ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 070 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 298,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 467 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 070 名订阅者。
根据 15 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 487,过去 24 小时变化为 -292,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.46%。内容发布后 24 小时内通常能获得 19.70% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 815 次浏览,首日通常累积 22 102 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 16 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 070
订阅者
-29224 小时
-1 9937 天
-1 48730 天
帖子存档
112 070
ИФТОРЛИК
Оғиз очиш дуоси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 070
САХАРЛИК
Оғиз ёпиш дуоси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 070
🕌 Рамазон рўза тақвими
(Тошкент вақти билан)
Оғиз ёпиш дуоси:
Навайту ан асуума совма шаҳри ромазона минал-фажри илал-мағриби, холисон лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар.
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллооҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий, йаа Ғоффару, маа қоддамту вамаа аххорту.
Вилоятлар бўйича фарқ тақвим пастида кўрсатилган
Сақлаб олинг! Дўст ва яқинларингизга улашинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 070
РАМАЗОН
🎙Азалбегим
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 070
РАМАЗОН ОСТОНАСИДАМИЗ!
Мана, Рамазоннинг остонасида турибмиз. Рамазон рўзаси ва намози билан биродаридан ўзиб кетганлик ажри бериладиган ойга етиб келдик Иншааллоҳ!
Мусобақа қилайлик.
Мўъминнинг амали фақатгина яхшиликни зиёда қилиши керак.
Аллоҳ йўлидаги очликка, чанқоқликка марҳабо биродарлар! Бу соатлар ўтиб кетади. Бундан сўнг ичакларимиз яна тўлади. Томоқларимиз яна ҳўл бўлади, аммо ажр қолади иншааллоҳ!
Мажруҳ қалбларга даво бўладиган, маҳзун қалбларга тасалли бўладиган, тоғлар қадар ажр бўладиган қуръон қироатига марҳабо!"
Қиём ва тароввиҳга марҳабо! Бунда оёқлар Аллоҳ учун тик туради. Қалблар ўз уловини Унинг эшигида тиз чўктиради. Ширин машаққатлар лаҳзаси ўтиб кетади. Аммо буюк ажр қолади!
Садақага марҳабо! Фақир-мискинларни таомлантиришга марҳабо! Булар қолади. Кафаннинг чўнтаги йўқ. Садақа – молимизни охиратга юборадиган ягона йўлдир!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 070
#Рамазоний_тавсиялар
• ҒАНИМАТ
• Рамазон кириши билан:
1. Беҳуда гаплар ўрнига зикрни кўпайтиринг!
2. Аллоҳ берган неъматларига шукрни кўпайтиринг!
3. Кўп еманг!
4. Кўп ухламанг!
5. Кўчага зарурат бўлмаса чиқманг!
6. Ҳаромдан сақланинг!
7. Ғийбат қилманг!
8. Тил ва қўл билан инсонларга озор бериб қўйманг!
9. Телефонингизга ажратган вақтингизни бу ойда Қуръонга ажратинг!
10. Намозларни вақтида адо қилинг!
11. Нафл ибодатларни кўпайтиринг!
12. Аллоҳга тавба қилинг!
13. Қариндошларингизга силаи раҳм қилинг!
14. Ҳар куни иложи борича садақа қилинг!
15. Ота-онангиздан хабар олинг!
16. Ёлғон гапирманг!
17. Кунингизни интернетда, телевизор қаршисида бекорчи нарсалар билан ўтказманг!
18. Барча мусулмонларни, яқинларингизни дуода эслашни унутманг!
19. Яхшилик қилинг, ёмонликдан узоқлашинг!
20. Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилинг!
21. Намозларингизни жамоат билан ўқинг!
22. Азон ва иқомат орасида дуони кўпайтиринг!
23. Ҳар кун Қуръон ўқинг! Қуръон ўқишни билмасангиз тингланг ва ўрганинг!
24. Таровеҳ ва таҳажжуд намозини қолдирманг!
25. Доим таҳоратли бўлинг!
26. Ейиш-ичиш ва таом пиширишда исроф қилманг!
27. Сабрли бўлинг!
28. Умид қилинг!
29. Ниятингиз холис Аллоҳ учун бўлсин!
30. Ҳар куни битта янги ҳадис ўрганинг!
«Албатта, муслимлар ва муслималар, мўъминлар ва мўъминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва фаржларини сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир».
«Аҳзоб сураси» 35 оят.
• Рамазон барчамизга хайрли, барокатли, файзли бўлсин!
• Аллоҳим рамазонда куч-қувват ва офият бер!
• Рамазондан руҳан ва жисмонан покланиб чиқишимизни насиб эт!
• Амин!
• Амин!
• Амин!
Аброр Мухтор Алий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 070
Рўзанинг фазилатларидан бири унинг дўзахдан тўсувчи қўрғон эканидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: «Банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш куз узоқлаштиради»
(Имом Бухорий ривояти).
Изоҳ: «Етмиш куз» – етмиш йиллик масофа дегани.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 070
Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️
Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ?
Сигир 🐄. От 🐎
Сичқон 🐀. Қўй 🐑
Йўлбарс 🐅. Маймун 🐒
Қуён 🐇. Товуқ 🐔
Балиқ 🐟. Ит 🐕
Илон 🐍. Тўнғиз 🐖
Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 🌹👇🏾
112 070
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин, Азизлар!
Рамазонда вақтингиз мазмунли ўтиши учун:
САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ
тўлиқ аудиоси
ҚУРЪОН аслидан
арабча ўқилиши (тўлиқ)
ҚУРЪОН ТАФСИРИ
ўзбекча аудиоси (тўлиқ
АЛЛОҲНИНГ 99 - ИСМИ
видео тафсифларини
эшитишни тавсия этамиз.
ИБРАТЛИ ДУНЁ каналида ҳар куни қуръон ва бошқа аудиолар бериб борилади.
👉Ушбу хаволани тарқатинг! 👈
Қанча кўп одам қуръон эшитишдан бахраманд бўлса, сиз ҳам шунча ажр-савоблар соҳиби бўласиз, Иншааллаҳ!
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!
112 070
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин, Азизлар!
Рамазонда вақтингиз мазмунли ўтиши учун:
САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ
тўлиқ аудиоси
ҚУРЪОН аслидан
арабча ўқилиши (тўлиқ)
ҚУРЪОН ТАФСИРИ
ўзбекча аудиоси (тўлиқ
АЛЛОҲНИНГ 99 - ИСМИ
видео тафсифларини
эшитишни тавсия этамиз.
ИБРАТЛИ ДУНЁ каналида ҳар куни қуръон ва бошқа аудиолар бериб борилади.
Ушбу хаволани тарқатинг!
Қанча кўп одам қуръон эшитишдан бахраманд бўлса, сиз ҳам шунча ажр-савоблар соҳиби бўласиз, Иншааллаҳ!
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!
112 070
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин, Азизлар!
Рамазонда вақтингиз мазмунли ўтиши учун:
САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ
тўлиқ аудиоси
ҚУРЪОН аслидан
арабча ўқилиши (тўлиқ)
ҚУРЪОН ТАФСИРИ
ўзбекча аудиоси (тўлиқ
АЛЛОҲНИНГ 99 - ИСМИ
видео тафсифларини
эшитишни тавсия этамиз.
ИБРАТЛИ ДУНЁ каналида ҳар куни қуръон ва бошқа аудиолар бериб борилади.
Ушбу хаволани тарқатинг!
Қанча кўп одам қуръон эшитишдан бахраманд бўлса, сиз ҳам шунча ажр-савоблар соҳиби бўласиз, Иншааллаҳ!
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!
112 070
#Рамазон_муборак
БУЮК МУСОБАҚА...
Мусулмонлар катта мусобақани бошламоқдалар, бу – натижаси охиратда эълон қилинадиган мусобақадир!
Рўза тутган мусулмон борки мусобақа қатнашчисидир. Мукофот эса Аллоҳ таолонинг раҳмати... Розилиги... Жаннат...
Мусобақанинг битта шарти тақво, қўшимча шартлари жуда кўп: рўза, Қуръон тиловати, таровиҳ намози, ота-онага яхшилик, истиғфор, дуо, таҳажжуд, эҳсон, ифторлик қилиб бериш ва ҳоказо...
Мусобақа бир ой давом этади. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг, энг олий мукофот сизники бўлиши мумкин!!!
"Рамазон соғинчи" китобидан.
Эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур.
(Зориёт сураси, 55 оят).
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 070
АЖАЛ ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИНГ ОЛТИ БОСҚИЧИ❗️
____
Ўлим олти босқичдан иборатдир:
Биринчи босқичнинг номи “ўлим куни” дейилади. Ушбу кунда инсоннинг ҳаёти ниҳоясига етади. Аллоҳ таоло осмондаги фаришталарга банданинг руҳини олиш учун ерга тушишларига ва уни Аллоҳ таолога йўлиқишга ҳозирлашларига буюради.
Афсуски, ҳеч ким бу кун ҳақида ҳеч нарсани билмайди, ҳатто ўша кун келганини, шу куни вафот этишини ҳам англамайди. Инсон ушбу вақт келганини билмасада, лекин танасида бир қанча ўзгаришлар бўлаётганини сезади.
Масалан, ўша кунда...
112 070
Рамазон ойининг рўзаси бошланганда қўшниларга хурмо улашинг. Имконингиз етмаса, энг камида битта оилага беринг ва уларга рўзани хурмо билан очиш суннат эканини эслатинг.
Иншааллоҳ, у билан оғиз очган ҳар рўзадорнинг савобига тенгма-тенг шерик бўласиз.
* Ифторлик қилиб бериш зиёфат дегани эмас, оғизни очишда биринчи еган нарса хам ифторлик бўлади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 070
Хурмо ҳақида 20 факт
1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.
2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.
3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.
4. Иммунитетни кўтаради.
5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.
6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.
7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.
8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.
9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.
10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.
11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.
12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.
13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.
14. Юз нерв толаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.
15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.
16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.
17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.
18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.
19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.
20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
112 070
#Яхши_ният
МЕН ХАМ РЎЗА ТУТАМАН
🎙Толибжон Исроилов
✍Хуршид Карим
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 070
Баъзиларига бўлса ҳам қатъий амал қилинг.
РАМАЗОН ДАСТУРИ:
1. Бир ой тўлиқ рўза тутаман; (Илк бор рўза тутаётганларга)
2. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқийман;
3. Қуръони каримни камида бир марта хатм қиламан;
4. Ҳар куни Қуръон тиловатларидан эшитаман;
5. Ҳар куни иймонни сайқаллайдиган маърузалар эшитаман;
6. Ҳар кеча таҳажжуд намози ўқийман;
7. Ҳар кеча ухлашдан олдин албатта таҳорат оламан;
8. Ҳар куни тонги ва тунги зикрларни қолдирмай қиламан;
9. Ҳар куни ишроқ ва зуҳо намозини ўқийман;
10. Ҳар куни озгина бўлса ҳам садақа бераман;
11. Ота-онамга яхшироқ хизмат қиламан;
12. Aҳли оилам учун алоҳида дастур тузиб, тўлиқ амал қиламан;
13. Фарзандларим учун алоҳида дастур қилиб тўлиқ амал қиламан;
14. Оилам билан тафсир китобидан ҳар куни ўқиб бораман;
15. Оилам билан ҳадис ва сийрат китобларидан ҳар куни ўқиб бораман;
16. Оилам билан руҳий тарбияга оид китобдан ҳар куни ўқиб бораман;
17. Гуноҳларимга кўп тавба қиламан;
18. Ҳар куни ота-онам ва фарзандларим ҳақига дуо қиламан;
19. Ҳар куни барча мусулмонлар ҳақига дуо қиламан;
20. Умуман ғийбат қилмайман;
21. Умуман ҳаромга назар солмайман ва эшитмайман;
22. Ҳеч ким билан уришмайман;
23. Вақтимни беҳудага кетказмайман;
24. Дуо ижобат бўладиган вақтларга (кечанинг охирги учдан бири, ифтор вақти, азон билан такбир ораси ва фарз намозларидан сўнг) алоҳида эътибор бераман;
25. Қўшничилик ҳақларини адо қиламан;
26. Имконим доирасида рўзадорларга ифторлик қилиб бераман;
Рўйхатни давом эттиришингиз мумкин.
Икром Шариф
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 070
⚠️ БУНИ ШИФОКОРЛАР АЙТМАЙДИ…
Қандай қилиб 67 ёшимда бўғимларимни ўзим тиклаганим, ногиронликдан қутулганим ва бемалол югуриб юрганим ҳақида!
Менга на шифокорлар, на қиммат малҳамлар, на таблеткалар ёрдам берди. Фақат илон йоғи ва яна бир қанча шифобахш компонентлар оғриқни зумда тўхтатиб, тоғайларни янгилайди ва бўғимларни ёшартириб юборади.
❓Бу қандай усул?
❓Нега ҳамма билмайди?
🔥 Давомини ўқинг — ўзингиз ишониб оласиз👇👇👇
🔗 https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
🔗 https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
112 070
РАМАЗОНИ ШАЪРИФ ОСТОНАМИЗДА ТУРИБДИ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
