ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 119 873 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 274,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 427

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 119 873 名订阅者。

根据 22 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 2 620,过去 24 小时变化为 -200,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.61%。内容发布后 24 小时内通常能获得 16.95% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 33 140 次浏览,首日通常累积 20 343 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 37

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 23 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

119 873
订阅者
-20024 小时
+1 0567
+2 62030
帖子存档
Яхшилар умрига ўхшайди феврал, Нозик куртакларни уйғотар бир-бир, Оғир кунда ёнда тургувчи дўстдай, Баҳор яқин дея, бергайдир
Яхшилар умрига ўхшайди феврал, Нозик куртакларни уйғотар бир-бир, Оғир кунда ёнда тургувчи дўстдай, Баҳор яқин дея, бергайдир сабр. Яхшилар умрига ўхшайди феврал, Неча юз йилдирки куни қисқа ой. Кўкламга етсин деб тезроқ одамлар, Икки кунлик умрин кечган ҳойнаҳой. Ўлмасбек Самарқандий @Samarqandiy77 🌷Баҳор ва рамазон даракчиси - февралнинг 1–куни муборак бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган дилга яқин Қадрдонларим,   АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

РЎЗА ТЎРТ ХИЛ БЎЛАДИ 1. Субҳдан шомга қадар еб-ичмаслик. Бу Шариат тақозо қилган рўза. 2. Бемаъни, фойдасиз сўзларни сўзламас
РЎЗА ТЎРТ ХИЛ БЎЛАДИ 1. Субҳдан шомга қадар еб-ичмаслик. Бу Шариат тақозо қилган рўза. 2. Бемаъни, фойдасиз сўзларни сўзламаслик. Бу Тариқат тақозо қилган рўза. 3. Бемаъни, фойдасиз сўзларни ҳатто кўнгилга, хаёлга ҳам келтирмаслик. Бу Маърифат тақозо қилган рўза. 4. Кўнгилни, хаёлни Аллоҳдан ўзгасига ёпишлик яъни кўнгилда Аллоҳдан ўзга нарса бўлмаслиги бу Ҳақиқат тақозо қилган рўзадир. Саййид Абдулқодир Жийлоний •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ифтордан аввал, саҳарликдан кейинги бу икки вақт ниҳоятда муҳим саналади. Охиратда одамзод уч нарсадан пушаймон бўлади: 1. Ҳофизи Қуръон бўлмагани учун. 2. Таҳажжудга турмагани учун. 3. Шомда ифтордан аввал, тунда саҳарликдан кейин: "Субҳаналлоҳу биҳамдиҳ ва субҳаналлоҳу аъзийм" - дея Аллоҳга тасбеҳ айтмагани учун қаттиқ пушаймон бўлади. Бу ниҳоятда муҳим: рўзанинг ифтордан аввалги вақти Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг даргоҳидаги барча эшикларни очиб: "Бандам, нима истайсан?! Сўра, тилагин!" дейдиган лаҳзаларидир. Бу лаҳзалардан муносиб фойдаланиб қолинг. Яна бир бор таъкидлаймиз, бу онлар айнан сўрайдиган, истайдиган лаҳзалардир! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни ҳам огоҳ этинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ушбу сурат сизнинг айни пайтдаги руҳий ҳолатингиз қандай эканлигини кўрсатиб беради. Хўш, сизнингча, расмдагги шакллар қандай
Ушбу сурат сизнинг айни пайтдаги руҳий ҳолатингиз қандай эканлигини кўрсатиб беради. Хўш, сизнингча, расмдагги шакллар қандай ҳаракатланяпти? Таҳлил натижалари:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳ борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айлаб, ибодатларимизга комиллик ато қилсин. Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин. Айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин. Ўзининг изми ила бошланган кунимиз, ўзининг ризолиги ила адоғига етсин. Аллоҳ дуолар ижобатини сизларга ҳамрох қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Ассалому_алайкум Бугун 1-феврал, Шаъбон ойининг 14-куни. Ушбу кунлари рўза тутиш тавсия этилади. Аллоҳ таоло тутган рўза ва
#Ассалому_алайкум Бугун 1-феврал, Шаъбон ойининг 14-куни. Ушбу кунлари рўза тутиш тавсия этилади. Аллоҳ таоло тутган рўза ва ибодатларимизни қабул қилсин, дуоларимизда сўраганларимизни ижобат айласин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳ борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айлаб, ибодатларимизга комиллик ато қилсин. Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин. Айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин. Ўзининг изми ила бошланган кунимиз, ўзининг ризолиги ила адоғига етсин. Ёмғирли тонг барокатини, дуолар ижобатини сизга ҳамрох қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҚОРА  ФИКРЛАР 🔘​​Хол - ахволимни сўрамаса, мен хам ундан сўрамайман! 🔘Кўргани келмаса, мен хам унинг зиёратига бормайман! 🔘Мени табрикламаса, мен ишхам уни хурсанд бўлиши учун табрикламайман! 🔘Хурматимни жойига қўймаса, мен хам уни хурмат қилиб бўлибман! 🔘Менга ахамият бермаса, мен хам унга қарамайман! Бу фикрлар шу даражада илдиз отиб кетдики, яқин ёр - дўстлар тугул қариндош - уруғлар орасини хам совутиб юборди. #Мулоҳаза •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Диққат ақлни чарҳлаб оламиз 😅 Ўйлантириб қўядиган жуда қизиқ савол экан ❗️ Савол шундай: Битта она ва қиз Битта ота ва ўғил Она ўғилга турмушга чиқди Қиз йигитнинг отасига турмушга чиқди 1 йилдан кейин иккаласи ҳам фарзандли бўлди 🤔 Туғулган фарзандлар бир-бирига ким бўлади?

