ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

RİSOLAT

RİSOLAT

前往频道在 Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

显示更多
683
订阅者
-124 小时
-57 天
-2030 天
帖子存档
Рамазонга саноқли кунлар қолди! Тайёрмисиз?

sticker.webp0.25 KB

- Жиҳодни тарк қилишлик ва дунёни машуқа тутиб ўлимдан жирканиш - икки дунё хорлигига сабабдир!!! Ибн Умар розиаллоҳу анҳумодан, айтадики: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бундай деганларини эшитдим: Агар одамлар динор ва дирҳам билан бахиллик қилишсалар, ийна (савдоси) билан савдо қилсалар, мол-сигир думига эргашсалар ва Аллоҳ йўлидаги жиҳодни тарк қилсалар, Аллоҳ улар устига хорликни ҳукмрон қилиб қўяди. Уни то динларига қайтмагунларича кўтармайди. (Аҳмад, 2/28, Абу Яъло 10/29, Табароний 12/433, Байҳаққий «Иймон шўъбалари», 7/434. Ибн Таймия айтади: бу ҳадиснинг исноди машҳур. Ибнул Қоййим «Иъламул Муваққиъин»да санадини саҳиҳ деди. Аҳмад Шокир «Муснади Аҳмад»да исноди саҳиҳ деди ва Албоний ҳам саҳиҳ деди). Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Энг катта ҳосил бўладиган хорлик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ишларидан бўлган: Аллоҳнинг душманларига қилинадиган жиҳодни тарк қилинишидир. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларида юрса «азиз бўлди». Ким жиҳодга қодир бўлиб уни тарк қилса «хор бўлди*. ... Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам ер ҳайдайдиган темирни кўриб айтдилар: Бирор қавмнинг ховлисига кирмасинки, магар унга хорлик кирган бўлади. (Бухорий 2321. Бухорий яна буни бошқа лафзда ҳам ривоят қилган). Ким қодир бўла туриб Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам унинг устида бўлган, жиҳод (йўли)ни тарк қилса ва ундан мубоҳ кўринишдаги дунё ҳосилини қилиш учун машғул бўлса. Унга хорлик ҳосил бўлади. Энди ундан ҳаром кўринишдаги барча дунё билан машғул бўлиб турганда қандай бўларди?! (Ибн Ражаб, «Ҳикам», 1/40-41). Ҳасан Басрий айтади: дирҳамнинг бири ҳам азиз бўлмади, балки уни Аллоҳ хор қилди. (Абу Наъйим, «Ҳиляту Авлия», 6/272). Умар Шоҳир

Ёмон Тиллар Тилингни тийгин, эй бани Одам, Чиқиб чақмасин, «чаён илонлар», * * * * * Қанча қабрларда, ётар пушайман, Қусуб гўштларни, ғийбатчи тиллар, * * * * * Бўхтонга тўймаган, гўрга тўйгурлар. Чақма-чақимчига, азоби бордир, * * * * * Олар куни битиб, азоби қабр, Берган аламларга, мустаҳиқ тиллар, * * * * * Қачон тингайсиз, вайсақи жағлар. Сукутдир нажот, эй ланатчи тиллар! * * * * * Умар Шоҳир

Ҳадис: «Сизлардан ким бир мункарни кўрса, бас уни ўзгартирсин..», бунинг маъноси: Ким-ки, очиқ зоҳир кўриниб турган мункарни кўрса, одамларнинг уятли айибларини, хижолатли аҳволларини кавламаган ҳолда - кўрган бўлсадир..! © Абдулмунъим Мустафо Ҳалима

photo content

ТАҒОФУЛ Ўрнида тағофулни ушлаш - тез-тез учраб турадиган, ғашга тегувчи ишларга, майда гапларга эътиборсизлик қила билиш: закий мўминнинг хулқидир. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ - шу тағофулни назарда тутиб уни ҳусни хулқдан, деб айтганлар. Умар Шоҳир

sticker.webp0.53 KB

САЛОВАТНИ КЎПАЙТИРИНГ «Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловат-мақтов айтадилар, албатта. Эй иймон келтирганлар, унга саловат-мақтов ва салом айтинглар». Жобир ибн Самуро розиаллоҳу анҳу айтади: - Расулуллоҳ алайҳис солату вас саломни ойдин кечанинг бирида кўрдим. Устиларида қизил бир кийим бор эди. Кейин мен, бир у кишига ва бир ойга қарай бошладим. Шубҳасиз, у киши кўзларимда ойданда ҳусинлироқ эди аниқ. (Термизи, саҳиҳ). Қачонки ойни кўрсам; Расулуллоҳ алайҳис солату вас саломни эслайман, у кишини кўришга ошиқиб, саловат айтишни ҳам, кўпайтириб юбораман. © Risolat

photo content

sticker.webp0.25 KB

Мўминларнинг онаси, энг биринчи сиддиқа Хадижа бинти Хувайлид розиаллоҳу анҳо Хадижа онамиз - Набий алайҳис солату вас саломнинг энг аввалги завжалари бўлади. Онамиз илгари тижорат билан шуғулланган бўлиб, насаби ўта шарафли, ўзига тўқ иффатли аёл бўлганлар. Пайғамбаримиз алайҳис солату вас саломга турмушга чиқишларидан олдин икки бора турмуш кўриб бева бўлганлар, кейинчалик ёшлари (40) қириққа етганида Набий алайҳи солату ва саломнинг омонатчи, ростгўйликларини билиб, у кишидан ўзларини турмушга олишларини таклиф қилганлар, ўшанда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам (25) йигирма беш ёшда бўлган экан. Аллоҳ азза ва жалла уларни бир-биридан ширин, яхши фарзандлар билан ризқлантирди, улар: Умму Кулсум, Руққайя, Зайнаб, Фотима, Абдуллоҳ ва Қосим. Ваҳий нозил бўлиб турганида Пайғамбаримиз алайҳис солату вас салом онамиз билан бир хонада бўлардилар,яъни ваҳий нозил бўлиш ҳолатини кўрганлар. Онамиз Набий алайҳис солату вас салом билан ўз жони, моли ва барча мулкини сарф этиб биргаликда Аллоҳ йўлида туриб берганлар. Мусулмонлар билан ўз қавми тарафидан сиқувда ҳам қолганлар. Онамизнинг маноқибларидан: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий тушиб, унда Аллоҳ таоло онамизга салом йўллаган ва улуғ фариштаси Жибрийл алайҳиссалом ҳам мендан ҳам салом деганлар ва жаннатдаги уйи билан хушхабар олганлар. Ҳадисларда ворид бўлганидек Онамиз аҳли жаннат аёлларининг энг яхши сайидаларидандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар чоғ уйидан чиқаркан, онамизни доим хотирлаб чиқар, вафо қилиб, яхшилик қилиб онамизнинг дугоналарига ҳам гўшт улашиб турардилар. Нубувватнинг ўнинчи йилида (65) олтмиш беш ёшларида Рамазон ойида вафот топдилар. Ҳажун қабристонига дафн қилинган. Расулуллоҳ алайҳи солату ва салом вафотларидан кўп муҳзун бўлиб қайғуда қолганлар, ҳаттоки ўша йилнинг номи Қайғу йили, деб оталганди. Умар Шоҳир

sticker.webp0.53 KB

sticker.webp0.25 KB

❎ Тавба - инсон Аллоҳга тавба қилдим, деб гуноҳда давом этиши эмас. ✅ Тавба - қилган гуноҳга надомат чекишдир, маъсият, гуноҳларни тарк қилиб, Аллоҳга қайтиб, амалларни тузатишдир, ғайбни билгувчи Зот кузатувида эканлигини муроқаба қилишдир. © Усаймийин

sticker.webp0.53 KB

«Ва саҳарларда истиғфор айтувчилардир». (Оли Имрон: 17). Саҳарларда истиғфор айтилишини ўйлаб, шуни англадимки: Кун тунни қувиб зулматларни ёритгани каби, истиғфор ҳам гуноҳларни қувиб қалбларни ёритмоғи, покламоғи даркор экан. Зеро, гуноҳлар бандага тун каби бостириб келади. © Умар Шоҳир

sticker.webp0.25 KB

Вақт ғанимат Бир кунда икки соат iPhon ё Android да интернетга бўйин эгиб, кўз тиккан вақтингиз=бир йилда бир ойга тенг келади. Бу муддат ичида Икрима розиаллоҳу анҳу Қуръони каримни ҳифз қилган. Сиз Қуръондан қанча ҳифз қилдингиз? © Risolat

