ch
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

前往频道在 Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

显示更多

📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览

频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 603 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 848,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 911

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 603 名订阅者。

根据 08 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -847,过去 24 小时变化为 -23,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 11.75%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.43% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 425 次浏览,首日通常累积 1 739 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 21

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

凭借高频更新(最新数据采集于 09 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

20 603
订阅者
-2324 小时
-2117
-84730
帖子存档
Бир-бирига меҳрибон опа-сингиллар...😅

Укол қилиб, бошини тикиш учун шифохонага олиб кетишди. Нимага уриб бошини ёриб олгани ҳамон мен учун жумбоқ. Яқинида ўткир нарсанинг ўзи йўқ эди. Ҳаммаси кўз ўнгимда содир бўлгани боис бошини ҳеч нарсага урмаганини кўргандим. Бошидаги жароҳат туфайлими турмуш ўртоғим ўзини ғалати тута бошлади. Назаримда, транс ҳолатига тушиб қолганди. Қандайдир овозларни эшитар, ишдами-уйдами ажратолмай қоларди. Урилган ерларидаги кўкарган жойларини кетказишга ҳаракат қиларди… Яна “Тез ёрдам” чақиришга мажбур бўлдим. Шифокор узоқ вақт спиртли ичимлик ичганининг оқибати, деб ташхис қўйди. Эримни даволаниши учун шифохонага ётқизишимга тўғри келди. Касалхонага кетишга тайёрланаётиб ўша тангани ўзи билан олиб олди. Касалхонага борганимизда танга чўнтагидан тушиб кетди. Уни олмоқчи бўлиб эгилганим-да турмуш ўртоғим қўлимни ушлаб олиб, кўзларимга қаради. Бу нафрат ва ғазабга тўла даҳшатли нигоҳлар эди. Кейинроқ шифокор тангани менга берди. Сабаби, касалхонада бундай нарсаларни олиб юриш мумкин эмасди. Бўлиб ўтган воқеалардан карахт ҳолда дугонамга мурожаат қилдим. Унинг укаси баъзи-баъзида экстрасенслик қиларди. Улар уйимга келиб, ёрдам беришга рози бўлишди. Танганинг қандайдир салбий таъсири борлиги ҳақидаги шубҳамни дугонамнинг укаси тасдиқлади. Унинг айтишича, тангага лаънат ўқилиб, кейин ерга кўмиб қўйилган экан. Лекин кимдир уни топиб олган ва у қўлма-қўл бўлиб кетган. Танга кимнинг қўлига тушса, уларнинг барига кўнгилсизликлар келтираверган. У менга тангадан халос бўлишни маслаҳат берди. Мен дарров унинг айтганини қилдим. Дугонамнинг укаси лаънат менга ҳам таъсир қилганини айтиб, уни олиб ташлаш учун нималардир қилди. Биласизми, бу ёрдам берди. Тунлари тинч ва хотиржам ухлайдиган бўлдим. Мушугим ҳам яна хонамга кирадиган бўлди. Шунга қадар улар эшик тагида турадиган одат чиқаришганди. Аммо ҳозир мени кўпроқ турмуш ўртоғим ташвишга соляпти. Унга энди нима бўлади? Касалхонага борганимда олдига киргани қўйишмаяпти. Ундан ҳали лаънат олиб ташланмаган. Бунга ишонмаслигингиз мумкин, лекин танга кимнинг қўлига теккан бўлса, уларнинг барчасида муаммолар юзага келди. Масалан, танганинг тарихи ҳақида маълумот топиб беришга ёрдам берган ҳамкасбим автоҳалокатга учради. Авваллари машинани жуда яхши ҳайдарди. Унинг рафиқаси эса касалхонага ётиб қолди. Буларнинг бари, балки, тасодифдир. Лекин мен бунга ишонолмаяпман. Сабаби, барча муаммолар шу танга пайдо бўлганидан кейин бошланганди! Тамом...

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 💥Окшом 💥Кучага 💥Ишга �
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 💥Окшом 💥Кучага 💥Ишга 💥катталарга ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ 💥ФАСОНЛАР 💥 https://t.me/+8a8Rq5Evacc1YzA6 https://t.me/+8a8Rq5Evacc1YzA6 https://t.me/+8a8Rq5Evacc1YzA6 💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥 https://t.me/+UWTs4yg9dwY0YWRi https://t.me/+UWTs4yg9dwY0YWRi

Лаънатланган танга... Мен энди барчасини тушуниб етдим: саломатлигимиз билан боғлиқ муаммолар, молиявий қийинчиликлар, турмуш ўртоғим ҳамда ҳамкасбларимнинг ҳаётидаги барча нохушликларнинг сабаби мана шу эски танга билан боғлиқ. У қандай қилиб уйимизга келиб қолди? Жуда оддий. Эрим ишдан уйга қайтаётиб, автобус бекатида турганида бир пиёнистани кўриб қолганди. Бу пиёниста барча ўтган-кетганга қандайдир эски тангани арзимас пулга сотиб олишни таклиф этарди. Албатта, ўзига ичимлик олиш учун. Ҳамма рад этарди. Лекин турмуш ўртоғим бечорага раҳми келиб, тангани сотиб олади. Уйга келиб, эски қадимий тангани арзимас пулга сотиб олганини менга мақтанди. Ўша пайтда бу жуда омадли харид бўлиб кўринганди. Бу менга ҳам маъқул келди. Сабаби, мен қадимги буюмларга қизиқаман. Айниқса, уларнинг тарихи ёқади менга. Ишхонамдаги бир ҳамкасбимнинг таниш-билишлари жуда кўп. Улар орасида тангалар бўйича мутахассис — нумизматиклар ҳам бор эди. Мени танганинг келиб чиқиши ҳамда баҳосини билиб бериш ҳақидаги илтимосимга у дарров рози бўлди. Бизнинг “қидирув” ишларимиз натижасида шу маълум бўлдики, танга Николай I даврида зарб этилган танганинг илк тажриба нусхаси экан. Биринчи экзимпляр князликнинг ғазнасида, иккинчиси Эрмитаж коллекциясида, учинчиси граф Толстойда, тўртинчиси коллекционер Минуснинг жамланмасида бўлган. Бешинчи танга ҳақида ҳам маълумотлар бор. У 1912 йили муомаладан чиқариб ташланган экан. Бу танганинг муомалага чиқарилмаганига Николай I га тангадаги сурат ёқмагани сабаб бўлган экан. Унинг фикрича, портретда боши худди чопиб ташланганга ўхшаб қолган эмиш. Бу танганинг биз ўрганган тарихи эди. Бизнинг қўлимизга тушиб қолган танга рублнинг тажриба нусхаси бўлган. Назаримда у кумушдан эди. Бу “хазина” қўлимизга келиб тушганидан бир неча кун ўтиб муаммоларимиз бошланди. Гап шундаки, биринчи турмуш ўртоғим билан яшаётганимизда биз кредит олгандик. Мана шу кредитга мен кафилликни бўйнимга олганман. Ажрашганимиздан кейин у кредитни ўз бўйнига олди. Мен эса уни алимент пулидан халос этдим. Аммо кейинроқ ишхонамга суддан қоғоз келди. Ойлик маошимнинг эллик фоизи кредит тўловига ўтадиган бўлибди. Маълум бўлишича, турмуш ўртоғим анчадан бери кредитни тўламаган, боз устига қамоққа ҳам тушиб қолган экан. Банк учун эса пулни мендан, давлат ишчисидан олиш қулайроқ бўлган. Карахт бўлиб қолдим. Аммо қўлимдан ҳеч нарса келмасди. Бу биринчи зарба бўлди. Кейин эса ундан ҳам оғирроқ зарбага йўлиқдим. 8 март байрами арафасида ҳозирги турмуш ўртоғимнинг мазаси қочди. Турмуш ўртоғим спиртли ичимликларни кам ичарди. Лекин бу сафар у бўкиб ичиб олибди. Бу мен уйда йўқлигимда содир бўлганди. Уйга келганимда у ухлаб қолганди. Майли, ҳечқиси йўқ эртага ўзига келтирамиз, деб ўйладим. Эртасига турмуш ўртоғимнинг мазаси қочди. Ишга бормади. Уни уйда ўзимча даволашга ҳаракат қилдим. Кечга бориб сал ўзига келгандай бўлди. Аммо бу тун мен учун даҳшатли кечди. Ишларимни тугатиб, одатдагидай ухлашга ётдим. Ярим тунда нотаниш эркакнинг овозини эшитдим. Овоз шунчалик аниқ ва яқиндан эдики, унинг гапларини аниқ-тиниқ эшитдим. У менга эмас, балки ёнимда ухлаб ётган турмуш ўртоғимга гапирарди: — Тур, кетдик. Сени яна қанча кутиш мумкин?! — дерди у. Турмуш ўртоғим бунга жавобан ҳозир ухлаётганини, кейинроқ боришини айтди. Бу овоз уни қаерга чақирган, билмайман, лекин совуқ терга ботган ҳолда уйғондим. Бунинг ҳаммаси туш эканлигига амин бўлдим. Лекин нега туш бунчалик реал бўлиб кўринмаса, деб ўйлаб қолдим. Эртаси куни тонгда турмуш ўртоғимнинг мазаси буткул қочди. Тутқаноғи тутиб қолди. “Тез ёрдам” чақиришимизга тўғри келди. “Тез ёрдам”да келган шифокор эримнинг охирги маротаба қачон спиртли ичимлик ичгани ва бу қанча давом этганини сўради. Лекин эрим тўхтамасдан бир неча кун ичмаганди. У фақат бир кун ичганди, холос. Шу куни ишга кеч қолиб бордим. Куним қандай ўтганини ўзим ҳам билмайман. Кечқурун уйга келсам, турмуш ўртоғим ўзига келиб қолган, ошхонада овқат тайёрлаётганди. У ўгирилиб менга қаради-ю, тутқаноғи яна қўзиди. Йиқилаётиб бошини ёриб олди. Яна “Тез ёрдам” чақиртиришга тўғри келди. Давоми 18:00 да

#ДИҚҚАТТОПИШМОҚ 🤯 Эрда бор нарса хотинга берилмайди, Хотинда бор нарса эрга берилмайди. Хотинлар ундан хар куни фойдаланади
#ДИҚҚАТТОПИШМОҚ 🤯 Эрда бор нарса хотинга берилмайди, Хотинда бор нарса эрга берилмайди. Хотинлар ундан хар куни фойдаланади Eркаклар эса бир хафтада бир. САВОЛ: бу нима 😱 Бу топишмоқни 98% одам тополмаяпти экан. Жавобини ўқиб ақлдан озаёздим. Сиз нима деб ўйлайсиз бу нарса нима 😨 ЖАВОБИ... 🥵👇

Мингдан минг розиман.😂😂😂

​​​— Йўғ-эй, нафақам бор… Келиним йўқлаб туради. Шу Жонибекнинг машинаси бор, биласан, Расулжон.  Кредитга олган эди, ҳозиргача ойлик ҳақини тўлаяпман… Сўраганлар бўлди, сотишга кўзим қиймаяпти, ўғлимнинг қўлларининг изи, ҳиди қолган. Катта бўлса, ўғли минар… Эшитдим, уловсиз қолибсан. Машина олгунингча шуни миниб турсанг.  Бошқага бергим келмаяпти, шақиллатиб ташлайди, деб қўрқаман. Сен юракли йигитсан,  авайлаб минасан… Расулжон ичида «Художон, бу қандай каромат?» деб юборди, аммо сиполик билан: — Ая, тураверсин эди, артиб-суртиб турсангиз,  — деди. Ая: — Турса, занг босаркан.  Расулжон, яна беш-олти йилдан сўнг Темурнинг оёқ-қўли педал, рулга етади. Ҳозир уйда турса, ишқибозлиги эрта бошланиб кетмасин дейман. Мен сенга ўзимга ишонгандек ишонаман, — деди. Ярим соатдан сўнг Расулжон Адолат аянинг ҳовлисидан «Нексия»ни миниб чиқар экан: — Кредитини ўзим тўлаб тураман, ая! — деди. Тамом... Қутлибека РАҲИМБОЕВА

Аёли ҳам индамагани билан дарди ичида. Келинойиси ҳафта сайин: — Бир-икки кунингизни «Йўқ» деб келсангиз, Дониёрга совчиликка юрардик. Сизнинг ўрнингиз бошқа, «шаҳарлик амма», деган отингиз, салобатингиз бор, — дея қўнғироқ қиляпти. Нигора: — Болалар таътилга чиқсин, бирйўла борамиз, — деб баҳона қилаётган бўлса-да, бир кўзи эрида. Доим ҳар нарсанинг иложини топган Расулжон бу гал ҳам нимадир ўйлаб топиб, борди-келди юкини енгиллаштириб юборадигандек. Лекин Расулжон бу сафар чора топишга ожизлик қилаётганмиди, жим эди. — Дадаси, Адолат ая қўнғироқ қилди… Расулжон одатдагидек Нигорага сир бой бермаслик, «бор-кел»дан гап очишга имкон яратмаслик учун қовоғини солди. — Нима гап? Саломатлик эканми? — Ҳа, сизда иши бор, шекилли. «Расулжонга қўнғироқ қилиб туша олмаяпман, келса, мен билан бир гаплашсин», дедилар. Расулжоннинг юраги «шув» этди. Адолат опаям пул сўраса-я? Ахир ўғли ўлиб, набираси билан ёлғиз қолди-да. Адолат аяни Расулжон «Иккинчи онам», деган. Чунки талабалигида шу бева аёлнинг уйида ижарада турган эди. «Ўғил бола фақат эр кишига хос ишларни қилиши керак», деган тарбия билан улғайган Расулжон тухум қовуришниям эплай олмасди. Шунинг учун ҳам ётоқдан жой тегмаганига унча хафа бўлмади. Институтга яқин жойдан ижарага уй топди. Адолат ая чиндан ҳам Расулжонга оналик қилди. Расулжон бир ойда бир марта уйига бориб, қути-қути озиқ-овқат кўтариб келса-да, таом пишириш бобида нўноқлигидан баъзан хижолат бўлар, Адолат ая: — Болам, ҳеч тортинманг. Икки одамга етган бир коса овқат уч одамга ҳам етади. Саркаш ўғлимни яхши-яхши гапларингиз билан жиловлаб турасиз, — дерди. У пайтда аянинг ўғли Жонибек ҳали ўсмир бола эди. Улар бир пайтлар Кавказ тарафлардан сургун қилиниб, энди ўтроқлашиб қолган маҳаллада яшашар, анча маҳаллийлашиб қолганига қарамай, бу маҳалла болаларининг қони қайноқроқ эди. Кунда-кунора уриш-жанжал чиқар, Жонибек ҳам уларга қўшилиб, бир иш орттирмасин, дея Адолат аянинг жони ҳалак эди. Расулжон Жонибекни яхши гап билан, акаларча меҳр билан ўз қанотида ушлаб турар, шу боис Адолат ая: — Ётоқ беришса ҳам кетманг, Расулжон, укангиз бебош бўлиб кетади, — дея ялинарди. Расулжон-ку Адолат ая учун ҳам, Жонибек учун ҳам қўлидан келган яхшилигини қилди, лекин, барибир, Жонибек бебош чиқди: тўйсиз, никоҳсиз уйланди. Адолат ая:«Зинонинг касофати ёмон бўлади», — дея келинига кўйлак-лозим кийдириб, домлага никоҳ ўқиттирди, расмий никоҳдан ҳам ўтказди. Лекин ўғлига бўлажак хатарни онанинг юраги, барибир, сезар эканми… Икки йилча бўлиб қолди, Жонибек ўзи тенги йигитларнинг пичоқбозлиги ичига тушиб, қазо қилди. Йигитлар ҳали-ҳануз «Унда айб йўқ, у ажратмоқчи бўлган эди», дейишади. Лекин энди бу гаплардан нима наф? Навқирон йигит ер остига кетганидек, келин ҳам юртига жўнади. Аммо инсофи бор экан, Темурни қайнонасига қолдириб кетди. Бугун ўша ғамгузар она Расулжонни чорлабди. Борди-ю қийналиб қолиб, пул сўраётган бўлса, нима қилади? — Нигора, — деди Расулжон ердан бош кўтармай. — Лаббай, дадаси? — Агар Адолат ая қийналиб қолиб, ёрдам сўраса, тақинчоқларингни сотамиз. Йўқ, демайсан. — Шу қулоқ-бўйиндаги нарсалар одамдан азиз бўптими? Бор-йўғи тош-ку! — Бўғилманг, дадаси. Сиз нима десангиз шу! Мен бир нарса дедимми? Адолат ая Расулжонни узоқ бағрига босиб турди. Елкаларига бошини қўйиб, тўлиқиб-тўлиқиб йиғлади. Расулжон индамади: аяни ўз ҳолига қўйиб берди. Бунақа пайтда ҳар қандай тасалли ожиз эди. Ўтиришгач, Расулжон тиловат қилди. Ая чой дамлаб келди. — Таътилга чиқса, Темурни уйга олиб кетаман. Болалар билан ўйнаб келади, — деди Расулжон. — Майли, борса, бирор ҳафтага борар. Усиз бу ҳовли мени ютиб юборади, болам. Яхшиям, Худо менинг раҳмимни еб, шугинани қолдирибди. Шу ейди деб таом пишираман, кияди, деб ҳаракат қиламан… Ая яна кўз ёшларини енгига артди. — Ҳа, Худойим меҳрибон… Ая, қийналиб қолмадингизми? Расулжон бойлиги ошиб-тошиб ётгандек гапирди.

