📚 Ibratli Hikoyalar 📚
前往频道在 Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
显示更多📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览
频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 20 918 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 789,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 839 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 20 918 名订阅者。
根据 28 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -567,过去 24 小时变化为 -36,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.10%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.93% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 533 次浏览,首日通常累积 1 870 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 21。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.”
凭借高频更新(最新数据采集于 29 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
20 918
订阅者
-3624 小时
-2207 天
-56730 天
帖子存档
20 912
БИРОВНИ ОИЛАСИНИ БУЗАДИГАН АЁЛЛАР.
Назокатнинг кўзларига уйқу илинган экан. Эшикнинг зардали тақиллашидан чўчиб уйғонди. Соат тунги икки бўлибди. Эри бўлса керак... Ҳа, адашмабди. Эшик ортида деворга суянганча Шерзод акаси турарди. Кайфи ҳам бор.
- Ассалому алейкум, келдингизми Шерзод ака?
Эрининг елкасидан тутиб ичкарига киришига кўмаклашмоқчи бўлди Назокат.
- Керакмас! Қўлингни торт мендан!- дея хотинини силтаб ташлади Шерзод. Оғир-оғир қадам босиб ётоқхонага кириб кетди.
Назокат эшикни ёпиб эрининг ортидан кирди. Оёғидаги туфлини ечмокчи бўлиб туфлисига қўл узатди. Шерзод ўрнидан туриб ўтирди.
- Нега ҳали ҳам ухламадинг?!
- Сизни кутдим, дадаси...
- Дадаси дема!
Дадаси дема асло!- бирдан бақириб юборди Шерзод,- қаторлаштириб бола туғиб берибмидинг дадаси дейсан? Дадаси дема мени!
Назокатнинг юрагига оғриқ кирди.
- Сизга нима бўляпти, Шерзод ака? Олти ойдан бери тинимсиз ичаяпсиз. Бунақада касаллик орттирасизку!
- Сен менга ақл ўргатма, тушундингми? Ҳаққинг йўқ бунга! Олдин эплаб бола туғиб бергин- да – кейин мени ишларимга аралашгин...
Назокат сўзсиз гилам устига ўтириб қолди. Ҳали умрида эридан бундай гапларни эшитмаган эди.
- Шерзод ака, мен атайлаб қиляпманми? Илтимос, сабр қилайлик! Биргина биз эмаску фарзанд кўра олмаётган. Аллоҳ сабрли бандаларини севади. Илтимос сабр...
Шерзод беҳосдан Назокатнинг юзига тарсаки тортиб юборди.
- Сабр?! Саккиз йил ниманинг эвазига соқов бўлиб яшадим? Яна қанақа сабр бўлиши мумкин бундан ортиқ? Яна қанча умримни тиноққа зор булиб ўтказаман?!
Назокат ортик гапира олмади. У қийналарди. Йўқ, калтак еганидан эмас, асло! Турмуш қурган йиллари жудаям бахтли эди ёш оила. Бир- бирларини жондан ортиқ севишар эди... ...
Иккиси хам бир институтда ўқишар эди, бир гуруҳда. Ўқишнинг сўнгги босқичи. Иккиси ҳам ўқиш тугагач йироқлашиб кетишларидан хавотирда эдилар. Чунки Назокат чекка вилоят Бухородан, Шерзод эса пойтахтда яшар эди. Бахтимни қўлдан чиқарадиган аҳмоқ эмасман, бугун ойимлар билан гаплашаман. Совчиликка борадилар Бухорога. Биз албатта бирга буламиз,- дея Назокатни кўнглини хотиржам қилишга уринди институт боғида ўтирганларида. Шерзод ваъдасини устидан чиқди, Бухорога қайта-қайта совчи жўнатиб охир оқибат Назокатнинг отасини розилигини олдилар.
Иккиси ҳам оилада тўнғич фарзанд. Назокат икки ука ва бир сингилнинг опаси, Шерзод бир сингил ва бир уканинг акаси эдилар. Тўй кечаси... Ҳамма хурсанд. Лекин бу қувонч келин ва куёвнинг хурсандчилиги олдида тариқдай эди гуё...
- Кўрдингизми, Маликам? Уйланаман десам Бухоро подшоҳи қизини беради менга,- дея муғомбирона гап отди келинчакка тахти-равонда ўтиришар экан. Чимилдиқда ўтиришганда эса Ҳеч қачон армон билан яшашингизга йўл қўймайман дея бир-бирига сўз беришди...
Шуларни эслар экан Назокат ваъдасини устидан чиқа олмаётганидан азобланар эди. Мастлик устун келиб Шерзод ухлаб қолди. Назокатни эса кўзига уйқу келмас эди...
Шу пайт гилам устида ётган Шерзоднинг телефонига смс хабар келди. Олиб қаради, бегона рақам. Беихтиёр смсни очиб юборди... "Шерзод ака, ажойиб тун учун раҳмат. Эртага ҳам келинг... Назокатнинг танаси музлаб кетди...
Наҳотки. Наҳотки... Йўқк...-дея шивирларди лаблари. Смсни ўчириб юборди ва ҳеч нарса бўлмагандек эрининг ёнига қўйди телефонни. Эрта тонгдан эрининг нонуштасини тайёрлаб ўзи шифохона сари йўл олди.
Синглим, назаримда сизда ўзгариш бор. Қайта текширувдан ўтишингиз
керак, деди эллик ёшлардаги доктор аёл.
Назокатнинг юраги орзиқиб кетди, "Марҳаматингни аяма Яратган эгам..дея дуо қиларди ичида. Бир соатларда қайта текширувдан ўтиб, доктор хонасига кирди.
Хўш, синглим, айтингчи суюнчига нима берасиз менга,- дея доктор мулойим жилмайиб қаради Назокатга. Назокатнинг юрак уриши тезлашиб кетди.
Доктор ҳам узоқ чўзиб Назокатни қийнагиси келмади - Ичингизда одамча ривожланишни бошлабди,- деди ўша мулойим табассуми билан. Назокат қотиб қолганди. Ўзини докторнинг оёқларига ташлади. Рахмат опажон Ўзинга шукр Аллоҳим, ўзинга шукр...- дея дод солиб йиғларди докторнинг оёқларидан қучиб.
Уйига қушдек учиб келди. Эри аллақачон......
Давоми 22:00 да
20 912
Бир қизнинг тақдирига зомин бўлган йигит
Сабина коллеж талабаси эди. Жуда чиройли билимдон қиз эди. Ота - онаси мусофирликда бўлгани учун буваси ҳамда бувиси билан
яшарди. Отаси гаплашиб туриш учун қизига қимматбаҳо телефон жўнатди. Сабина телефон ишлатиб, аста - секин интернетдаги ижтимоий
тармоқларга киришни ўрганди. Кунлар ўтиб интернетда бир йигит билан танишиб қолди. У йигит билан деярли ҳар куни интернетда ёзишиб
юрарди. Қари буваси билан бувиси ота - онаси билан гаплашиб ёзишётгандирда, деб эътибор беришмасди. Йигит Сабинага ҳар куни янги расмингизни қўйинг, деб илтимос қиларди. Сабина ҳам унинг илтимосини сўзсиз бажариб, саҳифасини ҳар куни ҳар хил суратларини қўйиб тўлдириб бораверди. Бир куни йигит Сабинага кечки пайт барда учрашишни таклиф қилди. Сабина буваси билан бувиси қўймаслигини айтди.
— Бугун ниҳоятда сизни кўргим келяпти, учрашайлик, — деб ялинди йигит.
— Сабина эса ҳозир бунинг умуман иложи йўқлигини, эртага кўриша олиши мумкинлигини айтди.
Йигит яна ҳолижонига қўймай, “Деразадан қочиб келинг, манзилингизни тушунтирсангиз бориб олиб келаман”, деди. Сабина эса “Дадам билса ўлдиради” дея рози бўлмади. Йигит шу куни ичган эди, хуллас иккаласи уришиб қолишди. Йигит аламидан Сабинанинг расмини фотошопда яланғоч қизга айлантириб, тагига «Исмим Сабина. Мен билан яқинлик қиладиган йигитлар бўлса» деб шарҳ ёзиб, қизнинг телефон рақамини илова қилиб қўйдида, интернетда тарқатиб юборди. Эртасига Сабина коллежга борди. Ҳамма йигитлар “Э, бу ўша интернетдаги яланғоч суратга тушган қизку” дея бармоғини бигиз қила бошлашди. Сабинанинг курсдошлари унга интернетда тарқатилган суратини кўрсатишди. Қиз карахт бўлиб қолди. Бу аниқ ўша Элёрнинг иши эди. Мадина шу куни дарсда ўтиролмай йиғлаб чиқиб кетди.
Элёрга қўнғироқ қилса, телефони ўчиқ. Интернетдан ҳам топа олмади. Ўзини эса бирор марта ҳам кўрмаганди. Дардини хеч кимга айтолмади. “Дадам билса, нима бўлади? Шарманда бўлдим. Ҳамма мени энди фоҳиша дейди” деган ўй хаёлларда тинимсиз йиғлади. Шу куни тунда у ўз жонига қасд килди. Буваси тонгда шифтда осилиб турган Сабинани кўриб, дод фарёд солди. Ота - онаси ҳам қизининг таъзиясига етиб келишди. Боласини қабрга қўйиб, фарзанд доғида адойи тамом бўлган ота - онаси жиноий иш очдиришди.
Аммо энди ҳеч қандай ҳаракат уни ортга қайтара олмайди. Умуман нотаниш, умрида бир марта ҳам кўрмаган йигитни деб умри завол топган қиз энди орамизда йўқ.
Қизларжон, сизлардан илтимос, суратларингизни ҳар хил одамларга ишонманг. Ҳатто дўстларингиз, дугоналарингизнинг телефонларига ҳам суратга тушманг, эҳтиёт бўлинглар. Биргина хатоси туфайли ҳаётни кўрмай, оқ кўйлак киймай, отасининг розилигини олмай, келинлик кунларини кўрмай, она бўлмай дунёдан кўз юмган Сабинанинг тақдири барчамизга сабоқ бўлсин.
Хар ким Сабинани ёмон отлик килишди, кизни енгилтакка чикаришди, йегитни хеч уйламади хам номардлик килганини...
20 912
Кеча тўй бўлган уйда...
Тўй тугаб ҳаммаси бир зумда хаммаси ўзгариб кетди.
"Бокира эмас..."
"Мен буни сипогина қиз десам..."
"Аллоҳ асрасин бунақа беномусдан"
Қулоқларим остида мен ҳақимдаги сўзлар. Қўлларим қалтираб нима бўлганини тушунолмаяпман. Кечагина никоҳ ўқилганди. Аллоҳим нега бунақа бўлди? Мени айбим нима? Аммамнинг юзимга туширган тарсакисидан ҳамон юзим олов бўлиб ёнмоқда. Мендан ҳазар қилишяпти...
— Нималар қилиб қўйдинг беномус, бизни тириклай ерга тиқдингкуууу.
— Менда айб йўқ, - бу дахшат эди. Энди мен нима қиламан? Нахот мени чиқариб хайдашса, наҳот шарманда бўлсам?
Қайнонам кириб сочимдан чангаллаб судрай бошлади...
Давоми 👇👇👇👇
20 912
Бу холатни ёзиб юборишимдан хулоса шундаки !!!.......
Хаста кунглимиздаги кечиримлик холатлар якун топмас экан ,......!
Касаликлар хам асло танангизни тарк этмайди.
20 912
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
ХАСТАЛИК САБОҚЛАРИ.
Ҳовлисида юрган Холида хола жияни Назиранинг кўча эшиги томон йўналганини кўриб, деди:
- Назира, ишга кетяпсанми? – Тасдиқ жавобини олгач қўшимча қилди. - Қизим отанг қаттиқ касал экан. Бир кўриб келсанг-чи, нима бўлсаям отанг-ку.
Назира эшикдан чиқиб бир нуқтага тикилганчи пича турди-да, сўнгра:
- Э, менга нима! Ўлиб кетмайдими! Мен кечганман унақа отадан, - деди ва кўз олдидан бундан ўн уч йил бўлган воқеа ўта бошлади. Ўшанда Назира ва унинг касалманд ойисини Эсон ака уриб-сўкиб кўчага ҳайдаган эди. Улар қанча ёлвормасинлар, қанча йиғламасинлар, отанинг раҳми келмаган эди. Бунинг устига аллақандай аёлни уйига келтириб олган отаси ўша аёл билан уларнинг ортидан масхара қилиб кулиб қолишган эди. Бечоралар неча кунлаб эски иморатлар, вокзалларда ётиб юришган. Оқибатда шундоғам касал бўлган ойиси ҳаётдан кўз юмган эди. Шу сабабдан ҳам, Назиранинг отасини кўришга кўзи йўқ эди. Назирани холаси боқиб, катта қилди. Тиббиёт институтини тугатиб, мана бир йилдан бери касалхонада ишлаяпти.
Ишга келганида оғир бемор келгани ва уни тезда операция қилишмоқчи эканлигини айтишди. Бемор етмишдан ошган кекса киши эди. Ёнида йиғлаб турган кекса кампирдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Беморнинг ёнига кирган Назира унинг калима қайтариб турганини кўриб, сўради:
- Қўрқяпсизми, амаки?
Бемор кулимсираб қўйди-да:
- Аллоҳ бу жонни менга бераётганда мендан рухсат сўрамаган. Албатта, олаётганда ҳам рухсат сўрамайди.
- Амаки исмингиз нима?
- Эсон.
Назиранинг чеҳраси ўзгарди.
- Сендан озгина катта ёлғизгина қизим бор. Қўшни давлатда яшайди.
- Қизингиз бу аҳволдалигингиздан хабардорми?
- Йўқ. У ҳозир оғироёқ. Безовта қилиб нима қиламиз. Сенинг ўзинг менга иккинчи қиз бўлиб қўяқол.
Назира “майли”, дегандек бошини қимирлатиб, гапни бошқа ёққа бурди:
- Амаки кўзларингизга линза қўйганмисиз? Ранги ажойиб экан.
Эсон аканинг кўзлари ҳақиқатан бошқача эди.
- Бу кўзлар меники эмас.
Назира алланарсаларни ёзаётган жойида тўхтаб, яна саволга тутди:
- Кимники?
- Аллоҳники. Менга омонатга берган. Хоҳлаган пайтида олиб қўяди.
Назира кулиб қўя қолди. Кечга яқин операцияни бошлашди.
Бир соат давом этган операция муваффақиятли тугаб, беморнинг аҳволи яхши эди.
Ўзига келгач унинг ёнига кирган Назира Эсон акани текшираркан, амаки саволга тутди:
- Ота-онанг борми?
- Онам отамнинг дастидан ўлиб кетган, бизни ҳайдаб юборган отам бор-у борди-келдимиз йўқ. Ҳа, майли мен сизни толиқтириб қўймай.
Назира ўрнидан тургшан ҳам эдики, Эсон ака:
- Отанг қилган ишларидан пушаймон бўлса-чи? Нега уни кечирмайсан? – деб қолди.
- Унинг пушаймонлигига ишонмайман.
- Онангни қайта тирилтира олмайсан. Аммо отанг тирик бўлса, унинг узрини қабул қилиш лозим. Ахир ҳамма бир-бирига омонат. Мен отангнинг пушаймонлигига ишончим комил.
