ch
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

前往频道在 Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

显示更多

📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览

频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 21 014 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 785,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 863

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 21 014 名订阅者。

根据 25 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -537,过去 24 小时变化为 -44,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.59%。内容发布后 24 小时内通常能获得 8.74% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 647 次浏览,首日通常累积 1 837 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 20

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

凭借高频更新(最新数据采集于 26 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

21 014
订阅者
-4424 小时
-1417
-53730
帖子存档
жавоб қилади ойижоним илтижо ва ўтинч аралаш бир оҳангда. – Ўзиззиям, бошқаларниям уринтирмасдан... Шу гапларни кутиб турган эканми, Тўхтагул опанинг зардаси қайнаб кетади: – Эҳи, жуда топиб гапирдингизми? Ё мени устимдан кулаяпсизми? – жириллайди у, ўзига бино қўйган бир қиёфада. – Ман унақа паст кетиб, хонамни балчиқсифат бўёқлар билан саситмайман, ҳа! Минимум "Атрак” ишлатаман! Аслида, "Национал” олишим керак. Майли! Сизга ўхшаган қурумсоқ ота-оналар дастидан куним шу "Атрак”ка қолиб ўтирибди. Карочи, ортиқча гап эшакка юк. Лақиллатмай, ҳиссани чўзинг, опажон! – Хўп денг-чи, оталари кепқосалар, икки баравар қилиб берамиз, шунга яраша. Ҳозир танг аҳволдамиз, – инсофга чақиради ойижоним, йиғламоқдан бери бўлиб. – Раъйингизга қарайман деб, уйимни сотайми, нима қил дейсиз? Тўхтагул опанинг ранги гезариб, бурун катаклари пирпираб кетди: – Уйингизни сотасизми, бошқани сотасизми... Буни манга капейкалик дахли йўқ! Бермасангиз, бермай қўя қолинг, бекорга бошимни оғритмасдан!.. Муаллима заҳрини сочиб, изига қайтди. Астағфурилло!.. Педагог дегани ҳам шунақа бўладими, а? Зиғирча бўлсаям виждон деган нарса борми ўзи беюз Тўхтагул опада?! Турқи-тароватидан яхши аёлга ўхшамайди ҳам... Меҳрибоним юзларида изтироб мавжлари жилва қиларди. Бадфеъл Тўхтагул опа унинг қалбини куракда турмайдиган сўзлар билан қаттиқ жароҳатлаб кетди. Бўғзимга чуқур хўрсиниқ қадалди... Муаллиманинг бир хилдаги тазйиқидан юраккинаси жиғиллаб қолган укажоним мактабдан тамоман оёқ узди. Уни ўқишга қайтаришга нечоғли уринмайлик, Достонбек "бормайман!” деб, икки оёғини бир этикка суқиб олди. Тўхтагул опага келсак, ҳали уни, ҳали буни рўкач қилиб, азза-базза келаверди. Дарди-дунёси фақат соққа, фақат пул! Унинг ҳадегандаги заҳарханда кесатиқлари айил ботдими, ойижоним юракзада бўлди-қолди. Бир гали эса, сабр-косаси тўлган Достонбек: "Ўзимни ўлдираман!” – деганча қай тахлит кўчага отилиб чиққанини сезмай ҳам қолдик. Юрак ҳовучлаб, укам шўрликни аллатунгача қидира-қидира эсимиз оғди. Қаники, садо чиқса!.. Ойижоним билан йиғи-сиғи қилиб ўтирган эдик, тўсатдан алламаҳалда дарвозамиз тақиллаб қолди. Алағда бўлганча чиқиб қарасак... маҳалланинг уч-тўртта обрўли эркак-аёллари ва икки милиция ходими ғамгин кўриниш берди. Нохуш бир нимани сезгандай, бутун вужудим музлаб кетди. Маълум бўлдики... Ҳайҳот, укажоним Достонбекни хавфли муюлишда юк машинаси эзиб кетибди! Гўё ичимда момақалдироқ гумбурлагандек бўлди: - Достонбе-ек! Укажони-им!.. Ойижоним, бошларини муштлаганича, "Вой болам, вой болажони-им!” – дея чунон додлади-ю, "шилқ” этиб ерга қулади ва ҳушидан кетди. Мен шу дамларда нималар бўлаётганини англаб-англаёлмас ҳолатда эдим. Фақат "Тез ёрдам” етиб келгани, ойим иккимизни уйга олиб кириб, каравотга ётқизишгани, устимизда қўни-қўшнилар, амаки-тоғамлар, кекса аммам пайдо бўлгани ғира-шира ёдимда қолди... Эртасига пешиндан сўнг дафн маросими ўтказилди. Нола-афғон чекиб, бахти қаро укажонимни қора тупроққа топширдик. Тақдирнинг шафқатсиз ўйинини қарангки, ярим тунда остонада дадажоним пайдо бўлдилар!.. Бу қандай синоат бўлди?! Кўзларимга ишонолмайман. Гўё аласиқ тушга ўхшайди бари-барчаси!.. Англашилдики, ҳеч нимадан хабари йўқ дадажоним уйдаги аза тусини кўргач, кўзлари бақрайганча донг қотиб қолди. Ойижоним, унсиз фарёд қилганича, ғайришуурий равишда бузрукворим оёқлари остига "шилқ” этиб қулади. Дадажоним ўкраб-ўкраб юборди. Шу топда унга дунёдаги ҳеч қандай куч таскин-тасалли беришга қодир эмасди. Кейин... кейин бузрукворим бир нималар деб ҳайқирганча, ўзи билан олиб келган сафар жомадонларини тепкилаб-тепкилаб ташлади. Эй воҳ! Беихтиёр бутун жисму жаҳоним ловуллаб кетди: жомадонлардан ҳар томонга пир-пир учган қоғозлар... ранг-баранг пуллар бўлди! Юз долларлик қоғозлар, яна рубллар... Шу лаҳза ичимда ўрмалаган алланечук ҳис-туйғулар ногоҳ сезгиларимни сирқиратиб ташлади; рўпарамда баногоҳ дили абгор Достонбек хулёдай намоён бўлди – ғусса чўккан кўзларидан маржон-маржон ёш думаларди. Ва... ажабо! Укажонимнинг салроқ ортида уйинг куйгур Тўхтагул опа қаҳ-қаҳ уриб ишшаярди.......

деганларидек, ойижоним жарроҳлик столига ётқизилди. Буйрагида тоши бор экан. Яхшилар, сиртдан қараганда, бири боғдан, бири тоғдан келаётгандек таассурот қолдираётган бу гаплардан нима хаёлларга бораётганимни бироз даражада англаб олгандирсиз? Ташаккур, ташаккур... Шунақа. Қисқа фурсатлар ичида бўлиб ўтган тўй-маросимларни ўтказиш, операциядан ўзини анчайин олдириб чиққан ойижонимни оёққа турғазиш учун дадажоним хийла қарз-ҳавола кўтаришга мажбур бўлган эди. Аёнки, вазиятни ўнглаб олиш мақсадида меҳнат сафарига ҳозирлик кўрган. "Ҳаш-паш” дегунча, орадан икки баҳор елдек ўтди-кетди. Дадамиздан эса, ҳануз дарак йўқ... – Худоё, ишқилиб, оталари омон бўлсин! – уч хуфтонгача тавалло қилади ойижоним, кўзларидан ёш думалаб. – Дийдоримиз ана-мана насиб этсин. Тирикчилик таранг тортди бу ёғи. Шукр, берган насибангга шукр... Ростдан ҳам, заҳирамиз адоғлаб қолди. Рўзғор таранглиги силламизни қурита бошлади. Ҳали қорин қайғуси, ҳали бошқа эҳтиёж... Тўғри, ойижоним иккимиз тинмай дўппи тикамиз, кўрпа қавиймиз. Шу юмушлар орқасида ҳарна кунимизни кўриб юрибмиз. Очиғи, аввалбошда кўнгил яқин одамлардан ноилож ёрдам олиб турдик. Ҳартугул, дадажонимни кутишдан бошқа иложимиз қолмади. Соғинч азоблари дилларимизни сим-сим ўртай бошлади. А, лаббай? Тўғри, гапингизда жон бор, яхшилар. Шундай эътироз бўлишини ҳозиргина хаёлимдан кечираётгандим... Ҳаммаси жуда оддий. Россия ўрмонларида дарахт кесиш каби ишлар билан машғул бўлаётган дадажоним аввалига баҳоли қудрат ишлаб топган маошларини бизга жўнатиб турдилар. Аҳён-аҳён бўлса ҳам, коримизга яраб турди. Кўтарилган қарз-ҳаволаларнинг бир чеккаси енгиллашди ҳам. Вақти-вақти билан телефон орқали ҳол-аҳвол сўрашиб турдик. Кейинчалик, ким билади дейсиз, дадамнинг ишлари юришмай қолдими, банкдаги ҳисобимизга пул тушмай қолди. Негадир, телефон ҳам қилмай қўйдилар. Онамнинг табиати хира бўлиб, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Моддий аҳволимиз кундан-кунга ёмонлаша бошлади. Биздан ҳамма яқинларимиз аста-секин кўмак қўлларини торта бошлади. Юрагимизга қил сиғмай қолди. Шундай кунларнинг бирида Россиядан аллаким телефон қилиб, – афтидан, дадамнинг бирга ишлаётган шериги бўлса керак, – ойижоним билан бир нимарсалар хусусида гаплашиб қолди. Гаплаша туриб, ойижонимнинг ранги қув ўчиб кетди. Маълум бўлишича, иш пайтида юк босиб қолиб, дадамнинг оёғи оғир лат ебди. Ўша ердаги қайсиямдир шифохонада даволанаяпти экан. Оёқлари гипсда экан. Лекин ойижоним ортиқ ваҳимага тушмасин экан, жароҳат ҳадемай тузалиб кетаркан. Кейинги воқеалар гўё босириқ тушга ўхшайди... Бугун Достонбек мактабдан асаблари камоли бўғилиб қайтди. Юзларида алланечук зўриқиш ифодалари балқиб турарди. – Бўлди, ҳаммаси жонимга тегди! – дея папкасини тепкилай бошлади у, уйга кираркан, – мана китоб, мана дафтар, мана пул!.. – Достонбек тоза жазавага тушган, нигоҳида телбалик ҳоким эди. – Ремонт пули, ойна пули, гул пули! Ҳаммасидан тўйдим, ҳаммасидан!.. Эҳ, аттанг! Ҳамма гап Достонбекнинг муаллимаси ҳам синф раҳбари Тўхтагул опага бориб тақаляпти. Бу шанғи, риоя-андишасиз, европача алламбало либосларга бурканиб юрадиган жувон кунда-кунора ремонт пули талаб қилавериб, ойижонимни сил қилиб юбораёзди. – Эрингиз калонсўз, серпул одам. Ҳаммадан яширса ҳам, мендан яширолмайди. Босиб қўйгани бордир, сандиқ-пандиқда! – кесатиқ қилди у тунов кунги келишида, лабларини кинояомуз жийириб. – Йўқ демасдан, тағин битта титкилаб кўринг-чи, опам қоқиндиқ? Зора-мора бизга аталгани чиқиб қолса, ярақ-юруқ йилтиллаб! – Ажаб, қаёқда дейсиз, сингилжон? Оталари сафарда, ноиложлик, тўғри тушунинг... – Хокисоргина бош эгади ойижоним, бечорасиниб. – Пича сабр қилинг, айланайин, сабр... Бўлмади. Қаноат қилмаган муаллима ошкора ғазаб соча бошлади: – Алай-балай демасдан, соққани чўзинг, оповси! Краскани нархи ошиб кетяпти, маниям бекорчи пулларим йўқ! Бошимда эрим бўлсаям майлийди. Бағини сўрасангиз, битта "Атрак” магазинда фалон сўм бўлаяпти. Ишонмасез, хўзмагга бирга борамиз. Яна разбавител, чўтка-мўтка, семўнт-албастр деган бош оғриқларим борлигини айтмай қўя қолайин. – Сал арзонроғидан ишлатсангиз бўлар-ку, ахир... –.......

КЕЧИККАН БИР КУН!!! Гоҳо-гоҳо келажагим ҳақида хаёл дарёсига шўнғир эканман, тақдир йўлларим мавҳумлик ўзанига туташаётгандай туйқус сесканиб кетаман. Ҳеч кутилмаганда содир бўлган, тасаввур қилиш мушкул бўлган ногаҳоний кўргуликлар қалбимдаги бир жаҳон орзу-умидларимни чилпарчин қилди. Мен ўшанда ўн олти ёшга тўлган қиз эдим. Эндигина мактабни тамомлаб, касб-ҳунар коллежида таҳсилни давом эттираётган пайтларим эди. Аввалига осойишта, фаровон ҳаёт қучоғида кўнглимиз тўлиб яшаётгандик. Ногаҳон хонадонимиз бошига кулфат-мусибат ёмғирлари ёғилди... Кўркам баҳор фасли, дов-дарахтлар оппоқ гуллаб, ҳавода хушбўй ифорлар таралаётган кезлар эди. Топиш-тутишидан қониқмадими ёки хаёлидаги бошқа бир режа сабаб бўлдими, ҳарқалай дадажоним дафъатан Россия ўлкасига ишлагани жўнаб кетди. Мен дадамнинг бундай шошқин равишда меҳнат сафарига отланиши сабабларини ўз билгимча таҳлил эта бошладим... Биз оилада тўрт фарзандмиз. Мен, Гулбўстон, ҳозир йигирма ёшдаман. Уч-тўрт йил муқаддам кўпчилик менга қорачадан келган, тўлагина, қуралай кўз, шаддодгина қиз деб, таъриф-тавсиф келтирар эди. Маҳалла-атрофдаги айрим ҳавасманд аёллар: "Ўзим келин қиламан-да, шугина қоқиндиқ қизни!” деб, сирли бир тусда жилмайиб қўйишар, мен эса хижолатдан ўзимни қаерга қўйишни билмай қолардим. Э, келинглар, бу ҳақда ортиқча оғиз очмаганим маъқул. Андишасизлик бўлиб туюлмасин тағин, дейман-да... Эгизак опаларим – Фотима ва Зуҳралар дадам сафарга жўнашидан сал аввал турмушга чиқиб кетишган. Ҳозирда иккаласининг ҳам ширин-шакар фарзандлари бор. Укам – Достонбек ўшанда мактаб ўқувчиси бўлиб, олтинчи синфда ўқир эди. Зеҳни ўткир, лекин ўжар табиатли, сиркаси сув кўтармайдиган бола. Синчиклаб разм солсак, гоҳо-гоҳо юзларида ёшига у қадар тўғри келмайдиган фаромушхотирлик кезиб юради. "Ҳеч отасига тортмади-тортмади-да, думбултентагим! – самимий табассум қилади гоҳида ойижоним, айрича меҳри товланиб. – Нуқул қарасанг, китобга мукка тушволиб, Афлотун мия бўлиб ўтиради. Сендан рисоладагидек прапесўр чиқади-ёв, бола тушмагур!” Шундай дея, туйқус Достонбекнинг пешонасидан оналарча ҳарорат билан ўпиб қўядилар. Юзларига сокин табассум ёйилган ойижонимга кўз остидан разм солар эканман, ногоҳ юрагим ачишиб кетади. Ойижоним, гарчи ташқаридан қараганда, руҳияти осудадек туюлса ҳам, қалбини кемираётган пинҳона изтироблари юз-кўзларида аён жилва қиларди. Сабаблари ҳақида айрим тафсилотларни айтиб ўтмасам, дилимдаги гапларимни истаганимдек туушунтира олишим маҳол. Ўтган уч-тўрт ой ичида тоғам билан холам бирин-кетин дунёдан кўз юмишди. Тоғамни олтмиш ёшида жигар раки касаллиги олиб кетди, холам эса юрак хуружи оқибатида бандаликни бажо келтирди. Бошқа томондан, ҳозирданоқ қатор-қатор совчилар эшигимиз турмини бузиб келяпти. Уларни бир томон қўятурайлик, бу ёқда онамнинг яқин дугонаси – "Оилавий поликлиника”да ҳамшира бўлиб ишлайдиган Вазира хола: "Гулбўстонни ўзим келин қиламан. Берсангиз ҳам, бермасангиз ҳам!” деб, ойижонимни ҳол-у жонига қўймаяпти. Вазира холанинг тўнғич ўғли – АЁҚШда, яъники, "заправка”да ишлайдиган Лутфиддин менга қаттиқ кўнгил қўйган, ортимдан соядек эргашиб юргани-юрган. Қаердаки рўпарамдан чиқиб қолса, муҳаббат изҳор қилиб, ғашимга тегаверади. "Агар менга турмушга чиқмасангиз, ўзимни томдан ташлаб юбораман” дейдими-эй, "Хитойга кўчиб кетаман” деб валдирайдими-ей, ғалати бола-да, ишқилиб! Гўёки мен унга бўйсунишим лозимдек, ҳар сафар концертга ёки кафега таклиф этишдан оғзи тинмайди. Табиийки, мен рад этишдан чарчамайман. Ҳали-вери эс-ҳушимни еб қўйганим йўқ! У ёғини сўрасангиз, Лутфиддин жиддий эмас, ўлгудек мақтанчоқ йигит. Устига устак, қулоқларига "наушник” тақиб, тўғри келмаган жойларда ҳам ашула эшитиб юраверади. Буям ҳолваси. Орқа сочини гажак қилиб ўстириб, тасқараси чиқиб юради. Бундай олифтапосонларни ёши катталар орқаворотдан хунук сифат билан тилга олишгани аҳён-аҳён қулоғимга чалиниб қолади. Қисқаси, "ҳа-ҳу” дегунча, ота-онам мени турмушга узатиш тараддудига тушиб қолиши тайин. Келинг, яна онам ҳақида тўхталай-да, айтмоқчи фикрларимга бироз аниқлик киритай. Тоғам билан холам оламдан ўтишгандан сўнг, дард устига чипқон.......

ЭҲ, АФСУС... Икки ўғилчам билан меҳмондан қайтаётгандик. Жума куни.. Ёмғир тўхтамасдан ёғарди. Таксининг орқа ўриндиғида, деразасидан ташқарига назар ташлаб кетар эканман ўз ҳаёлларим билан банд эдим. - Йўли бўлса шу йигитни ҳам олайлик,- деди ҳайдовчи амаки. Олди ўриндиқ бўш бўлгани учун қаршилик қилмадим. - Ассалому алайкум, Новза масжидигача олиб кетолмайсизми? - Майли, қанча берасиз? - Уч минг. - Яна қўшинг. - Олиб кетақолинг, ёмон нарх этмадимку... Йигит орқа ўриндиққа бир нигоҳ ташладида яна ҳайдовчига қаради. - Йўқ бўлмайди. - Узр унда... Эшикни ёпиб, бошқа машина тўхтатиш учун нарироқ кетди. Соатга қарасам Жума намозига 15 дақиқа бор. Шошаётгани кўриниб турарди. - Одамларгаям ҳайронсан,- деди ҳайдовчи,- йўл камида беш минглик. Атайлаб нархини тушириб айтишадия.. Индамай қўя қолдим. Ичимда эса ҳозир кузатган манзарани таҳлил қилиб кетардим. Балки йигитнинг пули оздир деб ўйладим ичимда. Мени кўриб эса уялди шекилли бу ҳақида айтишга. Балки айтганда ҳайдовчи кўнармиди. Таксичини ҳам тушунишни истардим. Тирикчилик... машинани арендага олган бўлиши ҳам мумкин. Бундайларда ҳар бир сўм саноқли. Лекин барибир йигитни олса бўларди. Менинг уйимдан икки чақирим нарида жойлашган у айтган масжид. Ўйлаб кўрса йўли эдику. Майли кам бўлса ҳам, ҳар нима эдида ўша уч минг ҳам. Савоб олармиди... Ҳайдовчи фикрларимни тинглаётгандек яна тилга кирди: - Йўлим бўлса ҳам олмадим атайин. Одамни ерга уриб ташлашади кам пул бериб... Яна индамадим. Ҳайдовчи менинг жимлигимдан асабийлашгандек эди. У ўзини оқлашга уринган одамга ўхшарди, кимдир унинг бу ишини маъқулласаю кўнгли ҳотиржам бўлса. Менимча ичида виждони тинчлик бермаяпти. Яна Худо билади. Манзилга етиб борганимизда келишилган пулни бериб, машинадан тушдик. Кичкинамни бир қўлимга олиб, каттасини қўлидан етаклаб уйим сари юрдим. Қўлимдаги ўғлим тик турмагани учун ўгирилишга мажбур бўлдим. Сал нарироқда, йўл четида бояги ҳайдовчи амакининг ГАИ ходими билан баҳслашаётганига кўзим тушди. Ё, тавба! Арзимаган пулга талашиб, савобдан қочгани учун бир зумда жавоб ҳам келибдида... Эҳ, афсус...

​​бир четида оёғини пастга осилтирган кўйи унга терс ўгирилиб ўтирарди. Эри кириб келганини эшитган бўлса-да, миқ этмади. Лаб бурганча тек ўтираверди. — Ҳа, нима бўлди? — сўради Матлаб хотинига яқин келиб. — Халтачадагилар нима? Қаёққа отландинг? Муҳаррам жавоб бермади. Икки-уч йўталиб олиш билангина чекланди. — Бирор гап бўлдими? — сўрашда давом этди Матлаб. — Гапирсанг-чи! Оғзингга толқон солволганмисан? — Ҳа, толқон солволганман, энам берворганакан, нимайди? — кутилмаганда эри томон юзланиб қичқирди Муҳаррам. — Баъзилар қаёқдаги қилтириқларминан дон олишиб юрганда мен оғзимга толқон солмай бало соламанми? — Нима? Ким дон олишибди? Қайси қилтириқ? Менга қара, нега халтача тўлдирволдинг? Бирор гап бўлдими? Қаерга отландинг? — Уйимга, — деди кўзини лўқ қилиб Муҳаррам. — Ойимникига! — Нега? Тинчликми? Муҳаррам жавоб бериш ўрнига бирпас эрига жим тикилиб турди. Кейин эса кўзларида ёш ғилтиллади. — Ўша қилтириқлардан менинг қаерим кам? — йиғи аралаш сўзлана бошлади у. — Гапиринг! Тағин Заҳрога суюнчилабсиз. Нима, мақтангингиз келдими? Ҳамма ўйнашингиз борлигини билиб қўйсин дедингизми?.. Матлаб ҳеч нарсага тушунмай, елка қисди-ю, Муҳаррамнинг икки елкасидан тутди. — Жинни бўлганмисан? — деди у ҳовлининг уёқ-буёғига ўғринча кўз ташлаб қўйиб. — Қанақа ўйнаш? Ким? Ўйлаб гапиряпсанми? Ким айтди сенга бунақа гапни? — Ким айтарди? Заҳро-да! — деди Муҳаррам эрининг қўлларини елкасидан зарда аралаш олиб ташлаб. — Айтворибсиз-ку бошқасини топволганингизни! Бутун маҳаллани бошига кўтариб «Ана, эринг янгисини топволганмиш» деб бақирди. Устимдан кула-кула уйига кириб кетди. Матлаб жавоб беришга шошилмади. Бир муддат хотинига сирли қараб турди-да, беихтиёр кулиб юборди. Вой, Заҳро шайтон-эй, — дея қотиб-қотиб куларди Матлаб. Одамини топиб айтибман-ку-а? Вой қурмағур-эй!. Кулинг, кўмганда кулсангиз ажабмас! Муҳаррам баттар тутоқиб сўридан пастга тушди ва қўлига халтачани олди. Ана энди кули-иб ўтираверасиз! Мен Кетаман!. Матлаб астойдил йўлга отланган хотинини билагидан маҳкам сиқиб тўхтатди. Кўзидан томоғига қадар оқиб тушган ёшларни кафтига артиб куч билан сўрига ўтқазди. Сен Заҳроникига кириб бор гапни суриштирмадингми? сўради у. Гапир, хотин, суриштирмадингми?! Мен ердан чиққан қўзиқоринмасман. Суриштирмасам ҳам ҳаммасини айтиб бўлди ўша Заҳронгиз! Биринчидан, у менинг Заҳроммас. Иккинчидан, гапни тушуниб ана ундан кейин бировни айблагин-да! Ҳа, мен шунақа овсарман. эрини жеркиб берди Муҳаррам. Аллакимлар бошқасини топволиб ялло қилсаям, тушунмай аҳмоқ бўлиб юравераман. Ахир, мен музлаткичнинг янгисини топдим дегандим Заҳрога! тоқати тоқ бўлаёзган Матлаб бор овозда бақирди. Эшитяпсанми, музлаткич!?. Ўзингмасмидинг янги чиққан музлаткич топинг деб қулоғимни қоматга келтирган? Сенмасмидинг эски музлаткич шалдираб қулоқни қоматга келтиряпти деб нолиган?. Мен аҳмоқ янгисини топибман-у, Заҳрога айтибман. Сен ишдан қайтгунимча хурсанд бўлиб ўтиргин дебман! Нима? Музлаткич? сергак тортиб аста ортга тисланди Муҳаррам. Қани музлаткич? Ҳализамон опкеб қолишади. деди Матлаб дарвоза томон ишора қилиб. Шунинг учун сал эртароқ келувдим ишдан. Ростданми? Бир неча дақиқа ичида Муҳаррамнинг зардасидан асар ҳам қолмагандек эди. Йиғи аралаш кулимсираганча эрига қаттиқроқ тикилди. Ростдан музлаткичми? Бегона аёлмасми? Эсинг жойидами? деди Матлаб қўл силтаб. Қанақа аёл? Я-янги музлаткич, хотин! Охирги модадагиси-и! Аёлнинг кўнгли ипакдан-да нозикроқ дейишгани шу экан. Ярим кун давомида кўнгилдан кечирилган аламлар, қалбни кемира-кемира кемтик қилаёзган фарёд бир зумда туман каби тарқалиб, Муҳаррамнинг юзини майин табассум чулғади. Аммо барибир нигоҳларида ёввойи қўрқув зоҳир эди. Худди шу қўрқув аёлни ҳушёр туришга ундади. Муҳаррам кўкси дағ-дағ титраб эрининг елкасига бош қўйди ва худди шу титроқ исканжасида шивирлади: Бекор ташвиш тортибсиз! Менга уйимиздаги шалдироқ музлаткич ҳам бўлаверарди! Тешиб чиқмасди! Сиз мени ташлаб кетмасангиз бўлдийди!. Раҳмат сизга, азизим, раҳмат! Борингизга шукр! Мен овсар хотинингизни кечиринг! Олимжон ҲАЙИТ

ЭРИМНИНГ ЯНГИ ЖАЗМАНИ… Катта кўчага чиқди-ю, Муҳаррамнинг кўнгли ғаш тортди. Анча нарида эри билан бир фабрикада ишлайдиган бўрсилдоқ юзли Заҳро уйига кириб кетаётган экан. Тунги сменадан чиққан шекилли, ҳорғин қадам ташларди. Аммо шашти ўша-ўша. Муҳаррамга кўзи тушгани ҳамоно, таққа тўхтаб, турган еридан қичқирди: — Ҳа-а, Муҳаррам опа! Қалайсиз? Матлаб ака янгисини топганмиш, янгисини! Эшитяпсизми? Яхшилаб эшитволинг! Эрингиз янгисини топганмиш, ха-ха-ха-ха-а-а-а!!! Азалдан шу аёлни жини суймасди. Товуқ каби қақиллаб кулиши ғашини келтирарди. Бу гапи ошиб тушди. Аёл-да, совуқ гап дарров қулоғига яшин каби урилиб, этини жунжиктириб юборди. Гапнинг маънисига етмаган бўлса-да, «янгиси» деган сўз юрагини титрашга, тезроқ уришга мажбур этди. Барибир ўзини қўлга олишга уриниб, Заҳрога жавобан қичқирди: — Нима дединг? Янгиси? Қ-қанақа янгиси?.. Бахтга қарши Заҳро кўздан ғойиб бўлганди. Бир неча дақиқа орасида бўлари-бўлаёзган Муҳаррам қўлидаги челакни четга ирғитиб Заҳроникига киришга чоғланди. Лекин кўнгли чопмади. Хаёлида эрининг маъюс чеҳраси, фабрикадаги бир-биридан қақилдоқ тўқувчи қизлар гавдаланди. «Ҳали гап буёқда экан-да, — ўйлади Муҳаррам лаб тишлаб. — Икки сменлаб фабрикада қолиб кетишига сабаб бор экан-да! Яшшамагур қақилдоқлардан бирини топволибди-да! Менданам ортиқроқ экан-да ўшалар! Мени алдаб, олдимга похол солиб юрган экан-да! Нега? Қайси айбим учун? Келишига овқатини тайёрлаб қўйганим, кирини ювиб, пойида пойипатак бўлганим учунми? Ё Заҳро мени синамоқчи бўлдимикан? Йў-ўқ, «Бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур?» деб бекорга айтишмаган. Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Демак, Заҳроям кўрган уни. Акс ҳолда томдан тараша тушгандай гапирмасди шу гапни. Қизиқ… Қизиқ… Ким экан-а Матлабнинг қўйнига кирволган ўша илон? Башараси қандай экан? Шайтонсифатмикан ё балонинг ўқидаймикан? Ҳойнаҳой, гугурт чўпидай қилтириқ бир балодир-да! Қилтириқлар устамон бўлишади!.. Ҳали шошмай турсин, тагига етмай қўймайман бу ишнинг!..» Муҳаррам ҳовлига киргандан кейин ҳам тинчлана олмади. Эрининг ишхонасига боришга аҳд қилиб кийинишга чоғланди. Аммо ҳали замон ўзи келиб қолиши муқаррарлиги ёдига тушиб фикридан қайтди. — Келибоқ, ҳойнаҳой сувилондай эшила бошлайди, — деди ўзига ўзи. — «Хотинжон»лаб гапни бошқа ёққа буради. Буриб бўпти. Менам анойиларданмасман. Мендай хотинини қаёқдаги мегажинга алмашади-ю, индамай қолавераманми? Кимдан кам ерим бор, кимдан? Шундай деб Муҳаррам беихтиёр кўзгу қаршисига келди. Кўзлари ғазабнок, юзлари тунд эди. Бошини зарда аралаш силкитганди, шу заҳоти сариққа бўялган сочлари денгиз тўлқини каби ёйилиб, елкаларини қучди. — Хўш, қаерим кам экан ўша қилтириғидан? — деди у бодом қовоқларини бармоқлари билан силаб. — Мендай хотини бўла туриб шунақа қандларни еб юрибдийканми, кечирмайман! Ойимникига, ота уйимга кетаман, ҳа! Елкамнинг чуқури кўрсин шу ҳовлисини! Ҳозир… Кўч-кўронимни йиғаман-у, кетаман! Ўшанда билади хотиннинг қадрини!.. Муҳаррам жонҳолатда ичкари уйга кирди-да, қўлига кирган кийимларини олиб елим халтага жойлай бошлади. — Босган изларимга зор бўласан ҳали, — ғудраниб қўярди ора-сирада. — «Эрим ишдан келади, вой, қорни очмикан-тўқмикан? Чарчадимикан? Биров хафа қилмадимикан ишқилиб? Кайфияти қалай экан? Гап сўрасам, жаҳли чиқмасмикан?» деб мен аҳмоқ қош-қовоғига термиламан. Бу-чи? Қаёқдаги бузуқиларга қўшилиб ялло қилиб юрибдийкан. Тағин анави Заҳро мегажиндан айтиб ҳам юборибди. Куйиб ўлсин деган-да!.. Илоё кўр бўлгин! Менинг яхшиликларимни билмасанг, оқиб тушсин кўзларинг!.. Муҳаррам керакли буюмларини халтага жойлаб бўлгач, кетиш олдидан хона ичкарисига, сўнгра дераза орқали ҳовлига тикилиб қаради. Ола мушуги нарвондан томга безовта чиқиб тушар, афтидан қайсидир қушни тутиш пайида эди. Томорқада эса тарғил сигир кавшана-кавшана қур-қур уй томон бош буриб оларди. — Йўқ, кетишга шошилмайман, — деди дафъатан ўрнидан қўзғалиб Муҳаррам. — Бу итфеълнинг афтига охирги марта бир қараб олишим керак. Айтаримни айтиб-айтиб кейин кетмасам, аламим чиқмайди… Ҳаш-паш дегунча кун пешиндан оғиб, Матлаб ҳорғин қадам ташлаганча ҳовлига кириб келди. Муҳаррам ток остидаги сўрининг.......

☀️ Ассалому алайкум дилга яқин яхши инсоним! Яхши ухлаб турдингизми🤗 Умрингизни яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!

​​Агар оддий эҳтиѐт чораларига амал қилинса, ҳеч қандай фирибгар сизнинг умр бўйи йиққан терганингизни осонликча қўлга киритмайди. – Аввало, ҳеч қачон нотаниш кимсаларни уйингиз ичкарисига таклиф қилманг. –Пул ѐки қиматбаҳо тақинчоқларни сўрашса, уларни олиб чиқманг. –Ҳар қандай нохушликнинг олдини олиш учун нотаниш шахслар билан мутлақо мулоқотга киришманг. Шунда улар сизга руҳий таъсир ўтказа олмайдилар. – Жуда ҳам фол очирмоқчи бўлсангиз, ѐнингизда яқин одамингиз бўлгани маъқул. Икки ѐки ундан ортиқ одамлар ичида фирибгар қурбонига ҳийла тузоғини қўйишга журъат эта олмайди. Муаллиф. Наргис Қосимова.

–Қизим, ариқ бўлса, туз билан кулни сувга оқизворинг. Мана бу исириқни тутатиб, ҳидланг. Сўнг нинага оқ ипни ўтказиб, алланималарни пичирлаганича Дилшода кўйлагининг елка томонини чата бошлади. Аѐлга орқасини бериб ўтирган жувон бир-икки бор елкасига қадалган нинанинг учидан сесканиб кетди. –Вой, бўй. Хонадонингизнинг душмани жуда ҳам кўп экан. Фақат сиз эмас, эрингиз ҳам ўқитилибди. Нинани қаранг, елкангиздаги қора юкни кўтара олмай, ўзи қорайиб кетди-я.. Дилшода аѐлнинг қўлида ҳақиқатдан ҳам қорайиб кетган игнани кўриб, кўзларига ишонмади. –Агар эрингизнинг йўлини очаман десангиз, уйдаги барча пул билан тилла буюмларни опчиқинг. Шу ерда уларга қайтарма дуо ўқийман. Худо хоҳласа, барча йўлларингиз очилиб, ишларингизнинг ривожини беради. Фарзандлардан нечта, қизим? Боя кафтингиздан икки фарзанд кўринувди, аммо бирини умри қисқароқ экан. –Ҳа, ҳолажон каттамни уч ѐшида бериб қўювдик. –Хафа бўлманг, ҳали ѐшсиз, худо хоҳласа яна фарзандли бўласиз. Аммо сизларнинг юкингиз болага тушмаслиги керак. Бунинг олдини тезда олинг. Мана бу тумор сизларни ѐмон кўзлардан асрагай. Дилшода негадир аѐлнинг ўткир нигоҳига дош беролмай ерга қараганича, унинг қўлидан учбурчак қилиб тикилган қора латтани олди. Сўнг, доимо эри пул соладиган қора сумкача билан, ўзининг тилла буюмлари сақланадиган қутини кўтариб чиқди. Аѐл сумкачадан бир даста долларни чиқариб, мийиғида кулиб қўйди-да, алланималар пичирлаганича, пулларга қараб суф-суф, дея бошлади. Сўнг уларни ѐнига қўйиб, қутичадан Дилшода олиб берган учта тилла узук, тилла занжир, бир жуфт зиракни ҳам ―ўқиб қўйди. –Қизим, бир пиѐла шакар ҳам керак. Мана бу тилла буюмларингиз билан пулни кўрпачанинг тагига қўяяпман. Уларнинг устида бир соат ўтирасиз. Биров чақирса ҳам турманг, сизни ўқиганимдан сўнг тозаланган тафтингиз уларга ўтиши лозим. Эрингиз келганидан сўнг, у ҳам ўтирсин.Иложи борича унга билдирмай, пул билан буюмларни у ўтирадиган кўрпачанинг тагига солиб қўйинг, хўпми?! Аѐл пул билан тиллаларни Дилшода ўтирган кўрпачанинг тагига қўйиб, пиѐладаги совиб қолган чойни қўлига олди. Дилшода ошхонага кириб, бир пиѐла шакар олиб келиб бергач, яна қайтиб ўзининг жойига ўтирди. Юпқа кўрпача тагида дуппайиб турган пулнинг устида ўтириш ноқулай бўлсада, кўнгли анча хотиржам тортди. Аѐл эса шакарни олиб, пиѐлага бир неча бор суф-суфлади-да уни ҳовли бўйлаб сочиб чиқди. Сўнг чўкка тушиб, Дилшодани узундан-узоқ дуо қилгач, эшикка йўналди. –Опоқи, ҳеч бўлмаса мана буни олинг, - Дилшода чўнтагидан уч минг сўм чиқариб, аѐлга узатди. –Йўқ болам, қилганларим боя берган бир коса сувингизнинг ҳақи. Барака топинг. Овсинларингизни кўндирсангиз, зирагимни эртага олиб келарман. Дарвозадан меҳмонни кузатиб қўйгач, кароматгўй аѐлнинг нақадар ҳокисорлигини ўйлаб, Дилшода бояги жойига чўзилди. Биқинига пул ботсада, куннинг қизиғи элитиб, уйқуга кетди. –Ойи, қорним очқади?! Мактабдан қайтган 11 ѐшли Диѐржоннинг овозини эшитиб, Дилшода эриниб кўзини очди. Соат миллари аллақачон бирдан ўтганини кўриб, шошиб ўрнидан турди. Ҳализамон тушлик қилгани хўжайини уйга қайтади.  Жувон тезда картошка билан гўштни қовуриб, димлагач, аллақачон офтобда қолган сўридаги кўрпачаларни ойнаванд айвонга олишга шошилди. Бундан бир неча дақиқа олдин ѐтган кўрпачасини кўтарганида, унинг тагидан биқинига ботиб, роҳат бағишлаган пул ўрнига бир даста боғланган газета қирқими билан, беш-олтита катта-кичик тош доналарининг ѐтганини кўриб ҳушини йўқотаѐзди.  Ўз қўли билан олиб чиққан 3000 АҚШ доллари билан, тилла буюмлар ҳам изсиз юқолган эди. Ҳуқуқшунос маслаҳати: Афсуски, “кинна кирди”, “йўлингиз ѐпилган, боғланган”, деган гапларга ишонган фуқароларимизнинг аксарияти аѐллар бўлиб, фириб қармоғига илинганларнинг сони кўпайиб бормоқда. Аввало, фирибгарлар ўз қурбонларининг нечоғлик бадавлат эканлиги,унинг оиласидаги муҳитни суриштириб, зимдан ўрганадилар. Кўп ҳолатларда фирибгарларнинг кўпчилиги гипнотик хусусиятга ҳам эга бўлиб, оддий товламачилик йўллари билан, оқ нинани куйган нинага алмаштириш, танланган қурбоннинг ички руй ҳолатини сезиш орқали уларга руҳий таъсир ўтказадилар........

УЧ МИНГ ДОЛЛАРЛИК ФОЛ. (Хаётий вокеа) – Қизим, илтимос бир пиѐла сув беринг. Чанқаб кетдим.  Илоҳим хонадонингиздан қутбарака аримасин.Юзга киринг. Дилшода дарвоза олдига келган ўрта ѐшли, усти абгор аѐлга салом бериб, унинг илтимосини бажариш учун ичкаридан бир коса сув олиб чиқди. – Илоҳим, фарзандларингизнинг бахтини кўринг. Туф-туф, кўз тегмасин. Жуда ҳам кўзга яқин одам экансиз. Эрингиз сизни рашк қилганича ҳам бор экан. Кейинги пайтларда бошингиз оғриб, сиқиладиган бўлибсиз. Ҳамма нарсани юрагингизга яқин олар экансиз. Хафа бўлманг. Ҳаммаси ўтиб кетади. Ўзи хўжайинингиз билан нега тортишдингиз? Дилшода бу кароматгуй аѐлнинг гапларини тинглаб, бир оз анқайиб турди-да, сўнг унинг барча айтганлари ростлигини ҳис этиб, унга юзланди. – Келинг, опоқи. Бир пиѐла чой ичинг. Фол ҳам очасизми? Эрим билан уришиб қолганимни қаѐқдан билдингиз? Дилшода аѐлни ичкарига бошлаб, ҳовлидаги сўрига кўрпача солди. – Вой, бўйларингизга бўйтумор. Бир пиѐла чой берсангиз йўқ демас эдим. Юравериб, ҳолдан тойдим. Ўзи эшигингизга келганим, манави зиракни оласизми, деб сўрамоқчи эдим. Эрим вафот этганига 10 йил бўлди. Бир қизим билан бир ўғлим бор. Худога шукр, бу йил ўғлим институтга ўқишга кирди. Аммо контракт деган ўлгурни тўлай олмай қийналиб қолдик. Шўрлик болам ўқишдан сўнг ишласа ҳам пулини йиғолмаяпмиз. Шунга ѐрдам бўлсин деб, онам раҳматлидан қолган ягона ѐдгорлик– тилла зиракни сотишга қарор қилдим. Ўғлим ўқишни ташлаб кетса, ўзимни кечиролмайман. Отаси раҳматли ўғлимиз ўқимишли йигит бўлишини жуда ҳам орзу қилган эдилар… Аѐл юзларига оқиб тушган кўз ѐшини кир рўмолининг учи билан артди. – Ўзи қанча деяпсиз? – 200 минг. Олсангиз сал арзонроққа бераман. Асл тилла. Бухороники. Мушкул аҳволга тушмаганимда ҳеч ҳам сотмас эдим, келин туширсам, унга бермоқчи эдим. Авлодданавлодга ўтган тилла хосиятли бўлади. Раҳматли онам номозхон, жуда ҳам меҳрибон одам эдилар. Одамларга кинна солиб, ўқирдилар. Ширк бўлса ҳам фол кўрардилар. Уларни ҳамма Бибисора отин дейишарди. Балки эшитгандирсиз? Менга ҳам онажонимнинг хислатлари ўтган.  Қайтиш қилмасларидан бир йил олдин улардан қўл олгандим. Бу узук уларга раҳматли бувимлардан ўтган. Афсус, оллоҳим менга қиз бермади. Келин олсам менга ҳам қиз, ҳам келин бўлар деган яхши ниятда шу зиракни асраб юрувдим. Начора. Қўлимиз қисқа. Яна икки ўғлим бор. Улар ҳали мактаб ўқувчиси. Катта ўғлим эсон-омон ўқишни битириб, яхши ишга жойлашса, бундай зиракларнинг ўнтасини менга ҳам, хотинига ҳам олар... Дилшода аѐлнинг дардини бир пас эшитиб туриб, унга раҳми келди. –Ўзи хўжайиним билан кеча пул устида тортишувдик. Афсус, ҳозир бунча пулим йўқ.. Эртага келсангиз, овсинларимга ҳам айтардим. Бугун улар меҳмонга кетишган эди-я! –Хўжайинингиз сизни улар билан қўймаган тўғрими?. Майли зиракни олмасангиз ҳам келинг, сизга бир фол кўриб қўяй. Жуда ҳам марҳаматли жувон экансиз. Аѐл Дилшоданинг ўнг қўлини ушлаб, кафтига бир оз термилди-да, сўнг узоқ-узоқ эснаб, ўқчий бошлади. – Қизим, сизга кинна кирган, бунинг устига сизга яқин аѐллардан бири йўлингизни беркитиш учун ўқиб, қабристон тупроғини остонангизга сочибди. Бошингиздаги оғриқ ҳам шундан. Бахт йўлингиз беркилибди, бунинг устига эрингизни кўролмайдиганлар унинг савдодаги ривож йўлини ҳам ѐпишибди. Қани туринг, берган бир коса сувингизнинг савоби учун менга озгина кул, туз, исириқ, нина билан оқ ип олиб чиқиб беринг. Сизга кинна солиб қўяман. Мунча юкингиз оғир бўлмаса-я. Аѐл яна эснаб, ўқчиди. –Эрим савдода ишлашини қаѐқдан билдингиз, хола?- Дилшоданинг ҳайрати янада ошди. –Вой–й. Шундоққига кафтингда ҳаммаси ѐзилиб турибди-ку, қизим. Қани тез бўлинг. Айтганларимни олиб чиқинг. Кейин мени бир умр эслаб юрасиз. Аѐлнинг барча айтган нарсаларини олиб чиқиб берган Дилшодага косадаги кул устига тузни қўйиб, кинна солган аѐл, тузнинг кулдаги ҳосил бўлган чуқурчага тушиб қолганини кўрсатди.......

Турмушим ўхшамай, ота уйимга қайтдиму ёмғирдан қочиб дўлга тутилгандек бўлдим. Келинойим кун бермас. Ҳар икки нафасда эрни ро
Турмушим ўхшамай, ота уйимга қайтдиму ёмғирдан қочиб дўлга тутилгандек бўлдим. Келинойим кун бермас. Ҳар икки нафасда эрни рози қилолмаганимни айтиб камситарди. Менга келган совчиларга аччиқ устида розилик бердим. "Ҳаммага кўрсатиб қўяман" деган фикр миямда айланиб қолган эди. Тўйнинг дастлабки, ҳафтасида эрим, мен билан бирга келган ўғлимга яхши қаради. Ўғлимни ўз ўглидек кўрди деб ўйлаганимда эса асл юзи очила бошлади. Ўғлим эримдан жуда қўрқар эди, яхши гапирса ҳам ва бир куни кечаси ҳаммасини тушундим. Ярим тунда уйғониб кетиб ҳовлига чиқсам, эрим болани қўлидан тортқилаганча... 😱😱😱

Сочларидан тортиб тохтатдим, шошма сочларинг бунча калин ? рахматли опамни сочларини юлуб тепа кал киб куйгандинг,- демак сенам шу куринишда булишинг керак. Поччамни сочларини юлдим. Аййй диб бакирди ,усиб кетган сочларини бор кучим билан юлардим. Шу онгда опамни поччамга ялинганлари есимга тушиб кетти.-- "урманг дадаси илтимос урманг огрияпти, вой доод ёрдам беринглар , кулингиз буламан факат урманг -ай айлаганча кичкирганлари додлагвнлари, Поччам сукиб хакоратлаб опамни ургвнлари,нимага еб куйдинг очофат сени бокиш жонимга тегди узи сени улдиришим керакда, деб кутирган итдек опамга ташланганлари." Йууук деб бакирдим .Номард нимага улдирдинг- опамни нимага? майли ногирон булиб колганида хам сени калтакларингдан ,лекин тирик булса майли еди ... сени итдек хурлаб опамни кунини курсатдин... Юзларига исиб турган темирни босдим. Жазиллаб тутун чикиб кетди Поччам бор овозида букирарди, бакирмааа ешитиб колишса камаласана диб муштлаб урдим. Юзига буйни кайрилиб екилди. поччам борган сари холсизланарди Булди булди кийнама диб ёлворарди. хуш поччажон Опамни ёнига тезрок юбораймикан ёки хали вохлимикан а ? поччам тинмай кечирим сурарди. ялинарди бас кил опангни хурмати хакки кечиринглар мени , илтимос мени милитсия ходимларига топшириб юбор диб ялиниб ёлворарди. нима дидингиз опамни хурмати хакки? опам тириклигида хурмат килиб уюлтириб куйгандек гапирманг, хали сиз билан битмай колган ишларимиз борку диб.... Копимдан узун арконни олдим. почча иккинчи каватдан осиб Куйсамикан узулиб ерга екилиб белигизми оёгингизми синмасмикан? ёки кайнаб турган козонга бошингизни тикайми танлаш хукукини бераман гапиринг? поччамни кузларидан дурдек ёш тинмай окарди ДИЛНООЗ МЕНИ КЕЧИР МЕН АХМОКНИ КЕЧИР ОЁКЛАРИНГ ОСТИДА ХАЗОН БУЛИШГАЯМ ТАЁРМАН МЕНИ КУТКАР диб бакирарди... Жон ширинаканми почча мен сизни бор йуги 2 кун кийнадим, опамни бошига 8 йил итам курмаган кунни солиб келдингиз улдиришга улдириб айбингизни тан олдингизми? опамни жонсиз холатда хожатхонага уткизиб куйгансиз бу ахмокни иши жиннини иши. Илтимос мени улдирма жиянинг хакки рахм кил синглим. Илтимос диб хушини юкотди.Болтани олдим хаёлимда факат улдириш еди-' шу пайт елкамдан кимдур ушлади угирилиб карасам, опамни рухи.... Бас кил булди тегинма диди.!!!Опа улиб кетсангиз хам поччамни ёнини олаяпсизсм деб егладим, бас булди поччанга етади диб угирилиб самога учиб кетди куздан гойиб булди... милитсия ходимларини чакириб поччамни топшириб юбордим. поччам камалди, бир куни уйимга хат келди Поччамдан Экан" салом мен афсусдаман илтимос жиянингни ехтиёт кил опангни кадрини енди кеч тушуниб етдим битта илтимосим бор. Улигимни опангни кабри ёнига кум мени" бу мактубдан бутун жисмим сесканиб кетди. сал утмай поччам камокхонада вафот етибди ,поччамни васиятига биноан опамни кабри ёнига куйдик... опам тушимга кирди поччам билан бирга менга жиянимни ехтиёт килишим ва менга омонатлигини айтиб гойиб булишди... Тамом.

чукаллаб утирдим.. юзларидаги ок матони очдим буйни кукариб кетган лабларини олдида кон оккан битта кузлари яримигача очик еди,опажон болангиздан ховотирда булиб кузингизни хам юмолмадингизми а? опа кузингизни очинг кетамиз уйга узим сизни химоя киламан, жиянимга узим карайман бизни ташлаб кетманг илтимос туринг опа опажон диб..... Додлаб егладим опам билан утган ёшлик пайтларимиз куз онгимда чир парак булиб айланарди. Кузимдаги нафрат ич ичимдан булкондек отилаёткан нафратим билан милитсия ходимларига карадим,поччам кани? хозирча билмаймиз у номард кочиб кетган бир гурух кидирув хизмати кидиришаяпти! Мен уни топиб улдираман опамни бошига тушкан хар бир азобни бирма бир хис килдираман диб уз узимга онт ичдим!!!! Опажонимни каро ерга кумдик, онаи зор онамни кузлари ожиз булиб колди .Фарзанд доги онамни мажрух килиб куйди... 11 чи кун опам тушимга кирди поччанг биз олдин яшаган уйни ёнидаги 2 каватли бинони томида бекинган мен учун касос ол КАСОС!!! диб. Куприкни у нариги бетида туриб гаплашарди.. опажоним кечиринг сизни химоя килолмадим диб йегладим лекин куприкдан утолмадим, опам тинмай КАСОС КАСОСС деб гапирарди ва ортига бурилиб туманликга кириб кетди.. ОПАЖОООООН диб бакириб уйгондим шурлик онам уйгок екан жиянимни багрига босиб болажонимни хиди келаяптия сендан болам диб хидларди ёшларимни тиёлмадим . Онажон егламанг опам биз билан доим бизни кузатиб турибди дедим. Кушнимизни кизини уйимга 3,4 кунга онам ва жиянимдан хабар олиб туриши ун уйга куйиб , узим котил поччамни ёнига кетдим. Копимга темирли асбоблар калин тросли занжирни ва поччамни жаханамга жунатишга отланиб олга тушдим. опам айтган манзилга бордим ,четдан кузатдим 2 соатларча поччам хакикатдан хам томда яшаётган екан . Охисталик билан тепага кутарилдим уйлар бузилиб ётган хич ким яшамайдиган жой булиб кетипти ,бу менга жудаям к,ул келди. тепага котарилдим поччам ичиб утирарди. Узига узи гапириб сенданам кутилдим энди калтакларимни согинсанг... тушларимга кириб ,тур яхшилаб адабингни бераман .Деб ках ках отиб куларди , газаб отига миндим, кулимга арматура темирини олиб поччамни елкасига 3 4 марта тушургандим хушидан кетди, мараз сени аллакачон улдирардим .Аммо опажонимни кандай кийнаб улдирган булсанг ундан баттарини бошинга соламан деб юзига тепдим. ва яна тепдим мик етмай хушсиз ётарди. кул оёкларини занжир билан богладим ва у нокасни узига келишини кутдим , бир оздан кейин микиллаб поччам инграрди вой вой нима булди .Ийе ким боглади мени деб кузларини хира шира очди рупарасида мен турганимни курган поччам котиб колди СЕН???.... Мени бу ерда еканлигимни кайси гурдан билдинг ? Узингча мендан аламингни олмокчимисан? ха шошмай тур сени хозир диб жойидан кузгалмокчи булди аксинча кузгалолмади. Нима булди кимиллолмадингизми поччажон? Опам нечи кун оч колиб кетарди? Сизам 2 -3 -4 кун овкат йемай ётингчи, деб устидан кулиб гапирдим. Хозир хаммани ёрдамга чакираман ,кейин сениям опангни ёнига равона киламан диб дуриллаб гапирди, Алббата бемалол чакиринг айни дамда кидирувдасиз конун олдида жовоб берасиз. Тугрими гапим? поччам кузларини лук килиб каратди менга , урнидан туриб огзини скоч билан ёпиб ёпиштириб куйдим, поччажон руза тутасиз энди факат сизга ифторликкга хич нима беролмайманда, деб бу сафар мен ках ках отиб куллардим))) поччамни кузида жахлни курдим менга караб нафратланарди. Орадан 1 ярим кун утди ,поччамни огзини очдим. Очишим билан кулимни тишламокчи булди. э э э йук мен сенга опаммасман тишлатадиган. Кулларини гуштини чикариб конига белаб тишлаганларингни хумори тутаяптими? Хозир тишларингни битталаб синдираман деб огзига тош билан кайта- кайта урдим тишлари синиб, лаблари ёрилиб кетди.. Менга ялинган киёфада мултирарди, опам сенга ялинганди урманг кулингиз буламан- деб сен нима килгандинг? ичига тепиб жигарларини эзиб ташаганмидинг? Поччам шу захоти бошини кутариб бошини у ёнга бу ёнга бурарди, йук димокчи булиб, Куркма жигарингни эзиш ниятим йук! Суякларингни синдираман халос !!!! поччам кон огзи билан ерга думалаб кочмокчи булди........

"ҚАСОС" Опамни туйи булганида мен хали кичкина кизалок эдим, дадам рахматли бахтсиз ходиса туфайли оламдан утиб кетгандилар. Онам шурлик кора мехнат килиб бизни вояга етказдилар опамни узатдилар. Хар доим опам уйимизга мехмонга келганларида кузлари кукариб келардилар гохида куллари гипс холатда келардилар. Опажон ширин жонингизга нима зарл калтак еб ажрашинг дисам йук поччангни биласанку ажрашаман дисам мени улдириб кетади диб айтарди. Озиб бир ахвол булиб колган опамга рахмим келарди. Уйимизга келсалар пиширган овкатларимизни шунчалик тез еярдилар рахмим келарди хатоки 2 ой олдин чиккан меваларни куриб вой качон чикибди бу мева диб ажабланиб сурарди.. Поччамдан нафратланардим кургани кузим йук еди ...Бир куни опамникига бордим хали уйига якинлашмай опамни додлаган овозини ешитдим, урманг дадаси илтимос урманг огрияпти вой доод ёрдам беринглар , кулингиз буламан факат урманг ай айлаганча кичкирарди доодларди Поччам сукиб хакоратлаб опамни урарди,нимага еб куйдинг очофат сени бокиш жонимга тегди узи сени улдиришим керакда диб кутирган итдек опамга ташланарди. Эшик очик екан уйга югуриб кирдим поччам опамни сочидан юлиб новбатма новбат ичига тепарди , кузларим кинидан чикиб кетай диди, Урма опамни мараз торт кулингни диб поччамни кулларига ёпишдим. Мени боришимни билмаган поччам мени куриб довдираб колди, яна опамга тегсанг умрингни камокда чиритаман диб почамга ёпишдим. поччам кулларимни ёкасидан олиб эээ борей опанг билан кошмазор бул деб чикиб кетди уйдан .Опам кон тупирарди менга зурга караб онам билмасин диб такрор такрор гапирарди,опамни кулларини тишлаб ташлаган гуши чикиб ётарди бошини бази бир жойларида сочлари хам йук эди ,шунчалик хурлигим келди, опамни куриб ОПАМГА БАКИРДИМ ДАДАМ ТИРИК БУЛГАНИДА ШУНЧАЛИК ХУРЛАНМАСДНГИЗ ОПАЖОН! ЕР БИЛАН БИТТА БУЛИБ ЁТМАСДИНГИЗ ! НИМАГА У НОМАРД УРАДИ СИЗНИ УЛДИРАМАН У МАРАЗНИ ДИБ ДОДЛАБ ЙЕГЛАДИМ!!!!опам шурлик ич ичидан Эзилиб еглаб мени кучоклади . Кийналиб кетдим жиянинг учун тирикман булмаса узимни улдириб юборардим. Кушниларни 2- 3 кун колиб кетган овкатини Еиймиз поччанг топган пулини кучада ичиб маишатбозлик килиб келади , музлаткични очдим, 3 та сулиган помидор бор, бошка хеч вакко йук. жиянинга 2 та ролтоон олиб келган экан эрталаб биттасини жиянинг, иккинчисини мен еб куйганимга шунча урди. Емаслигим керак екан,мени кургани кузи йук утирсез уппок, турсам суккокман.Бошка нарса йук,ку ахир нима хам килардим айт? Жиянинг билан бошка инсонлардек огзимиз тулиб гушт емасак. Кийналдик демасак, могорлаб кетган нонларни ахлатхонадан олиб кеб сувга ботириб йесак, у номард шунда хам мени итдай хурлаб уради. деб еглади.. Кетамиз опа юринг опкетаман сизни деб канча харакат килмай опамни олиб кетолмадим. Кетмади бу гал хам.. ушанда нима килиб болса хам олиб кетсам буларкан . 1 хафтадан сунг уйимизга кунгирок булди... . махалладан Экан опамни махалласига чакиришди. Онам билан бордик. йетиб борганимизда. Опамни уйи атрофида милитция ходимлари тез ёрдам мошинаси ва одамлар турган екан. Ич ичимдан нимадур узулгандек сесканиб кетдим. Онам гох менга карар, гох опамни уйига карарди .Бор кизим нима гап екан, оёкларим музлаяпти юролмайман. Тинчликмикан деб менга мудраб гапирдилар. шу пайт узокдан мени курган жияним биз томонга шунчалик тез югуриб чопардики .дадам дадам диб бакирарди факат. ичимда минг бир хил фикр поччамга нима килди екан? Опамга убу нарса булдимикан, деб бошида куркандим,жиянимни дадам диган гапини ешитиб кунглим жойига тушди. Жияним олдимизга етиб келиб еглаб, Дадам ойимни урди бугиб улдириб хожатхонага уткизиб уйдан кетиб колдилар деб онамни кучоклаб егларди. Котиб колдик онам билан.... нима нима дидинг опам? Онам юрагини ушлаб болам болажоним диб утириб колдилар... ОПААА опажоним диб уйига югурардим кулларим оёкларим калтирарди одамларни орасидан утиб уйга якинлашар Эканман опам деразасидан худди менга кулиб тургандек куринди. еглаб юбордим ичкарига кирмокчи булдим. Милитсия ходимлари киргизишмади. мен синглиси еканлигимни айтиб кирдим, шурлик опам бир кун хам бахтли аёлардек кун курмади калтак еб , енди бир бурда булиб ерда ётибсизми опа диб ёнига......

😰 ХИЁНАТ ТУНИ 😱 Элёр дадасининг ишхонаси томон кетди. Уйлари билан ораси бир чакиримча йул.У ферманинг катта дарвозаси томо
😰 ХИЁНАТ ТУНИ 😱 Элёр дадасининг ишхонаси томон кетди. Уйлари билан ораси бир чакиримча йул.У ферманинг катта дарвозаси томон айланиб юришни хохламади, шартта девордан ошиб тушди. Коровул хонани чироги ёник эди аммо дадаси куринмади хамма ёкни куриб чикди. Аланглаб атрофга карай бошлади. Шунда коровулхонани ёнидаги хужрадан инграган овоз эшитилди. Элёрнинг юраги шувиллаб кетди, югуриб бориб эшикни очди . Элёр куз унгидаги манзарани куриб котиб колди. Кичкина хонада кроват устида дадаси....😳😱😱 ДАВОМИНИ ЎҚИШ👉👇

иб, хайрлашди: - Хўп, мен кетдим, навбатим тугади, ҳоз ир бошқа ҳамшира ёнингизга киради, опажон, унгача кетмай туринг! Вазира опа унга раҳмат айтиб, хайрлашди. Дори бир маромда томчилаб турар, она-бола унга қараб-қараб, ўзаро гаплашишарди. Дори камая бошлади. Рустам онасига қаради: Ойи, ҳамшира ҳаяллаяпти-ку, ўзингиз чақира қолинг! Хўп, ҳозир, - Вазира опа йўлакка чиқиб овоз берди, - ҳамшира, ҳой ҳамшира! Аввалига узоқдан “Ҳозир!” деган товуш келди, бирпасдан сўнг эшикда ҳамширанинг ўзи кўринди: - Мени чақирдингизми? Мана, келдим... Рустамнинг юраги тўхтаб қолгандай бўлди. У эшикка ўгирилди – мана, ўша париваш, ўша дилбар Лайлиси! Наҳотки, ниҳоят, уни топган бўлса?! - Нима гап? Аҳволингиз яхшими? – қиз Рустамнинг тепасига келди, - узр, биринчи палатада оғирроқ бемор бор эди... У дорининг томирга кетишини текширар экан, йигит ундан кўз узолмас, тили сира калимага келмасди. Вазира опа ўғлининг ўрнига жавоб берди: - Ҳа, аҳволи яхши, фақат дори камая бошлагани учун чақиргандик-да. Қиз чиройли жилмайиб, стулга ўтирди. Вазира опа чойнакни олиб, хонадан чиқди. Бу орада Рустам бир амаллаб, ўзини қўлга олди. Қиз унинг тикилиб турганидан ўнғайсизланиб, оппоқ халатининг тугмаларини ўйнай бошлади. Йигит жилмайди: Ўша куни ҳам ёмғирда тугмангизни ўйнаб тургандингиз... Ҳамшира ҳайрон бўлди: Ўша куни? Қачон? Ўша куни-да, - деди йигит жиддийлик билан, - ёмғир ёғаётган, менинг эртагим бошланаётган куни... 7 Айтувдим-ку, Нодир, уни топаман, деб. Ишонмагандинг! Мана, топдим! Нодир хижолат аралаш жилмайди: - Ҳа энди, роса ғалати туюлганди-да бошида, кечирасан, оғайни! Ростдан шу ерда ишларканми у? - Ҳа-да! – деди Рустам ғурур билан, - бугун навбатчиликка келади, кутсанг, кўрсатаман. Биласанми, уям менга ўхшаб, на интернетни ёқтираркан, на телефонда гаплашишни... - Шунақа дегин, қизиқ, бировга айтсанг, ишонмайди... Ташқарида яна ёмғир томчилай бошлади...16.10.2012... Хуршида Абдуллаева

қадам босиб келади-да, Рустамнинг рўпарасида тўхтайди: Мени чақирганмидингиз? Мана, келдим... Илтимос, тўхтатиб юборинг, тушиб қолай! – йигит тепасида янграган нозиккина товушдан чўчиб, ўгирилди. Тўсатдан... бўлиши мумкин эмас, у кўзларини ишқалаб, яна қаради. Автобусдан тушиб кетаётган қиз негадир ортига бир қараб қўйди. Бу – ўша! Йигит сакраб ўрнидан туриб, эшикка отилди: Шошманг, ака, менам тушишим керак! – автобусни жойидан жилдирган ҳайдовчи норози тўнғиллаб, тўхтади: Хаёлингни тўпласанг бўлмайдими, ука, қаерда тушишингни билмасмидинг? Рустам унинг гапини эшитмадиям. У пастга ўзини шундай отдики, ҳатто мункиб, йиқилишига сал қолди. Қаддини тиклаб, атрофига шоша-пиша аланглади: қиз йўқ эди! Рустам тўрт томонга бир-бир қараб чиқди-да, ўнгдаги бурилишдан тор кўчага қараб югурди. Анча ичкарига киргач, тўхтади – қиз йўқ эди. Ё тавба, рўёмиди у? Йигит бўшашиб, изига қайтди... 4 Опқоч-а! Автобусда кўрганмиш, тушиб борса, йўқ эмиш! – Нодир уни яна калака қилишга тушди, - оғайни, қўйгин энди, кулгимни қистатмагин! Чинданам ўзи анавиларга, ҳалиги, нима эди, дарвешларга ўхшайсан-ей! Кўрдим, деяпман-ку, Нодир, нега ишонмайсан? Дарвеш эмас, ғирт пандавақиман мен! Ёнгинамда экану билмабман... Нодир дўстига ачиниб қаради: - Рустам, кел, яхшиси, сени бирорта қиз билан таништириб қўяман! Гаплашасан, балки ёқиб қолса, ўша қизни эсингдан чиқариб юборарсан. Рустам бошини чайқади: Йўқ, оғайни, эсимдан чиқара олмайман! Деярли ҳар куни кечалари тушимга киради, кундузлари бўлса, кўз ўнгимдан нари кетмайди. Гўё ёнимга келиб, “Мени чақирдингми? Мана, келдим”, деяётгандай бўлаверади... Тавба, нақ эртак қилиб юборасан-а! 5 Ёмғир майдалаб ёғиб турибди. Рустам йўл четида анчагина туриб қолди. Кўзларини нариги томондан узмайди. У яна соябонсиз, кийимлари ивиб кетган, лекин бу билан заррачаям иши йўқ. Анчагача шу алфозда кутгач, автобус тўхтатди. Ўтган сафар қиз тушиб қолган бекатга келди. Яна кўзлари олазарак бўлиб, қизни излай бошлади. Аммо фойдаси йўқ. У ўша тор кўчанинг бошида нима қилишини билмай серрайиб тураркан, таксида кетаётган Нодир уни кўриб, машинани тўхтаттирди. Тушиб, дўстининг ёнига келди: - Рустам! Нима қилиб турибсан? Ивиб кетибсан-ку! Рустам ялт этиб унга қаради: Ҳа, Нодир, сенмисан? – унинг овози бўғилиб чиқди. Нодир уни қўлтиғидан тутиб, йўл бошлади: Қани, кетдик, мен таксидаман, бу туришда шамоллаб қоласан, юр! Йўқ-йўқ, шошма, яна бироз кутай! Ўтган сафар у шу ерда автобусдан тушганди. Балки келиб қолар ҳализамон... Нодир уни баттарроқ судради: - Юрсанг-чи, дарвеш! Мазанг қочаётганга ўхшаяпти, кел, бир мартагина айтганимга киргин, машинага ўтир, уйингга ташлаб ўтамиз, юрақол! У дўстини бир амаллаб кўндирди-да, олиб кетди. Уйларига етгач, Рустам машинадан зўрға тушди. Иссиғи чиқиб, бутун вужуди мисдай қизиб борар, томоғи қақраб кетаётганди... 6 - Опажон, бу дейман, ўғлингиз шоирми, а? Кечаси билан шеър ўқиб чиқди-я! – палатага кириб келган Рустамнинг онасини ҳамшира шундай деб кутиб олди. Вазира опа қўлидаги нарсаларни қўйиб, ўғлидан ҳол-аҳвол сўради: - Қалайсан, болам? Бизни ўзиям роса қўрқитдинг-да... – у кейин кулиб, ҳамширага ўгирилди, - шоир бўлмаса, шундоқ ёмғирда соябонсиз-панасиз юрармиди, опаси? Рустам хижолатомуз жилмайди. Ўтган кунги воқеаларни у бугун аранг эслади: Нодир уни уйларига олиб келди, машинадан бирга тушишди, кейин нима бўлди, билмайди – кўзини очса, касалхонада ётибди: иссиғи қирққа кўтарилиб, ўзини билмай қолган экан. Ойиси ёнига ўтириб, пешонасини ушлаб кўрди: - Рангинг анча яхши, мана, иссиғингам жойида, худога шукр! Минг марта айтаман, соябон олиб юр, жиллақурса, ёмғирли кунда иссиқроқ кийинсанг бўлади-ку! Мана, энди эсинг кирадиган бўлди. Ҳамшира унинг гапларини кулиб, маъқуллади: - Рост, опа, бу йигитга эсини киритадиган дориларни беряпмиз, хавотир олманг! У осма томчи дорининг нинасини йигитнинг билагига улаб қўйди-да, хонадан чиқиб кетди. Бироздан сўнг кел

Муҳаббатнома, ишқ эртаги... Кузнинг илк ёмғири ёғаяпти, кўчаларда ҳаракат тезлашган: машиналар ойна артгичларини зўр бериб ишлатганча, ора-сира чироқларини ёқиб-ўчириб, манзилларига шошилишади, пиёда йўловчилардан бирови пана жой қидирган, кимдир автобусга қўл кўтаради. Қўлларида соябон тутиб, ёмғирпўшларига ўралган одамларга ҳар қадамида урилиб-туртинганича бораётган йигит бўлса, ёмғирга тамом бепарво. У ердан бошини кўтармай, бўйнини кифтига тортиб, қўлларини чўнтагига солиб олган, қадам ташлаши ҳам бир маромда. Ёмғир томчилари сочларидан тушиб, бўйнига оқиб киради, у бўлса, елкасини қисиб қўяди, холос. Эгнидаги енгилгина камзул ивиб кетган. У одамларнинг ғалати қараб қўяётганларини сезса-да, парвосиз. Синчиклаб тикилган одам унинг авзойи бузуқлигини пайқайди: кўзлари ғамгин, мажнунона лоқайд боқади, нималарнидир пичирлаётгандай ярим очиқ лабларида кинояли нимтабассум, қошлари хиёл чимирилган. Йигит шу кўйи юриб, муюлишдан ўтди-да, катта кўчага чиқди. Машиналар оқими тўхтовсиз ўтиб-қайтаётган йўл четида бир зум туриб қолди. Бошини кўтариб, йўлчироққа қаради: яшил чироқ ёнган. У энди нигоҳини машиналар оқимига қаратди. Тўсатдан унинг кўзлари чақнаб кетгандай бўлди. Ўртасидан бардёр тортилган йўлнинг нариги томонида худди ўзидек ёмғирда ивиган, узун сочлари жиққа ҳўл, лайлисифат пари турарди! У ҳам атрофига тамом бепарво, эгнидаги ўзига ярашган калтагина плашининг тугмаларини ўйнаганича қизил чироқ ёнишини кутиб турарди. Йигит ундан нигоҳини узмай кузатиб турар экан, ўйларди: “Уни қаерда кўрганман? Бунча таниш бўлмаса? Лекин кимлиги эсимда йўқ, ким бу?” Мана, ниҳоят, машиналар бир дақиқага тўхташди. Қиз ўзи томонга юриб кела бошлади. Йигит жойидан жилмади. Париваш парвойи палак йўлдан ўтди-ю, йигитга кибр билан бир қараб қўйди ва... ўз йўлига кетди. Мажнунвор йигит эса жойида қотиб тураверди. Юрмоқчи эди, аммо юраги уришдан тўхтаб қолганди гўё. Ёмғир ҳамон челаклаб қуярди... 2 - Қўйсанг-чи, Рустам! Жиннимисан? Бор-йўғи бир марта кўрган бўлсанг, қанақасига севги бўлади бу? Одам ишонадиган гапни гапиргин... - Нега одам ишонмас экан? Нима, бир марта кўрганда севиб қолиш мумкин эмасми? - Вей, нечанчи асрда яшаяпсан ўзи? Хўп, дейлик, севиб қолибсан, исмини билдингми? Йўқ! Телефон рақамини-чи? Йўқ! Жиллақурса, манзилини топа оласанми? Яна йўқ! Бундан қанақа севги чиқади, оғайни? Туш кўргандай гап! - Балки туш кўргандирман, лекин мен уни севаман, севаман, тушуняпсанми? Бир кўрдиму юргаим уришдан тўхтаб қолгандай бўлди, кейин у менга таниш, жуда таниш туюлди. Мана, кўрасан, Нодир, уни, барибир, топаман. - Топасан? – Нодир шарақлаб кулиб юборди. – Қандай қилиб? Кўчама-кўча қидирасанми? Ёки эълон берасанми? Рустамнинг жаҳли чиқиб кетди: - Топаман, дедимми, топаман! Эълон бераманми, кўчама-кўча қидираманми, ишқилиб, топаман! Мана, кўрасан! – у оғайнисининг баттарроқ кулаётганини кўриб, баттар жиғибийрон бўлди, - нимага устимдан кулаверасан? Айбим сенларга ўхшаб, интернетга кирмаганим ёки телефонда қизлар билан гаплашмаганимми? Исмини, манзилини билмасам, нима бўпти? Бир марта учраштирган тақдир яна учраштириши мумкин-ку, ахир! 3 - Бўлиб яна пуч хаёлга банд, Эски тушни этдимми эъзоз? – ўша йўл четида мингинчи бор тўхтаб, ўша таниш паричеҳрани кутаётган йигит кун ботаётган паллада шафаққа умидсиз термулиб, Гейненинг сатрларини беихтиёр пичирлади. – Балки Нодир ҳақдир, беҳуда вақт сарфлаётгандирман? Ростдан, уни бор-йўғи бир мартагина кўрган бўлсам, бу катта шаҳарда қайта учратмаслигим ҳам мумкин-ку! Рустам оҳиста юриб, бекатга борди. Ёнгинасига келиб тўхтаган автобусга чиқиб, бўш ўриндиққа беҳол чўкди. Автобус жойидан оғиргина қўзғалиб, юриб кетди, йигит деразага тикилганича хаёлларига эрк берди... ...Мана, у йўл четида тўхтаб турибди. Машиналар у ёқдан-бу ёққа ғизиллаб ўтиб-қайтиб туришибди. Бирдан машиналар ҳаракати тўхтайди. Одамлар ҳам жойларида туриб қолишган. Йўлнинг қоқ ўртасидан ўша таниш дилбар оҳиста юриб келяпти. У бир-бир

Бақир, йиғла, сиқта, куйин, ўзинга кел... Баъзида ҳаётнинг бешавқатлигидан дод деб юборгиси келади одамнинг. Ҳаммада ҳам шунақа пайтлар бўлиб турса керак, ҳа… Худди шундай патларда қандай ўзингизни қўлга олишингиз мумкинлигида ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Йиғланг, бақиринг… Баъзида емаган сомсангга пул тўлашга тўғри келиб қолади. Минг марта тушунтирсанг ҳам айбдор қилишаверишади. Айбсиз айбдор бўлганда йиғлаш биринчи вариант бўлса керак. Ҳеч ким бўлмаган кенгликларда бақириш ҳам инсонни анча енгил тортишига кўмаклашади. Менимча кўз-ёш тўкиш айб иш эмас, шунчаки юракни бўшатишнинг оммабоп усулларидан холос. Бирон кишига ичингиздагини тўкинг Роса қизларбоп маслаҳатлар беряптида, деб ўйлаётгандирсиз ҳа? Аммо биласизми, статистикага кўра эркакларнинг 70%и суҳбатлашишни ёқтирар ва дардини яқин дўстларига тўкар экан. Демак, муаммоларингизни биров билан бўлишиш сизга жуда фойда беради. Қоғоз қирқинг ёки идиш синдиринг Жаҳл чиққанда ақл кетади дейди доно халқимиз. Аммо шу ақл кетганда хаёлга келган ишни қилишдан кўра идиш синдиришми, қоғоз қирқишми, хуллас шунақа майда – чуйда нарсалар асабни анча тинчлантиради. Одатда ўзим қоғоз қирқиб асабларимни тинчлантираман. Бўлмасам бу дунёда жинни бўлиш ҳеч гапмас. Бор гапларингизни қоғозга ёзинг Ҳаёт қийин нарса, унда яшаш эса унинг ўзидан ҳам қийин. Омад юз ўгирганда, нимага айнан сиз билан шунақа бўлаётганига роса афсусланасиз. Худодан: –гуноҳим не эди, деб сўрайсиз ҳам. Тўғри балким гуноҳларингиз учун жазодир бу. Аммо жазо деб қараб турмайсизку, тўғрими? Хоҳласангиз, муаммоларингиз ва ташвишларингизни қоғозга кўчиринг. Ва охирида кўз олдингизда ўзингиз ёқиб ташланг. Кўрибсизки, барча муаммо ҳал. Ташвишларингиз ҳам шу қоғоз билан бирга ёниб кетади. Тўғри, сизнинг муаммоларингизни заррача тушунмасман. Балким, шунчаки ёшлик қиларман. Аммо ўтириб муаммолар ҳақида ўйлаш уларнинг ечимини олиб келмайди. Яхшиси ўрнингиздан турингда фойдали иш билан шуғулланинг. Бошингиздан не ташвишлар ўтмасин, -Сен не десанг, барчасига хўп ҳаёт, деб ҳаётингизни яшанг. Яшаганда ҳам чиройли яшанг. Ахир ҳаёт Оллоҳ томонидан инъом этилган совғаку, шундай экан ҳар бир дақиқангизнинг қадрига етинг!

Мактублардан қисқартмалар... Бир дугонам бор... Аввал ҳам уни ёмон кўрар эдим, ҳозир ҳам яхши кўрмайман. У жуда гўзал эди. Ҳозир ҳам ўша-ўша латофатли... Мактаб давримизда йигитлар унинг ортидан қолмасди, менга эса биров қиё ҳам боқмасди. Менга ёққан йигитлар, дугонамнинг ошиғи эди. Шунинг учун ҳам уни кўргани кўзим бўлмаган... У бир йигитга турмушга чиқиб кетди. Ҳар куни у билан гаплашардик. Эр-хотин муносабатларини, унинг бахтиёр эканлигини, эри билан тинмай саёҳат қилишларини эшитиб, ичимни шайтон тирмаларди. Ва мен унга, фарзанд кўрмаслиги учун иссиқ-совуқ қилишни бошладим. Дугонам йиллар ўтса ҳам фарзанд кўролмай қийналди. У менга дардини айтса, мен баттарроқ дардланишини, баттарроқ эзилишини хоҳлаб яшадим. Орадан ўн икки йил ўтди. У ажрашмади. Эри ҳам ташлаб кетмади. Эр-хотин бир-бирини шундай авайлаб яшадилар-ки, мен уларнинг муносабатларига лол қолганман. Ўттиз беш ёшга кирибман-ки, тенгим чиқмади. Мен тенгилар 3-4 та болалик бўлиб кетишган, уларнинг олдида менга доим оғир эди... Ва ниҳоят тақдирнинг менга битиб қўйгани билан турмуш қурдим. У яҳудий эди... Шунга мажбур бўлдим... Чунки... мусулмондан менга совчи келмади, мусулмони совчи қўймади... Ҳозир иккита фарзандим бор... Яҳудийнинг болалари... Ҳамма нарсам бор, ҳаммаси зўр... Лекин ичимга чироқ ёқса ёнмайди... Ҳеч кимга билдирмайман, индамайман, ўзимни доим бахтиёр қилиб кўрсатаман... Ичимни эса ит тирнайди... Дугонам ҳали ҳам фарзанд кўришдан умидини узмаган, қаерда яхши шифокор эшитса, у ўша ерда... Мен бўлсам яҳудий эр ва яҳудий болалар билан жазолантирилдим... Зулфия Махмуд