ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 039 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 039 名订阅者。

根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 861
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
​​АРМОН  БЎЛАДИ... ​​Бир кун... Бугун армон бўлади, Хотирласак ўртанади дил. Сочларини бир-бир юлади, Бу ҳаётга тўймаган КЎНГИЛ... Бир кун ортда қолади бари, Тупроққа бош қўямиз бир - бир. Ҳар сониянг ўтгани сари, Жуда тотли туйилар умр. Бир кун ташлаб кетамиз ўшал, Сенга жоним ҳалак деганни. Тирикликни англаган маҳал, Йўл қолмайди ортга қайтгани. Бир кун қайтмас йўлга чиқамиз, Дунё эса тураверар жим. Ёлғиз келиб, ёлғиз кетамиз, Исмимизга қўшилар марҳум. Бир кун қадрин биламиз тайин, Шамолларда учган умрнинг. Кечикяпмиз кун ўтган сайин, Пешонасин ўпинг бугуннинг! Бир кун... Бугун армон бўлади, Хотирласак ўртанади дил. Сочларини бир-бир юлади, Ибодатга кўнмаган КЎНГИЛ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга   улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 11月 2024, 10:51

​​Ҳали сўраламиз... Барчасидан сўраламиз... Бекорчи ўтган вақтдан, неъматлардан... Шукр қилганларимиздан, қилмаганларимиздан... Ранжиган, ранжитган кўнгилларимиздан... Сабабсиз қолдирган намозларимиздан... Билмасдан сўзланган сўзлардан... Ҳақ бўла туриб, ҳақиқатни айтолмаганимиздан, қўрққанимиздан... Аллоҳ йўлида қиладиган ишлардан воз кечганимиздан... Ёрдам бериш қўлимиздан келса-да, ҳеч иккиланмасдан индамай кетганимиздан... Бировни ўзи йўқ вақтида ортидан гапирган гапларимиздан, кулганимиздан... Гуноҳлигини билиб туриб, тийилмаганимиздан... Ўзимизни тиёлмаганимиздан... Асролмаганимиздан... Инсонларга насиҳат қилиб, ўзимиз амал қилмаганмиздан... Сўраламиз... Баридан, барчасидан сўраламиз... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 11月 2024, 09:45

#КУН_ТEСТИ 🍒 Расмдаги егингиз келган мавалардан бирини танланг ва ўзингиз пайқамаган сирли жиҳатларингиз ҳақида тўлиқроқ бил
#КУН_ТEСТИ 🍒 Расмдаги егингиз келган мавалардан бирини танланг ва ўзингиз пайқамаган сирли жиҳатларингиз ҳақида тўлиқроқ билиб олинг 🤔💚 Буни сиз ҳам албатта билишингиз шарт 👇🖥
07 11月 2024, 09:35
08 11月 2024, ~09:46

​​Ёш жувон ўз онасига ҳасрат қилди: -  Онажон! Мен эримга бошқа тоқат қилолмайман. У жуда ўзгарди, мени тушунмай қўйди, сира ҳурмат қилмайди. Балким, у мени севмай қўйгандир... -  Ўзингчи? Ўзинг уни ҳурмат қиласанми? Уни тушунасанми? – сўради она. -  Яна нима қилай! – қизишиб жавоб берди қизи. – Эримга ғазабланиш мумкину, менга эса мумкин эмасми? У менга қандай муносабат қилса, мен ҳам унга худди шундай жавоб қиламан-да! Ахир, у мени тушунмаса, мен нега уни тушунишим керак? -  Унда мўжизаларни кутма, сен ҳозир кўзгуга ўхшаб эрингни хатоларини такрорлаяпсан. Хотин онгли жонзот, фақат кўрганини эмас, кўринмайдиганни ҳам акс эттиради. – Ўгит қилди она. - Билгин, агар аёл яхши бўлса, эр ҳам яхши бўлишга уринади. Агар хотин меҳр кўрсатса, эри ҳам уни севади. Хотин эрига ўзининг яхши ҳислатларини кўрсатишига ёрдам бериши керак. “Ҳикматлар жавоҳири” китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 11月 2024, 06:42