​​Ҳали сўраламиз... Барчасидан сўраламиз... Бекорчи ўтган вақтдан, неъматлардан... Шукр қилганларимиздан, қилмаганларимиздан... Ранжиган, ранжитган кўнгилларимиздан... Сабабсиз қолдирган намозларимиздан... Билмасдан сўзланган сўзлардан... Ҳақ бўла туриб, ҳақиқатни айтолмаганимиздан, қўрққанимиздан... Аллоҳ йўлида қиладиган ишлардан воз кечганимиздан... Ёрдам бериш қўлимиздан келса-да, ҳеч иккиланмасдан индамай кетганимиздан... Бировни ўзи йўқ вақтида ортидан гапирган гапларимиздан, кулганимиздан... Гуноҳлигини билиб туриб, тийилмаганимиздан... Ўзимизни тиёлмаганимиздан... Асролмаганимиздан... Инсонларга насиҳат қилиб, ўзимиз амал қилмаганмиздан... Сўраламиз... Баридан, барчасидан сўраламиз... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Астағфируллоҳ Бир куни онасини нонуштага чақирмай ўғли ва келини чой ичиб ўтиришган экан. Келинни гапидан қайнонаси ичидан зил кетти. Охиригача кўринг давоми жуда АЯНЧЛИ...😣 DАВОМИ...👇👇👇

​​БАЪЗАН... Баъзан ҳаёт ташвишлари юки ортганда ўзимизни бошқаролмай фарзандимизга заҳар пуркаймиз: "Сенларни деб туну кун итдай ишлайман!..", "Сенларни деб қишнинг совуғи, ёзнинг жазирамасида тинмай меҳнат қиламан!..", "Сенларни деб шу одамга (отангга) чидаб келяпман... ", "Сенларни деб... " Бу "сенларни деб..." билан бошлайдиган жумлани узоқ давом эттириш мумкин. Шу пайтда юзимизга мунғайибгина, айбдорона тикилиб турган гўдагимизнинг юрагида умрбод  қолиб кетадиган яралар очаётганимизни билмаймиз. Тағин ўзимизни оқлаймиз: "Тўғри-да, шуларни деб!.." Барака топкур, уни деб, буни деб эмас, ўзимиз учун, ўз нафсимиз учун ишлаяпмиз, югуряпмиз, машаққатларни елкага устма уст ортмоқлаб оляпмиз. Фарзандингиз бўлмаганида осмондан чалпак ёғилишини кутиб, қўл қовуштириб ўтирармидингиз?! Йўқ, албатта! Болаларингиз бўлмаганида ҳам ишлардингиз, меҳнат қилардингиз, шу турмуш ўртоғингизга тоқат қилиб яшайверардингиз. Ўз нафси учун ўзини ўтдан чўққа уриб, елкасига ортмоқлаб олган юки оғирлик қилганида болаларига миннат-маломат қиладиганлар, кексалик чоғларини кўз олдиларига келтирсинлар. Бугун кекса ота-онасига: "Мана, ош-овқатингиз вақтида, бир қадам жойга пиёда бормасангиз, Умраларга юбориб қўйган бўлсам, яна нима қил дейсиз!?" деб иддао қилаётган фарзанд, гўдаклигида "Сенларни деб!.." деган миннат  билан бошланадиган дағдағалардан мажруҳ бўлган киши. Дунё деворига нима отсак, ўзимизга қайтади, қурбоним. Фарзандларимизни меҳр, вафо ва фидоийлик билан шундай тарбиялаб етиштирайликки, уларнинг ўзи "Аллоҳ рози бўлсин, ота-онамдан, бизларни деб..." дея бошланадиган эътирофларга кўмиб ташласин бизни...! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🤔 Шуни жавобини ҳеч ким топа олмаяпти, сиз биласизми? 🐴 Отни боласи – Той 🐄 Молни боласи - Бузоқ 🐑 Кўйни боласи - Қўзичоқ
🤔 Шуни жавобини ҳеч ким топа олмаяпти, сиз биласизми? 🐴 Отни боласи – Той 🐄 Молни боласи - Бузоқ 🐑 Кўйни боласи - Қўзичоқ 🐓 Товукни боласи - Жўжа 🐕 Итни боласи - Кучук САВОЛ: 🐈 Мушукни боласини нима дейилади? Тўғри жавобни кўриб хайрон қоласиз 😄 👇

Бу онанинг тарбияси тахсинга лойқ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Кафега бир аёл 7 ёшли қизчаси билан кириб битта копучино ва битта булочка буюртма берди. Буюртмаси келтирилгач, қизчасига коф
Кафега бир аёл 7 ёшли қизчаси билан кириб битта копучино ва битта булочка буюртма берди. Буюртмаси келтирилгач, қизчасига кофени устидаги юракчани бузиб қўймасликни тайинлаб, қизини кофе ичаётгандек қилиб расмини олди. Кейин бошқа столга ўтишди, қизига булочкани тишлаб қўймаслигини айтиб, булочкани тишлаётганини расмини олди. Бу хол тўртта столда ҳар ҳил расмга олгунича 40 дақиқа на кофе ичилди на булочка ейилди. Сўнг совиб қолган кофени қизни онаси шириллатиб ичиб, қизига булочкани уйда уканг билан бўлишиб ейсан деб сумкасига солиб чиқиб кетишди. Одамлар "Инстаграмда бу фотоларни кўриб қизчага роса ҳавас қилишса ажабмас" •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АЖАЛ ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИНГ ОЛТИ БОСҚИЧИ❗️ ____ Ўлим олти босқичдан иборатдир: Биринчи босқичнинг номи “ўлим куни” дейилади. Ушбу
АЖАЛ  ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИНГ ОЛТИ БОСҚИЧИ❗️ ____ Ўлим олти босқичдан иборатдир: Биринчи босқичнинг номи “ўлим куни” дейилади. Ушбу кунда инсоннинг ҳаёти ниҳоясига етади. Аллоҳ таоло осмондаги фаришталарга банданинг руҳини олиш учун ерга тушишларига ва уни Аллоҳ таолога йўлиқишга ҳозирлашларига буюради. Афсуски, ҳеч ким бу кун ҳақида ҳеч нарсани билмайди, ҳатто ўша кун келганини, шу куни вафот этишини ҳам англамайди. Инсон ушбу вақт келганини билмасада, лекин танасида бир қанча ўзгаришлар бўлаётганини сезади. Масалан, ўша кунда...

#Шукр Ёдингизда бўлсин: Бугунги ҳаётингизнинг ҳар лаҳзаси минг шукрга муносибдир. ХАЙРЛИ  КУН  АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Шукр айтиб, ҳам уйини гўзал тутиб, ҳам ризқини топишни уддалаган аёлларни кўрсангиз — ма шаа Аллоҳ дейиш керак. Кимдир: «Бу ҳам ишми?» дейиши мумкин... Кимнингдир эса энсаси қотиб: «Зарил кептими?» дейиши мумкин... Аммо билинг: ҳар кимнинг жасорати ҳам, қуввати ҳам, нияти ҳам бир хил эмас. Ният гўзал бўлса, гўзал амалга айланади... Аслида уйни бошқариб, фарзанд тарбиялаб, юрганда ҳам ризқ топиб, барчасини шукр билан уддалаган аёл — у ҳақиқий қаҳрамон. Уйга файз киритади. Ризққа барака олиб киради. Дуо билан яшайди. Шундай аёллар борлиги учун жамиятда барака бор. Шунинг учун уларни кўрганда эътироз қилмасдан, Ма шаа Аллоҳ! деб— энг гўзал дуо билан сийлаш керак; Икки дунё саодатига эришинг Азизларим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA