ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 201 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 201 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 306
Ўзингизни хурмат қилинг.
Ҳеч кимнинг ёнида ўзингизни ерга урманг, тиз чўкманг, қаддингизни букманг. Нима бўлишидан қатъий назар, ҳаётингиздаги энг муҳим инсон бу сизнинг ЎЗИНГИЗ бўлишингиз керак.
Ўзингизни ҳурмат қилишни ўрганинг. Парчаланган шахслар сарасига кириб қолманг. Ички ҳиссиётларингизга берилиб кетманг. Бардам бўлинг. Хисларингиз сизни эмас, сиз хисларингизни бошқаринг.
Хиссиётга берилишда чегарадан ошсангиз - синасиз, ўзлигингизни йўқотасиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 9月 2024, 04:10
112 306
.
ЯХШИМИСИЗ ЯХШИ ОДАМ !?
Меҳр дилга ҳаловатми,
Эй юраги нақши одам!?
Тан-жонингиз саломатми,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Аҳволимни сўрабсизми,
Қалбим нурга ўрабсизми,
Ўзингизчи, юрибсизми,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Ҳар кўнгилда ҳидоят бор,
Ҳар дилда бир ҳикоят бор,
Соғликдан не шикоят бор,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Ёнингизда турай дейман,
Иқболингиз кўрай дейман,
Ҳолингизни сўрай дейман,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Бухоро ё Кешданмисиз,
Фарғона ё Шошданмисиз,
Қошғарданми, Ўшданмисиз,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Қуруқ сўздан нима навфлар,
Тил ёлғончи, алдар лаблар,
Кўнглингизда нима гаплар,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Дардларимни ёрайми ё,
Дилга умид солайми ё,
Келасизми, борайми ё,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Келинг, дийдор тўлсин сиздан,
Дил ёруғлик кўрсин сиздан,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Яхшимисиз, яхши одам!?
Ўлмасбек Самарқандий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 9月 2024, 00:01
112 306
🆘#Диққат
ХАЙР КЎЗОЙНАК - 7 КУН ИЧИДА КЎЗ НУРИНИ 100% ҚИЛИШ УСУЛИ!
Телефонда кўп ўтирадиганлар учун Кўз нурини тиклаш сири
Хаттоки 90 ёшдахам кўриш қобилятини тиклаш мумкин!
Операция ва уколсиз Уй шароитида кўриш қобилятини 100% қилиш!
Батафсил малумот:👇https://kshop2.biz/OTqUHa/ ⁉️Охиргача ўқинг (Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
03 9月 2024, 00:00
04 9月 2024, ~00:55
112 306
...Яна бир чиройли тонг отмоқда, Бахтиёрлар юрти Ўзбекистонда!
🎙Ферузабону
🥀 Тонг - бу дилимиздаги шукрона
Тонг - ўзимизни пахтагулли чойнак-пиёладаги хушбўй чой
Тонг - ўзбек тандиридан чиққан иссиққина ширмой нон.
Тонг- ўзаро гўзал одоб ва қадриятимиз...
...илоҳим, ҳаётимизда шундай файзли тонглар отаверсин, эзгу ниятларимиз амалга ошаверсин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 23:06
112 306
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган яхшиларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 21:31
112 306
Сизга ёмонлик қилганларнинг ёмонлигини кечиринг. Сиздан алоқани узган қариндошлар билан боғланинг, сизни бирор нарсадан маҳрум қилганларга улашинг, сизга ёмон муомила қилганларга ҳам мулойим бўлинг.
Шунда сурур ва ҳаловат топасиз.
Аллоҳнинг раҳмати Буюк ва ёрдами яқиндир.
Яхши кунлар келишига ишонинг!
ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 12:00
112 306
ЎЛИМ БИЛАН СУХБАТ
Сизчи? Сиз нима дийсиз? Сизнинг виждонингиз тозами?
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 11:09
112 306
ЖАННАТ ҲАМ ЎЗИНГ,
ДЎЗОХ ХАМ ЎЗИНГ...
Шогирд устозидан сўрабди:
– Устоз, мен жаннат ва дўзах нималигини билмоқчиман.
– Кўзингни юмгин ва сен жаннатниям, дўзахниям кўрасан”.
– Мен аввал жаннатни кўраманми?
– Кўзингни юмиб, тинчлан, энди тинч ва сокин нафас олиб, жаннатни ҳис қилгин, жаннатдан чиқиб, дўзахнинг овозини эшитишга ҳаракат қил. Энди дўзахниям кўрсанг бўлади, - дебди устоз сокин овоз билан.
Шогирд кўзини очиб ҳеч нарса кўрмаганлигини айтибди.
