ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 039 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 039 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 861
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 193
Сиз қайси ойда туғилгансиз ва қанчалик мехрибон ва чиройлик инсонсиз😍
Билиш учун пасдаги туғилган ойингизни танланг❤️👇🏾
06 11月 2024, 06:18
07 11月 2024, ~10:41
112 193
ОДАМЛАР.....
Имконга ўхшайди баьзи одамлар,
Меҳри ила дардинг тузатадилар.
Тиконга ўхшайди баьзи одамлар,
Санчилиб, йиғлашинг кузатадилар
Ризвонга ўхшайди баьзи одамлар
Юзинга шодонлик улашадилар
Ҳайвонга ўхшайди баьзи одамлар
Фақат нафси учун курашадилар.
Виждонга ўхшайди баьзи одамлар
Тўғри йўлни топсанг, алқаб суярлар.
Зиндонга ўхшайди баьзи одамлар
Ўзингни ўзинга қамаб қўярлар.
Достонга ўхшайди баьзи одамлар
Дардини дунёга тинмай айтади.
Чистонга ўхшайди баьзи одамлар
Сирларга ўралиб яшаб ўтади.
Шайтонга ўхшайди баьзи одамлар
Гуноҳга ботсангиз ҳузурлар қилар
Иймонга ўхшайди баьзи одамлар
Кўрсатган йўлидан ажрлар тилар
Хақиқий ошиқдир баьзи одамлар
Бир ёрни соғиниб, суйиб ўтарлар
Мунофиқ, фосиқдир баьзи одамлар
Гуноҳлар йўлини махкам тутарлар
Дилдорга ўхшайди баьзи одамлар
Хаммага яхшилик тилаб юради.
Юраги дардларга тўлиб кетса ҳам
Билдирмай, жилмайиб кулиб туради.
Дилдора Абдиназарова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 11月 2024, 05:19
112 193
❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! 🧐
Агар расмда ҚАРИЯ КАМПИРНИ КЎРГАН бўлсангиз, унда сиз аллақачон пенсияга чиқиб ишдан бўшаб дам оладиган вақтингиз келибди
Зеҳнингизни бир текшириб кўришни айни вақти ⏰
🤯 Расмда аслида нима яширинганини кўриб, ҳушингиздан кетиб қолишингиз ҳеч гап эмас!👇🏻
Аслида бу расмда...
06 11月 2024, 05:04
07 11月 2024, ~05:44
112 193
ПСИХОЛОГ МАСЛАХАТИ
✅ Ҳаётингиздаги ҳар бир мураккаб вазиятга бу вақтинчалик деб қаранг. Тушкунлик сизни ўз домига тортишига йўл қўйманг. Ана шунда мураккаб вазиятдан чиқиб кетишингиз осон бўлади.
✅ Хасталик безовта қилаётган маҳал умидсизликка берилманг. Токи юрагингиз уриб турган экан, демак, яшашга, яшаганда ҳам чиройли яшашга умид бор! Шу ҳақиқатни унутманг! Хунук ўйлар бостириб келса, дарров ўзингизни чалғитинг-да, ўрнини ижобий фикру хаёллар билан тўлдиринг.
✅ Имкон қадар кўпроқ ҳаракатда бўлишга интилинг. Организмда қон айланиши яхшиланса, кайфият кўтарилади, демак, соғлиқ тез тикланади.
✅ Китоб ўқинг. Иложи бўлса, психологияга оид оптимистик руҳдаги асарларни мутолаа қилсангиз, иродангиз янада мустаҳкамланади.
✅ Дуога қўл очинг, Яратгандан астойдил мадад сўранг. Бу ҳам ўзига хос медитация, яъни келажакка ишонч ҳиссини уйғотувчи синалган усул.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 11月 2024, 04:01
112 193
HONOR X7c — бу ҳар томонлама мустаҳкам смартфон.
Ҳар қандай қийинчиликларга дош бера оладиган HONOR X7c смартфони билан сиз энди сув ёки тасодифий тушиш ҳақида ташвишланишингиз шарт эмас. Халқаро стандартларга мос IP64 сувга чидамлилик ва SGS томонидан зарбаларга ўта бардошлилик бўйича 5 юлдузли сертификатга эга бўлди. HONOR X7c қурилмасининг 256 + 16 (8+8) ГБ катта хотира ҳажми билан эса унутилмас лаҳзаларингизни сақланг.
Смартфонни бренд сайтида ёки Ўзбекистон бўйлаб техника дўконларида харид қилинг ва совғасига симсиз колонкага эга бўлинг.