Назира кўзида ёш билан хонадан чиқиб кетди. Кечқурун уйига қайтар экан, беихтиёр болалиги ўтган маҳаллага, отасининг уйига бурилди. Секингина деразадан уйга мўралади. Отаси диванда йўталиб ётар. Икки нафар болакай ва хотин телевизорни баланд қўйиб, аллақандай сериални кўриб ўтиришган эди.
- Телевизорнинг овозини ўчир. Битта аччиқ чой олиб кел, - дея отаси зорланган эди, нарироқдаги курсида ўтирган хотини жеркиб ташлади:
- Жонимга тегди, бунинг гаплари. Тинчгина кино кўргани қўясизми, йўқми? Ёқмаса, ана катта кўча. Бориб, айланиб келинг. Неча ойдан бери касалсиз. Беш-олти сўм пул топиб ҳам келмайсиз.
Аммо отасининг юрадиган ҳоли йўқлиги кўриниб турарди. Назир озгина турди-ю, ортига қайтиб кетди.
Эртасига қон босимини текшираётганда Назира Эсон бобога:
- Кеча отамникига бордим. Қаттиқ касалга ўхшайди, - деди.
- Ичкарига кирмадингми, қизим.
- Йўқ. Биласизми, отамнинг исми ҳам Эсон. Исмингизни биринчи марта эшитганимда ғалати бўлиб кетган эдим. Лекин сизларнинг орангизда тоғдек фарқ бор.
Унинг сўзларини эшитиб турган бобо:
- Йўқ, бизнинг орамизда фарқ йўқ. Биз иккаламиз ҳам отамиз. Барча инсонлар баъзида пушаймонлик келтирадиган хатолар қиламиз. Сен отангини кечирганинг билан, у ўзини асло авф этмайди. Сен уни ҳозир кечирмасанг, ундаги пушаймонлик юки сенинг бўйнингга юкланади, деди......
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
20 912
#Тест 🩵
Расмдаги моделлардан бирини танланг ва қалб гўзаллигингиз ҳақида билиб олинг 😍🌹
Сизга ҳам қизиқ бўлса албатта кириб билиб олинг 👇👇👇
20 912
ҚИЗ БОР УЙНИНГ..
Чиройига келар гулнинг рашки ҳам,
Осмон йиғлар тўкилса гар ашки ҳам.
Оиланинг кўрки унда иффат жам,
Қиз бор уйнинг наволари ўзгача.
Кулгусидан шўх сой олган андоза,
Хулқ одоби, тарбияси овоза.
Қалбда иймон, юраги шаффоф тоза,
Қиз бор уйнинг садолари ўзгача.
Отасига олиб берар раҳматни,
Билишмайди ҳусуматни, миннатни.
Тангрим сира кўрсатмасин кулфатни,
Қиз бор уйнинг ҳаволари ўзгача.
Кулгичига ошиқ неча алплар ҳам,
Сўзларидан шифо топар қалблар ҳам.
Толъейи кулсин-у кўрмасин алам,
Қиз бор уйнинг саболари ўзгача.
✍ Дилобар Ўролова
20 912
Шаҳло яна хат жўнатди.
"Бу ишларни шундай қолдирманг! Албатта хотинингизни текширинг. Болалар балки сизники эмасдир.".
Толиб ўтиролмай қолди. Ғимирлаганча ҳовлидан кўчага чиқиб кетди. Мошинасига ўтириб, хатларни такрор-такрор ўқишни бошлади. Мияси ғувиллаб, ҳеч нарсага тушунмаётган эди. Кимга телефон қилса, кимга айтса? Бу ҳақда ким билан маслаҳатлашса бўлади? Ахир эшитган қулоққа яхши гап эмас-ку. Бутун оилани шаъни булғанади-ку. Ичидан садо келди! "Ё Аллоҳ! Ёрдам бер!"
Замонавий оиланинг боласи бўлган Толиб, унча-бунчага Аллоҳни эсламас эди. Ҳар бир иш, мартаба, бойлик, обрў, ўқишдан-дипломдан, меҳнатдан деб билар эди. Улар оилавий Аллоҳни жуда нодир эслар эдилар.
Толиб бошини рулга қўйиб, букчайганча ўтириб қолди.
Анчагача нима қиларини билмай ўтираверди. Эски хотираларни эслашга ҳаракат қилар экан, Зебонинг ҳеч бир ёмон одатини эслолмади.
"Ёки ишда бўлганимда у-бу ким келармикин? Ёки чет-элга сафарларимда биронтаси билан танишдимикин? Хатни жўнатган ким бўлиши мумкин? Зебони ўйнаши бўлсачи? Йўғеее... Зебо бунчаликка бормас. Ҳамма нарсаси бўлса. Тўкин-сочин ҳаётда яшаётган бўлса.
Ҳеч кимдан кам бўлмаса. Ҳар йили чет-элга олиб борсам. Ёки кимдир номерда адашдимикин? Ёки биров ҳазил қилаётган бўлсачи?
Шаҳло Толибни чиқиб кетганини кўрган эди. "Ўқ нишонга тегди. Лекин илондан баттар хотини, юмшоққина эрини авраб олиши чўт эмас...", ўйлади Шаҳло.
Толибга яна хат жўнатди.
"Хотинингизни индамасдан қўлга туширишингизни маслаҳат бераман. Ёлғондан иш билан чет-элга кетинг!"
Толиб келган янги хатни шошиб очдию: "Ким бўлиши мумкин? Зебода нима қасди бор?", ўйлади асабий бўлиб.
Ичкарига киргач, томоғидан на норин ўтди, на тандир сомса. Ҳаммаси бўғзига тиқилди. Онасининг зўри билан пиёласидаги илиб қолган чойини хўпладию:
"Биз турайлик, борақолайлик...", деди.
Толиб бир ҳафтада ўзини олдириб қўйди. Ўйлайвериб ич-этини еб ташлади. Зебо эридаги ўзгаришни беш бармоғидек билмоқда, сезмоқда. У ўқиган хатни, эри ҳам ўқиганлигига ақли етмоқда. Лекин юраги бетлаб, эридан очиқ сўролмаяпти.
Толиб энг яқин сирдоши, синфдоши дўсти Икромга кўнглини очди. Бўлган ишларни айтиб маслаҳат сўради.
"Толиб ўйлаб қарасак, хатни хотинингни яқиндан танийдиган бири ёзган. Дейлик хотининг сенга ҳиёнат қилган, дейлик болалар сендан эмас. Агар буларни аниқлаштириб, ишлар ўртага чиқса, нима қиласан? Хотинингни қўясанми? Балки сенга ёзган, у-бу душманингдир. Буни фақат хотининга қопқон қўйибгина биласан. Билганингдан кейин нима қиласан, шуни ўйла. Бутун маҳалла, қариндош-уруғинг олдида нимани баҳонаси билан ажрашасан?"
Икромдан тузукроқ маслаҳат чиқмади. Ҳаммаси Толибнинг ўзига қолган эди.
Кейинги ҳафта иш билан Германияга учиши керак. Лекин энди оиласини қандай қилиб бир ҳафтага ташлаб кетади? Бориб-келгунча бўлари бўлиб қайтмайдими? Толиб шулар ҳақида ҳам ўйлай бошлади.
Толиб Зебога яқин йўламай қўйди.
Ўйларининг аччиғидан, боши ачиб кетди ҳисоб. На хотинига қопқон қўйишга, на Зебодан бор гапни сўрашга кучи етмаётган эди.
Чуқур "уҳ" тортадию: "Эй, Аллоҳ!", дейди, яратувчига нола қилгандай бўлиб.
Толиб бугун ишдан эрта келиб, ўзини ётоққа отди. Қаттиқ калтак еган кишидек ҳаммаёғи қақшаб, оғриётган эди. Кечаси тушининг даҳшатидан уйғониб кетди. Ҳаммаёғини совуқ тер босди. Ўрнидан туриб, ошхонага чиқди. Музлатгичдан идишдаги совуқ олма шарбатини олдию, бир кўтаришда сипқориб юборди.
Сўнг сигаретини олиб, гандираклаганча ҳовлига чиқди.
Толиб ҳовуз четига ўтириб, сигаретини чуқур-чуқур тортганча, кўрган тушини эслашга ҳаракат қилди. "Зебо чириб кетган қора кийимда эмиш. Бир қўли билан укаси Тоҳирни сочидан тортқилаб, жарликдаги гуриллаб ёнаётган оловга судраб олиб кетаётганмиш. Тоҳир акасидан ёрдам сўраётганмиш. Толиб ёрдам беришга кучи етмаётган эмиш. Тоҳир бор овози билан додлаб: "Ака кечиринг! Мени айбим йўқ. Мени хотинингиз мажбурлади. Илтимос, қутқаринг!", деб бақираётган эмиш.
Зебонинг кўкраклари оқиб, киндигигача тушиб қолганмиш. Қанча уринмасин укасини қутқариб қололмаганмиш. Хотини ва укаси жарликка қулаб кетишганмиш..."
20 912
Тонга яқин Тоҳир кириб келди. Чарчаган, кечаси билан тентираб юргани юз-кўзидан маълум эди.
Зебо Толибни ишга кузатгач, ўз хонасига кириб кетди. Бироздан сўнг Тоҳир Зебонинг эшигини тақиллатди. Зебо шошганча эшикни очганда, Тоҳир кайфиятсиз бир ҳолатда деди: "Мен розиман. Фақат акам учун бу ишга кўндим. Акамнинг дарди менинг дардим...".
"Тоҳир бунчалар сиқилиб, ич-этингизни ейишингизни кераги йўқ. Кўрасиз ҳаммаси изига тушиб кетади. Акангиз севинсалар бўлди менга. Менга ҳам осон тутманг".
Зебо Тоҳирни ётоқхонасига бошлади.
Дин - бўлмаган жойда зино урчийди!
Дин - бўлмаган жойда валадизинолар туғилади!
Дин - бўлмаган жойга албатта балолар келади!
Зебо ўғил туғди. Қайнотаси чақалоққа яхши ниятлар билан Одил деб, исм берди. Толиб Зебога мошина совға қилди. Бутун оилага қувонч кирди. Энг бош набира, ахир ўғил бўлган эди-да. Одилни ҳамма яхши кўриб эркалар, аммо Тоҳир уни бошқача кўрар эди. Буни фақатгина Зебо билар эди холос.
Тоҳирни уйлантирдилар. У ҳам ўғиллик бўлди. Орадан кўп вақт ўтмай, Зебо яна фарзанд кўрди. Энди унга ҳеч нарсани фарқи йўқ эди. Яшаса, ҳаётнинг унга берган бойлигидан кайф қилса. Толиб бечора иккита фарзандлик бўлдим деб осмонларда.
Орадан йиллар ўтди. Болалар анча улғайиб қолишди. Тоҳирда 3 та фарзанд. Толибда "4" та. Толибнинг ўғиллари Тоҳирга кўпроқ ўхшашади. Қуйиб қўйгандек "отаси"нинг ўзи.
Қилғилиқнинг қирқ куни бор. Гуноҳлар барибир очилади. Қинғир ишлар, албатта бўй кўрсатади.
Тоҳирнинг хотини анчадан бери ёмон исдан роҳатсиз. "Балки ёмон гумон қилаётгандирман", дея-дея умрини ўтказди. Неча маротаба Зебони эрига кулиб қараганини кўрган, неча маротаба эри Зебога...
Лекин ҳар доим: "Мен ўйлаётган нарса эмасдир", деб, ўзини овунтириб келади.
Зебонинг болалари эриники эканлигини билса, бечора қай аҳволга тушишини тасаввур қилиб кўраверинг!
Шаҳло тўртинчи фарзандини шифохонадан олиб чиққач, уйи меҳмонга тўлди. Толибнинг "фарзандлари" қий-чув қилиб, чақалоқни талашган бўлдилар.
Шунда Тоҳир "жиянларига" қараб: "Ойингларга айтсаларинг, сизларга ҳам чақалоқ олиб келади", дедию, Зебога қараб кўзини қисди. Кўз узмай эрини кузатиб ўтирган Шаҳло, бу ҳолатни эътибордан четда қолдирмади.
"Сенларда бир гап бор. Шошмай турларинг! Қачонгача гумонда яшайман? Қачонгача ўз ёғимда ўзим қовуриламан? Акангни хотинига кўз қисиш нима эканлигини исботлаб берасан! Эрингни укасига узоқдан эркаланиб, жилмайиш нега кераклигини сен мегажин ҳам исботлайсан!"
Ақиқалар ўтгач, Шаҳло вақтни қўлдан бой бермай ишга киришди.
Ёпиқ номердан Толибнинг телефонига хат жўнатди.
"Хотинингизни тийиб олинг! Тагини бир текшириб қўйсангиз, ўзингиз учун яхши бўлар эди. Болалар сизданми ё бошқаданми ҳеч қизиқиб кўрмаганмисиз?"
Хатни Толиб эмас, Зебо ўқиди. Ўқидию юраги така-пука бўлганча хатни ўчириб ташлади. Мусаффо осмон энди Зебо учун қоронғуликка айланган эди.
"Ким бўлиши мумкин? Ким мендан гумон қиляпти? Ким бу ҳаётимни бузмоқчи бўлган?"
Ўша заҳотиёқ Тоҳирга телефон қилди. Телефонни бахтга қарши Шаҳло кўтарди.
Зебо довдираганча жавоб бермай телефонни ўчирди.
Шаҳло учун шу қўнғироқни ўзи кўп жавобларни очиб берган эди.
Шаҳлонинг йўли баъзи аёлларга ўхшаб бақир-чақир, тўполондан иборат эмас эди. У ҳар бир ишни чанг чиқармасдан, жанг бошламасдан бажарар эди. Ҳеч кимга ўзлигини билдирмай мақсадга етиш, ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас.
"Ҳа, бўлди. Демак хатни сен ўқидинг. Эрингдан аввал сен кўрдинг. Сичқонни ини минг танга бўлиб кетди-ку. Энди қаёққа қочар экансан. Ўйин энди бошланди. Сенларни қопқонга туширмагунимча тинчимайман", деди ўзига-ўзи Шаҳло.
Тоҳир ҳовлидан ичкарига кирганда, Шаҳло ҳеч нарса билмаган кишидек: "Зебо опамлар телефон қилган эдилар. Олганимда ўчиб қолди. Тинчликмикин?", деди эрини кузатиб туриб.
Тоҳир бироз ўнғайсизланиб қўйдию, телефонини кўтариб чиқиб кетди.
Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас, Толиб оиласи билан қий-чув қилиб, онасиникига кириб келди. Дастурхонда ўтиришар экан, Шаҳло пайтдан фойдаланиб эски хатни Толибга яна жўнатиб юборди. Толиб телефонини очиб хатни ўқиди. Бир Зебога, бир болаларига анграйганча қарадию, хатни такрор ўқишни бошлади......
Давоми 15:30 да
20 912
"Анча ўзгарибди. Яна ҳам кўркам, келишиб кетибди".
Ширин ўйларини қайнонасининг овози бузиб юборган эди.
"Зебо! Қизим нега анграйиб қолдингиз? А югуриб келиб, кўришмайсизми...?"
Зебо шайтоннинг чангалига тушди. Шайтон уни чангалига олдию маҳкам ушлади. Энди уни осонликча қўйиб юбормайди. Ботқоққача олиб борадию сўнг уни итариб юборади. Ботқоққа ботиб қолган одамни кўрганмисиз? Инсон у ердан чиқолмайди! Ботқоқ шунақа жой. У ерга тушганлар, қайтиб чиқолмайдилар. Охиригача ботиб, ўлиб кетадилар. Шайтонни нияти ҳам шу. Ботқоққача алдаб-сулдаб олиб бориш...
Зебо бутунлай ақлдан озди. Ҳаёлига келаётган, турли ёмон фикрлар исканжасида қолган эди. Исканжадан қутилиш учун ҳаракат ҳам қилмай, ўша бузуқ ўйлар домига ўзини отиб юборди.
"Нима бўлса бўлди! Тоҳирни аврашим, уни кўндиришим керак. Ўзим учун курашмасам, эрсиз, уйсиз қолиб кетаман".
Кечки овқатни еб ўтиришар экан, Толиб укасига гап қотди: "Тоҳир, қачон энди сени уйлантирамиз?"
Зебонинг бу саволдан ранги ўчиб кетиб, Тоҳирга қаради. Тоҳир ўзига ярашган жилмайиш билан деди: "Ойим қачон десалар ўшанда".
"Йўқ, чўзилиб ўтиришдан наф йўқ. Эртагаёқ режамни амалга оширишим керак. Тоҳир уйланса, ҳаммаси барбод бўлади..."
Зебо ўтиролмай қолди. Ичига чаён киргандек ғимирлаганча ташқарига отилди.
Мана Зебонинг пайт пойлаганига бир ойдан ошади. Тоҳир билан ёлғиз қолиш, игнанинг тешигидан туяни ўтказишдек қийин бўлиб кетяпти. "Ана етдим", дейди, ўхшамайди. "Мана етдим", дейди, яна бир нарса чиқиб келади.
Тоҳирнинг тоғаси тўсатдан вафот этгани хабари келдию, Зебонинг кўкрагига шамол тегди.
Толиб жанозадан тўғри ишига ўтиб кетди. Қайнонаси Зебони ёнига имлаб чақириб деди: "Зебо, додангиз билан ҳозирча шетда бўлиб турамиз. Сиз уйга эртароқ бораверинг. Толиб ишдан боришига овқати тайёр турсин. Тоҳирга айтаман сизни олиб кетади".
Зебо қайнонасини эшитмас, ифлос орзулари томон учиб юрар эди. Ўйлаган нияти сариёғдан қил суғургандек силлиқ бошланаётгани уни ортиғи билан севинтирган эди.
Уйга келгач, Тоҳирни ёнига чақирди. "Тоҳир сизда зарур гапим бор эди. Илтимос, мени тўғри тушунинг...".
Тоҳир стулга ўтириб, Зебога ҳайрон бўлганча қараб сўради: "Тинчликми?"
Зебо тили айланмай, гапни нимадан бошлашни билмай деди: "Тоҳир, биласиз анчадан бери фарзандимиз бўлмаяпти. Бормаган жойимиз қолмади. Охирги борган шифокоримиз, акангизда фарзанд бўлмаслигини айтди. Лекин мен буларни акангизга айтмадим. Юраклари кўтаролмай қолади. Бу сирни ҳеч кимга оғиз очмадим. Мана энди сизга айтяпман. Акангизга ёрдам керак. Сиз ёлғизгина укаларисиз. Сизнинг қўлингиздан келади".
Тоҳир гапни бошини ҳам, охирини ҳам тушунмай сўради: "Кенойи, қанақа ёрдам? Мен акамга қандай ёрдам бера олишим мумкин? Гапларингизни яхши тушунмаяпман. Сал тушунтириброқ айтинг! Биласиз, акам учун керак бўлса жонимни бераман. Лекин қанақа ёрдамни назарда тутаётганингизни тўғриси тушунмадим".
Тоҳир Зебонинг мақсадини эшитганда оғзи очилиб, анграйиб қолди. Кутилмаган ҳаром таклиф уни шошириб қўйган эди.
"Кенойи, ҳозир гапирган гапларингизда жиддиймисиз? Ёки мен билан ҳазиллашяпсизми? Биров эшитса нима деган одам бўласиз?"
Зебо ерга ўтириб олиб, энгашганча йиғлай бошлади.
"Тоҳир мени кечиринг! Мен ҳам нима қилишни билмай қолдим. Бу фикрга келиш менга осон бўлди деб ўйлайсизми? Бу гапларни сизга айтгунимча ҳаёлнинг минг бир кўчасига кириб чиқдим ахир.Акангизни ҳам фарзанд кўришга ҳаққилари бор-ку. Бир фарзандни ўз жигарингиздан қизғанасизми? Ҳеч ким билмайди, ишонинг илтимос. Сиз билан менинг ўртамда қолади. Йўқ, деманг Тоҳир, ёлвораман. Акангиз учун рози бўлинг".
Тоҳир ўрнидан туриб чиқиб кетди. Зебо ялинганча орқасидан йиғлаб қолди.
Тоҳир мошинасига ўтирдию газни босди.
Толиб ишдан қайтди.Зебони кўзларини шишган ҳолатда кўриб деди: "Зебо йиғлайвериб ўзингни олдириб қўйибсан. Ҳаммамиз ҳам бир кун ўламиз. Тоғамлар учун биз ҳам эзиляпмиз. На илож қисмат. Қўлимиздан нима ҳам келар эди.".
Толиб Зебони қучоғига олиб, уни овунтирган бўлди. Зебо нима дардда,Толиб нима дардда, Тоҳир эса нима ғамда. Соат 23:00 бўлди. Тоҳирдан дарак йўқ.Зебо кўзини эшикка тикканча, ундан ҳавотирда.Толиб эса аллақачон қотиб ухлаб бўлган.
Давоми 14:30 да
20 912
Жирканч ҳиёнат. (Бўлган воқеа)
Зебо турмушга чиққанига икки йилдан ошди. Бу орада бормаган шифокори, бормаган табиби қолмади. Фарзанд кўрмаётгани уни эзиб, жон томирларини сиқаётган эди. Охирги борган шифокори, эрининг ҳам кўрикдан ўтиши кераклигини айтиб тушунтиргач, кейинги сафар Толиб ҳам Зебо билан бирга шифокорга борди.
Шифокор жавоблар чиққанини, келиб кетишлари кераклигини айтганда, Зебо эрига ҳам айтиб ўтирмай, бордию ташхис натижаларини олиб келди.
Ичинию ташини ит кемирганча уйга қайтиб келган Зебо, бир жойда ўтиролмай қолди. Ҳовлидан уйга, уйдан ҳовлига қўлини белига қўйганча юраверди, юраверди.
"Энди нима қиламан? Толибакамга нима дейман?
"Айб сизда экан. Сиз фарзанд кўролмас экансиз, шифокор айтди...", дейманми? Йўқ, йўқ ҳеч қачон айтмайман. Толибакам билан ажрашмайман. Бой-бадавлат одамни ташлаб кетадиган аҳмоқ йўқ. Эй, Худо! Бир йўлини топишим керак..."
Кечгача Зебонинг ақли чарх уриб, нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлайвериб боши оғриб кетди.
Толиб ишдан келди. Ош-овқатини егач сўради: "Жавоблар чиқибдими? Дўхтир телефон қилмадими?"
"Телефон қилди. Жавоблар чиқибди. "Албатта фарзанд кўрасизлар, эрингиз соғлом экан...", деди дўхтир. Толибака жуда ҳурсанд бўлдим. Эртами кечми фарзанд кўришимизни эшитиб, уйга учиб қайтиб келдим".
Толибнинг юзига табассум югурди. У ҳам тезроқ фарзанд кўрса, данғиллатиб ақиқа берса, боласини тўйиб-тўйиб хидласа, бағрига босса.
Эҳҳеее...
Қачонлардан бери ҳаёл сураверади, сураверади...
