ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 320 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 248,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 408 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 320 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 29 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 346
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган, Азизларим,
🍃 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин!
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀.
11 8月 2024, 21:01
112 346
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг, қадрдон!
Янги хафтанинг илк куни барчамизга муборак булсин!
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Дойимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 8月 2024, 19:03
112 346
🥀 Умр эрталарга боғланган орзу умидлар билан ўтиб бормоқда...
Вақтида озгина харакат билан олишингиз мумкин бўлганларга вақтлар ўтиб бошқа имкон бўлмаслиги мумкин... Вақтдан унумли фойдаланинг...
🕊
Қадрдоним, ўтаётган вақтнинг, имконларнинг қадрига етинг ва мустақил ҳаёт бўсағасида турган ёшлар билан бир қаторда сизга ҳам бахтли ва омадли ҳаёт кечириш насиб қилсин.
Хайрли оқшом...
Яхши дам олинг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 8月 2024, 12:09
112 346
📚 “ИБРАТЛИ ДУНЁ” -
-НИНГ ИБРАТИЛИЛАРИ!
“Ибратли дунё” канали ва унинг аъзоларига бағишланади.
Сиз нима излайсиз кўҳна дунёдан,
Саодатми ёки ёп-ёруғ иймон?!
Нимаки топсангиз, билиб зиёдан,
Ибратли дунёда бўлингиз омон.
Муҳаббат ҳам бордир, меҳр ҳам бордир,
Садоқат ва вафо бунда мужассам.
Гоҳида ҳокисор, гоҳи кибордир,
Гоҳида заррадай, гоҳи муаззам.
Бўлинг дейман мудом севгида возиб,
Эй сиз ишқ элининг қудратлилари!
Аввал Ҳақ ишқига бўлинг муносиб,
“Ибратли дунё”нинг ибратлилари!
Юрак ташбеҳлар-ла тургайдир уриб,
Беғубор туйғули тасвирлар топинг.
“Ибратли дунё”га ташриф буюриб,
Бошқа ўзанларнинг дафтарин ёпинг!
Манзил танламоқда адашмадингиз,
Бу тармоқ ичинда кўп йўллар рўё.
Магарки, интернет номланса денгиз,
Бу тармоқда битта “Ибратли дунё”!
Кўнгиллар ҳамиша меҳрга мойил
Юраклар сўз дея ургай бегумон,
Менким, юрагида сўзи бор шоир,
“Ибратли дунё” нинг
Ўлмасбегиман!
✍Ўлмасбек Самарқандий
🥀Ажойиб шер учун ташаккур! Аллоҳ рози бўлсин, Ўлмасбек!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 8月 2024, 11:20
112 346
Ҳақиқий эркакларга насиҳат!
1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл.
2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл.
3. Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл.
4. Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл.
5. Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл.
6. Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл.
7. Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир!
У бир сени деб ота-онасини, ака-укаларини, опа-синглилларини ташлаб келди. Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишинг керак. Аёлингни ҳаётида энг яқин инсонига айлангансан, унутма. Аёлни кўнглига қараб, эркаликларини кўтариш пасткашлик эмас, балки мардлик...
Тафаккур қилинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 8月 2024, 10:04
112 346
ҲАҚИҚИЙ БАХТ ФОРМУЛАСИ
10 йилдан бери оилавий бахтли ҳаёт кечираётган аёл бахт формуласи ҳақида айтиб берди.
— Турмушга чиқишимдан аввал оиламдагилар бирма-бир менга ўз насиҳатларини айтишди. Уларнинг ҳар бир гапига қаттиқ амал қилиб ҳаётда ҳақиқий Бахтга эришдим.
Онамнинг насиҳатлари:
— Қизим, эрингнинг яқинларини бизни ҳурмат қилганингдан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қил. Ҳеч қачон гап қайтарма. Кўзларига тик қарама. Ширин сўз бўл. Уйни доим тоза тут, овқатни хафсала билан, мазали тайёрла. Ҳамиша эрингни кўнглига қарагин!
Акам:
— Синглим, шунча йил юзимизни ерга қаратмадинг. Эрингга ҳиёнат қилмаслигингни биламан, лекин унга рашк қилиши учун ҳам сабаб берма. Гулдек оиланг кулга айланиши мумкин шубҳа туғилса. Энди эрингни ор-номуси сенинг қўлингда...
Опам:
— Эрингнинг кўнглини ол. Чарчаганингни баҳона қилма. Унутма эркакда икки нафс бор. Очликкаку чидар, бироқ бошқа нафси аёли томонидан эътиборсиз қолса чидаб турмайди. Ўзига ўйнаш топганида эса сен сочингни юлганингдан фойда бўлмайди!
Отам:
— Қизим, ҳеч қачон эрингнинг устидан менга шикоят қилма. Чунки сен эринг билан ярашиб аразингни унутиб юборасан. Мен эса унутмайман!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 8月 2024, 08:30
112 346
ХАВОТИРЛАНМАНГ, ОНАЖОН...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 8月 2024, 07:33
112 346
▪️Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;
▪️Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;
▪️Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;
▪️Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;
▪️Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;
▪️Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;
Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 8月 2024, 07:14
112 346
ҚИЗЛИК УЙИМ ОСТОНАСИ ТИЛЛО ЭКАН...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 8月 2024, 06:43
112 346
📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ
📖Ҳаётингда маҳкам тутишинг керак бўлган энг ажойиб ҳикмат – Сен ҳақингда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингдир
📖Кимлигингни бошқалардан кўра ўзинг яхшироқ биласан
Аллоҳ сенинг ҳолатинг ва ниятингни ўзингдан ҳам яхшироқ билади
📖Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру- қимматингни тушириб юрма!
📖Ҳаётингдаги муваффақиятсизликнинг сабаби – барчани рози қилишга уринишдир!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 8月 2024, 06:14
112 346
Ошқозон кестиришни бас қилинг! Бу рецепт орқали Озиб, ортиқча вазндан ва осилиб ётган қориндан ҳалос бўлинг!
Бу эритмани ичиб 1 кечада 2 кг вазн ташлаб, камига ичакдаги шлакларни, гижжаларни ювиб юзимдаги угри ва тошмаларни тўхтатди. (Ҳар ҳолда ёшарганим эримга ёқди!)
Рецептни ёзиб олинг, ва бу кеча ичиб 2кг вазн ташланг😍
Рецепт:
- 2 ош қошиқ… Батафсил 👇🏻
11 8月 2024, 05:59
12 8月 2024, ~09:47
112 346
СУЯНГАНИ МЕН БОРМАН, ДАДА
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 8月 2024, 05:35
112 346
📚Қиз боланинг отасига бўлган мехри.
Тўйга бир ой қолганда қиз йигит билан учрашиб келди-ю, унга тегмайман деб туриб олди. Бу гапни аввал онасига айтди. Отасига айтишдан қўрқди. Чунки куёв бўлмишнинг отаси падари бузруквори билан жуда қалин дўст эдилар. Тақдир экан, улар бошқа вилоятга кўчиб кетишди. Йиллар ўтиб эса икки дўст ўзаро ришталарни мустаҳкамлаш ниятида фарзандларининг тақдирини боғлашга аҳд қилдилар. Қарангки, учрашувга чиқиб келган қиз менинг бошқалардан қаерим кам, дея йиғлашдан тинмасди. Ҳамма ҳайрон. Кейин сабабини билишса, йигитнинг оёғи оқсоқ экан. Бу гапни эшитгач, ота ҳам довдираб қолди. Лекин тўйни қолдиришни иснод деб билди.
Аёл йиғлаб дардини тўкади. Эркак эса ичига ютади. У йигитнинг айбини яширган дўстидан хафа бўлди. Бироқ, йигит оқсаб юрса-да ақли ҳуши жойида, топармон-тутармон, қалби мусаффо эди.
Ҳам отасининг эзилаётганини кўрган, ҳам опасининг изтиробига дош беролмаган сингил ўртага чиқди:
— Мана мен тегаман ўшанга, — деди. — Оёғи оқсагани ҳеч нарсамас, қалби бутун бўлса бўлди. Отажоним, қаддингизни кўтаринг. Эл-юрт олдида юзингиз шувут бўлишини хоҳламайман!!!
Шу билан тўй ҳам ўтди. Опасининг ўрнига турмушга чиққан сингилнинг ҳозир тўққизта фарзанди, 16 та набираси бор.
Опа эса бой-бадавлат оилага келин бўлди. Аммо тирноққа зор бўлиб, армон билан дунёдан ўтиб кетди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 8月 2024, 05:05
112 346
#Хуш_кайфият
Ҳар куни ишга кетишда албатта нимамнидир эсдан чиқараман: ё машинам калити, ё правам, ё уйни калити, ё картмоним…
Аёлим ҳар сафар эсимдан чиққан нарсамни машинага ўтирганимда телефон қилиб эслатади:
- Азизим, уйга қайтинг, бугун сумкангиз эсдан чиқибди!
- Азизим, уйга қайтинг, бугун калитингиз эсдан чиқибди!
Охири бир вараққа нарсаларимни ёзиб чиқдим, уйдан чиқишда ўша рўйхат бўйича ҳамма нарсамни бирма-бир олдим! Энди жангда ғолиб бўлган йигитдек эшик олдида аёлимга қарадим! У ҳам кулимсираб турибди! Сўнг шахдам қадам билан кўчага чиқдим!
Бугун бошқача кун эди!
Машинамга ўтиришимни биламан яна телефоним жиринглади! Аёлим!
- Бугун ҳамма нарсангизни олибсиз, қойил!-, деса керак деган ўйда телефонни олиб:
- Алло! - десам,
- Азизим! Уйга қайтинг! Бугун дам олиш куни, якшанбалиги эсингиздан чиқибди!-, деса бўладими! 🤦🙈😄😄
Дам олиш кунингиз яхши кайфиятда мароқли ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 8月 2024, 01:35
112 346
БАХТ НИМА?
✍️Нурхон Элмирзаева
🎙️Рамзиддин Эгамбердиев
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 8月 2024, 23:29
112 346
АССАЛОМ...
Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...
Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...
Хазонрезги
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 8月 2024, 23:00
112 346
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 8月 2024, 21:02
112 346
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!
Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила аъзолар хаммаси бир дастурхон атрофида йиғиладиган кун бу кун...
Оила МУКАДДАС ва у АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.
Барчангизга ушбу дам олиш куни яқинларгиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 8月 2024, 20:00
112 346
Баъзида дардлар ҳам даво бўлиши мумкин. Сиз билмайсиз, Аллоҳ эса билгувчидир...
Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, сиз эса ҳамон тирик ва қойимсиз! Шукр қилинг, дилга яқиним. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сиз ҳам нохуш ўтмишингизни ўйлашни бас қилинг!
Сўзлари асарга, фикрлари эса асрларга татийдиган замондошим, хайрли ва файзли тун тиладим сизга!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
10 8月 2024, 12:24