Илтимос ҳикояни охиригача ўқинг Жудаҳам тасрли... Бир аёл Аллоҳнинг тақидир тақозоси билан асабий қизиққон ношут инсонга турм
Илтимос ҳикояни охиригача ўқинг Жудаҳам тасрли... Бир аёл Аллоҳнинг тақидир тақозоси билан асабий қизиққон ношут инсонга турмушга чиқди. Уларнининг аксар келишмовчилиглари аёлининг пиширган таомларидан келиб чиқар экан. Эри агар таомга туз зираворларни миёрда қилиб таом таёрламаса экан. Бошқа аёлга уйланишини айтибди. Аёл таомда туз зираворлар ҳаммаси яхшилигини эрига айтисаҳам эри бошқа аёлларнинг таомини мақтар экан. Кунлар ўтиб эри бошқа аёлга тез кунда уяланётганини хотинига айтибди ва унинг хонасига аёли ишониши учун келин койлаг олиб келиб қўйди. Аёл келин кўйлаг ўрамига бир вароқ қоғоз солиб қўйди. Эртаси куни эри келин койлакни эгасига қайтариши учун ҳонасига кирди ва вароққа кўзи тушди уни очиб ўқиди ва карахт бўлиб қолди. Диққат АЁЛ ХАТГА НИМА ДЕБ ЁЗГАН ЖУДА ТАСРЛИ😢👇
07 11月 2024, 06:32
08 11月 2024, ~06:01

Борадиган жойи бўлмагани учун сендан паноҳ истаганни эмас, борадиган жойи кўп бўлишига қарамай, сенинг ёнингда қолган инсонни қадрла... Тоқат қиладиган кишилар эмас, бизни чин дилдан қабул қилган кишилар бўлсин ёнимизда. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 11月 2024, 05:59

Рақамлардан бирини танланг ва бажаришга ваъда бераман денг 👇
Рақамлардан бирини танланг ва бажаришга ваъда бераман денг 👇
07 11月 2024, 05:44
08 11月 2024, ~04:56

Кейинги пайтларда, агар бир-бирига энг яқин икки инсон бўладиган бўлса, ўша икки инсон эр ва хотин, деган хулосага келяпман.
Кейинги пайтларда, агар бир-бирига энг яқин икки инсон бўладиган бўлса, ўша икки инсон эр ва хотин, деган хулосага келяпман. Фақат шу икки инсонгина бир-бирининг камчиликларини тўлдиради. Фақат иккисигина бири бировига ҳар қандай ҳолатда кўриниши, шунда ҳам ораларидаги муносабатлар ўзгармай қолиши мумкиндек назаримда... Бир-бирига суянадиган ҳам, бир-бирига интиладиган ҳам, бир-бирини кутадиган ҳам, бири биридан араз-гина қилиб, бироз ўтиб, ҳеч гап йўқдек, яна ҳазил-ҳузул қиладиган, бир-бирини сўзсиз тушунадиган, бирида йўқ ҳислатни бошқаси ёпиб турадиган ҳам... шу иккиси... Аввал бошда ер юзида фақат эр ва хотин бўлгани ҳам шунга ишорадир балки... Ўша пайт она ва бола, ота ва қиз, ака-сингил ё опа-ука эмас, айнан эр ва хотин бўлган. Бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирига сакинат улашгувчи... Сакинат ва ором масканингизни, оилангизни, "либос"ингизни асранг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 11月 2024, 03:34

🗯Бахт нима ўзи!? Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт 🗯Тақдирчи у нима? Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб 🗯Ота она уларчи? Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг 🗯Опа сингил ака ука ким? Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан 🗯Дунёчи!? Дунё табассум 🗯Ҳаётчи!? Бахт борлиқ - омад, яҳшилик ва муваффақият Сизда буларнинг деярли  барчаси бор! Табассум қилинг, Сиз Бахтлисиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 11月 2024, 01:09

