ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 201 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 201 名订阅者。

根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
Қадрлик солиҳа қизларимиз ва аёлларимиз... Сизни бахтли қилиш учун ,отангиз,акангиз,укангиз,жуфтингиз,ўғлингиз ҳаракат қиладилар,кўнглингизни кўтаргилари,истакларингизни бажаргилари келади.. 🍃Сиз БАХТЛИМИСИЗ??🍃
02 9月 2024, 04:00

Оналарнинг фикрлаши ва қарор қилиши ҳеч қачон бирданига бўлмайди. Оналар ҳар доим икки марталаб ўйлайдилар: ўзи учун ва фарзанди учун. Кейин қарор қабул қиладилар. Софи Лорен •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 02:33

ЙЎҚОТМАСДАН ОЛДИН АСРА! Улар қаттиқ жанжаллашиб қолишди. Хотин тугунини тугиб, боласини опичлаб, ота уйига жўнади. Эр бир оғиз «қол» демади. Маҳаллаларига кираверишда, дугонасини учратиб қолди. Дугона «Сени кўриб қолганим яхши бўлди-да, болангни онангга ташлаб, тезроқ чиқ. Бир жанозага бирга бориб келамиз», деди унинг ранг-рўйига ҳам қарамасдан. У ҳам сиқилиб турган эди, бирга боришди. Кексароқ бўлсада кўхликкина, ўсмали қошлари ҳуснига ҳусн қўшиб турган оппоқ момиқдек аёлнинг дунёни бузиб, «Вой, бегим, вой, азизим!» деб, кўксига муштлаб йиғлаши унга бироз эриш туюлди... Улар қаттиқ аразлашган эди. Эри ҳам йўқлаб келмади. Ота уйида анча қолиб кетди. Тасодифми, дугонаси билан етти ой ўтиб, яна ўша хонадонга йил ошига боришди. Дастурхонда қушнинг сутидан бўлак ҳамма нарса бор, фақат ўша «Бегим, азизим!» деб кўксига уриб йиғлаган гўзал аёл  кўринмасди. Дугонасидан уни сўради. У эса давра тўрида бир парчагина бўлиб қолган муштипар аёлни кўрсатди. У бир зум лол қолди, юрагидан нимадир узилиб тушгандек бўлди: «Ёлғизликнинг юки қанчалар оғир». Уйга келиб, тугунини тугди, боласини олиб, уйига йўл олди: «Айиқ эди, маймоқ эди, эрим эди. Ёриқ эди, юриқ эди, уйим эди...» •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 02:00

ЖОНИМ ОПАМ, МЕХРИБОН СИНГЛИМ! Энг яхши суҳбат фақат сен билан, Кўришсак тоғдайин тўлади кўнглим. Бунчалар бағринг иссиқ бўлмаса, Жоним опам, меҳрибон синглим! 💐 Опа➖сингилларингизга юбориб, хурсанд қилиб қўйинг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 00:00

Унутманг... Биз кўйида кўз ёш тўкканимиз – бу дунё — Одам алайҳиссалом жазоланиши учун туширилган жойдир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈
Унутманг...  Биз кўйида кўз ёш тўкканимиз – бу дунё — Одам алайҳиссалом жазоланиши учун туширилган жойдир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 23:30

УМР... Мен умрни кўрмай қолибман Ёнгинамдан ўтиб кетибди Қўлимга бир китобни тутиб Тақдиримни битиб кетибди. Хатто юзин бир бор кўрсатмай Изларини чизиб кетибди Мени ҳаёт жангига ташлаб "Кураш" - дея, ёзиб кетибди. Кетаяпман ортидан қувиб Болаликни, ёшликни ташлаб Гоҳо кулиб, гоҳо англамай Гоҳо, унсиз кўзимни ёшлаб. Ҳар йил қишда бир йўқлаб келиб Ёшимга ёш, қўшиб кетармиш Гўё, менда алами бордек Сочимга қор тўкиб кетармиш. Мен умрни кўрмай қолибман Ёнгинамдан ўтиб кетибди Пешонамга ажинлар тортиб Суратини чизиб кетибди. Мен умрни кўрмай қолибман...
01 9月 2024, 23:08

Бугун, 2 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни. Буюклар ўлмайди, улар инсонлар қалбида мангу яшайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 22:32

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга соғ - омонликда яна бир тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Омонликни энг аввал элимизга, шу қаторда ўзимизга тилайлик. Эрта тонгда қилинган эзгу ният ижобатсиз қолмас... Ҳар қандай дамда хам бизнинг ҳолимиздан хабар олувчи, жон куйдиргувчи, дардимизга малҳам бўлувчи инсонларимизни борига ШУКР қилайлик. Атрофингизга боқинг ёнингиздаги яқинларингиз қаторида эл-юртингиз хам бор, улар қаторида биз хам бормиз... Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан керакли хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Аллох барчамизни ўз панохида асрасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 20:01

Оқиллар уч хил бўлади: Дунё уни тарк қилмай туриб, дунёни тарк этган киши; Яратувчисига йўлиқмай туриб Уни рози қилган киши; Қабрга тушишидан олдин уни обод қилган киши. Сиз ҳам оқиллардан бўлинг! ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 12:05

​​ҚАЛБ СОКИНЛИГИ У дўстига деди: – Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада? Дўсти жавоб берди: – Аллоҳни таниганимдан
​​ҚАЛБ СОКИНЛИГИ У дўстига деди: – Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада? Дўсти жавоб берди: – Аллоҳни таниганимдан бери.. агар менга яхшилик етса, таҳорат олиб шукр намоз ўқидим. Агар ёмонлик келса, яна таҳорат олдим-да сабр сўрадим. Бир иш мени чўчитса, таҳорат олдим ва (истихора ўқиб) Аллоҳдан яхшилигини сўрадим. Ҳаётим шундай тарзда шукр, сабр ва дуо ўртасида ўтяпти. Қайғули кунларингда одоб сақла, кўз ёш ила ҳамд айт ва ситамлар ичра ҳам ҳушхулқ бўл! Қайғу ҳам худди севинч каби Парвардигори оламнинг совғасидир. У озгина туради-да, ўзи билан сабринг тафсилотларини олиб Раббиси томон қайтади. Айман Ёғий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 11:34

ВАТАН МАДҲИ 🎙Хайрилла Хамидов Ватанимиз равнақи учун хизмат қилаётганлар омон бўлсинлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 11:05

ВАТАН. Ҳақиқий ватанпарварлик жарангдор ваъзларда эмас, ичи бўш даъволарда эмас, аксинча бизга ҳар куни рўбарў келадиган ва бизнинг ватанга бўлган севгимизни синов остига қўядиган кичкина ишларда кўринади. Масалан, сен деразангдан ташқарига улоқтирадиган ахлат ватаннинг биқинига санчилган пичоқдир! Сендан икки сония вақт олмайдиган, сен имзо қўйишинг лозим бўлган қоғозларнинг ойлаб офисингда тўпланиб туриши ватан биқинига санчилган пичоқдир! Ташқарида сени кутиб турган кишилар навбати турнақатор бўлсада сен компютер ўйнаб ўтиришинг ватан биқинига санчилган пичоқдир! Оммавий ҳожатхоналар уйингдагидек тоза турмаслиги ватан биқинига санчилган пичоқдир! Давлат ишига кеч келиб барвақт кетсанг ватанпарварлик ҳақида гапирма! Мактабларда фарзандларимизга яхши дарс бермасдан, соатим ўтса бўлди деяпсанми, ватан ҳақида оғиз кўпиртирма! Тўловларни, солиқларни тўлашдан қочаяпсанми ватанпарварликдан гапирма! Бир идорага ишламангда номингни ўтказиб қўйиб иш стажига эга бўлаяпсанми, ватанпарварлик ҳақида лоф сотма! Халқнинг бошига иш тушганида ўзи арзон бўлган дори-дармонни, озиқ-овқатни қиммат сотаяпсанми, ватанпарварлик ҳақида гапирма! Ватанни ҳимоя қилиш фақат армиянинг вазифаси эмас. Сайлгоҳлардаги скамейкаларни Исроил келиб бузиб кетмайди. Мактаб, мадраса ва олийгоҳлардаги столни яҳудийлар келиб синдиришмаяпти. Ошхонамиздаги ахлат халтасини Нетаньяҳу келиб кўчанинг ўртасига улоқтирмаяпти. Ҳар куни янгиликларда эшитаётганимиз бюджетдаги пулларни, халқ мулкини яҳудийлар ўғирлашмаяпти. Буларнинг барчасини биз ўзимиз қилаяпмиз. Биз аслида ватанга нисбатан душманимиздан ҳам йиртқичроқмиз агар билсанг! Абдулқодир Полвонов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 10:43

ТИНЧЛИК ТИЛАЙДИ ЎЗБЕК •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 10:24

01 9月 2024, 10:01

01 9月 2024, 10:00
01 9月 2024, ~10:00

БУНДАН ОРТИҚ ЯНА НИМА КЕРАК БИЗГА?!! 🎙Санжар Шодиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 06:42

​​ЁРУҒЛИККА ИНТИЛГАН ЗУЛМАТ... Подшоҳдан сўрадилар: -  Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам? -  Қани эди,  бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам... Фозилдан сўрадилар: -  Ҳаётдан нима топдингиз? -  Ҳикмат ва ибрат... -  Қандай хулосага келдингиз? -  Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат... Зулматдан сўрашди: -  Сен нимани соғиниб яшайсан? -  Ёруғликни. -  Нимадан қўрқасан? -  Қоронғуликдан... Қўрқоқдан сўрашди: -  Айт-чи, сен нега қўрқасан? -  Агар ўзим ҳам билганимда эди...  Етимдан сўрашди: -  Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди? -  Ота қадрига, она меҳрига... Бойликдан сўрашди: -  Сенга нима етишмайди? -  Қувонч ва хотиржамлик... Тўтидан сўрадилар: -  Нима кулгингни қистатади? -  Кишиларнинг менга тақлид қилишлари. Филдан сўрадилар: -  Истагинг нима? -  Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин... Асаларидан сўрашди? -  Қанақа армонинг бор? -  Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш... Ватандан сўрадилар: -  Сени нима ўйлантиради? -  Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари... Ватангадодан сўрадилар: -  Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима? -  Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса... Донодан сўрадилар: -  Ҳаётингни қандай ўтказдинг? -  Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан. Нодондан сўрадилар: -  Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг? -  Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан... Муҳтарам зотдан сўрашди: -  Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз? -  Тўрт нарса орқали: ❕Элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим; ❕Ишим ва сўзимда ёлғон ва хиёнат аралаштирмадим; ❕Туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга улардан кўпроқ меҳр кўргаздим; ❕Луқмам ва лафзим ҳалол бўлди. “Фарзанднома” китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 06:12

ОНА ДЕГАН НОМ 🎙Дилноза Кубаева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 03:13

​​Фаришта момомнинг саришталик сабоқлари Раҳматли момом ҳар гал бизникига меҳмонга келганларида, аввало, акаларим ва менга зимдан разм соларди. Гарчи, касби шифокор бўлмаса-да, табиблик хислати бор момо бўйларимиз қанчага чўзилгани, ранг-рўйимиздан соғ ёки беҳол эканимизни билишга уринарди. Кўнгли таскин топса, ойимни алқар, хафа бўлганда эса бизларга эътиборли бўлишга чақирарди. Кези келганда унинг ойимга танбеҳ берганларини эшитиб, ҳайрон бўлардим. Эндиликда ўзим ҳам она бўлиб, турмуш ташвишлари, фарзанд тарбиясида момоларимиз кўмагига муҳтож бўлишимизни тушуниб етдим. Оналардан қизларга мерос бўлиб келаётган ҳақиқий Шарқ аёлларига хос эзгу фазилатлар ҳамиша бардавом бўлади. Жумладан, рўзғорни қандай тутишни момоларимиз биздан кўра яхши билишади. Улардан оддийгина кўрпачаларни тартиб билан, гулини гулига, рангини рангига мослаб йиғишни ўрганасиз. Момом сандиқ қаерда туриши керак, қайси гилам қаерга тўшалиши лозим, кўрпалар уйнинг қай томонига йиғилиши зарур – барчасини ҳар гал эринмасдан тушунтирарди. Ўша кезларда беихтиёр, уларнинг дид-фаросатларига қойил қолардим. Фаришта моможоним маслаҳатлари билан уйимиз янада файзли бўлар эди. Улар бу ишларни аёл кишининг зийнати деб биларди. Оила қурган невара қизларининг турмуш ўртоқларини исми билан чақиришини уят санарди. Шунинг учун қайинака, қайинука, қайинопа ҳамда сингилларни исми билан эмас, уларни ўзларига хос хислат ва фазилатлари билан ёки бошқа бир исм билан чақиринглар, дея қайта-қайта тайинларди. “Қайнотангдан ҳамиша уял, қайнонангнинг иззатини қил, уларга яхши муносабатда бўл”, дерди. “Уйингни, фарзандларингни шундай озода тутгинки, сендан биров жаҳлланиб турса-да, буларни кўриб, кўнгли юмшасин. Айниқса, эркаклар озодаликни, чиройни хуш кўришади”, деб насиҳат қилганлари ҳамон ёдимда. Момом раҳматли мана шу пандларини то умрининг сўнггигача невара-ю чеваралардан дариғ тутмади. Аслида барча ўзбек оналарининг эзгу тилаги, амали ҳам шудир. Ахир, бежизга Шарқ аёлларининг ҳаё-ибоси, латофати, миллий одоби эътироф этилмайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 02:54

ЮРТИМ МАДҲИ ✍Гулжамол Асқарова 🎙Дилноза Кубаева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 01:02