ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 147 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 292,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 147 名订阅者。
根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 27 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 272
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
111 143
Рамазон рўзасининг ҳукми
Савол: Рамазон рўзасининг ҳукми қандай?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар бир ақлли, балоғатга етган мусулмон учун Рамазон рўзасини тутиш фарзи айндир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз», деди (Бақара сураси, 183-оят).
Бошқа оятда эса: «...Бас, сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин...», деб буюради (Бақара сураси, 185-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилган: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”, деб гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закотни бериш, байтни ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш”, деганлар. (Муттафақун алайҳ, Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинган).
“Фатволар тўплами”дан
26 2月 2025, 23:43
111 143
ИЛТИЖО
Сендан сўраганим дунё эмасдир,
Олтин,зар ё турли кимё эмасдир,
Билурсан-сўзларим риё эмасдир
Мени бергувчилар қаторида қил..
Қалбимга чизганман пок суратингни,
Намоён эт буюк куч-қудратингни
Дариғ тутма мендан мағфиратингни-
Мени бергувчилар қаторида қил..
Ҳотамсан-бергансан неки сўрасам
Истагим-амалим савобга ўрасам,
Ҳеч нарса бермабман, ўйлаб қарасам
Мени бергувчилар қаторида қил..
Савоб уммонингдан гавҳарлар терай
Саҳоват қил-берганингни баҳам кўрай,
Улуғ кунда сендан ёлғиз тилак сўрай
Мени бергувчилар қаторида қил..
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 2月 2025, 22:09
111 143
Бу жуда қизиқ. Сизни нимангиз чиройли экан. Пастаги туғилган ойингиз устига босинг сизга нима чиқар экан. 🥰
Январь 🎼 Июль 💔
Февраль 😇 Август 👀
Март 😁 Сентябрь ❤️
Апрель 😌 Октиябрь 😹
Май 😊 Ноябрь 🫶🏻
Июнь 👩🏻🦳 Декабрь 👍
26 2月 2025, 21:59
27 2月 2025, ~22:09
111 143
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ насиб этган яна бир
янги кун муборак бўлсин!
Ушбу тонг дуоларингизда
сўраган тилакларингиз барчаси ижобат бўлсин!
Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!
Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, Азизлар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 2月 2025, 19:07
111 143
Иймонингиз кучини билмоқчи бўлсангиз, ёлғиз қолганингизда ўзингизга назар солинг!!!
Аллоҳ сизни кўриб турар экан, Унга Ўзи рози бўладиган амаллар ила рўпаро бўлишингизни насиб этсин.
ХАЙРЛИ ТУН!
Аллоҳга омонатсиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 2月 2025, 11:09
111 143
.
🕋 РАМАЗОНГА ТАЁРГАРЛИК ҚИЛИШ
🎙Зикриллоҳ домла
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 2月 2025, 10:40
111 143
БИЛАСИЗМИ?
РЎЗАНИНГ ШАРТЛАРИ
Рўза тўғри бўлиши учун уч хил шарт мавжуд бўлиши лозим.
Биринчи шарт – лозим бўлиш шартлари.
Бу шартлар тўртта:
1. Ислом.
Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Кофир одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кирган кунидан бошлаб рўза тутади.
2. Ақл.
Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.
3. Балоғатга етганлик.
Балоғатга етмаган болаларга рўза фарз бўлмайди. Рамазон ойида балоғатга етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар.
4. Рўзанинг фарзлигини билиш.
Иккинчи шарт – рўзани адо этиш учун лозим шартлар.
Бу шартлар иккита:
1. Беморликдан ҳоли бўлиш.
Ҳайз ёки нифос кўрган аёлга ҳамда бемор шахсга рўза тутиш вожиб эмас. Покланганда ва тузалганда қазосини тутиб берадилар.
2. Муқим бўлмоқ.
Мусофирга ҳам рўза тутиш фарз бўлмайди. Сафардан қайтганда қазосини тутиб беради.
Учинчи шарти – рўзанинг тўғри бўлиши шартлари.
Бу шарт учта:
1. Ният.
Ниятсиз рўза тўғри бўлмайди.
2. Нифос ва ҳайздан холи бўлиш.
Нифос ва ҳайзли бўла туриб, тутилган рўза ҳам рўза бўлмайди.
3. Рўзани бузадиган нарсалардан холи бўлиш.
Рўза тутиб турганда уни бузадиган нарсалариз бўлса, рўза қолмайди. Ўрнига қазосини тутиб бериш лозим бўлади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 2月 2025, 10:10
111 143
#Диққат савол❕
Сотиб олинганда қора бўлади
Ишлатилса қизил
Ташлаб юборилганда эса кулранг
Хўш бу нима сиз топа олдингизми?
👉 Жавоби
26 2月 2025, 10:00
27 2月 2025, ~09:50
111 143
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кириши арафасида мана бундай марҳамат қилган эканлар: “Муборак ой сизларга кириб келмоқда. Сизларга унинг рўзасини тутиш фарз қилинди. У ойда жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда минг ойдан яхшироқ бир кеча ҳам бор. Кимки бу ойнинг яхшиликларидан маҳрум қолса, ҳақиқатдан ҳам маҳрум қолгандир!”
Имом Аҳмад, Имом Насоий ва Имом Байҳақий ривояти
📖 Telegram.me/IBRATLI
Ҳикоя ва хаётий воқеалар
26 2月 2025, 07:04
111 143
Repost from korzinka.uzb
+9
✨ Uyingizni bezash vaqti
Biz kutgan fayzli, bayramona damlar yaqinlashmoqda. Bayram nafaqat qalbimizda, balki uyimiz ichida ham aks etib, har kuni o‘zini eslatib turishini istashimiz tabiiy 😌
Shu sababli, sizga ajoyib yangilikni - uyingizni ko‘rkamlashtirib, betakror bayram muhitini yaratishga yordam beradigan ajoyib bezaklarni taqdim etamiz ⭐️
Narxlar amal qilish muddati: 11-mart oxirigacha.
Unumli takliflarga boy katalogimiz bilan tanishib chiqdingizmi? Mol to‘sh go‘shti kilosi — 75 990 so‘m, "Олейна" kungaboqar yog‘i (1 L) — 19 990 so‘mdan, grill tovug‘ini xarid qilishda esa — Mirinda (1 L) sovg‘aga. 25-fevralgacha ulgurib qoling!
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go
26 2月 2025, 06:59
27 2月 2025, ~06:55
111 143
УСМОНИЙЛАР ДАВРИДА РАМАЗОН АНЪАНАЛАРИ
Ўн бир ойнинг султони Рамазони шариф Усмонийлар даврида ҳаяжон билан орзиқиб кутилган. Рамазон ҳилолини муждалаган хабарчиларга тилла бахшишлар берилган.
Қарз дафтардаги исмлар ўчириларди
Усмонийлар даврида бой инсонлар нотаниш ҳудудларга бориб баққол ва савдогарлар, тегирмончилар, косибларнинг дўконига кирар, улардан қарз дафтарини сўрашарди. Имкони етганича қарз дафтарда номи ёзилганларнинг қарзини ўчириб, пулини тўлаб чиқиб кетарди. Қарзи тўланган одам ким қарзини узганини, қарзни тўлаган одам кимнинг қарзини тўлаганини билмасди.
Узоқ таътиллар уч ойларда бўларди
Ҳамма ишни йиғиштириб дам олиш Рамазон анъаналаридан эди. Усмонийлар давлатида мадрасаларда узоқ таътиллар “Уч ойларда” бериларди. Бу таътиллардан танлаб олинган талабалар билимини ошириш ҳамда, диний масалаларда халққа ёрдам бериш учун императорликнинг турли ҳудудларига жўнатиларди. Мадраса талабаларининг бу саёҳати бугунги кундаги Университет талабаларининг амалиёт ўташларига ўхшаб кетади.
