📚 Ibratli Hikoyalar 📚
前往频道在 Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
显示更多📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览
频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 971 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 784,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 848 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 971 名订阅者。
根据 26 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -546,过去 24 小时变化为 -24,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.40%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.82% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 605 次浏览,首日通常累积 1 852 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 20。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.”
凭借高频更新(最新数据采集于 27 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
20 971
订阅者
-2424 小时
-1727 天
-54630 天
帖子存档
20 963
Бўлган воқеа😔
Аёлини хурсанд қиламан деб, ақлдан озишига сабабчи бўлди😢
Бухоролик Бобур ака аёлини хурсанд қилиш учун унга автомат кир ювиш машинасини совға қилди.
Аммо билмасдики, у аёлига қувонч эмас қайғу совга қилганини.
Эртаси куни ишдан қайтган Бобур ака уйдаги манзарани кўриб ҳушидан кетай деди.
Уй ичи сочилиб ётган, бир бурчакка тиқилиб олган, сочлари тўзиб кетган аёли фақат бир сўзни такрорлаб турарди.
Воқеадан хабар топган қўни қўшни қариндошлар етиб келишганда, аёлнинг такрорлаетган гапидан дод деб йиғлаб юборишди!
Аёл тинмасдан "Мен......."
Давоми 👇👇👇👇👇👇👇
20 963
Қайтмас дунё.
Манзура ая бир пайтлар қайнона-қайнотасининг хизматини қойилмақом қилиб бажарган. Улар вафотларигача келинларини дуо қилиб, ҳаққига яхши тилаклар билдириб ўтишган. Манзура ая уларга оғринмасдан қараган, едирган-ичирган, керак бўлса каттаю кичик ҳожатлари учун ҳам идиш тутиб, тагларини артиб-тозалаган.
Улар дунёдан ўтиб кетишганига анча бўлди. Манзура ая ҳам қариб қолди. Иссиқ чой, иссиқ овқат қарининг тиргаги. Ўғли эрталаб кетади, кеч келади. Куни оғзидан сақич, қўлидан телефон тушмайдиган невараси билан қовоқ-тумшуғи очилмайдиган келинига қолган.
Бир ҳафта, ўн беш кунда қизлари кириб келади. Кечгача ўтириб, улар ҳам уй-уйига жўнайди. Уларнинг ҳам ёшлари катта бўлиб қолган.
Ая уларни: "Ҳаммаси ўзидан тинсин, тинч ўтирса бўлди", деб, дуо қилгани қилган.
Аянинг оғзи қуриб, секин ўрнидан турди-ю неварасини чақирди. Кўзини телефондан узмай, қийшайиб келган неварага: "Бир чойнак иссиқ чой дамлаб келгин, қизим. Оғзим қуриб кетди", деди, илтимос билан термулиб. Қиз тушмагур бирпасда чойнакни кўтариб келди. Ая пиёлага чойдан қуйиб, хўплаган эди, илиққина, ранги йўқ, бемаза чой.
"Болам, янги дамламадингми?", сўради буви.
"Ойим эрталабки чойга қайнаган сув қуйиб, чапиштириб бердилар", деди, қиз сақичини чапиллатганча.
Аянинг умри сабр билан ўтди. Чоли ўтиб кетганига кўп йиллар бўлди. Куни шуларга қолган. Чойини ҳам, иссиқ овқатини ҳам ялиниб, илтимос билан сўраб олади. Келини эрталабдан кечгача телевизорни ёнида сериал кўради. Шомга яқин эри ишдан келишига қаддини кўтармаса, ўтираверади сериалга анграйиб.
Ая пиёлани қўйиб, секин таҳоратга уннади. Оёқда зўрға турганча тебраниб-тебраниб намозини ўқиди.
Аянинг қачонлардан бери ҳамир овқат егиси келади. Индолмайди. Айтса келини, неварасига ёқмаслигини билади. Шунга ҳам гапирмайди. Қизларига-ку умуман айтмайди. Улар ўзи зўрға чарчаб, уйларидаги ташвишдан бироз тин олиш учун келишади. Йўлдан келганга ҳамир овқатни қандай ҳам айтсин? Дарвоза тақиллади. Қўшнининг овози келди. Ая қаддини ростлаб, ёстиққа суяниб, ўтириб олди. Қўшни аяга салом бериб, қучоқлаб кўришгач деди: "Опоқи яхшимисиз, яхши ўтирибсизми? Қачондан бери кўргани чиқаман дейман, вақт топиб чиқолмайман. Бугун куёвим билан қизим келишмоқчи эди. Манти қилгандим. Сизга ҳам илиниб олиб чиққандим. Неварангиз қўлимдан олганди. Иссиғида енг, тансиқ овқат. Мен шошиб тургандим. Бемалол бўлганимда яна чиқаман опоқи..."
Қўшни аянинг: "Бирпас ўтиринг, чой ичиб чиқарсиз", дейишига қарамай шошиб чиқиб кетди.
Мантини эшитганда ая бир тамшаниб қўйди.
Қўшни чиқиб кетгач, неварасини чақирди. Ҳаёлида иссиқ манти.
"Болам қўшни менга манти олиб чиққан экан. Олиб кел, бирга ейлик совумасдан..."
"Вой буви ман еб бўлдим мантини..."
Аянинг кўзлари неварасига қараганча қотиб қолди. Сўнг: "Ҳа, майли болам ош бўлсин! Лекин бир оғиз мендан: " Манти ейсизми", деб, сўрасанг бўлар эди-ку..."
Аянинг қайнота-қайнонасига қилган хизматлари қайтмади. Ёнбошлаганча эски хотираларга кўмилади.
"Ойи, нима овқат қилиб берай? Ойи, кўнглингиз нима тусаяпти? Ойи, ойи", деб, қайнона билан қайнотанинг атрофида гирдикапалак, парвона бўлган шу Манзура ая эмасмиди? Нега қайтмади? Нега хизматларига жавоб бўлмади? Нега унинг келини ўзига ўхшамади? Шуларни ўйлар экан, аянинг кўзларига ёш қалқади.
