ar
Feedback
davletovuz

davletovuz

الذهاب إلى القناة على Telegram

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام davletovuz

تُعد قناة davletovuz (@davletovuz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 77 818 مشتركاً، محتلاً المرتبة 595 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 853 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 77 818 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 21 يوليو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -273، وفي آخر 24 ساعة بمقدار 31، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 44.74‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 35.06‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 34 809 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 27 278 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 22 يوليو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

77 818
المشتركون
+3124 ساعات
-417 أيام
-27330 أيام
أرشيف المشاركات
TBC Uzbekistan кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг яхши финтех компаниялари қаторидан жой олди CNBC ва Statista томонидан эъло
TBC Uzbekistan кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг яхши финтех компаниялари қаторидан жой олди CNBC ва Statista томонидан эълон қилинган World’s Top Fintech Companies 2026 рейтингида TBC Uzbekistan кетма-кет иккинчи йил необанклар тоифасида дунёнинг энг яхши финтех компаниялари қаторидан ўрин олди. Рейтинг молиявий ва операцион кўрсаткичлар асосида шакллантирилади. Бунда компанияларнинг даромади, рентабеллиги, кредит ва депозит портфелларининг ўсиши, транзакциялар ҳажми ҳамда бозордаги улуши баҳоланади. TBC Uzbekistan 2020 йилда иш бошлаган. Ҳозирда экотизимнинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 6 миллиондан ошган. Компания Ўзбекистондаги энг йирик 10 та чакана банк қаторига киради, тўловлар бозорининг 20 фоиздан ортиғини эгаллайди ҳамда истеъмол кредитлари сегментида етакчи ҳисобланади. 2024 йил декабрь ойида ишга туширилган TBC Biznes платформаси орқали эса 67 мингдан ортиқ кичик ва ўрта бизнес вакиллари жалб қилинган. Бугунги кунда бизнес кредитларининг умумий кредит портфелидаги улуши 18 фоизга етган. Компания сўнгги ойларда ўзбек тилидаги ўзининг катта тил моделлари (LLM) асосида ишлайдиган Лола сунъий интеллект ёрдамчисини ҳам тақдим этган. Компанияга кўра, ушбу ечим Марказий Осиёдаги банк соҳасида жорий этилган илк шундай маҳсулот ҳисобланади.

Ўзбекистонда нефть-газ ва хусусийлаштиришга оид йирик суд ишлари бошланди. Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ директ
Ўзбекистонда нефть-газ ва хусусийлаштиришга оид йирик суд ишлари бошланди. Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ директори Акмалхон Ортиқов ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва мансаб сохтакорлигида айбланмоқда. У билан биргаликда ушбу ишда яна 5 киши бор. Уларнинг аксарияти баҳолаш ташкилотларига алоқадор. Иш Миробод тумани судида кўриб чиқилмоқда. “Ўзбекнефтгаз” АЖ собиқ раҳбари Сидиқов Баҳодиржон Баҳромович Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги)нинг бир қатор қисм ва бандлари бўйича айбланмоқда. Баҳодир Сидиқов билан бирга, Усмонов Улугбек Алимжонович (“Enter Engineering Pte. Ltd”), Бобоев Нодиржон Насимжонович (“Eriell Management”), “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг собиқ ўринбосари Анаркулов Бахтияр Рахманкулович кабилардан иборат жами 9 киши судланмоқда. Иш жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида кўриб чиқилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Бош вазирга 17 нафар ҳоким — Янгиобод, Музрабод, Қизириқ, Олтиариқ, Касби, Денов, Тошкент, Пахтаобод, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон, Бектемир туманлари ҳамда Жиззах, Навоий, Ғозғон шаҳарлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини бугуннинг ўзида кўриб чиқишни топширди.

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади.

НБУ билан онлайн тўловларни қабул қилинг НБУ интернет-эквайринг ва QR-тўлов хизматларини улаш ҳамда ортиқча харажатларсиз тўл
НБУ билан онлайн тўловларни қабул қилинг НБУ интернет-эквайринг ва QR-тўлов хизматларини улаш ҳамда ортиқча харажатларсиз тўловларни қабул қилиш вақти келди. ▫️Терминалсиз QR-тўловлар орқали кўпроқ савдо ва юқори конверсия; ▫️UzCard, HUMO, Visa ва Mastercard карталари орқали тўловлар; ▫️24/7 хавфсиз онлайн тўловлар; ▫️Транзакция учун комиссия — 0,65%; ▫️Билдиришномалар учун бепул Телеграм-бот; ▫️Йирик тармоқ бизнеслари билан интеграция имконияти; ▫️Хизматни улаш — бепул. Батафсил маълумот олиш ва уланиш учун ариза қолдириш ҳавола орқали мумкин. 📞 1344 ☎️ (78) 148-00-10 Instagram | Facebook | YouTube Реклама

