ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 320 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 248,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 408 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 320 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 29 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 345
ШУКР АЙТИНГ, АЗИЗЛАР...
📖 Бир куни тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.
Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди.
Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар дуолар ижобатини ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан банд эди.
Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди.
Мен билан келган фаришта айтди:
– Бу – Шукр бўлими, неъматларнинг зиёдаси ва баракаси шу жойдан юборилади.
– Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен.
Фаришта хўрсинди ва хафалик билан деди:
– Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлар жуда кам шукр айтади.
– Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен.
– Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 8月 2024, 04:00
112 345
Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди, чунки уни бунга вақти йўқ....
Бошқаларни ҳаётига аралашиб, ғийбат қилиб озор бериш бу бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан, қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик ҳам қилманг, ёмонламанг ҳам...
Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг…
Чунки, олдинда ҳар бирининг тўлови бор...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 8月 2024, 03:33
112 345
⚡️10 йилга бўлиб тўлашга
✅ Таъмирланган янги уйлар!
👉 Уйларни кўриш
14 8月 2024, 02:59
15 8月 2024, ~10:37
112 345
Ҳар куни иложи борича кўпроқ одамларга бахт, омад тиланг!
Бу билан Сиз ҳам ўз ҳаётингизга бахт, муваффақият ва соғлиқни жалб қиласиз.
МЕН СИЗГА БАХТ ТИЛАДИМ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 8月 2024, 02:03
112 345
🌺Сизга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:
Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 8月 2024, 00:02
112 345
Аллоҳ Сизга инъом этган ҳар янги кун – жаннат учун навбатдаги таклифномадир!
Бугун намои амолингизга фақат яхшиликлар битилсин!
ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 8月 2024, 23:32
112 345
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ хаммани муродига етказсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
13 8月 2024, 21:15
112 345
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муродбаҳш чоршанба тонги барчамизга хайрли бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 8月 2024, 20:02
112 345
Инсон тонгга тун
орқали етиб боради...
Аллоҳ ҳар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.
Аллоҳга омонатсиз, қадрдон!
Яхши дам олинг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 8月 2024, 12:00
112 345
Йилдан йилга бир нарсага ишончим ортиб бормоқда, тез-тез кимда нима муаммо бўлса ўша билан мақтангиси келади. Ҳамма эмасу, лекин шахс сифатида шаклланмаганларда бу нарса кўп кўринади:
- Ўзига ишончи кам одам ўзига бўлган ишончини кўрсатгиси келади.
- Пул билан муносабатда муаммоси бор одам, ўзини бойроқ кўрсатгиси келади.
- Эркаклик билан, аёли билан ўзаро муносабатда, ҳатто пастелда муаммоси бор эркак, ўзини эркакроқ кўрсатгиси, ҳамма жойда «ҳақиқий эркак» ҳақида гапиргиси келади.
- Ақли юксалмаган, билими ҳаминқадар, ғоявий бўшлиқ бор одам, ўзини машина, уй-жой ёки бошқа бирор нарса билан кўрсатгиси келади.
- Иймони билан муаммоси бор одам, ўзини иймонли кўрсатиб, ҳатто бошқаларга кун бермайдиган ҳолатлар бўлади.
- Кам, лекин баъзида китоб ўқийдиган одамлар ўзини кўп китоб ўқийдигандек кўрсатгиси келади.
- Ич-ичидан бахтсиз одам, қайсидир йўллар билан ўзини бахтли қилиб кўрсатгиси келади.
- Энг хиёнаткор одамлар кўпроқ садоқат ҳақида гапиришади.
Хуллас, кўпчилик ўзида бор муаммони яшириш учун ҳам ўша нарса билан ўзини намоён қилгиси келади.
Фируз АЛЛАЕВ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 8月 2024, 10:49
112 345
Ҳасад – унинг устун эканини ҳис этиш.
Нафрат – мағлуб бўлганингни тан олиш демакдир.
Ҳар иккиси хам ўзингни ҳалок қилиши мумкин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 8月 2024, 08:18
112 345
ЯХШИЛИК ҚИЛУВЧИЛАРНИНГ ИККИ ТОИФАСИДАН БЎЛМАНГ!
✌️ Икки тоифа инсонлар борки, улар ўзлари хоҳламаган ҳолда ўзгаларга яхшилик қиладилар:
☝️Улардан биринчиси – бахил инсон. У мол-дунё тўплайди, лекин молидан хайр-саховат қилмайди. Охир-оқибат ўз мулкини ўзгаларга қолдириб кетади.
✌️ Иккинчиси эса ғийбатчи. У одамларни ғийбат қилиб, ўзининг савобларини уларнинг номаи-аъмолларига ўтказиб беради.
Бу иллатлардан узоқ бўлинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 8月 2024, 07:25
112 345
Йигит чет элга кета туриб:
- "Мен сенга 100 та атиргул юбораман, агар 100 та атиргул юборсам мени кутгин, агар 99 та юборсам мени кутмагин деганим бўлади" деб айтибди. Орадан вақтлар ўтиб йигитдан қизга гул ва хат келибди. Қиз гулларни санаса 99 та экан, хатни ўқишга ботинолмай яшириб қўйибди. Сўнг отасини дўстининг ўғлидан совчиларга розилик берибди. Тўй куни йигит чет элдан қайтиб қизни ёнига бориб, нега кутмаганини сўрабди. Қиз гуллар 99 та чиққанини айтибди. Йигит хатни ўқидингми деб сўрабди, қиз эса ўқишга ботинолмаганини айтибди. Шундан сўнг йигит бахтли бўл, фақат хатни албатта ўқиб кўргин деб ортига қайтибди. Қиз уйига келиб хатни ўқиса...😳
ЙИГИТ ХАТДА НИМА ДЕБ ЁЗГАН ЭДИ?👇
13 8月 2024, 07:10
14 8月 2024, ~09:03
112 345
ЭЪТИБОР ВА ИШОНЧ САМАРАСИ
Кекса устоз шогирдига деди:
- Хонамиздаги жигарранг нарсаларни санаб бер!
Шогирд бир оз кузатиб, бу рангдаги анча-мунча нарсаларни айтди.
- Энди эса кўзларингни юм, - деди устоз. Шогирд айтилганидек қилгач, устоз кўк рангдаги буюмларни бирма-бир санашни буюрди. Йигит довдираб қолди:
- Мен уларга эътибор қилмадим...
Устоз деди:
- Унда кўзларингни очиб қара!
Шогирд хонага кўз югуртириб, ҳайратда қолди - кўк рангли буюмлар анча эди!
- Олдинига жигарранг нарсалар ҳақида сўраб, кейин кўзим юмуқ ҳолда кўк ранглиларини санашимни талаб қилдингиз... - хафа бўлди шогирд.
Кекса устоз табассум қилди:
- Мендан хафа бўлма. Тўғри хулоса чиқар, ўғлим. Инсон ҳаётида ҳар хил ҳодисаларга дуч келади ва баъзилар нимагадир воқеаларнинг фақат ёмон томонларини кўради. Яхши тарафларига эътибор бермайди.
- Мени ҳам ҳар доим ёмонликларга тайёр туришни ўргатишган, шунда ҳеч қачон саросимага тушиб қолмайсан, дейишган. Агар, айтганингиздек, ҳамма нарсадан фақат яхшилик кутсам, ёмонликка дуч келганимда довдираб қолмайманми?
- Йўқ, - деди устоз. - Ҳаётдаги кўп яхшиликларни эътироф этмаслигимиз - ёмон оқибатларни кутиб яшашимиз натижаси. Кишиларни бугуннинг синовлари эмас, кечаги ишлардан пушаймонлик, эртанги кундан қўрқув тушкунликка туширади. Агар қоқилишни кутиб, хавотирда юрсанг, албатта, қоқиласан. Ҳар бир ишнинг яхши томони бўлади, деб ишонсанг, уни излайсан ва топасан.
Нигора НЕЪМАТ қизи тайёрлади
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 8月 2024, 06:44
112 345
👩❤️👨Уйингиздаги ҳар хил оилавий муаммолар уй ишлари ва бирҳилликдан чарчадингизми?
Менда оиладаги мунозараларга ечим бўла оладиган сирларни ҳам очиқ ойдин жойлаб борадиган канал бор🤫
Бизнинг канал билан жуда кўплаб аёллар ўз ҳаётидаги муаммоларга ечим топиб, бахтли яшашмоқда!
Шошилинг, бошқа бундай канал учрамаслиги мумкин!
Ёрингизнинг бир умрга ягонаси бўлишни истасангиз, ҳозироқ обуна бўлинг!😉
👉Каналга кириш..
13 8月 2024, 06:30
14 8月 2024, ~09:03
112 345
Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан
гўзал из қолдиради...
Жалолиддин Румий
🍃🌼🍃
Хайрли кун, қадрдон... Дойимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизга яқинлашганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 8月 2024, 23:01
112 345
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин!
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
.
12 8月 2024, 21:01