20 963
5 ёшли Огайолик бола ўзининг олдинги ҳаётини эслагани ва унинг барча гаплари ҳужжатлар билан тасдиқлангани айтилмоқда.
Лука аввалги ҳаётида Пэм исмли аёл бўлганини, у Chicagoдаги меҳмонхона ёнғинда ҳалок бўлганини айтади. Бола ҳодиса қандай содир бўлганини жуда батафсил тушунтиради, олдинги ташқи кўринишини ҳам тасвирлаб беради ва ўлимдан кейин жаннатга бориб, кейин қайта туғилганини айтади.
Ота-онаси архивларни текшириб кўришади ва дахшатга тушди. Чунки ростдан 1993 йилда Чикагодаги...
20 963
Эртаси куни тонгда Орзигул барвақт турди. Бобо тайинлаганидай, таҳорат олиб,сураларни ўқиди. Кейин икки сиқим жийдани еди. Ухлаб ётган Нозигулни қўлига олиб, қайнонасининг хонасига борди. Уйқуси бузилганидан тихирлик қилиб йиғлаётган қизчани тиззасига олиб, кўзларини ялаб туфлаб ташлади. Бу осон эмас эди. Нозигул типирчилар, “дада”,”биби” деб йиғларди. Холбиби хола уни ширин сўзлар билан овутишга ҳаракат қиларди.
Орзигул эса қизига азоб бераётгани учун ўзи ҳам унга қўшилиб, бир йиғлаб олди. Шундай бўлса-да,бобонинг кўрсатмаларини ўзи тушунтирганидай астойдил бажарди. Бу ишни қирқ кун давомида ихлос билан, яратгандан шифо сўраб қилди. Нозигул ҳам онасининг ҳар кун шу ишни қилишига ўрганди. Ёш она ҳар куни қизининг кўзларини ялаб бўлгач, унинг кўзларини илиқ кўк чой билан ювар,лекин қорачиқларини очиб қарашга юраги дов бермасди.
Бир ойдан сўнг Нозигул ўзи уй ичида югуриб юрадиган бўлди. Унинг инжиқланиб йиғлаши ҳам камайди. Ниҳоят имтиҳонга ўхшайдиган қирқ кун ҳам охирига етди.
Қирқ биринчи кун эрталаб Орзигул нонушта тайёрлаш учун ошхонага кирди. Ширчой пишириб, қозоннинг тагини пасайтириб қўйди-да, ўзларининг хонасига қайтди. Бу орада Ўктамжон ҳам уйғониб,ҳовлига чиққан шекилли, хонада кўринмасди. Нозигул диваннинг ёнбошига суяб қўйилган ўйинчоқлар тўла сумкадан қўғирчоғини олаётган экан. У онасини кўриб, жойидан турди-да, ”Нанажон”, деб югуриб келганча қучоғига отилди.
―Сен.. сен мени кўряпсанми, қизим?―Бўғзини чангаллаган ҳаяжондан нафаси қисиб сўради Орзигул. Сўнг қизчасини қаттиқ қучоқлаб олди.
―Ҳа,нанажон. Бибим қанилар? Бибимни ёнларига бораман, ―Нозигул худди аввалгидек бийрон гапириб, унинг қўлидан сирғаниб пастга тушди-да, ташқари эшикка қараб югурди.
Орзигул қизалоғининг изидан қараб қоларкан, иссиқ кўзёшлари юзини ювиб тушаётганини сезмасди.
Ўша куни қизини шифокорга олиб борган Ўктамжон уйга келиб Холбиби холани қучоқлаб олди.
― Яшанг, онажон. Бугун Яшин ака Нозигулнинг кўзларини махсус лупалар билан текшириб кўрди. ”Кўзларидаги гул қани?Бўлиши мумкин эмас,” ―деб роса ҳайратланди. “Йигирма йилдан бери кўз шифокори бўлиб ишлайман. Лекин бунақасини биринчи марта кўришим,” ―деди. Онажоним, раҳмат сизга.
―Раҳматни менга эмас, Зокир бобога айтишинг керак ўғлим, ―деди Холбиби хола қувончи ичига сиғмаётган ўғлига қараб. ―Аввало худо-ку, лекин халқ табобатида ҳам гап кўп. Сен бўлсанг уни саводсизга чиқаргандинг. Зокир бобо тиғ теккизмасдан қизингнинг кўзларини даволади...
(Тамом)
Моҳигул НАЗАРОВА
20 963
У кишига бир ўқитиб келаман, китоб ҳам кўрсатаман.” Шу таскин билан кўнгли бироз ёришган хола жойидан туриб, ўзининг хонасига кирди. Кечагина ўзи ёпган нонлардан иккитасини олиб, янги белбоққа ўради. Орасига қанд-қурс, пул қўйди.
Тушдан кейин уйғонган Нозигулни кўтарган қайнона-келин йўлга тушишди. Маҳалла бошида яшайдиган Зокир бобонинг аёли Ҳадия хола уларни хушмуомалалик билан қарши олиб, ичкарига бошлади. Мулла бобонинг пешин намозини ўқиб бўлишини бироз кутиб туришларига тўғри келди.
Зокир бобо мадраса кўрган, табибликдан ҳам хабари бор одам эди. Холбиби холанинг гапларини бўлмасдан тинглади. Нозигулни қўлига олиб, кўзларини бармоғи билан очиб, ичига қаради. Дуолар ўқиб,куф-суф қилди.
―Эртага яна бир бор келасизлар.... Мен китобларимни ўқиб, аниқ бир жавоб айтаман, ―деди Зокир бобо.
Ўша куни Нозигул анча тинч ухлади. Эртаси куни эрталаб, Ўктамжонни ишга кузатган қайнона-келин яна Зокир бобоникига йўл олишди. Бобо ҳовлисидаги супа устида тасбеҳ ўгириб ўтирган экан. Ҳадия хола уларни тўғри ўша ерга бошлади.
―Келинглар, ҳамсоялар. Мен китобларимни титкилаб,бир даволаш услубини топдим. ―Зокир бобо қўлидаги тасбеҳини ёнига қўйди. ―Бу бироз қийин, лекин ишончли, синалган услуб.
