ch
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

前往频道在 Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

显示更多
683
订阅者
-124 小时
-57
-2030
帖子存档
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қийинчиликда одамлар сиздан узоқлашган бўлса, билингки Аллоҳ ишингизни Ўзи ҳал қилмоқчи, у
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қийинчиликда одамлар сиздан узоқлашган бўлса, билингки Аллоҳ ишингизни Ўзи ҳал қилмоқчи, унга Ўзи етарли валийдир». «Идоаат иймония», 298. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Дунё тўрт нафар банда учун: унга Аллоҳ мол ва илмни ризқ қилиб берган, у ўз
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Дунё тўрт нафар банда учун: унга Аллоҳ мол ва илмни ризқ қилиб берган, у ўз Раббисидан улар ҳақида тақво қилади ва унда қариндошчиликни боғлайди ва унда Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билади, бу мартабаларнинг энг афзалидир. Яна бир банда Аллоҳ унга илмни ризқ қилиб берган ва молни ризқ қилиб бермаган, у ниятида содиқдир ва айтади-ки: агар менда мол бўлса мен фалоничининг амалини қилардим! У ўз нияти билан иккисининг ажри тенгдир. Яна бир банда: Аллоҳ уни мол билан ризқлантирган ва илмри ризқ қилиб бермаган, молида илмсиз олади ва у ҳақида ўз Раббисидан тақво қилмайди, унда ўз қариндошчиликни боғламайди, унда Аллоҳнинг ҳаққи бор, деб ҳам билмайди, у даражаларнинг энг ифлосидир. Яна бир банда: Аллоҳ унга илмни ҳам, молни ҳам ризқ қилиб бермаган, у айтади-ки: агар менда мол бўлганда, унда фалончининг амалини аниқ қилардим, у ўз нияти билан иккаласининг гуноҳи тенгдир». Термизий, 2325. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳаж қилиш ҳам, жиҳод қилиш ҳам; тилни тийишдан кўра қийин эмас». «Сияр», 8/436. 𖣔 Рисол
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳаж қилиш ҳам, жиҳод қилиш ҳам; тилни тийишдан кўра қийин эмас». «Сияр», 8/436. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Илм йўлида йўқчиликка учрамаган олим йўқ: Умар ибн Ҳафс Ашқор раҳимаҳуллоҳ айтади: «Басрада бир неча кун Бухорийни ҳадис ёзишга келмагани учун тополмай қолишди. Уни излаб бориб уйидан топдик, кийимсиз бўлгани учун уйдан чиқолмай қолган экан. Ўзидаги бор нарсани сарфлаб юборган экан, бирор нарсаси қолмаган экан. Кейин жамоат билан тўпланиб пул тўплаб, унга кийим олиб, кийинтириб қўйдик. Шундан сўнг, биз билан ҳадис ёзишга яна чиқди». Исмоил Муқаддим, «Уълувул ҳимма», 160-161. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

