ar
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 118 405 مشتركاً، محتلاً المرتبة 280 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 442 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 118 405 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 02 يوليو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -1 845، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -283، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 28.66‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 20.10‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 33 484 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 23 491 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 36.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 03 يوليو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

118 405
المشتركون
-28324 ساعات
-2 1227 أيام
-1 84530 أيام
أرشيف المشاركات
Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Абдуллоҳ ибн Миҳсон Хотмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлардан кимки оиласи тинч, тани-жони соғ ва бир кунлик егулиги бор бўлгани ҳолда тонг оттирса, гўёки унга дунё тўлалигича берилибди". (Бухорий ривояти) Аллох барчамизни тонгга саломат етказсин! Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...

Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади: 1. Севги тўла кулги. 2. Яхшилик қилиш. 3. Самимийлик. 4. Кўмаклашиш. Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир: 1. Мардлик. 2. Дилозорлик қилмаслик. 3. Яхшиликни мукофатлаш. 4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик. Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади: 1. Ризқ - ношукурлик қилсанг. 2. Қувват - ҳасад қилсанг. 3. Фурсат - қадрига етмасанг. 4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади. Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади: 1. Эртани кўра олиш. 2. Сир сақлашни билиш. 3. Охиригача курашиш. 4. Маслаҳатлашиб иш кўриш. Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади: 1. Сабр - орзуларингизга. 2. Ғайрат - омадга. 3. Ибодат - тақвога. 4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка. Аз - Замахшарий. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Repost from texnomart
🙌 Xayirli Juma xaridlarini siz bilan bo'lishamiz! Faqatgina 1 kun 3-oktabr! Texnikalarni 0-0-3 aksiyasida halol muddatli to'
+9
🙌 Xayirli Juma xaridlarini siz bilan bo'lishamiz! Faqatgina 1 kun 3-oktabr! Texnikalarni 0-0-3 aksiyasida halol muddatli to'lovga xarid qiling. 0% - ustama 0% - oldindan to'lov 3 oyga o'z narxini bo'lib to'lang! __ 🙌 Делимся с вами пятничной распродажей! Только 1 день — 3 октября! Покупайте технику по акции 0-0-3 в рассрочку без переплат: 0% — переплата 0% — первоначальный взнос 3 месяца — оплачивайте частями по своей цене!
➡️ Buyurtma bering 71-209-99-44 | texnomart.uz 👇Подписывайтесь: @texnomart

Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла: 1. Тўғри айтдингиз; 2. Ҳўп бўлади; 3. Сизни (сени) яхши кўраман; (ёки Севаман) 4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман; 5. Қўлларинг дард кўрмасин; 6. Ягонам; (эркам) 7. Кечир; (рози бўл) 8. Сен барибир бошқачасан; 9. Инша Аллоҳ яхшиликка; 10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадиясисан; 11. Муаммо йўқ; 12. Раҳмат, жоним; 13. Сенга жаҳл қилмадим; 14. Сени дуо қиламан; 15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники; 16. Буни сен қилмайсан, биламан; 17. Сен борлигинг бахтимиз; 18. Қуръонимга қараб қўй; 19. Аллоҳ сендан рози бўлсин; 20. Зўр чиқибди, ярашибди... • Сиз яна қўшишингиз мумкин. Муҳими жумлаларни ўрнида ишлатиб оилангизни мустаҳкамланг ва турмушингиз фароғатли бўлсин! (Ҳаким Муслиҳ) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади. Унга айтдим: Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган. Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан. Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди. Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг. Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми? - Йўқ- деди, танишим. - Ўн йилдан кейинчи? - Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман! - Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби қабул қиласан. Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди? У жим бўлиб қолди... Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси-да деймиз. Қадрига етмаймиз... Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми? Сиз нима деб ўйлайсиз? 📖 Telegram.me/IBRATLI - хикоя ва хаётий воқеалар

ЭНГ ЁМОН АЁЛ Улуғлардан биридан «Энг ёмон аёл» ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб берди: - Тез - тез ўзини касалликка соладиг
ЭНГ ЁМОН АЁЛ Улуғлардан биридан «Энг ёмон аёл» ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб берди: -  Тез - тез ўзини касалликка соладиган; -  Сабабсиз йиғлайдиган; -  Ажабланмаса ҳам куладиган; -  Кўчага очиқ кийиниб, ясанадиган; -  Уйда эса, бир аҳвол бўлиб юрадиган; -  Гаплари қўпол; -  Овози қаттиқ; -  Яхшиликни билмайдиган; -  Ёмонликни йўядиган; -  Машаққатга сабр қилмайдиган; -  Эрига қарши бошқаларни қўллайдиган; -  Эрини қувватламайдиган; -  Эри кирса, чиқиб кетадиган; -  Чиқиб кетса, кирадиган; -  Яқинлашса, қочадиган; -  Эрининг оиласига беписанд; -  Ғазабланса, ёмон сўзлар қўллайдиган; -  Боласини оч қолдирадиган; -  Фарзларни зоъе қиладиган; -  Роббисини ғазаблантирадиган; -  Эрини надомат қилдирадиган; -  Ўзи золим бўлиб туриб, шикоят қиладиган; -  Кўрмаган нарсасига ҳам, гувоҳлик берадиган; -  Тили заҳар ва узун; -  Уйи бетартиб, файзсиз; -  Кўз ёши ёлғон; -  Сеҳргар – жодугарга қатнайдиган аёлдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Хамир қилганда фақат совуқ сувга қилинг. Сабабини билсангиз, ақлдан озишингиз аниқ‼️ Эрим оламдан ўтгандан кейин нонвойхонага
Хамир қилганда фақат совуқ сувга қилинг. Сабабини билсангиз, ақлдан озишингиз аниқ‼️ Эрим оламдан ўтгандан кейин нонвойхонага ишга кирдим. Бир куни иссиқ сувга хамир қилиб нонвойга оборсам, хамиримни юзимга отиб, музлатгичда турган совуқ сувни олиб, ҳамир қила кетди. Бу нима қилганингиз, десам, жаҳл билан: “Шукр қил, вақтида билиб қолганимга”, деб сабабини айтиб берди. Жавобидан шокка тушиб қолдим. Дарҳол уйга телефон қилиб, ҳаммани огоҳлантирдим. Нонвой устозимнинг айтишича, хамирни совуқ сувга қилганда…👇