HONOR X7c— ишончли ҳамроҳинингиз
Сайт | Instagram | Телеграм
06 11月 2024, 03:59
07 11月 2024, ~05:45
112 193
#Кун_ҳақиқати
Бир кун келиб бугунингиз ҳам тарихга айланади. Ўтмишим эслашга лойиқ бўлсин десангиз, шу бугун арзийдиган иш қилинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 11月 2024, 03:20
112 193
📖 БИЗ ГАДОЙ ЭМАСМИЗ!
Ўша гадойларни учратган онда менда уйғонган ҳисларни ҳеч қачон унута олмасам керак….
Тун зулмати, биз кафедан егулик олиб, машинамизда тановул қилаётган эдик. Шу пайт кимдир машинамиз деразасини оҳиста чертди. Очсам, бир киши турибди. Кўринишидан қишлоқдан эканлиги маълум, ортида эса 10 ёшлардаги бола ҳам бор.
— Йигитлар, илтимос, ёрдам беринглар! Бироз пул берсангиз етарли, ўғлимга у-бу егулик олиб беришимга етса бас!
Ҳар доимгидек менда ишончсизлик ҳиси уйғонди. Ҳозир бориб бир бутилка ароқ сотиб оладида, жонга тегди бу пиёнисталар! Бир суҳбатини олайчи:
— Нега ишламайсиз? Оддий одамларга ўхшаб оилангизни таъминлаш ва болаларингизни боқиш учун. Наҳотки, ўғлингизни етаклаб, гадойчилик қилишга уялмайсиз?
— Кечирасизлар…
У дарҳол маҳзун кўзларини олиб қочди ва ўғлининг қўлидан етаклаб, шошиб юриб кета бошлади. Менимча, у биздек бемеҳр инсонлардан тезроқ узоқлашишга қарор қилганди.
Шу пайт виждоним уйғондими, билмадим. Менга нимадир бўлди, кўксимдаги юрак бошқача ура бошлади ва мен машинамда ўтира олмадим. Тушиб:
— Ҳой, тўхтанг! Сизга нима бўлди? Ўзи тунги соат 3 да бу ерда нима қилиб юрибсиз?!
— Биз уйга кета олмаяпмиз. Бу ерга қишлоқдан касалхонада ётиб даволанаётган аёлимни кўргани келган эдик. Ҳозир нархлар баланд, ҳамма нарса қиммат!… Бор йўқ пулимни дори- дармонга ишлатиб юбордим. Анча қарзга ботиб ҳам қолганмиз, нима қилишни ҳам билмаяпман… Мен ўзимга эмас, майли, кам бўлса ҳам шу ўғлимга егуликка… У деярли бир суткадан бери ҳеч нарса егани йўқ. Агар билсангиз эди, мен жуда хижолатдаман, жуда уяляпман….
Буни эшитганимиздан сўнг биз дўстим билан машинадан пулларимизни олиб, таом буюртма беришга югурдик.
— Тўхтанг, шошманг, кетиб қолманг! Пулимиз борича егулик олиб уларга тутдик. Аввалига у киши бироз хижолат бўлди, у қўлимиздаги нарсаларни нарсаларга шундай қарашардики, уларнинг оч эканликларини билиш қийин эмасди.
Биз улардан уйларига қандай этиб олмоқчи эканликларини суриштира кетдик. У кишининг айтишича, 2 соатдан сўнг уларнинг қишлоқларига борадиган электричка ўтаркан. Улар унда яшириниб етиб олишни мўлжаллаётганликларини эшитиб, ҳамёнимда қолган пулларни олдим:
— Бу пуллар уйингизга етиб олишингизга етадими?
— Бу нима деганингиз, ярми ҳам етади!
— Майли, олаверинг, йўлда яна у-бу нарса оларсизлар.
— Катта раҳмат! Мен ҳаммасини қайтараман! Келинглар, мен сизларни телефон рақамингизни ёзиб оламан. Бир неча кундан сўнг, мен яна келаман ва пулларингизни қайтараман.
— Қўйинг, уйингизга бемалол етиб олсангиз бўлди!
— Ўғлим, амакиларингга «раҳмат» айт!
— Болакай, оҳиста бизга миннатдорчилик билдирди, бироқ бусиз ҳам унинг кўзларида ҳаммаси намоён эди…
Мен ўша дамда ҳис этганларимни сўз билан таърифлай олмайман. Улар иккиси вокзал томонга тез-тез юриб кетишар ва ортларига қараб — қараб қўйишарди…
Бу воқеага анча бўлди. Лекин уни кеча ўғлим, кўчада олма сотаётган қари бувижонданкерак бўлмасада, унга ёрдам бўлсин учун сотиб олганини айтганда жуда хурсанд бўлдим! «Тўғри қилибсан, ўғлим!»
Зиёда Зияева таржимаси
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
06 11月 2024, 03:02
112 193
ЯРАТГАННИНГ ЕРДАГИ ФАРИШТАСИ
🎙 Шерзод Карим
Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони...
06 11月 2024, 02:22
112 193
Ёмғир ёғар...
Томчилари қувнашиб,
Нечук ғалат туришибди одамлар?!
Ажаб...
ҲАҚнинг раҳматидан бенасиб,
Ёмғирпўшда юришибди одамлар .
Зарра-зарра, томчилари дурга мос,
Юздан ғамни ювиб кетсин, шу ёмғир.
Ёмғирпўшни йиғиб қўйинг илтимос,
Гуноҳларни ювиб кетсин, шу ёмғир!
Ўлмасбек Самарқандий.
📖 Telegram.me/IBRATLI
06 11月 2024, 00:13
112 193
🆘#Диққат
ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!!
БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!
Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз...
Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/ZXcCQN/
⁉️Охиргача ўқинг
(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
05 11月 2024, 23:59
06 11月 2024, ~00:14
112 193
Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 11月 2024, 23:51
112 193
🆘#Диққат
ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!!
БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!
Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз...
Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/ZXcCQN/
⁉️Охиргача ўқинг
(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
05 11月 2024, 23:51
07 11月 2024, ~10:41
112 193
Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 11月 2024, 23:51
05 11月 2024, ~23:52
112 193
ХОТИРА
Раҳматли бувим ҳамқишлоқларимиздан кўпчиликни йўқлаб турардилар. Асосан, камхарж оилаларни. Кўпинча у кишига мен ҳамроҳлик қилардим. Борган жойимизда агар кир ювилган бўлса, бувим дорга ёйилган кийимларга синчиклаб, лекин киши билмас разм солардилар. Бир неча кундан кейин ўша уйнинг бекасини чақириб, унга янги чойшабларми, кийим-кечакми берардилар. Кўплари:
- Вой аяжон, шу зарил эди, қайдан билдингиз-а?! – деб севинишарди.
Кейин билсам, у оиланинг заруратини дорга ёйилганлардан билиб оларканлар. Лекин буни сездирмасдилар...
Дилфуза Комил
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 11月 2024, 23:30
112 193
Хаёт бу - ёмғир.
Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди.
Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одами бўлади. У ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбингизга илиқлик ёруғлик олиб киради. Хаётингизда шундай одамингиз дойим бор бўлсин. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин. Сиз дунёга, яқинларингизга қандай боқсангиз улар хам сизга шундай кўринади...
Меҳрли кўзлар соҳибларига
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 11月 2024, 22:20
112 193
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
05 11月 2024, 20:31
112 193
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Мунаввар ва муродбаҳш тонг барчамизга муборак бўлсин!
Доим «Алҳамдулиллаҳ» деган руҳни табассум тарк этмайди.
Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» деган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.
Аллоҳим! Биз Сендан
-доимий имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балолардан офиятни
-офиятга шукр этишни ва
-инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз.
Кунимиз хайрли, барокатли, савобли амалларга бой бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 11月 2024, 19:37
112 193
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 11月 2024, 11:02
112 193
МАРДЛИК
Покистонлик (1999 йилда вафот қилган) шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб шундай ёзади:
1960 йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: "ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...", деб ёзгандим. Хатни кейинроқ қўлимга рупиялар тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимга солиб юрганидим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлганига қарамай, ишдан қувулган, пули ўғирланган одамга 9000 рупияга тенг эди.
Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Мен ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак дея қалбимга хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб хайтарга тушдим. Унда онам менга раҳматлар ва ҳаққимга дуолар қилиб шундай дебди: "Менга юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсанда, ишингдан ҳайдашларига қарамай маблағни ҳечам кечиктирмай вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳаққингга дуо қиламан".
Онамга бу маблағни ким юбордикин, деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб қўлимга хунук дастхат билан ёзилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда мактуб эгаси шундай ёзарди: "Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб онанга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам онам ва онанг ҳақида ўйладим. Онанг оч-наҳор қолиб сени ва онангни гуноҳига қолмайин дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тунаб кетган ўғриман, мени кечир".
Баъзан ҳақиқатдан йироқ соҳта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз!!!
Қодиржон Қосимов нинг
ФБдаги саҳифасидан олинди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 11月 2024, 10:31
