davletovuz
前往频道在 Telegram
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
显示更多📈 Telegram 频道 davletovuz 的分析概览
频道 davletovuz (@davletovuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 77 818 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 595,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 853 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 77 818 名订阅者。
根据 21 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -273,过去 24 小时变化为 31,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 44.74%。内容发布后 24 小时内通常能获得 35.06% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 34 809 次浏览,首日通常累积 27 278 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot”
凭借高频更新(最新数据采集于 22 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
77 818
订阅者
+3124 小时
-417 天
-27330 天
帖子存档
77 818
TBC Uzbekistan кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг яхши финтех компаниялари қаторидан жой олди
CNBC ва Statista томонидан эълон қилинган World’s Top Fintech Companies 2026 рейтингида TBC Uzbekistan кетма-кет иккинчи йил необанклар тоифасида дунёнинг энг яхши финтех компаниялари қаторидан ўрин олди.
Рейтинг молиявий ва операцион кўрсаткичлар асосида шакллантирилади. Бунда компанияларнинг даромади, рентабеллиги, кредит ва депозит портфелларининг ўсиши, транзакциялар ҳажми ҳамда бозордаги улуши баҳоланади.
TBC Uzbekistan 2020 йилда иш бошлаган. Ҳозирда экотизимнинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 6 миллиондан ошган. Компания Ўзбекистондаги энг йирик 10 та чакана банк қаторига киради, тўловлар бозорининг 20 фоиздан ортиғини эгаллайди ҳамда истеъмол кредитлари сегментида етакчи ҳисобланади.
2024 йил декабрь ойида ишга туширилган TBC Biznes платформаси орқали эса 67 мингдан ортиқ кичик ва ўрта бизнес вакиллари жалб қилинган. Бугунги кунда бизнес кредитларининг умумий кредит портфелидаги улуши 18 фоизга етган.
Компания сўнгги ойларда ўзбек тилидаги ўзининг катта тил моделлари (LLM) асосида ишлайдиган Лола сунъий интеллект ёрдамчисини ҳам тақдим этган. Компанияга кўра, ушбу ечим Марказий Осиёдаги банк соҳасида жорий этилган илк шундай маҳсулот ҳисобланади.
77 818
Ўзбекистонда нефть-газ ва хусусийлаштиришга оид йирик суд ишлари бошланди. Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ директори Акмалхон Ортиқов ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва мансаб сохтакорлигида айбланмоқда. У билан биргаликда ушбу ишда яна 5 киши бор. Уларнинг аксарияти баҳолаш ташкилотларига алоқадор. Иш Миробод тумани судида кўриб чиқилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ собиқ раҳбари Сидиқов Баҳодиржон Баҳромович Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги)нинг бир қатор қисм ва бандлари бўйича айбланмоқда. Баҳодир Сидиқов билан бирга, Усмонов Улугбек Алимжонович (“Enter Engineering Pte. Ltd”), Бобоев Нодиржон Насимжонович (“Eriell Management”), “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг собиқ ўринбосари Анаркулов Бахтияр Рахманкулович кабилардан иборат жами 9 киши судланмоқда. Иш жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида кўриб чиқилмоқда.
77 818
Шавкат Мирзиёев Бош вазирга 17 нафар ҳоким — Янгиобод, Музрабод, Қизириқ, Олтиариқ, Касби, Денов, Тошкент, Пахтаобод, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон, Бектемир туманлари ҳамда Жиззах, Навоий, Ғозғон шаҳарлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини бугуннинг ўзида кўриб чиқишни топширди.
77 818
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади.
77 818
НБУ билан онлайн тўловларни қабул қилинг
НБУ интернет-эквайринг ва QR-тўлов хизматларини улаш ҳамда ортиқча харажатларсиз тўловларни қабул қилиш вақти келди.
▫️Терминалсиз QR-тўловлар орқали кўпроқ савдо ва юқори конверсия;
▫️UzCard, HUMO, Visa ва Mastercard карталари орқали тўловлар;
▫️24/7 хавфсиз онлайн тўловлар;
▫️Транзакция учун комиссия — 0,65%;
▫️Билдиришномалар учун бепул Телеграм-бот;
▫️Йирик тармоқ бизнеслари билан интеграция имконияти;
▫️Хизматни улаш — бепул.
Батафсил маълумот олиш ва уланиш учун ариза қолдириш ҳавола орқали мумкин.
📞 1344
☎️ (78) 148-00-10
Instagram | Facebook | YouTube
Реклама
77 818
«Rayxon oilaviy milliy taomlari» таъсисчиси Одилхон Исмоилов Жиноят кодексининг бир нечта моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8 йил (Жиноят кодексининг 62-моддасига (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) асосан 7 йил 11 ой 28 кун) муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
77 818
«Ректорлар мактаби» тингловчилари Harvard университетида малака оширадилар
«Янги Ўзбекистон» университетининг «Ректорлар мактаби» дастури доирасида Harvard Graduate School of Education билан келишувга эришилди. Олий таълим тизими учун бошқарувчи раҳбар кадрларни тайёрлашга мўлжалланган ушбу лойиҳада юқори натижа кўрсатган тингловчилар Harvard университетида малака оширадилар. Ўқув давомида олий таълим муассасаларини стратегик бошқариш, академик лидерлик, таълим сифати, илмий тадқиқотларни бошқариш ҳамда инновацияларни тижоратлаштириш бўйича тажрибалар ўрганилади.
«Ректорлар мактаби»га ҳужжатлар қабули 2026 йил 28 июлдан бошланади.
77 818
Жигар кўчириб ўтказиш — ўта мураккаб операция. Айниқса, бемор ҳали бола бўлса…
ССВ Матбуот хизмати янги медиалойиҳа учун қаҳрамон танлашда адашмабди. Ўзимизда шундай шифокорлар кўпаяётгани одамни хурсанд қилади.
77 818
Генерал-лейтенант Рустам Жўраев таржимаи ҳоли
Рустам Жўраев 1968 йилда туғилган. 1994 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.
1994−2008 йилларда ИИВ тизимида турли лавозимларда, 2008−2012 йилларда эса Президент аппаратида фаолият юритган.
2012−2015 йилларда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган. 2015 йилда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасини бошқарган, сўнгра 2017 йилгача Хоразм вилояти ИИБга раҳбарлик қилган.
2017−2018 йилларда фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаган.
2018 йилнинг февралидан 2020 йилнинг мартигача ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланган. У ушбу тузилмага 2020 йилнинг мартидан 2026 йилнинг январига қадар раҳбарлик қилган.
2026 йил январидан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
77 818
SQB – “Euromoney Awards for Excellence 2026” танловининг уч карра ғолиби
Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) Лондон шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида бир йўла учта йўналиш бўйича ғолиб деб топилди:
🥇 Ўзбекистоннинг энг яхши банки
🥇 Ўзбекистоннинг энг яхши корпоратив банки
🥇 Ўзбекистоннинг ESG соҳасидаги энг яхши банки
Ушбу халқаро эътироф SQBнинг барқарор молиявий ўсиши, корпоратив банкингдаги натижалари, халқаро капитал бозорларидаги фаол иштироки ҳамда ESG тамойилларини бизнес жараёнларига изчил татбиқ этаётганининг амалий тасдиғидир.
2025 йилда банк: • 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги AT1 облигацияларини Лондон фонд биржасида муваффақиятли жойлаштирди; • «яшил» кредит портфелини 654,3 млн АҚШ долларига етказди; • EDGE ва ISO 14001 халқаро стандартлари бўйича муҳим натижаларга эришди; • халқаро корпоратив бошқарув ва трансформация жараёнларини янги босқичга олиб чиқди.Мазкур натижа – мижозлар ишончи ва халқаро стандартларга асосланган ривожланиш стратегиясининг юксак эътирофидир. SQB – халқаро эътироф сари ишончли қадамлар. Реклама
77 818
Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди ва унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди;
Алишер Аброрович Усманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан бўшатилди.
—
77 818
77 818
Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида, бугун соат 14:30 ҳолатига кўра, Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8 минг 250 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган — Энергетика вазирлиги
77 818
Ўзбекистонда шу кунларда кузатилаётган жуда иссиқ ҳаво ҳарорати 21 июль (сешанба) кунидан барча ҳудудларда чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати 6-9 даражага пасайиши прогноз қилинмоқда — Ўзгидромет
77 818
Пойтахтда TFT Expo 9-халқаро мода ва тўқимачилик кўргазмаси ўтказилади
Тошкентдаги CAEx мажмуасида 19-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган TFT Expo доирасида Туркия, Россия ва бошқа мамлакатлардан 170 дан ортиқ брендлар ўз маҳсулотларини намойиш этади.
Кўргазма дастуридан турк брендларинингнамойишлари, маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг ёпиқ кўргазмалари, маҳорат дарслари, маърузалар ҳамда панел муҳокамалари ўрин олган.
Спикерлар:
Ohmybabyzee, Георгий Ростовщиков, Диана Аванеcова, Аҳрор Абдураҳманов, Гала Сапаева, Рушана Мамадалиева, Тамара Самадова ва Умида Файзиева.
КИРИШ БЕПУЛ
Маълумот олиш учун:
📞 +998900235511
Instagram | Telegram
Реклама
77 818
➖ 2026 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда автомобил ва кўчмас мулк эгалари ўз мулкининг сотилиши ёки гаровга қўйилишига MyGov портали орқали тақиқ ўрнатиши мумкин бўлади;
➖Кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқни кредитлар тўлиқ сўндирилганда проактив шаклда, яъни фуқаро мурожаатисиз ҳам ечиш йўлга қўйилади;
➖Жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлар ўзгартирилганда тегишли электрон шаклдаги ҳужжатларга фуқароларнинг қўшимча аризаларисиз ўзгартириш киритилади. Яъни фуқаро идорама-идора юриб, ҳужжатларини янгилаб юрмайди. Айни пайтда бирламчи маълумотлар ўзгартирилганда ID-карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва “загран” паспортни қайта расмийлаштириш имконияти яратилади.
➖Жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит, муддатли тўлов, насия савдога оид ҳар қандай рекламада товарнинг (ишнинг, хизматнинг) жорий қийматига нисбатан қанча сумма қўшиб тўлаш кераклиги, якуний қиймати қанча бўлиши хусусидаги маълумотлар акс эттирилиши шарт бўлади;
➖Микроқарз бўйича шартномаларнинг дастлабки қисмида шартноманинг асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган матнли огоҳлантириш ахбороти ва реклама материалларида салбий оқибатлар ҳақидаги огоҳлантириш ахборотини жойлаштириш мажбурий бўлади. Истеъмолчини чалғитувчи деб топилган кредит маҳсулотларини вақтинчалик ёки доимий тақиқлаш амалиёти жорий этилади;
➖ID-картаси, “загран” паспорт ёки яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганда ёки яроқсиз ҳолга келганида фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, қўшимча давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжат расмийлаштириб берилади;
➖ Спам-қўнғироқлар тартибга солинади. Мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф қилиш фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилиги олингандан сўнг амалга оширилади. Телефонда реклама хабарномалари ва қўнғироқлар фақат кундузги вақтда – соат 09.00 дан 18.00 гача тарқатилади.
Иловада: Президентнинг "Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори матни
77 818
Аномал жазирама яна давом этади. Ўзгидрометга кўра, 18-20 июль кунлари ҳам мамлакатга жанубдан иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда. Ҳаво ҳарорати 45 даражага, баъзи жойларда 48 даражагача чиқади.
77 818
Кетма-кет учинчи йил Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет
Кетма-кет учинчи йилдирки, Ucell мустақил Speedtest Intelligence® маълумотлар таҳлилига кўра Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет* мақомини қўлдан бермай келмоқда.
Ookla® бу йил Ucellни иккита тоифада эътироф этди:
🏅 Best Mobile Network (“Ўзбекистондаги энг яхши мобил тармоқ”);
🏅 Fastest Mobile Network (“Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет”) — кетма-кет учинчи йил.
Ўзининг 30 йиллигида компания ўз иши сифатининг яна бир муҳим тасдиғини қўлга киритади. Ookla компанияларининг халқаро эътирофи – бу тармоқни мунтазам такомиллаштириш, абонентлар талабларига эътибор бериш ва янада яхши бўлишга интилиш натижасидир.
1H 2024 дан 1H 2026 гача бўлган давр учун Ookla® Speedtest Intelligence® маълумотлари асосида. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Батафсил | Реклама
77 818
Тадбиркор Фарҳод Мамажонов Perfectum операторининг 50% улушини сотиб олишга рухсат олди.
Рақобат қўмитаси Фарҳод Мамажоновнинг Perfectum савдо белгисига эгалик қиладиган Rubicon Wireless Communication компаниясидаги 50% улушни сотиб олиш бўйича аризасини кўриб чиқди.
Натижада қўмита томонидан битим рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслиги тўғрисида хулоса қабул қилиниб, унга розилик берилди.
