ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 201 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 201 名订阅者。

根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
ВАТАН ТАНЛАНМАЙДИ. «Ватан танланмайди. Қаерда туғилиш, Ватан қилиш — Аллоҳнинг сизга инъоми. Мустақиллик бўлиб, йўллар очилган пайти Абдусамад ота қариб қолган, бир ўзи узоқ сафарга чиқа олмай қолганди. Танаси бошқа дард билмас, деганларидек катта-катта тижорат эгалари бўлган ўғиллари турли баҳоналар билан уни ўз юртига олиб боришмас эди. Анча «инжиқлашиб» қолган отадан ўғиллари сўрашибди: ― Ота, сизга нима етишмаяпти? ― Ўз уйимни соғиндим. ― Данғиллама ҳовлида турсангиз, атрофингизда хизматкорлар гирдикапалак бўлса. Алмисоқдан қолган ўша кулбани нима қиласиз? ― Менинг уйимда сўрилар бор эди. Сўри ёнидаги дарахт соясида дам олардим. ― Ота, ҳаммасини шу ерда қилиб берамиз. Ўғиллар сўри ясатишибди. Сўри атрофига дарахтлар ўтқазишибди. Отага на мева, на соя берадиган бу дарахтлари ҳам ёқмабди. Ўғиллар Туркиядан мевали дарахтлар олиб келтириб ўтқазишибди. Ота: ― Сўри остидан анҳор оқарди. Сувлари шилдираб турарди. Тарвузни дуррага боғлаб анҳорга ташлаб қўярдим, кечқурун сўйиб ердик… Ўғиллар сўнгги технологияни ишга солиб суви доимо айланиб турадиган сунъий анҳор барпо этишибди. Оталари тасвирлагандек анҳорга тошларни солиб, шилдирайдиган қилишибди. Албатта маълум ҳажмдаги сув айланиб тургани билан анҳор бўлолмайди. Ота: ― Бизнинг анҳорнинг шабадаси бўларди, сув бўйида ўсган ялпизнинг ҳиди хонадонимизни тутарди. Шомдан кейин дарахтларни аста шитирлатган шабадани соғиндим. Ўғиллар махсус кондиционер ва вентиляцион тизим барпо қилиб, шабадани йўлга қўйишибди. Ялпиз ҳидли ҳаво пуркагичлардан фойдаланишибди. Ота соғинганларини тополмай борига сабр қилар, лекин қалби таскин топмаётгани юзидан аён эди. Ўғиллари: ― Ота, ҳаммасини ўша уйингиздек қилиб бердик. Яна нега маъюссиз? ― Асрдан кейин ҳовлига анҳордан сув олиб сепардик. Сув сепилган тупроғимнинг ҳиди… Ўша ҳидни соғиндим… Ўғиллар учун бошқа илож қолмабди. Отани олиб, ўз юрти томон йўл олишибди. У жойлар ўзгариб кетган, лекин ўша анҳорли хонадон, бир хоналик эски кулба сақланган экан. Ота кўз ёш тўкиб, соғинган жойларини кўзга суртибди. Тадбиркор ўғиллар уч кундаёқ зерикиб, «кетайлик»ка тушишибди. Ота эса ҳеч кетгиси келмас, ҳар куни зиёратига келган одамларнинг суҳбатларидан ҳузур оларди. Ўғиллар ўз юртларига қайтишибди. Ота эса Марғилонда қолибди. Бир ойдан сўнг катта ўғли келиб, олиб кетишга ҳаракат қилибди. Ота кўнмабди. Уч ойдан сўнг ота ўша анҳор устидаги сўрида жон таслим этибди…» Ватанни севиш — инсоннинг фитратидаги туйғу. Уни ҳеч ким тортиб ололмайди. Давронбек Тожиалиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 9月 2024, 00:03

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР ! Тонгни шукроналик билан қарши олган Азизларим, ушбу куннинг файзу барокати Сизларга ҳамрох бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
31 8月 2024, 23:01

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Куз фаслининг биринчи тонги, Ватанимиз мустақиллигининг 33–йиллиги муборак бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 21:01

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг Азизлар! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилси
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг Азизлар! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин! Ватанимиз мустақиллигининг 33-йиллиги байрами барчага муборак бўлсин! Тириклигимиз, саломатлигимиз, тинчлигимиз булар бизга берилган Аллохнинг иномидир. Шундай экан, табассум қилинг, яқинларингизга хуш кайфият, яхшилик улашинг, ҳаётдан завқланиб яшанг. Токи, биздан фақат яхшилик ва яхши хотира қолсин. Табассум қилсангиз тиллога тенгдир,  Яхши ниятингиз Хумога тенгдир.  Мустақил диёрда сиз бахтли яшанг,  Бу диёр торга тор, кенгларга кенгдир. Бу куннинг шодликлари Сизга хамроҳ бўлсин, қадирдон... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 20:39

1 сентябрь - мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами! Азиз Ватандошлар! Барчангизга бугунги улуғ байрамимиз - Ўзбекис
1 сентябрь - мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами! Азиз Ватандошлар! Барчангизга бугунги улуғ байрамимиз -  Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 33-йиллик байрами муборак бўлсин! Ушбу қутлуғ байрам ҳар бир хонадонга қут-барака, тотувлик ва фаровон ҳаёт бахш этсин. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, дастурхонимиз тўкин бўлсин. МУСТАҚИЛЛИК  БАЙРАМИ       МУБОРАК  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 20:09

Кечаги кунингиз зое бўлган бўлса, олдингизда бугун бор... Аммо, бугун ҳам жўнашга шай бўлиб турибди. Бироқ, олдинда эртанги кун ҳам бор. Бинобарин, кечаги кунга хафа бўлманг, у барибир қайтиб келмайди. Бугунги кунга ҳам афсусланманг, у хам деярли ўтиб бўлди. Эртанги кунингиз ва бошланаётган тун гўзал ибодатларга бой бўлсин! 🌙Хайрли тун, қадирдон... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 12:06

АЛЛОҲ  ТАОЛО  СИЗНИ СЕВИШИНИ  ИСТАЙСИЗМИ?  •"Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 195- оят •"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят •"Ва (албатта, Аллоҳ) ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят •"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" " Оли имрон" сураси, 76 - оят •"Албатта, Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 146 - оят •"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта, (Аллоҳ) Ўзига таваккал қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 159 - оят •"Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" "Моида" сураси, 42- оят Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 11:34

Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади. Унинг бир неча кўриниши бор: - Алл
Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади. Унинг бир неча кўриниши бор: - Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз. - Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз. - Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз - Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз. ⚜Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга ҳамроҳ қилиб олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 10:52

ЯХШИ КУНЛАР БИР КУН КЕЛАДИ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 10:04

🍁 Қалб сирига эришганлар нима қилади, биласизми..? Ғазабланмайдилар... Аразламайдилар... Ранжимайдилар... Ҳамма нарсадан яхш
🍁 Қалб сирига эришганлар нима қилади, биласизми..? Ғазабланмайдилар... Аразламайдилар... Ранжимайдилар... Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар... Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар... Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар... Ва сукут қиладилар... Сукутда сўзлайдилар... Умида Азиз •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 08:54

Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди. - Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз? Қиз деди: - Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри: -Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан. Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар. ✨Хулоса✨ Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз! «Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бақара: 216 оят) «У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» (Шуаро: 50 оят). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 08:25

❕❕❕❕❕❕❕❕❕ Хаётингдаги паст-баладнликлар сени безовта қилмасин. Бу саломатлик холатидир. Зеро, хаёт йўли юрак чизмаларига ўҳша
❕❕❕❕❕❕❕❕❕ Хаётингдаги паст-баладнликлар сени безовта қилмасин. Бу саломатлик холатидир. Зеро, хаёт йўли юрак чизмаларига ўҳшайди. Агар бир теккис чизиқга айланиб қолса, бу сенинг ўлганингни англатади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 07:10
31 8月 2024, ~08:29

31 8月 2024, 07:01
01 9月 2024, ~12:45

ЭҲТИМОЛ... Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилманг, чунки... Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз. Сиз умр ҳикоясининг фақатгина му
ЭҲТИМОЛ... Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилманг, чунки... Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз. Сиз умр ҳикоясининг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос. Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлаган нарса синов ва фитнадир. Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлаган нарса ташвишдир. Эҳтимол сиз мол деб ўйлаган нарса тўсиқ ва пардадир. Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлаган нарса қуруқ пўстлоқдир. Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаган нарса хавфдир. Сизга фақатгина Аллоҳ сизга ёзган ҳаёт, ҳиссиёт ва ҳолатгина муносибдир! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 04:27

#Куз_келмоқда Аста ўрмалайди кўкда булутлар, Тунларнинг увишиб қолади эти. Ёз бўйи тандирдек қизиган шахар, Деразасин ёпиб ухлайди энди. Ҳовлиси ҳувиллар фаввораларни Сув сепмай қўяди кўчасига қиз. Соябон кўтарган хаёлчан август, Анхорнинг бўйини кезади ёлғиз. Қуёш жон ҳолатда кўрсатар хунар, Бироз кексайганин ололмайди тан Хунук кўринади энди негадир, Ёз бўйи қалдирғоч яшаган ватан. Секин жамадонин йиғади кимдир Хонани бўшат деб чертади эшик. Кутиб олиш керак,  келаяпди Куз, Биз уни эрталаб бекатда кўрдик... Малика Тавфиқ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 01:30

– Бу  кун  келтирсин  бахт, Албатта, омад ва қувонч... Энг гўзал тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин! ХАЙРЛИ  КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 8月 2024, 00:09

Дуолари тонгларга файз бахш этган қадрдонларим      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Ёз фаслининг сўнгги шанба тонгги муборак бўлсин! Бугунги дуоларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
30 8月 2024, 21:02

Ассалому  алайкум  ва  рахматуллохи  ва  баракатух! Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин! Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин. Жисмингизга соғлик қалбингизга хотиржамлик тилаймиз. Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка  буюрсин. Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин! Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг. Ҳар бир ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 8月 2024, 20:37

Ассалому  алайкум  ва  рахматуллохи  ва  баракатух! Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин! Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин. Жисмингизга соғлик қалбингизга хотиржамлик тилаймиз. Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка  буюрсин. Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин! Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг. Ҳар бир ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 8月 2024, 20:36
30 8月 2024, ~20:37

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз файзу барокатли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
30 8月 2024, 20:33
30 8月 2024, ~20:37