📚 Ibratli Hikoyalar 📚
前往频道在 Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
显示更多📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览
频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 894 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 793,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 839 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 894 名订阅者。
根据 29 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -552,过去 24 小时变化为 -21,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.08%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.88% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 526 次浏览,首日通常累积 1 858 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 22。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.”
凭借高频更新(最新数据采集于 30 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
20 894
订阅者
-2124 小时
-2257 天
-55230 天
帖子存档
20 905
Дарахт пўстлоғидаги битиклар.
(ҳикоя)
Чол букчайиб ўзидан ҳам ёши улуғроқ ёнғоқ дарахти остини тозаларди. Ёнғоқ меваси пўстини арчавериб қўли, лаби ва яланг оёғидаги бармоқчалари қорайиб кетган болакай сер¬ғайратликда бобосидан ҳам ошиб тушарди. Шох-шаббаларни улоқтириб ўйнар, кези келганда, бобосига тақлидан белини ушлаб вой-войлаб қўярди. Таниш болакай. Жудаям таниш. Кўзлари, нигоҳлари, қуёшдан қорайган юзи меникига ўхшайди. У менмидим?! Чол баъзан ёнғоқнинг вужудини, ғадир-будир танасини сийпаларди. «Пўстинг тўкилаяпти-я», дея ғудраниб қўярди. «Шохинг синаяпти-я»¬, дея оҳ уриб қўярди. Дарахт танасидаги бўртиқ чизиқлар чолнинг юзидаги ажинларга ўхшарди. Чолнинг тўкилиб кетган сочи ёнғоқ шохига ўхшарди. Бир-бирига ўхшаш икки ҳаёт бирлашган, икки ҳаёт кексайгандек эди. Мен иккаласи ҳам қачонлардир бу ердан мангу кетиб қолишини сезардим. Жудаям қаттиқ ҳис қилганимдан ғинг демасдим. «Бобо, ким билан гаплашаяпсиз?» – дея олмасдим. Тинглардим. Бобо томоқ қириб қўярди. Болакай шох ўйнаш билан овора эди.
«Бизнинг муддатимиз тугаб қолаяпти, қария. Ёдингда бордир, мен сени ёшлигингдан бери биламан. Уй қураётганимда сени кесиб ташламоқчи ҳам бўлганман. Менга уй керак эди. Сен эмас. Кечирим сўрамоқчи эмасман. Сен ҳам ҳеч нарса демагандинг. «Келдим, дунёнгни ҳам кўрдим. Ҳеч бир қизиғидан, ҳеч бир жозибасидан нишона йўқ. Қурсанг қуравер ўша уйингни», дегандек ҳатто барг қимирлатмадинг. Кейин мен айнидим. Нима, сен шохинг синмаси жуфтакни ростлайверасанми, деб ўйладим. Мен билан ёмон яшамадинг, шундайми? Лекин кўп қийналдинг. Атрофингга бетон тўкдик. Кичкинамиз ЗИЛда босиб цемент олиб келиб ташлади. Қачонгача лой кечиб юрамиз, дедик. Сен яна ҳеч нарса демадинг. Бир куни дардингни ичингга ютавериб қурийсан, деб ўйлагандим. Жонинг тошдан экан. Энди бу сафар кетишимиз аниқ. Сен хоҳ рози бўл, хоҳ бўлма… Еримиз биз учун айланишни тугатади, қуёш биз учун сочаётган нурларини бас қилади. Насиба».
Ўсмирлигимда чол ўша пайтлари чарчаган бўлса керак, деб кўп ўйлардим. Айниқса рок, поп, жаз ва бошқа жазавали қўшиқлар таъсирига тушиб, инсон танасидан бошқа вужудни тан олмай юрган пайтларим чолни эсини еганликда айбладим. Маъшуқамга сохта ҳаётдан келганлигимни, шаҳарга келиб ҳаққониятга кўмилганимни ҳаяжон билан айтиб берган пайтларим бўлган. У оппоқ тишини кўрсатиб кулган, пушти лабларини чўччайтириб, «Ўзимнинг ёввойигинам», дея қулоғимга пичирлаганди. Мен чолнинг кўнглини оғритиб қўйган эканман. Ишим ўнгидан келмай юрган кезлари чолнинг ҳаққига дуо қилгим келиб кетди. Чол жойнамозга ўтирволиб ҳадеб такрорлайверадиган сўзларини эслай олмасдим. «ла», «ла», бу – арабчада «йўқ» дегани экан. Миямга тузукроқ гап келмади. Пешонам терлаб кетди. Юк келиши керак эди. Иссиқда куйиб-пишиб ўтиравердик. Акром, Зубай, Хуршид ва мен. Хуршид асабийлаша бошлади. Омборхона хўжайинини секин йўқлади. Онасини ҳам. Мен кулдим. Жаҳлим чиқса, куладиган одатим бор эди. Миямда ҳамма воқеалар қоришиб кетар, тетапоя қилиб, тилим бийрон бўла бошлагандан бери ўтган энг масъуд дамларимни эслаб кулардим. Гўёки қуёшнинг қайноқ нурлари қаърида пайдо бўлган йўл мени ўша томонга етакларди. Бу йўл менга пулдан ҳам қадрлироқ мукофотни ваъда қилар, кимгадир йўлиқишимга ишора этарди. Оёғим увишиб, туришга мадорим йўқ эди.
Чол эшикни ғийқиллатиб очди. Бола унинг кетидан қолмасди. Кампир тўрда нимадир тикиб ўтирарди. Чопон бўлса керак. Куёвликбоп чопонлар кампирнинг қўл фабрикасидан чиқарди. Чол оёқ учида келиб кампир ёнида турган ғалтакка қўл чўзди. Fалтак ип бошқа томонга тортилди.
– Сезиб қолдинг-а? – деди чол кулимсираб.
– Худога шукур, кўзим ҳали ўткир, – деди кампир киноя билан.
Кампир кўзойнагини кўтариб қўйди. Кейин катта-катта, ҳақиқий Шарқ гўзалларигагина хос бўлган кўзларини болага тикди. Дарров ҳамма ишини йиғиштириб эшикка чиқди. Чол маҳсисини ечди. Бола ҳам сакраб турди. Fалати қувонч билан бармоқларини йиғиб, жажжи муштчасини намойиш этди. «Ана, эшитдингизми? – деди овозини баландлатиб.
– Бобо, эшитдингизми?»
