ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 119 195 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 275,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 425 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 119 195 名订阅者。
根据 12 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 1 159,过去 24 小时变化为 1 085,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 29.10%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.62% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 34 760 次浏览,首日通常累积 22 242 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 39。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 13 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
119 195
订阅者
+1 08524 小时
-307 天
+1 15930 天
帖子存档
119 034
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Омонмисиз, қадрдон!
Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...
Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.
Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин.
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
Турмуш қурасиз, "Орзуимдаги жуфт эмас" дейсиз.
Яшаётган уйингизга қарайсизда, кўнглингиз тўлмай " Уйим хоҳлаганимдек эмас" дейсиз.
Қаердадир ишлайсиз, аммо зерикканда "Ўлсин, шуям ишми" дейсиз...
Хафа бўлманг! Сиқилманг!
Жуфт туғилмасингиздан пешонангизга ёзилиб бўлганди, ТАҚДИР эди.
Қандай уйда яшашингизнинг номи НАСИБ эди.
Ишлаш, ризқ топиш шаклингиз эса ҚИСМАТ...
"Ундай қилганимда бундай бўлмасмиди" деб юз хил вариант ўйлашнинг кераги йўқ.
Бирор кимса пешонасига ёзилганидан қочиб қутула олибдими-ки, биз қоча олсак?
Аллоҳ таолонинг тақдирига кўрсатилган таслимият муъминлик белгисидир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
#ибрат
Бошингизга тушган ноҳушликни аллакимларга сўзлаб -тасвирлаб, ҳолатингизни икки баробар оғирлаштирманг. Улар сиз учун ҳеч нарса қилиб бермайди. Сиз ўз ҳолатингизга бошқалардан тасалли изламай, мардона туринг ва ҳурматингизни сақланг.
Биз қачонки бошимизга тушган омадсизликда кимнидир айблар эканмиз, катта ҳатога йўл қўяётганимизни сезмай қоламиз.
Ўзингизни кўмакчисиз, ёлғиз ҳисобламанг. Сизнинг устингиздан Аллоҳдан ўзгаси ҳукмронлик қилолмайди.
Бодо Шефернинг
"Ғолиблик қонуниятлари" китобидан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
📣📣 DIQQAT❗️YANGILIK 📣📣
🤩🤩 SIZGA ISH KERAKMI? 🤩🤩
💖 UNDA BIZGA QO'SHILING 💖
😊 ONLAYN BIZNES
🟢 OYIGA 2-4 MILLIONDAN, 400$ VA UNDAN YUQORI PUL TOPING 💰
🟢 ORIENT FINANS BANK 🏦 BILAN SHARTNOMASI BOR ✅
🟢 STAJ KETADI 🪪
🟢 OYLIK NAQD 💵
🟢 YOSH CHIGARALANMAGAN 💎
🟢 UY MASHINA SAYOHATLAR SIZNI ORZUYIZMI? UNDA O'ZBEKISTONDAGI ENG KUCHLI KOMANDAGA QO'SHILING!
🎁 HAMKOR BO'LING - TA'LIM TEKIN
BATAFSIL MAʼLUMOT UCHUN
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+1i526NFAdiAxMzBi
@Halimaxon_lider1
119 034
КУЯВЕРМА ДУНЁ ИШИГА...
✍️Нилуфар Темур қизи
🎙Рамзиддин Эгамбердиев
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди.
Ҳар куни янги саҳифа…
Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади.
🌿 Шундай экан, "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад шодлик келади... Ҳаёт саҳифаларини варақлайверинг-да, ишингизда Аллоҳга таваккал қилинг. Ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, назарингиз яхшилик ва гўзалликларда бўлсин, улардан баҳра олиб, завқланиб яшанг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
119 034
Сиз биласизми буни...?
Диққат савол нимани аёл киши
ҳар куни кияди ва бир йилда бир
марта ечади?
Хеч ким топа олмаяпти.
Бу саволни.
САВОЛ: БУ ҚАНДАЙ НАРСА?👇
119 034
.
ЯРАТГАНИМ, ЎЗИНГГА ШУКР...
✍ Дилобар Ўролова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
ОМАДИНГИЗ БОР ЭКАН...
• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторидасиз!
Берган неъматлари учун Яратганга шукур айтинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
#Хайрли_кун
Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.
Чунки кунингиз - кўзингиз билан кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан хис қилганингиздек ўтади.
Кунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
119 034
🔆 Қайси ойда туғилганингизга қараб ўз характерингизни билишингиз мумкин ❤️
Январь 🪴 Июль 🌱
Февраль 🌹 Август 🪻
Март 🍄 Сентябрь 🦋
Апрель 🎋 Октиябрь 🌼
Май 🌞 Ноябрь 🌸
Июнь 💐 Декабрь 🌺
119 034
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг, Азизлар!
Янги хафтанинг илк тонги барчамизга муборак булсин!
Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!
Дойимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
Оналаримиз фариштага ўхшайдилар.
Ёнингизда бўлмасалар ҳам, сизни кузатадилар.
Дардингизни эшитилмасалар ҳам, хис қиладилар.
Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар.
Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни мудом дуоларида унутмайдилар.
Нажоткор фариштадек, айни керак дамда ҳозир бўладилар.
Роббим, болажонлар бахтига фаришта оналарни ўзинг асра...