Ижарага олинган яхшилик... — Ака, бир иложини қилмасангиз бўлмайди. Ишчилар жуда бетоқат бўляпти… — Ўзим ҳам сезиб турибман, укажон. Ишнинг етмиш фоизини битириб қўйдик. Лекин буюртмачилар эллик фоиз ишнинг ҳам ҳақини беришмаяпти. Бошлиғининг офисига қатнайвериб машинамнинг баллони, пойабзалимнинг тагчарми емирилиб кетди. — Нима, номардлик қилишяптими? Беришмас эмишми? — Йўқ, қоп-қоп ваъда беришади. Қилаётган ишимизнинг кифтини келтириб мақташади. Лекин иш ҳақидан дарак йўқ. Ўзимнинг бу ёғимда нимадир бўлса экан, сотиб, ишчиларнинг ҳақини тўлаб қўя қолсам… — Билмадим, ака. Нима қилсангиз қилинг, ишчиларнинг ҳеч йўқ ўттиз фоиз маошини бермасангиз, ҳаммаси «кетаман»нинг устида туришибди… Расулжоннинг боши қотди. Иш бошқарувчи таъкидлаб айтмаса ҳам ишчиларнинг кайфиятини ўзи ҳам сезиб турибди. Ахир бу одамлар иссиқ жойини, тайёр ўт-ўчоғини ташлаб, қип-қизил даштдаги қурилишга бекорчиликдан келиб ишлашаётгани йўқ-ку! Ҳаммасининг бола-чақаси бор, қозони қайнаши керак… Нима қилса бўлади? Расулжон ишчиларга иш ҳақи бўлиши мумкин бўлган буюмларни хаёлан чамалади: хотинининг тақинчоқлари. Яна ўғил набирасининг суннат тўйига атаб олиб қўйган новвос ва от… Лекин Нигора тиллага, умуман, буюмга ўч эмаслиги боис унинг қимматбаҳо тақинчоқлари ҳам у қадар кўп эмас, от ва новвос ҳам қанча турарди?.. Барибир, ишчиларнинг иш ҳақини қоплай олмайди. Манглайига тутган битта машинаси. Лекин уни сотса, яёв қолади-ку. Қурилишга кунда-кунора материал керак. Демак, Расулжон материал ахтариб дўконма-дўкон, бозорма-бозор чопишга мажбур. Аммо машина бўлмаса, бу юз-юз чақирим йўлни қандай босиб ўтади? Бунинг устига, Нигоранинг ҳам, ўзининг ота-онаси ҳам водийда. Уларни ҳафтада бўлмасаям ойда бир марта йўқлаб туриш керак, кекса одамлар… Қариндош-уруғ, ака-ука, опа-сингилларни ҳам тўй-маъракада йўқламаса бўлмайди. Хуллас, машина уларга сув ва ҳаводек зарур. Лекин ишчиларнинг иш ҳақини бериш ҳаммасидан зарур. Тўғри, «Кетаман», деган билан ишчилар дарров йўлга отланмайди. Шунча кутишган, яна кутишади. Аммо… Расулжон бир қарорга келгандек бўлди. — Нигиш, «Ласетти»нинг пулини қуртдай санаб олиб ҳам ака-укаларимга бир-икки сўмдан берай, демайсан? — Қанақа пул? Қанақа «Ласетти»? Ким нимани сотибди? — деди Нигора ўртанча акаси Бахтиёрнинг ҳазил аралаш айтган гапларини тушунмай киприкларини пирпиратиб. Бахтиёр бир чеккада ёстиққа суяниб чой ичаётган куёви Расулжонга қараб: — Ие, куёв, машинани сотганингизни хотинингизга айтмаганмидингиз? Сирни очиб қўйиб, чатоқ иш қилибмиз-ку, — деди ясама афсус билан. — Машина ўзимники. Нигоранинг машинаси уйда турибди, устига духобо ёпинчиқ ёпилиб. Хуллас, мен ўз машинамни сотдим, хотинникини эмас, — деди Расулжон. Нигора бирпас эрининг гапларини яхши англамай, анграйиб ўтирди-да, сўнг: — Машинани сотдингизми, дадаси? Ахир йироғимизни яқин қилиб турган шу тўртта ғилдирак эди-ку. Ўзи шунингсиз ҳам ҳафта ошириб, уч-тўртта тўй-тўйчиқни битта қилиб, тугун тугиб келамиз. Машина бўлмаса, таксига пул чидайдими? — деди. Нигора йиғламоқдан бери бўлиб. Расулжон агар ҳозир хотинига «У-бу», дея тушунтириш қилса, гап-сўз чўзилиб кетишини билгани учун чўрт кесди: «Қўлингдан учган қуш учун афсус чекма!» деган гапни эшитгансан-а?! Машина сотилиб бўлди. У энди сеникиям, меникиям эмас! Эгасининг моли! Минг «дод-вой», деб ер тепинсанг ҳам қайтиб ололмайсан! Бошқа гапинг бўлмаса, нарсаларингни йиғиштир, уйга қайтамиз! Нигоранинг қариндошлари «Шамол, бўрон», дея атайдиган Расулжонни бунақа пайтда ҳеч ким тўхтата олмасди. Айтдими, айтганини қилади. Нигора «Ош бўлаётган эди», дея жиғиллаётган келинойиларига: — Ош еб юрган жойимиз. Бошқа келамиз, — деди-да эрига қаради: — Тугунларим бор эди, ишқилиб, тугунларимни ҳам қўшиб сотиб юбормадингизми? — Тугунларинг ўзингдан бошқа кимга керак, ана, айвонда турибди. Ишчиларга иш ҳақини тарқатгач қурувчиларнинг рангпар юзига қон югургандек, ҳаракатларига жон ингандек бўлди. Расулжон гўё бир нарсани қойиллатиб қўйгандек, икки-уч ҳафта дадил-дадил қадам ташлаб юрди. Лекин бора-бора оёғидан дармон қочди. Бу ёқда иш ҳақидан чегирган пулнинг ҳам таги кўриниб қолди. Давоми 15:30 да

​​​Ижарадани уй... Бундан бир неча йил олдин яқин бир танишим кўп қаватли уйларнинг биридан икки хонали уй харид қилди... Шу муносабат билан мен ва яна бир қадрдон дўстимизни ўша уйига таклиф этди... Ихчамгина дастурхон атрофида маълум вақт суҳбатлашиб ўтирдик... Уй жуда ҳам шинам ва бежирим эди... Ундаги барча жиҳозлар жой-жойига тушган. Деярли, ортиқча ёки йўқ нарсанинг ўзи йўқ... Қайтиш вақти ҳам яқинлашди... Шу аснода уни яна бир бора янги уйи, айниқса, уйни яхши жойдан олгани ва аҳл-иноқ қўшниларга қўшни бўлгани билан қутладик... Самимий тилакларни тиладик... Сўз ўрнида мен унга шу ёшида ўзининг шахсий уй-жойга эга бўлганига жуда ҳам ҳавасим келганини билдирдим... Биласизми, нега... Чунки, мен ўша ватқларда ижара уйда яшар эдим... Ижара пули мени қийнамасада, уни ҳам ўзига яраша ташвишли томонлари борда – қайсидир ҳаракатим уй эгасига нотўғри туюлмадимикин ва ҳоказо... Эшикни бирор киши оҳистагина қоқиб келса ҳам юрак акка-дукка... Ким, нега, нима учун келди экан??? Уй эгаси келган бўлса борми, қисқа сониялар ичида хаёлингдан минглаб ўйлар поезддек шовқин солиб ўтиб кетади... Ўшанда Аллоҳ таоло Қиёмат кунини нега أَلْقَارِعَة - “Қориъаҳ”, яъни – “Қоқувчи”, дея номлаганини бироз бўлсада ҳис этасан, киши... Зотан, у Кун инсонлар қалбини ўз даҳшатлари ила қоқиб, қалбларга қўрқув солади... Ижарада ашаш изтиробларини фақатгина ижарада турган одамгина ҳис эта олади... Шахсий уйли бўлишни жуду-жуда соғиниб яшайсан, киши... Шунда у менга жавобан: "Аслида, уй масаласида мен Сизга ҳавас қиламан... Чунки, Сиз ҳовлида яшайсиз... Уйингиз ҳам шаҳарнинг асосий ва марказий қисмида жойлашган", деди... Бироз сукут сақлаб турдим ва табассум ила: "Ижарада тураман", дедим... Навбатдаги савол-жавобдан сўнг Аллоҳ таолога шундай ақлли ва зукко дўстлар билан дўстлаштирганига яна бир бор тасаннолар айтдим... Нимага, дейсизми? У бироз жим турдида, кейин шундай деди: "Ака, тўғрисини айтай-ми... Тўғрисини айтсам, мен ҳам бу уйни ИЖАРАГА ОЛДИМ... Рост, ростайтаяпман, рост, ИЖАРАГА ОЛДИМ"... Биз ҳайрон қолиб, унинг кўзларига тикилдик... Шунда у ушбу сўзларини мунгли оҳангда қуйидагича изоҳлади: "Рост айтаяпман, ИЖАРАГА ОЛДИМ... Нари борса, эллик-олмиш йил... Балки, ундан бироз кўпроқдир... Кейин ўз Эгаси қайтариб олади"... Хулоса ўзингизда... Олдинлари оддий бир қуриб битказилмаган ёхуд ҳароба уй олдидан ўтиб кетсам ҳам, унга ҳавас қилар, шахсий уйим йўқлигидан оҳ-у ташвишлар тортар эдим.. Унинг ушбу зукколи сўзлари менга то уй олгунимга қадар тасалли бериб турди... Ҳа, аслида ҳамма-ҳаммамиз ИЖАРАДАГИ УЙларда яшайди... Вақти келиб бу ижара уйларни ўз эгаси – Аллоҳ барчамиздан қайтариб олади ва ундаги ҳаётимиз, ўтказган кунларимиз юзасидан бизни бешак саволларга тутади... Муҳими қандай уйда яшамоқ эмас, ҚАНДАЙ ЯШАМОҚ!!! Нурали МАВЛАНОВ

Ёнимдан катта тезликда ўтиб кетган машина ортидан ҳайрон қараб қолдим. Ахир бу Имрон акамни машинаси эди. Тун ярмида, мени бе
Ёнимдан катта тезликда ўтиб кетган машина ортидан ҳайрон қараб қолдим. Ахир бу Имрон акамни машинаси эди. Тун ярмида, мени бегона жойда қолдириб қайга кетди экан? Қўрқув сабаб мени титроқ босди. Нима қилишни билмай ўйланиб қолдим. Тўйхонага қайта кириш яхши чорадек туйилди. Ортимга қайрилган онимда, қаршимда бир нечта шира-кафй эркаклар турарди. —Қаёққа қизалоқ, биз билан кетасан. -ўтиб кетмоқчи эдим биттаси билагимдан тутиб қолди. —Қўйворинг мен эрли аёлман. -жоним чиқиб уни қўлидан озод бўлишга уриндим. —Эрим деганинг мободо Имрон эмасми? У ҳозиргина севгилиси Лайлони олдига кетди. Уни гапидан карахт бўлиб қолдим. Шу он эркаклардан бири бошимдан рўмолимни юлиб олди, ва...😭😭😭

-Қизим, мен 35 йил болаларга билим бердим. Устозлик қилдим. Оллоҳга шукр! Озми -кўпми ярим асрдан зиёд умр кўряпман. Сизга ўзимнинг фикримни билдираман..... Хоҳланг гапларимни ўйлаб кўрингда, тегишли хулоса чиқаринг. Хоҳламасангиз тағин ўзингиз биласиз..... Қиз бола турмушга чиқдими, эрига ҳатто ҳаёлида ҳам ҳиёнат қилмаслиги керак! Эрингизда кўнглингиз борми, йўқми буниси муҳим эмас. Муҳими никоҳ ўқилди, сиз никоҳда розилик бердингиз, оила бунёд бўлди. Биринчи ҳатойингиз, никоҳнинг муқаддаслигини, оила масъулиятини тўла англамаганингизда.... Қизингизга ўз отасини таништиришингиз лозим эди. Болангиз дунёга келишига сабабчи бўлган инсоннинг кимлигини билишга ҳақли. Отаси доим қизини кўрсин. Буни ундан талаб қилинг. Сиз болангизга оналик қилоларсиз, лекин оталик қилолмайсиз! Ота меҳрини, туйғусини сиз беролмайсиз! Бегона номаҳрамни дада деб таништирганингизни ҳазм қилолмаяпман. Сиз энди ёшгина қизалоқ эмассиз! СИЗ АЁЛСИЗ, СИЗ ОНАСИЗ! Бу кўнгилга қўйиб берсанг нималарни хоҳламайди.... Инсонга қалбдан ташқари ақл ҳам инъом қилинган. Исломий ахлоқ қоидаларимиз, азалий қадриятларимиз бор. Кўнгил... кўнгил.... деб нафсни айтаётган бўлманг. Ўша йигит сизни чиндан севармикан?! Ўзи севги нима?! Ота-онасига бўлган меҳридан ҳам устунмикан!? Бегона қизлар билан танишса, сизга қўполлик қилса, сўкиниб ҳақоратласа...«дом»да яширинча яшашга таклиф қилса.... наҳот унинг севгисини ҳақиқий деб ҳисоблайсиз!!! Ўйлаб кўринг! Ўз ҳаётингизни фақат ўзингиз йўлга қўя оласиз. Яхшиси, у йигитни унутинг! У ҳам, сиз ҳам ҳою хавасга берилиб, нафснинг измидан юряпсизлар. Оллоҳдан ёлвориб, тавба қилинг. Иймонингизни бутун қилишини сўранг! Сиз аввал ўзингизга севимли машғулот топинг. Касб-ҳунар эгаллаб, ишга жойлашинг. Китоб мутолааси билан банд бўлинг. Қизингизнинг руҳияти, қалби билан ўйнашманг! Мана,... бегонани дада деб таништирганингиз ортидан болангиз қанча азобланяпти..... Оила, турмуш фақат севги устига қурилмайди...Оилада, эр-хотин ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч, масъулият бўлиши керак. Иккингизда ҳам бу сифатларни кўрмаяпман. Иккингиз бир-бирингизни севсангиз ҳам бу турмуш узоққа бормайди деб ўйлаяпман. Яна Оллоҳ билади.... мен бир бандаман! — Холажон, сўзларингиз юрагимга шифо бўлди. Айтганларингизни унутмайман. Мени иймонга чақирганингиз учун раҳмат! Ушбу ҳикояни ёзишимдан мақсад, бир мухлисамиз ўз дардларини йиғлаб ёзиб, маслаҳат сўрадилар. Мен эса у қизимизга онахон тилидан ўз фикримни билдирдим. Ҳикоя ёздим. СИЗ ҲАМ КАМЕНТАРИЯДА ҲИКОЯДАГИ ҚИЗГА ТАВСИЯ БEРИШИНГИЗ МУМКИН. Тамом... Вазира Турсунова. 23.01.2023 йил.

ЁЛҒИЗ АЁЛЛАР Гоҳо ўйга толаман ногоҳ, Вужудимни чулғар ҳаёллар, Бир жонига минг азоб эвоҳ, Нима қилсин ёлғиз аёллар. Ўтаверар бу умр шошиб, Қанотида савоб, уволлар Муҳаббатдан ўтар бенасиб, Бечора ҳол ёлғиз аёллар. Севаверсин қуёшин осмон Қучоғида кумуш ҳилолар, Кўз ёшлари бўлиб, бир уммон Йиғлайверар ёлғиз аёллар. Қалби мисли чин баҳор фасли, Сувдек тиниқ, юзи зилоллар, Фариштадир ердаги асли, Қалби гирён ёлғиз аёллар. ✍️ Хуршид Карим

Оввора кўнгил... Шифохона йўлагида ёшгина аёл йиғлаяпти. Уни юпатадиган, кўзёшларини арта оладиган ҳамроҳи йўқ. У ҳозир қизининг аҳволига ёлғиз ўзи куйиниб, нима қиларини билмай ҳалак. Йўлакда ёши улуғ, юзлари нурли бир онахон ўтиб кетаётиб, кўзлари ёшланган аёлга назар ташлади. Унга таскин бермай туриб, йўлида давом этолмади. — Қизим, сизга нима бўлди?! Қўйинг.... йиғламанг. Илоҳим мушкулингиз осон бўлсин! Аёл онахонга қаради. Унга ҳозир яқинлари, севгани эмас, етти ёт бегона инсон меҳрибончилик қиляпти. Икки оғиз ширин сўзини қизғанмаяпти. — Ассалому алайкум, раҳмат холажон! Қизим тезроқ соғайиб кетсинда.... Қийналиб кетдимммм! — Болам, Оллоҳ барчамизга ўзимиз кўтара оладиган даражада синовлар юборади. Кўп ҳам сиқилаверманг. Сиз дуода бўлинг! Яратган эгам сизга ўзи ёрдам беради. — Холажоннн.... ҳатоларим кўп... Муаммоларимга ечим излаганим сари, баттар ғамга ботяпман. Чорасиз қолдим! Онахон аёлга зимдан кўз ташлаб, унинг дардига малҳам бўлишни истади. — Қизим, балки ичингиздаги, сизни қийнаётган дардингизни айтарсиз! Кўнглингизни бўшатарсиз. Сизни  эшитишга тайёрман! Аёл жимгина.... бир нуқтага тикилганча.... бошидан ўтказган савдоларини бирма-бир сўзлади. — Коллежни битирган заҳотим мени  турмушга узатишди. Эримда кўнглим йўқ эди... Тўйдан кейин ҳам унга меҳрим тушмади. Ҳеч қанча ўтмай ажрашиб кетдик. Уйимга қайтиб келгач, қизимни дунёга келтирдим. Ота-онам бағрида болам билан бирга яшай бошлагандик. Шундай кунларнинг бирида бир йигит билан танишиб қолдим. Борган сари яқинлашиб, бир-биримизни севиб қолгандик. Балки фақат мен севгандирман... Яна билмадим...  Шунчалик яқин бўлиб кетганимиздан қизалоғим ўша йигитни «дадам» деб атай бошлади. Чунки собиқ эрим ҳеч қачон қизимиздан хабар олмаган. Қизим ҳам ҳақиқий отасини кўрмаган. Бу орада севгилимнинг оиласи муносабатларимиздан бохабар бўлибди. Қайси она уйланмаган ўғлига эрдан чиққан боласи бор жувонни олиб берарди.  Менга уйланишига қаттиқ қаршилик қилишди. Ва у Россияга ишлашга кетиб қолди.  Алоқаларимиз узилганда, бошқа йигит билан бир-икки салом алик қилганимни эшитиб қолибди. Мендан воз кечди. Қайта-қайта кечирим сўрадим. Вақтлар ўтиб, яна ярашиб олдик. У ҳали ҳам Рассияда. Уни бир қиз билан танишганини билгач, жуда алам қилди. Аҳир, уни севаман! Бошида у қизни тан олмади. Кейинроқ эса сурбетларча иқрор бўлди. Нега мен туриб, яна бошқасини умидвор қиляпсиз десам?! Бир пайтлар бошқа йигит билан. Гаплашганимни юзимга соляпти. Сўкиниб, жанжал чиқаришни одат қилди. Қизим бўлса, уни дадам деб ўйлайди. Соғиниб, ичикиб касал бўлиб қолди. Мана 20 кундан буён касалхона ва уйим орасида саргардонман. Қизим «дадамни соғиндим» «нега келмаяптила» деб менинг эзилган юрагимни баттар сиқади. Анча пайтдан сўнг яқинда телефон қилди. Қайтиб келиб, «дом»га жойлаштириб, мен билан яшармиш. Лекин холажон, кун келиб онаси бошқасига уйлантирса, мен қандай чидайман. Уни бошқаси билан бўлишолмайманку! Тўғри, мени ҳам тайинли, яхши жойлардан сўраб келишяпти... Лекин уларни рад этяпман. Бир гал севмай туриб, турмуш қурдим. Оилам оила бўлмади. Ҳозир ҳам кўнглим бўлмаганига эрга тегсам, яна ажрашаман. Бошим қотди. Нима қилишни, қандай йўл тутишни билмаяпман. Ёшим 24 да, бироқ ҳанузгача ҳаётимни изга сололмаяпман! Онахон қизнинг изтиробларини диққат билан тинглаб бўлгач, чуқур хўрсинди. Сўнгра уни тўғри йўлга бошлашга қарор қилди. Давоми 10:30 да..👇!

​​​Бу ҳам бир аёлдан мактуб: Ўн етти йил бўлди бу воқеага, унутолмайман... Бундан ўн етти йил аввал талабаликка қабул қилиндим. Ёз ойларининг охирги кунлари эди. Билим юртига тозалов ишлари қилиш учун бордик. Ёшлари элликлар атрофида хоналарни тозалайдиган бир аёл бор экан, чарчади шекилли, ҳолсизланиб, турган жойига ўлтириб қолди. "Тобингиз йўқ экан, нега ишга чиқасиз? Сизнинг ўрнингизга ишлайдиган фарзандларингиз йўқми?" дедим. "Қизимни турмушга бердик, ўғлим ишлаётган корхона ёпилиб ишсиз қолди, шулар сабаб қарзга кириб қолдик" деди. "Бу аҳволда бугун бекор ишга чиқибсиз" дедим. "Иложим йўқ эди, раҳбардан кунлик иш ҳақимни сўраш учун келгандим, бермади. Маош чиқишини кутасиз деяпти" деди. "Ой тугашига оз қолди-ку, кутасизда энди" дедим мен ҳам. Бу гапни, ёшлик қилиб бекор айтибман-ки, "бугун ҳам оч қолайми, туз тотмаганимга уч кун бўлди" деди... Ўйламай гапирган гапимдан уялиб кетдим. Талабаман, ёнимдаги пул оз эди. Йўл кирага олиб қолиб, қолгани битта нонга етадиган пулни бердим. Аёлни уйига кузатиб, мен ҳам уйга, автобусга чиқиб кетдим... Ўқиш бошланди. У аёл негадир кўринмасди. Бир ойча бўлди-ки, дараги йўқ. Кейин суриштирдим... Айтишди... Ўша куни оламдан ўтибди. Очликдан ўтибди... Жуда алам қилди. Бу воқеа кўп эсимга тушади. Ўзимни ўзим койийман: "Пулимнинг борини бериб, пиëда кетсам бўлмасмиди" деб... Салим Айюбий

—Адаси, бошим оғрияпди? —Соғ кунинг борми ўзи? Чил-чил...Кўнгил синди! —Ойи, қаранг чиройли ёзибман-ми? —Бор, бошимни қотирма! Чил-чил...Кўнгил синди! —Болам касал, ташлаб кетадиган одам топа олмадим, боғчаси қабул қилмади —Эпласангиз ишланг, бўлмаса болангизни боқиб, уйда ўтиринг! Чил-чил... Кўнгил синди! —Ойижон, мазам бўлмаяпти, шу ишни кейинроқ қилсам майлими? —Ота-онангиз яхши боқиши керак эди, камқон  қизини узатмай! Чил-чил... Кўнгил синди! Бир иборани яхши кўраман. "Кўнглимга қарайди!"дейдилар. Ота-онамиз кўнглимизга қараб катта қилди.Турмуш  ўртоғининг кўнглига қараб, ўзидан кечиб айрим нарсаларга изн берадиганлар бор. Ота-онасининг кўнглига қараб, истаганини муҳайё қиладиганлар фарзандлар бор орамизда. Жигарларининг кўнглига қараб, озор бериб қўйишдан  қочадиганлар бор. Кўнглимизга қараб гапирадиган ҳамкасбларимиз бор. Кўнгил одамларини яхши кўрамиз, уларга талпинамиз! Сиз ҳам шундай  бўлинг, мен шундай бўлай, одамларнинг биздан кўнгли қолмасин Феруза Салходжаева

🌸 Табассумнинг қудрати Бир киши ҳар куни бозорда савдо қиларди. У доим харидорларини табассум билан кутиб оларди. Бир мусофи
🌸 Табассумнинг қудрати Бир киши ҳар куни бозорда савдо қиларди. У доим харидорларини табассум билан кутиб оларди. Бир мусофир ундан сўради: — Сенинг юзингдан табассум аримайди. Сенда ҳеч қандай қийинчилик ёки ташвиш бўлмайдими? Сотувчи жавоб берди: — Албатта, менинг ҳам ташвишларим бор. Лекин мен шуни англадимки: мен табассум қилсам, дардим енгиллашади, бундан харидорларим ҳам юрагида нур ҳис қилади. Агар юзимни тунд қилсам, уларни ҳам дилига соя тушади. Шу одатим туфайли одамлар мендан на фақат харид қилиш учун, балки қалбларига нур олиш учун ҳам келадиган бўлишди. ✨ Хикмат: Табассум – кичик амал, лекин у қалбларга нур, ҳаётга енгиллик бағишлайди

❄️🫧❄️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги хайрли бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! ❄️☃️❄️ Аллоҳим тонги
❄️🫧❄️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги хайрли бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! ❄️☃️❄️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон, ❄️☃️❄️ Кўнглингизни хотиржам, ❄️☃️❄️ Чеҳрангизни нурли қилсин. ❄️🫧❄️ Танангизни саломатлик, ❄️🫧❄️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! ❄️☃️❄️Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!! Яқинларга улашинг ❤️

Бунча пулни каердан топамиз? Тагин шунча киска муддатда-я?...Бор-буди-мизни сотганимизда хам айтган пули-нгнинг ярминиям тополмаймиз-ку? Узинг айбдорсан, келиб-келиб уша бе-тайин Илхомга ишонасанми? Аслида, сени бошка нарсанинг касри урди, - Холида хола сунгги сузларида охирги булиб утган вокеаларга шама килди. Нозимага учиб, хотинингни какшатма-ганингда бу кургиликлар бошингга тушмасди демокчи булганини Зохид англади. - Бас кил, онаси! - Мардон бобо бош чайкади. -Хозир ким айбдор деб утира-диган пайт эмас. Ундан кура бу вазият-дан чикишнинг йулини топиш керак. Кани, йиккан-терганингни чикар-чи, канча чикаркан? - Йикканим от билан туя булармиди, - бирдан бушашди Холида хола. - Кейин.. кулимиздаги борини берсак, бизни ким...- у гапини тугатмади. Аммо "улимли-гимизни берсак, тап этиб улиб колсак, бизни ким кумади?" демокчи булгани тушунарли эди. Бир неча йилдан буён Холида хола узининг ва чолининг пен-сиясидан бир кисмини улимликка деб йигиб юради. - Ойи, сиз пулингизни тахини бузманг, - чукур уф тортди Зохид. - Мендаям ёр-биродарлар бор, карз сурайман. - Биз хам караб турмаймиз углим, - тушкунликка тушган Зохидга далда бермокчи булди Мардон бобо. - Карин-дошлар бор, тушунтириб айтсак йук дейишмас. Аммо на Зохиднинг дусту биродарла-ри, на кариндошлардан тайинли бир гап чикди. Уша куни беш-олти дустининг эшигига саргайиб борган Зохид кечга томон боши эгик холда кайтди. Унинг бошига иш тушганини билган эски би-родарлари пулларини кайтариб олиш-ларига кузоари етмадими, купчилиги "хозир ёнимда йук эдия, аттанг деб ку-тулишди, айримлари уйда булса хам чикишни эп курмади. Кечагина "киёматли дустмиз" деб кадах уришти-рганлар бугун юз угиришмокда эди. Холида холанинг уринишлари хам бе-кор кетди.