ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 118 759 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 276,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 438

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 118 759 名订阅者。

根据 09 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -566,过去 24 小时变化为 235,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 28.53%。内容发布后 24 小时内通常能获得 19.43% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 33 839 次浏览,首日通常累积 23 043 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 38

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 10 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

118 759
订阅者
+23524 小时
+1 7667
-56630
帖子存档
Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! Яқинларингизни ҳа
Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Мулоҳаза Бир қарасанг хурсанд, бир қарасанг қайғулимиз. Бир қарасанг, Яратганга муҳаббатли, бир қарасанг, қадарга ҳукмронлик
#Мулоҳаза Бир қарасанг хурсанд, бир қарасанг қайғулимиз. Бир қарасанг, Яратганга муҳаббатли, бир қарасанг, қадарга ҳукмронликдан шубҳа ила андишадамиз... Тинимсиз ўзгарадиган кўнглимизнинг тутуруғи йўқ. Ҳар доим хайрни, умид, севги, сабр ва шукрни ҳис қилиб урадиган юракли бўлиш меҳнат, дуо талаб қилади, роббимиз Раҳимдан ёрдам сўрашни тақозо қилади. Шунинг учун "Эй, Роббим, қалбимни диним узра собит қилгин!" дея мудом дуода бўлмоғимиз керак... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#ДИҚҚАТ ‼️ЭШИТИНГ‼️ ЎҒЛИНИНГ ПУЛИДА ОНАНИНГ ҚАНЧАЛИК ҲАҚҚИ БОР 😳 Жавобини тезроқ билиб олинг 👇

Атрофимизда жуда кўп одамлар бўлса ҳам, ҳаёт ҳар бир кун бизга Аллоҳдан бошқасидан мадад йўқлигини ўргатади. Ибтидо, ўрта ва интиҳо ҳам Аллоҳга суяниш билан бўлади. Аллоҳга заифлигимиз билан борайлик, бу заифлик бизга қувват беради. Инсон қалби гўзал, бу гўзалликни улашиш ҳар бир инсонни кўлидан келади. Фақатгина буни ўзимиз хоҳласак бўлгани. Аллоҳ бизларга Ўзи рози бўлган нарсани кўрсатсин, эшиттирсин, гапиртирсин. Тоати йулида, бизларга хайрли амаллар қилишга имкон берсин. Рахмати, мағфирати, фазли ва баракоти эшикларини бизларга очиб қўйсин. Ҳаммамизни ўйламаган, кутмаган томонимиздан ризқлантирсин. Жума муборак, яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Сиз кутмаган савол чиқди 🤔 Қабрнинг устига нима учун бундай қўйиб қўйилган буни ким билади айтингларчи...? Сизнинг фикрингизча нимага

Ассалому алайкум! Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон! Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ака, жаннатга қайси йўлдан борилади, айтиб юбормайсизми?... Яхши тушунтирибди))) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA.

#Биласизми Жума кунининг 6 сири Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни: 1️⃣. Дуолар ижобат бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). 2️⃣. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).   3️⃣. Қадамлар остидан нурлар чиқади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 4️⃣. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади. Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб,  масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 5️⃣. Гуноҳлар мағфират этилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан  хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар. Бошқа ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар. 6️⃣. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари). Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик. М. Зуфарова тайёрлади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир аъробийга: «Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди. «Ҳа» , деди у. «Қани, дуо қил-чи?» дейишди. Шунда у: «Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиз – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Жума_муборак Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан ибодатга боришингизни Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​🌷 Бугун шундай ЖУМА бўлсинки: Авф этилмаган БАНДА; Қабул бўлмаган ДУО; Даф бўлмаган БАЛО; Шифо топмаган ХАСТА; Ҳузур топмаган ҚАЛБ; "АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Севган инсонингизни телефон рақамини охирги иккита рақамини кўрингчи сизни қанчалар севар екан.🫶 Билиш учун пастаги☺️ охирги иккита рақамини БОСИНГ. 1⃣🩷2⃣❤️3⃣🧡4⃣ 5⃣💛6⃣🩵7⃣💙8⃣ 9⃣💖🤍0⃣ 🌸🪸🌸🪸🌸🪸🌸🪸🌸Севган инсонингиз сизни қанчалар севишини билиб олинг ва шу видеони ўзигахам юбориб қўйинг🟣

Жума айёмиингиз муборак бўлсин! 🎤 Марварид Telegram.me/ibratli Асл ибрат макони

Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АЛЛОҲГА ИЛТИЖО Фарзандим ўхшасин Расулуллоҳга •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг. «Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг. «Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади. Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади. Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар. 🤲 Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг🤲 🔹Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер. 🔹Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра! 🔹Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла. 🔹Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла! 🔹Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар. 🔹Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла! 🔹Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аллоҳим! Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати мени ва севганларимнинг машаққатларимизни аритгин! Дардларимизга даво, беморларимизга ш
Аллоҳим! Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати мени ва севганларимнинг машаққатларимизни аритгин! Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин! Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла! Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин! Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиганимиз изтиробдан муҳофаза  айла! Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма! Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО ҚИЛИНГ: Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Маҳзун кишилар учун ҳам Аллоҳдан уларга бахт-саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуонгизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади... Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA