ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 118 998 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 275,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 428

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 118 998 名订阅者。

根据 13 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -450,过去 24 小时变化为 -269,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 29.31%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.59% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 34 932 次浏览,首日通常累积 22 155 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 39

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 14 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

118 998
订阅者
-26924 小时
-537
-45030
帖子存档
Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди. У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган, ҳолдан тойган экан. Шунда донишманд: - Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди. - Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман. Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган. - Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми? - Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб... - Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахт нималигини билмай ўтади. Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан.... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​#Тафаккур_қилинг БАХТЛИ  БЎЛ! Бир одам "Бахтли бўлишни истасанг, бахтли бўл!" деганди... Қуидаги лавхадаги қизалоқни қаранг, шеригининг кайфияти, холати қандай бўлишидан қаддий назар ўз ишида давом этяпти. У ахир рақс тушгани чиққан сахнага!!! Қаранг! У шериги унга хамоханг харакатда бўлмагани учун хафа бўлмади, аразламади, йиғлаб сахнани тарк этмади...  Унинг мақсади рақсга тушиш эди, пинагини ҳам бузмай рақс тушишда давом этмоқда! Офарин! Бу қизалоқ катта бўлгач ҳам бахтли бўлиш учун атрофидагилардан илтифот кутмайди. У бахтли бўлиш учун "хаёт саҳнаси" га чиқади ва албатта бахтли бўлади. Қадирдоним, хамма инсонлар ҳам атрофдаги сабаблар, сабабчиларни бахтига тўсиқ қилмай, бахтли бўлишга қодир! Чунки инсон имкон изласа топади, сабаблар унга тўсиқ бўлолмайди! Сиз ҳам бахтли бўлинг, қадрдон! Фарзандларингизга ҳам бахтли бўлишни ўргатинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Учта кампир гаплашиб ўтиришибди.😁 Биринчи кампир: ⠀ — Ёшим 60 га чиқди, биттаям тишим тушмаган, туф-туф кўз тегмасин, - дебд
Учта кампир гаплашиб ўтиришибди.😁 Биринчи кампир: ⠀ — Ёшим 60 га чиқди, биттаям тишим тушмаган, туф-туф кўз тегмасин, - дебди. Иккинчи кампир:⠀ — Ёшим 65 га чиқди. Сочларим ҳудди ёшлигимдагидай қалин, қора. Туф-туф кўз тегмасин, - дебди. Учинчи кампир: — Мақтанишга бошқа нарса тополмадиларми? Тўғри ёшим силарникидан анча катта. 70 даман, тишларим аллақачон тўкилиб, сочларим ҳам оқариб ётибди. Лекин ман...😅 Давоми👇

​​Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз... ▪️   Фарзандларимизнинг  кийимларини дазмоллаймиз, дастурхонни ўзимиз йиғиштирамиз, фарзандларимизга пироглар пишириб берамиз, мактабга кетаётганида сумкасини тайёрлаймиз, рўмолчаларини дазмоллаб тахлаб чўнтагига солиб қўямиз, ўйинчоқларини йиғиб тартиблаб қўямиз, болаларимизнинг хонасини саранжомлаймиз. Чунки биз дангаса, қизғанчиқ ва бетоқат оналармиз – биз фарзандларимизга юмушларни ўргатиш ўрнига ўзимиз тезгина қилиб қўя қоламиз. Уларга ўзлари дазмол қилишлари учун замин яратмаймиз, кийимларини куйдириб қўйишидан қизғанамиз. Нега саккиз ёшли ўғлимиз ёки қизимиз мазали пирог пишира олмайди? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга дангасалик ва бетоқатлик қиламиз. ▪️   Нега беш ёшли ўғлимиз ўз пайпоқларини ювиб қўя олмайди? Чунки биз унинг маромига етмаган ишидан қаноатлана олмаймиз. ▪️   Нега ўн ёшли фарзандимиз бузилган электр асбобларини тузата олмаслиги керак? Нима учун биз уни ўзимиз тузатиб қўя қоламиз? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга, хавфсизлик қоидаларидан дарс бериб ўтиришга эринамиз. ▪️  Нега етти ёшли қизимиз меҳмон учун ажойиб дастурхон тузатолмайди? Чунки биз унга ишонч билдирмаймиз, биз унинг бетартиб қилинган ишларини қайтадан тўғрилаб чиқишга бетоқатлик ва дангасалик қиламиз. Ундан кўра ўзимиз бажариб қўя қоламиз ва биз бу ҳамма айбларимизни «меҳрибонлик» ва «ғамхўр она» ниқоби билан чиройли қилиб безатиб қўйишни ҳам жуда яхши уддалаймиз. ▪️   Ҳамма ишни биз оналар ўзимиз бажарамиз ва фарзандимизнинг онгида ҳамма ишни оналар бажаради деган тушунчани мустаҳкам қилиб шакллантирамиз. Фарзандларимиз катта бўлишгач эса, уларнинг ўз хоналарини тартиблаб қўймасликларидан, юмушларимиз ҳақида қайғурмасликларидан ўзимизга ўксиниб ҳам қўямиз. ◼️  Биз меҳрибон, жонкуяр, ғамхўр онамиз ва 15 ёшида ҳам онасининг этагидан тутиб юрадиган, 20 ёшида ҳам мустақил бўла олмаган, 25 ёшида ҳам айтарли ҳеч нимага эриша олмаган фарзандларни ўстирамиз... Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​​​ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор. Бу дарё шаҳар марказидан оқиб ўтгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган ва болалар ўйнайдиган сўлим гўша қилиб қўйилган. Мен ҳам ўша болалар майдончасидаги “скамeйка”га бориб ўтирдим. Шу пайт ўйнаб юрган 2-3 ёш япон болача югураман дeб йиқилди ва ёрдам кутгандай атрофга аланглаб йиғлашга тушди. Бундай холларда биз болажонлигимиздан хатто бeгона болага ҳам ёрдамга ошиқамиз. (Балки бу бизнинг хатойимиздир) Нарироқда икки уч аёл эса болани кўриб пинагини ҳам бузмади. Холубки, уларнинг бири боланинг онаси эди.     Мен югуриб бориб болакайни турғизиб қўйдим, кийимидаги чангларини қоқиб, овутдим. Шу пайт болани онаси ёнимга кeлиб, раҳмат айтиш ўрнига мени урушиб кeтди. Нима дeйишимни билмай лол қолдим. Қаердан ҳам, шу ишни қилдим , айбсиз айбдор бўлдимми деб ўйлаб, жахл билан – Мен нима қилдим, ёрдам қилдим халос... дея олдим – Сизни бу қилган ишингиз менинг фарзандимни кeлажаги учун, тарбияси учун ёмон таъсир қилади. Ҳозир болам йиқилиб, кимдир турғизиб қўйишини кутиб йиғлаб ўтирибди, мен ёки бошқа одам турғазса, у шунга ўрганиб қолади. Келажакда ҳам бирор қийинчик бошига тушса, қоқилса, кимнидир ёрдамини кутиб яшайдиган бўлиб қолади. Ўзининг қўлидан ҳeч нарса кeлмайдиган бўлиб қолади. Сиз кeлажакда ҳам мени фарзандимни турғизиб қўяман, қийинчиликка тушса ёрдам бeраман дeсангиз, бўйнингизга олсангиз, бeмалол ёрдам қилавeринг. Қила олмайсиз-а?  Мури (имконсиз) бу нарса. Қаттиқ гапларим учун узр сўрайман. Ҳайр. – Фарзандингиз буюк инсон бўлсин. Минг бор узр... 💥 Анчадан бeри ўйлайман бу воқeани... Кўпчилик японлар нима учун ёрдам сўрамаслигининг сабабини энди тушунгандекман. Кўп япон ёшлари қийинчиликда ухламасдан, ишлаб ўқиётганларини кўриб ҳайрон қоласиз. Улар қайсидир акаси, таниш-билишни ишга солиб иш битирмайдилар. Баҳодир Искандаров P.S : Халқимиз жуда болажон, меҳрибон. Бу таҳсинга лойиқ, албатта. Лекин, болаларимиз бироз мустақил бўлишига қўйиб берсак, келажакда ўз оиласи, касбини мустақил бошқара оладиган инсонлар бўлиб етишармиди... #Мулоҳаза_учун 📹 Видеони охиригача кўринг, кўраётган оналарга сабр тилаймиз))) 📚 Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...

Мухбир: --Катта бўлганингда ким бўлмоқчисан? Қизча: ----Бахтли инсон бўлмоқчиман. Мухбир: ----Сен саволимни тушунмадинг. Қизча: --- Йўқ Сиз жавобимни тушунмадингиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Тонгги_тарона Кўк далам, кўм-кўк далам, озод диёрим даласи, Бир томон қайнар булоқ, бир ёнда ойнинг шуъласи, Бунда булбул чах-чахи, бунда кўнгил ноласи, Хандалак ҳиди билан улғайди ўзбек боласи. Муҳаммад Юсуф шеъри. Жасур Мирсагатов ижросида. Тинч ва бахтиёр юрт болаларига бугунги байрам муборак бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Кўк чойга қатиқ қўшсангиз, 1 умрга оппоқ ва ажинсиз тери маззами?! Бу оддий рецепт билан бужмайиб, қорайиб камига доғ тушиб к
Кўк чойга қатиқ қўшсангиз, 1 умрга оппоқ ва ажинсиз тери маззами?! Бу оддий рецепт билан бужмайиб, қорайиб камига доғ тушиб кетган юзни, 18 ёшли тиниқ юзга айлантириш кимни хаёлига келибди дейсиз? Камига 7 кунда, 15 кг га озиб, 20 йилга ёшаришга нима дейсиз? Сувдек текин бу рецептни 7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас! Сабаби эрингиз танимай қолиши мумкин 😉 Мана уша рецепт: ёзиб олинг! - oддий кўк чой - қатиқ ваБатафсил 👇🏻

Ассалому Алайкум! Меҳрли қалбингиздек тафти таралиб турган ЁЗ фаслининг  илк куни муборак бўлсин! Бошланган янги кун, янги ой, янги фасл ризқу насибаларга, қувончу омадларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Диққат 📣 АЙНИҚСА ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН!⚡️⚡️⚡️ Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди Бу рецепт
#Диққат 📣 АЙНИҚСА ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН!⚡️⚡️⚡️ Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди Бу рецептни куллагандан кейин 70 га кирган бувим хасса таянмидиган ва хатто дехкончилик ишларига карашадиган булди. Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇 Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг 👇👇👇👇👇 https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3 https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3 ✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг! Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ👩‍⚕️

ТОНГГИ ИЛТИЖО... Болалар бахтига оналарни асра... Оталарни асра, Аллохим... Гўзал тилак ижрочисидан Аллох рози бўлсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Хайрли тонг, Азизлар! Болажонлар учун муродбахш кун, байрам тонги муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни ушбу байрам кунида болажонларга қувонч улашишга қодир қилсин! Бахтли бўлсам, куламан деманг, Аллоҳнинг сизга берган хар бир кунининг ўзи бахт!!! Болаларнинг сизга умид билан қараб туриши хам бахт..! Шундай экан тонгни уларга табассум ва хуш кайфият улашишдан бошланг! Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу - барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, қувончларга бой кун ато этсин! Аллоҳ барча Ота-оналарга фарзандининг бахту - камолини, роҳатини кўриб юриш бахтини насиб қилсин! Кун давомида хаммамизга яхши кайфият хамроҳ бўлсин! Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Кун_қўшиғи ДЕВОНАЛАРМИЗ Ажойиб ижро, бир эшитиб кўринг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Гўзал_одат Ишдан чарчаб келсам ёки кўп асабийлашган кунларим юрагимга ҳеч нарса сиғмайди. Ҳудди нимадир етишмаётгандай бир жойда ўтиролмайман. Шунда энг синалган усулга суянаман. ювиниш хонасига кираманда, обдон ювиниб, таҳорат қилиб оламан. Одам покиза бўлса бошқача енгил бўлиб қолади-да.Уйқу ҳам бошқача туюлади шунда. Вужуд тиниқиб дам олади. Чарчоқлар чиқади. Бахт ҳам худди шунақа!!! У ҳам сиз ва бизга ўхшаб тоза ва покизаликни ёқтиради. Фақат унга нафақат жисмоний, балки қалбан тозалик ҳам мухим. Юракни кенг қилинг, қалбни тоза сақланг, ниятни покиза қилинг! Қарабсизки бахт ўзи сизга ҳамроҳ бўлаётганини англаб етасиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Умр_манзаралари Катта йўл бўйида дарахт ўсарди... Иттифоқо унинг ёнига бир йўловчи етиб келди. Кун иссиқ, йўловчи чарчаган э
#Умр_манзаралари Катта йўл бўйида дарахт ўсарди... Иттифоқо унинг ёнига бир йўловчи етиб келди. Кун иссиқ, йўловчи чарчаган эди. Дарахт соясида ўтириб дам олди... Йўловчи очиққан эди. Қараса, дарахтда мевалар пишиб ётибди. У дарахтга чиқишга эринди: тош отди. Мевалар дув тўкилди. Йўловчи тўйгунича еди... Манзил олис эди. Йўловчи дарахт шохини синдириб, ўзига хасса ясаб олди... Кейин... тана заҳари танг қилиб қолди. Йўловчи дарахт панасига ўтди... Сўнг... йўлига кетди... Дарахт бошқа йўловчини кута бошлади... Бу йўлнинг номи – Умр, дарахтнинг номи эса – Яхшилик эди... Ўткир Ҳошимов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Видеони охиригача КЎРИНГ айниқса Аёллар 😢 Бир эркакни аёли вафот этди... Давоми 👇👇

#Кун_ҳикмати Аллоҳга осий бўлмаган, гуноҳ қилинмаган кун - энг саодатли кундир. Ҳар бир кунингиз бахту саодатга тўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#ибрат ​"Мени танидингизми?", деб ёши улуғларни қийнаманг ва хотираларини синаманг! Салом беринг, исмингизни айтинг ва ўзинги
#ибрат ​"Мени танидингизми?", деб ёши улуғларни қийнаманг ва хотираларини синаманг! Салом беринг, исмингизни айтинг ва ўзингизни танитинг, бўлди. Улардаги тана оғриғини унутиш алами билан кучайтирманг! Уларнинг хотираси хиёнат қилган бўлса, сизнинг одобингиз хиёнат қилмасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Долзарб #Болаларга_ёрдам_беринг Ассалому алайкум, азиз биродарлар ва опа-сингиллар! Бизнинг фарзандларимиз — бизнинг келажаг
#Долзарб #Болаларга_ёрдам_беринг Ассалому алайкум, азиз биродарлар ва опа-сингиллар! Бизнинг фарзандларимиз — бизнинг келажагимиз, ва биз уларнинг соғлом, кучли ва иймонли бўлиб ўсишларини истаймиз. Аммо ўйин ва спорт учун хавфсиз жой бўлмаганлиги сабабли уларнинг орзулари кўчадаги чанг босган жойлар ва автомобил ёлларида қолаётгани кўнглимизни оғритади. Ҳозир республика бўйича сўровнома ўтказилмоқда, унда 10 та махалла давлат томонидан мини-стадион билан тақдирланади. Бизнинг махалламиз улардан бири бўлиши мумкин, аммо бу учун СИЗНИНГ ёрдамингиз керак! 🙏 📢 Сиз қандай ёрдам бера оласиз? 1️⃣ Овоз беринг: https://tashabbus.sport.uz/vote/3/47/336cf798-038b-4c55-b001-b2c84499896f 2️⃣ Ушбу постни оила аъзоларингиз, дўстларингиз ва қўшниларингизга улашинг. Ҳар бир овоз бизни орзуга яқинлаштиради! 3️⃣ Махалламиз учун дуо қилинг, Аллоҳ ушбу умумий саъй-ҳаракатларимизни барака топтирсин. Илтимос ёш болалар учун яхшилик қилинг