Устоз:
– Сен одамлар айтган жаннатнинг гўзал боғларини ва зилол сувларини ҳамда, дўзахнинг оловини-ю, чинқирадиган овозини эшитмоқчи бўлдинг, шундайми?
– Мен дўзахда одамлар қийноқ ва азобда эканлигини ва жаннатда роҳат - фароғатда юрганликларини кўришни истагандим, аммо, ҳеч нарса кўрмадим! Устоз, мен жаннатниям, дўзахниям кўрмадимми ё кўрмадимми?
– Сен жаннатниям кўрдинг, дўзахниям кўрдинг, фақат у жойлардаги боғу-роғларни, зилол сувларни ёки дўзахнинг олови ва азобини ўзинг билан олиб борасан. Айтганингдек, у жойларда ҳеч нарса топа олмайсан, топганларингни эса ўзинг билан олиб борган бўласан.
Зебинисо Аҳмедова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 10:40
112 306
💆♀️Болаларим кундан кунга инжиқлашиб кетяпти.
Хеч айтганимни қилишмайди.
Биттаси ўлгудай қўрқоқ, биттаси жудда шўх,
бири инжиқ,
бири тортинчоқ,
бири умуман овқат емайди!
🙇♂️"Урсам эти қотааар, сўксам бети қотар" нима қилишга бошим қотиб ўтирсам телеграмдан бир канал чиқиб қолди. Йўқотиб қўймай деб тезда обуна бўлиб олдим! Мана 2 ойдирку ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ каналини хар куни кузатаман. Нафақат бола тарбиясига, балки ўзимни қийнаган бошқа муаммоларга хам ечим топдим!
Тезда уланиб олинглар бу ёпиқ канал кейин қидириб топа олмайсизлар!👇
https://t.me/+xWOW8KGOOl01Mzcy
02 9月 2024, 10:30
03 9月 2024, ~10:33
112 306
✍️Ҳаётий ҳикоя:
ҚИЛМИШ – ҚИДИРМИШ
Сизга ҳар бир қилган қилмишингиз жавоби, албатта, ўзингизга қайтажагини ҳаётим мисолида сўзлаб бермоқчиман. 80 ёшга киргунимча бирорта гуноҳим ва савобим Унинг эътиборидан четда қолмаганини ҳис қилдим. Исбот сифатида ваҳшиёна қотиллик қилганимни айтиб бераман. Олтмиш беш йил ўтса-да, у кунларни бир лаҳза ҳам эсдан чиқарганим йўқ. Бу ўй мени ҳануз таъқиб этади, жазосини 65 йилдан бери ўтайман.
Олийгоҳни битириб, 22 ёшимда турмушга чиқдим. Тез орада қиз фарзандли бўлдим. Аммо мен болага меҳр қўймадим. Унинг ҳаловатимни бузиши, йиғлаб асабимга тегишига тоқат қила олмас эдим, айниқса, уни эмизишни сира тасаввур қила олмас эдим. У менга талпинарди, мен эса...
Чақалоғим очиққанидан тинимсиз йиғларди, қайнонам ва турмуш ўртоғимнинг: “Болани эмиздингми, нега бунча йиғлаяпти?” дейишларига жавобан: “Ҳа эмиздим, ўзидан ўзи йиғлаяпти деб, овозини улар эшитмаслиги учун эшик, деразаларни ёпиб, ҳатто оғзини ҳам бир-бир қўлим билан беркитиб нафасини қайтарардим. Йиғлай-йиғлай ҳолдан тойган чақалоқ чарчоқнинг зўридан оч бўлса-да ухлаб қоларди. Бир парча гўшт бўлишига қарамай, очликдан қийналиб, изтироб чекишига эътиборсиз ва раҳмсиз бўлдим. Оч қолдирганим эвазига бола туғилганининг учинчи куни азобланиб жон таслим қилди. Бу гуноҳимни ҳеч ким билмади...
Йиллар ўтиб кетма-кет уч ўғиллик бўлдим. Турмуш ўртоғим 35 ёшида оламдан ўтди. Учала ўғлимга бор меҳримни бериб катта қилдим. Аммо фарзандларим бемеҳр ва шафқатсиз бўлиб улғайди. 50 ёшимда хотини ўлган бир қассобга иккинчи бор турмушга чиқдим. У яхши феълли одам эди. Беш йиллик турмушимиздан сўнг қазо қилди. Наиложликдан катта ўғлимнинг уйига бордим. Бир вақтлар жажжи қизалоғимни қандай оч қолдирган бўлсам, мени ҳам болаларим шундай оч қолдирди. Келинларимнинг муносабати эса ўғилларимдан ҳам ўтиб тушарди. 80 ёшдан ошган кампир бўлсам, бир ишни эвидан чиқмасдим. Ҳатто ўғлим аёвсиз калтакларди ҳам. Опам раҳматликнинг келини мени кўришга келиб: “Сизни ўзим билан олиб кетаман”, деб қолди. Чунки ўғлим мени молхонага кўчириб қўйган эди. У мени ювиб-тараб, иссиқ-иссиқ овқат билан танамни қувватга келтирди. “Уйимнинг тўри сизники, хижолат бўлманг”, деган сари кўзимдан ёш дув-дув тўкиларди. Опам ўлгунча мен ўлсам бўлмасми-ди, дердим. Келинпошшанинг менга раҳми келиб кўзига ҳатто ёш келганда: “Мен шу муносабатларга лойиқман, деб дилимнинг четида менга тинчлик бермаётган сиримни очдим. “Мен қотилман!. Агар ўша қизимни ўлдирмаганимда ҳозир сизни ёшингизда бўлиб, менга меҳр кўрсатган бўлармиди?”
Уни бир ҳўплам сутга, яъни ўзининг ҳақи бўлган ризқига зор қилиб ўлдирдим. Жавобига ўзим очлик азобини бошимдан ўтказдим. Буни бировга айтиб шикоят қилмадим. Негаки, бу менга Аллоҳнинг жазосидир...
Кўп нарсаларни кеч тушундим, эсиз...
Тақдирнинг илоҳий амрлари – савоб ишларга мукофот ва ажри, гуноҳларга эса жазоси муқаррарлигини билганимда умримни бу тарзда ўтказмаган бўлардим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 09:41
112 306
Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди.
Ҳар куни янги саҳифа…
Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади.
🌿 Шундай экан, "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад шодлик келади... Ҳаёт саҳифаларини варақлайверинг-да, ишингизда Аллоҳга таваккал қилинг. Ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, назарингиз яхшилик ва гўзалликларда бўлсин, улардан баҳра олиб, завқланиб яшанг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
02 9月 2024, 08:30
112 306
ХАВОТИР ҳақида
Бу хиссиёт кўпроқ аёлларга, оналарга хос... Улар куни билан эридан, фарзандларидан хавотир олиб, доимий безовта юрадилар. Эрталаб кузатишда хам, кечга кутиб олишда ҳам хавотир изхор қиладилар. Хатто уларнинг баъзилари кун давомида қайта қайта қўнғироқ қилиб хавотирла саволга ҳам тутадилар. Буни меҳрни, севишни ифодаси деб ўйлайдилар... аслида эса...
Аслида ХАВОТИР яхши хиссиёт эмас... Аёллар, оналар ўз хавотирлари билан яқинлари руҳига зарба бераётганини, тақдирини синдираётганини тушинмайдилар...
ХАВОТИР - Инсонга, унинг имконига ва уларни яратган Аллоҳга ишончсизликдир!
Энг яқин инсон - Она ва аёлининг ишончсизлиги ҳар қандай инсоннинг режа ва имконларни барбод қилади:
Масалан: Бир она ёзаяпти, "ўғлим ўқишга кириш арафасида, хавотирдаман..." Онанинг бундай хавотири фойдасиз... ундаги безовталик ўғлининг ўз тақдирини қуришига, ўз келажагини яратишига тўсқинлик қилади. "Хаммаси яхши бўлади" дея, ўғлини ўз холига қўйиши эса ўғлига ишонч-далда бериши мумкин. Она ўз хавотир-гумонлари билан ўғлига ҳалақт қилмаслиги, ўз иши билан машғул бўлиши лозим.
Яна қайсидир аёл эри хақида доимо ёмон гумонда, йўқ холатларни тасавур қилади. Бундан асаблари зўриққан, хеч нарсага хуши йўқ... Шу холатда эр билан мулоқат қилиши эрини ютқазув ва омадсизлик гирдобига маҳкум қилишини тушинмайди у... Қарабсизки, уйланган пайтидаги орзу-мақсадлари осмон йигит, сал вақт ўтмай рухи тушкин, омадсиз бир кишига айланади...
Аёл яқинлари тақдирига таъсир қила олиш кучига эга. Аёлнинг яқинлари ҳақида ўй-хаёли тоза, тасавури гўзал бўлса, бу дилига, тилига кўчади, бундан атрофидаги яқинлари яйраб-яшнайди, агар, аксинча бўлсачи...
Аёлнинг ўй-хаёллари ҳар қандай хавотир-гумонлардан холи ва руҳи сокин бўлиши керак... Аёл гўзал келажакни тасавур қила олиши ва унга ишониши жуда муҳим, чунки унинг ўй-ҳаёллари хаётга кўчиш хсусиятига эга.
Азиз аёллар, оналар! Беҳуда хавотирланманг, ёмон гумон қилманг! Яқинларингиз эртаси, келажагини доимо гўзал тасавур қилинг, хаммаси яхши бўлишига ишонинг, шундагина яқинларингизнинг тақдири яхши томонга ўзгарганини кўрасиз.
Аллоҳ Сизни боридан бахт яратишга қодир қилиб яратган, азиз Аёллар! Ишончингиз билан боридан бахт яратинг!
Дилбар
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 07:43
112 306
#психофакт
ОДАТ КУЧИ
Америкалик психолог Рик Хэнсон дейдики:
Онгимиз -мевазор боғ кабидир, унинг тупроқларида эса ҳар қандай уруғ унаверади.
Шундай экан, хаёлингизга фақат яхши фикрларни киритинг.
Агар ёмон ӯй-хаёллар миянгизга киришига рухсат берсангиз, худди чирмовуқ каби бутун боғни чирмаб олиши мумкин.
Тавсия: ҳар куни ҳаётингизда содир бўлган учта яхши ишни ёзиб қўйишни одат қилинг!
Агар шу ишни дойимий одат қилсангиз, хаётингизда фақат яхши нарсаларга эътибор бера бошлайсиз. Бу эса бахтга олиб борувчи энг қисқа йўлдир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 07:10
112 306
ЗАКОВАТНИ ПОРТЛАТГАН САВОЛ 🤯
7 - синф ўқувчиси берган саволга, 92% одамлар тўғри жавоб бера олмади, хатто заковатчилар хам!
ИНСОННИНГ ҚАЙСИ ОРГАНИ, ИНСОН ВАФОТИДАН КЕЙН ХАМ ЎСА ОЛАДИ? (яъни бу орган, инсон қабрда ётканида ҳам ишлаб туради ва ўсади 😮)
Жавоби бу ерда👇
02 9月 2024, 07:00
03 9月 2024, ~07:52
112 306
🌸 ГЎЗАЛ ФИКР!
Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди.
Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди:
- Қандай дахшат, энди қизалоғимни дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қилади?
Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди:
- Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қилади?
Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали катта қизи учун, ҳали кичкина қизи учун.
Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, у аёл нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор ғамини сўйлаб берди.
Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди:
- Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кичкина қизингни лағмонлари ҳақида ўйла.
- Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади, деб қувон
Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла
- Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди, деб айт
Аёлга бу маслаҳат жуда ёқди. У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўла бошлади, натижада онасини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётига қувонч кириб келди.
Қиссадан ҳисса: Ҳақиқат дунё каби қадимийдир - сиз вазиятни ўзгартира олмасангиз, унга муносабатингизни ўзгартиринг. Атрофга бошқа назар билан қарай бошлашингиз билан, ҳаётингиз ҳам бошқа оқим бўйлаб оқа бошлайди.
Назарингиз яхшиликда бўлса,
бахт сизга ҳамроҳ бўлади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 06:41

02 9月 2024, 06:36
02 9月 2024, ~06:36
112 306
#Диққат_ҳушҳабар
Болалар (пули) нафақаси олиш олдингига қараганда осонлашди...
Сиз хали хам болалар нафақасини ололмаяпсизми ?
Моддий ёрдамга муҳтож бўла туриб болалар пулини ололмаётган бўлсангиз диққат қилинг!
Призидент янги фармонига кўра энди болалар нафақаси олиш тартиби ўзгартирилди.
Батафсилроқ билиш учун...👇
02 9月 2024, 06:26
03 9月 2024, ~07:52
112 306
🌸 ГЎЗАЛ ФИКР!
Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди.
Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди:
- Қандай дахшат, энди қизалоғимни дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қилади?
Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди:
- Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қилади?
Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали катта қизи учун, ҳали кичкина қизи учун.
Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, у аёл нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор ғамини сўйлаб берди.
Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди:
- Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кичкина қизингни лағмонлари ҳақида ўйла.
- Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади, деб қувон
Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла
- Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди, деб айт
Аёлга бу маслаҳат жуда ёқди. У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўла бошлади, натижада онасини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётига қувонч кириб келди.
Қиссадан ҳисса: Ҳақиқат дунё каби қадимийдир - сиз вазиятни ўзгартира олмасангиз, унга муносабатингизни ўзгартиринг. Атрофга бошқа назар билан қарай бошлашингиз билан, ҳаётингиз ҳам бошқа оқим бўйлаб оқа бошлайди.
Назарингиз яхшиликда бўлса,
бахт сизга ҳамроҳ бўлади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 06:14
02 9月 2024, ~06:27
112 306
ХАВОТИРЛАНМАНГ, ОНАЖОН...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 9月 2024, 05:04