Ифтор пайтларида эшиклар очиқ турарди
Усмонийлар даврида Рамазон ойида халқ дўсту ҳамроҳига ифторлик дастурхони ҳозирлашни катта ибодат сифатида қабул қилар, меҳмон қаршилашни интиқ кутарди. Рамазон давомида хонадон эшиклари очиқ турарди. Шу тарзда йўлда қолган ва муҳтож бўлган ҳар қандай киши хоҳлаган уйига кирар ва ифтор дастурхонига қўшиларди. Бунинг учун таниш бўлиши шарт эмас ва ифторликка келганнинг кимлиги асло сўралмасди.
Арафа чечаклари
Усмонийлар даврида ҳайитларнинг, айниқса, болалар учун алоҳида ўрни бўлган. Ҳайитлиги билан кўчада кезган болаларга “Арафа чечаклари” дейиларди. Усмонийлардан қолган “Арафа чечаги” атамаси ҳайитдан бир неча кун олдин харид қилинган ҳайитлик янги либосларни сабрсизланиб арафа куни кийиб айланиб юрган болажонларга нисбатан айтилган.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 2月 2025, 06:09
111 143
Бош бармоғингизни расмдаги ҳолатда қилинг👍
Бош бармоғингизнинг бурчаги сиз ҳақингизда ҳамма нарсани айтиб беради😳!
Энг аниқ характерни аниқлайдиган тест...
Жавоби 👇
26 2月 2025, 06:00
27 2月 2025, ~06:49
111 143
КЕЛГИН РАМАЗОНИМ
✍Сарвар Мирзо
🎙Жобир Аҳмад
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 2月 2025, 02:35
111 143
⭐️🌙 Рамазон инсон учун ўз амалларига назар солиб, ўзини ҳисоб - китоб қилиши, Аллоҳ таолога қайтиши керак бўлган ойдир!
⭐️🌙 Бу ой ҚУРЪОН, ДУО, ЗИКР, фаҳш ишлардан қайтиш, қалбга тил Аллоҳни зикри билан ёрдам қиладиган, покланишига сабаб бўладиган ойдир!
🌟🌙 Бу ой йил бўйи эришилмаган савобларни қозониш, даражаларни кўтарилишига имкон бўладиган ойдир!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 2月 2025, 02:05
111 143
HONOR X8c: ҚОЙИЛ қолдиради!
Тунги суратга олиш – қоронғулик энди муаммо эмас, суратларингиз ёрқин ва тиниқ!
AI таҳрирловчи – камчиликларни тузатади ва энг яхшисини таъкидлайди.
Мустаҳкамлик – тушуриб юбориш, сув сачраши? HONOR X8c бардош беради!
Услуб, технология ва сифат – ҳаммаси бирда! ҚОЙИЛ эмасми?!
Смартфонни техника дўконларидан харид қилинг ва махсус совғага эга бўлинг!
Сайт | Instagram | Телеграм
26 2月 2025, 02:05
27 2月 2025, ~04:19
111 143
#Эслатма
Рўзадор бажармайдиган амаллар...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 2月 2025, 01:32
111 143
Рамазон рўзасини тутишнинг баъзи фойдалари.
1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.
2. Рўза туфайли рўзадор ўз соғлиғини тиклаб олади.
3. Ҳавои нафсни синдириш.
4. Шайтонга қаҳр кўрсатиш.
5. Рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади.
6. Гуноҳлар тутган рўзаси сабабли мағфират қилинади.
7. Рўза туфайли фаришталар сифати ила сифатланади.
8. Рўзадор сабр-бардошли киши сифатига эга бўлади.
9. Раҳм-шафқат сифатини шакллантириб, мустаҳкамлайди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 2月 2025, 01:07
111 143
Сени соғиндик Рамазон!
– БИЗ РАМАЗОННИ КУТЯПМИЗ, СИЗЧИ?!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 2月 2025, 00:13
111 143
🌺Сизларга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:
Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 2月 2025, 22:09