СУҲБAТДОШ Қанийди учраса шундай бир одам: Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса. Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам, Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса. Қанийди учраса шундайин бир зот, Гаплашсак жайдари ёронларга хос. Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт, Қайси дармондори қайсимизга мос. Қанийди учраса шундай суҳбатдош, Бир-бирин асабин арралашмаса. Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош, Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса. ✍Aбдулла Орипов 🥀Тонгги ният вожиб дейдилар, Роббим, бугунимга солиҳларни ҳамроҳ қил..! 🤲 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 11月 2024, 23:10

#Хайрли_кун Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг. Чунки кунингиз - к
#Хайрли_кун Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг. Чунки кунингиз - кўзингиз билан  кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан кўрганингиздек ўтади. Кунингиз ва кўнглингиз ойдин бўлсин! ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 11月 2024, 22:01

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 11月 2024, 20:50

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар! Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин. Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин, қадирдон. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 11月 2024, 19:30

Хайрли тун! 🌙Тангри ёмонликка дучор этмасин, Номардлар қўлида ночор этмасин. Ҳеч инсон дилига бермангиз озор, Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин. Аллоҳга омонатсиз... Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 11月 2024, 11:01

​​Юрак сиқилиши, ғамноклик ва маҳзун бўлишнинг сабаби учтадир: 1. Содир этган гуноҳинг. 2. Қўлингдан кетган мол-дунё. 3. Кимн
​​Юрак сиқилиши, ғамноклик ва маҳзун бўлишнинг сабаби учтадир: 1. Содир этган гуноҳинг. 2. Қўлингдан кетган мол-дунё. 3. Кимнингдир сенга озор бериши.     Агар гуноҳ қилган бўлсанг мағфират сўра.     Агар дунёинг кетган бўлса, Раббингга қайт.     Агар кимдир зулм қилган бўлса, сабр эт ва унга рози бўл. Булар дардинг даволаридир. Агар тушкунлигинг сабабини билолмаган бўлсанг, у ҳолда қадар айланиши остига ўт! Чунки у тўхтамайдиган булутдир (яъни руҳий тушкунлик бироз ўтиб арийди). Ориф биллаҳ Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 11月 2024, 10:44

​​​ҲАЁТДА ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН? – Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади. – Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади. – Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади. – Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади. – Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма! – Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма! Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир. – Ҳаргиз худбин бўла кўрма! Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир. – Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма! Агар у пешонангга ёзилган бўлса, насиб қилаверади. «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди» (Тавба сураси, 51-оят). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 11月 2024, 09:43

Сиз қандай Аёл эканлигингизни билишни истайсизми? Гулдасталардан бирини танланг ва пастдаги тугмани босиб тест жавобини билиб
Сиз қандай Аёл эканлигингизни билишни истайсизми? Гулдасталардан бирини танланг ва пастдаги тугмани босиб тест жавобини билиб олинг👇
06 11月 2024, 09:30
07 11月 2024, ~10:41

КЕЧИР МЕНИ, ГУНОҲИМДАН ЎТИБ ҚЎЙ
06 11月 2024, 07:41

06 11月 2024, 06:28

БАРИ ҚАЙТАЖАК Бир куни кемада кетаётсак, ортимиздаги қайиқ ағдарилиб, икки одам гирдобга тушиб чўка бошлади. Кемадаги бадавлат киши кемачига “Чўкаётганларни қутқарсанг, юз тилло бераман”, деди. Кемачи рози бўлиб, чўкаётганлардан бирини кемага олиб чиқди. Ортига қайтгунича иккинчиси чўкиб кетди. – Аттанг, умри қисқа экан, – деди бадавлат одам. – Эҳтимол гапингиз ростдир. Аммо бу ишнинг бошқа сабаби ҳам бор. Омон қолган одам бир куни пиёда кетаётганимда мени туясига миндирган. Ҳалок бўлгани эса ёшлигимда қамчилаб урганди. Сувга тушганимда шу ишлар ёдимга тушиб, аввал менга яхшилик қилганини қутқаришга шошилдим. Иккинчисига, тақдири экан, улгурмадим. Аллоҳнинг сўзи ростдир. Ким яхшилик қилса ҳам, ёмонлик қилса ҳам ўзи учундир. Саъдий Шерозийнинг “Гулистон”идан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 11月 2024, 06:28
06 11月 2024, ~06:28