ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 119 873 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 274,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 427

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 119 873 名订阅者。

根据 22 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 2 620,过去 24 小时变化为 -200,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.61%。内容发布后 24 小时内通常能获得 16.95% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 33 140 次浏览,首日通常累积 20 343 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 37

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 23 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

119 873
订阅者
-20024 小时
+1 0567
+2 62030
帖子存档
Шароб ҳаром, шинни ҳалол Иккиси ҳам узум суви... Кибр ҳаром, виқор ҳалол Иккиси ҳам инсон хулқи... Қобил золим, Ҳобил мазлум Иккиси ҳам инсон насли... Жаннат ҳақ, жаҳаннам ҳақ Иккиси ҳам йўл охири... Ё Роббий! Ёмон сувдан, ёмон хулқдан, ёмон наслдан, ёмон оқибатдан Ўзинг асра..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Субҳаналлоҳ Қайнаб турган шўрвага ёниб турган ўтинни солиб қўйинг. Сабабини билсангиз хайратга қолишингиз аниқ😳 Маълум бўлишича, шўрва ичига ёниб турган ўтин солишни сири шундаки... Давоми👇👇

Иффат - фақирлик зийнати; Шукр - бойлик зийнати. Амалсиз дуо қилувчи - ипи йўқ камондан ўқ отувчи кабидир. Энг оғир гуноҳ - эгаси парво қилмайдиган гуноҳ. Ким ҳаё либосини кийса, одамлар унинг айбини кўрмайдилар. Гуноҳни тарк қилиш, тавба талаб қилишдан осонроқдир. Али розиаллоҳу анҳу •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🚨 ВАЗН ТАШЛАШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС 😍 💯 Табиий йўл билан озинг 🏠 Уйда, залга бормасдан ⚡️ 1 ойда –10 кггача ➡️ Хайрон қолишга таййормисиз? 🥇 Биринчи рақамли Диетолог маслахати
Хозироқ билиб олинг БАТАФСИЛ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://dexpress-uz.shop/nesslim/19 https://dexpress-uz.shop/nesslim/19 🚀🚀ДЎМБОҚ ТАНИШЛАРГА ЮБОРИБ ҚОЯМИЗ😉

​​Иқтисодчи ва ҳисобчиларнинг ҳисобот жадвалларида харажат ва даромадлар аниқ кўрсатилади. Лекин, ризқдаги барака бунақа жадвалларда кўринмайди. Барака - жадвалларга сиғмайди. Бизни оёқда тутиб турган ҳам кирим-чиқимлар эмас, айнан шу баракадир! Агар мўмин бўлсангиз, ризқни – маошдан, баракани - даромаддан, марҳаматни - амалдордан, буйруқни - бандалардан кутманг! Бугунги кунингиздан сиқилиб, эртанги кунингиздан ваҳима - хавотирга тушиб юраверманг... Аллоҳнинг Яа-Баъсит исми ила Аллоҳдан ризқингизга барака сўранг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

КЕЧИРИНГ МЕНИ... Яқинларим, қадирдонларим! Билиб билмай дилингизни оғритиб, Сизни хафа қилиб қўйган бўлсам, Аллоҳ учун мени кечиринг... Аллоҳ хаммамиздан рози бўлсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

СИЗ ҲАМ БАЛКИ ШУНДАЙСИЗ! Қайси бир таниш ёки қадрдонимизни кўриб қолсак, ўтган шунча вақт ичида бирор марта эсламаганимизни с
СИЗ ҲАМ БАЛКИ ШУНДАЙСИЗ! Қайси бир таниш ёки қадрдонимизни кўриб қолсак, ўтган шунча вақт ичида бирор марта эсламаганимизни сезиб қоламиз! Шу вақт ичида кимлар ўтди, кимнинг тақдири қай томонларга сурилиб кетди... СИЗДАН УЗР СЎРАСАМ ҚАБУЛ ҚИЛИНГ! Ҳаёт мени ҳам ўз ташвишларига кўмиб оқизиб бормоқда! Анвар МИРЗО •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АНТИҚА САВОЛ 🧍‍♂️Одам танасида шунқай бир жойи борки номи бир давлат пойтахти. Бу нима? Мияни бир сиқиб кўрамизми? 😅 ЖАВОБИ.. 👇