«Rayxon oilaviy milliy taomlari» таъсисчиси Одилхон Исмоилов Жиноят кодексининг бир нечта моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8 йил (Жиноят кодексининг 62-моддасига (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) асосан 7 йил 11 ой 28 кун) муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

«Ректорлар мактаби» тингловчилари Harvard университетида малака оширадилар «Янги Ўзбекистон» университетининг «Ректорлар макт
«Ректорлар мактаби» тингловчилари Harvard университетида малака оширадилар «Янги Ўзбекистон» университетининг «Ректорлар мактаби» дастури доирасида Harvard Graduate School of Education билан келишувга эришилди. Олий таълим тизими учун бошқарувчи раҳбар кадрларни тайёрлашга мўлжалланган ушбу лойиҳада юқори натижа кўрсатган тингловчилар Harvard университетида малака оширадилар. Ўқув давомида олий таълим муассасаларини стратегик бошқариш, академик лидерлик, таълим сифати, илмий тадқиқотларни бошқариш ҳамда инновацияларни тижоратлаштириш бўйича тажрибалар ўрганилади. «Ректорлар мактаби»га ҳужжатлар қабули 2026 йил 28 июлдан бошланади.

Ўзбекистонда 23 июлдан иссиқ ҳарорат чекина бошлайди — Ўзгидромет
Ўзбекистонда 23 июлдан иссиқ ҳарорат чекина бошлайди — Ўзгидромет

Жигар кўчириб ўтказиш — ўта мураккаб операция. Айниқса, бемор ҳали бола бўлса… ССВ Матбуот хизмати янги медиалойиҳа учун қаҳрамон танлашда адашмабди. Ўзимизда шундай шифокорлар кўпаяётгани одамни хурсанд қилади.

Генерал-лейтенант Рустам Жўраев таржимаи ҳоли Рустам Жўраев 1968 йилда туғилган. 1994 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини
Генерал-лейтенант Рустам Жўраев таржимаи ҳоли Рустам Жўраев 1968 йилда туғилган. 1994 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. 1994−2008 йилларда ИИВ тизимида турли лавозимларда, 2008−2012 йилларда эса Президент аппаратида фаолият юритган. 2012−2015 йилларда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган. 2015 йилда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасини бошқарган, сўнгра 2017 йилгача Хоразм вилояти ИИБга раҳбарлик қилган. 2017−2018 йилларда фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаган. 2018 йилнинг февралидан 2020 йилнинг мартигача ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланган. У ушбу тузилмага 2020 йилнинг мартидан 2026 йилнинг январига қадар раҳбарлик қилган. 2026 йил январидан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

SQB – “Euromoney Awards for Excellence 2026” танловининг уч карра ғолиби Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) Лондон шаҳрида бўлиб ўтган
SQB – “Euromoney Awards for Excellence 2026” танловининг уч карра ғолиби Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) Лондон шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида бир йўла учта йўналиш бўйича ғолиб деб топилди: 🥇 Ўзбекистоннинг энг яхши банки 🥇 Ўзбекистоннинг энг яхши корпоратив банки 🥇 Ўзбекистоннинг ESG соҳасидаги энг яхши банки Ушбу халқаро эътироф SQBнинг барқарор молиявий ўсиши, корпоратив банкингдаги натижалари, халқаро капитал бозорларидаги фаол иштироки ҳамда ESG тамойилларини бизнес жараёнларига изчил татбиқ этаётганининг амалий тасдиғидир.
2025 йилда банк: • 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги AT1 облигацияларини Лондон фонд биржасида муваффақиятли жойлаштирди; • «яшил» кредит портфелини 654,3 млн АҚШ долларига етказди; • EDGE ва ISO 14001 халқаро стандартлари бўйича муҳим натижаларга эришди; • халқаро корпоратив бошқарув ва трансформация жараёнларини янги босқичга олиб чиқди.
Мазкур натижа – мижозлар ишончи ва халқаро стандартларга асосланган ривожланиш стратегиясининг юксак эътирофидир. SQB – халқаро эътироф сари ишончли қадамлар. Реклама

Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди ва унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди; Алишер Аброрович Усманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан бўшатилди. —

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Усмонов лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Kun.uz ва Daryo.uz нашрлари ўз манбаларига таяниб хабар берган. У мазкур лавозимда 2020 йил декабрь ойидан бери фаолият юритиб келаётган эди.

Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида, бугун соат 14:30 ҳолатига кўра, Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8 минг 250 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган — Энергетика вазирлиги

Ўзбекистонда шу кунларда кузатилаётган жуда иссиқ ҳаво ҳарорати 21 июль (сешанба) кунидан барча ҳудудларда чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати 6-9 даражага пасайиши прогноз қилинмоқдаЎзгидромет

Пойтахтда TFT Expo 9-халқаро мода ва тўқимачилик кўргазмаси ўтказилади Тошкентдаги CAEx мажмуасида 19-21 июль кунлари бўлиб ў
Пойтахтда TFT Expo 9-халқаро мода ва тўқимачилик кўргазмаси ўтказилади Тошкентдаги CAEx мажмуасида 19-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган TFT Expo доирасида Туркия, Россия ва бошқа мамлакатлардан 170 дан ортиқ брендлар ўз маҳсулотларини намойиш этади. Кўргазма дастуридан турк брендларинингнамойишлари, маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг ёпиқ кўргазмалари, маҳорат дарслари, маърузалар ҳамда панел муҳокамалари ўрин олган. Спикерлар: Ohmybabyzee, Георгий Ростовщиков, Диана Аванеcова, Аҳрор Абдураҳманов, Гала Сапаева, Рушана Мамадалиева, Тамара Самадова ва Умида Файзиева. КИРИШ БЕПУЛ Маълумот олиш учун: 📞 +998900235511 Instagram | Telegram Реклама

➖ 2026 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда автомобил ва кўчмас мулк эгалари ўз мулкининг сотилиши ёки гаровга қўйилишига MyGov портали орқали тақиқ ўрнатиши мумкин бўлади; ➖Кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқни кредитлар тўлиқ сўндирилганда проактив шаклда, яъни фуқаро мурожаатисиз ҳам ечиш йўлга қўйилади; ➖Жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлар ўзгартирилганда тегишли электрон шаклдаги ҳужжатларга фуқароларнинг қўшимча аризаларисиз ўзгартириш киритилади. Яъни фуқаро идорама-идора юриб, ҳужжатларини янгилаб юрмайди. Айни пайтда бирламчи маълумотлар ўзгартирилганда ID-карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва “загран” паспортни қайта расмийлаштириш имконияти яратилади. ➖Жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит, муддатли тўлов, насия савдога оид ҳар қандай рекламада товарнинг (ишнинг, хизматнинг) жорий қийматига нисбатан қанча сумма қўшиб тўлаш кераклиги, якуний қиймати қанча бўлиши хусусидаги маълумотлар акс эттирилиши шарт бўлади; ➖Микроқарз бўйича шартномаларнинг дастлабки қисмида шартноманинг асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган матнли огоҳлантириш ахбороти ва реклама материалларида салбий оқибатлар ҳақидаги огоҳлантириш ахборотини жойлаштириш мажбурий бўлади. Истеъмолчини чалғитувчи деб топилган кредит маҳсулотларини вақтинчалик ёки доимий тақиқлаш амалиёти жорий этилади; ➖ID-картаси, “загран” паспорт ёки яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганда ёки яроқсиз ҳолга келганида фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, қўшимча давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжат расмийлаштириб берилади; ➖ Спам-қўнғироқлар тартибга солинади. Мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф қилиш фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилиги олингандан сўнг амалга оширилади. Телефонда реклама хабарномалари ва қўнғироқлар фақат кундузги вақтда – соат 09.00 дан 18.00 гача тарқатилади. Иловада: Президентнинг "Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори матни

Аномал жазирама яна давом этади. Ўзгидрометга кўра, 18-20 июль кунлари ҳам мамлакатга жанубдан иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқд
Аномал жазирама яна давом этади. Ўзгидрометга кўра, 18-20 июль кунлари ҳам мамлакатга жанубдан иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда. Ҳаво ҳарорати 45 даражага, баъзи жойларда 48 даражагача чиқади.

Кетма-кет учинчи йил Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет Кетма-кет учинчи йилдирки, Ucell мустақил Speedtest Intelligence® маълумотлар таҳлилига кўра Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет* мақомини қўлдан бермай келмоқда. Ookla® бу йил Ucellни иккита тоифада эътироф этди: 🏅 Best Mobile Network (“Ўзбекистондаги энг яхши мобил тармоқ”); 🏅 Fastest Mobile Network (“Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет”) — кетма-кет учинчи йил. Ўзининг 30 йиллигида компания ўз иши сифатининг яна бир муҳим тасдиғини қўлга киритади. Ookla компанияларининг халқаро эътирофи – бу тармоқни мунтазам такомиллаштириш, абонентлар талабларига эътибор бериш ва янада яхши бўлишга интилиш натижасидир. 1H 2024 дан 1H 2026 гача бўлган давр учун Ookla® Speedtest Intelligence® маълумотлари асосида. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Батафсил | Реклама

Тадбиркор Фарҳод Мамажонов Perfectum операторининг 50% улушини сотиб олишга рухсат олди. Рақобат қўмитаси Фарҳод Мамажоновнинг Perfectum савдо белгисига эгалик қиладиган Rubicon Wireless Communication компаниясидаги 50% улушни сотиб олиш бўйича аризасини кўриб чиқди. Натижада қўмита томонидан битим рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслиги тўғрисида хулоса қабул қилиниб, унга розилик берилди.