20. Рамазондан олдин мусулмонлар қайси кунги рўзани тутар эди?
Anonymous voting

Repost from RİSOLAT
Ғурбат: аҳли-оиладан, ватандан айрилиш эмас, сафар қилиб бир ерлага кетиш ҳам эмас. Ғариб - у ўзига бирон ёрдамчи тополмаса ҳам, Суннат билан Қуръонга амал қилувчи кишидир. У одамлар ичида ғариб бўлиб ўтади, лекин Аллоҳ ва Расулига яқинлашиб боради. © Туркманий Ҳанафий, «ал-Лумаъ фил ҳаводиси вал бидаъ», 584. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ҳотамул Асом раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бомдод намозини ўтказиб юбориш; аза ва таъзия қилишга арзийдиган даражада катта гуноҳдир».
Ҳотамул Асом раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бомдод намозини ўтказиб юбориш; аза ва таъзия қилишга арзийдиган даражада катта гуноҳдир». «Солаҳул умма», 2/420. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Эй Аллоҳ! Бизларга Қуръон одобини, Қуръон муҳаббатини, Қуръон фазилатини, Қуръон сакинатини, Қуръон давосини, Қуръон шифосини
Эй Аллоҳ! Бизларга Қуръон одобини, Қуръон муҳаббатини, Қуръон фазилатини, Қуръон сакинатини, Қуръон давосини, Қуръон шифосини, Қуръон илмини, Қуръон фаҳмини, Қуръон нажотини насиб қилгин… Аҳмад Маъсровий 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Лайкчиларга ва ужубга тушганларга… Абул Фарож ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одамларнинг қалбларини ўзига ром қилиш уч
𖦹 Лайкчиларга ва ужубга тушганларга… Абул Фарож ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одамларнинг қалбларини ўзига ром қилиш учун, амал қилиб уларга қараган кишининг ниятида ширк тўлиб-тиқилиб қолган, чунки у ким учун амал қилган бўлса, Унга (Аллоҳга) қараши билан қаноатланиши лозим эди. Киши ҳаргиз бошқа қалбларни бирор амал қилиб ўзига қаратишини қасд қилмаслиги лозим, шуни қасд қилмаса унда ихлос ҳосил бўлади, балки бошқаларни ўзига илтифот қилишини ёқтирмаслиги билан ҳосил бўлади». «Сойдил хотир», 339. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Айтилганки: бирор шаҳарда тўрт нарса бўлса бало-офатлардан сақланар экан: 1. Зулм қилмайдиган адолатли ҳоким. 2. Ҳидоят йў
𖦹 Айтилганки: бирор шаҳарда тўрт нарса бўлса бало-офатлардан сақланар экан: 1. Зулм қилмайдиган адолатли ҳоким. 2. Ҳидоят йўлидаги олим. 3. Амри маъруф қилиб ва мункардан қайтарадиган, яна илм ва Қуръон талаб қилишга қизқитирадиган машоихлар бўлиши. 4. Аёллари илгари жаҳолият замонидай очиқ сочиқ кийнмай авратларини тўсиб, ўраниб кийиниб юрса. ©️ Қуртубий, «Жомеъул аҳкомил Қуръон», 4/94. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

19. Қайси амални ҳадисда нурга ўхшатилган?
Anonymous voting

«Мазлум, мусофир, рўзадорнинг дуоси ижобат бўлишидаги сир: уларнинг ҳар бирида қалбида синиқликдир». © Ибнул Қоййим, «Мадориж
«Мазлум, мусофир, рўзадорнинг дуоси ижобат бўлишидаги сир: уларнинг ҳар бирида қалбида синиқликдир». © Ибнул Қоййим, «Мадориж», 1/307. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Ажиб Мавлуд Тунларни таҳажжудсиз, саҳарни бомдодсиз уйқу билан ўтказадилар, душанба ва пайшанба рўзасиз бўладилар, кейин П
𖦹 Ажиб Мавлуд Тунларни таҳажжудсиз, саҳарни бомдодсиз уйқу билан ўтказадилар, душанба ва пайшанба рўзасиз бўладилар, кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва ссалламнинг туғулган куни, деб байрам қиладилар! 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Repost from RİSOLAT
𖦹 Илм талаб қилишдан олдин одоб-ахлоқ олишлик фазилати ҳақида – Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ айтади: «Онам менга салла кийдира туриб: Робиъанинг олдига бориб, илмидан олдин одобини олгин, дедилар». («Тартибул мадорик ва тақрибул масолик», 1/130). – Абдуллоҳ ибнул Муборак раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ўттиз йил одоб ўргандим, йигирма йил илм талаб қилдим, (биздан олдингилар ҳам) илмдан олдин одобни олардилар». («Ғоятун ниҳоя фи тобақотул қурроъ», 1/198). – Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одоб – илмнинг деярли учдан бирига тенглашди». («Сифатус софва», 4/145). – Абдуллоҳ ибнул Муборак раҳимаҳуллоҳ айтади: «Биз – кўп илмдан кўра озгина одобга муҳтожроқмиз». («Мадорижус соликин», 2/376). – Абдуллоҳ ибн Ваҳб раҳимаҳуллоҳ айтади: Моликнинг илмидан кўра одобини кўпроқ олдик. («Сияру аъламин нубалаа», 8/113). – Абдуллоҳ ибнул Муборак раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким олимларни менсимаса, охирати кетибди. Ким амирларни менсимаса, дунёси кетибди. Ким биродарларни писанд қилмаса, муруввати кетибди». («Сияру аъламин нубалаа», 7/405). © Нақл. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Илм фазилати Муоз ибн Жабал розиаллоҳу анҳу айтади: «Илмни лозим тутинглар, уни талабида бўлиш ибодат, ўрганиш ҳасанат, та
𖦹 Илм фазилати Муоз ибн Жабал розиаллоҳу анҳу айтади: «Илмни лозим тутинглар, уни талабида бўлиш ибодат, ўрганиш ҳасанат, талабаларга қаралашмоқ қурбат, билмаганга уни ўргатиш садақа, у ҳақида изланиш жиҳод ва уни қайтариб туриш тасбеҳдир». «Тазкиротус самиъ», 35. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Агар тана маҳбус бўлган бўлса, қалб озод бўлади. Чунки тана билан қалб уйғун бўлади; қалб куч ва жамланиш билан овора бўлади.
Агар тана маҳбус бўлган бўлса, қалб озод бўлади. Чунки тана билан қалб уйғун бўлади; қалб куч ва жамланиш билан овора бўлади. Юсуфга берилган аксар ҳикмат неъмалари, ақл-идрок, сиёсат қамоқда бўлган эди. © Шайх Абдулазиз Торифий 𖣔 Рисолат - @risolat_net

