ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 147 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 292,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 147 名订阅者。

根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 27 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 272
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
🌺Сизларга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди: Тилайман мўминлик ибодатини, Жаннати инсонлар хуш одатини. Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман Умардек мард феъли одил, Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил. Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман бахт қасрин учқур отларин Бухорий тафаккур, хаёлотларин. Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин, Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин Аталган сенга деб она дуосин, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман тоғларнинг маҳобатини, Зулфиқор тутган мард салобатини. Дилдаги пок ният ижобатини, Ҳам икки дунёнинг саодатини. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 2月 2025, 22:08
25 2月 2025, ~22:09

📖 Бир қиз ҳар кеча Қуръонни баланд овозда ўқир, онаси эса ҳар доим эшик ортида туриб қизининг ўқишини тинглаб рохат олар эди
📖 Бир қиз ҳар кеча Қуръонни баланд овозда ўқир, онаси эса ҳар доим эшик ортида туриб қизининг ўқишини тинглаб рохат олар эди. Бир куни қизи хасталикдан вафот этди. Шундан кейин ҳам онаси ҳар оқшом қизи Қуръон ўқийдиган хона эшиги олдига бориб, қулоғини қўяр эди. Ҳар сафар онанинг қўлоғига эшик ортидан йиғлаётган овоз эшитиларди. Аёл бу овозни қизининг ўлимига қайғураётган умр йўлдоши деб ўйларди. Лекин бу овоз қизнинг отасига тегишли эмас эди. Аёл хавотирланиб бир имомни чақирди. Имом кечқурун келиб, эшик олдида йиғлаётган овозларни эшитди ва "Аллоҳу Акбар" деб юборди. Сўнг имомнинг ўзи ҳам йиғлай бошлади. Аёл ундан нима учун йиғлаётганини сўраганда имом шундай жавоб бeрди: батафсил ўқинг... 👈
25 2月 2025, 21:59
26 2月 2025, ~22:03

Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган Азизларим,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
25 2月 2025, 21:01

🆘#Диққат ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР БУ ВОСИТА 7 КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!! Ҳатто энг чарчаган тизза бўғ
🆘#Диққат ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР БУ ВОСИТА 7 КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!! Ҳатто энг чарчаган тизза бўғимини ҳам 3 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий воситани суртинг... Батафсил малумот:👇 https://kshop2.biz/DU3VWm/ ⁉️Охиргача ўқинг (Бугун мижозлар учун бепул консултация ва чегирмалар мавжуд)
25 2月 2025, 20:59
26 2月 2025, ~22:03

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  "Аллоҳим, менинг хатоларимни ҚОР ва дўл суви билан ювгин! Қалбимни хатолардан ҳудди оқ либосни кирликдан поклаганингдек поклагин", дер эдилар. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 2月 2025, 20:50

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ! Барчамизга мўжиза  қишнинг муродбаҳш тонги муборак булсин! Сизларга қиш тонгларининг софлигидек ва қорларининг оқлигидек пок ниятлар ҳамроҳ бўлсин. Сизу бизга ушбу оппоқ қорли тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдларимиз бўлсин! Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат, дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин! Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, халол топганига барака ато қилсин! Муборак рамазон ойига Аллоҳ барчани соғ-саломат етишни насиб қилсин Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 2月 2025, 19:01

Хайрли Тун, Азизларим! Шайтон хийла, қилмасдан туриб, Қалбимизни Каъбага буриб. Ўзинг доим, билгувчи кўриб, Уйғотиб қўй, Роббим бомдодда.           Жўнат майли, малакларингни, Азон янграр, фалакларингни. Қабул қилиб, тилакларимни, Уйғотиб қўй, Роббим бомдодда.           Ўзингдурсан келмайди мудроқ, Ташна қалблар васлингга муштоқ. Жаннатингдан жой олмоқ учун, Уйғотиб қўй, Роббим бомдодда.          Иймонимиз суст бўлган сайин. Енгар экан, шайтони лайин. Рахм қилмасанг, холимиз тайин. Уйғотиб қўй, Роббим бомдодда.            Ўзинг бергин бизга ҳидоят. Ибрат бўлсин бизларга оят. Залолатдан қутқариб бизни. Уйғотиб қўй, Роббим бомдодда. Тонггача Аллоҳ таолонинг ҳивзу ҳимоясида бўлинг!   Хайрли тун! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 2月 2025, 11:15

ҚУРЪОНДА  УЧТА  НАРСА  ЖУФТ  КЕЛГАН... 🎙Аброр Мухтор Алий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 2月 2025, 10:19

#Манзиллар Қирқдан ошган биродаримга! Сизга айтар сўзларим бор эди. Бугун "Қирқдалигингизда, ёшлигингиз энди бошланганига ишонтиришнинг тўрт услуби" номли мақолага кўзим тушиб, энди айтмасам бўлмас, деб ўйлаб қолдим. Мақолани ўқимадим, чунки номи айтиб турибди, ёш эканингизга ўзингизни ишонтиришингиз керак. Ишонтираман деб овора бўлманг, чунки энди ёшмассиз! Чаккангиз ва соқолингиздаги оқлар қарилик, тўғрироғи, интиҳонгиз элчилари. Билиниб қолган ажинлар ҳақида гапириб ўтирмай. Отангиз, ё онангиз елкасига қўлингиз қўйиб тушган суратингиздаги мамнунлик алдамчи. Хаш-паш дегунча ўзингиз ҳам мункиллаб қоласиз. Бола-чақа каттайиб, ташвишлар ҳам улғайганда, наҳот бу муаммолар ғилдираги бир хил айланаверишини, улар айланганда анча умрингизни ямлаб кетаётганини сезмаётган бўлсангиз? Сезасиз, фақат ёшингизга ярашмаётган кийимингиз ва қилиғингизни алмаштиргингиз келмаётгандек, уларни ҳам тан олгингиз келмайди. Аслида қирқ ёш, ҳаётга теран боқиш, тажрибалардан хулоса чиқариш ва ақл-фаросат тўлишиб, умр қолдиғининг ғаниматлигини кўра оладиган ёшдир. Ҳаётнинг ҳар босқичи синов ва имтиҳон. Болаликда ўйин ўйнаш билан синаласиз. Ўйинни афзал биладими ё ибодатни дея. Йигитликда кучга мағрурлик ва бандлик билан имтиҳондан ўтасиз. Қариликда турли хасталиклар ибодатга имкон бермай қийналасиз. Шунинг учун ақл тўлиб, қувват кетмаган бу ёшингизда энди бир тўхтанг. Кўзингизни очинг, кимлар кетди, кимлар қолди. Кетганлар қаёққа, ким билан ва нима билан кетди. Буларни тўғри мулоҳаза қила оладиган ёшдасиз. Чунки киши қирқда охират бозорига киради. Бу бозордан тезроқ керакли нарсаларни харид қилиб қолиш лозим. Абул Фатҳ Аздий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган асарда: "Ким қирққа кириб, яхшилиги ёмонлигидан ошмаган бўлса, дўзахга тайёрланаверсин", дейилади. Қудсий асарларда келади: "Бандам, ёшинг улғайди, белинг букчайди, кўзингнинг қуввати йўқ ва сочинг оқарди. Энди Мендан ҳаё қил, Мен сендан ҳаё қиламан!" Ҳа тенгдошим, энди ҳаё қилайлик!! Биз шундай ёшдамиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 2月 2025, 09:43

Кумуш тақмайсизми? Унда жудаям катта хато қиласиз 🤦‍♀️ Шу каналга кириб ўзим тушундим. Ўзбекистондаги энг катта Кумуш фирмаси 💎
25 2月 2025, 09:36
26 2月 2025, ~09:37

КЕЧИРИНГ... Узр сўрайман... 🎙Азалбегим Telegram.me/ibratli -Асл ибрат макони
25 2月 2025, 09:13

​​МЕНИ КЕЧИРИНГ ҚАЛБГА ЯҚИНИМ❕ Рамазон ойини кириб келишига оз қолди. Шунинг учун мен сиздан кечирим сўрайман. Чунки мен Алло
​​МЕНИ  КЕЧИРИНГ               ҚАЛБГА  ЯҚИНИМ❕ Рамазон ойини кириб келишига оз қолди. Шунинг учун мен сиздан кечирим сўрайман. Чунки мен Аллоҳга ибодат қилиб рўза тутган ҳолимда биров мендан хафа, гина сақлашини истамайман. Орамизда билиб билмай хатоликлар ўтган бўлса мен кечирдим! Имкон бўлса сиз ҳам мени Аллоҳ розилиги учун кечириб қўйинг. 🌙Кириб келаётган Рамазон ойи муборак бўлсин! "Мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача кек ва нафрати бўлгани ҳолда бирортамиз Рамазонни кутиб олишга журъат қилолмасдик" Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 2月 2025, 08:52

#Ёмғир_ёғмоқда ИБОДАТ ✍Аъзам Ўктам 🎙Қамариддин Бекмухаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар. Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо: اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً «Аллоҳума соййибан наафиъан» Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил! Ушбу ёмғирли фурсатда яхши ният ва хайрли дуолар қилинг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 2月 2025, 08:23

25 2月 2025, 07:09

Агар кунимиз тинчликда, офиятда бошланса, уни «ОДДИЙ КУН» деб ҳисоблаймиз. Биз уни ҳаётимизга қўшилган яна бир неъмат, хафа қилувчи, йиғлатувчи, мусибат, машаққат, айрилиқлардан холи «АЖОЙИБ БИР КУН» деб қарамаймиз. Аҳамият берганмисиз, биз ўзимиз яшаётган бу «БАХТ»ни ҳатто сезмаймиз ҳам. Яхшиликда бошланган кун ОДДИЙ КУН эмас. Балки, ҳаётимиз кунларига қўшилган яна бир «НЕЪМАТ»дир. Бизларга хаёт неъматини берган Аллоҳга хамдлар бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 2月 2025, 06:10

ДУНЁНИ ШОККА ТУШИРГАН ЧАҚАЛОҚ...😱 👼Австралия туғруқхонасида Илон исмли чақалоқ дунёга келди ва шу захоти дунёдаги энг ақилл
ДУНЁНИ ШОККА ТУШИРГАН ЧАҚАЛОҚ...😱 👼Австралия туғруқхонасида Илон исмли чақалоқ дунёга келди ва шу захоти дунёдаги энг ақиллий чақалоқ эканлигини аниқланди. Болакай ушбу қобиляти эвазига Гиннес рекордларига кирди! 😯Бу болакайни қобилятини кўрган шифокор ва хамширалар хайратдан лол қолишди! Гап шундаки, чақалоқда хеч кимда учрамайдиган... ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇🏻👇🏻
25 2月 2025, 05:59
26 2月 2025, ~09:37

💵 ҚАРЗИМ БОР, ЭҲСОН ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ? ❓CАВОЛ: Ҳозир зиммамда қарзим бор. Хар ойда қарзимни бўлиб-бўлиб тулайман. Рамазондан о
💵 ҚАРЗИМ БОР, ЭҲСОН ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ? ❓CАВОЛ: Ҳозир зиммамда қарзим бор. Хар ойда қарзимни бўлиб-бўлиб тулайман. Рамазондан олдин қилинган садақаларнинг ажри кўпайтириб берилишини эшитиб эҳсонлар қилмоқчиман. Шундай қилган эхсонларим тўғрими ёки олдин қарзларимни тўлашим керакми? Закот беришимчи? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарзи бор киши биринчи навбатда қарзини тўлаши керак. Аммо, қарз беришига тўсқинлик қилмайдиган даражада эҳсон қилса ҳам бўлади. Бу ўзини ихтиёридаги иш ҳисобланади. Қарздор кишининг қарзи қўлидаги молидан кўп бўлса, қўлидаги моли ўзиники бўлмай, ҳақдорларники саналади. Ундан закот бермайди. Агар қўлидаги моли қарзидан кўп бўлиб, фаразан қарзини чиқарганидан кейин қолган мол нисобга етса, қолган молидан закот беради. Валлоҳу аълам. ❇️ Манба: Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 2月 2025, 01:47

РАМАЗОН РЕЖАСИ Суюкли биродарим, мана, муборак Рамазон ойи ҳам кириб келмоқда. Бу ойда кўпроқ Қуръони карим тиловати, тоат-ибодат, тавба-тазарру, зикр ва тасбеҳлар, истиғфорлар айтиш билан машғул бўлиш керак. Аммо бу ҳаётнинг ташвишлари билан андормон бўлиб, инсон қимматли вақтини ва Раббоний фурсатни зое қилиши мумкин. Шунинг учун сизларга қуйидаги режани таклиф қиламиз. Шояд бу фазилатли ойдан кўпроқ фойда олишга кўмак берса. Биринчи навбатда, ниятни холис қилишингизни ва вақтингизни тартибга солиб, унга риоя этишингизни эслатиб ўтамиз. Тажрибалардан маълумки, режа асосида қилинган иш режасиз қилинган ишдан анча унумли бўлади. Масалан, бирон-бир ишни ниҳоясига етказмоқчи бўлсангиз, ўша ишни бир кун, икки кун (балки ундан ҳам кўпроқдир) бажара олишингиз мумкин, лекин шу ишни режа асосида бажарсангиз, тезроқ якунига етказиб қўясиз. Шундай экан, қуйида сизлар учун Рамазон режаси тавсияларимизни беришни лозим топдик. Демак, ҳар ким ўзининг ҳолатига кўра ишларини режалаштириб олиши шарт! 1. Жамоат намозини имкон қадар қолдирмаслик! Бунга кунлик беш маҳал намоз киради! 2. Қуръон каримни хатм қилиш! Бунинг энг ози камида икки марта хатм қилиш, хатмни камроқ қилган одам эса маънолар таржимасини ўқиб чиқиши! 3. Қуръони каримни ёдлаш! Бунда ҳар ким ёд олмаган жузини ёки зеҳни пастроқ бўлган киши танланган суралардан ёд олиши шарт! Унутмайлик, бу ой Қуръон нозил бўлган ойдир. 4. Таровиҳни канда қилмаслик зарур! Рамазон ойи давомида уйингизга яқин бўлган масжидга қатнанг! 5. Силаи раҳм! Қариндошлар билан, ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта кўришинг! 6. Садақа қилиш! Қўли калта бўлса-да, бир ҳафтада камида бир маротаба бўлса-да садақа қилиш! 7. Рўзадорга ифторлик қилиб бериш! Имкони етган киши ўттиз кун ифторлик қилсин! 8. Жанозада қатнашиш! Бунда бир маротаба бўлса ҳам қатнашиш ва имкон бўлса, дафн маросимида иштирок этиш! 9. Умра қилиш! Рамазон ойида қилинган умранинг савоби ҳажникига тенглаштирилган. Бу албатта имкони бор кишилар учун! 10. Ҳар ким ўзи севган мавзусида таниқли уламолардан Исломий тасмалар (audio, video)ни эшитиш! 11. Диний-маърифий китобларни мутолаа қилиш! Кунига ярим соат китоб ўқиган киши бир ойда 15 соат мутолаа билан шуғулланган бўлади. Кимдир китобнинг варақларда ҳисоблаши мумкин! 12. Амри маъруф қилиш! Кимнидир насиҳат билан яхшиликка йўллаб қўйиш! 13. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчи киши ўзининг яқинларига манфаатли насиҳатларни улашиши! Лекин эътибор беринг, қўл телефонингиз вақтингизни ўғирлаб қўймасин! 14. Қуёш чиққач, Ишроқ, соат 10 дан кейин Зуҳо намозини ўқиш! Буни ойда тўлиқ бажаришга ният қилиш афзал! 15. Намоздан кейинги зикр! Оятул курсийдан сўнг муаввизатайн сураларини ўқиш. Зикрларни мукаммал тарзда адо қилишга уриниш ва ўз-ўзига кунлик зикрларни вазифа қилиб олиш! 16. Тонгги ва кечки зикрлар! Бунда кунлик битта-битта зикр зиёда қилиб борилади! 17. Дуони кўпайтирмоқ! Сиздан дуо қилишингизни сўраганлар ҳаққига дуо қилинг! Зеро, киши ўзи учун сўраганларининг ҳаммаси берилмаса-да, ўша сизга берилмагани биродарингиз учун берилиши мумкин! 18. Закот бериш! Бунда бадавлат кишининг моли нисобига етишига қаралади! Бу ҳам ибодат! 19. Қиёмул лайл! Бунда ҳар кун тунни бедор ва ибодатга вақт ажратган ҳолингизда ўтказинг! 20. Эътикоф ўтириш! Бу суннати муаккада ҳисобланиб, Рамазоннинг охирги ўн кунлигида бажариладиган амал. Буни камида бир кечаю бир кундуз ёки бир кундузнинг ўзида ўтириш кифоя қилади! 21. Лайлатул қадрни топиш! Саҳиҳ манбааларга кўра, охирги ўн кунликнинг тоқ кунларида ахтаришга айтилган! 22. Фитрни бериш! Белгиланган миқдорда вақтини кечиктирмасдан берилиши лозим! Албатта, юқорида келтирилган тавсияларга ҳар ким ўзининг имкониятидан келиб чиқиб қўшимча қилиши мумкин. Масалан, фарзанд тарбиясига эътиборни кучайтириш, оила даврасида турли диний-маърифий мусобақалар ўтказиш ва ҳакозо... Аллоҳ таоло тузган режаларимизга тўлиқ риоя қилишимизни насиб айласин!
25 2月 2025, 00:13