Нозигулни овутиб ўтирган Орзигул “ялт” этиб бобога қаради. Ўтган кунлар ичида жажжи қизининг тақдирини ўйлаб, сиқилиб кетган онанинг кўзларида умид пайдо бўлди.
―Айтинг, бобожон. Нима десангиз, ҳаммасини қиламан. Фақат қизим айбли бўлиб қолмаса бўлди, ―деди келинчак овози титраб. ―Кўзлари яна аввалгидек кўрса бўлди.
―Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. “Дардни берган шифосини ҳам беради,” ―дейдилар. Фақат сиз бу ишни ихлос ва ишонч билан қилишингиз керак бўлади. ―Зокир бобо қироат билан давом этди. ―Ҳар куни эрталаб қуёш чиқмасдан уйғонасиз. Таҳорат қилиб,аввал “Фотиҳа”, ”Ихлос”,”Нос”, сураларини, ”Оятул курси”ни ўқийсиз. Биласизми, бу сураларни?
―Фақат “Оятул курси”ни билмайди. Қолганларини билади. Келинимнинг зеҳни яхши. Бир кундаёқ ёдлайди, насиб бўлса. ―Холбиби хола саволга жавоб бераркан, сўради. ―Кейин нима қилиши керак?
―Бозордан икки килоча жийда сотиб оласизлар. Келинингиз мен айтган сураларни ўқиб бўлгач, ҳар куни икки сиқим жийдани ейди. Кейин эса қизчасининг кўзларини ялаб, тупуриб ташлайди. Буни қирқ кун давомида тонг пайтида қуёш чиқмасдан олдин қилиш керак бўлади.
―Ия, бу гапингиз қизиқ бўлди-ку. ―Холбиби хола ўтирган жойидан туриб кетди. ―Кўзини ялайди? Қандай қилиб?
―Қандай қилиб бўларди? Жийдани еганидан кейин келиннинг тилида жийданинг караши нима десам экан,жийданинг кичик қириб ташловчи бўлаклари қолади. Ўша билан кўз қорачиғи яланса, пайдо бўлган гул ҳам қириб олиб ташланади. Қизча ҳали жуда ёш,бу ишни ҳозир қилиш мумкин. Бир йилдан кейин эса кеч бўлади. Яъни, қорачиқларда гул чуқур ўрнашиб олмасдан улгуриш керак.
Орзигул Зокир бобога қараб бир зум ўйланиб қолди. Кейин худди уйқудан уйғонгандай бир сесканиб, қўлидаги қизчасини бағрига маҳкамроқ босди.
―Розиман, бобожон. Ҳаммасини айтганингиздек қиламан. Қизим шифо топса, бўлди. бўлса,ҳаммасини қиламан.
― Ҳа, кейин яна бир гапни айтай. Кеча қизчангизнинг тақдиридан китоб кўрдим. Қизчангиз албатта тузалиб кетади. Улғайгач,ақлли, ўқимишли, бахтли инсон бўлади. Зокир бобо шу сўзларни айтиб, қўлларини дуога очди. ―Қани, илоҳо омин! Яратганнинг ўзи мададкор бўлиб, Нозигулой тузалиб кетсин. Оллоҳу акбар.
Ўша куниёқ Холбиби хола бозорга бориб, жийда олиб келди. Аммо Зокир бобонинг сўзларини эшитган Ўктамжон “Қаёқдаги бесавод бобонинг гапига кириб, қизимнинг кўзи баттар бўлса-чи? Мен бунга йўл қўймайман”, ―деб туриб олди.
Ўғлининг бундай қаршилик кўрсатиши Холбиби холанинг жаҳлини чиқарди.
―Менга қара ҳой бола. Сен Зокир бобони саводсиз дема.У кишининг отаси,бобоси табиб ўтганидан, кўпгина одамларни даволашганидан хабарим бор. Қизингни кўзини операция қилишганидан кўра шу усул билан даво топгани яхши эмасми?―койинди хола.―Оллоҳга таваккал қилиб, ҳаммасини бобо айтганидай қилайлик-чи. Худо ҳоҳласа, қизинг тузалиб кетади.......
20 963
ОНА МЕҲРИ......
Ҳаммаси ўша куни Орзигулнинг қўшнининг уйига эндигина бир ёшга тўлган қизчаси Нозигулни кўтариб чиққанидан бошланди. Кўчадан айланиб боргиси келмай, эринган келинчак қоронғи омборхонадаги дарча орқали қўшнининг ҳовлисига ўтди. Аслида у қўшниникига чиққан қайнонасига Нозигулни бериб, ўзи кечки овқатга уннамоқчи эди.
Аммо “Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор”― деганларидек,ъаёллар ўртасида суҳбат қизиб кетди. Айниқса, эндигина тили чиққан Нозигулнинг бийронгина гап-сўзларидан завқланган қўшни аёллар маза қилиб кулишди.
― Тавба, мана бу қалдирғочни қаранглар, ―Марям опа Нозигулнинг бурнидан чимдиб гап бошлади. ―Мени ўғлим энди-энди нана,нон деяпти. Бу эса роса бидирлайди-я.
―Кўз тегмасин денг булбулчамга, ―Нозигулни қўлига олган Холбиби хола Марям опага норози нигоҳ ташлаганча, келинига юзланди. ―Боринг, келин овқатингизни бошланг. Ҳали замон Ўктамжоним ҳам ишдан келиб қолади.
Орзигул овқатини солиштириб бўлар-бўлмас, Холбиби хола Нозигулни қўлтиғига қистириб кириб келди. Тўхтамасдан йиғлаётган қизалоғини кўриб, Орзигулнинг эсхонаси чиқиб кетди.
―Нима бўлди, ойижон? Нимага йиғлаяпти бу?
―Билмасам, келин. Сиз кетганингиздан бери тинмай йиғлаяпти. Ҳайронман,бунақа одати йўқ эди-ку,―деди Холбиби хола ташвишли овозда. ―Охири кўтариб, уйга қайтдим.
Нозигул ўша тунда умуман ухламади. Унга қараб ота-онаси-ю, Холбиби хола ҳам тонггача киприк қоқишмади. Орзигул қизалоғини гоҳ бешикка белар,гоҳ беланчакка солар, гоҳо тиззасига ётқизиб аллаларди. Лекин бу ишларнинг барчаси бефойда бўлди.
Эрталаб терлаб кетган қизалоғининг кўйлакчасини алмаштираётган Орзигул унинг ёруғликдан сесканиб, кўзларини чирт юмиб олаётганини сезди. Кўнглига хавотир оралаган ёш она унинг кўзларини бармоқлари билан йириб очиб кўрди-да,қўрқиб кетди. Нозигулнинг кўз қорачиқлари устида халқ тилида “гул “ деб аталадиган игнанинг тешигидай катталикдаги оппоқ томчилар аниқ кўриниб турарди.
―Вой худойим. Бу...бу.. қандай қилиб?―Орзигул уввос тортиб йиғлаб юборди. ―Нима бўлди Нозигулга?
Ўша куни қизчани олиб поликлиникага чиқиб келган Орзигул ва Ўктам кайфиятлари тушиб қайтишди.
―Тошкентга олиб бориш керак экан,онажон,―деди Ўктамжон ўзларини хавотир билан қаршилаган онасига. ―Операция қилмаса бўлмас экан. Яшин ака деган таниқли кўз шифокори бор-ку. Ўша киши шундай деди.
―Уни тезроқ олиб боришимиз керак. ―Йиғлайвериб кўзлари қизариб кетган Орзигул эрига ўтинч билан термулди.
―Албатта, олиб борамиз. Юрагимни ғаш қилиб йиғлайверма. Эртага ишимдан жавоб сўрайман, ―деди Ўктамжон.
Икки кундан сўнг Тошкентга жўнаб кетган эр-хотин тарвузлари қўлтиғидан тушиб қайтишди. Шифокорлар “Олти ойдан кейин олиб келасизлар, қизча жуда кичик, ҳозир операцияни кўтаролмаслиги мумкин, бироз улғайсин,”- дейишганмиш. Ўктамжон шу гапни онасига айтди-да, шошилганича ишига кетди.
―Майли болаларим,кўп сиқилманглар. ―Холбиби хола Нозигулни қўлига оларкан,унинг аввалгидек бидирлаб гапирмаётганини, оз фурсат ичида озиб қушдек енгил бўлиб қолганини кўриб, юраги увушиб кетди. ―Боламга бирданига нима бўлганини тушунолмаяпман.
― Ойижон, биз билан болалар боғчасида Онахон деган қиз ишларди. Жуда чиройли бўлса-да, битта кўзида “гул”и бор эди. Тўрт мучаси бутун, ўзидай кўркам йигитга турмушга чиқиб кетди. Гоҳо қизларимиз орқасидан “Кўзи кўр бўлсаям,энг чиройли йигитни илдириб тегиб кетди”,―деб гапиришарди. Лекин мен Онахоннинг устидан ҳеч қачон кулмаганман. Аксинча, бахтини топганидан хурсанд бўлганман. ―Орзигул ғамгин оҳангда сўзларкан, кўзлари юмилиб кетаётган қизчасини қайнонасининг қўлидан олиб, диванга ётқизди. ―Ухла,алла қил,эркатойим.
―Ўзингиз ҳам бир оз дамингизни олинг, йўлдан чарчаб келгансиз, қизим. ―Холбиби хола жойидан туриб, ташқарига йўналди. ―Овқат ҳам қилиб қўйганман.
“Шу боламга кўз тегди-ёв. ―Дарвозахонадаги стулга ўтираркан, набирасининг биғиллаб йиғлаётганини эшитган кекса аёлнинг хаёлидан шу гап кечди. ―Ўша куни ҳамма аёллар фақат Нозигулимни гапиришганди. Тушдан кейин уни мулла Зокир бобога олиб бораман........
20 963
❤️❤️❤️❤️❤️
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
TOʻGʻRI OVQATLANISH
5 MAHALIK MENYU
EMIZIKLILARGA VA XOMLADORLARGA
TANANGIZ OSILMASDAN
OCHLIKSIZ DIETASIZ
SOGʻLOM OZASIZ
NAZORAT 101%
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ
❤️) OY ❤️❤️MING
❤️) OY ❤️❤️❤️ MING
❤️) OY❤️❤️❤️MING
OCHLIKSIZ DIETASIZ
TOʻGʻRI OVQATLANISH
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
TEZ KOK YOZUVNI USTIGA BOSING GURUHGA KIRASIZ
20 963
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин.
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
20 963
🌙🌺ХАЙРЛИ ТУН🌺🌙
Аллоҳимнинг берган бир куни ,
Ўтди сиз-ла меҳрибонларим.
Ўтсин дейман осойиш туни,
Хайрли тун қадрдонларим!
Кундуз елиб, юриб толдингиз,
Меҳнат қилиб озроқ ҳордингиз,
ИншаАллоҳ ажр олдингиз!
Хайрли тун қадрдонларим!
Юртимиз тинч, кўнгиллар обод,
Ма Ша Аллоҳ гўзалдир ҳаёт,
Ўзингни қилинг эҳтиёт!
Хайрли тун қадрдонларим!
Қаро тунда кезманг дарбадар,
Жондан азиз жонажонларим.
Тушингизга кирсин Пайғамбар!
Хайрли тун қадрдонларим!
ㅤ
20 963
📢 40-размердан 68-размергача!
🎯 0 дан мустакил Асос андоза қуришни истайсизми?
✅ Осон методика билан киска муддатда
✅ мижозга колипдай тушадиган
✅ Онлайн андоза дарслиги БЕПУЛ урганмокчимисиз
Факат бизни каналда МУТЛОКО ТЕКИН кушилиб олинг👇👇👇
🌺🌺👉 Tikuvchilik olami👈🌺🌺
🌺🌺👉 Tikuvchilik olami👈🌺🌺
20 963
Овсиним доим чиройли фасонлардан топиб тиктиради👗
Энди ман хам бу канални биламан☺️
Сизга хам ёкиб колиши аник
👠 Чотки вечерни фасонлар
👠 Миллий фасонлар
👠 Келинчаклар учун фасонлар
Янги ва чиройли фасонларни излаяпсизми ❓
Унда каналга қўшилиб олинг
💞Ҳозир қўшилиш имкониятиз бор Шошилинг 👇
https://t.me/+1TxK6NAsKlUzZTky
20 963
Биласизми?..