– Яқинлари: Юсуфни ўлдиринглар, демадими?! – Бегоналар: уни сийлаб икром қилмадми?! Муҳаббат Унинг берган ризқидир, лекин қай
– Яқинлари: Юсуфни ўлдиринглар, демадими?! – Бегоналар: уни сийлаб икром қилмадми?! Муҳаббат Унинг берган ризқидир, лекин қайси қалбда ризқинг борлигини сен билмассан! 𖣔 Рисолат - @risolat_net

18. Саҳобалар ўртасидаги Сиффин жангида қайси саҳобанинг ўлими билан “ҳақ ва ноҳақ” тараф маълум бўлиб уруш тўхтаган?
Anonymous voting

Repost from RİSOLAT
photo content

𖦹 Уйланишдан олдин тавсия Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ эркакларга аёл танлаш борасида шундай деб айтади: ﻭﻳﺨﺘﺎﺭ ﺫﺍﺕ ﺍﻟﻌﻘﻞ ﻭﻳﺠﺘﻨﺐ
𖦹 Уйланишдан олдин тавсия Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ эркакларга аёл танлаш борасида шундай деб айтади: ﻭﻳﺨﺘﺎﺭ ﺫﺍﺕ ﺍﻟﻌﻘﻞ ﻭﻳﺠﺘﻨﺐ ﺍﻟﺤﻤﻘﺎﺀ ﻷﻧﻪ ﺭﺑﻤﺎ ﺗﻌﺪﻯ ﺫﻟﻚ ﺇﻟﻰ ﻭﻟﺪﻫﺎ ﻭﻗﺪ ﻗﻴﻞ: ﺍﺟﺘﻨﺒﻮﺍ ﺍﻟﺤﻤﻘﺎﺀ ﻓﺈﻥ ﻭﻟﺪﻫﺎ ﺿﻴﺎﻉ ﻭﺻﺤﺒﺘﻬﺎ ﺑﻼﺀ. «Оқиласини ихтиёр қилиб, аҳмоқларидан четланади, чунки, эҳтимол бу нарса боласига ўтиб қолиши мумкин. Шунинг учун айтилган: аҳмоқлардан четланинглар, чунки уларнинг боласи зоелик, суҳбати балодир». «Кофий», 3/25. 𖣔 Рисолат - @risolat_net