ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

RİSOLAT

RİSOLAT

前往频道在 Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

显示更多
683
订阅者
-124 小时
-57 天
-2030 天
帖子存档
Савол: Аза маросимида хатми Қуръон ўқишнинг ҳукми? Жавоб: Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: У киши ﷺ нинг йўллари, вафот топган кишининг хонадонига таъзия билдириш эди. Азага тўпланиб олиб, ўтган киши учун, унинг қабридами ёки бошқа ерда ҳам Қуръон атаб тиловат қилиш, у киши ﷺ нинг йўлларидан бўлмаган. Буларнинг бари ўйлаб топилган бидъатдир. © «Зодул маъод», 1/508. Risolat

sticker.webp0.25 KB

ҲУСНИ ХУЛҚ - АСОСЛАРИ: • Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: Аниқки, сизлардан менга қиёмат кунида яқин даражада бўлганингиз, дунёда хулқингизни чиройлик қилганингиздир. © Саҳиҳул Жомеъ. • Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Ҳусни хулқ тўрт рукнга барпо бўлади, буларсиз унинг қадамлари турмайди: 1. Сабр. 2. Иффат. 3. Шижоат. 4. Адолат. © «Мадарижус Соликин»

sticker.webp0.53 KB

НАБАВИЙ ВАСИЯТ Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан, айтадилар: Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга уч нарсани васият қилдилар: 1. Ҳар ойдан уч кун рўза тутиш.* 2. Икки ракаат зуҳо (намози).** 3. Ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни.*** © Муттафақун алайҳи. ----- * Сабрли, чидамли бўлади. Уларга ўн баравар ёки ундан кўп ажрлар берилади ... (Рўза фазилатлари беҳисоб). ** Жисмдаги аъзоларни боғловчи 360 та бўғимлардан садақани ўтайди. *** Аллоҳни зикр қилишдан ғафлатда қолмаганлар қаторида ёзилади. Risolat

sticker.webp0.25 KB

Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ айтади: Ўз гапи; ўзларини ҳалок қилган, бошини еганларнинг қанчасига гувоҳ бўлдик, лекин сукути ҳалок қилганларни, бирортаси айтганини - ҳеч билмадик. © «Расаил», 1/402.

sticker.webp0.25 KB

sticker.webp0.53 KB

Мисрда Устоз Холид деган устозимиз бўларди (2011-йил), араб тилида ўқиш-ёзишни ўша кишидан ўрганганман. Хуллас бир куни дарсда айтиб қолди: Биродарлар, сизларга бир нарса айтиб ўтсам: Давомини қуйидаги боғламадан ўқинг: http://risolat.net/араб_тили/

sticker.webp0.25 KB

Бир киши ўғли оқ бўлаётганидан Умарга шикоят қилиб келди. Умар унинг ўғлини чақиртирди, ўғлига отасига оқ бўлаётгани ёмон иш экани, отасининг ҳаққини унутаётгани учун танбеҳ берди. Боласи: - Эй мўминлар амири! Боланинг ота устида ҳаққи ҳам борми, деди. Умар: - Албатта, деди. Бола: - Нима улар, эй мўминлар Амири, деди. Умар: - Онасини покиза тутиши, чиройлик исм қўйиши, унга Китобни таълим бериши. Бола: - Эй мўминлар Амири, дарҳақиқат отам булардан биронтасини қилмади, дея гапини давом этди: Аммо, онамлар мажусий учун бир зинжия эди.., исмимга келсак қорақўнғиз.., деб номлади, китобдан бир ҳарф ҳам ўргатмади. Умар боланинг отасига қараб: - Ўғлингни оқ бўлганидан шикоят қилиб келибсан-у, сенга оқ бўлишидан илгари ўзинг оқ бўлган экансада! Сенга ёмонлик қилишидан олдин, ўзинг унга ёмонлик қилиб қўйибсан, деди. Умар розиаллоҳу анҳу... Биринчи қиссада бадандаги энг улуғ неъматлардан бўлган олат-кўз ўйилганига қарамади, иккинчи тарафнинг ҳам далилини талаб қилди, иккинчи тарафнинг икки кўзи ўйилганини кўрсатиб адолат қилди. Иккинчи қиссада энг яқин насабдош бўлган ота-боланинг ўртасида отанинг шикоятини олиб болани ташлаб қўймади, болани ҳам эшитди, сўнг яна адолат қилди. Умар розиаллоҳу анҳу айтди: Агар нариги тарафнинг ҳужжатини эшитсанг, бас ҳукм қилавер. Адолат, адолат ва яна адолат. Бу фақат Исломда топилади! © Умар Шоҳир

ҲУКМ, ҚОЗИЛИК, АДОЛАТ Алий розиаллоҳу анҳу айтади: - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени Яманга юбордилар, мен Расулуллоҳга: Мени, улуғ ёшдаги катталари бўлган қавмга юборяпсизми, ахир мен ёш бўлсам, дедим. У киши алайҳи солату ва салом: **- Агар олдингизга икки хусуматчи ўтирса, иккаласидан бирига, то биридан қандоқ эшитган бўлсангиз иккинчисидан ҳам ўшандоқ эшитмагунингизча - ҳукм қилманг,** дедилар. Алий розиаллоҳу анҳу айтади: - Ўшандан бери қозилик қилдим. (Ҳоким). • Қозига қозилик масалаларини дақиқ тушуниб олишлиги, аҳкомлар, шарият мақсадларидан пухта дарс олган бўлиши лозимдир. Яна тилидан ҳукм чиқаришга шошмаслиги ҳам, то барча тарафни атрофлича ўрганиб, ҳолатни тушуниб олиб ҳақ зоҳир бўлмагунича ҳукм қилиши жоиз эмас асло. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Соғлом тўғри тушунча ва ҳусни қасд қилиш - Аллоҳ таолонинг бандаларига инъом қилиб берган энг улуғ неъматларидандир. Балки, У Зот бандаларга Исломдан кейин бунақанги улуғ неъматни бермаган. Балки, иккиси Исломнинг икки оёқларидир. Ислом ўша иккиси билан туради. Банда ўша иккиси билан қасд-ниятлари фасод бўлган, ғазабга учраган (яҳуд)ларнинг йўлидан ва фаҳм-тушунчалари бузулган, адашган (насоро)ларнинг йўлидан сақланади. Соғлом тўғри фаҳм билан ва ҳусни ният билан, Аллоҳ инъом қилган фаҳми ва мақсадлари яхши бўлганлар йўлидан юради. Ана улар, биз ҳар намозда уларнинг йўлига ҳидоятланиш учун сўрашга буюрилган сиротол мустақим аҳлидан бўларидир. • Фаҳмнинг тўғрилиги, бу яъни - Аллоҳ банданинг қалбида ёритган бир нурдир-ки, у билан саҳиҳ ва фосидни, ҳақ ва ботилни, ҳидоят ва залолатни, адашишлик ва рушдни ажратаолади. • Ва ҳусни ният эса, унга ҳақни ангалашида, ичида ва ташида ҳам Рабб таолога тақво қилишида мустаҳкамлайди. Ва яна нафси ҳавога эргаштирадиган моддий нарсаларни ва дунёни меърос тутишни кесади. (Иъламул Муваққъийн). Манабу фаҳмдан мурод шарият аҳкомларини, қозилик аҳкомларини, одамлар орасида муроса қилиш ишлари, ҳидоятга чорлаш, тўғри йўл кўрсатиш каби улуғ ишларни тўғри тушуна билишдир. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Муфтий ёки ҳоким ҳақ билан ҳукм қилиш ва фатво беришда, албатта, фаҳмнинг икки тури билангина эришаолади: #Биринчиси: Воқеълик фаҳми (яъни ҳолатни тушуниш) ва ундаги фиқҳ. Улардан то ҳақиқий илмни қариналар билан, аломат ва ишоралар билан истинбот қилиб, у (яъни воқеъликни тушуниш) билан (масалага тегишлик барча) илм иҳота қилиниши бўлса. #Иккинчиси: Воқеъликда вожиб бўлган фаҳм, яъни: Аллоҳнинг китобида ёки Расулининг тилида - ана ўша воқеъликда ҳукм қилинган Аллоҳнинг ҳукмини тушуна билишдир. Сўнгра иккисидан бирига татбиқ қилиш бўлади. (Иъламул Муваққъийн). Саҳобалар бундай ўринларда ҳам, қолган умматга энг аввал намуна бўладиган ёрқин мисолдир. Умар розиаллоҳу анҳу..., мисол: Даъвогарлар, шикоятчилардан то даъволарини исбот қилмагунича қуруқ даъволарни рад қилган, далил талаб қилган, хусуматчларнинг даъвосига то далил келтирмагунларича қабул қилмаган... ҳукм қилишни то икки тарафни эшитиб, масалани атрофлича кўриб чиқиш устига қурган... росакам назариятчи эдилар. - Усмон ибн Аффон розиаллоҳу анҳу айтади: Умар ибнул Ҳаттоб ҳузрларига бир кўзи ўйилган киши келди, Умар у кишига: бор хусуматчингни олиб кел, деди. Даъвогар: - Эй мўминларнинг Амири! Кўрганингиздан бошқа ғазаб ҳам йўқми?! деди (яъни Умар розиаллоҳу анҳу унинг бир кўзи ўйилганидан ажабланмаганига, ғазаб қилмаганига шундай деди). У киши: - Эҳтимол сен, хусуматчингни икки кўзини бирданига ўйгандирсан, дедилар. Сўнгра хусуматчиси келтирилди, ҳақиқатан унинг иккала кўзи ўйилган эди. Шунда Умар: - Агар нариги тарафнинг ҳужжатини эшитсанг, бас ҳукм қилавер, деб қўйди. (Ибн Ҳазм, Муҳалла).

sticker.webp0.25 KB

Ибнул Қойим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: - Маҳзунлик қалбни зайф қилади. - Азм-у қарорни сусайтиради ва иродага зарар беради. Шайтон учун мўмин киши маҳзун бўлишидан кўра, севимлироқ нарса йўқдир. - Шунинг учун: Шодланинг, қувонч улашинг, ғайратли бўлинглар ва Аллоҳ таолога яхши гумон қилинг, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага ишончда бўлинглар. У Зотгагина таваккул қилинглар, шунда барча ҳолатда бахту саодат ва рози ризоликни топасизлар.

Мовия ибн Абу Суфён розиаллоҳу анҳу айтади: Барча одамларни рози қилаоламан, магар неъматга ҳасад қилувчи мустасно бундан. Чунки у, неъматни йўқ бўлиб кетишидан бошқасига рози бўлмас ҳеч. «Мажалису ва жавоҳирул илм», 3/50.

Рамазон - Рамазон ойининг фазилатларидан мўмин-мусулмонларнинг балки инсониятнинг ашаддий душмани Шайтоннинг асирга олиниши. Имом Бухорий ва Муслимлар Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Агар Рамазон ойи кириб келса, осмон эшиклари очилади, [яна бир ривоятда: жаннат эшиклари очилади ва жаҳаннам эшиклари қулуфланади ва Шайтонлар занжирбандланади, дейилган], [яна бир ривоят: раҳмат эшиклари очилади, дейилади]. Имом Муслимда: Агар Рамазон келса жаннат эшиклари очилиб ва дўзаҳ эшиклари қулуфланади ва Шайтонлар асирга олиниб кишанланади, деганлар. - Демак, Рамазон Шайтонларни кишанлаш учун, осмон эшикларини, жаннат эшикларини очиш учун, дўзаҳ эшикларини қулуфлаш учун раҳмат бўлиб келади, жаҳаннамдан бизларни қутқарувчи бўлиб келади. Рамазон - рўза тутганга, кечалари уни ғанимат билиб қиёмга турганга мағфират бўлиб келади. Унинг сири бўлмиш қадр кечасини олиб келади. Рамазон сабр ойидир, Қуръон ойи, иродалар тарбиячиси, гўзал хулқларни безатувчиси, ихлосларни комил қилувчи, зоҳидлар соғинчидир. Ушбу Рамазон ойи ҳам, ҳар галгидай яхшиликларни шошириб, рисолатни ёйиб келсин. Мустажаб дуолар ойи бўлсин, покланиш ҳовузи бўлсин, омин. Абу Солиҳ

Тавозелик Оиша онамиз розиаллоҳу анҳо айтадилар: Аниқки сизлар энг афзал ибодатдан ғафлатда қолябсиз: ТАВОЗЕЪЛИКДИР. © Насоий -------- Тавозеълик маъноси: синиқ бўлиш, камтарлик, мақтаниш ва мақташларини ёқтирмаслик, одамийлик манзилатидан тепаcини истамаслик.

БИРОДАРИМ ... Қирқинчи йилларда майит ювадиган бир одам қисса қилади: Бир азага чақирилдим, маййитни ювгани хонага кирдим. Хонада ҳеч ким қолмади, фақатгина бир киши йиғлаб ўтирганди. Хонада мен, майит ва ўша киши. У юм-юм йиғларди.., мен унга қўйинг энди, сабр қилинг, ин ша Оллоҳ акангиз жаннатга кирсин, Аллоҳ раҳматига олсин, деб тасалли бердим. У киши: у менинг акам эмас, деди. Унда нега бунча кўз ёш? У: онам туққан акам эмас, Аллоҳ йўлидаги акам, деб яна дард солди: - Қандоғ йиғламай, у билан болалигим ўтган, бирга ўсдик, бир синфда, бир жойда ўтирдик. Бирга ўқишга кирдик, ўйнашиб, дарслашиб, сирлашиб юрадиганим эди. Ҳатто опа-сингилга уйландик, ҳам соя қўшни бўлдик. Ҳатто ота-онам уни мендан нарсаларимга ҳақли деб биларди, унинг ота-онаси ҳам шунақа эди. Кунимиз бирга ўтарди, бирга ишлардик, бирга юрардик ..., энди эрталаб кун чиқса уни қаердан топаман. Мени куним у билан эди-да. Биродаримни, дин йўлдошимни қаердан топаман, деб йиғлаябман, деди. - Ажиб манзара... Ҳайрон қолдим, анчадан бери бундай ухувватни кўрмагандим! Кейин майитни қабристонга олиб бордик, одамлар кўп, тиқин эди. Кимдир: - Жаа, ичкарига кирилмасдан ҳозир бўлган тайёр қабрдан бирига дафн қилаверайлик, деди. - Шундай қилишди. Орадан бир неча кун ўтди, мени яна азага чақиришди, хонага кирдим, майитдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Ювиш учун майит юзини очсам, ўша йигит, ўша дин биродари учун йиғлаган йигит экан. Озгина ўйланиб турдим. Кейин уни ҳам ювиб, қабристонга кетдик, яна тиқин эди. Одамлар энг яқин тайёр қабрга қўямиз, деди. - Ишонасизми?! Ўша биродарини олдидаги қабр тайёр эдикан, субҳан Оллоҳ, дедим. Уларни дўстона муҳаббатини билганлар ўзаро такбир айтишди: Аллоҳу Акбар. - Кейин яқинларидан эшитдик: биродарига, жонажон дўсти вафотига чидолмай кўп маҳзун бўлибди, қайғуруб кўп йиғлабди ва Аллоҳ таолога дуо қилиб: дунёда ўша БИРОДАРИМ билан бирга қилганингдек, охиратда ҳам бирга қил, ундан айримагин, дебди. Дуо ижобат бўлди... Биродарлар бир-бирига етишди. Бу қалблар боғлиғлиги эди. Иймоний дўстлик, ухровий бирлик! (Бугунги жумъа хутбасидан эшитганим. Биродарлик ҳақида хутба қилинди. Масжидда жуда таъсирли бўлди. Кўпчилик кўзига ёш олди. Аллоҳ таоло барча мўминга чин ухувватни-биродарликни насиб этсин, Омин. Зеро Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ учун севишган икки биродарни соя йўқ кунида Арш сояси остида бўлади, деб марҳамат қилганлар). Абу Солиҳ Умар Шоҳир. 20.05.2016.

sticker.webp0.53 KB