СИЗНИ АЛЛОҲ УЧУН ЯХШИ КЎРАМАН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 2月 2025, 23:00

‍СИЗЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН! Эй, ҳиммати булоқ инсоним, Тоғдек дўстим, гулдек жононим. Қалб боғида бўлинг меҳмоним, Сизларни мен яхши кўраман. Умр акси - баҳор дўлида, Сузар толеъ тақдир кўлида. Қадрдоним, Аллоҳ йўлида Сизларни мен яхши кўраман. Бахт ирмоғи инар тилакдан, Нажот боғи унар билакдан, Эй, чин мўмин дўст, чин юракдан Сизларни мен яхши кўраман. Ўзимга не тутгайман наво, Ҳоҳ боқий тож, ҳоҳ фоний ҳаво, Қаддингизга кўргайман раво, Сизларни мен яхши кўраман. Эй, кўкси нур, қалби қуёшим, Қадри само, меҳри талошим, Бирингиз кўз, бирингиз қошим, Сизларни мен яхши кўраман. Мен маҳзун куз, мамнун баҳорман, Шўх қизғалдоқ унган наҳорман, Бахтингиздан чин бахтиёрман, Сизларни мен яхши кўраман. Дил қуши эл ишқида воиз Дарди жўшиб, куйласа жоиз. Сиз яхшисиз, балки шу боис, Сизларни мен яхши кўраман. Сиз дардимга табиб, мардонам Саодатга ҳабиб, остонам, Озорим ҳам бахт билган онам, Сизларни мен яхши кўраман •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 2月 2025, 22:09