каби кўпгина касалликларни даволашда самарали фойда беради.
Қолаверса, инсон соғлиғини тиклаш ва иммун тизимини мустаҳкамлаш, куч-қувватини кўтаришда мисли йўқ шифобахш воситадир. Қора седана асаб системаси, ошқозон-ичак яралари, гижжа касалликлари, ҳатто саратон касалликларини даволашда ҳам қўлланилади.
Илмий кашфиётлар халқаро ташкилоти томонидан қора седананинг инсон организмида бронхиал йўлларни кенгайтириши, микробларни ўлдириши, қон босимини меъёрида ушлаб туриши, меъёрда сафро ажратишни таъминлаши, энг муҳими унинг саратон касалликларига қарши курашиш хусусиятига эга экани аниқланди.
Обуна бўлинг 👉 @salomatliksaboqlari
❗️Мутахассис: Болаларда аутизм белгиларини аксарият ота-оналар ўз вақтида пайқмайди
📊 Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда дунё бўйича тахминан ҳар 50 нафар боладан бирига аутизм ташхиси қўйилмоқда. Бу, ўтган 10 йилга яқин вақт ичида кўрсаткичлар қарийб тўрт баробар ошганини тасдиқлайди.
❓Хўш, аутизм қандай касаллик? У қандай белгилар билан намоён бўлади?
Шоанвар Шомансуров,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:
— Аутизм — руҳиятнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолат. У мия фаолиятига бевосита таъсир қилувчи неврологик бузилишлар натижасида келиб чиқади.
📌 Ушбу ташхис қўйилган жажжи беморлар ташқи олам, атрофдагилар билан мулоқот қилишни истамайди. Ёлғизликни хуш кўради. Бир хил хатти-ҳаракат ва сўзларни такрорлайди.
👧🏻 Аутизмга чалинган бола ўз оламида яшайди. Фикрлаши бошқаларникига ўхшамайди. Уларнинг хатти-ҳаракатларида ҳиссий кечинмалар асосий ўрин тутади.
🤱🏻 Ушбу касаллик кўп ҳолларда 3 ёшгача бўлган болаларда пайдо бўлади. Аммо унинг илк белгиларини аксарият ота-оналар ўз вақтида пайқай олмайди. Яққолроқ аломатлар эса 2-3 ёшли беморларда кўзга ташланиши эҳтимоли юқори.
🔎 Аутизмнинг илк босқичларида бола ота-онанинг айрим ҳаракатларига жавоб қайтармайди. Масалан, уни исми билан чақирганингизда қарамайди. Атрофдаги одамлар, қариндош-уруғлар, уларнинг фарзандлари билан дўстона ва илиқ муносабатлар ўрната олмайди.
❗️Касалликка хос асосий симптомлардан яна бири бемор болаларнинг ўзгалар кўзларига тик қарай олмаслигидир. Бу каби вазиятларда улар нигоҳларини олиб қочишга ҳаракат қилишади.
👫 Қолаверса, бундай бемор болалар баъзида гапларни эшитмайди, у ёки бу ўйинчоқ билан қандай ўйнашни билмайди, бошқаларга жилмаймайди. Гўдак 12 ойлик бўлса-да индамайди, атрофга қизиқиб боқмайди, 2 ёшида ҳам гапира олмайди. Уйқу бузилишлари, тажовузкорликка мойиллик ва қўрқув ҳам аутизм белгилари бўлиши мумкин.
🩺 Ушбу хасталикка чалинган болаларга тиббий амалиётда тахминан 4 ёшлигида аниқ ташхис қўйилади. Лекин бу анча кеч муддат. Ваҳоланки, бундай беморларда 18-24 ойлигидаёқ тегишли муолажалар бошланса, уларнинг соғлом ҳаётга қайтиши осон кечади.
🏢 Ҳозирги кунда аутизм билан касалланган болаларга ижтимоий мослашув муассасаларида тиббий, педагогик, психологик ва реабилитацион ёрдам кўрсатилади.
Манба
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
🌞 19 октябр куни Наманганда ҳарорат 25 даражагача кўтарилади
Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Обуна бўлинг 👉 t.me//namangantoday
#Диққат
❗️🐟 Балиқ гўштини бизга қандай фойдали томонлари борлиги ҳақида билиб олинг!
Балиқ мавсуми бошланиши билан барчамиз уларни истеъмол қилишга ўтамиз, ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилганларда юрак касалликлари хавфи 3 баравар камайиши исботланган.
Депрессияни бартараф қилади, кўз ўткирлиги ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
❗️ЖССТ катта ёшли инсонларга туз, шакар ва трансёғлар истеъмолини чеклаш бўйича тавсия берди
📊 Дунёда демокрафик ўзгаришлар жараёни анча жадаллашган. Масалан, Европа қитъасида келгуси йили 65 ёшдан ошган фуқаролар сони 15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар сонидан ошиши прогноз қилиняпти.
📌 Ўз навбатида, пенсионерлар сафи чорак баробар кўпайиши кутилмоқда. “Кўҳна қитъа” аҳолисининг бундай “тез қариши” кекса авлод вакиллари саломатлиги билан боғлиқ янги тавсиялар ишлаб чиқилиши учун асос бўляпти.
🔽 Хусусан, ЖССТ томонидан эълон қилинган янги ҳисобот шу мавзуга тааллуқли бўлди.
✔️ Унда келтирилишича, кексаликни соғлом ва завқли ўтказиш учун, аввало, ош туз истеъмолини камайтириш ҳамда трансёғлар ва шакар танаввулини чеклаш керак.
🌀 Чунки дунё бўйича катта ёшли аҳолининг ҳар 3 нафардан бири гипертониядан азият чекмоқда. Бу эса юрак-қон томир ва асаб тизими, буйрак касалликлари, ошқозон саратони, семизлик, остеопороздан азият чекувчи беморлар сони кўпайишига олиб келяпти.
🟢 Қолаверса, 65 ёшдан ошган одамлар ҳафтасига камида икки ярим соат ўртача интенсивликдаги жисмоний машғулотлар билан шуғулланишлари керак.
➡️ Негаки, камҳаракатлик оқибатида дунё бўйича йилига 5 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда. Энг ёмони, келгусида бу кўрсаткичлар янада ортиши мумкин.
🔴 Ваҳоланки, олимлар кунига 11 дақиқа пиёда юриш эрта ўлим хавфини 10 фоизга камайтиришини тадқиқ этган.
➡️ Ҳафтада камида икки кун мушакларни чиниқтирувчи машғулотларни бажариш ҳам организмнинг касалликларга қарши курашиш қобилиятини кучайтиради.
‼️ Сурункали хасталиклардан азият чекаётганлар ҳам имкон қадар жисмоний фаоллик асосида ҳаёт кечиришлари фойдали.
Манба
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