Ҳаёли уни болалигига етаклайди. Отаси уни қандай суюб катта қилган эди-я. Укаси Тоҳир икковини ардоқлаб, опичлаб катта қилганичи. Эринмай икки ўғилни ҳали сузишга, ҳали спортга, ҳали боксга олиб борганичи. "Ўғилларим полвон бўлсин, кураги ер кўрмасин", дерди. Уларни ўқитиб олий маълумотли қилди. Толиб Англияга бориб ўқиди. Муҳандис бўлиб қайтди. Тоҳир Америкага кетди. Яқинда у ҳам қайтади. Буларнинг ҳаммасига отаси сабабчи бўлган эди. Шуларни ўйларкан Толиб энтикиб кетди.
"Мен ҳам отам каби бўламан. Фарзандларим билан ўзим шуғулланаман. Уларни спортга бераман, олий маълумотли қиламан".
Зебо хонасига кириб, ойна олдига пардозини янгилаш учун ўтирди. Ойнадаги аксига қарадию деди: "Нима қилай айт! Нима қилсам бўлади? Нимадир ўйлашим керак! Лекин нима???"
Толиб ётоқхонага кириб, Зебони ўйчан пардоз қилаётганини кўриб сўради: "Зебо, нималарни ўйлаяпсан? Кетма-кет туғилажак болаларимиз ҳақидами?"
Зебо жавоб беришга улгурмади. Толибнинг телефони жиринглади.
Америкадан онаси қўнғироқ қилган эди. Онаси билан гаплашиб бўлгач, Толибнинг юзи янада ёришиб кетиб деди: "Зебо, бугун фақат янгилик эшитиб, ҳурсанд бўладиган куним экан шекилли. Кейинги ҳафтага уйдагилар келишаётган экан. Байрам устига байрам. Кўпчиликка нима етсин. Оилам билан бир дастурхон устида ўтиришни қанчалар соғинганимни билсанг эди..."
Толибнинг беғуборларча ҳурсандлиги ўз йўлига, Зебонинг юрагини ғашлиги ўз йўлида...
Зебо бир ҳафта ичида анча ўзини олдириб қўйди. Егани ичига юқмай, ютгани томоғидан ўтмай қолди. Толиб Зебодаги ўзгаришни сезиб, ҳавотирланиб сўради: "Зебо, тузукмисан? Ҳеч қаеринг оғримаяптими? Нега борган сари кўзларинг киртайиб, юзинг сўлиб кетяпти...?"
Зебо зўрға ёлғондан кулимсираб: "Билмадим, қоним камайиб кетган бўлса керак. Уни устига кўряпсизу меҳмонларнинг келишига тиним билмаяпман. Чарчоқдан бўлса керак. Ҳавотир олманг мен яхшиман".
Тонг отди. Толиб азонлаб тайёрагоҳга ота-онасини кутиб олиш учун кетди.
Толиб соғинганидек, ҳаммалари бир дастурхон атрофида жамландилар. Зебо келинлик вазифасини аъло даражада бажариб, югуриб-елиб юрибди. Нега энди бирдан у ўзгариб қолди? Нега қувнаб-яшнаб кетяпти? Ичига сиғмай, бутун вужуди билан қаҳ-қаҳа отиб, кулгиси келяпти? Кечагида кўнглига қил ҳам сиғмаётган эди-ку. Нима уни шунчалар ўзгартирган?
Бир ҳафтадан бери одам тинмайди. Келди-кетдини кети узилмай, Зебони анча чарчатди. Бугун ҳол сўраб келувчилар камайиб, яна ўзаро дастурхон атрофида йиғилдилар. Зебонинг кўзи Тоҳирда. Ўша куни Тоҳир мошинадан тушиб келганидаёқ, Зебонинг фикрлари чалкашиб, оёқлари қалтираб, юраги қинидан чиққудек бўлиб кетган эди.
Давоми 13:30 да
20 912
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy
20 912
Эргаш Тўбай кабобпазнинг ошхонасига кириб, қорнини тўқлаб, камига тўрт-беш пиёла «оқи»дан «уриб» олгач, хизматчини чақириб, ҳисоб-китоб қилди-да, худди оқ халтачага пул эмас, тилла солиб юргандек ғўдайганча расталарни оралади. Хаёлида ҳамма унга қараётгандек эди, шу сабабли Эргашни тер босди. Кейин чеккароқ бир жойга чиқди-да, халтачадаги пулни санаб, иккига ажратаркан, «Бу Хуршиднинг пули, тўрт тонна саккиз юз кило», деб қўйди гарчи кимнинг фойдасига адашаётганини яхши билиб турса ҳам. Жами 28800000 сўм ажратилди, албатта, Норбек нўхатфурушга сотилган нархда эмас, балки Хуршид айтган нархда. Сўнг эринмасдан Тошкентга кетадиган киракашларни топиб, улардан бири билан келишиб, Хуршиднинг телефон рақамини берди-да, «Мана шу пулни бугундан қолдирмасдан Тошкентга етказасан!» дея тайинлади. Кейин анчадан бери кўришмаган улфати Бурхонни учратиб қолиб, иккиси яна Тўбай кабобпазнинг ошхонасига қараб йўл солишди. У ерда қанча ўтиришди, нималар еб, қанча ичкилик ичишди, ҳеч ким билмайди…
Осмонни тўлдириб келган қоп-қора булутлар Оқтов билан Қоратовнинг ўртасига келганда туриб қолди гўё. Кейин ёмғир ёғди.Орадан икки соатлар ўтиб, тоғдан сойларни тўлдириб сел келди. Янгиқишлоқ ёнидаги қирда қўй боқиб юрган ўн-ўн икки ёшлар атрофидаги тўрт-беш чоғли болалар анчадан бери сойда турган оқ «Жигули»ни ҳайқириб келаётган сел қай тариқа чирпирак қилиб оқизиб кетганига гувоҳ бўлишди. Уст-бошлари жиққа ҳўл бўлиб кетганига қарамасдан бўтана сувда бир кўриниб, бир кўринмай кетаётган «темир тулпор» ортидан ҳовлиққанча югураётган болакайлар бир кунда топган пулига машина сотиб олган ва маст ҳолда йўлнинг ўртасида ухлаб қолган Эргашнинг «Жигули»си билан бирга селда оқиб кетаётганини билишмасди.
САИДМУРОД.
20 912
— А, энди шунинг учун ҳам бозорда, ака, кечаги гап билан бугунги гап бир-бирига тўғри келмайди…
— Шундай-шундай, — ўзича бир нималарни чамалади, шекилли, ўйланиброқ гапирди Эргаш.
— Нима қилдик, ака? Агар маъқул десангиз, машинада бор юкингизни ўзим оламан. Гапим гап! — деди Норбек нўхатфуруш.
— Лекин… — нима дейишни билмай иккиланди Эргаш.
— Лекин-пекинини билмайман, ака, шаҳарлик биттасига шу бозор эллик тонна юк тайёрлаб бераман, деб ваъда бериб қўйганман. Ўшанинг учун бозорнинг шартини ҳам бузиб, умримда биринчи марта кўчага чиқиб «йўлурди» савдо қиляпман. Бўлмаса менинг гапим ҳам бозорда ерда қолган эмас, бир хил пайтлар бўлади, бутун Жумабозорнинг майиз ё нўхатини ўзим оламан. Одамлар мен қўйган нархга қараб нарса сотишади, ака! — деди Норбек Эргашнинг ўнг қўлини икки кафти орасига олиб қисар экан. — Шундай вақтлар бўлади-ки, «Бўлди, бошқа юк олмайман», десам ҳам «Насияга бўлсаям, майли», деб ташлаб кетишади. Аммо ҳозир, айтдим-ку, биттасидан пул олиб қўйганман. Ўшанга айтган юкини қилиб беришим керак, бўлмаса белафз бўлиб қоламан.
— Ҳай, бўпти, қанчадан берасиз килосига? — деди нўхатфурушдан яхшигина пул ундиришини сезган Эргаш.
— Бозорда нўхат неча пул бўлса, ўшандан минг сўм кўп бераман. Бўладими?
Эргаш нима дейишини билмай қолди. Чунки у нўхат бозордаги нархни эшитиб анча шошиб қолган, бу нарх Хуршид айтганидан деярли икки баробар баланд эди.
— Яна нега иккиланяпсиз, ака? Агар кам десангиз, бозорга кирмаймиз, машинани уйга ҳайдайсиз, ўша ерда тортиб оламиз, тарози пули ҳам ёнга қолади, — деди Эргашнинг хаёлидан нималар ўтаётганидан бехабар Норбек. — Мана, қаранг, ака, ҳаммаси йирик: эллик мингталик, юз мингталик пуллар. Бир қоп қилиб кўтариб юрмайсиз.
— Э-э, бизга майда қулай, ишлатишга осон, йирик пулнинг ҳисобидан адашиб кетасан, одам, — деди Эргаш айтишга бошқа гап тополмай.
— Гап йўқ, майда десангиз майда, йирик десангиз йирик, кўкиданми, евроми, айтинг, есть қиламиз! — деди савдоси пишиб келаётганидан кайфияти кўтарилган Норбек. — Қани, бўлмаса, ўн бир мингдан бор бараками?!
— Ие, ҳали тарози пули дегандай ҳам бўлдингиз-ку!
— Бўлди, ака, ўша беш юз сўмдан тарози пули сиздан айлансин! Жонингиз соғ бўлса бўлди! Килосига ўн бир мингдан плюс тарози пули! Бараками?!
— Барака!
Эргаш шу ёшга кириб Норбек нўхатфурушдек дангал одамга дуч келганини эслай олмайди. Мард одам экан, ёнига икки йигитни қўшиб уйига жўнатди. Халта-халта нўхат машинадан туширилиб, тўғри катта тарозининг устига қўйилди. Жами беш тонна уч юз кило нўхат чиқди, бу Хуршид айтганидан ҳам, Эргаш чамалаганидан ҳам анча кўп эди.
Бозорда яна нўхат олиш билан банд Норбекнинг олдига оғзи қулоғида қайтган Эргаш нўхатфурушдан салкам олтмиш бир миллион сўм пулни оларкан, қўллари тугул, ҳатто оёқлари ҳам қалтириб-қалтираб кетди. Унинг бу ҳолатини кўрган Норбек мийиғида кулди. Чунки ўзи ҳам умрида биринчи марта катта пул ушлаганида оёқ-қўли қалтириб, негадир боши айланиб кетгандек бўлганди.
Давоми 10:15 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
20 912
. қолдирмай сотиб, пулини менга бирор таксидан бериб юборсанг. Борай десам, ўғилчанинг олдида ўзим ётибман, Комила боргани билан умрида бозорга бориб нарса сотмаган аёл… Бунинг устига ҳозир минг сўм пулниям ҳисоблаб ишлатиб турибмиз. Икки юз минг йўл кирани эконом қилсак ҳам, ҳарна-да, нима дединг?..
Эргашнинг хаёлида ўртоғи узоқдан, жуда-жуда узоқдан гапираётгандек туюлди. Чиндан-да, ҳеч қачон бундай бировга музтар бўлмаган Хуршиднинг бўғзига нимадир тиқилиб келиб, «Ҳолинг қалай?» дегудек бўлса, йиғлаб юборадиган аҳволда эди.
— Бўлди, жўра, тушундим, — деди Эргашнинг ҳам кўнгли бўшаб, — мен ҳозир ҳамма ишимни йиғиштириб, Усмон аканими ёки Абдуғаниними, гаплашиб келаман…
— Шундай қил, дўст, шундай қил! Чунки бу ёғи энди фақат ўзимизга боғлиқ. Қачон кассага пулини тўлиб, тўлов қоғозини кўрсатсак, шундан кейин Сардорни операция қилишади, «Лекин ҳар бир кун ғанимат, тезроқ ҳаракат қилинглар, кейин биздан ўпка-гина қилиб юрманглар», деди қараётган дўхтири. Шунга ҳаддим сиғиб сенга айтдим… Фақат мана шу бозордан қолмасин, майлими, дўст? Нархини ҳам сал-пал талашиб-тортиш, ишқилиб, олти мингдан кам сотиб қўйма.
— Бўлди, жўра, мени биласан-ку! Ўзи шусиз ҳам бир оёғим бозорда, майиз бозордаям, нўхат бозордаям, мол бозордаям танишларим кўп! Керак бўлса, бозорга киргизмай ҳам бир-икки мошин молни сотиб юбораман! — пайтдан фойдаланиб би-ир мақтангиси келди Эргашнинг.
— Сенга ишондим, дўст! Бўлмаса шу гапимиз гап! Мен энамга айтиб қўяман, битта-яримта қўшнини чақириб келса, мошинга ортишиб юборади! Уйга боргандан кейин битта ширбоз сўйиб ҳақ бериш мендан! — деди анча кайфияти кўтарилиб қолган Хуршид хурсанд бўлиб.
— Ўғлинг тузалиб, ҳеч нима кўрмагандай бўлиб кетсин, жўра, битта ширбоз билан қутулмайсан, ҳўкиз сўйиб тўй қилиб берасан! — деди Эргаш ҳам.
— Келишдик, дўст, келишдик!
«Бу Хуршид мен билгандан анча пишиқ экан, — деди Эргаш ўзига-ўзи қўни-қўшнилар кўмагида машинага жойланган етмиш килолик каноп халталар ҳақида ўйларкан. — Бу ерда камида беш тонна нўхат бор. Агар олти мингдан кетганда ҳам ўттиз миллион пул бўлади. Салкам мундайроқ битта енгил машинанинг пули…» Унинг хаёлини ҳали нўхат бозорга етиб улгурмасидан йўлга югуриб чиққан кишининг саволи бўлди:
— Нима юк бор, ака? Ўзимиз яхшигина пул бериб олиб қоламиз!
— Нўхат… — деди Эргаш ёнидаги ҳайдовчи йигит Улуғбекка бир қараб.
— Ҳаммаси нўхатми? Қаерники? — деди ўрта ёшлардаги олибсотар эркак.
— Эй, худди фалон жойники десам, бутун Қўшработнинг ҳамма жойини биладигандек, қаерда қандай нўхат бўлишини биладигандек гапирасиз-а, — деди Эргаш ҳам гапни айлантириб.
— Энди, ака, Жумабозор очилганидан бери шу ерда тирикчилик қиламиз. Қаернинг нимаси яхши бўлишини биламиз-да, — деди олибсотар ҳам.
— Сизни яхши таниб турибман, Норбек нўхатфурушсиз, — деди Эргаш.
— Ассалому алайкум, ака, энди биз ҳам бекорга бу ерда турганимиз йўқ, тирикчилигимиз шунинг орқасидан… Бозорга кирсангиз юкингизга эга кўпайиб кетади, ҳозир, биласиз, ёш-ёш болалар ҳам кўтара майиз, нўхат олиб сотишга ўтиб кетган. Улар на кичикни билади, на каттани, на бозорнинг шартини. Ўшанга сўраяпман, юк қаерники, деб, агар савдомиз пишса, ўзим кўтарасига олиб қўявераман, — деди Норбек.
— Ҳали бозорга кирмаган бўлсак, нарх-навони билмасак, — дея иккиланди Эргаш нўхатфурушнинг астойдил харидор бўлаётганидан қувониб турса-да.
— Э-э, ака, шуям муаммо бўлдими, машинани бир чеккага қўйинг, кейин ичкарига кириб бозорнинг энг олди нўхатининг пулини сўраб кўринг. Мен сизга сиз айтган нархда пул бераман. Нима дедингиз? — деди Норбек Эргашнинг иккиланаётганини сезиб. У бундай ҳолатларда нима деб сотувчиларни кўндиришни, қай йўл билан уларнинг кўнгилига йўл топишни билади. Чунки эсини танигандан бери бозорда. Бир кўришда кимга нима деб гапиришни билади.
— Бўлди гап йўқ, ука, унда мен бозорга бирров кириб чиқиб, нарх-навони билиб келай… — Эргаш Норбекка шундай деди. Сўнг ҳайдовчига юзланди. — Мен ҳозир келаман.
Эргаш бозорда кўп қолмади, узоғи билан ўн-ўн беш дақиқада қайтиб келди-да, уни юк машина ёнида интиқлик билан кутиб турган Норбекка сўз қотди:
— Бу дейман, нархлар анча қимирлаб қопти-ку!
Давоми 9:00 да
20 912
ОСМОН ЙИҒЛАГАН КУН
Шохлари чор тарафга тарвақайлаб кетган кекса ўрик остидаги чорпояда маза қилиб чой ичиб ўтирганча хаёл сураётган Эргашнинг ёнига олти яшар ўғли Асад югуриб келди:
— Дада, дада, телефонингиз боядан бери тинмай жиринглаяпти! Олиб келиб берайми?!
Эргашнинг кўнглидан «Намунча ҳовлиқади бу бола? Телефон бўлгандан кейин биров-ярим қўнғироқ қилганда жиринглайди-да», деган ўй ўтаркан, ўғлига қараб «олиб кел» дегандек бош ирғади. Асад ортига қайтаркан худди машина рулини бошқараётгандек икки қўлини у ёқ-бу ёққа ҳаракат қилдириб ҳам қўйди. Эргаш чойдан ичаркан ичида «Боласи тушмагур, қўшнининг уйига «Спарк» келгандан буён юрган жойида машина бўладиган бўлди», деди. Кейин ўзининг ҳам ёшлигидан машинага ишқибозлиги борлиги учун бир энтикиб қўйди: «Қачон менга ҳам жа «Нексия» ёки «Спарк» бўлмасаям мундайроқ машина насиб қиларкин?»
Асад кўп куттирмади, фақат бу сафар бир қўлида уяли телефон. Эргаш ўғлининг чаққонлигидан завқи ошиб, унга бир ҳазил қилгиси келди:
— Ўртоқ ҳайдовчи, сиз йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидасини буздингиз. Машина бошқараётган пайтда телефондан фойдаланиш тақиқланган!
— Дада, мен телефонда ҳеч ким билан гаплашмадим, фақат қўлимда тутиб келдим! — деди ҳозиржавоб ўғил қўлидаги матоҳни отасига узатаркан.
Асаднинг бу гапидан Эргаш яна наъша қилди: «Бўладиган бола! Оғзингдан бир гап чиқмасидан жавоби тайёр».
Ўғли кетгач Эргаш эринибгина шапалоқдай келадиган телефонининг экранига кўз тикди. Тўртта ўтказиб юборилган қўнғироқ бор экан, ҳаммаси битта рақамдан. Эргаш «Хуршид дўст» деган ёзувга бироз тикилиб турди-да, «Зарил иши бордирки, кетма-кет тўрт марта телефон қилибди», деган ўйда дўстининг рақамини терди. Телефондан «Алло!» деган таниш овозни эшитгач:
— Эй, жўранинг зўри, яхшимисан, соғлиғинг жойидами? Сардор қалай, Сардор? — дея ҳол-аҳвол сўрай кетди. Чунки мана, бир ҳафтадан ошди, Хуршид хотини билан бирга ўн икки ёшли ўғлини олиб Тошкентга кетган, юрагига стенд қўйдиргани.
— Раҳмат, жўра, раҳмат, биз яхшимиз. Ўзинг тинчмисан, нима янгиликлар бор? — деди Хуршид.
— Жўра, сен тўрт кун қишлоқда бўлмаганингда бирор янгилик бўлиб қолармиди? Ҳамма яхши, тинч-омон, ҳар куни ёмғир, сен кетганингдан бери бир амаллаб токларни очиб олдик. Бугун ҳам ҳаво сал тунариб турибди, билмадим, балки, кечга бориб яна ёмғир ёғиб қолар…
— Энди, жўра, ўзи анчадан буён баҳор ёғинсиз келавериб ўрганиб қолган эканмиз-да, эсингдами, болалигимизда апрель, ҳатто майдаям қандай ёмғирлар бўларди?! Каттасойдан сел келиб, сувдан ўтолмаганимдан неча марталаб мактабга боролмай, эртасига Абдусаттор акадан шапалоқ ердим.
— Тўғри, жўра, — деди Эргаш Хуршиднинг асли бошқа ниятда қўнғироқ қилганини сезиб. — Ўзингдан гапир, Сардорни қачон операция қилишмоқчи?
— Ҳамма текшир-текширлар бўлди, энди фақат операция кунини белгилаш қолди, дўст, — деди Хуршид.
«Дўст» сўзини эшитган Эргашнинг юраги жиз этгандек бўлди. Чунки Хуршид, одатда, бирор сирини айтадиган бўлса ёки нимадир илтимос қилганда, унга «дўст» дея мурожаат қиларди.
— Хўш, хўш?..
— Хуллас, қўлимизда ордер бўлмагани учун операция пуллик экан. Жами харажатлари билан ўн беш миллионча пул тўлашимиз керак. Шунга бир ёрдам бериб юборасан, дўст…
Хуршиднинг овози гапирган сайин ҳазинлашиб бораётгандек туюлди Эргашга. Беихтиёр «Шу йигит ҳам ўғлини тузатаман, дея роса қийналиб кетди», деб ўйлади-да, дўстига далда берган бўлди:
— Жўра, сен гапни ичингга ютмасдан шартта-шартта гапиравер, нима ёрдам керак бўлса, айт, қўлимиздан келгунича…
— Дўст, — Эргашнинг сўзини бўлди Хуршид, — салкам қирқ йилдан бери қадрдонмиз. Сенга ўзимга ишонгандек ишонаман, шунинг учун ҳам сенга телефон қилгандим…
— Гапиравер, жўра, гапиравер! Биздан нима ёрдам?! — деди дўстининг сўзлари қулоғига мойдек ёқаётган Эргаш.
— Уйда қанчалигини аниқ билмадим-у, лекин тўрт тоннача катта-катта уруғлик нўхатим бор…
— Биламан, жўра, биламан!
— Билсанг, бирорта катта машина гаплашиб, ўша нўхатларни бозорга олиб бориш керак. Мен кеча Баҳодир билан гаплашдим, «Ака, нўхатнинг нархи сал-пал кўтарилиб қолди», дегандай қилди. Хуллас, уйдаги ўша нўхатни мана шу бозордан
Давоми 8:00 да
20 912
Моҳира музлатгичдаги сабзилар ҳар куни камайиб бораётганини кўриб ҳайрон бўлди.Қизидан сўраганди бўйи етган қизи сабзини шарбат қилиб ичябман бўй ўстиради деб деди аммо ахлатда бирорта сабзи пўсти кўринмади.Бир куни қизини каравоти тагидан сабзи топиб олди.Полда юмалаб ётган сабзи жудаям ғалати тусда эди.Моҳира тушунмай уни олиб чиқиб кетди.Ўша куни қизини синаш учун 1кг сабзи олиб келди.Кутганидек қизи сабзидан битта олиб хонасига олиб кириб кетди.Яширинча кузатиб турган Моҳира қизини хонасига секин яқинлашиб эшик тирқишидан пойлади сабзини қўлида тутиб турган қизи бирдан сабзини....
20 912
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
