ch
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

前往频道在 Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

显示更多
5 601
订阅者
-1624 小时
-897
-36530
帖子存档
Қовурилган картошка тамаки зарари билан тенг! Уни меъёрдан ошиқ истеъмол қилиш 1,5 қути сигарета чеккандек зарарли. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

“Қарийб экстремал G5 даражали 9 баллик геомагнит қўзғалиш таъсирида эканмиз. Бу энг кучли қўзғалиш. 30 ёшдан катта ёшли аксар
“Қарийб экстремал G5 даражали 9 баллик геомагнит қўзғалиш таъсирида эканмиз. Бу энг кучли қўзғалиш. 30 ёшдан катта ёшли аксар қатламда: ➖бош мия орт қисми ва пешона тиришиши; ➖ артериал қон томир касалликлари; ➖ апатия каби хасталиклар кузатиляпти. 7—8 баллик геомагнит бўрон қўзғалиши кун давомида кузатилиши прогноз қилинмоқда. Эртага хавфсиз қўзғалишларга қайтади... Бу каби таъсирга мойил кишилар спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши, кўп овқатланмаслик, жисмоний зўриқиш билан боғлиқ турли машқлар бажармаслик, кўпроқ дам олиши, кўпроқ сув, ялпиз-кўк чой дамларини ичиш тавсия этилади”. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Мушаклар зўриқиши кальций етишмаслиги билан боғлиқми? 📌 Бугун ер юзи аҳолисининг аксарият қисми оёқ томир тортишининг у ёки
❓Мушаклар зўриқиши кальций етишмаслиги билан боғлиқми? 📌 Бугун ер юзи аҳолисининг аксарият қисми оёқ томир тортишининг у ёки бу туридан азият чекади. 🔶 Мутахассисларнинг таъкидлашича, қон-томир касалликлари, бўғимларда туз йиғилиши, ревматизм, веналарнинг варикоз кенгайиши, склероз, асаб хасталикларининг ривожланиши каби бир нечта омиллар томир тортишишига сабаб бўлиши мумкин. 🟢 — Бу нохуш ҳолат беихтиёр юз беради ва бир неча сониядан бир неча дақиқагача давом этиши мумкин, — дейди тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова. — Тасодифий оғриқлар мушаклар зўриқиши билан боғлиқ бўлиб, организмда минераллар, биринчи навбатда, қонда Д витамини ва кальций миқдори кам бўлганда юз беради. ❗️Шунингдек, мушаклар тонусининг ошиши асаб зўриқиши, камҳаракатлик, мунтазам ўтириб ишлаш, узоқ муддат тик оёқда туриш ёки сувда сузиш, организмнинг сувсизланиши ва турли касалликлар билан ҳам боғланиши мумкин. 🫳🏻 Одам ўтирганда, юрганда томири тортишса, бир қўл билан оёқ панжасини ёзиб, болдир мушакларини аста-секин пастга томон силаш лозим. 📌 Баъзилар оёқ томирида спазм юзага келаётганини олдиндан ҳис этади. Сиз ҳам улар сафида бўлсангиз, оғриқ қўзғалаётганини сезган заҳотингиз, оёқ мушакларини бўшаштиринг. 👣 Шунда ҳам томир тортишиши келиб чиқса, ўтирган ҳолда оёқ учини ўзингизга қаратиб, 2-3 дақиқа ушлаб туринг. Ёки ўрнингиздан туриб, аста ҳаракатланинг. Имкони бўлса, пол устида оёқяланг юринг. ‼️ Агар оёқ оғриб, томир тортишиши такрорланаверса, шифокор кўригидан ўтиш лозим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

❗️Ҳар бир ейилган олма умрни 15 секундга узайтиради. Олма енг! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https:
❗️Ҳар бир ейилган олма умрни 15 секундга узайтиради. Олма енг! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

«Қандли диабет оғир ҳолатларда кўрликка олиб келиши мумкин» — офтальмолог Кўз касалликлари бўйича жарроҳ Сагдиев Жамшиддин қандли диабетнинг кўзга таъсири ва унинг оқибатлари ҳақида тушунтириш берди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

❗️Шоколад истеъмол қилиш сизнинг математик қобилиятларингизни ошириши мумкин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга улани
❗️Шоколад истеъмол қилиш сизнинг математик қобилиятларингизни ошириши мумкин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

❗️Олимлар аниқлашича, аёллар ёнида эркак киши йўқ пайтларида кўпроқ овқат ер экан. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга
❗️Олимлар аниқлашича, аёллар ёнида эркак киши йўқ пайтларида кўпроқ овқат ер экан.            🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

​​#руҳият Депрессия ҳамма ўйлаганидек ожиз кишиларнинг хасталиги эмас. Мутлақо аксинча, ҳаддан ортиқ масъулиятдорлик ҳисси би
​​#руҳият Депрессия ҳамма ўйлаганидек ожиз кишиларнинг хасталиги эмас. Мутлақо аксинча, ҳаддан ортиқ масъулиятдорлик ҳисси билан яшайдиган, ҳаммага ёрдамга ошиққан, ҳар қандай оғир юкнинг остига кирган кишилар депрессияга  кўпроқ мойил бўладилар... 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

Шифокор қон босимидан азият чекадиганларда анор шарбати тавсия қилди Шарбат таркибидаги моддалар, азот оксиди ишлаб чиқариш о
Шифокор қон босимидан азият чекадиганларда анор шарбати тавсия қилди Шарбат таркибидаги моддалар, азот оксиди ишлаб чиқариш орқали қон босимини нормаллаштириш ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради. Парҳезшунос Сара Брюгер гипертониядан азият чекадиган беморларни қон босимини пасайтириш учун анор шарбатини ичишга чақирди. Унинг сўзларини Daily Mirror нашри келтирмоқда. Брюгернинг таъкидлашича, бу ичимлик антиоксидант полифенолларга, жумладан, анор меваси қобиғида жойлашган пуникалагинлар деб аталадиган ноёб моддаларга жуда бой. Диетологнинг сўзларига кўра, бу полифеноллар томирларни кенгайтиради, деворларининг эластиклигини оширади ва қон оқимини яхшилайди. Буларнинг барчаси қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, диетолог анор шарбати C, Э, К витаминлари, шунингдек, фолий кислотаси, калий, магний ва антиоксидант каротиноидларга бой эканлигини таъкидлади. Ушбу моддалар, шунингдек, азот оксиди ишлаб чиқариш орқали қон босимини нормаллаштириш ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради. Брюгер шунингдек, қондаги холестерин даражасини пасайтириш учун ҳар куни бир стакан анор шарбати ичишни маслаҳат берди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

☀️🥵Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нуридан қандай ҳимояланиш керак? ❗️Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафш
☀️🥵Қуёшнинг хавфли ультрабинафша нуридан қандай ҳимояланиш керак? ❗️Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади. Бундай пайтда кўчада кўп юриш: 🔻саратонга мойилликни оширади; 🔻иммунитетни туширади; 🔻бўйинда, қўлда пуфакча, қизил доғ ва тошма тошишига; 🔻кўз яллиғланишига олиб келади. ✅Ундан ҳимояланиш учун: 🔸соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик 🔸бош кийим кийиш 🔸соябон тутиш 🔸кўзойнак тақиш 🔸имкон қадар ёпиқ либослар кийиш керак. ©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

☀️🥵Бугун ва эртага қуёш нури саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша
☀️🥵Бугун ва эртага қуёш нури саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин Шу кунларда туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 9 баллга етади. Бундай шароитда қандай ҳимояланиш керак – вазирлик тавсияси. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