Асалариларда иккита ошқозон бор: бири озиқ-овқат ҳазм қилиш учун, иккинчиси эса нектарни сақлаш ва уни асалга айлантириш учун ишлатилади. Ушбу махсус нектар “бек” деб ҳам аталади. Асаларилар ўртача 40 кун яшайди. Ҳар бир асалари ўз умри давомида камида 1000 та гулни зиёрат қилади ва бир қошиқдан ҳам камроқ асал ишлаб чиқаради. Биз учун бу фақат бир қошиқ асал, аммо асалари учун бу унинг бутун ҳаётий саёҳатидир.
Ажабо, Аллоҳнинг шон-шарафига тасбеҳ айтмасдан кетманг!
20 963
Ёшим 67да сал кам 30 йил илгари бўлган вокеани сизга сўзлаб бермокчиман!
Шахарни четрогида 4 фарзандим билан яшардим. Эрим 4 чи фарзандимни дунёга келгандан 3 ой ўтиб иззсиз юколди.... Бир амаллаб болаларимни катта килардим. Бир куни 2,3 киши келиб биз яшаётган уйлар 1 ойдан сунг бузилишини айтиб, бизга бошқа тумандан уй беришди. Чиройли жой аввалги уйимиздан шароитлари яхши. Уйимизнинг орқа деразасидан кўчага қарадим , рўпарадаги 2 каватли бино хайратланарли эди. Кандайдир сирли ўзига тортарди. Деразаларни бири очиқ бири ёпиқ базилари синиб кетган, ёгочлари мудраб қолган шомолда ги гий гигий килиб овоз чикарарди деворлари кучиб тушган бази жойларида алам бало ёзувлар кираверишдаги ешикда факат битта чирок ёниб турарди. Қизиқ бу жой аввал кандай жой бўлган екан а? Кеч тушди болаларимни ухлатиб, ўзим идишларни юваётганимда орка кўчага қараган деразам карсиллаб ёпилди. Вой диб чучиб тушдим. Кн яна қўшиқ хиргоя қилиб идишларни ювдим. Шунда кимдур менга кушилиб қўшиқ айтаётганини сездим.шарта оркамга угирилдим... 😱😳 ва дахшатдан котиб колдим😱😢
20 963
Армонли дунё...
Кўпинча барвақт туриб, уйимиз ёнидаги хиёбонни айланаман. Шундай вақтлар бўладики, ёлғиз қолгим, узоқ ўй-хаёллар сургим келади. Бу тонг ҳам қадрдон боғчага чиқдим. Ўриндиқда ўтириб, гулларни томоша қилдим, улар орасидаги райҳонни кўриб, юрагим орзиқиб кетди. Энгашиб ҳидладим, узиб олишга кўзим қиймади. Унинг иси менга онажонимни эслатади. Бу ҳид юрагимда соғинч ҳиссини уйғотади, орзиқиб кетаман. Қалбимнинг туб-тубидан соғинч отилди. Томоғимга бир нима тиқилди...
Ёшим улғайгани сари онамни соғинаман... Ким она меҳрига тўйибди экан, она дийдорига ҳеч қачон, ҳеч ким тўймаган...
Онам ҳали ёш эдилар, тўсатдан оламдан ўтдилар. Онам раҳматли билан кичик укам бирга яшарди. Ҳар доимги одатга кўра ишдан сўнг уларни кўргани бордим. Кетар чоғим онам кулиб: "Болажоним, бир кеча ёнимда қол, она-бола бирга суҳбатлашайлик", дедилар. "Она, ишларим жуда кўп, сал бўшаб олай, албатта, келаман", деб қўлларига бир даста пул тут қаздим. Муштипаргинам мийиқларида кулиб, бош чайқадилар.
Ўшанда онаизорим бир кунгина ёнларида бўлишимни кўп сўрадилар. Қистовларининг сабабини барибир тушунмадим. Аммо ўша мунис чеҳралари ҳамон кўз ўнгимда. Ишим кўплигини важ қилдим. Бу учрашув мен учун сўнгги дийдор эканини, кейинги боришимда онамнинг жонсиз танасини кўришимни қаёқдан билай?.. Агар билганимда ёнларида бир кеча эмас, уч-тўрт кеча қолмасмидим? Барча ишларимни четга суриб қўймасмидим? Мен нодон онам ёш, ҳали узоқ яшайдилар, деб ўйлаб юрган эканман.
Жанозага узоқ-яқиндан кўп одам келди. Мана, таъзияга келганларни кутиб-кузатиш учун уч-тўрт кун вақт топдим-ку! Нега ҳам ўшанда ишларим кўплигини баҳона қилдим, келсам бўларди-ку?
Маросимлар тугагач, укам: "Ака, онам мана буни сизга бериб қўйишимни тайинлаган эдилар", дея қўлимга бир тугун тутқазди. Очиб қарасам, ичида ўзим берган пуллар, яна бош қа нарсалар бор эди. Онам бечора ҳаммасини йиғиб юрганмидилар? Ёки бирор муҳтож инсонга беришга улгурмадиларми? Онамнинг бир ажойиб хислатлари бор эди. Нима олиб келсам, энг олдин ўзимга илинар, кейин секингина "Ўғлим, шундан озгина фалончигаям берсам майлими?" дея бирор қийналган оилагами, тўй-маърака қилаётган қўни-қўшнигами илинардилар. "Сенинг ҳақингга дуо қилишади", дея аввал мендан розилик сўрардилар. "Кенгга – кенг дунё. Аллоҳ таоло сахий бандаларини севади", дея хайрли ва эзгу ишлар қилишга бизни ундардилар. Мен: "Онажон, буларни сиз учун олиб келганман. Кимга, нимага ишлатиш сизнинг ишингиз", десам, ҳақимга узоқ-узоқ дуо қилардилар...
Онамни соғинсам, сўзларини эслайман, райҳонни авайлаб ҳидлайман. Онам қадрини уларни йўқотганимдан сўнггина билдим. Онасини норози қилган экан-да, дея ўйламанг. Аксинча, онамнинг дуоларини олмаганимда мен бугунгидек юрмаган бўлардим. Армоним, бир кеча бўлса-да, улар билан тўйиб суҳбатлашолмай қолганим, шундан афсус чекаман...
20 963
— Касал бўлсаям, у сизларнинг отангиз. Шу аҳволида отангни бировларга зориқтириб қўйганимизда, кейин уканг икковингнинг виждонинг қийналма
смиди? Нима қилсам сизларни ўйлаб қиляпман, болам.
Ҳалидан бери қунишиб ўтирган Элёр кўз ёшларини шаҳд билан сидирди. Онасини биринчи марта кўраётгандек озиб, кичрайган елкаларига, офтобда қорайган юзига тикилиб қаради. Шу туришида онаси унинг кўзига жуда савлатли, жуда истарали кўринди.
Синфдоши Бекзод билан бўлиб ўтган тортишув хаёлига келди. «Астарчининг боласи, астарчининг боласи», деган гап қулоқлари остида жаранглагандек бўлди. «Ҳа, мен астарчининг боласиман, астарчининг боласи», дея ғурур билан ўйлади у онасидан кўз узмай.
Сўнг онасининг озғин, қорамтир қўлларини кафтлари орасига олиб, маҳкам қисди-да:
— Хавотирланманг, бу сирни ҳеч кимга айтмайман, — деди бироз дўриллоқ овозда.
— Сиз кўп сиқилманг, ҳали ҳаммаси яхши бўлади.
У шу пайтгача ўзини бунчалик кучли, бунчалик керакли ҳис этмаганди. Юрагида онасига нисбатан сира ҳис этмагани бир ҳурмат-эҳтиром уйғонган, у тобора кўнглини тўлдириб, улғайиб бораётган эди.
Ҳамрохон
МУСУРМОНОВА.
20 963
✨🔥 𝐎𝐙𝐈𝐒𝐇 𝐌𝐀𝐑𝐀𝐅𝐎𝐍𝐈𝐆𝐀 𝐌𝐀𝐑𝐇𝐀𝐌𝐀𝐓! 🔥✨
💣 𝐒𝐈𝐙 𝐇𝐀𝐌 𝐎𝐙𝐌𝐎𝐐𝐂𝐇𝐈𝐌𝐈𝐃𝐈𝐙?
👉 𝐌𝐀𝐍𝐀 𝐈𝐌𝐊𝐎𝐍𝐈𝐘𝐀𝐓!
💎 𝐏𝐀𝐑𝐗𝐄𝐙𝐋𝐀𝐑𝐒𝐈𝐙 ❌
💎 𝐃𝐎𝐑𝐈𝐋𝐀𝐑𝐒𝐈𝐙 ❌
💎 𝐇𝐀𝐌𝐌𝐀 𝐍𝐀𝐑𝐒𝐀𝐍𝐈 𝐘𝐄𝐁 𝐓𝐔𝐑𝐈𝐁 ✔️
🔥 𝐒𝐎𝐆ʻ𝐋𝐎𝐌 𝐎𝐙𝐀𝐒𝐈𝐙
🔥 𝐐𝐀𝐘𝐓𝐀 𝐒𝐄𝐌𝐈𝐑𝐌𝐀𝐘𝐒𝐈𝐙
🔥 𝐂𝐇𝐈𝐑𝐎𝐘𝐋𝐈 𝐐𝐎𝐌𝐀𝐓𝐆𝐀 𝐄𝐑𝐈𝐒𝐇𝐀𝐒𝐈𝐙 😍
💰 𝐍𝐀𝐑𝐗𝐋𝐀𝐑 𝐒𝐔𝐏𝐄𝐑 𝐂𝐇𝐄𝐆𝐈𝐑𝐌𝐀𝐃𝐀:
👉 𝟏 𝐎𝐘 — 𝟒𝟎 𝟎𝟎𝟎 𝐒𝐎ʻ𝐌
👉 𝟐 𝐎𝐘 — 𝟖𝟎 𝟎𝟎𝟎 𝐒𝐎ʻ𝐌
🚀 𝐒𝐓𝐀𝐑𝐓: 𝟕-𝐀𝐏𝐑𝐄𝐋
⏳ 𝐂𝐇𝐄𝐆𝐈𝐑𝐌𝐀 𝐅𝐀𝐐𝐀𝐓 𝟕 𝐀𝐏𝐑𝐄𝐋𝐆𝐀𝐂𝐇𝐀!
❗ 𝐁𝐔𝐍𝐃𝐀𝐘 𝐈𝐌𝐊𝐎𝐍𝐈𝐘𝐀𝐓 𝐁𝐎𝐒𝐇𝐐𝐀 𝐁𝐎ʻ𝐋𝐌𝐀𝐘𝐃𝐈!
💌 𝐌𝐔𝐑𝐎𝐉𝐀𝐀𝐓 𝐔𝐂𝐇𝐔𝐍: 𝐃𝐈𝐄𝐓𝐎𝐋𝐎𝐆 𝐋𝐄𝐂𝐇𝐊𝐀𝐒𝐈𝐆𝐀 𝐘𝐎𝐙𝐈𝐍𝐆!
@Dietolog_Rano
@Dietolog_Rano
⚡ 𝐓𝐄𝐙 𝐆𝐔𝐑𝐔𝐇𝐆𝐀 𝐐𝐎ʻ𝐒𝐇𝐈𝐋𝐈𝐍𝐆!
https://t.me/Soglom_Joziba
https://t.me/Soglom_Joziba
https://t.me/Soglom_Joziba
20 963
Айниқса, қишнинг кунида ҳамма бир уйга тиқилиб қолган пайтда, туни билан чироқни ўчирмай машинканин
г шиқир-шиқирини эшитиб ётиш ёмон қийнайди одамни.
Элёр шу хаёллар билан уйига қайтди. Анчадан бери дадаси уларни койимай қўйган бўлса-да, барибир, «Дарсни ташлаб келганимга уришмасин», деб дарвозани секин очди. Оёқ учида меҳмонхона тарафга юрди. Бир амаллаб ичкарига кириб олса бўлгани. Ҳеч кимга кўринмай эшикни ёпиб, мириқиб ухлайди. Ўзи доим шунақа
— туриш-турмушларидан сиқилиб кетганида меҳмонхонага яшириниб олади. Бу хона тинч. Ҳайҳотдек уй онасининг бир уюм астарлик матолари билан тўла.
Элёр меҳмонхона тарафга оёқ учида ўтиб бораркан, ичкаридан овоз чиқаётганини эшитиб, сергакланди. Яхшилаб қулоқ солди. Онаси билан дадаси гаплашиб ўтиришган экан. «Ие, бугун онам эрта келибди, энди гап эшитишим аниқ», деб ўйлади юраги увишиб.
— Мен нобакор банда сениям кўп қийнадим-а, — дерди дадаси.
— Унақа деманг, шу кунларни кўриш пешонамизда бор экан, кўряпмиз, бу ҳам Аллоҳнинг бир синови,
— деди онаси.
— Ўшанда нафсимнинг гапига кириб, шу ифлосликни қилмаганимда, шу бедаво касалликни орттириб олмаган бўлардим. Ўзимниям, сениям, болаларниям бунчалик қийнамасдим. Энди аҳволимни болаларга айтиш керакмикин, а?
Элёр қулоғини динг қилди: «Дадам СПИД дедими?!»
— Йўқ, — деди онаси қатъий бош чайқаб.
— Айтмаймиз болаларга. Шунча пайтдан бери билишмадими, эндиям айтмаймиз! Буни улар кўтаролмайди.
— Одамлар бу касал билан уч-тўрт йилга етмай ўлади, дейишганди. Беш йил бўлди-я, беш йил… Тезроқ ўлсам, шу азоблардан халос бўлардим. Болалар етишмовчиликдан кўп қийналишди. Айниқса, Элёрнинг дарди ичида.
— Унақа деманг, ҳаммамиз ҳам пешонамизда борини кўрамиз. Элёр ақлли бола. Менгаям, сизгаям суянчиқ бўлиб турибди. Худойим сизга умр берибдими, тавба қилишизга имкон бергани шу!
— Мен бундай деб ўйламайман, — деди дадаси шикаста товушда.
— Тунов куни бир ҳожи онанинг уйига кирдим. Набирасини узатаётган экан, анча астарлик сотиб олди. Ўзиям жуда тақводор аёл экан. Бироз гаплашиб ўтирдик. Ҳожи она айтдики: «Аллоҳ таоло Ўз ояти каримасида суюкли Пайғамбари Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга: «Менинг ўз нафсларига зулм қилган бандаларимга: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар! Албатта, Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилади», деб айтинг», дея амр қилган» экан. Сиз ҳам ноумид бўлманг. Сиз ҳам истиғфор айтинг, тавба қилинг. Ахир Аллоҳ ноумид бўлмасликни буюрибди-ю, жон дадаси.
Нафасини ютиб, ота-онасининг гапини эшитаётган Элёрнинг дами ичига тушиб кетди. Оёғи бехосдан деворга суяб қўйилган тоғорага тегди. Онаси сергакланиб дераза тарафга ўгирилди. Элёр яширинишга улгуролмади.
— Элёр?! Қачон келдинг?
— деди онаси шоша-пиша ташқарига чиқаркан. — Анча бўлдими келганингга?..
— Ҳаммасини эшитдим,
— деркан Элёрнинг лаблари титради. Шу тобда йигитчанинг юраги алғов-далғов бўлаётган эди: Шунча қийинчилик, камбағаллик устига энди бу гап ҳам бормиди?!
— Шошма, қани бу ёққа кел-чи, — онаси озғин қўллари билан уни ўзига тортиб, бағрига босди. Пешонасидан ўпди. Элёрнинг кўнгли бўшаб кетди. Бирдан ҳиқиллаб йиғлай бошлади. Лобар опа ўғлининг юзини икки кафти орасига олиб, кўзларига синчиклаб қаради. Сўнг Элёрнинг елкасидан қучганича меҳмонхонага олиб кирди.
— Энди кап-катта йигитсан,
— деди Лобар опа. — Бу гапни билиб қолганинг балки, яхши бўлгандир. Даданг беш йилдан бери шу дард билан яшаяпти. Тоби қочиб, сира ўзига келолмай дўхтирга учрашса, шу бедаво касални аниқлашган. Бу ёққа келганидан кейин менга бор гапни айтди. Яна текширтирдик. Шундан бери шу аҳвол, болам. Яна қанча умри қолганини билмаймиз. Даданг соғ бўлса, мен тирикчиликни деб кўчама-кўча юрармидим. Бу дардга чора йўқ! Дадангнинг умри ҳисобли. Яна жаҳл устида бирор нарса деб, унинг ичини оғритма. Бировга, ҳатто аммаларинггаям бу сирни оча кўрма, ҳеч ким билмасин. Ҳеч ким билмасин, болам!
— Энди Худонинг паноҳида фақат уканг икковингга суянаман. Ҳадемай уканг икковинг икки тарафимда тоғдек суянчиқ бўласизлар! Унгача… Унгача ҳали олдимизда синовлар бор…
— Касаллигини билган экансиз, нега ажрашиб кетмадингиз?
Давоми 10:15 да
20 963
«Астарчининг боласи»
Элёр дарсдан эртароқ чиқди. Аниқроғи, кейинги дарсга киргиси келмади. Синфдоши Бекзод билан ораларидан гап қочди. Ўзи шундоғам зўрға чидаб юрган эди. Бекзоднинг:
— Астарчининг боласи, астарчи, астарчи!
— деган таънаси суяк-суягигача етиб борди. Мактабда бир дақиқаям қолгиси келмади.
Аслида, онасининг астарчи экани унгаям ёқмайди. Уйида бундан бошқаям ёқмайдиган нарсалар жуда кўп. Туриш-турмушлари, етишмовчиликлар… Битта кўйлакни уч йиллаб кийиши. Жағи очилган ботинкасини этикдўзга қайта-қайта кўтариб боравериши… Ўн еттига кирган бўлса-да, йигитлардек пўрим кийина олмаслиги, икки йил аввал олинган костюмининг енги калта бўлиб қолганида ҳам кийишга мажбурлиги…
Онаси бошқаларнинг онасига ўхшамайди. Ҳар куни тонг саҳарда туради. Саҳармардонда ўчоққа ўтин ёқиб, овқат пиширади. Ўтиннинг чарс-чурс синган товуши одамни ухлашга қўяди, дейсизми. Элёр калласини кўрпага буркаб, тишини-тишига босиб, чидайди. Ниҳоят, онасининг қадам товушлари, эрталабки шипир-шипири тинади.
«Худога шукр, намоз ўқишни бошлади», деган ўйда уни эрталабки ширин уйқу босади. Лекин бироздан кейин онасининг овози эшитилади:
— Элёр, овқатни пишириб қўйдим. Чой қайнатиб, термосга дамладим. Мактабга нонуштасиз кетманглар, болам. Даданг уйғонса, совуқ сувга ювиниб юрмасин, катта термосга қайнаган сув қуйиб қўйдим. Совуқ сув билан чопиштириб бергин. Ўзинглар ҳам илиққина сувда ювининглар, хўпми?
— Хўп, — дейди у эринчоқлик билан.
Онаси бошига оғир тугунини жойлаштириб, йўлга отланади. Дарвоза ғийқиллаб очилиб, қарсиллаб ёпилади. «Шу ишни қилмаса нима экан?!
— деб ўйлайди Элёр дилгир аҳволда.
— Бошқаларнинг онасига ўхшаб тикувчилик қилсин, бор, ана фаррошлик қилсин, бир кунимиз ўтади-ку, барибир».
Мана, беш йилдирки, шу аҳвол, онаси ҳар куни саҳармардонда тугунини кўтариб кўчага чиқиб кетади. Уйма-уй, кўчама-кўча юриб астарлик сотади. Бир ойда бир-икки марта Тошкентга, «Ипподром» бозорига бориб тўп-тўп мато олиб келади. Олиб келган матолари тугагунча қишлоқма-қишлоқ юраверади. Баҳорни баҳор, ёзни ёз демайди. Қишнинг қаҳратонидаям ташламайди бу ишини. Бир маҳалладан иккинчи маҳаллага пиёда кетаверади. «Лўлиларга ўхшаб кетдингиз, — дейди Элёр баъзида жаҳли чиқиб. — Қачонгача сандироқлаб юрасиз?»
«Лўли одаммасми, болам?.. Ҳалол луқма билан боқяпман сизларни, — дейди онаси кулимсираб. — Насиб этса, ўқишларни битириб, катта бўлганингизда уканг икковинг шундай баракали кишилар бўласизки, ўшанда қўлимни совуқ сувга урмай ўтираман! Сизлар мени боқасизлар…»
Онаси бир кунга мўлжаллаган астарлигини сотиб бўлмагунча қайтмайди. Шунинг учун эрталаб овқат пишириб кетади. Баъзида савдоси ўнгидан келса, уйга эртароқ келиб, кечқурунга мантими, хонимми, ишқилиб, тансиқ таом тайёрлайди. Кир ювади, нон ёпади.
Баъзида совуқдан қўллари ёрилиб кетади. Ёзнинг жазирамасида юз-қўллари офтобда куйиб, қораяди, озғинлиги учунми, шундай пайтда иккита жавдираган кўзи ва оппоқ тишлари кўзга яққол ташланиб, одамнинг кўзига жуда хунук кўринади. Энг ёмони, кўчада одамлар уни «Лобар астарчининг боласи», деганида юрак-бағри ўртаниб кетади.
Баъзан болалиги эсига тушади. Ўшанда дадаси Россияга бориб ишлаб келарди. Кейин дадаси ишлагани бормай қўйди. Онаси эса шу иш билан шуғулланиб юриб, «астарчи», деган ном орттирди. Дадаси аввалига ичкиликка муккасидан кетди. Кейин ҳеч кимга гапирмай бир бурчакка тикилиб ўтираверадиган одат чиқарди. Мана, беш йилдирки, шу аҳвол. Озиб-тўзиб кетган. Бировга қўшилмайди. Уйдан чиқмайди. Онаси пул йиғиб, уни Тошкентга олиб кетади, шифохонага ташлаб келади. Бир ой, 15 кун дадаси ўша ёқда даволанади. «Дадам нима касал ўзи?» деган саволига Элёр онасидан тузук-қуруқ жавоб ҳам ололмаган шу пайтгача.
Тунов куни мактабдан қайтганида онаси тикув машинкани шиқирлатиб ўтирган экан, «Нима қиляпсиз?» деб сўраган эди, «Энди замон ўзгарди. Одамлар тайёр кўрпа сотиб олишга ўтишди. «Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ», деган машойихлар. Астарликларим унча ўтмаяпти. Шунга энди мен ҳам тайёр кўрпа тикиб сотаман-да», деди. Шундан бери кечасиям тинчлик йўқ.
Давоми 9:00 да
20 963
Бировга турмушга чиқибди.,Аввалги ясан-тусанлар йўқ, шалвираган қаримсиқ бўлиб қолибди. Ҳафиза унинг олдида ёшгина келинчакка ўхшайди.
-Яхши қилибсан.Қизим эндигина Ҳафизага эна деяпти. Унинг хаёлини бузмасин.
Бу гаплардан Ҳафизанинг, Меҳрибоннинг хабари йўқ. Умиджон бу гапни айтиш нияти йўқ.
Ҳаётидан жуда қийинчилик билан чиқарган хиёнаткор инсонни қайтадан ўз ҳаётига киритиш нияти йўқ.
Аллоҳ ҳар кимга ўз ниятига яраша неъмат ато қилармиш. Нияти яхши бўлган инсонлар Аллоҳнинг неъматидан бенасиб қолишмас экан. Уларга бу неъмат омад, даромад, бахт шаклида ёғилаверар экан.
Умиджон Ҳафиза билан жуда бахтли ҳаёт кечиришяпти. Яқинда яна битта ўғилли бўлишди. Яхши ниятли кишиларнинг барчасига омадларини ва бахтини берсин Аллоҳим.
Раъно Умарқулова.
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