​​“Бахтдан барокат истасангиз ўзаро меҳр мухаббатли бўлинг! Аллоҳ ҳар бир хонадоннинг ризқи баракотини эр-хотиннинг ўзаро меҳр-муҳаббати орасига яширган” дея марҳамат қилганлар Пайғамбар алайҳиссалом. Меҳр-муҳаббат нақадар бўлса, баракоти ҳам шу қадар… •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​“Бахтдан барокат истасангиз ўзаро меҳр мухаббатли бўлинг! Аллоҳ ҳар бир хонадоннинг ризқи баракотини эр-хотиннинг ўзаро меҳр-муҳаббати орасига яширган” дея марҳамат қилганлар Пайғамбар алайҳиссалом. Меҳр-муҳаббат нақадар бўлса, баракоти ҳам шу қадар… •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​ЙЎЛДАГИ САБОҚ Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан... Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”. Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтак­лайдиган эркак­лар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим... Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас, унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор? Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам Аллоҳим ўзи инсоф ва иймон берсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Атрофда куз хукмрон бўлсада, қалби баҳор қадрдоним, ушбу бошланган кунингиз хайрли бўлсин. Атроф сиз суйган ва сизни суйган инсонлар билан тўла... Шундайлигини билмассиз балки... Лекин ишонинг, сиз хам дунёни безаб турадиган, яхшилик ва қувончлар улашадиган инсонларнинг бирисиз! Кунингиз ўзингиздек бетакрор ва гўзал ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЯХШИЛАРГА  ХАЙРЛИ  КУН! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардошлиларим, Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Салом кўнгли қордек оқларим, Гина-гудрат, кибри йўқларим, Охиратдан кўнгли тўқларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Мени билган, билмаганларга, Кулиб турган, кулмаганларга, Ҳали салом бермаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тонга етиб шукур қилганлар, Ўтган кундан фикр қилганлар, Ибодатдан ҳузур қилганлар, Хайрли кун сизга яхшилар! Суйганлару, суймаганларга, Куйсам, бирга куймаганларга, Дийдоримга тўймаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тилагим бор сизга ушбу чоғ, Сиздан нари юрсин ғам, фироқ, Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ, Хайрли кун сизга яхшилар! Яратганга ҳамдлар айтайлик, Кўп тонгларга омон етайлик, Кетсак, жаннатларга кетайлик, Хайрли кун сизга яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

🤰#АЁЛЛАРГА_САВОЛ ? Нима учун фарзанд туғилганда радўмда онанинг қорнидан фарзанд дунёга келиши билан тарозига туртилади? Сиз буни биласизми? Билмасангиз, билиб олинг — аёллар учун муҳим.

🌺 Ассалому алайкум! Бугунги пайшанба кунингиз савобларда ажри баланд, яхшиликларда файзи зиёда бўлсин. ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўст ва яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Тонгларга гўзал дуои саломлари  ила  файз  бахш этган Азизларим АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Тушимда илон кўрганимдан бери, оиламизда тинчлик йўқ… Деярли хар куни, тушимга хар хил қўрқинчли илонлар кираверди. Шу тушни
Тушимда илон кўрганимдан бери, оиламизда тинчлик йўқ… Деярли хар куни, тушимга хар хил қўрқинчли илонлар кираверди. Шу тушни кўрганимдан бери, эрим билан муносабатим совуқлашди, эримни кўзига ёқмай қолдим. Хиёнат қилишига эса бир бахия қолди. Уйга кирсам хам, ўзимни бўғилгандек хис қилавердим.Буни сабабини билиш учун, туш табири хақида маълумот қидира бошладим ва сабабини топтим. Маълум бўлишича, агар тушингизга илон кирса... Батафсил👇

Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз хамиша мусаффо булсин! Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!    Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига барокатлар бергин! Орқамизда қолиб, хайрлар ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!   Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики ер юзидаги мусулмонларни Ўз паноҳингда асра! Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

“Хайрлиси“ номли бир йўл бор, боши қийинчиликдек кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир. Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин. Хайрли тун, қадрдон! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

«МУАЛЛИМ ВА КАЪБАТУЛЛОҲ» ...Бир кун илм берганга Бордир ҳажнинг савоби... ✍ Ўлмасбек Самарқандий. 🎤 Мурод Ражабов. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA