Ҳаёт кундалигин варақлаб,,,,,, (архивдан)
( 6 - қисм )
Орадан бир хафта ўтдиямки Баҳромдан дарак йўқ... Раънони на ейишида , на ишида , на уйқусида халоват бор.
"Унга нима бўлдийкин ? Нега келмай қўйди? Мени соғинмадимикин...?"
Раъно туну кун хаёллар , сўроқлар исканжасида...
Раъно Баҳром билан бирга тушган расмини онасидан яшириб ётоқхонасидаги дадасининг катталаштирилган рамкадаги , деворга қоқилган гиламни устида илиниқ портретини орқасига яшириб қўйган эди. У ҳар куни ухлаш олдидан расмни томоша қилар , Суратдаги Баҳромни юзини бармоқлари билан сийпалаб секингида "Сизни жуда соғиндим " деб кўзларидан ёш томчиларди. Эрталаб туриб эринибгина ишга отланар "Балким бугун келар?" деб умид қиларди. Баҳромдан эса хамон дарак йўқ,....
Кутиш...... кутиш....... кутиш.............
Раънонинг шу кунлари ранглари сўлиган, бироз асабий, хадеб ўйланавериб анча озиб к
қолганди. Бу ёқда бир икки яхши жойдан совчилар келиб онаси "берсаммикин...?" деган хаёлда. Негаки қизини бу йил хам ушлаб ўтирса қари қиз бўлиб , кейин уйланган , болали эркаклардан совчи келмасин деб қўрқа бошлади. Энди онаси ёқтирган совчиларга "майли учрашишсин , қизимни ишхонасига борсин , кўрсин" дейдиган бўлди.
Раъно ишхонасига совчи томонидан юборилган йигитларга қатъий рад жавобини берар , баъзиларига "йигитим бор" деб хам айтарди. Онаси ўша йигитларга "йигитим бор" деган гапини эшитиб Раънони хонасини титкилаб эрининг расми орқасидаги Раънони Баҳром билан тушган расмни топиб олади ва Раънони ишдан келганда ёғоч билан роса савалайди. "Сен хали йигитлар билан расмга тушадиган , юрадиган бўлиб қолдингми? Айтдима ишдан кеч келадиган одат чиқардими бу ..деб . Мана шу оёқларингни уриб синдираман қанжиқ! Анчадан бери калтак емай қўйиб орқанг қичишяптими сени? ....."
Раъно қўли билан унга тушаётган калтак зарбини тўсганида бармоқларини учига хорам қон тўпланиб қолади. У йиғламасди, гап хам кайтармасди. Ҳатто бошига зарб билан тушган ёғоч кўзидан ёш оқизмади. Онасига тикилганча хаёли бошқа ерда гарангдай турарди. Онаси эса қарғашини тўҳтатмай Раънони кўз олдида Баҳром билан бирга тушган суратини майда майда қилиб парчалаб ташлади ва Раънони юзига отди. Раънонинг кўзларидан ўшандагина ёшлар думалаб селдай оқа бошлади. Расм парчаларидай юраги хам парчаланиб кетди гўё.... Хаммаси тамом бўлганини ўшанда хис қилдимикин а ...?
Баҳром хам шу кунларда дунёга сиғмасди. Раънони соғинарди , лекин "Раъно мени соғинганими биламиди? Юргандир ялло қилиб.... Мендан қутилганига хурсанд бўлиб..... Нега хадеб уни ўйлайвераман а? Нега хаёлимдан кетказа олмаяпман? Дунёда қиз бола тўлиб ётибдию..… Дўстларим бирданига 3-4 қиз билан учрашиб севишиб юришади. Яна хар хафтада янгисини топишади. Мен бўлса ох вох килиб битта кизни унутолмасама???
Осмондаги оймидикин у? Шунчалик хам мехр қўйиб севаманмия..?! Унитишим керак....! Унутишим шарт ...!
Баҳромни онаси ўғлини шу кунларда ғалати бўлиб юрганини сезади.
- Ха болам кайфиятинг йўқ, ё бирор жойинг оғрияптими..?
- Яхшиман ойи...
- Мени алдама , онани юраги сезгир бўлади болам .....
- Ойи , қийналиб кетдим.....
- Нима гап ? Бундоқ тушунтирсангчи....
- Раънони севишимни билардиз а?
- Ха , ўзинг айтгандингку .
- Унга уйланишни хохламайман...!
- Вой нега? Уришиб қолдингларми?
- Йўқ уришмадик , лекин у мен ўйлаганчалик яхши қизмас экан...
- Бошимни қотирмасдан тушунтириброқ айтчи...
- Хаммаси тамом ойи, қисқаси сиз кимга уйласанггиз ўшани оламан, лекин Раънони унутолмаяпман. Ҳаёлимдан кетмай қийнаяпти мени.....
Баҳром онасига Рахимдан эшитганларини ва ўзи узоқдан туриб узатиб гувох бўлган воқеасини айтгани уялди.
- Хмммм, яхшиликка бўлсинда иш қилиб....
Баҳромни онаси ўғлини юраги азобланаётганини кўриб "Бир бахшига борсаммикин? Бу қиз боламми бошини айлантириб юрганмидикин? Авваллари тинмай мақтар эди , .... Бирга тушган расмини кўрсатган эди. Биб бинойи , чирой чиммати бор истараликкина сочлари хам узун , менга хам ёққанди. Одамни оласи ичида деб шунақаларга айтса керакда. Эртага ўша икковини бирга тушган расмини олиб бир фолчига фол очирайчи....." деб ўйлади....
Эртаси эрталаб Баҳромни онаси қўлида пакет, ўғлини Ра