ch
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

前往频道在 Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

显示更多
5 555
订阅者
-1224 小时
-917
-35930
帖子存档
⚡️2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди: Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – душанба; 30 июнь – жума. Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – сешанба; 20 март – душанба; 22 март – чоршанба; 24 апрель – душанба; 1 июль – шанба; 2 сентябрь – шанба; 30 декабрь – шанба. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади: 7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига; 11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига; 25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига; 29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

⚡⚡⚡РАСМАН: 22 декабрдан Ўзбекистонда «Док-1 МАКС» таблетка ва сироп дори воситаларининг савдоси тўхтатилди Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган «Док-1 МАКС» таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, ушбу вазият дарҳол назоратга олинган. Беморлар аҳволини ўрганиш ва ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилган. Унинг таркибига агентлик ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг малакали мутахассислари киритилди. Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган Ҳиндистонинг «Marion Biotech Pvt. Ltd» компаниясига тегишли «Док-1 МАКС» таблетка ва лимон ва асал таъмли сироп дори воситалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, унинг натижалари ҳақида эълон қилинади. 22 декабрдан «Док-1 МАКС» дори воситаларининг юртимиздаги савдоси вақтинча тўхтатилди ва бу ҳақда «Quramax Medical» МЧЖ томонидан реализация қилинган ташкилотларга хабар юборилди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

23 декабрь куни Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилади. 1000 с
2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилади. 1000 сўм бўлган танга кўринишидаги пул белгиси 2 хил рангдаги комбинациядан иборат бўлиб, ички айланаси сариқ рангли мис ва латун, ташқи айланаси кумуш рангли никель қотишмасидан тайёрланган. 1000 сўмлик танга бугунги кунда муомалада бўлган 1000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда муомалада бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Кўкат ва карам – мия озуқаси 🔶Диетолог олимлар 27 йиллик тадқиқот натижасида мия учун энг яхши озуқа бу кўкатлар ва карам эк
Кўкат ва карам – мия озуқаси 🔶Диетолог олимлар 27 йиллик тадқиқот натижасида мия учун энг яхши озуқа бу кўкатлар ва карам эканлигини аниқлашди. 🔶Ушбу маҳсулотлар таркибида витаминлар, антиоксидантлар ва фолий кислотаси кўп бўлиб, бу хотиранинг пасайиши ва Альцгеймер (паришонхотирлик) хасталиги ривожланишининг олдини олади.

⚡️⚡️Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади «Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик. Энди, келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади», — Шавкат Мирзиёев. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Арпа ёрмасининг фойдали хусусиятларини биласизми? ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: 🧑🏼‍🔬 Перловка - парҳез учун жуда фойдали маҳ
Арпа ёрмасининг фойдали хусусиятларини биласизми? ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: 🧑🏼‍🔬 Перловка - парҳез учун жуда фойдали маҳсулот. ✅ Бундан ташқари, у табиий антибиотик ҳисобланади. Таркибидаги гордецин моддаси бактерия ва замбуруғларга қарши самарали курашади. ✅ Холестеринни камайтиради, организмни заҳарли моддалардан тозалайди. ✅ Ошқозон-ичак яллиғланишида ўраб олувчи хусусияти туфайли ошқозон ва ичак деворларини яхшилайди. 🧑🏼‍🔬 Бундан ташқари: 🔸Қабзият; 🔸Семизлик; 🔸Қандли диабет билан хасталанган беморларда қондаги қанд миқдорини оширмайди, 🔸 Шамоллашнинг олдини олади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Ҳеч қачон танангиз пастга, юзингиз ёнга қараган ҳолда ухламанг ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰Бўйин умуртқалари ёнида иккита
❗️Ҳеч қачон танангиз пастга, юзингиз ёнга қараган ҳолда ухламанг ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🔰Бўйин умуртқалари ёнида иккита артерия қон томири жойлашган. Улар мияни қон билан таъминлашда иккинчи ўринда туради. Бошни ён томонга буриб ухлаганда артерия бир томондан қисилади, бу эса миянинг озиқланишини бузади ва ишемияни келтириб чиқаради. 🔺Бошингизни шу тарзда қилиб ва қоринча ухлаш эрталаб бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин. 🔺Қоринча ухлаш эрталаб юзнинг шишига ва ажинлар пайдо бўлишига олиб келади. 🔺Атеросклероз билан оғриганлар (кўпинча қариялар) мияга қон оқимининг ёмонлиги туфайли қоринча ухлаб ётган ҳолда инсультга дучор бўлиш хавфи мавжуд. 📊 Статистик маълумотларга кўра, инсульт ва юрак хуружининг аксарияти тунда содир бўлади. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

​Шакардан воз кечишнинг қандай фойдаси бор? ❗️Шакардан воз кечиш қийин, бироқ унинг миқдорини чеклаш организм учун жуда фойдали. 🕰 Биринчи кунда: овқат ҳазм қилиш ва ичак фаолияти яхшиланади. Асаб тизими барқарорлашади. 🗓 Бир ҳафтада: терининг ҳолати тиниқлашади, уйқу билан боғлиқ муаммолар аста-секин ортда қолади. Қонда қанд миқдори меъёрлашиб, метоболизм яхшиланади. Хотиранинг жамлаш хусусияти кучаяди. Агар шу вақт ичида тана шакар талаб қилса, турли мевалар, асал истеъмол қилиш мумкин. 📈 Бир ойда: шакардан воз кечилгандан бир ой ўтиб, тана ортиқча вазндан халос бўлади. Шакарга тобелик сезиларли даражада камаяди. Организмда гормонлар миқдори барқарорлашиб, иммунитет яхшиланади. Танада яллиғланиш камаяди, ҳуснбузарлар йўқолади. Юқори қон босими меъёрга тушади. 📊 Бир йилда: қандли диабет, Альцгеймер касаллиги, семириш, юрак етишмовчилиги, хотира ва нутқ бузилиши ҳамда ўлим хавфи сезиларли даражада камаяди. Инсон ўрганиб қолиш ҳиссидан буткул халос бўлиб, таркибида шакар бўлган ҳар қандай егуликлар ўз-ўзидан рад этилади. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Қизамиқ қандай касаллик? ✍️ Педиатр Муҳсина Умарова; ✅ Касаллик қўзғатувчиси: Қизамиқ қўзғатувчиси ўзида РНК cақловчи polyin
Қизамиқ қандай касаллик? ✍️ Педиатр Муҳсина Умарова; Касаллик қўзғатувчиси: Қизамиқ қўзғатувчиси ўзида РНК cақловчи polyinosa Morbilliorum вирусидир. 🔘Юқиш механизми: Қизамиқ вируси аксирганда, йўталганда, кўз ёши орқали ҳаво-томчи йўли билан тарқалади. ✅ Қизамиқ - ўткир юқумли касаллик бўлиб, умумий интоксикация, юқори нафас йўлларининг катарал яллиғланиши, танага папулёз - доғли тошмалар тошиши билан характерланади. 📌Қизамиқ ўткир юқумли касаллик бўлиб, белгилари: ▫️4-5 кундан бошлаб папулёз доғсимон тошмалар тананинг турли қисимларига (1-кун юзга, бўйинга, 2-кун қорин, бел қисмига, 3-кун оёқ-қўлларга) тошиши кузатилади. ▫️38°С гача ҳароратнинг кўтарилиши. ▫️Йўтал ва тумов кузатилиши. ▫️Коньюнктивит ва умумий интоксикация. 🔷Давоси: инфекционист назоратида даволаниш. 👨‍⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»

❗️17 декабр куни Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

⚡️“Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 6800 сўмдан 5700 сўмга тушади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини акциз солиғидан озод қилиш бўйича” ҚАРОРИ қабул қилинди. Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда: 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш. ➖Натижада АИ-80 русумли автобензин маҳсулотининг чакана нархи амалдаги нархларга нисбатан ўртача 8,7 фоизга камайиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, акциз солиғининг вақтинча қўлланилмаслиги натижасида аҳоли ва тадбиркорлар ихтиёрида 213,7 млрд сўм маблағ қолади. 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелга қадар “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзэнергоинспекция” томонидан, истисно тариқасида, Бизнес омбудсман билан келишилмасдан тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини текширишга рухсат берилмоқда. Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-тарожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритиб борилади. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш ҳамда аҳолининг ортиқча сарф-харажатларини қисқартиришга олиб келади. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, 12 декабрь соат 00.00 дан бошлаб "Ўзбекнефгаз"га қарашли барча АЁҚШларда АИ 80 бензини нархи бир литри учун 5700 сўмдан сотилишни бошлайди. Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

Ўзбекистонда ҳафта якунигача ҳаво аста-секин илийди. Ҳарорат кечаси 0 даража, кундузи +7…+10, баъзи жойларда +14 даражагача исийдиЎзгидромет Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❗️Бугун Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ,  кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.     Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday

❓Арпа ёрмасининг фойдали хусусиятларини биласизми? ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: 🧑🏼‍🔬 Перловка - парҳез учун жуда фойдали маҳ
Арпа ёрмасининг фойдали хусусиятларини биласизми? ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: 🧑🏼‍🔬 Перловка - парҳез учун жуда фойдали маҳсулот. ✅ Бундан ташқари, у табиий антибиотик ҳисобланади. Таркибидаги гордецин моддаси бактерия ва замбуруғларга қарши самарали курашади. ✅ Холестеринни камайтиради, организмни заҳарли моддалардан тозалайди. ✅ Ошқозон-ичак яллиғлинишида ўраб олувчи хусусияти туфайли ошқозон ва ичак деворларини яхшилайди. 🧑🏼‍🔬 Бундан ташқари: 🔸Қабзият, 🔸Семизлик, 🔸Қандли диабет билан хасталанган беморларга қондаги қанд миқдорини оширмайди, 🔸 Шамоллашнинг олдини олади. 👨‍⚕️Манба: «Соғлом ҳаёт» Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg