ch
Feedback
imon.uz

imon.uz

前往频道在 Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Расмий саҳифаларимиз: https://taplink.cc/imon.uz Биз билан боғланиш: @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 imon.uz 的分析概览

频道 imon.uz (@imonuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 14 136 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 6 188,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 5 787

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 14 136 名订阅者。

根据 06 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 3 281,过去 24 小时变化为 -18,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 7.32%。内容发布后 24 小时内通常能获得 6.30% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 1 036 次浏览,首日通常累积 891 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 2

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали Расмий саҳифаларимиз: https://taplink.cc/imon.uz Биз билан боғланиш: @imonuz_aloqa_bot Веб-сайт: www.imon.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 08 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

14 136
订阅者
-1824 小时
-2367
+3 28130
帖子存档
imon.uz
14 134
🍀🤲💐🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐🌙🌺 🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🌻🍀 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат. 🌻🍀 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат. 🌻🍀 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат. 🌻🍀 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат. 🌻🍀 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд. 🌻🍀 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат. 🌻🍀 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат. 🌻🍀 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат! 🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! 🌹💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐🌹 ☝️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!! Яқинларингизга ҳам улашинг! 🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram   |🔵 Facebook

imon.uz
14 134
⏰ Тошкент вақти билан БОМДОД НАМОЗИ кирди! 👉 @imonuz

imon.uz
14 134
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12) Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12) Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36) http://imon.uz/

imon.uz
14 134
⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди! 👉 @imonuz

imon.uz
14 134
⏰ Тошкент вақти билан ШОМ НАМОЗИ кирди! 👉 @imonuz

imon.uz
14 134
⏰ Тошкент вақти билан АСР НАМОЗИ кирди! 👉 @imonuz

imon.uz
14 134
Repost from Muslim.uz
#xabar #muftiy #Islom_sivilizatsiyasi_forumi 🌙ТОШКЕНТДА I ХАЛҚАРО ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ФОРУМИ   ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

imon.uz
14 134
Repost from Muslim.uz
#xabar #muftiy #musulmon #ummat 🌙МУФТИЙЛАР МУСУЛМОН УММАТИ ОЛДИДАГИ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР 🗣Аввалроқ хабар б
+9
#xabar #muftiy #musulmon #ummat 🌙МУФТИЙЛАР МУСУЛМОН УММАТИ ОЛДИДАГИ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР   🗣Аввалроқ хабар берганимиздек, халқаро анжуман ўз кун тартибидаги асосий илмий ва амалий қисмга ўтиб, айни дамда Ислом цивилизацияси марказида ялпи мажлислар ва шўъба йиғилишлари қизғин давом этмоқда. 🌙Хусусан, “Ислом цивилизациясининг маънавий мероси: ҳадис, фиқҳ, илоҳиёт ва маърифат” мавзусидаги I ялпи мажлис доирасида ташкил этилган Муфтийлар шўъбасида ислом оламининг энг нуфузли дин арбоблари ва бош муфтийлар жам бўлдилар.
🌙 Ушбу нуфузли йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллошукур Пошозода, Миср Бош муфтийси Шайх Назир Муҳаммад Айяд, Иордания муфтийси Шайх Аҳмад Ҳасанот, Россия Мусулмонлари марказий диний идораси раиси Шайх Талгат Тажуддин, Қозоғистон муфтийси Шайх Наврўзбой ҳожи Тағанули ва Қирғизистон муфтийси Шайх Абдулазиз қори Зокиров каби уламолар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
🌍 Мазкур шўъба йиғилиши давомида дин пешволари бугунги мураккаб даврда мусулмон уммати олдида турган энг долзарб ва муҳим масалалар, ислом маърифатини кенг ёйиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтириш борасида атрофлича баҳс ва мунозаралар олиб бордилар.
💬 Мулоқотлар чоғида хорижлик муфтийлар юртимизда аждодлар меросини тиклаш йўлида олиб борилаётган улуғвор ишларни, хусусан, анжуман ўтаётган муҳташам Ислом цивилизацияси марказининг маҳобати, мазмун-моҳияти ва илмий имкониятларини юксак ҳайрат билан тилга олиб, ушбу маскан бутун дунё ислом илм-фанининг йирик глобал платформасига айланаётганини алоҳида эътироф этдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

imon.uz
14 134
#muftiy_minbari Қабрдаги ҳамроҳ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Дўстларингизга ҳам улашинг! •┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈• ☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