​​​​Бир яқин дўстим билан орамиздан гап ўтди. Унчалик жиддий эмас, ҳамма оғайниларнинг ҳам ўртасида бўлиб турадиган келишмовчиликлар борку ахир, ўшанга ўхшаш. Мендан аразлаб олди, мен ҳам аразладим. Бир-биримиздан узоқлаша бошладик. Фарзандларимиз, таниш-билишлар бир-биримиз ҳақимиздаги  «деди-деди»ларни ташиб келиши оқибатида бирйўла душманга айланиб қолдик. Шундай қилиб ўттиз йиллик биродарчиликка жаноза ўқилди. Узоқ вақт юзкўрмас бўлиб кетдик. Бу ҳолат кун сайин менга оғир ботарди. Бир куни, Аллоҳга қалбан яқинроқ бўлиб турган вақтим бўлса керак, дўстим билан ярашиш ҳақида ўйладим. Камайиб қолмайманку ахир, дедим-да, шартта йўлга отландим. Тўғри бориб унининг эшигини қоқдим. Эшикни унинг хотини очди. Кўзларига ишонмасди. Келган киши мен эканимни айтганида эри ҳам ишонмабди. Шунинг учун шекилли олдимга чиққанида кўзларидаги ҳайрат сезилиб турарди. Тўғрисиям-да, нимага келган эканман-а? Остонада юзага келган совуқ вазиятни ўнглаш учун биринчи бўлиб ўзим гап бошладим. Салом бердим. Саломки, аҳил вақтларимизни эслатувчи самимий салом. У ҳам шунга яраша алик олди. Яна орага сукунат ораламасин деб, кулимсираб сўз қотдим: «Ярашгани келдим олдингга!»... Уйида бир неча соат қолиб кетдим. Эски гапларни эсладик. Бир-биримизни айбладик. Хуллас, ичимиздаги ғуборларни биргаликда чиқариб ташладик. Шукрлар бўлсин, дўстлигимиз қайтадан жонланди, аввалги ҳолига қайтди. Ишончим комилки, аразлашганлардан бири ўзида куч топиб мен қилган ишни қилса, ўртадаги келишмовчилик йўқолиб, аҳиллик қайтиши аниқ. Биргина йўқлаб боришнинг ўзи кифоя. Шу биргина йўқлов келажакдаги юзкўрмаслик, судлашишу даъволашиш эҳтимолларини аритиб юборади. Муҳими ўзингизда шунга ирода топа олинг. Одам қилган ишни одам қила олади. Битта юриш билан аҳиллик қайтади, самимийлик қайтади, кетиб қолган хотин қайтади, урушиб қолган биродар қайтади... Фақат иккиланманг! Али Тантовий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Иффат - фақирлик зийнати; Шукр - бойлик зийнати. Амалсиз дуо қилувчи - ипи йўқ камондан ўқ отувчи кабидир. Энг оғир гуноҳ - эгаси парво қилмайдиган гуноҳ. Ким ҳаё либосини кийса, одамлар унинг айбини кўрмайдилар. Гуноҳни тарк қилиш, тавба талаб қилишдан осонроқдир. Али розиаллоҳу анҳу •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Устоз болаларга савол берди. 🤯 24СОАТ ИШЛАЙДИГАН ДУКОНДА НИМА БЎЛМАЙДИ..🤯 Болалар ҳар ҳил жавоблар беришди, лекин бир бола бу саволни жавобини икки уринишда топиб қўйди🔥 Жавоби шу👇

📖 ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИДАН... ❕Ўзингиз ҳақингизда гапиришга шошилманг. Сиз ҳақингиздаги суҳбат сиз кетгандан кейин бошланади. ❕
📖 ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИДАН... ❕Ўзингиз ҳақингизда гапиришга шошилманг. Сиз ҳақингиздаги суҳбат сиз кетгандан кейин бошланади. ❕Кўп қийналган, кўп нарса ўрганади. ❕Аёл мисоли акс садо. У билан қандай муносабатда бўлсанг, у ҳам сенга шундай жавоб қайтаради. ❕Қулай худуддан ташқарига чиқилганда ўсиш бошланади. ❕Мукаммалликка олиб борувчи йўл узлуксиз харакат ва кетма-кетликни талаб қилади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЎЛИМИ ОЛДИДАН ЖИЛМАЙГАН БОЛА. Бир подшоҳ оғир хасталикка чалинди. Ҳакимлар бу дардни ўн уч ёшли боланинг жигари даволаши мумк
ЎЛИМИ ОЛДИДАН ЖИЛМАЙГАН БОЛА. Бир подшоҳ оғир хасталикка чалинди. Ҳакимлар бу дардни ўн уч ёшли боланинг жигари даволаши мумкинлигини айтди. Подшоҳ навкарлари мамлакат кезиб, ўз фарзандини сотишга рози бўладиган ота-онани топдилар. Подшоҳ ота-онани рози қилди, қозилар «Подшо саломатлиги учун халқнинг бир вакилини қурбон қилиши вожибдир», деб ҳукм чиқариб беришди. Жаллод болта билан боланинг олдига келганда у йиғлаш ўрнига негадир табассум қилди. Хайрон бўлган подшоҳ ундан сўради: — Ҳозир ўласан-у, жилмайишингнинг боиси не? Шунда бола: давоми...👇

Эслаб қолинг: — рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди; — ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл ч
Эслаб қолинг: — рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди; — ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди; — ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди; — қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди; — эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди; — бомдод намози ўқилмаган хонадонни Аллоҳ таоло муҳофаза қилмайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БЕҲАЁЛИК САНЪАТМИ? 🎙Икром Шариф •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БИР САВОЛ Куламан дейману, йиғлайман нега, Қалбим дарзларига бормикан чега. Дардли бир армонга наҳот мен эга, Бир савол ёдимд
БИР САВОЛ Куламан дейману, йиғлайман нега, Қалбим дарзларига бормикан чега. Дардли бир армонга наҳот мен эга, Бир савол ёдимдан бўлмас фаромуш - "Севаман" демаган нимага Кумуш?! Ҳижрон ойларини алмашиб йилга, Ҳавасга берилмай, қулф уриб дилга. "Чидолмайман" демай, эрк бермай тилга, Ориятни асраш бу қандай юмуш, "Севаман" демаган нимага Кумуш?! Қолоқ бўлганми ё - четга юрмаган, Сериал кўрмаган, "чат"га кирмаган. Интернет, "сотка"да кўнгил бермаган, Кийиб жинси шиму, кўзга қўйиб тушь, "Севаман" демаган нимага Кумуш?! Шаддод неварага ёқармиш бири, Буни ҳамма билар, йўқ эмиш сири. Не дейишин билмас чолга кампири, Дунёнинг ҳолига боқаман хомуш, "Севаман" демаган нимага Кумуш?! "Ўткан кунлар" - орга тикланган бино, Такрор китоб қараб, кўраман кино. Қанча назокату, қанча истиғно, Қанча одоб билан дилни айлаб хуш, "Севаман" демаган нимага Кумуш?!. Бобур Бобомурод •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЎРАНГАН ОЙ ЮЗИНГИЗНИ АЛЛОҲ СУЙСИН... 🎙Хайрулла Хамидов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

💥Бугун 1-Февраль Халқаро Ҳижоб куни. Муслима аёлларимизни бугунги байрамлари билан табриклаймиз! 📌 Бу байрам 2013 йилдан бу
💥Бугун 1-Февраль Халқаро Ҳижоб куни. Муслима аёлларимизни бугунги байрамлари билан табриклаймиз! 📌 Бу байрам 2013 йилдан буён нишонлаб келинмоқда! Хурматли эркаклар, бугун муслималарга совға-салом олишни унутманг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🧠 АҚЛНИ ИШЛАТАДИГАН САВОЛ! Инсонлар ҳар куни кийишади, йилда 1 бор йечишади. Бу нима❓️ Буни топа оласизми? 🤔🔥 👉 Жавобини билиш...✅️

Яхшилар умрига ўхшайди феврал, Нозик куртакларни уйғотар бир-бир, Оғир кунда ёнда тургувчи дўстдай, Баҳор яқин дея, бергайдир
Яхшилар умрига ўхшайди феврал, Нозик куртакларни уйғотар бир-бир, Оғир кунда ёнда тургувчи дўстдай, Баҳор яқин дея, бергайдир сабр. Яхшилар умрига ўхшайди феврал, Неча юз йилдирки куни қисқа ой. Кўкламга етсин деб тезроқ одамлар, Икки кунлик умрин кечган ҳойнаҳой. Ўлмасбек Самарқандий @Samarqandiy77 🌷Баҳор ва рамазон даракчиси - февралнинг 1–куни муборак бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA