cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

O'zLiDeP Xorazm viloyat Kengashi

Тадбикорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгашининг расмий канали

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 288
المشتركون
-124 ساعات
-3317 أيام
-4 07530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!🎉 #_Бугун_туғилган_кун🎂 O’zLiDeP Қўшкўпир туман Кенгаши раиси, туман депутати Боймуратова Назокат Камилжановнани бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, хонадонингизга тинчлик-тотувлик, қут-барака, шарафли ва айни пайтда масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз! ✍️O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши жамоаси
إظهار الكل...
👍 2👎 1 1
# Аёллар_қаноти_фаолиятидан # Ишбилармон аёл # Хива шаҳар “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг маҳаллалардаги саралаш босқичи вилоятнинг барча туман шаҳарларида давом этмоқда. Навбатдаги кўрик-танловда Хива шаҳрининг “Эски қиёт” маҳалласидаги ҳунарманд Мехрибон Маткаримова фаолияти билан танишилди. Мехрибон опа фаолияти билан танишар эканмиз, кўз ўнгимизда шижоатли, уддабурон, қўли гул тадбиркор аёл сиймоси гавдаланди. М.Маткаримова етти йилдан буён қўлда гилам тўқиш билан шуғулланиб келмоқда, ҳозирда 16 нафар хотин- қизларни бандлигини таъминлаган. Шу билан бирга тадбиркорлик марказида касаначилик ҳамда гиламчилик сирларини 30 нафар ишсиз хотин- кизларга ўргатиб келмоқда. Қадимий Хива шаҳрининг туристик маскан эканлиги тадбиркоримиз фаолиятига, унинг яратаётган маҳсулотларининг харидорини топишда кенг имкониятлар яратиб келмоқда.
إظهار الكل...
👍 1👏 1
#Гурлан_туман #Депутатлар_фаолиятидан Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати Умиджон Базарбаев номига “Олға” маҳалласидаги сайловчилар томонидан “Олға” кўчасига 8 та бетон устунни алмаштириш бўйича қилинган оғзаки мурожаатлар шу куни ўзидаёқ ижобий хал қилинди. Албатта, вақт ўтгани сайин маҳаллада янги оилалар, хўжаликлар сони кўпаймоқда. Натижада электр энергиясини узатувчи трансформаторнинг кучи етмай, аҳолига ноқулайлик туғдираётганди. Қолаверса электр симлари теракдан, ёғочдан қўлбола усулда ўрнатилиб, симлар тартибсиз уланган эди. Депутатнинг ташаббуси билан бетон устун ўрнатилиб, фойдаланишга топширилгач, маҳалладошларнинг боши кўкка етди. Мушкулини осон қилишда яқиндан кўмак берган депутатдан жуда миннатдор бўлишмоқда. Халқ вакилининг саъй-ҳаракати билан кўчалар ҳам равон, текис бўлаяпти. Сайловлар олдидан берилган ваъдалар бажарилаётгани, халқ сайлаган вакиллар аҳолини тинглаш билан бирга муаммоларимизга ҳам ечим топаётгани кўпчиликни қувонтирмоқда. Шу кетишда бўлса, халқнинг депутатларга бўлган ишончи, ҳурмати янада ортиб бораверади.
إظهار الكل...
👍 3
👍 2
#Хива_шаҳар #Ёшлар_ва_бизнес_тузилмалар Миллий либосларда халқимизнинг тарихи, қадимий урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари мужассам этган бўлиб, ҳозирги кунда миллий либослар жозибасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш ғоят муҳим аҳамият касб этади. O'zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари С.Файзуллаева “Менинг бизнес лойиҳам” доирасида Хива шаҳридаги “Ичон қалъа” маҳалласида жойлашган миллий либослар тайёрлаб келаётган тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишди. Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, қизларимиз қалбига миллий либослар ифтихорини сингдириш, миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат ва садоқат, миллий либосларнинг гўзаллиги ва жозибасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида А.Давлетова томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар аҳолига манзур бўлмоқда. Бугунги кунда 12 нафар ишчи, 10 нафар шогирдлар жамоаси билан меҳнат қилиб қўл меҳнати асосида либослар тикилмоқда. Тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириб ёшларни иш билан таъминлашни режалаштиришмоқда.
إظهار الكل...
# Аёллар_қаноти_фаолиятидан # Боғот тумани O’zLiDeP Боғот туман Кенгаши Ташкилий- партиявий ишлар бўйича раисининг ўринбосари Р.Саидова "Янги қадам” шаҳарчасида яшовчи Олмахон опа Давлетованинг хонадонида бўлишди. Айни дамда олаётган ҳосилидан О.Давлетова ўзининг 2 сотихлик томорқасидан самарали фойдаланиб келаётганлигини англаш мумкин. Нафақадаги ўқитувчи меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги сабабли томорқасида кулупнайнинг энг яхши навини етиштириб даромад олиб келмоқда. Шунингдек, оила бюджетини яхшилаш билан бир қаторда бозорларимиздаги тўкин сочинликка ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Тинимсиз меҳнат ва ерга берган меҳр эвазига томорқа даромад манбаига айланишига яна бир бор амин бўлдик.
إظهار الكل...
# Аёллар_қаноти_фаолиятидан # Ишбилармон аёл # Тупроққалъа тумани “Ишбилармон аёл-2024” кўрик - танловининг саралаш босқичи барча шаҳар, туман маҳаллар кесимида бўлиб ўтмоқда. Тупроққалъа туманининг “Навбаҳор” маҳалласида фаолият юритаётган Якка тартибдаги тадбиркор “Матюсуп текстиль” фаолияти билан танишилди. Ушбу корхона 2009 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирда 41 нафар ишчиси мавжуд бўлиб, асосан хотин кизлар бандлигини таъминлаб келмоқда. “Ишбилармон аёл 2024” кўрик- танловининг асосий мақсади юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратишдан иборат эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди. Асосан эркаклар кўйлаклари, ёстиқлар ва бошқа текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, корхона раҳбари Норжон Искандарова “Ишбилармон аёл 2024” кўрик танлови иштирокчиси сифатида ташаккурнома билан тақдирланди.
إظهار الكل...