imon.uz
14 134
ЭЗГУЛИК ВА МАЪРИФАТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ ЖИЗЗАХ ШАҲРИДА Жиззах шаҳридаги «Хўжа Нуриддин» жоме масжидида маънавий-маърифий учрашув б
+9
ЭЗГУЛИК ВА МАЪРИФАТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ ЖИЗЗАХ ШАҲРИДА
Жиззах шаҳридаги «Хўжа Нуриддин» жоме масжидида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Ботирхон домла Рўзиев иштирок этиб, тинчлик ва осойишталикни асраш, маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси ҳамда жамиятда эзгулик муҳитини янада кучайтиришга оид долзарб мавзуларда маъруза қилди.
Учрашув давомида иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди. Тадбир хайрли дуолар билан якунланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг! •┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈• ☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

imon.uz
14 134
Islom sivilizatsiyasi I Xalqaro forumi ishtirokchilariga murojaat — Обращение к участникам I Международного форума исламской
Islom sivilizatsiyasi I Xalqaro forumi ishtirokchilariga murojaatОбращение к участникам I Международного форума исламской цивилизации Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

imon.uz
14 134
ЭЗГУЛИК ВА МАЪРИФАТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ ЖИЗЗАХ ШАҲРИДА Жиззах шаҳридаги «Хўжа Нуриддин» жоме масжидида маънавий-маърифий учрашув б
+9
ЭЗГУЛИК ВА МАЪРИФАТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ ЖИЗЗАХ ШАҲРИДА
Жиззах шаҳридаги «Хўжа Нуриддин» жоме масжидида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси, Жиззах вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Ботирхон домла Рўзиев иштирок этиб, тинчлик ва осойишталикни асраш, маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси ҳамда жамиятда эзгулик муҳитини янада кучайтиришга оид долзарб мавзуларда маъруза қилди.
Учрашув давомида иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди. Тадбир хайрли дуолар билан якунланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг! •┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈• ☪️ imon.uz     👉 | @imonuz

imon.uz
14 134
Repost from Muslim.uz
#xabar #forum #toshkent ✅ Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди 🇺🇿 Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида «Ислом
+9
#xabar #forum #toshkent Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди 🇺🇿 Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форумининг тантанали очилиш маросими ўз ниҳоясига етди. 📃 Тадбирнинг расмий қисмида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига йўллаган тарихий мурожаати Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов томонидан ўқиб эшиттирилди.
🎙 Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Камилов, ICESCO Бош директори доктор Салим ал-Малик, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ислом олами уюшмаси Бош котиби Муҳаммад ал-Исо (видеотабрик), Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Шайх Муҳаммад Дувайний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода жаноблари ва бошқа мартабали уламолар сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳоладилар.
🟢Тантанали очилиш маросими якунлангач, халқаро анжуман ўз кун тартибидаги асосий илмий ва амалий қисмга ўтди. Форум режасига мувофиқ, айни дамда Ислом цивилизацияси марказида белгиланган 11 та ялпи мажлиснинг дастлабки шўъба йиғилишлари ҳамда кенг қамровли медиа тақдимотлар бошланди.
📚 Уларда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин уламолар, академиклар ва соҳа мутахассислари бой илмий меросни асраб-авайлаш, қўлёзмаларни рақамлаштириш ҳамда маърифий ислом ғояларини кенг ёйиш масалаларини атрофлича муҳокама қилмоқдалар.
Халқаро форумнинг Тошкентдаги тадбирлари қизғин давом этмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

imon.uz
14 134
#Видео #эркак #кумуш 📹 Эркаклар кумуш тақинчоқ тақиши мумкинми? 🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

imon.uz
14 134
⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди! 👉 @imonuz