❓Қандли диабетга чалинган болалар спорт билан шуғулланиши мумкинми? — Ҳар қандай ёшда болаларнинг спорт билан шуғулланиши уларнинг соғлом улғайишига катта ёрдам беради, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова. — Бироқ бунда айрим тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ. 🏊 Мисол учун, 2-3 ёшда болажонларнинг сузиш билан шуғулланиши анча фойдали. Боиси бу вақтда жисмоний юкка сувда бардош бериш осон. Фақат танани қийнаш керак эмас. 📌 4 ёшда: спорт рақслари, ушу, гимнастика 🤸‍♂️ Спорт рақслари болани қайишқоқ қилади ва бошқа спорт турларини бошлаш учун яхши асос ҳозирлайди. Гимнастикада эса улар ўз ҳаракатларини уйғунлаштиришни ўрганади. 📌 4-5 ёшда: сузиш, гимнастика, акробатика ⛸ Бу ёшда сузишга алоҳида эътибор бериш керак. Агар қизлар қобилиятларини намоён қилсалар, бир йилдан кейин синхрон сузишга боришлари мумкин. 📌 5 ёшда: карате 🥋Карате машғулотларида болалар диққатни жамлаш, ўз энергиясини зарур оқимга йўналтиришга ўрганади. 📌 6-7 ёшда: теннис, стол тенниси 🏓 Теннис ва стол тенниси болалар учун энг фойдали спорт турларидан бири ҳисобланади. Айниқса, улар кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилади. 📌 7 ёшда: бадминтон 🏸 Бу ёшда болани теннисга бериш ярамайди. Аввал бадминтон билан шуғулланса, унинг бели қотади. Тезкорлиги ва тезлиги ошади. Бир йилдан сўнг эса теннисни бошласа бўлади. 🩸Лекин, қандли диабетга чалинган ва юрак фаолияти издан чиққан бемор болаларга фақат даволаш жисмоний тарбияси рухсат этилади. 👓 Бундан ташқари, кўриш қобилияти паст бўлган болаларга хоккей, футбол, баскетбол, волейбол, шунингдек зарбли ва контактли яккакураш турлари тавсия этилмайди. 🏊‍♂️ Бола сурункали тонзиллит, синусит, гайморит, нафас йўллари касалликлари билан оғриган бўлса, спортнинг “совуқ” турлари — чанғи, коньки, сузиш билан шуғулланиш тақиқланади. 🚴‍♀️ Умуртқа поғонасида муаммолар бўлган болаларга эса енгил атлетика, теннис, бадминтон ва велосипед учиш билан шуғулланиш маслаҳат берилмайди. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

❓Қандли диабетга чалинган болалар спорт билан шуғулланиши мумкинми? — Ҳар қандай ёшда болаларнинг спорт билан шуғулланиши уларнинг соғлом улғайишига катта ёрдам беради, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова. — Бироқ бунда айрим тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ. 🏊 Мисол учун, 2-3 ёшда болажонларнинг сузиш билан шуғулланиши анча фойдали. Боиси бу вақтда жисмоний юкка сувда бардош бериш осон. Фақат танани қийнаш керак эмас. 📌 4 ёшда: спорт рақслари, ушу, гимнастика 🤸‍♂️ Спорт рақслари болани қайишқоқ қилади ва бошқа спорт турларини бошлаш учун яхши асос ҳозирлайди. Гимнастикада эса улар ўз ҳаракатларини уйғунлаштиришни ўрганади. 📌 4-5 ёшда: сузиш, гимнастика, акробатика ⛸ Бу ёшда сузишга алоҳида эътибор бериш керак. Агар қизлар қобилиятларини намоён қилсалар, бир йилдан кейин синхрон сузишга боришлари мумкин. 📌 5 ёшда: карате 🥋Карате машғулотларида болалар диққатни жамлаш, ўз энергиясини зарур оқимга йўналтиришга ўрганади. 📌 6-7 ёшда: теннис, стол тенниси 🏓 Теннис ва стол тенниси болалар учун энг фойдали спорт турларидан бири ҳисобланади. Айниқса, улар кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилади. 📌 7 ёшда: бадминтон 🏸 Бу ёшда болани теннисга бериш ярамайди. Аввал бадминтон билан шуғулланса, унинг бели қотади. Тезкорлиги ва тезлиги ошади. Бир йилдан сўнг эса теннисни бошласа бўлади. 🩸Лекин, қандли диабетга чалинган  ва юрак фаолияти издан чиққан бемор болаларга фақат даволаш жисмоний тарбияси рухсат этилади. 👓 Бундан ташқари, кўриш қобилияти паст бўлган болаларга хоккей, футбол, баскетбол, волейбол, шунингдек зарбли ва контактли яккакураш турлари тавсия этилмайди. 🏊‍♂️ Бола сурункали тонзиллит, синусит, гайморит, нафас йўллари касалликлари билан оғриган бўлса, спортнинг “совуқ” турлари — чанғи, коньки, сузиш билан шуғулланиш тақиқланади. 🚴‍♀️ Умуртқа поғонасида муаммолар бўлган болаларга эса енгил атлетика, теннис, бадминтон ва велосипед учиш билан шуғулланиш маслаҳат берилмайди. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

☀️🚗Қуёшда қолдирилган машина саломатлик учун хавфли Агар машинангиз ташқарида 27° иссиқда бир соат қолса, унинг салонидаги ҳарорат қарийб икки баравар кўтарилади. Қуёш нури остида қолдирилган машина салонидаги ва ташқаридаги ҳаво ҳароратида қанча фарқ бўлишини билиб олинг: ⏰вақт / ташқарида / ичкарида 0   дақ. —  +27°  →         + 27° 10 дақ. — +27°   →        + 37° 20 дақ. — +27°   →         + 43° 30 дақ. — +27°   →         + 46° 40 дақ. — +27°   →         + 48° 50 дақ. — +27°   →         + 49° 60 дақ. — +27°   →         + 51° ❗️Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилгани сабабли, автомобилни соя жойда қолдириш тавсия этилади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

❗️🫀Соғлом юракнинг 8 қоидасини билиб олинг! Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи юқори бўлган касалликлар асосан қон айланиш тизими
❗️🫀Соғлом юракнинг 8 қоидасини билиб олинг! Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи юқори бўлган касалликлар асосан қон айланиш тизими билан боғлиқ. Шунинг учун қуйидагиларга амал қилинг: 🔸тамаки чекмаслик ва алкоголь истеъмол қилмаслик; 🔸3 км пиёда юриш ёки ўрта даражадаги 30 дақиқа жисмоний фаоллик; 🔸туз миқдори кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ейиш; 🔸ҳар куни 300-500 грамм мева ва сабзавот истеъмол қилиш; 🔸семизлик ва қандли диабетдан сақланиш; 🔸стресслардан узоқ бўлиш. 🔸қонда умумий холестерин 5 ммол/л дан паст бўлиши; 🔸қон босими 140-90 мм. симоб устунидан паст бўлиши. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

❗️Буни билишингиз керак! ❓Бўғимда ажралиб чиқадиган суюқлик ошиши билан кузатиладиган синовит касаллигида бўғимда қандай ўзгаришлар содир бўлади? ❓Унинг келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат? ❓Бу хасталик ташхислангандан сўнг нималардан тийилган маъқул? Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Қурбон Ражабов батафсил гапириб берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

❌⚡️Қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ҳақида Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

❓Саломатлик учун қай бири фойдалироқ — ҳайвон ёғими ёки ўсимлик мойи? 📌 Ёғлар инсон танаси учун худди углевод ва оқсил каби жуда зарур. Бироқ айрим ёғ турлари борки, улар истеъмолини чеклаш кўплаб хавфли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Табиий ёғлар асосан 2 хил бўлади: ✅ Тўйинган (ҳайвон ёғлари); ✅ Тўйинмаган (ўсимлик мойлари). 🥩 Тўйинган ёғлар (хона ҳароратида эримайдиган) гўшт, сут, сариёғ таркибида бўлиб, организмга маълум даражада фойдаси бор. Аммо уларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш қон таркибида ёғ миқдорининг ошиши ва турли касалликлар келиш чиқишига олиб келади. 🥥 Саломатлик учун фойдали бўлган, яъни тўйинмаган ёғлар денгиз балиғи ва турли ўсимлик мойларида учрайди. Улар қаторига Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислоталари киради. 🐟 Омега-3 асосан денгиз балиғи, зиғир уруғи ва ёнғоқ таркибида кўп бўлади. Омега-6 ёғ кислоталари эса кунгабоқар ва маккажўхори мойларида мавжуд. Шунингдек, ушбу ёғ кислоталари соя, зайтун мойи, авокадо каби маҳсулотлар  таркибида ҳам сақланади. 🥜 Бундан ташқари, бошқа ёнғоқсимонлар, ерёнғоқ, писта, бодом, седана ва қовоқ уруғида ҳам фойдали ёғлар бўлиб, уларни истеъмол қилиш соғлик учун жуда фойдали. ‼️Унутманг! Туз қўшилган ёнғоқ, писта ва шунга ўхшаш маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш тавсия қилинмайди! Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

❗️Эртага ер юзида ЖУДА кучли магнит бўронининг чўққиси кутилмоқда Геомагнит бўроннинг кучи 5 баллдан 4 баллга баҳоланмоқда; о
❗️Эртага ер юзида ЖУДА кучли магнит бўронининг чўққиси кутилмоқда Геомагнит бўроннинг кучи 5 баллдан 4 баллга баҳоланмоқда; об-ҳавога сезгир одамлар эртага эрталаб ўзларини жуда ёмон ҳис қилишлари мумкин Давленияси бор, тез-тез боши оғрийдиган танишларга юбориб қўямиз, қуёшда юрманг, кўпроқ суюқлик ичинг. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe

#Биласизми ❓Витаминлар инсон танасида қандай вазифани бажаради? 💊 Организминнг меъёрда ишлаши учун витаминлар зарур органик бирикма ҳисобланади. Бироқ уларнинг қай бири танада қандай вазифа бажаришини биласизми? Ушбу саволга Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Сожида Дўстмаматова батафсил жавоб берди. 👁 — Инсон саломатлигида ушбу органик бирикмаларнинг ўрни беқиёс, — дейди мутахассис. — Мисол учун, А витамини ҳужайраларнинг ривожланиши, терининг кўркамлиги, сочлар гўзаллиги, тирноқлар саломатлиги, кўриш қувватининг кучли бўлиши, суяклар мустаҳкамлиги, юрак-қон томир, нафас олиш ва репродуктив тизимларнинг яхши ишлаши ва ташқи таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди. 🍋 Ушбу витамин сабзи, цитрус мевалари, жигар, пишлоқ, творог, сут, тухум, балиқ ва петрушкада кўп бўлади. 🦵Д витамини эса танада кальций ва фосфорнинг сўрилишини тартибга солади. Шунингдек, у суяклар мустаҳкамлиги, қоннинг меъёрда ивувчанлиги, шамоллашдан ҳимояланиш, заҳарли моддаларнинг организмдан чиқиб кетиши, яхши кайфият ва юрак-қон томирлар саломатлиги учун зарур. 🥚 Бу витамин балиқ ёғи, эчки сути, сариёғ, пишлоқ, творог, тухум сариғи, денгиз маҳсулотлари, картошка, ўсимлик ёғи, мол гўштида бисёр. Шунингдек, организмда қуёш нури таъсирида ажралиб чиқади. 🦷 С витамини — терининг гўзаллиги, кучли иммунитет, соч ва тишлар соғлом бўлиши учун керак. 🥝 У кўпроқ цитрус мевалари, сабзи, қизил карам, шивит, наъматак, чаканда мойи (облепиха), қизил рангли мевалар, яшил нўхат, турп ва кивида мавжуд. 🩸К витамини — танадаги жароҳатларнинг тез битиши, қон сифати ва унинг ивувчанлиги меъёрда бўлишига ёрдам беради. 🍅 У карам, сабзи, исмалоқ, қичитқи ўт, наъматак, помидор, қулупнай ва кўк чойда мавжуд. 😬 Е витамини — гормонлар ҳосил бўлиши, қон ивиши, асаб тўқималари ва иммунитетни мустаҳкамлаш, репродуктив тизим фаолиятининг яхши ишлаши, ташқи салбий таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди. 🥩 У асосан кунгабоқар ва зайтун ёғи, гўшт, қовоқ, жўхори, сариёғ, ёнғоқ, сут маҳсулотлари ва жигарда бор. ⛹️ В1 — организмда углеводлар алмашинуви, асаб тизими ва мия учун энергия ишлаб чиқариш, жисмоний фаолликни оширишга ёрдам беради. У дон маҳсулотлари, дуккаклилар ва картошкада кўп миқдорда бўлади. 🏃🏻‍♀️В2 — ҳужайраларга энергия ишлаб чиқариш, кўз ва тери саломатлиги учун зарур. Ушбу витамин сут ва сут маҳсулотлари, жигар, бодом, тухум, қўй гўшти, қўзиқорин, гречка ва творогда мавжуд. 🫀 В6 — оқсиллар сўрилиши, асаб тизимининг яхши ишлаши ва қон томирлари соғлом бўлиши учун керак. У банан, кўк салат, ёнғоқ, карам, буғдой кепаги ва янги ундирилган ниҳоллари, лосось балиғи ҳамда гўштда бўлади. 😴 В12 — асаб тизими ва ичаклар саломатлиги, мустаҳкам хотира ҳамда иммунитет ва қизил-қон ҳужайралари ишлаб чиқариш учун зарур. 🧀 У салат, турли балиқ маҳсулотлари, сут, пишлоқ, тухум сариғида кўп учрайди. 🚶🏻 Биотин — организмда углевод ва ёғлар синтези, метаболик жараёнларнинг фаоллашишида иштирок этади. У асосан жигар, сут маҳсулотлари, соя, дуккаклилар, ёнғоқда бор. 🩸 Фолий кислотаси —  янги ҳужайралар ўсиши ва анемиянинг олдини олади. У турли кўкатлар, нўхат, мол гўшти ва жигари, буйрак ва тухумда кўп миқдорда бўлади. ‼️Унутманг! Ҳар қандай витаминни фақат шифокор тавсияси билангина қабул қилиш зарур. Мутахассис кишининг ёши, жинси, соғлиғи, турмуш тарзи ва бошқа омилларга қараб, қайси витаминларни қанча миқдорда ичиш бўйича кўрсатма беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe