ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 320 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 248,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 408 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 320 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 29 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 345
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!
Сизу бизга бугунги кунни инъом этиб, умримизга барака қўшган Аллоҳга ҳамдларимиз бўлсин!
Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!
Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲
Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀
12 8月 2024, 20:00
112 345
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...
Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.
ХАЙРЛИ ТУН!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 8月 2024, 12:03
112 345
☝️ КИБР ҲАҚИДА
🎙 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 8月 2024, 11:35
112 345
АЛЛОҲГА ИШОНЧ
Исҳоқ ибн Ибод Басрий айтади:
"Бир куни туш кўрдим. Тушимда бир киши менга: "Қийналган кишига ёрдам бер!", деди. Туриб уйдагиларга: "Қарангларчи, қўшнилар ичида муҳтожи борми?", дедим. Улар: "Йўқ", дейишди. Мен эртаси ҳам шунақа туш кўрдим. Тушимда бир овоз: "Қийналганга ёрдам бермасдан ётаверасанми?!", деди. Туриб хизматкоримга: "Отни эгарла!", дедим. Ўзим билан 300 дирҳам олдим. Сўнгра отни миниб жиловини қўйиб юбордим. От мени бир масжидга олиб борди. У ерда жаноза намози ўқилаётган экан. Отим ўша ерда тўхтади.
Масжидда бир кишининг намоз ўқиётганини кўриб қолдим. Намоз вақти эмас эди. У мени кўриб олдимга келди. Мен ундан сўрадим:
- Бу пайтда, бу жойга сени чиқишга нима мажбур қилди?
У деди:
- Мен сават тўқийдиган ҳунармандман. 100 дирҳам сармоям бор эди. У қўлимдан кетиб яна 200 дирҳам қарз бўлиб қолдим.
Мен чўнтагимдан 300 дирҳамни чиқариб унга бердим ва сўрадим:
- Мени танийсанми?
У:
- Йўқ, деди.
Мен дедим:
- Мен Исҳоқ ибн Ибод бўламан. Муҳтож бўлиб қолсанг менинг олдимга бор. Сенга ёрдам бераман. Уйим фалон жойда.
У деди:
- Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Бошимга кулфат тушса сизни шу пайтда уйингиздан чиқариб менинг олдимга олиб келган Зотга мурожаат қиламан!
Мен ўзимга "Аллоҳга бўлган ишонч қандай гўзал!", дедим".
Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ
"Шуъабул иймон" китобидан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 8月 2024, 11:14
112 345
ГУНОХНИНГ ФАРҚИ
Кимнинг гуноҳи шаҳватдан бўлса, унинг тавбасидан умид бор.
Кимнинг гуноҳи кибрдан бўлса, бу қўрқгулик. Чунки Одам Ато шаҳват ортидан гуноҳ қилди, шу сабаб кечирилди.
Шайтон эса кибрланган ҳолда осий бўлди, шу сабаб лаънатланди.
Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг!
Улар хам билиб олишсин.
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 8月 2024, 10:55
112 345
#Ибрат
Марҳабо Каримованинг ҳаётида бўлган ибратли воқеа, оҳиригача ўқинг. Аёллар билиб олинг.
Марҳабо Каримова шундай деган эдилар:😢
— Афсус...
Мени турмуш қурганимга 10 йил бўлди, 2 та фарзандим бор. Мен ҳеч қачон эримни оёғини ювмаганман. Кеча бир группада бир постни ўқидим. 300 та аёл эрини оёғини ювганлигини ёзилган экан. Кечгача ўқидим. Ҳар-хил фикрлар. Эрим ишдан келиб доим душга кириб чиқарди. Мен ҳам эримни оёғини ювишни синаб кўрмоқчи бўлдим. Эрим ишдан келди, ювинди, овқатландик, болалар ухлади. Эрим диванда ўтирганди. Тоғорачага илиқ сув солиб олиб келдим. Эрим хайрон, эримни оёғини ўзим сувга солиб энди ювмоқчи бўлган эдим ерим менга қараб.... Батафсил ўқиш.... 👈
12 8月 2024, 10:55
13 8月 2024, ~10:50
112 345
ГУНОХНИНГ ФАРҚИ
Кимнинг гуноҳи шаҳватдан бўлса, унинг тавбасидан умид бор.
Кимнинг гуноҳи кибрдан бўлса, бу қўрқгулик. Чунки Одам Ато шаҳват ортидан гуноҳ қилди, шу сабаб кечирилди.
Шайтон эса кибрланган ҳолда осий бўлди, шу сабаб лаънатланди.
Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг!
Улар хам билиб олишсин.
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 8月 2024, 10:44
12 8月 2024, ~10:55
112 345
Ёш қизнинг дахшатли қисмати юракларни ларзага келтирди. 😢
Эндигина ўн олтига кирган Нигина табиатан гўзал, турк миллатига мансуб бўлиб, жуда кам гап қиз эди. Кунлардан бир куни у хонасига кириб жарохатини перекисводород билан артиб, дорилаган киши бўлди-ю, хеч кимга айта олмади. Ўз дардига жуда эътиборсиз бўлди.
Нигина шу асннода кундан-кунга ёлгизликни хохлаб, қоронғи уйга кириб оладиган бўлиб қолди. Онаизор қизидаги ўзгаришни кўриб хавотирга туша бошлади ва кунлардан бир куни эшик тирқишидан қизини пойлаб кўзларига ишонмади, дахшатга тушди. Тирқишдан қараганида қизи Нигина.... 😱 батафсил ўқинг... 👈
12 8月 2024, 10:32
12 8月 2024, ~10:55
112 345
ИНСОНЛАРНИ КАМСИТМАНГ,
КИБРЛАНМАНГ, БИРОДАР...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 8月 2024, 09:34
112 345
Беморлик, фақирлик ва мухтожлик сабаблари
1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.
"Мингта қимматбаҳо дур" китобидан. Абдулқайюм Комил таржимаси.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 8月 2024, 09:02
112 345
ОТА - ОНАНГ КЕТСА...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
12 8月 2024, 07:52
112 345
#Хикоя
ОЙНА
—Нима ҳаракат?
—Ота-онамни кўчириб келмоқчиман, шунга уй-жойларга бир қараб қўяй дегандим,- ён қўшнисига гапира туриб ишини қилаверди йигит.
—Озодлик тугабди-да! Негадир овозини баланд кўтариб кулди қўшни. Энди якшанба кунлари ҳам тиним билмайсан. Отанг келса, саҳардан бир тепиб тургизиб олади-да кечгача ишлатади. Ер чоп, экин эк, таъмирла! Табриклайман, укам, маза қиладиган бўпсан!
Қўшниси ўз гапи ўзига нашъа қилиб кулиб-кулиб кетди.
Тушдан кейин ёши отаси билан тенг ён қўшниси чиқди.
—Ҳорма!
—Шу, ота-онамни кўчириб келяпман! У ер, бу ерга қараб қўяй,-истамайгина гапирди йигит, салом бергач.
—Э, баракалла! Жудаям тўғри иш қиляпсан. Ота-она барака бўлади. Улар келса, кўп ҳикмат кўрасан, уйингга файз киради. Омад ўзи ортингда қувлаб юради. Ҳар тонг дуолари билан ишга кетасан, келгунингча ортингда дуо қилиб ўтирадилар. Ўзингга ўқ ўтмас қалқон олиб келаётган экансан. Яша, жиян.
Қўшни амаки кетди. Йигит кетмон дастасига суяниб тураркан, одамлар ўзи қандай бўлса, оламни шундай кўришига яна бир марта иймон келтирди.
Феруза Салходжаева
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони ⠀ ⠀
12 8月 2024, 06:24
112 345
💍Узукни қайси бармоққа тақасиз?
Қийинчиликларни энгиш қобилияти тести
Натижа сизни ҳайратда қолдиради💯👇🏻
12 8月 2024, 06:07
13 8月 2024, ~06:30
112 345
ЖАННАТ ИСТАЙСИЗМИ,
ОНАНГИЗДАН СЎРАНГ...
🎙Умида Усманова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 8月 2024, 05:05
112 345
БАХТ ЎЛЧАМИ
Бир йигитнинг бахти ҳеч хам очилмас экан. Унга дойим “нотўғри” қизлар учраркан. У баъзиларини хунук ҳисоблар экан, баъзиларини — ақли ноқис, учинчиларини- мижғов. Ўз идеалини қидиришдан чарчаган йигит маслаҳат учун бир донишманд ёнига борибди.
Йигитни диққат билан эшитгач, қария дебди:
— Кўриб турибман, мушкулинг оғир экан. Лекин, айтчи, ўз онанга нисбатан қанақа муносабатдасан?
Йигит ҳайрон бўлибди:
— Бунга менинг онамнинг нима дахли бор? Билмадим… Унинг ўзи кўпинча менинг ғашимга тегади: ўзининг ақли ноқис саволлари, хира меҳрибончилиги, ариза ва илтимослари билан. Уни яхши кўраман деб айтолмайман.
Қария индамабди, бошини ликиллатибди — да, давом этибди:
— Хўш, бўлмаса мен сенга муҳаббатнинг энг асосий сирини очаман. Бахт бор, ва у сенинг қимматли қалбингда яширинган. Ва муҳаббатдаги самара уруғингни ҳаётингдаги энг муҳим одам эккан.
Бу — сенинг онанг! Сен унга қандай муносабатда бўлсанг, оламдаги барча аёлларга нисбатан ана шундай муносабатда бўласан. Ахир она — бу сени ўз меҳрибон қучоғига олган биринчи муҳаббат. Бу сенинг ҳаётингдаги биринчи аёл тимсоли. Онангни севсанг ва эъзозласанг — барча аёлларни қадрлашга ва ҳурматлашга ўрганасан. Ва ўшанда кўрасан — бир кун сен ёқтирган қиз сенинг эътиборингга табассум ва яхши сўз билан жавоб беришини... Ўшандагина аёлларнинг ҳақиқий қанақа эканликларини кўра оласан…
🥀Бизнинг ота-онамизга муносабатимиз — бахтимиз ўлчамидир…
📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар
12 8月 2024, 04:35
112 345
🫡 26742 ta inson - Bepul darslarim sababli
- Qarzlaridan qisqa muddatda xalos bo’lishdi
- Daromadlarini 2-5 barobarga oshirishdi
- Stress va Asabiylikdan xalos bo’lishdi
‼️ Navbatdagi bepul intensiv darslarim 12-20-avgust kunlari bo’lib o’tadi…
⁉️ Darslar mutlaqo bepul ammo vaqt cheklangan !
✅ Darslar haqida ma’lumotga ega bo’lish uchun va qatnashish uchun hoziroq quyidagi ssilkani bosing va qo’shiling 👇
👉 https://t.me/+uch-BPCWkBcxMGNi
👉 https://t.me/+uch-BPCWkBcxMGNi
👉 https://t.me/+uch-BPCWkBcxMGNi
12 8月 2024, 04:06
13 8月 2024, ~06:31
112 345
Инсон туғилишдан тортиб, то ўлгунича бўлган ҳар лаҳзада..
Эрта тонгдан, то тўшагига кириб ухлагунича.. синов ортидан синовга дучор бўлади. Хаёт ҳар лаҳза инсонга бир муносабатни таклиф қилади ва шу бир неча бадаллар ичидан танлашни талаб этади. Инсоннинг ҳар бир танлови ўзи билмаган ҳолда, унинг руҳий хусусияти, даражаси ва обрўсини кашф қилади.
Доктор Мустафо Маҳмуд
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
. ⠀ ⠀
12 8月 2024, 03:34
112 345
Қулаб тушмас том учун шукр,
Кундуз учун, шом учун шукр
Бир кун тӯлар жом учун шукр
Тангрим кечир - гуноҳларим бор…
✍🏻Гулжамол Асқарова
🎙Ферузабону
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 8月 2024, 01:44
112 345
ОМАДИНГИЗ БОР ЭКАН...
• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторидасиз!
Берган неъматлари учун Яратганга шукур айтинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 8月 2024, 01:02
