ъно билан тушган расмини олиб бахшига борди. ....
Менимча бахшилар кўпроқ психологга ўхшайди. Негаки ёшларни ички кечинмаларини , хиссиётларини беш бармоғидай яхши билади. Ёшларни ҳаммасида бир хил кечинма, аввал севади , аразлайди ва ажрашади. Хеч ким яхши кунида бахшини эсламайди. Одамларга хайронсан , сал иши юришмай қолса хам бахшига югуради. Бахти очилмай қолса хам бахшига югуради. Бахши афирист улардан бир оз гап олиб дарров "сеанс"ини бошлайди. Ўзича ташхис қўяди. Одамларни ўзи унга гаплари билан қандай илиниб колганини билмайдию яна "Хаммасини қаердан биларкин " деб ажабланишади.
*..*..*..*..*..*..*..*..*
- Келинг эгачи , хўш хизмат...
- Боламни бахтини кўрсатгани келгандим.
- Расми ё бирор кийими борми?
- Расми бор, мана.~ Она расмни узатиб - Йигит мени болам- деди.
Фолбин йигитни расмига қараб ичида "Намунча бўшашган бўлмаса бу бола. Туришини қаранглар худди сувга тушган мушукдай" деб Онага қараб мулойимлик билан :
- Ўғлинггиз оғир босиқ, хаммага ишанувчан , беозор бола экан.
- Ха тўғри, болам ювош мўмин қобил.
- Олдидаги гўзал қиз севгани бўлса керак тўғрими? Истараси иссиққина экана?
- Хм , чиройига шўрва қуйиб ичармиди? Қиз болани хусни эмас, хулқи чиройли бўлсин экан.
Фолбин расмдан кўз узмай кўз қирида Онага караб қўйди ва гапида давом этди.
- Бу кизни атрофида йигитлар кўп. Ошиқларини саноғи йўқ. Лекин у сизни ўғлизни танлаган . Бундай қизларга ювош боллар керак бурнидан ип ўтказиб мол килиб еталаб юриш учун. Боланггиз амал ичган, шуни кучи билан юрибди . Хаёлидан кеткизомай уни. Вақтида келибсиз , бир оз кеч қолганизда бу амаллар суяк суягигача сингиб кетарди. Кейин сизга мана ман деган бахшилар хам ёрдам бера олмасди.
- Вой шўрим,,, Жон эгачи , айланай сиздан , ёрдам беринг, айтаётган гапларинггизни хаммаси тўппа тўғри. Хозир болам ўзидамас , биргина умидим сиздан. Шайтонни қўлидан қутқаринг боламни.....
- Майли, ёрдам бераман. Менга туз, сув, исириқ ва чой керак. Яхшиям қизни расми бор экан. Қайтармамиз тез таъсир қилади.
- Айтган нарсаларизни хаммасини олиб келганман мана....- Она қўлидаги пакетни бахшига тутказди. Фолбин пакетни очиб бир баклашка сув , исириқ туз ва бир пачка қуруқ чой ни олиб олдига қўйди. Яна нимадир камдек Онага караб
- Халиги,,,,,
- Эсим курсин, мана олинг,,,, Она чўнтагидан шошилиб аллақанча пул чиқариб фолбинга узатди. Фолбин пулга кўз қири билан қараб кўнгли тўлди шекилли ўтирган тўшакчасини бир четини қайриб:
- Шу ерга қўйинг....деди кулиб. Она пулни тўшакча остига ташлади.
Фолбин қўлига тасбехини олиб "сеанс"ини бошлади. Хар замонда кекириб , эснаб , "куф суф" қиларди.
- Эгачи сизда хам кинна бор экан, мени юки босяпти. Ишқилиб ўғлинггиз кўчадан олиб келган нарсадан емаганмидиз? У қиз онангга обор деб бирор нарса бергандир , сизни хам оғзинггизни бойлагани,,,,
Она фолбинни гапларига оғзи очилиб анқайиб нима дейишни билмай қолди.
- Қизлар хозир шунақа ёмон бўлиб кетганда. Эрга тегиш учун хар нарсага қодир.
- Бор махоратинггизни ишлатинг, қанча десайиз бераман, боламни шу балодан қутқаринг илтимос....
Фолбин бугун ови юришиб шунақанги содда онахон келганидан хурсанд эди. Уни "сехирли сўз"лари билан гипноз қилар, онахон чўнтагидан бор пулларини уни тўшакчасини тагига ташаганини билмас , боласини "анди" дан қутқарса бўлди деб кўзлари фолбиндан умидвор боқарди. Фолбин "сеансини тугатиб Онага:
- Етти кун келасиз яна - деди.
Она рози бўлиб дам солинган қайтармаларни олиб уйига шошилди. Хар куни ўғлининг ётоқхонасига қайтарма қилинган сувдан хонанинг 4 бурчагига сочар , чойдан дамлаб олдини ўғлига ичирарди. Онасини хар куни фолбинга боришидан Баҳромни хабари йўқ.
Рахим эса шу кунларда оғзи қулоғида. Баҳром билан Раънони айрилганини, "Отган ўқи нишонга теккан"ига боши осмонда. Уни бу ғаразлиги бошланиши эди. Хали Раъно билан Баҳромга уни катта "сюрприз"лари бор эди.
Эх одамзод , нега бунчалар бировларни бахтини кўролмайсан а ?
Улар сени бошингда турибдими? Шу ерда бир қўшиқнинг мисралари ёдимга тушди...
Сизга нима? Сиз ухланг!
Хеч ишинггиз бўлмасин!
Кимда кимнинг кўнгли бор
Қўяверинг ўйнасин......
Давоми бор.
Дилора Осман қизи (шахсий ижод)