Савол: Ассаламу алайкум яхшимисиз, бенамоз ва жоҳиллик билан куфр ё ширк қилганларни бази аҳли илмлар узр йўқ дейишади, бази аҳли илмлар узри бор, дейишади. Хуллас гангиб қолдим, қайсиларининг далили тўғри? Жавоб: Ва алайкумуссалам. Биринчидан бенамозликка келсак, бу масалада ихтилоф бор, ихтилоф борлигида эса ихтилоф йўқ. Ихтилофли масалаларда куфр ҳукмини муайян шахсга тушуришдан олдин ёки мутлақ ҳукм қилишдан олдин ҳам далил келтириб бериш лозим. Ихтилофли масалаларда куфр ҳукми гарчи унинг берилиши саҳиҳ бўлса ҳам, албатта ва албатта ўртадаги ихтилофни илм билан бартараф қилиб, шубҳаларни кетказиб шундан кейин ҳукмга ўтилади. Қолаверса бенамознинг ҳукми борасида уммат ичида фуқаҳоларнинг қавли кейинги даврларда саҳобаларнинг қавлини таҳқиқ қилган муҳаққиқ, мурожжиҳларнинг қавли устидан ғолиб бўлган. У яъни: бенамоз фосиқ мусулмон, гуноҳи ниҳоятда оғир, амаллари қабул бўлмай туради, лекин мусулмон, деганларидир. Ҳатто Ибн Қудома Муғний китобларида бенамоз киши ўлганидан кейин унга жаноза ўқилгани, мусулмонлар қабристонига кўмилиши амалда бўлгани, буларнинг аксини кўрмаганмиз, деб айтганлар (Ибн Қудома қавлидан зеҳнимда борича маъносини келтирдим). Яъни амалга сингиб кетган. Бу борада қавлларни келтирмайман, олдинги жавобларда кўп келган бўлиши керак, хулоса қилиб у ҳақидаги ҳукмни келтириш билан кифояланмиз: Тўғриси шуки, киши агар намозни мутлақ тарк қилиш куфр эканини билмагунича кофир бўлмайди. Бу шаръан ва луғатан, ҳар томондан истботланган намозни тарк қилиш ҳақидаги ҳукмдир. Аксар салафлар манашу қавлда бўлганлар. Саҳобалар ижмоси ҳам нақл қилинган. Демак, агар намозни тарк қилиш куфрлиги борасидаги ҳужжат кишига етиб борган бўлса ана ўшанда кофир бўлади. Кофир деб билган кишининг наздида то манашу ишлар, шартлар топилмагунича бенамоз киши кофир бўлмайди, унга етказиш шарт. Етказилган киши тарк қилишда давом этса, ана у кишини кофир деб эътиқод қилса бўлади. (Унга ҳукмни жорий қилиш ҳақида гапирилмади, у ҳақида эътиқод қилиш ҳақида гапирилди, ҳукмни жорий қилиш ҳам алоҳида масала). Жоҳиллик билан киши ширк қилса узр бўладими ёки йўқ, масаласи. Бу масала узр бил жаҳл, дейилади, бу масала тафсилга эҳтиёжи бор албатта. Хуллас жоҳиллик мўътабар бўлса узр бор, агарда жоҳиллиги мўътабар бўлмаса узр йўқ. Ким жоҳилга мутлақо узр бор, деса, адашган бўлади, шунингдек ким мутлақо узр йўқ, деса ҳам адашган бўлади. Менинг кузатувим натижасида: бу масалада баъзи шайхлар кўпроқ (агар таъбир жоиз бўлса муболаға қилгандек) гапириб ўтганлар, аммо талабалар ичида бунинг тафсилини ўрганмай шу масалага ётиб қолган, унда қотиб қолганлари бор, натижада икки тарафга қараб масаланинг аслини тушунмай бўлинганлар, ҳатто улардан хатарли такфирга кетиб қолганлари бор. Бу каби масалаларни икки учидан тенг ушлаб тушунтириб олиб борилиши лозим. Аммо, аҳли сунна уламоларида айтиб ўтганимдек ҳеч қандай тарафкашлик, ишкаллик йўқ. Ҳаммалари тафсили бор, деб, сўнг тафсилга киришади, тушунтиради. Шунинг учун ҳам, ҳозир ҳам бу масалада гапни чўзгим йўқ, айтганимдек жоҳилга узр бериладиган ва берилмайдиган ҳолатлари бор. Зоҳирий масалаларда жоҳилга узр йўқ, махфий қолган, далилга эҳтиёжли масалаларда узр бор. Аммо, масала зоҳирий ва махфийлиги ҳам нисбийдир, яъни кимдадир зоҳирий бўлса, кимдадир махфий қолган. Иттифоқ қилинган зоҳирий масала диннинг аслида узр йўқ, яна ҳукми барчага маълум бўлган масалаларда ҳам, дейилган. Диннинг асли, дейилса ҳам фақат аҳли суннанинг тушунчаси билан диннинг аслига берган таърифларини тушунмоқ лозим. Узр берилмайдиган масалаларда ҳам куфр исмини олса ҳам, ҳукмини олмаслиги мумкин бўлган ҳолатлари ҳам бор, лекин бунда узр бермай уни куфрга тушганлигини эътиқод қилиш вожиб, дейилган. Буларнинг тафсилоти ҳар бир ҳолатда алоҳида келади. Узр бил жаҳл тафсилоти, шартлари, сифатлари бошқа алоҳида масала бўлгани учун, саволизга ушбу жавобни етарли деб кифоялансак. Валлоҳу аълам. Тафсилот учун бу ерга боғланинг, Ибнул Қоййимнинг узр бил жаҳл ҳақида айтган тафсилоти келтирилган: http://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1146677748791000&id=100003463584084 Умар Шоҳир