ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 112 320 مشتركاً، محتلاً المرتبة 248 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 408 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 112 320 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 27 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -2 062، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -211، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 27.22‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 18.05‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 249 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 20 056 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 35.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 29 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

112 194
المشتركون
-21124 ساعات
+1807 أيام
-2 06230 أيام
أرشيف المشاركات
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган,  Азизларим,  🍃 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин! 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Асл ибрат макони ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀.
11 أغسطس 2024, 21:01

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг, қадрдон! Янги хафтанинг илк  куни барчамизга муборак булсин! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Дойимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 أغسطس 2024, 19:03

🥀 Умр эрталарга боғланган орзу умидлар билан ўтиб бормоқда... Вақтида озгина харакат билан олишингиз мумкин бўлганларга вақтлар ўтиб бошқа имкон бўлмаслиги мумкин... Вақтдан унумли фойдаланинг... 🕊 Қадрдоним, ўтаётган вақтнинг, имконларнинг қадрига етинг ва мустақил ҳаёт бўсағасида турган ёшлар билан бир қаторда сизга ҳам бахтли ва омадли ҳаёт кечириш насиб қилсин. Хайрли оқшом... Яхши дам олинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 أغسطس 2024, 12:09

📚  “ИБРАТЛИ  ДУНЁ” - -НИНГ ИБРАТИЛИЛАРИ! “Ибратли дунё” канали ва унинг аъзоларига бағишланади. Сиз нима излайсиз кўҳна дунёдан, Саодатми ёки ёп-ёруғ иймон?! Нимаки топсангиз, билиб зиёдан, Ибратли дунёда бўлингиз омон. Муҳаббат ҳам бордир, меҳр ҳам бордир, Садоқат ва вафо бунда мужассам. Гоҳида ҳокисор, гоҳи кибордир, Гоҳида заррадай, гоҳи муаззам. Бўлинг дейман мудом севгида возиб, Эй сиз ишқ элининг қудратлилари! Аввал Ҳақ ишқига бўлинг муносиб, “Ибратли дунё”нинг ибратлилари! Юрак ташбеҳлар-ла тургайдир уриб, Беғубор туйғули тасвирлар топинг. “Ибратли дунё”га ташриф буюриб, Бошқа ўзанларнинг дафтарин ёпинг! Манзил танламоқда адашмадингиз, Бу тармоқ ичинда кўп йўллар рўё. Магарки, интернет номланса денгиз, Бу тармоқда битта “Ибратли дунё”! Кўнгиллар ҳамиша меҳрга мойил Юраклар сўз дея ургай бегумон, Менким, юрагида сўзи бор шоир, “Ибратли дунё” нинг Ўлмасбегиман! ✍Ўлмасбек Самарқандий 🥀Ажойиб шер учун ташаккур!  Аллоҳ рози бўлсин, Ўлмасбек! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 أغسطس 2024, 11:20

Ҳақиқий эркакларга насиҳат! 1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл. 2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл
Ҳақиқий эркакларга насиҳат! 1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл. 2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл. 3. Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл. 4. Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл. 5. Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл. 6. Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл. 7. Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир! У бир сени деб ота-онасини, ака-укаларини, опа-синглилларини ташлаб келди. Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишинг керак. Аёлингни ҳаётида энг яқин инсонига айлангансан, унутма. Аёлни кўнглига қараб, эркаликларини кўтариш пасткашлик эмас, балки мардлик... Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 أغسطس 2024, 10:04

ҲАҚИҚИЙ БАХТ ФОРМУЛАСИ 10 йилдан бери оилавий бахтли ҳаёт кечираётган аёл бахт формуласи ҳақида айтиб берди. — Турмушга чиқишимдан аввал оиламдагилар бирма-бир менга ўз насиҳатларини айтишди. Уларнинг ҳар бир гапига қаттиқ амал қилиб ҳаётда ҳақиқий Бахтга эришдим. Онамнинг насиҳатлари: — Қизим, эрингнинг яқинларини бизни ҳурмат қилганингдан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қил. Ҳеч қачон гап қайтарма. Кўзларига тик қарама. Ширин сўз бўл. Уйни доим тоза тут, овқатни хафсала билан, мазали тайёрла. Ҳамиша эрингни кўнглига қарагин! Акам: — Синглим, шунча йил юзимизни ерга қаратмадинг. Эрингга ҳиёнат қилмаслигингни биламан, лекин унга рашк қилиши учун ҳам сабаб берма. Гулдек оиланг кулга айланиши мумкин шубҳа туғилса. Энди эрингни ор-номуси сенинг қўлингда... Опам: — Эрингнинг кўнглини ол. Чарчаганингни баҳона қилма. Унутма эркакда икки нафс бор. Очликкаку чидар, бироқ бошқа нафси аёли томонидан эътиборсиз қолса чидаб турмайди. Ўзига ўйнаш топганида эса сен сочингни юлганингдан фойда бўлмайди! Отам: — Қизим, ҳеч қачон эрингнинг устидан менга шикоят қилма. Чунки сен эринг билан ярашиб аразингни унутиб юборасан. Мен эса унутмайман! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 أغسطس 2024, 08:30

ХАВОТИРЛАНМАНГ, ОНАЖОН... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 أغسطس 2024, 07:33

▪️Ақлнинг гўзаллиги — Фикр билан; ▪️Руҳнинг гўзаллиги — Шукур билан; ▪️Тилнинг гўзаллиги — Сукут билан; ▪️Қалбнинг гўзаллиги
▪️Ақлнинг гўзаллиги — Фикр билан; ▪️Руҳнинг гўзаллиги — Шукур билан; ▪️Тилнинг гўзаллиги — Сукут билан; ▪️Қалбнинг гўзаллиги — Зикр билан; ▪️Ҳолатнинг гўзаллиги — Ҳидоятда бўлиш билан; ▪️Сўзнинг гўзаллиги — Ростгўйлик билан; Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 أغسطس 2024, 07:14

ҚИЗЛИК УЙИМ ОСТОНАСИ ТИЛЛО ЭКАН... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 أغسطس 2024, 06:43

📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ 📖Ҳаётингда маҳкам тутишинг керак бўлган энг ажойиб ҳикмат – Сен ҳақингда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингдир 📖Кимлигингни бошқалардан кўра ўзинг яхшироқ биласан Аллоҳ сенинг ҳолатинг ва ниятингни ўзингдан ҳам яхшироқ билади 📖Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру- қимматингни тушириб юрма! 📖Ҳаётингдаги муваффақиятсизликнинг сабаби – барчани рози қилишга уринишдир! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 أغسطس 2024, 06:14

Ошқозон кестиришни бас қилинг! Бу рецепт орқали Озиб, ортиқча вазндан ва осилиб ётган қориндан ҳалос бўлинг! Бу эритмани ичиб 1 кечада 2 кг вазн ташлаб, камига ичакдаги шлакларни, гижжаларни ювиб юзимдаги угри ва тошмаларни тўхтатди. (Ҳар ҳолда ёшарганим эримга ёқди!) Рецептни ёзиб олинг, ва бу кеча ичиб 2кг вазн ташланг😍 Рецепт: - 2 ош қошиқ… Батафсил 👇🏻
11 أغسطس 2024, 05:59
12 أغسطس 2024, ~09:47

СУЯНГАНИ МЕН БОРМАН, ДАДА •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 أغسطس 2024, 05:35

​​​​📚Қиз боланинг отасига бўлган мехри. Тўйга бир ой қолганда қиз йигит билан учрашиб келди-ю, унга тегмайман деб туриб олди. Бу гапни аввал онасига айтди. Отасига айтишдан қўрқди. Чунки куёв бўлмишнинг отаси падари бузруквори билан жуда қалин дўст эдилар. Тақдир экан, улар бошқа вилоятга кўчиб кетишди. Йиллар ўтиб эса икки дўст ўзаро ришталарни мустаҳкамлаш ниятида фарзандларининг тақдирини боғлашга аҳд қилдилар. Қарангки, учрашувга чиқиб келган қиз менинг бошқалардан қаерим кам, дея йиғлашдан тинмасди. Ҳамма ҳайрон. Кейин сабабини билишса, йигитнинг оёғи оқсоқ экан. Бу гапни эшитгач, ота ҳам довдираб қолди. Лекин тўйни қолдиришни иснод деб билди. Аёл йиғлаб дардини тўкади. Эркак эса ичига ютади. У йигитнинг айбини яширган дўстидан хафа бўлди. Бироқ, йигит оқсаб юрса-да ақли ҳуши жойида, топармон-тутармон, қалби мусаффо эди. Ҳам отасининг эзилаётганини кўрган, ҳам опасининг изтиробига дош беролмаган сингил ўртага чиқди: — Мана мен тегаман ўшанга, — деди. — Оёғи оқсагани ҳеч нарсамас, қалби бутун бўлса бўлди. Отажоним, қаддингизни кўтаринг. Эл-юрт олдида юзингиз шувут бўлишини хоҳламайман!!! Шу билан тўй ҳам ўтди. Опасининг ўрнига турмушга чиққан сингилнинг ҳозир тўққизта фарзанди, 16 та набираси бор. Опа эса бой-бадавлат оилага келин бўлди. Аммо тирноққа зор бўлиб, армон билан дунёдан ўтиб кетди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 أغسطس 2024, 05:05

11 أغسطس 2024, 02:30

#Хуш_кайфият Ҳар куни ишга кетишда албатта нимамнидир эсдан чиқараман: ё машинам калити, ё правам, ё уйни калити, ё картмоним
#Хуш_кайфият Ҳар куни ишга кетишда албатта нимамнидир эсдан чиқараман: ё машинам калити, ё правам, ё уйни калити, ё картмоним… Аёлим ҳар сафар эсимдан чиққан нарсамни машинага ўтирганимда телефон қилиб эслатади: - Азизим, уйга қайтинг, бугун сумкангиз эсдан чиқибди! - Азизим, уйга қайтинг, бугун калитингиз эсдан чиқибди! Охири бир вараққа нарсаларимни ёзиб чиқдим, уйдан чиқишда ўша рўйхат бўйича ҳамма нарсамни бирма-бир олдим! Энди жангда ғолиб бўлган йигитдек эшик олдида аёлимга қарадим! У ҳам кулимсираб турибди! Сўнг шахдам қадам билан кўчага чиқдим! Бугун бошқача кун эди! Машинамга ўтиришимни биламан яна телефоним жиринглади! Аёлим! - Бугун ҳамма нарсангизни олибсиз, қойил!-, деса керак деган ўйда телефонни олиб: - Алло! - десам, - Азизим! Уйга қайтинг! Бугун дам олиш куни, якшанбалиги эсингиздан чиқибди!-, деса бўладими! 🤦🙈😄😄 Дам олиш кунингиз яхши кайфиятда мароқли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 أغسطس 2024, 01:35

БАХТ НИМА? ✍️Нурхон Элмирзаева 🎙️Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 أغسطس 2024, 23:29

АССАЛОМ... Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом... Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом... Бисмиллоҳдан бошла
АССАЛОМ... Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом... Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом... Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб, Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом... Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ, "Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ, Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ, Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом... Хазонрезги •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 أغسطس 2024, 23:00

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 أغسطس 2024, 21:02

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон! Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила аъзолар хаммаси бир дастурхон атрофида йиғиладиган кун бу кун... Оила МУКАДДАС ва у АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин. Барчангизга ушбу дам олиш куни яқинларгиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 أغسطس 2024, 20:00

Баъзида дардлар ҳам даво бўлиши мумкин. Сиз билмайсиз, Аллоҳ эса билгувчидир... Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, сиз эса ҳамон тирик ва қойимсиз! Шукр қилинг, дилга яқиним. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сиз ҳам нохуш ўтмишингизни ўйлашни бас қилинг! Сўзлари асарга, фикрлари эса асрларга татийдиган замондошим, хайрли ва файзли тун тиладим сизга! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
10 أغسطس 2024, 12:24