ХАЙРЛИ ТУН
Аллоҳнинг панохида бўлинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
❗️Фалончи доим бахтли...
Сиз унинг қалби пок, яхшиликни севиши, уни бошқаларга ҳам илинишини билмайсиз!
❗️Фалончининг насибаси буюк...
Сиз унинг истиғфорни канда қилмаслигини билмайсиз!
❗️Фалончи нимани орзу қилса, албатта эришади...
У Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслигини, ўтирса ҳам, турса ҳам дуо қилиб сўрашини билмайсиз!
❗️Фалончининг ризқи кўп.
Ризқдан ризқ ичра яшайди...
Унинг нияти соф, ўзидан бошқаларга ҳам яхшиликни соғинишини билмайсиз!
❗️Фалончига гап тегмайди. Унинг олдига кимса ёмонлик ила яқинлашолмайди...
Сиз унинг ғазабини ютиб, одамларнинг хатоларини кечиришини билмайсиз...
❗️Фалончига кўз тегмайди...
Сиз унинг зикрларни, муслимнинг қўрғони, Қуръон тиловатини тарк қилмаслигини билмайсиз...
❗️Баъзи инсонлар борки зоҳиран, сиз уни умуман Аллоҳни танимайди, деб ўйлайсиз...
У эса кечалари билан Аллоҳга муножот қилиб чиқади... Тилидан зикр тушмайди.
❗️Шунақа инсонлар борки, кўрганингизда менсимайсиз...
Лекин, қиёматда, жаннатда сиздан юқорида бўлади.
‼️ Хар бир сизга кўриниб турган неъматнинг орқасида махфий амаллар, заҳматлар, сабрлар, қаноатлар бор...
‼️ Ёдингизда бўлсин!
«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур. Ва уларга зулм қилинмас»
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
Repost from Қандли диабет
#Диққат #Албатта_кўринг #Табиийдаволаш
🔥 Матлуба опа қандай қилиб қанд миқдорини 17 дан 4,6 ммоль/л гача туширди! Ва қандли диабетнинг барча асоратларидан қандай халос бўлганликларини батафсил айтиб берди. Видеони яқинларингизга кўрсатинг.
📌 Тўлиқ видеони YouTube’да томоша қилинг ва бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг! 🎥
👉 https://youtu.be/Fe_h58EqdCQ?si=c3yTSqSKGyVC74PZ
https://youtu.be/Fe_h58EqdCQ?si=c3yTSqSKGyVC74PZ
💬 Сиз ҳам “Стоп Диабет” ичмоқчимисиз? 20 000+ мижоз аъзо бўлган Telegram гуруҳимизга ёзинг ва натижалари ҳақида ўзларидан билиб олинг!
🔗 Гуруҳга қўшилиш:
https://t.me/qandli_diabet_muhokama
https://t.me/qandli_diabet_muhokama
📞 Батафсил маълумот олиш учун:
📲 +998555030505
📲 +998(55)503-05-05
119 034
Сен АЁЛсан...
Болаларингизга бирор сўз айтишингиздан олдин ўзингиз тўғри бўлинг, омонатдор бўлинг, вафодор бўлинг, фарзандингиз кўз ўнгида эрингизга меҳр кўрсатувчи аёл бўлинг. Буни кўриб улғайган қизларимиз турмушга чиққач, онасига албатта тақлид қилади. Аммо қизлар онасининг отасини беҳурмат қилиб, гапини беписанд қилганини кўришса ва бу шаклда улғайишса, улар ҳам келажакда онасидан ўрганганларини қилишади.
Сен АЁЛсан...
“Аёл киши жамиятнинг ярмидир”, деган сўз тўғри эмас, аксинча, “Аёллар бутун бошли жамиятнинг ўзидир!" Шуни асло унутмаслик керак.
Доктор Муҳаммад Ротиб Ноблусий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди.
У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган, ҳолдан тойган экан.
Шунда донишманд:
- Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди.
- Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман.
Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.
- Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?
- Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...
- Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахт нималигини билмай ўтади.
Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан....
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 034
#Тафаккур_қилинг
БАХТЛИ БЎЛ!
Бир одам "Бахтли бўлишни истасанг, бахтли бўл!" деганди...
Қуидаги лавхадаги қизалоқни қаранг, шеригининг кайфияти, холати қандай бўлишидан қаддий назар ўз ишида давом этяпти. У ахир рақс тушгани чиққан сахнага!!! Қаранг! У шериги унга хамоханг харакатда бўлмагани учун хафа бўлмади, аразламади, йиғлаб сахнани тарк этмади... Унинг мақсади рақсга тушиш эди, пинагини ҳам бузмай рақс тушишда давом этмоқда! Офарин!
Бу қизалоқ катта бўлгач ҳам бахтли бўлиш учун атрофидагилардан илтифот кутмайди. У бахтли бўлиш учун "хаёт саҳнаси" га чиқади ва албатта бахтли бўлади.
Қадирдоним, хамма инсонлар ҳам атрофдаги сабаблар, сабабчиларни бахтига тўсиқ қилмай, бахтли бўлишга қодир! Чунки инсон имкон изласа топади, сабаблар унга тўсиқ бўлолмайди!
Сиз ҳам бахтли бўлинг, қадрдон!
Фарзандларингизга ҳам бахтли бўлишни ўргатинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