Чолнинг кўзи илинган шекилли, овози чиқмади. У ёнбошлаганча ютиниб қўйди.
– Ҳо,– деди болакай эркаланиб, – бериб бўпман сизга. Кейин сал юмшади:
20 905
Сичқон тешикнинг ёнига келиб, ташқарига чиқайми, йўқми, деб қўрқиб турса, ташқаридан итнинг вовуллагани эшитилибди. Сичқон "ит вовуллаётган жойда мушук бўлмайди", деб, ташқарига чиқса, вовуллаётган мушук экан. Шартта сичқонни ушлаб, ебди ва ўзига ўзи "Чет тилини билган оч қолмайди!", деган экан...
P.S.: Сиз ҳам келажакда оч қолмай десангиз, бирорта чет тилини билиб олинг!
20 905
Кўзи кўр авлиё...
Йўқсил шайхлардан бири кўзи ожиз пирнинг уйида “Қуръон” турганини кўрди. Ўзича: “Бу ерда “Қуръон”нинг нима кераги бор. Бу одам кўр бўлса”, деди. Шу ўй оромини ўғирлади. “Бу ерда шу кўрдан бошқа ҳеч ким йўқ, бу қандай синоат? Яхшиси ҳеч нарса сўрамай, сабр қилай, сабр билан ниятимга етай”, деди. Тун ярмида “Қуръон” ўқиётган овозни эшитди. Ўрнидан сакраб турди-ю шу ажиб манзарани кўрди: кўр пир “Қуръон” ўқиётган еди! Тўғри ўқиётган эди. Сабрсизланган шайх беихтиёр савол берди: “Кўзинг кўр бўлгани ҳолда бу сатрларни қандай ўқияпсан, ҳайратдаман, тўғриси?”.
Кўр деди:
🍃 “Ей таннинг илмсизлигидан халос бўлган, буни Aллох қила олмайдими? Нега ҳайрон бўласан? Мен Aллоҳга: “Эй мададкорим бўлган Aллоҳ, эй мадад сўралгувчи Тангрим, одам жонига қандай боғланган бўлса, мен “Қуръон” ўқишга шундай иштиёқмандман. Aммо ҳофиз эмасман. Ё Раббий, “Қуръон” ўқиган пайтимда кўзларимга нур бер. Менинг кўзларимни оч, “Қуръон”ни қўлимга олиб ўқий”, деб дуо қилдим. Aллоҳдан: “Эй “Қуръон” ихлосманди, эй ҳар дардда бизга юзланган, биздан умид узмаган киши, қачон “Қуръон” ўқишни истасанг, уни қўлга олсанг, шу лаҳзада кўзларингнинг нурини қайтиб бераман, эй буюк фитратли киши”, деган нидо келди. Ҳар нарсани билгувчи, ҳеч бир ишдан ғофил бўлмаган у улуғ подшоҳ, у ягона Aллоҳ тун чироғи янглиғ кўзларимга нур эҳсон қилмоқда”.
Мавлоно Жалолиддин Румий. “Қалб кўзингни оч” китобидан.
20 905
"СИНОВ"
-Кўзларинг ва сочларинг қоп-қора худди бизни ўзбек қизларига ўхшайсан,-деди Сардор ёнида ўтирган чуваш қизига.
-Ростданми?,-сўради Алёна.
-Ха ,рост.
-Сенга ёқаманми?
-Чиройли қизлар хамма эркакларга ёқади,сен чиройлисан.
-Айнан сенгачи?
-Кимдир келди шекилли,эшик очилиб ёпилди,дея Сардор жойидан туриб эшикка юрди.
Сардор Москвага келганига бир йил бўлди.
Оилали шириндан-шакар фарзандлари бор.
Аллохни таниган,иймонли эътиқодли йигит бўлганлиги учун,доимтўғри йўлда юради.
Бир йил бўлибдики биронта бегона аёлни яқинига йўламади.
Аммо...
Бир хафтадан бери,битта дачада бир гўзал чуваш қизи билан бирга ишлашга тўғри келяпди.
Прораб шуни хохлади.
Уч этажли катта дача.
Сардор биринчи қаватда кафел теряпди.
Алёна эса,иккинчи қаватда молярка қилади.
Бригададаги қолган йигитлар,бошқа дачада ишлашмоқда.
Мусофирда юриш оғир, айниқса эркак кишига.
Мана неча кундирки,иродам кучли,сабр-бардошлиман,дея ўзига ишониб юрган Сардор хам,шайтоннинг измига бўйсуна бошлади.
-Саша!!!
Алёна Сардорни шундай чақирди.
-Нима дейсан?-биринчи қаватдан жавоб берди йигит.
-Ёрдам бер.
Арзимас нарсага хам чақиради.
Йигит қанчалик ўзини олиб қочса,қиз шунчалик унга яқинлашади.
-Бугун обетдан кейин шахарда ишим бор,- деди Сардор,ишимни қолганини кечаси қиламан,дачани калитини йигитларга бериб қўярсан ишинг тугагач.
-Ўзим билан олиб кетаман калитни,хонамга бориб оларсан,-жавоб берди Алёна.
Мен кеч келаман,у пайтда сен ухлаб қолган бўласан.
Хонангга кириб сени безовта қилиб юрмай.
-Безовта бўлмайман,беъмалол киравер хонамга.
Кечки ўнларда калит бохона,иш бохона хонасидан чиқди Сардор.
Эшикни тақиллатганди.
-Эшик очиқ, киравер,-дея овоз берди қиз.
-Калитга келдим хаяжонда зўрға гапирди йигит.
-Кел,келавер Саша,мана калит ёстиғимни остида,-қиз ётган жойидан турмай,калитни кўрсатди.
Димоғига урилган хушбўй атир хидидан маст бўлган йигит беъихтиёр қизни сочини сийпалади,қоп-қора чиройли сочлар,шахло кўзлар.
Келишида олти ойлик бўлган қизчасини,сочлари қоп-қора эди,мени жажжи маликам дея эркаларди уни доим.
Хозир шу қизчаси бир ярим ёшга кирди.
Кўз олдига шу қизчаси келди ю,Сордор қўлида илон ушлаб тургандек қизнинг сочларини қўйиб юборди.
-Мени кечир Алёна,мен Аллоҳдан қўрқаман,-деди ва тезда хонани тарк етди.
Бир қадам,зинога бир қадам қолганда фарзандини кўз олдига келтириб йўлдан қайтарган Аллоҳга шукроналар айтди Сардор.
Бахтиёр Турсунов
20 905
БИР МУСУЛМОН ЙИГИТНИНГ ҲИКОЯСИ
«Асримиз телефон, телевизор, монитор ва экранлар асри бўлгани учун ҳар куни ўнлаб-юзлаб номаҳрам аёлларга кўзимиз тушиши, афсуски, оддий бир ҳол бўлиб қолди. Одатда кинофильм ҳамда рекламалар учун энг чиройли қизлар танланиши ва уларни бизга жозибали кўрсатиш учун бутун бошли "гўзаллик индустрияси" ишлаб тургани туфайли эркакларнинг аёллар чиройини белгилашдаги ўлчов-талаблари анчайин юқорилаб кетди.
Уйланиш масаласида мен ҳам кўп нарсага рози бўлишим жуда қийин кечди. Атрофимдаги қизларнинг аксарида экранлардаги гўзалликнинг ярми ҳам топилмасди. Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам айтганларига амал қилиб, динга муҳаббатли қизга уйланаман, деб ният қилгандим. Бироқ уйланишим мумкин бўлган қизнинг кўриниши ҳам ўзимга ёқиши керак эди. Дини ва хулқи ҳақида энг яхши гаплар айтилган қизлардан бирортасининг кўриниши билан қалбимда «жиз» этавермасди.
Узоқ танловлардан сўнг, ниҳоят бир қизга уйландим. Аёлимни гўзал деб бўлмасди. Бироқ яхши инсон эканига шубҳа қилмасдим. Тунларнинг бирида ёмон туш кўриб уйғониб кетдим. Қарасам, ёнимда аёлим йўқ. Аста пайпаслаб телефонимни топдим ва соатга қарадим: ярим тун. Қизиқ, аёлим қаерда экан?
Ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, аёлим бир четда таҳажжуд намозини ўқиётган эди. Овоз чиқармай кузата бошладим. У ўзигина эшитадиган паст овозда Қуръон оятларини ўқиганча қоим турар экан, танаси Қуръон лаззатидан титрар, сажда ўрнига тикилган кўзларидан ёшлар оқарди. Мен ҳеч қачон ҳаётимда бунчалик гўзал суратни кўрмагандим. Ҳеч қачон ожиза аёлим кўзимга бунчалик виқорли ва ҳайбатли кўринмаганди. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васалламнинг "Диндорини танлагин" деган ўгитларини чин маънода англадим. Ўша пайтда кўзларим илк марта ҳақиқий гўзалликнинг гувоҳи бўлди.
Ҳозир биров мендан бу масалада маслаҳат сўраса, Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам ҳадисларини айта туриб, баъзи ҳадисларни тушуниш учун уларни ҳаётга татбиқ этиб кўриш керак эканлигини юз чандон англайман. Бу мана шундай ҳадислардандир. Яшаб кўрсангизгина, унинг замиридаги ҳикматларни англай оласиз».
20 905
Жавоби топилмаган «машхур» савол!😇
1) Бой одамга..........керак эмас.
2) Ночор одамда..........йўқ.
3) Агар..........йемасангиз ўласиз.
4) Агар ўлсангиз ўзингиз билан.........олиб кетолмайсиз.
5) Бу дунё яқинларсиз...........!!!
Хамма саволни жавоби битта нуқталар ўрнини битта сўз билан тўлдиринг.
САВОЛ: Бу қайси сўз?🤔
Мана шу саволни жавобини ҳеч ким топа олмаяпти🤯
❕Ўзингизни синаб кўринг👇
20 905
БУЗИЛМАГАН ҲОВЛИ
Иброҳим ва Илёсга бутун умр рўзғорга бир луқма ҳаром аралашмасин деган андишада ўтган ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон узоқ, ер қаттиқ. Ишдан бўшаш-ку, майли, аммо камомадни қандай тўлайди? Сотай деса, қўлга кирадиган бойлиги йўқ, хотини тақинчоқларини сотиб бераман дегани билан, унинг пули ҳам ҳеч қанча бўлмайди. Шундай ўйлардан эзилиб ёлғиз ўтирганида: «Ака, уйдамисиз?» дея укаси овоз берди. «Келавер», деган жавобни эшитиб, ичкарига кирди, акасига рўпарама рўпара ўтирди.
– Ака, «участка»га харидор топдим, пули камомадни ёпишингизга бемалол етади.
Иброҳим аканинг капалаги учди – нима деяпти укаси? Ҳовлини сотишса, кўчада қолишади-ку! «Ё ўзи томонни қолдириб, биз томонни сотамиз, деяптими?»
– Эсласангиз, пойдевор қуйилаётганда ўнг томондаги қўшни «айтган пулингизни бераман, ерингизни менга сотинг», деб роса ялинганди. У билан келишиб қўйдим, бугун-эрта пулни берадиган бўлди...
Иброҳим аканинг димоғига нимадир тиқилди. Укаси ҳақида ҳозиргина ўйлаган ўйларига уялиб кетди. Бечора Илёс, неча йил йиғиниб сотиб олган, яқинда Иброҳим ака, ўзи ва ўғиллари билан пойдевор қуйишган «участка»сини гапираётган экан.
– Раҳмат, ука, – дея олди зўрға. – Аммо...
Иброҳим ака бир пас ўйланиб қолди, кейин секингина гап бошлади:
– Бизда-ку иккита қиз, ортиқча уйга эҳтиёжимиз йўқ. Лекин сенга барибир жой керак, олдингда икки ўғилни уйлантириш бор. Майли, участкангни сотамиз. Кейинроқ, Худо берса, ўрнига жой олиб бераман. Агар олиб беролмасам, ўтирган уйимизни бўшатиб, чиқиб кетамиз.
Албатта, Илёс бу гапга кўнмади. Лекин акаси қайсарлик қилиб туриб олгач, ноилож «хўп» деди. Шундай қилиб, камомад тўланди, Иброҳим ака бошқа жойга ишга кирди. Орадан бир неча йил ўтди, ака қизларини узатди. Иккала тўйни ҳам «аввал қарзингни узмайсанми, кейин тўй қилмайсанми?» деган гапни эшитиб қолишдан чўчиб, минг истиҳола билан ўтказди. Бу орада уканинг ҳам ўғиллари бўйига етди. Лекин Иброҳим ака жой олиб беролмади. Илёс ҳовлининг икки хона уй солса бўладиган очиқ жойига пойдевор қуйиш ҳақида маслаҳат солганида, ака уйни бўшатишга ишора деб тушунди. Зотан, бу келишув унинг ўзидан чиққан эди. Иброҳим ака шундан кейин бир жойдан ижарага уй топди. Аммо иддао қилаётгандек кўринмай деб укасига индамади, ҳамма иш битганда айтганим маъқул, деб ўйлади...
Кичик ўғли Илёсга телефон қилиб: «Дада, тез келинг, амакимлар кўчиб кетишяпти», деганда олдинига ишонмади. Уйга етиб келганида дарвоза олдидаги юк машинасини, акасининг айвонидаги тугун-бўғчаларни кўриб гап нимадалигини тушунди. Кўзида ёш билан уйдан айвонга нарса ташиётган янгасини, ўзи томон хижолатомуз табассум билан келаётган акасини кўриб кўнгли бузилди. Иброҳим аканинг: «Ука», деб бошлаган гапини бўлди:
– Ака, охиратда Худойимга нима деб жавоб бераман?
– Бу нима деганинг? Келишувимизга кўра...
– Келишгандик, жондек акамга Сенинг розилигинг учун эмас, қарзга пул бергандим, дейманми? Бу ишни кўрганлар оқибат қолмаган экан, силаи раҳм деган гаплар бекор экан, демайдими? Наҳот мени сиздан пул ё жой талаб қилади деб ўйласангиз? Болалагимиз ўтган уйдан сизни чиқариб юбориб, келин тушириш, тўй қилиш татийдими менга, ака?..
Ака-ука янги қуйилган пойдевор устида ерга қараганча ўтиришар, аканинг хотини лаш-лушлар орасида тик турган кўйи кўзёшларини артарди. Илёснинг хотини, уч ўғли эса юк машинасига жойлаб улгурилган нарсаларни бир-бир амакиларининг уйига олиб кира бошлашди...
20 905
ЖОДУ!!!!! (Хоҳ ишонинг хоҳ ишонманг…ЁКИ муҳокама учун мавзу).
Яқинда
Гулистонга боргандим. Қайтишда таксининг
олд ўриндиғига шундай ўтиргандим,
кўринишидан мендан тўрт –беш ёш катта бир одам келиб – ака,олд ўриндиқга
мен ўтирай. Тўйдан келяпман,роса ичгандим. Яна кўнглим кўтарилса ҳамманинг
кайфиятини бузмай-деб илтимос қилди.
-Хўп- деб
орқага ўтдим. Беш дақиқа ўтгач таксичи
яна бир одамни еталаб келдида – бўлди кетдик, мени кўп кутишга тоқатим йўқ.
Машинам метан газда ишлайди,битта кам йўловчи билан ҳам кетавераман-деди.
Йўлга
тушдик.
Озроқ
юргандан бояги мастман деган одам - Жим кетмай гаплашиб кетайлик. Мен боя тўйда
пайтим кимдир – жоду бор нарсами йўқ
нарсами –деб савол берди. Менинг ўзим
ўқимишлиман. Жодугаям жин-ажиналаргаям умуман ишонмайманам, қўрқмайманам. Лекин, даврадаги кўпчилик –ЖОДУ бор нарса – деб тасдиқлашди. Сизлар нима дейсизлар-деди.
Бу гапни
эшитган кўринишидан ёши етмишлардан ошган таксичи – ЖОДУ бор нарса, мен ўзим
бошимдан ўтказдим. Ўшангача мен ҳам ишонмасдим –деб қолди.
-Нима
бўлди?- деб сўради бояги одам.
-Мен ўзим
Челак туманиданман- деб гап бошлади таксичи- мен ҳам ўқимишли одамман.
Гулистонда Янгиерда ишлаганман. Хизмат юзасидан кечалари ёлғиз юришга ҳам тўғри
келарди. На ЖОДУга ва на жин-ажинага сира ишонмасдим. Кейин бирдан давлениям
кўтариладиган бўлиб қолди. Даволандим
фойдаси бўлмади. Иш оғирлик қиляпти деб пенсияга чиқдим. Санаторийларга
қатнадим бефойда. Давлениям кун сайин ошса ошардики тушмасди. Ажалим яқин қолди деб ўйладим. Чунки
дўст-жўралар, қариндошлар уруғлар кўргани кела бошлагандида......
Бир куни
қайнсинглим кўргани келди. Мени кўргандан опасига – поччамда ЖОДУ бор. Тез олдирмасангизлар ўлиб қолади-дебди.
Хотиним бу гапни айтганди ишонмадим,лекин, жон ширин. Ноилож хотиним билан
лўлилар қишлоғига машҳур........ лўлининг олдига бордик. Ў аёлнинг машҳурлиги
шундаки кўп йил олдин Фалончи Фалончиевнинг( таксичи лўли аёлнинг ва машҳур
қўшиқчининг исм фамилиясини айтганди, бу ерда ёзмасликни тўғри деб ўйладим)
томоғига тиқилган ( яьни, биров едирган) ЖОДУни олиб ташлаб унинг ҳаётини
сақлаб қолган ва бунинг эвазига ўша қўшиқчи лўли аёлнинг болаларини тўйида
хизмат қилганди.
Лўли аёл
мени кўргандан – сени уч кундан бери кутаман. Яна уч кун келмасанг
ўлардинг-деди. Ишонишни истамай тургандим ў – мана қарагин, қўлимда ҳеч нарса
йўқ. Ҳозир ЖОДУнгни оламан, фақат қайт қилиб юбормагин-деди.
Ёз вақти
бўлгани учун аёл енги калта кўйлакда эди.
Ў олдимга тоғорага сув қўйди.
Хотиним ҳам ёнимда қараб турибди. Кейин ў қўлини томоғимга тиқди.
Биринчи сафар ҳеч нарса чиқмади.
-Уҳу роса
пастда экан, ёрилишига оз қолибди-деди ў.
- Кейин
яна қўлини тиқди, бу сафар нақ мана шу еримдан( таксичи кўкрагини ўртасини
кўрсатди) бир нарсани секинлик билан юқорига кўтара бошлади. Томоғимга тиқлиб роса азоб берди. Ниҳоят
–мана-деб ЖОДУни сувга ташлади. Сизларга
ёлғон, менга чин шу заҳоти енгил тортдим.
( Биздарҳол- нима тушди тоғорага, ЖОДУ нима экан ўзи- деб сўрадик.
-Унақа нарсани мажбурлаб оғзингизга тиқсаям емайсизку. Қандай едирган?-деб сўради бояги
одам.
-Шуни
билмайманда-деди таксичи.
Кейин
лўли аёл фалончи эшонга бориб қайтарма қилдириб ўқитиб ташла-деди.
Бордим.
Эшон мени узоқ ўқидида – уч кун ёки тўрт кундан сўнг сенга жоду берган одам ўзи
кечирим сўраб келади. Ў ким бўлсаям нима десаям сира ёмон гапирма шунда
бутунлай халос бўласан-деб тайинлади.
Тўрт
кундан сўнг туғишган акамнинг хотини кириб келди.
-Ука,мени
кечиринг. Сизга ёмонлик қилгандим-деди. Жаҳлим чиқсаям бир оғиз гапирмай
туравердим. Охири ў кетди.
Шу билан
қайтиб давлениям кўтарилмади. Бутунлай
соғайиб кетдим.
-Ундай
бўлса ЖОДУ бор нарса эканда –деди бояги маст киши.
-Албатта
бор-деди таксичи- икки йил олдин Гулистондаги бир жўрамнинг давленияси 260 дан
тушмай қолибди. Кўргани борсам-дўхтирлар –тайёргарлигингни кўравер-деб айтди
–дейди. Ўлишига ишониб қолган. Унгаям
ўзимда ўтганини гапиргандим-мениям олиб бор деди. Олиб бордим.
Лўли аёл ЖОДУни олди. Мана шу
бугун ўша жўрамнинг уйига бир қоп гуруч олиб бордим. Невара тўйи қиляпти. Соппа-соғ...
20 905
😍СИЗ КАЙСИ МУЧАЛДА ОЙДА ТУГИЛГАНСИЗ МУЧАЛИНГИЗНИ ВА КЕЙИН ЧИКАДИГОН ГУРУХНИ ТАНЛАНГ
👇БУ ЖУДА КИЗИК😍
1⃣-СИЧКОН-1🐁
2⃣-СИГИР-2🐄
3⃣-ЙУЛБАРС-3🐅
4⃣-КУЕН-4🐇
5⃣-БАЛИГ-5🐠
6⃣-ИЛОН-6🐍
7⃣-ОТ-7🐴
8⃣-КУЙ-8🐏
9⃣-МАЙМУН-9🐒
1⃣0⃣-ТОВУГ-10🐔
1⃣1⃣-ИТ-11🐕
1⃣2⃣-ТУНГИЗ-12🐖
👆Мучалингизни Танланг ва кейин чикадигон ГУРУХГА босинг 🤗
20 905
Аёл ўз севганининг ёнида сукут сақласа, сўзлар кўзёши кўринишида келади..
Аёл аввалига сизга яқинлашишдан қўрқади. Охирида сиз ундан узоқлашганингизда, у аччиқ кўзёш тўкади. Буни кўпчилик тушунмайди.
Аёл ё буюк макр, ё буюк севгидир. Қай бирини танлаш, ўз қўлингизда. Макр қилсангиз, макр қилади. Севсангиз, жонини беради.
Аёл ўзи касал бўлса ҳам, даволайди. Ўзи ғам ичра бўлса ҳам, тасалли беради. Бемор бўлсангиз, чарчаган бўлсангиз ҳам, туни билан ухламай қараб чиқади. Ўзи танимаган инсонининг қайғусидан ташвишланади.
Аёл қанчалар улғаймасин, унга болаларга қилинадиган беғубор муомалани хоҳлайди.
Ўзингиз билан қайғулар оламини кўтариб келган бўлсангиз, аёлнинг қалб эшигини қоқманг!
Аёл... унга бағритошлик қилсангиз ҳам, у меҳр - шавқатни тарк этмайди.
Аёлнинг тантиқлиги, рашкларини, фақат уни чиндан севгангина кўтаради.
Аёлдан инсонийлик, мулойимликни ўрганиш, эркак учун айб эмас.
Аёл хиёнатдан, юқотишдан, айрилиқдан қўрқади. Яхши кўрган инсонини осонликча унутмайди.
Аёл отасиз боласини тарбиялай олади. Лекин, эркак киши онасиз болани улғайтириши амри муҳол.
Оиз Қорнийнинг ажойиб сўзлари бор:
«У ҳеч нарса бўлмайди. Истасанг «барча нарса» бўлади.
Сенга руҳ пуфланганда аёлнинг қорнида бўласан.
Йиғлаганингда аёлнинг қучоғида бўласан.
Ошиқ бўлганингда аёлнинг қалбида бўласан.
Шундай экан, унга юмшоқ бўл! Аёл омонат. Хор қилишинг учун яратилмаган.»
Турмушга чиққан;
Ҳали чиқмаган;
Ажрашган;
Бева қолган ҳар бир аёл,
ЯШАСИН!
Аёл кишининг турмушга чиқиши ё ажрашиши билан ҳурмати кўпайиб, камайиб қолмайди. У Аллоҳнинг нозик хилқати.
20 905
ки унга рахми келиб, ёнига чакирди, кизим мана бу овкатни еб олгин деб унга косадаги овкатни тутди, бир коса овкатни курган кизалокнинг кузларида умид учкунлади, апил-тапил овкатни еб олиб, амакижон овкатни эвазига сизга ёрдам берай, уй ишларингизни киламан, кирларингизни юваман деб ялиниб ёлворди. Баккол амаки эса кизим сенга бир иш бор хохласанг мени дуконимдан гугуртларни олиб бориб хиёбонда сотсанг яхшигина хак тулайман сени гугуртсотиб утирганингни курган хар кандай одам сенга рахми келганидан хам савдо килади деб унга бир канча гугурт берди. Эндигина 7 ёшга кадам куйган кизалок баккол амакини дуконидан гугурт олиб хар куни хиёбонга чикадиган булди. Уни гугурт сотиб утирганини курган одамлар худди баккол амаки айтганидек рахми келганидан хам савдо килиша бошлади. Кизалок эса топган пулларини баккол амакига олиб келиб берар, ва эвазига унга амаки бир коса овкат ва ишлаб топган пулининг 10% микдорида маош туларди. Бир кун бирданига шамол туриб, хиёбонда гугурт сотиб утирган кизалокнинг гугуртларини хар тарафга учириб юборди бир сум хам савдо кила олмаган кизалок юм-юм йиглаб ортига кайтди. Курка-писа баккол амакига амакижон эртага бугунги шамол учириб юборган гугуртларни пулини икки хисса килиб тулайман, мен бугун савдо кила олмадим деб амаки берган овкатни чеккага суриб куйди. Кизалокнинг хали гудак булишига карамай виждони поклигини узи ишлаб топган хар бир лукмасини халлолаб ейишини курган амакининг кузлари беихтиёр намланди.
. Кизалок топган пулларини тийинигача санаб отаси олиб куйиб арок ичарди. Аёзли кунларнинг бирида бирданига хаво айниб, шаррослаб ёмгир куйди, хиёбонда гугурт сотиб утирган кизалокнинг гугуртлари ёмгирда колиб ивиб кетди, бир сум хам савдо кила олмаган кизалок баккол амакини ёнига боришдан чучиб, уйига кайтди. Уйига келиб уйга кирса отасининг газабига дучор булишидан, пул топиб келмагани учун аёвсиз калтакланишидан куркиб, уйга кирмай эшик тагида юпун холида тонгни отишини интизорлик билан кута бошлади. Отасининг калтагидан, кахру-газабидан ташкарида изгирин хавода утиришни афзал билди. Тонг отгач кизининг келмай колганини билган ота газаб билан ташкарига отилди. Эшикни зарб билан очган вакти, эшик нимагадир тегиб яна кайтиб ёпилиб колди. Бундан газабланган ота бор жон-жахди билан эшикни тепиб очиб, ташкарига чикканида эшик ортида тиззаларини кучоклаб утирган кизалок пастга думалаб кетди. Буни курган ота кизалокни аямай тепиб, ура бошлади. Сеними хали уйга келиб менга пул бермаслик учун уйга кирмай яшиниб утирган деб аёвсиз калтакларди. Худбин отанинг калтакларига инграмай бардош бераётган мургаккина уз пушти камаридан булган севгисининг меваси Мухаббат аллакачон ёруг дунёни тарк килган эди. Гумрох ота эса мик этган товуш чикмаётган кизалокни кани пулларинг менга арок олиб кел деб хамон жонсиз танани аёвсиз калтакларди.
Азизлар бу хикояни укиб куп ва хуп уйлаб, сизларнинг хукмингизга хавола килдим. Айтингларчи икки севишган ёшнинг севгиси, бир-бирларига булган мухаббатларининг меваси «Мухаббат» дунёга нимага келди-ю, нимага кетди?
Одамзод бошига кандай мусибат тушмасин,бешавкат улим якинларидан жудо килмасин.. нима булган такдирда хам.. такдирга тан бериши лозим.. Биргина иродасизлик,катъиятсизлик туфайли.. шайтон йулига кириб колиб, куп хатоларга.. хаттоки котилликка хам кул уриши мумкин.
АЛЛОХ БАРЧАМИЗНИ ТУГРИ ЙУЛГА БОШЛАСИН..
20 905
ИРОДАСИЗЛИК ОҚИБАТИ
(ёхуд ёмонлик қурбони бўлган қизалоқ)
Фасллар келинчаги бахорнинг илк кунларида йигит хиёбон буйлаб сайр килгани чиккан эди, ногахон хиёбон чеккасидаги курсида ёлгиз хаёллар огушида утирган кизга кузи тушди. У киз билан танишиш максадида унинг ёнига якинлашиб, у билан хамсухбат булишини билдириб, курсидан жой олди. Дунё хаёлларига гарк булган киз ёнига келиб утирган барно йигитга куз кирини ташлаб, узини бепарво тутиб, хаёл суришда давом этди. Йигит салом-алик килиб, секингина гап бошлади ва киз билан танишиб олди. Бу вактда кун уз урнини аллакачон тунга бушатиб берган, сокин тун уз хукмронлигини бошлаб юборган эди. Киз мен кетишим керак кеч булиб колди дейиши билан йигит унга сизни кузатиб куйсам харкалай ёлгиз экансиз, уйингизга етиб олгунингизча хамрохингиз булай деб урнидан турди, киз эса бирор суз демай бир-икки кадам одимлаб кетди, сукут аломати ризо деб йигит хам кизнинг ортидан юрди. Кизни уйгача кузатиб куйиб, узи ортига кайтган йигит энди тунларни бедор утказадиган булди, факат ва факат хаёлида уша киз. Уларнинг илк танишувига гувох хиёбон яна канча висол онларига хам гувох булди. Йигит билан кизнинг юрагида севги куртак ёза бошлади, бу икки ёш бир-бирини ёниб севди, бир-бирисиз дунё кузларига тор курина бошлади, шу тарика орадан икки йил утиб, улар турмуш куришга ахд килишди, гуёки такдир буларни бир-бири учун атайин яратгандек, икки севишган калбнинг никох туйлари, висол онлари худди узлари хохлаганларидек жуда чиройли утди.
Никох туйига ташриф буюрган хар бир ёшу-кари узукка куз куйгандек бир-бирларига мос, илохим бахтларига куз тегмасин деб дуо килишди. Бир-бирисиз хаттоки нафас олмайдиган жуфтлик энди тунларни биргаликда бедор утказадиган булишди, шундай кунларнинг бирида киз йигитга якин кунларда иккаласи учун кувончли кун булишини, Яратган Тангри уларни ота-она булиш бахти билан сийламокчи эканлигини айтиб колди. Шу кундан бошлаб йигит хали тугилмаган гудакка исм излай бошлади, ва хар тун кизга менга ширингина кизалок хадя килгин, бир-биримизга булган севгимиз хурмати мухаббатимиз меваси уз номи билан «Мухаббат» булади деб илтижо киларди. Вакти-соати етиб икки севишган ёш фарзандли булишди, бедор тунлар килган илтижолари амалга ошиб, Аллох уларга ширингина кизалок хадя килганди, кизалок дунёга келди-ю,
юрагида бир канча орзулари билан киз ёруг оламни тарк этди. Бахт билан бахтсизлик ёнма-ён юради деганлари шудир балки…Севгилисининг бевакт куз юмиши йигитни телбага айлантирди гуё, ичкиликка ружу куйди. Хаттоки суюкли аёлининг хадяси севгисининг меваси Мухаббат хам унга таскин бера олмади. Севгилиси бокийга рихлат килган кундан бошлаб, йигит кизалоги Мухаббатга нафрат кузи билан карай бошлади, буни курган кариндошлари кизалокни узлари билан олиб кетишди, шунда хам йигит ичкиликни ташламади, кайтангга Мухаббатни олиб кетган кариндошларига бориб кизининг эвазига арокка пул сураб арок ичиб юраверди. Токатлари ток булган кариндошлар кизалокни уйига олиб келиб ташлашди. Йигит кизининг очлиги, усти юпунлиги билан умуман кизикмас, топган бир-икки сум пулини арокка сарфлаб кун курарди. Буни курган куни-кушнилари кизчага рахмлари келиб навбатма-навбат бир косадан овкат чикара бошлашди, ношуд, худбин ота эса менга арокка пул берсаларинг овкатни кизимга едираман, булмаса сенларнинг мурувватларинга зор эмасман деб олиб келинган овкатни тукиб ташларди. Кийинчиликлар билан вояга етаётган кизалокнинг яшашдан максади йук, бундан кура ойижонимнинг ёнига кетганим маъкул деб йиглаб турганини курган баккол ама
Давоми 8:00 да
20 905
Ассалому Алайкум!
Хайрли тонг !
Азизларим, мехрибонларим, ўзлари узоқ узоқларда бўлсаларда, қалбан дилимга яқинларим!
ЭЙ Аллохим ўзинг Мехрибон рахмдилсан.
🌷Беморларнинг дардига шифо бергин.
🌷 ЭЙ, Аллохим Бандаларингни нимаики эзгу ниятлари бўлса, ўзинг ёрдам бер.
Аллохим!
🌷 ЭЙ, РАХМДИЛ ЭГАМ!
Бандаларингни, дўстга зор , душманга хор қилмагин 🤲
Биз бандаларинг билиб ва билмай қилган гунохларимизни кечиргин 🤲
20 905
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН! 🌙✨
Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!
Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
🌙🌷Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!
https://telegram.me/joinchat/Eyf9Vbm8ruAxMDIy
☝️Обуна бўлишни унутманг!
20 905
#Oʻtkinchi_dunyo
#No_6
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Ойи, мени шарманда қилди бу қиз.
Кечга яқин Мунирани топиб келган Муслим, Латофатни оёғи остига ташлади.
—Бу жувонимарк одам бўлмайди.
Латофат, Мунирани тарсаки билан сийлади.
—Ойижон, жон ойижон илтимос мени унга берманг..
Мунира, Латофатни оёқларига ёпишиб йиғлади
—Биттаси менман. Ўзим хохлаганга тегиб, сени асло ўзинг хохлаганга бермайман. Косам оқармади сени дадангга тегиб...
Латофат оёғини тортиб олди.
—Муслим, хонасига олиб кириб қамаб қўй. Ақли кирмагунча чиқмайди, овқат хам бермаймиз.
Латофат, Мунирани силтаб ўтиб кетди.
Муслим билагидан ушлаб, судраб хонасига итариб эшикни қулфлади.
Мунира дод деб йиғлаганча қолди.
Икки кун хеч кимни киритмади, очликдан кўп йиғлаганидан силласи қуриб бе хол бўлиб қолди. Латофат йўқлигидан фойдаланиб, эшикни очган Муниса опасини ахволини кўриб қўрқиб кетди.
—Опажон...
Муниса Мунирани қучди.
—Мунис, мени қочириб юбор. Мен у чолга турмушга чиқа олмайман. Ахир қандай қилиб, отам тенггига турмушга чиқишим мумкин.
—Ойим мени ўлдиради опа. Яхшиси сиз дадамга қўнғироқ қилинг, ва бор гапни айтинг. Тез етиб келади, ва сиз бу азобдан қутиласиз.
—Ахир телефонимни хам олиб қўйишган, бу ердан хеч қаерга чиқа олмасам.
Мунира йиғлаб гапирди
—Кечпайт, мен сизга телефон олиб кираман яширинча. Сиз гаплашиб оласиз. Хозир сизга егулик олиб келаман, сиз тез еб оласиз.
Муниса югуриб чиқиб, ошхонадан нарса олиб кирди.
—Хеч нима егим йўқ
Мунира, патнисни нари сурди.
—Бунақада қандай куч тўплайсиз, уларга қарши чиқиш учун кучли бўлишингиз керак. Мен кетдим, сиз секин еб олинг, мен кечга кираман.
Муниса, чиқиб яна эшикни қулфлаб, калитни жойига қўйди.
💫💫💫💫
—Икки хафтадан кейин тўй, боринг онанга айт. Кўп чўзишмасин, мана бу пулни бер.
Ботир тортмадан икки печат пулни олиб, стол устига қўйди.
—Хўп, худди сиз айтгандек бўлади. Мен қарзларимдан қутилдимми?
—Хозирча йўқ. Аввал синглингни қўлимга топшир кейин хал бўлади.
Бу пулларни ишлатиб юбормай, ойинга олиб бор.
Манабу ўзингга.
Ботир яна пул узатди.
Муслим, хурсанд бўлганидан пулларни чўнтагига жойлади.
💫💫💫💫
—Ойи, айтгандимку тилло балиқ тушди қармоғимизга.
Муслим, Латофатга пулни узатди.
—Вой, бунча пулни тушимда хам ушламаган эдим. Қаёқдан олдинг...
Латофат пулни шиқиратиб санади.
—Куёвингиз бериб юборди.
Фақат бир шарти билан
Муслим кулди
—Рахмат куёвимга. Қандай шарт экан?
—Тўйни тезда ўтказиш шарти билан..
20 905
#Oʻtkinchi_dunyo
#No_5
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Мунира, бугун ишга бормайсан. Бошлиққа ўзим айтиб қўяман.
—Нега?
Мунира эшик олдида тўхтади.
—Бугун аканг билан бир жойга борасан. Чиройли кийиниб, ўзинга қараб чиқ тушундингга?
Латофат маъноли қаради
—Қаёққа ойи?
—Учрашувга..
—Нима??
Мунира бақириб юборди
—Ўзингни гўлликка олма. Куёв билан учрашувга чиқасан. Бор ичкарига кир, асабимни бузмай.
Латофат Мунирани туриб кўчага чиқиб, эшикни қаттиқ ёпди
Мунира, дарвозага суянганча ерга ўтириб йиғлай бошлади.
Анча пайт ўша холда ўтирди.
Эшик очилиб Муслим кириб келди.
—Муни, кетдикми?
—Акажон, мен турмушга чиқишни хохламайман. Илтимос ойимга ўзингиз тушунтиринг.
Мунира, Муслимни қучоқлаб йиғлай бошлади
—Синглим, ойим сени яхши яшашингни хохлайди. Бой оилага тегиб олсанг, бизни хам кўксимизга шамол тегардида. Биласан топишимизда маза йўқ
Муслим, Мунирани ўзидан узоқлаб, елкасидан тутиб гапирди
—Ака, ахир сиз бировни қўлига қараб ўтиришингиз тўғри эмаску? Эркак киши хар қандай йўл билан, эпласа бўладику..
Мунирани кўзидаги ёшлари, юзларини юварди.
—Бошқа гапга ўтма. Тез туриб машинага чиқ, ўртоғимни машинасини олиб тургандим.
Муслим кўчага чиқди.
Мунира иложсизликдан, ортидан эргашди.
💫💫💫💫
—Ассалому алайкум...
Мунира, кафега кириб айтилган стол олдига бориб салом берди
—Ваалайкум ассалом.
Ботир, соқолини силаб қўйди
Қани ўтиринг...
Мунира, ердан кўзини узиб Ботирга қараб қотиб қолди.
Кўзларидан беихтиёр ёш оқарди.
Қаршида соқол қўйган, ёши катталиги анча билиниб турган, уни устига қорни хам бор эркак турарди.
—Хўш, қандай саволларингиз бор?
Ботир қўлига суяниб, Мунирага термулди.
Мунира ерга қараганча йиғларди.
—Илтимос, тўйни тўхтатинг. Мендан ёшингиз анчагина катта экан, мен турмушга чиқишни хохламайман.
Мунира зўрға гапирди
—Бу қизлар учун оддий хол. Хеч хам ташвиш қилманг. Хали менга ўрганиб кетасиз, ёшимга келадиган бўлсак, ўша ёшлар берганни, мен хам бера оламан.
Айтмоқчиманки, хона ичидаги муносабатни..
Мунира, шошиб Ботирга қаради
—Нима демоқчисиз?
Мунира, асабий гапирди
—Гапимни тушунмадингизми?
Ботир кулди.
Эр ва хотин муносабатини айтяпман.
Қизлар нега турмушга чиқишини яхши биламанку..
—Бас қилинг, хамма қиз бир хил эмас. Ўзингизга бошқа қиз топинг, мен сизга турмушга чиқмайман.
Мунира югуриб чиқиб кетди.
Акасини машинасига хам қарамай, қочиб кетарди. Хамма нарсадан қочиб кетаётгандек тинмай югурарди
20 905
#Oʻtkinchi_dunyo
#No_4
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Дадаси, яхши янгилик бор.
Латофат, Содиқга қўнғироқ қилди
—Қандай янгилик онаси?
—Қизингизга бой оиладан совчи келди. Ана энди пешонаси очилди қизимни.
—Шошмай тур, мен икки кундан кейин бораман. Боргач суриштириб, билиб кейин анниқ қиламиз.
—Сиз қаердан биласиз? Яхши билан ёмонни. Ўзим хал қиламан.
Латофат жахл қилди
—Жахлинг чиқмасин. Қиз болани суриштириб бериш керак. Озгина шошма, икки кунда бораман.
—Эртага жавобимизни билгани келишади. Сизни кутсам, бой жойдан қолиб кетаманку.
Қизим мендек қийналмасин деяман, сизга ўхшаган одамга тегиб.
—Ниманг кам бўляпти. Имконим борича пул топиб юборяпман. Яна нима қилишим керак?
—Ўчиринг овозизи, мен нима десам шу бўлади.
Латофат жахл билан, телефонни ўчирди.
💫💫💫💫
—Ойи, мен сиз айтган йигитга турмушга чиқмайман. Оввора бўлманг, агар мажбурлаб бермоқчи бўлсангиз, қочиб кетаман.
Мунира, алам билан гапирди.
—Ўша гадойваччага тегиш нийятинг борми сени?
Латофат жеркиб берди
—У гадойвачча бўлгани билан, яхши одам. Нега тушунмайсиз мен ўша йигитни яхши кўраман.
Мунира йиғлаб юборди
—Жа эрсираб кетаётган бўлсанг, кўча тўлла эр. Ўша гадокка тегиб, нон тиланиб юргандан кўра, кўчадаги тўғри келганга тегиб ол. Сенга нима фарқи бор, сенга эр бўлса бўлдида..
Латофат бақирди
—Қачон бошқа оналардек бизни тушунасиз? мехр берасиз? Нега бизни бунчалик ёмон кўрасиз?
Акамчи ўғилбола бўла туриб, бир сўм пул топмайди. Бизни топганимизни кўчада совуриб юради.
—Ўчир овозингни..
Мунира юзига тушган тарсаки зарбидан гангиб қолди.
Юзини алам билан ушлаб, нафрат билан Латофатга қаради.
—Сен хам ўғил бола бўлганингда, акангдек юрардинг.
Латофатни қошлари чимирилди
Мунира югуриб хонасига кириб, ўзини ерга ташлаб, тўйиб-тўйиб йиғлади.
💫💫💫💫
—Ойи, бизни иш нима бўлди? Мунирани кўндирдингизми?
Муслим, Латофатни олдига ўтирди
—Кўнмай кўрсинчи. Даданг хам келади шу кунларда.
—Ойи, дадам келмай туриб ишни хал қилиш керак. Дадам келиб рози бўлмаса улар мени ўлдиради. Биласиз бўйнимда анчагина қарзим бор.
Муслимни хуноби ошди.
—Сен бу ташвиш қилма. Синглингни ўша йигитга берсак, қарзингдан бутунлай қутиласанми?
—Ойи, ёнига машина хам беради. Жуда бой, синглимни кўриб севиб қолибди.
—Шу уйлангани чатоқ эканда..
Латофат озроқ ўйга берилди
—Уйланса нима қилибди?
Нариги хотинлари хам индамай юрибдику?
Хар келганда, жарақ-жарақ пул олиб келиб, қўлингизга тутади..
Муслим бўртириб гапирди
20 905
OʻTKINCHI DUNYO
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑
20 905
Бир неча йиллардан кейин Нилуфарнинг бахти очилди.
У бир хонадоннинг бахтли бекаси, бир йигитнинг ёри вафодори булди. Хозир улар бахтли оила булиб яшашяпти. Бундан хам кувончлиси, якиндагина улар угил фарзанд ку......
ришди. Бешик туйлар килишди. Хамма нохуш хотиралар ортда колди. Лекин Нилуфар узи хохламаган холда Улугбекнинг кора килмишини
эслаб, чукур "ух" тортади. Кузлари ёшланади. Бугунги бахти учун Аллохга шукроналар айтади...
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