imon.uz
14 134
САЛОВАТ АЙТИНГ! Саловот сўзининг луғавий маъноси – дуо қилиш демакдир. Биз уммати Муҳаммадийя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишимиз зарурлиги ҳақида Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Қуръони каримнинг “Ахзоб” сурасида шундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ ва унинг фаришталари пайғамбарга саловот айтурлар. Эй имон келтирганлар, сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг”. (Аҳзоб сураси 56 – оят. Тафсири ҳилол 21 ж. 97 –бет). Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг саловот айтиши – раҳмати ва розилигидир. Фаришталарнинг саловот айтишлари – банданинг ҳаққига дуо айтиб истиғфор сўрашларидир. Умматнинг саловот айтиши эса – дуо ҳамда таъзим бажо айлашдир. Абу Толҳа розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Мен бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига кирганимда у зотни хурсанд ҳолларида топдим ва – Ё Росулаллоҳ! Бугунги кундан бошқа бирор кунда сизни бунчалик хурсанд ҳолда кўрганимни билмайман – дедим. Шунда у зот – “Нима мени ман қила оладики Жаброил (алайҳиссалом) менинг хузуримдан хозиргина менга хушхабар бериб чиқиб кетди. Айтдики: “Албатта, ҳар бир бандаки менга битта саловот айтса, унинг учун ўнта ҳасанот (савоб) ёзилгай ва ундан ўнта саййиот (гуноҳ) ўчирилгай ва унинг даражаси ўнтага кўтарилгай. Банда қандай айтса, менга у шундай ҳолида кўрсатилгай ва у банда дуо қилган мислича ўзига қайтарилгай" – дедилар”. (Мусоннаф Абдурраззоқ 2 ж. 214 – бет. 3113 – рақам ривояти). “Ал-Ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом” китобидан. Яқинларингизга ҳам улашинг! 🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram   |🔵 Facebook

imon.uz
14 134
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Имоми Аъзам Абу Ҳанифа (р.ҳ.) имомимиз охирги тобеъинлардан бири, бир қанча саҳобал
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Имоми Аъзам Абу Ҳанифа (р.ҳ.) имомимиз охирги тобеъинлардан бири, бир қанча саҳобаларни кўриш, озгина бўлса-да, улардан сабоқ олиш шарафига муяссар бўлган зотдир. У ислом умматининг энг кўп қисмини ташкил қилувчи фиқҳий мазҳаб имомидирлар. Бироқ, бу зот хусусларида тарқалган гапларнинг сон-саноғи йўқ. Баъзилар ул зотни жоҳил, баъзилари бидъатчи, яна бирлари куфрга нисбат бердилар.Маълумки, ҳанафийлар эътиқодда мотуридийликка асосланган бўлиб, унинг асли Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллохи алайҳ ақидасига бориб тақалади. Давоми.... БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅ ☪ https://t.me/imonuz

imon.uz
14 134
Repost from Muslim.uz
#xabar #forum #toshkent 🟢Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади 🏆Бугун, 7 июль куни пойтахтимиздаг
+9
#xabar #forum #toshkent 🟢Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади
🏆Бугун, 7 июль куни пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида йилнинг энг нуфузли тадбирларидан бири — «I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» номли халқаро анжуман бошланди.
🇺🇿Ушбу йирик анжуман Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) ҳамда қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.
🌍 Нуфузли форумда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин мартабали меҳмонлар — давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва етук уламолар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

imon.uz
14 134
У БОР ЖОЙДА ҲАҚ БОРДИР "Сен уни руҳул қудус Роббингдан иймон келтирганларни собитқадам қилиш учун ва мусулмонларга ҳидоят ва
У БОР ЖОЙДА ҲАҚ БОРДИР "Сен уни руҳул қудус Роббингдан иймон келтирганларни собитқадам қилиш учун ва мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ ила туширганини айт" (Наҳл сураси, 102-оят). Эй Муҳаммад! Сен уларга Қуръонни Аллоҳ таоло ҳузуридан руҳул қудус унвонига эга бўлган фаришта Жаброил алайҳиссалом олиб тушганини айт. Мушриклар туҳмат қилаётганидек, Қуръонни сен уйдириб — тўқиб олганинг йўқ. Қуръон, улар ўйлаганидек, одамларни масхаралаш учун туширилган эмас. У мўминларни собитқадам қилиш учун туширилган. Қуръон таълимотларига амал этиб яшаган мўминларнинг икки дунёда ҳам қадами собит бўлади. У мусулмонларни ҳидоят йўлига бошлайди. Қуръон мусулмонлар учун хушхабардир. У мусулмонларга исломий ҳаёт кечирганлари учун икки дунё саодатига муяссар бўлишлари ҳақида хушхабар беради. Қуръони Карим ҳақ ила тушгандир. Унинг бутун борлиғи ҳақдир. У бор жойда ҳақ бордир. "Тафсири Ҳилол" китобидан. Яқинларингизга ҳам улашинг! 🌐imon.uz 🎬 YouTube |🚀| Telegram   |🔵 Facebook

imon.uz
14 134
Дин пешволари билан самимий мулоқотлар ва "Қуръон зали"даги файзли тадбир Дўстларингизга ҳам улашинг! •┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈• ☪️ imon.uz     👉 | @imonuz